Саида Мирзиёева:
АҚШдаги таниқли ватандошларимиз билан учрашдик. Колумбия университетида Ўзбекистондан биринчи аёл-профессор Азиза Шоназарова, Висконсин университети катта илмий ходими Бекзод Ҳошимов, Гарвард университети катта илмий ходими Ботир Қобилов — илм-фан ва бошқа соҳаларда юксак муваффақиятларга эришаётган юртдошларимиз йилдан-йилга кўпайиб бораётганидан хурсандман.
Йигит-қизларимиз меҳнати жаҳоннинг энг нуфузли таълим муассасаларида қандай эътироф этилаётганини кўриб, ғурурланаман. Ва ишонаманки, вақти келиб бу ёшларимиз юртимиз илм-фанини ривожлантиришга ҳам ўз ҳиссаларини қўшадилар.
✅Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Ваччччаааач, 🕺🥳
Бунақаси бўлмаган, Қашқадарё вилоятида бир маҳалладан бирваракайига тўртта лойиҳа Open budget'да ғолиб бўлди.
Ўша тўртта лойиҳаси ҳам ғолиб бўлган маҳалла бизнинг маҳалла бўлади. Маҳалламиздан бир эмас, икки эмас, уч эмас, нақ тўртта лойиҳа Open budget'да ҳар бири 16-17 мингдан кўп овоз тўплаб ғолиб бўлди ва 11,5 км йўлларимиз асфалт бўладиган бўлди.
Юзлаб жонкуяр инсонлар Open budget'да овоз йиғиш учун тиним билмай тун-кун фидокорона меҳнат қилишди, кўплаб инсонлар моддий тарафдан қўлдан келганча қўллаб-қувватлаб, ёрдам беришди. Барака топишсин, умри зиёда бўлсин.
У қаер экан деяётганлар учун маълумот, Қашқадарё вилояти, Қамаши тумани, Қоратепа ҚФЙ (собиқ Маркисизм колхози, ҳозирги Азлартепа/Қоратепа/Майда МФЙ)
Баъзилар, шундоқ ҳам давлат қилиб бериши керак бўлган иш-ку, бунча хурсанд бўласан дейди, йўқ, бу хурсанд бўладиган иш, чунки йиллар давомида йўлларимиз лойиҳага тушмаган, Open budget бўлиб йўлларимиз асфалт бўляпти. Шундай лойиҳа яратиб, бу билан йўлларимизни асфалт қилиб бериш имкониятини бергани учун Иқтисодиёт ва Молия Вазирлигига ҳам ташаккур.
Маҳалламизда ҳамма хурсанд, шод, ўйин-кулгу, байрам. Яна кимни Open budget'да лойиҳаси ғалаба қозонган бўлса табриклайман.
✅Каналга уланиш: @Ngi_Uz
"Uzbekistan GTL" заводида ишлаб чиқарилган синтетик дизелнинг Грузия орқали Европага экспорти йўлга uzbekneftegaz_ung_lot/p-Wufjxcoqi">қўйилди
Яқинда ўтказилган танлов натижаларига кўра, имзоланган экспорт шартномаси шартларига мувофиқ, жорий йилнинг сентябр ойидан бошлаб йил якунига қадар 100 минг тонна синтетик дизел ёқилғисини Европа ва бошқа чет эл давлатларига етказиб берилиши белгиланган.
Шу муносабат билан, жорий йилнинг 11 сентябр куни “Uzbekistan GTL” заводидан синтетик дизелнинг биринчи партияси юкланиб, Грузия орқали Европага экспортга жўнатилди.
Эътиборлиси шундаки, экспорт қилинаётган синтетик дизел нархи ички бозорга биржа савдо платформалари орқали етказиб берилаётган нархга нисбатан юқори ва рақобатбардош нархларда сотувлари амалга оширилмоқда.
✅ Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг 2030-йилгача бўлган стратегиясини тасдиқлади
Стратегияга кўра газ қазиб олиш ҳажмини 2030-йилгача 62 млрд метр кубга етказиш вазифаси қўйилмоқда.
✅Каналга уланиш: @Ngi_Uz
📹 Нефтни қайта ишлаш, хусусан крекинг, реформинг каби жараёнлар тушунтирилган видеоролик
YouTube
✅Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Ер ости газ қувурлари жойлашуви
Ер ости газ қувурлари шаҳарларда, асосан, кўчанинг қатнов йўллари тагидан ўтказилади. Агарда кўчаларда кенг пиёда йўллари бўлса ёки майсазорлар бўлса, улар тагидан ўтказиш мақсадга мувофиқ, чунки қатнов йўлларини бузиш ва тиклаш қиммат туради. Газ қувурларини ўтказишда газ қувурлари билан бино, ер ости ва ер усти иншоотлари ва дарахтлар оралиғида маълум масофани таъминлаш керак. Бу масофалар техник шароитларда ва қурилиш қоидаларида келтирилган.
Шулар билан танишиб чиқамиз.
1. Ер ости газ қувури билан бино орасидаги масофа қуйидагича
бўлиши керак:
а) паст босим газ қувурлари учун – камида 2 м;
б) ўрта босим газ қувурлари учун – камида 4 м;
д) юқори босим газ қувурлари (0,3 – 0,6 МПа) учун – камида 7 м;
э) юқори босим газ қувурлари (0,6 – 1,2 МПа) учун – камида 10 м.
Бу масофалар ер ости газ қувурларидан газ чиқа бошлаганда унинг бино ичига кирмаслигини таъминлай олмайди, лекин кириш хавфини камайтиради.
2. Ер ости газ қувури билан трамвай йўлигача бўлган масофа:
а) паст ва ўрта босим газ қувурлар учун яқин релсгача бўлган масофа камида 2,8 м бўлиши керак;
б) юқори босим газ қувурлари учун камида 3,8 м бўлиши керак.
3. Темир йўл релсигача бўлган масофа:
а) паст босим учун – камида 3,8 м;
б) ўрта босим учун – камида 4,8 м;
д) юқори босим учун (0,3 – 0,6 МПа) – камида 7,8 м;
э) юқори босим учун (0,6 – 1,2 МПа) – камида 10,8 м;
Бу масофалар газ қувурларини ётқизиш ва таъмирлаш ишларини бажариш пайтида транспорт ҳаракатини тўхтатмасдан олиб боришга имкон беради.
4. Дарахтлардан камида 1,5 м масофада ўтиш керак, чунки ундан яқин бўлса, хандақ қазиганда, дарахтнинг илдизи кесилиб кетади. Бундан ташқари, қувурдан газ чиқа бошласа, дарахт илдизларига таъсир қилиб, уни қуритади.
5. Электр кабели билан ер ости паст ва ўрта босим газ қувури орасидаги масофа камида 1 м бўлиши керак. Агарда юқори босим бўлса, камида 2 м бўлиши керак. Бу масофалар хандақ қазиганда ёки таъмирлаш ишлари олиб борилганда кабелни узиб юбормаслик учун керак.
6. Газ қувури билан сув тармоғи орасидаги масофа:
а) паст босим учун – 1,0 м;
б) ўрта босим учун – 1,0 м;
д) юқори босим учун (0,6 МПа га) – 1,5 м;
э) юқори босим учун (1,2 МПа гача) – 2,0 м.
7. Газ қувури билан канализация орасидаги масофа:
а) паст босим учун – 1,0 м;
б) ўрта босим учун – 1,5 м;
д) юқори босим учун (0,6 МПа гача) – 2,0 м;
э) юқори босим учун (1,2 МПа гача) – 5,0 м;
8. Иссиқ сув узатиш тизими каналининг ташқи деворидан газ қувуригача бўлган масофа:
а) паст, ўрта, юқори босим (0,6 МПа гача) учун – 2 м;
б) юқори босим (0,6 – 1,2 МПа) учун – 4 м.
Бу масофалар газ қувурларидан газ чиқа бошлаганда бошқа ер ости иншоотларига кириш хавфини камайтиради.
9. Агарда бир хандақда 2 та газ қувури ўтган бўлса, қувурлар диаметри д Θ 300 мм бўлса, улар орасидаги масофа камида 0,4 м бўлиши керак. Агарда қувурлар диаметри д>300 мм бўлса, қувур деворлари орасидаги масофа камида 0,5 м бўлиши керак.
Бу масофа қувурларни ишлатиш жараёнида уларни текшириш ҳамда тузатиш ишларини олиб бориш учун зарур. Ер ости газ қувурларидан газ чиққанда, у ердаги бўшлиқлар орқали узоқ масофаларга тарқалиши мумкин. Шунинг учун газ қувурлари иложи борича босимсиз ишлайдиган қувурлардан узоқроқ бўлгани маъқул, чунки газ улар орқали биноларга кириш мумкин.
✅Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Uzbekistan GTL компаниясида ҳар йили 3-босқич талабаларига ҳақ тўланадиган стажировка ташкил этиб келинмоқда.
Мазкур талабаларни билим олишга бўлган қизиқишини янада орттириш, соҳанинг етук мутахассиси бўлиб етишишга бўлган рағбатини юксалтириш мақсадида улар ўртасида танлов имтихонлари ўтказилади.
Ушбу имтихонлардан муваффақиятли ўтган иқтидорли талабаларга “Uzbekistan GTL” заводининг ишлаб чиқариш ходимлари сифатида, вақтинчалик меҳнат шартномаси асосида, ойлик маош тайинланади.
Амалиёт вақтида, талаба ходимларга, завод ходимларига бўлгани каби барча шароитлар яратилади. Улар учун ҳам махсус форма ва ҳимоя воситалари, уч маҳал иссиқ овқат, ётоқ жой хамда завод бўйлаб транспорт ажратилади. Шунингдек, заводнинг етакчи мутахассислари ҳамроҳлигида ўз тажрибаларини янада ошириш имконияти тақдим этилади.
Жорий 2023 йилда “Uzbekistan GTL” заводига турли таълим ташкилотларидан амалиёт ўташ учун ташриф буюрган талабаларнинг 79 нафарини 3-босқич талабалари ташкил этди. Шундан, танловлардан муваффақиятли ўтган 20 нафар 3-босқич талабаларига юқоридаги барча имкониятлар яратиб берилди
✅ Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Махсус репортаж
“Uzbekistan GTL” — Жаҳон энергетика тармоғи гиганти
✅ Каналга уланиш: @Ngi_Uz
✅Нефть ва газ саноати ходимлари учун аталган махсус қўшиқ, байрам билан табриклаб, қўшиқни ҳамкасбларга ҳам жўнатиб қўямиз. Байрам-байрамдек бўлсин 💃🕺
✅Каналга уланиш: @Ngi_Uz
🔥 Marathon Petroleum MPC 2023-йил 25-август куни эрталаб содир бўлган ёнғин туфайли Louisiana штатидаги Garyville нефтни қайта ишлаш заводи қисман тўхтатилганини эълон қилди. Ушбу нефтни қайта ишлаш заводи Қўшма Штатлардаги энг йирик заводлардан бири бўлиб, катталиги бўйича АҚШда учинчи ўринда туради. Завод кунига 600 000 баррел нефтни қайта ишлаш қувватига эга. Ёнғин резервуарлар паркида содир бўлиб, 2 та йирик нафта сақловчи (Storage tank) резервуар ёниб кетган. Ёнғин сабаблари ҳозирча номаълум.
PS: Аниқ маълумот эмас, лекин баъзи манбааларга кўра, резервуарлар паркидаги танклардан бирига гидротест учун сув олинган, гидротестдан сўнг танк сувини бўшатиш учун кўчма насосдан фойдаланаётган вақтда суви бўшатилаётган танк яқинидаги нафта танклардан биридан кам миқдорда нафта маҳсулоти сизиши кузатилиб турган. Насосдан учқун чиқиши натижасида дастлаб сизиш кузатилаётган нафта танк атрофида ёнғин содир бўлган, сўнг ички қисмига ўтган, ёнғин кучайиб иккинчи нафта танкда ҳам ёнғин содир бўлган.
❗️Бу каби даҳшатли ёнғинлар ходимларни ҳар қандай жойдаги кичик сизишларга ҳам эътиборсиз бўлмасликка, айниқса, фойдаланиш вақтида учқун чиқиши мумкин бўлган қурилмаларни ёнувчи-портловчи маҳсулотлар ва моддалар яқинида ва улар билан бирга ишлатганда хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилиш шарт ва зурурлигини англатади.
✅Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Mustaqilligimiz abadiy boʻlsin!
Barchangizni shu ulugʻ ayyom bilan chin qalbimdan muborakbod etaman.
Dunyodagi eng muqaddas narsalardan biri bu erkinlikdir, shuning uchun vatanimiz mustaqilligi va suvereniteti xalqimizga berilgan eng qimmatbaho neʼmat ekanligini hech unutmasligimiz kerak.
Bu bayramning qadrini bugungi kunda dunyoda sodir boʻlayotgan voqealarga qarab bilish mumkin.
Bugun biz oʻz mustaqilligimizni xursandchilikda nishonlayotgan bir paytda, dunyoda qanchadan qancha oʻz hurriyati uchun kurashib kelayotgan xalqlar bor. Ukrainaliklar ustiga har kuni bombalar tushmoqda, ular vatanlarini har bir qarichi uchun qon to’kib, erkinlikka erishmoqdlar. Bizga ularni taqdiri tushsa nima bo’lar edi degan savol bergim kelmaydi o’zimga. Lekin tafakkur qilish kerak. Uygʻuristonda minglab odamlar oʻzining haqlaridan marhum qilinmoqdalar. Afg’onistondagi vahshiyliklarga oid xabarlarni ko’p eshitib o’rganib qolgan bo’lsak-da, betaraf bo’lish qiyin.
Shu va boshqa misollarni koʻrganimizda biz mustaqil boʻlganimiz qanchalik muhim va qadrli ekanligini unutmasligimiz kerak. Mustaqillikka erishish jarayoni og’riqsiz bo’lgan bo’lsa ham, mustamlakachilar yaratib ketgan elita qolib ketgan bo’lsa ham, bunday baxt nasib etmagan millatlar bor.
Toʻgʻri, bizda juda koʻp yechilmagan muammolarimiz mavud. Lekin siyosiy, iqtisodiy, ijtimoiy va qonuniy muammolarimizni biz, bir jamiyat, bir xalq sifatida oʻzimiz muhokama qilib va oʻzimiz ochiq va erkin hal qila olishimiz imkoniyati paydo bo’lishi mumkinligi juda bir katta baxt deb oʻylayman. Bir narsani unutmasligimiz kerak, erkinlik uchun doim harakat qilishimiz lozim, erkinlik uchun doim kurashishimiz lozim. Erkinlik shunday muhim va noyob narsaki uni barchamiz himoya qilishimizni va avaylashimizni talab etadi.
Erkinlikdan boshqa ixtiyoriy narsani ustuvor qoʻygan xalq, ham erkinligini, ham oʻsha erkinlikdan afzal deb tanlagan narsasini yoʻqotadi. Biz shunday xato qilmaymiz degan umiddaman.
Mustagiligimiz va shu tariqa erkinligimiz bundan ham mustahkam boʻlsin. Oʻz kelajagimiz qanday boʻlishini faqat oʻzimiz, birgalikda, demokratiya va ochiqlik sharoitida belgilashimiz nasib qilsin.
Bu vatan barchamizniki, vatanimiz erkin boʻlishini taʼminlash ham barchamizning zimmamizda.
Bayram muborak aziz yurtdoshlar!
😎Агар сиз “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги коррупсиянинг ҳар қандай ҳолатларига дуч келсангиз қуйидаги алоқа каналлари ва ишонч телефони орқали мурожаат этишингизни сўраймиз:
Ишонч телефони: +(99871) 233-28-88
Қисқа ишонч телефони: 1810
Электрон почта манзили: kans@ung.uz
Молиявий ва комплаенс назорат департаменти почта манзили: compliance@ung.uz
Телеграм бот: @ung_anticorBot
✅ Каналга уланиш: @Ngi_Uz
😀 Муборак газни қайта ишлаш заводининг 5-сонли цехида газдан олтингугурт ажратиб олувчи янги қурилма ишга туширилди.
✅ Каналга уланиш: @Ngi_Uz
✨«Шўртан газ кимё мажмуаси» масъулияти чекланган жамияти бош директори Асланов Шухрат Чариевич Президент фармони билан «Шуҳрат» медали билан тақдирланди.
Табрик, мукофотлар муборак бўлсин!
✅ Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Ingliz tili oʻrganmoqchisiz, lekin ishlaysizmi, kechki kurslar topolmayapsizmi, unda PROGRESS CENTER o'quv markazi siz uchun, hozirda markazda quyidagi kurslarga qabul davom etmoqda:
😎Beginner (2 oy)
😎Elementary (2oy)
😎Pre-Intermediate (2oy)
😎PRE-IELTS (2oy)
😎 IELTS (3oy) + Free Mock Exams every month
Ishlaydiganlar uchun chegirma narxlarda😄
📌Bizda INDIVIDUAl darslar ham mavjud .
📍Manzil: Qarshi shahri, Paxtazor m/t, Yangi Marjon ko’chasi 15-maktab yon tarafi
📞 +998971105550
📞 +998914508653
P.S. PRE-IELTS kursimizni tugatib ham IELTS 6.0+ natijani qo’lga kiritishingiz mumkin✅
🌐 Instagram.com/progress_learningcenter
😎🥰🥰🥰🥰😇🥰😎
⚡️ "Uzbekistan GTL" компаниясининг 2023/2024-ўқув йили учун V стипендиялар дастури эълон қилинади
Cтипендиялар дастурида техника йўналишидаги олий таълим муассасаларининг 3-, 4-босқич бакалавр ва 1-, 2-босқич магистр таълим йўналишларида таҳсил олаётган талабалар иштирок этишлари мумкин.
Ғолиблар уч босқич натижаларига кўра аниқланади.
Жорий йилнинг 15-сентябридан 15-октябрига қадар талабгорлардан ушбу ҳавола орқали анкета тўлдириб, рўйхатдан ўтишлари ва /channel/uzgtl_scholarshipbot телеграм-боти орқали ўзлари ҳақида батафсил маълумот берувчи видео юборишлари сўралади.
Жорий йилнинг 20 октябридан 15 ноябрига қадар онлайн анкеталар ва видеолар орқали сараланган талабалар ўртасида мутахассисликлари ва инглиз тили бўйича ёзма иш ёки тест шаклида имтиҳон ўтказилади.
Жорий йилнинг 20 ноябридан 15 декабрига қадар иккинчи босқичда юқори натижага эришган талабалар суҳбатда иштирок этади.
Дастур ғолибларини тақдирлаш маросими жорий йилнинг декабр ойида ўтказилади.
Ғолибларга 1 йил мобайнида ҳар ой 1 000 000 сўм миқдорида стипендия тўлаб борилади ҳамда олий таълим муассасасини тугатгандан сўнг доимий иш билан таъминланади. Шунингдек, “Uzbekistan GTL” заводида кенгайтирилган ишлаб чиқариш амалиётларини ўташ имкониятига эга бўлишади. Амалиёт давомида транспорт, яшаш ва овқатланиш харажатлари Компания томонидан қопланади
Эслатиб ўтамиз, ушбу стипендия дастури 2019-2020 ўқув йилида таъсис этилган. Ўтган ўқув йилларида дастурда жами 5714 нафар талаба қатнашиб, 70 га яқин иқтидор эгалари ғолиб ва фаол иштирокчи сифатида эътироф этилган.
✅Каналга уланиш: @Ngi_Uz
SANEG (“Sanoat Energetika Guruhi” МЧЖ ҚК аввалги номи "Jizzakh Petroleum" МЧЖ) учун резюме наъмунаси
Саноат Энергетика Гуруҳи кадрлар бўлими:
- Биз доимий равишда компанияда турли лавозимларни эгаллашга тайёр бўлган янги номзодларни излаймиз. Ишчи мутахассисликлардан тортиб бошқарувдаги позициялар учун ҳам.
Кадрлар бўлими сизнинг резюмеларингизни кўриб чиқишга тайёр, уларни hr@saneg.com манзилига юборишингиз мумкин. Резюмеда қуйидаги маълумотлар бўлиши шартлигига эътиборингизни қаратмоқчимиз:
- Исталган даромад даражаси
- Номзод талабгорлик қилаётган лавозим
- Маълумоти даражаси
- Тилларни билиши
- Олдинги иш тажрибаси
- Аввалги иш жойларида эришган асосий муваффақият ва ютуқлари
- Тамомланган курслар ва тренинглар
- Аввалги иш жойларидан тавсиянома бериши мумкин бўлганлар билан боғланиш учун маълумотлар
- Компютер кўникмалари
- Қайси шаклда қайта алоқага чиқишимизни исташи.
Шунингдек, сизга тақдим этилаётган шаблондан ҳам фойдаланишингиз мумкин.
Эътибор беринг, юқорида кўрсатилган маълумотларга эга бўлмаган резюмелар ташкилот томонидан пастроқ устувор тартибда кўриб чиқилади.
✅Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Сўнгги асосий янгиликлар
15.08.2023
- Ўзбекистонда ҳали кўп газ бор. Ҳозир ишлаб чиқарилган газ етишмаслиги халқимизнинг сони ошаётгани билан боғлиқ.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ раисининг биринчи ўринбосари Беҳзод Усмонов.
_
11.09.2023
- Ўзбекистон ўз конларидаги газнинг 85 фоизидан фойдаланиб бўлгани сабабли чет мамлакатлардан электр энергияси ва табиий газни импорт қилишга мажбур бўлмоқда.
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов.
✅Каналга уланиш: @Ngi_Uz
⚡️ Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра электр энергияси ва газ тарифлари аҳоли учун ўзгаришсиз қолмоқда.
Электр ва газ тарифлари ўзгармасдан қолаётганига 4 йилдан ошди.
✅ Каналга уланиш: @Ngi_Uz
😎“Ўзбекнефтгаз” АЖ делегациясининг АҚШга ташрифи амалга оширилди
Жорий йилнинг 3-6 сентябр кунлари "Ўзбекнефтгаз" АЖ делегацияси АҚШда амалий ташриф билан бўлиб, , “Honeywell Process Solutions”, “Schlumberger”, “Exxon Mobil” каби дунёдаги йирик компаниялар ҳамда “Vortex Tools” ва “Solar Turbines” компаниялари раҳбарлари билан музокаралар ўтказди.
АҚШ компаниялари билан ўтказилган икки томонлама учрашувларда томонлар қўшма лойиҳаларни амалга оширилишининг бугунги ҳолатини муҳокама қилдилар, шунингдек, ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини алоҳида кўриб uzbekneftegaz_ung_lot/BoUykh2pJ0z">чиқдилар.
✅ Каналга уланиш: @Ngi_Uz
🟥Турли жинсли системалар ҳақида тушунча: суспензиялар, эмульсиялар, кўпиклар, чанглар, тутунлар, туманлар
📖 Батафсил
😎 Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Ўзбекистон Туркманистондан йилига 2 млрд куб метргача газ сотиб олиш тўғрисида шартнома имзолади.
“Бу фақат бошланиши, чунки биз ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришнинг янада кенг истиқболларини муҳокама қилдик. Бу узоқ муддатга ва етказиб беришни кўпайтириш билан узоқ муддатли шартнома ишлаб чиқишни ўз ичига олади” - дея бу шартнома ҳақида ўз фикрларини билдирган Ўзбекистон Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов.
✅ Каналга уланиш: @Ngi_Uz
✨ Нефт ва газ саноати ходимлари куни муборак бўлсин!
Қадрли нефт ва газ саноати ходимлари, сизларнинг фидокорона ва садоқатли меҳнат фаолиятингиз мамлакатимизнинг кучли ва фаровон иқтисодиётини барпо этиш учун замин яратади. Азиз ҳамкасб дўстлар, ака-ука ва опа-сингиллар бугунги касб байрамларингиз билан табриклайман, сиз ва оила аъзоларингизга мустаҳкам соғлик, бахт, фаровонлик ва муваффақиятлар, хавфсиз меҳнат ва профессионал соҳада юксак муваффақиятлар тилайман. Байрамингиз муборак бўлсин.
✅ Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Атом электр стансиясини қуриш ёки қуришдан бош тортиш мамлакатимиз келажаги билан боғлиқ ниҳоятда муҳим масаладир. Шунинг учун мен уни умумхалқ референдумига қўйишни таклиф қиламан.
Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим Жомарт Токаев
✅Каналга уланиш: @Ngi_Uz
😎Ўтган йилги аномал совуқда юзага келган вазият ҳақида «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Баҳодир Сиддиқов:
«Ўтган йилги аномал совуқ вақтида кунига 15-20 миллион куб атрофида газ етишмовчилиги кузатилди. Бунинг натижасида энергетика тармоқларида узилиш бўлди, бир қатор ишлаб чиқариш объектлари катта зарар кўрди. Табиийки энергия бўлмаса бошқа соҳалар ҳам ортга кетади.
Президентимиз томонидан ушбу ҳолат қайта такрорланмаслиги учун қатор топшириқлар берилган ва уларнинг ижросини таъминлаш учун бор кучимиз билан ҳаракат қилмоқдамиз. Қаерда ва қандай муаммо борлигини жуда яхши биламиз, уларнинг ечимини ҳам топиб қўйганмиз. Насиб қилса, бу йилги қиш давомида «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан қўшимча 15-16 миллион куб метр газ ишлаб чиқарилади. Бунинг учун барча асосларимиз бор.
Ўтган йили бизда бўлган қиш қўшни давлатларда ҳам бўлди. Шундай экан, фақат улардан олишимиз мумкин бўлган газга қараб ўтирмай, ўзимиздаги имкониятларни ҳам кенгайтириш ҳақида ўйлашимиз лозим. Нега энди биз қўшни давлатларга қараб ўтиришимиз керак?».
✅ Каналга уланиш: @Ngi_Uz
😎“Баъзи блогерлар бу қиммат завод, дейди”— “Ўзбекнефтгаз” АЖ раиси Баҳодир Сиддиқов «Uzbekistan GTL» ҳақидаги эътирозлар ўринсиз эканилигини айтди.
✅ Каналга уланиш: @Ngi_Uz
✨«UzbekistanGTL» корхонаси қурилиш лойиҳаси директори Арзиев Шуҳрат Холович Президент фармони билан «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланди.
Табриклар!
✅Каналга уланиш: @Ngi_Uz
✨Муборак газни қайта ишлаш заводи директори Шамсиев Шермат Жўрақулович Президент фармони билан «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган саноат ходими» фахрий унвони билан тақдирланди.
Қачонки катта ёшли соҳа вакиллари билан гаплашиб қолсам, Шамсиев Шермат Жўрақулович тизимда кўп йиллардан буён фидокорона хизмат қилиб келаётган ҳурматли инсонларидан бири деб илиқ фикрлар билдиришади.
Мукофотлар муборак бўлсин.
✅Каналга уланиш: @Ngi_Uz