#Ваканcия
"Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи" МЧЖга ишга кириш истагида бўлган олий ўқув юрти ва касб-хунар коллежи битирувчилари, истиқболли ёш мутахассислар! Сиз қуйидаги ҳавола орқали онлайн равишда анкета тўлдириб, ишга кириш учун кадрлар захирасига рўйхатдан ўтишингиз мумкин.
https://forms.gle/vu2yZhmnQpWtCf7w7
Маълумот учун: 17-18-август кунлари ушбу ҳавола бўйича анкета тўлдирган 369 нафар талабгорларга 7 та йўналиш бўйича дастлабки босқич саралаш имтиҳонлари бўлиб ўтиб, якуний суҳбат 10 ноябргача бўлиб ўтиши белгиланган.
✅ Нефть ва Газ Иши: @Ngi_Uz
Тўлқин Юсупов “Саноат Энергетика Гуруҳи” МЧЖ ХК бош директори этиб тайинланди.
Тўлқин Юсупов тайинловга қадар ушбу корхона бош директорнинг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
✅ Нефть ва Газ Иши: @Ngi_Uz
😎“Ўзбекнефтгаз”АЖ тасарруфидаги “Uzbekistan GTL”😎 заводи иккинчи маротаба дунё нефт-газ ва кимё саноати соҳасидаги энг нуфузли бўлган “2023 Platts Global Energy Awards” мукофотининг номзоди этиб танланди.
2022-йилда завод ушбу мукофотнинг “Углеводородларни қайта ишлаш соҳаси ва кимё саноатидаги улкан ютуқлари учун” номинациясида ғолибликни қўлга киритган эди.
Батафсил
✅ Нефть ва Газ Иши: @Ngi_Uz
Асосий геологик шартли белгилар, ўзбек тилида ва юқори сифатли jpg форматда.
Бу ерда PDF форматда.
Геологик хариталар ва чизмаларни тушуниш учун бу белгиларни албатта билиш керак.
✅Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Байбаев Жаҳонгир Бахтиярович — “Ўзтрансгаз” АЖ Бошқарув раисининг қурилиш ва транспорт бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Ж.Байбаев ушбу тайинловга қадар Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси - “Ўзенергоинспекция” Нефт-газ соҳасида назорат тадбирларини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
✅ Каналга уланиш: @Ngi_Uz
🔔Эслатма
Азиз талабалар, шошилинг!
"Ўзбекнефтгаз" АЖ тасарруфидаги "Uzbekistan GTL" компаниясининг талабалар учун 2023/2024-ўқув йили учун стипендиялар дастурининг биринчи босқичи юкунланишига 6 кун қолди. Батафсил
@uzbgtl
uzgtl.com|YouTube|LinkedIn|Telegram
🇺🇿🇰🇿 🇷🇺Шавкат Мирзиёев, Владимир Путин, Қасим-Жомарт Тоқаев Россия газини Қозоғистон орқали Ўзбекистонга етказиб бериш жараёнига старт беришди.
07.10.2023
✅Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Нефть ва газ конлари гидрогеологияси
Ю. Иргашев
Ш. Холисматов
✅Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Инқилобий қадам: Бойлар электр учун 4 каррагача қиммат тўлайди
Демак, 1 ноябрдан бошлаб:
электр энергиясининг қуввати ўртача ойлик истеъмол миқдоридан ошиб кетган III гуруҳ истеъмолчиларига:
1 001 дан 5 000 кВт соатгача истеъмол учун белгиланган тарифга нисбатан 2 баробар;
5 001 дан 10 000 кВт соатгача истеъмол учун белгиланган тарифга нисбатан 3 баробар;
10 000 кВт соатдан юқори истеъмол учун белгиланган тарифга нисбатан 4 баробар ўсувчи коэффициент қўлланилади.
Бу бўйича ўзгаришлар Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 июлдаги 245- сонли қарори билан тасдиқланган ва 1 ноябрдан кучга киради.
Ҳақиқат учун айтиш жоизки, ҳаддан ташқари кўп электр энергияси истеъмол қилувчилар учун оширилган коэффициентлар 2020 йилдаёқ киритилган, лекин амалда қўлланилмай келган.
Аввалроқ ойига 10 минг квт.соатдан ортиқ электр ишлатаётган олигарх, корсалон ва чўнтакларга де-факто 1,1 трлн.сўм субсидия берилгани ҳақида ёзган эдик. Шу пуллар пенсияга, стипендияга, ўқитувчилар ойлигига сарфланиши мумкин эди.
Ва ниҳоят тўғри қадам босиш бошлангандек. Ниҳоят ҳукумат электр энергияси тарифлари борасида севимли бойлар тарафдан узоқлашиб ижтимоий қатламга қайиша бошлаган.
Мана буни адолатли ҳақиқат деса бўлади. Инқилобий адолатли ҳақиқат!
«Eriell Group» соҳа мутахассисларини ишга таклиф этади
Резюме топшириш учун ҳавола:
🔹 https://resume.eriell.com/
Сайтдан рўйхатдан ўтиб, ўзингизга мос ваканцияни танланг ва сўралган маълумотларни тўлдириб, амалиётни якунланг.
✅ Каналга уланиш: @Ngi_Uz
GTL ёшлари: Смена муҳандиси масъулият, билим, тажриба ва тезкор фикрлаш талаб этувчи лавозим
"Uzbekistan GTL" заводида жараёнларни бошқариш, кузатиш ва назорат қилиш марказий бошқарув биносидан амалга оширилади.
Завод тўлиқ автоматлаштирилган ва ҳар бир жараён рақамлаштирилган. Смена муҳандиcлари Марказий бошқарув биносидаги бошқарув пултидан жараённи назорат қилиб, бошқариб боришади.
Исломбек Латипов компаниянинг ёш, интилувчан ва билимли ходимларидан. У бугунги кунда Маҳсулотни охирги қайта ишлаш цехи смена муҳандиси лавозимида ишлаб келмоқда.
"Uzbekistan GTL" компанияси расмий телеграм каналини кузатиб боринг, манзил: @uzbgtl
✅ Нефть ва Газ Иши: @Ngi_Uz
Qadrli ustozlar,
Aziz murabbiylar!
Barchangizni mamlakatimiz hayotidagi qutlug‘ sana — Ustoz va murabbiylar kuni bilan samimiy muborakbod etamiz!
Barchangizga sihat-salomatlik, baxt-u saodat, mas’uliyatli va sharafli faoliyatingizda muvaffaqiyatlar tilaymiz!
"Uzbekistan GTL" jamoasi
@uzbgtl
uzgtl.com|YouTube|LinkedIn|Telegram
"Автомобиль бензини сотиб олиш харажатларининг бир қисми учун шахсларнинг айрим тоифаларига ойлик пул компенсацияси тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом"га мувофиқ қуйидаги шахслар ойлик пул компенсацияси олиш ҳуқуқига эгадирлар:
- уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар;
- уруш фахрийлари ва уларга тенглаштирилган шахслар;
- меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги туфайли I ва II гуруҳ ногиронлар;
- I ва II гуруҳ болаликдан ногиронлар.
Ойлик пул компенсацияси тўловини тайинлаш учун бунга ҳуқуқи бўлган шахс пенсиялар ва нафақаларни тайинлайдиган органларга мурожаат этадилар.
✈️Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Хитой инвесторлари билан музокаралар ўтказилди
Хитой Халқ Республикаси Жиансу провинсияси губернатори бошчилигидаги делегациянинг Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида “Ўзбекистон-Хитой” бизнес-форуми ўтказилди.
Форумда “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва унинг таркибидаги корхоналар ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотлари ҳамда импорт намуналари билан фаол иштирок этди.
✅ Нефть ва Газ Иши: @Ngi_Uz
📚 Технологик жараёнларни назорат қилиш ва автоматлаштириш
Н.Р Юсупбеков
Б.И Муҳаммедов
Ш.М Ғуломов
Дарсликда метрологиянинг асослари, саноат ишлаб чиқаришдаги технологик жараёнлар (ҳарорат, босим, сатҳ, сарф, концентрация, зичлик, қовушқоқлик, механик катталиклар) ни назорат қилиш усуллари ва асбоблари тавсифланган.
Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш асослари, технологик жараёнларни автоматик ва автоматлаштирилган бошқариш тизимларини амалга ошириш муфассал баён этилган ҳамда автоматлаштиришнинг замонавий техник воситалари, дастурий техник комплекслар ва автоматлаштириладиган объэктларни визуаллаштиришнинг SCADA-тизимлари атрофлича ёритилган.
Кип Автоматика-ТЖА йўналишидагилар учун 733 саҳифадан иборат, қимматли китоб
✅Каналга уланиш: @Ngi_Uz
"Ўзбекнефтгаз" АЖ 2023-йилнинг 9 ойида 3трлн 622млрд сўм солиқ тўлаб, йирик солиқ тўловчилар топ 10 лигида 3-ўринни эгаллаган.
Топ 10 йирик солиқ тўловчи давлат ва хусусий корхоналар рўйхати билан қуйидаги инфографикада батафсил танишишингиз мумкин.
✅Каналга уланиш: @Ngi_Uz
"Uzbekistan GTL" kompaniyasi talabalar uchun V stipendiyalar dasturini eʼlon qilgan edi.
Shoshiling! Dastur yakunlanishiga 4 kun muddat qoldi
Stipendiyalar dasturida texnika yo‘nalishidagi Davlat va Xususiy OTMlarning 3-4-bosqich bakalavr va 1-2-bosqich magistratura ta’lim yo‘nalishlarida kunduzgi ta’lim shaklida tahsil olayotgan talabalari ishtirok etishi mumkin.
Talabgorlar joriy yilning 15-sentyabridan 15-oktyabriga qadar ushbu havola orqali anketa to‘ldirib, ro‘yxatdan o‘tishlari va Uzgtl Scholarship telegram botiga o‘zlari haqida batafsil ma’lumot beruvchi video yuborishlari so‘raladi.
🔰 Stipendiyalar dasturida kimlar ishtirok etishi mumkin?
🔰 Ishtirok etish shartlari va tartibi
Stipendiya tanlovi g‘oliblari bir o‘quv yili davomida har oy 1 mln so‘m miqdorda stipendiya hamda doimiy ish bilan ta’minlanadi. Shuningdek, Uzbekistan GTL zavodida kengaytirilgan ishlab chiqarish amaliyotlarini o‘tash imkoniyatiga ega bo‘lishadi. Amaliyot davomidagi transport, yashash va ovqatlanish xarajatlari Uzbekistan GTL zavodi tomonidan qoplanadi.
✅Нефть ва Газ Иши: @Ngi_Uz
Асосий геологик шартли белгилар. Ўзбек тилида ва юқори сифатли PDF форматда.
Бу ерда расмли jpg форматда.
✅Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Рахмонов Муҳсин Нарзиллоевич — “Ўзтрансгаз” АЖ Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари — Бош муҳандис лавозимига тайинланди.
Муҳсин Рахмонов бу тайинловга қадар “Ўзтрансгаз” АЖ Газли магистрал газ қувурлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари — бош муҳандис лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
✅ Каналга уланиш: @Ngi_Uz
“Ўзлитинефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси, профессор Улуғбек Назаров халқаро муҳандислик Академияси (International Academy of Engineering)нинг мухбир аъзоси унвонини қўлга киритди.
Қайд этиш жоизки, шу пайтга қадар Марказий Осиё давлатларидаги лойиҳалаш институтларида фаолият олиб борувчи олимлар бундай унвон билан тақдирланмаган. Ушбу унвоннинг илк бор ўзбек олимига берилиши институтдаги илмий салоҳиятнинг юқори эканидан далолат.
Профессор У. Назаров 2019 йилдан буён “Ўзлитинефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси сифатида соҳа учун юқори малакали мутахассисларни тайёрлашда самарали меҳнат қилиб келмоқда.
Табриклаймиз
✅Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Нефть ва газ қатлами физикаси
Р. К. Сидиқхўжаев
Б. Ш. Акромов
✅Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Энди Ўзбекистон ҳар йили Россиядан тижорий шартнома асосида 2,8 миллиард метр куб газ сотиб олади
✅Каналга уланиш: @Ngi_Uz
#оддий_арифметика
#ўсувчан_коэффициент_нима
Тариф нархлари мутлақо ўзгармайди
Ижтимоий тармоқларда 1 ноябрдан бошлаб бир ойда электр энергиясини ўртача ойлик истеъмоли учун тўлов миқдорига ўсувчан коэффициент қўлланилиши турлича баҳоланмоқда.
Аввало, шуни айтиш керакки, мазкур ўсувчан коэффициент аҳоли истеъмолчиларининг 98 фоизига мутлақо таъсир қилмайди. Чунки мамлакатимиздаги 7 миллион 589 мингдан зиёд абонентнинг атиги 146 мингдан ортиғи 1000 киловатт/соатдан кўп электр энергияси ёқади холос. Уларнинг атиги 10 минг нафаригина ойига 5 минг киловатт/соатдан ошиқ, бор-йўғи, 4 мингдан ортиқ истеъмолчи эса ойига 10 минг киловатт/соатдан зиёд электр энергияси истеъмол қилади.
Бизни хурсанд қиладиган жиҳати, бу янгиликни кўпчилик соғлом ақл билан тўғри қабул қиляпти ва қўллаб-қувватламоқда.
Шунга қарамай, истеъмолчиларда қўшимча саволлар пайдо бўлмаслиги учун қисқача тушунтириш бериб ўтмоқчиман.
Аввало, тариф нархи ошаётгани йўқ. Ўша 295 сўм жой-жойида турибди.
Аммо одамларда тежамкорлик кайфиятини кучайтириш ҳамда "яширин иқтисодиёт" унсурларига барҳам бериш учун қўшимча ўсувчан коэффициент қўлланилиши назарда тутилмоқда.
Бунда сиз бир ойда 1000 киловатт/соатгача электр энергияси сарфласангиз, 295 сўмдан 295 минг сўм тўлайсиз.
1001 киловатт/соатдан 5000 киловатт/соатгача сарфласангиз, 1000 киловатт/соат учун 295 сўмдан 295 минг, айтайлик, 4850 киловатт/соат ёққан бўлсангиз, 1001 дан 4850 гача 590 сўмдан 2 миллион 271 минг 500 сўм+295 минг сўм=жами 2 миллион 566 минг 500 сўм тўлайсиз.
Олдин сиз бунинг учун жами 1 миллион 430 минг 750 сўм тўлардингиз холос.
Агар бир ойда 9420 киловатт/соат ишлатсангиз-чи?
Худди боягидек 1000 киловатт/соат учун 295 минг сўм, 1001 киловатт/соатдан 5000 киловатт/соатгача 590 сўмдан 2 миллион 360 минг сўм, 5001 киловатт/соатдан 9420 киловатт/соатгача 3 миллион 911 минг 700 сўм, жами 6 миллион 566 минг 700 сўм тўлов қиласиз.
Ўсувчан коэффициентгача эса бир ойда 9420 киловатт/соат сарфлаган истеъмолчи бунга 2 миллион 778 минг 900 сўм тўларди.
Яъни у бир ойда 6 миллион 358 минг 500 сўм шартли субсидия олгани ҳолда, аҳолининг қолган 98 фоиз қисмидан кўра бир неча ўн карра кўпроқ электр энергиясини истеъмол қиларди.
1 ноябрдан кейин бунга чек қўйилади.
Худди шу ўсувчан тариф 10 минг киловатт/соатдан зиёд ток ишлатадиганларга ҳам қўлланилмоқда. Энди кимда-ким бундан кўп свет ёқса, у учун белгиланган тарифга нисбатан 4 баробар ўсувчи коэффициент қўлланилади.
Яъни, сиз бир ойда 12 минг 400 киловатт/соат сарфласангиз (ақл бовар қилмайди, аммо ҳозир ҳам худди шу миқдорда электр энергияси ёқадиганлар бор), унга қуйидагича тўлов қиласиз.
1000 киловатт/соатгача – 295 сўмдан – 295 минг сўм.
1001 киловатт/соатдан 5000 киловатт/соатгача – 590 сўмдан – 2 миллион 360 минг сўм.
5001 киловатт/соатдан 10 минг киловатт/соатгача – 885 сўмдан – 4 миллион 425 минг сўм.
10 минг киловатт/соатдан 12 минг 400 киловатт/соатгача – 1180 сўмдан – 2 миллион 832 минг сўм.
Жами: 9 миллион 912 минг сўм.
1 ноябргача эса худди шунча миқдорда электр энергияси истеъмол қилган абонент 3 миллион 658 минг сўм тўларди холос. Шу билан бирга, у давлатдан 8 миллион 370 минг сўм шартли субсидия ҳам оларди.
Хуллас, бу ўсувчан коэффициентлар адолатли ҳамда энергия тежамкор ва энергия самарадор ечим бўлмоқда.
📱@press_secretary_minenergy
“Uzbekistan GTL” ходимлари ўртасида спорт мусобақалари бўлиб ўтди. Мусобақа қизғин руҳда давом этди ва қуйидаги энг кучлилар ғолиб бўлди, унга кўра:
Футбол мусобақаларида:
1-ўрин. Умумзавод хўжалиги цехи
2-ўрин. Завод яхлитлигини назорат қилиш бўлими
3-ўрин. Кадрлар тайёрлаш сектори
Fair play мукофоти. Синтетик газ ишлаб чиқариш цехи
Шашка, эркаклар ўртасида
1-ўрин. Насриддинов Абдулла
2-ўрин. Алимардонов Ёқуб
3-ўрин. Рашидов Хуршид
Шахмат, Эркаклар ўртасида
1-ўрин. Невараев Азам
2-ўрин. Тоштурдиев Шоҳислом
3-ўрин. Никиев Санжар
Шашка, Аёллар ўртасида
1-ўрин. Бозорова Мадина
2-ўрин. Ҳакимова Муҳайё
3-ўрин. Каримова Гули
Стол тенниси, Эркаклар
1-ўрин. Жўраев Аброр
2-ўрин. Садуллаев Сардорбек
3-ўрин. Назаров Самандар
Ходимларнинг талабига биноан спортнинг Киберспорт тури (Playstation) бўйича ҳам мусобақа ўтказилди
1-ўрин. Номозов Азизбек
2-ўрин. Чориев Дилнур
3-ўрин. Каримов Атобек
Турнир ғолиблари пул ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.
"Uzbekistan GTL" компанияси расмий телеграм канали: @uzbgtl
✅Нефть ва Газ Иши: @Ngi_Uz
Нефть ва газ конларини ишлатишнинг назарий асослари
Т. Р. Юлдашев
✅Каналга уланиш: @Ngi_Uz
🔹Ёмон шиналар: етарлича баҳоланмаган авария омили
National Highway Traffic Safety Administration маълумотларига кўра автомобиллар билан боғлиқ бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг 9%и шиналар туфайли содир бўлади.
Кўпчилик шина танлашда шунчаки диаметрига, юмшоқлигига, мавсумига ва брендига эътибор беради, лекин энг асосий эътибор берилиши керак бўлган 2 нарсани унутади. Улар:
Шиналар тезлиги индекси - шинани хавфсиз ишлатиш мумкин бўлган максимал рухсат этилган автомобил тезлигини кўрсатадиган параметрдир.
Шиналар юки индекси - шинанинг хавфсиз ишлаши мумкин бўлган максимал рухсат этилган юк ҳажмини кўрсатадиган параметрдир .
📌ДИҚҚАТ! Шиналарни танлаш ва сотиб олишга жиддий ёндашишингизни ва машинангизга фақат тезлик индекси ва юк кўрсаткичи ишлаб чиқарувчи томонидан тавсия этилган ва техник ҳужжатларда ёки маълумот пластинкасида кўрсатилган кўрсаткичга мос келадиган шиналарни ўрнатишингизни тавсия қиламиз.
Рухсат этилган максимал тезликни ва шиналар юкини оширишга йўл қўйилмайди, чунки бу шинанинг шикастланиши ва ёрилиши туфайли йўл-транспорт ҳодисасига олиб келиши мумкин!
⚡️Расмга эътибор беринг, бу ерда 95 шинанинг юк индекси, H тезлик индекси. Жадвалдан кўриб турибмизки, юк индекси 95 бўлса шина учун рухсат этилган максимал юк кўтариши 690кг эканлигини, тезлик индекси Н бўлса шина учун рухсат этилган максимал тезлик 210 км/соат эканлини англатади. Автомобилингиз 2000кг бўлса шинанинг максимал юк кўтариши 2000кг бўлиши керак дегани эмас, оғирлик 4 та баллонга тақсимланади. Аниқлаштириб кўрингчи, сизнинг автомобилингиз шинаси тўғри танланганми?
Дўстларимиз хавфсизлиги учун жадвални уларга ҳам юбориб қўямиз✔️
✅Каналга уланиш: @Ngi_Uz
3250 сўм
Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 15-сентябрдаги 475-сонли қарорига биноан:
2023-йил 1-октябрдан 2024-йил 1-апрелга қадар метанзаправкаларда 1 м³ метан газининг энг юқори нархи 3250 сўмдан оширилиши мумкин эмаслиги, газ нархини ноқонуний равишда оширганларга қатъий чоралар кўрилиши белгиланган.
Агар қонун бузилиш ҳолатларига дуч келсангиз қуйидаги ишонч телефонлари орқали хабар беринг:
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси - 1007;
Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси - +998712001114
✅ Нефть ва Газ Иши: @Ngi_Uz
4️⃣4️⃣4️⃣ 5️⃣5️⃣5️⃣
⚡️Талабалар учун хушхабар
"Uzbekistan GTL" компаниясининг 2023/2024-ўқув йили учун V стипендиялар дастури эълон қилинади
Cтипендиялар дастурида техника йўналишидаги олий таълим муассасаларининг 3-, 4-босқич бакалавр ва 1-, 2-босқич магистр таълим йўналишларида таҳсил олаётган талабалар иштирок этишлари мумкин.
Ғолиблар уч босқич натижаларига кўра аниқланади.
Жорий йилнинг 15-сентябридан 15-октябрига қадар талабгорлардан ушбу ҳавола орқали анкета тўлдириб, рўйхатдан ўтишлари ва /channel/uzgtl_scholarshipbot телеграм-боти орқали ўзлари ҳақида батафсил маълумот берувчи видео юборишлари сўралади.
Жорий йилнинг 20 октябридан 15 ноябрига қадар онлайн анкеталар ва видеолар орқали сараланган талабалар ўртасида мутахассисликлари ва инглиз тили бўйича ёзма иш ёки тест шаклида имтиҳон ўтказилади.
Жорий йилнинг 20 ноябридан 15 декабрига қадар иккинчи босқичда юқори натижага эришган талабалар суҳбатда иштирок этади.
Дастур ғолибларини тақдирлаш маросими жорий йилнинг декабр ойида ўтказилади.
Ғолибларга 1 йил мобайнида ҳар ой 1 000 000 сўм миқдорида стипендия тўлаб борилади ҳамда олий таълим муассасасини тугатгандан сўнг доимий иш билан таъминланади. Шунингдек, “Uzbekistan GTL” заводида кенгайтирилган ишлаб чиқариш амалиётларини ўташ имкониятига эга бўлишади. Амалиёт давомида транспорт, яшаш ва овқатланиш харажатлари Компания томонидан қопланади
Эслатиб ўтамиз, ушбу стипендия дастури 2019-2020 ўқув йилида таъсис этилган. Ўтган ўқув йилларида дастурда жами 5714 нафар талаба қатнашиб, 70 га яқин иқтидор эгалари ғолиб ва фаол иштирокчи сифатида эътироф этилган.
✅Каналга уланиш: @Ngi_Uz
😎“Uzbekistan GTL” заводи Япониянинг йирик саноат компаниялари вакиллари нигоҳида
Япониянинг бир қатор йирик саноат компаниялари ва Россиянинг “Зарубежнефт” АЖ вакилларидан иборат делегация “Uzbekistan GTL” заводига ташриф uzbekneftegaz_ung_lot/vyJRU10XI84">буюрди.
Меҳмонлар заводда тайёрланаётган синтетик ёқилғи маҳсулотларининг ишлаб чиқариш, сақлаш, сотиш ҳамда истеъмолчиларга етказиб бериш жараёнлари билан таништирилди.
Бундан ташқари, делегация аъзоларига дунёда муқобили кам бўлган улкан саноат корхонасининг барпо этиш тарихи ҳамда уни бошқара оладиган салоҳиятли кадрларни тайёрлаш, танлаш ва уларга яратилган шароитлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.
Юқори қувватли гигант заводда фаолият олиб бораётган ёш ходимларнинг асосий қисми маҳаллий олий таълим муассасаларида тайёрланганлиги, шунингдек, бизнес жараёнларини рақамлаштириш орқали ресурсларнинг тежашга эришилаётганлиги хорижликлар томонидан эътироф этилди.
✅ Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида “Нефт ва газ саноатидаги энг яхши рақамли ечимлар” XIV-халқаро танлови ўтказилди. “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги Шўртан газ кимё мажмуаси томонидан ушбу танловга тақдим этилган лойиҳа ўз йўналиши бўйича номинация ғолиблигини қўлга киритди.
Тақдирлаш маросимида иштирок этган Шўртан газ кимё мажмуаси бош директори ўринбосари Ф. Қувватов ва лойиҳа пудратчиси – “1C: Первий Бит” компанияси корпоратив лойиҳалар бўйича раҳбари В. Бурдин мукофотни қабул қилиб олди.
Табриклайман, ғолиблик муборак бўлсин!
✅ Каналга уланиш: @Ngi_Uz