ngi_uz | Неотсортированное

Telegram-канал ngi_uz - Neft va Gaz Ishi

9233

Нефть ва Газ соҳасига оид илмий-оммабоп, креатив канал Муаллифи: Ҳумоюн Худаёров 📨 @kh0107 Реклама: https://t.me/+lPvb-IJlT9gzMTc6 📚Китоблар 📰Янгиликлар 🕵Ваканциялар 📽Видеороликлар 💻Презентациялар Тестлар: @neftgaztest

Подписаться на канал

Neft va Gaz Ishi

No smoking 🚭

Кеча, 2023-йил 26-август, шанба куни Руминиянинг Crevedia шаҳрида суюлтирилган газ (LPG) қуйиш станциясида кетма-кет бир нечта кучли портлашлар содир бўлган. Портлаш натижасида 1 киши портлаш шовқинидан қўрқиши оқибатида вафот этган, 58 киши жароҳатланган, шундан, 39 нафари ёнғин ўчирувчилар, 4 нафари полиция ходимлари бўлган. Видеода кўришингиз мумкинки, ўт ўчирувчилар биринчи портлашдан сўнг содир бўлган ёнғинни ўчириш учун кириб бораётган вақтда яна бир даҳшатли портлаш содир бўлган.

Дастлабки текширувларга кўра портлаш бир резервуардан иккинчи резервуарга LPG ўтқазиш вақтида ишчилардан бирининг сигарет чекиши натижасида содир бўлган. Станция эса округ мэрининг ўғлига тегишли бўлиб, фаолият кўрсатиш учун ҳеч қандай ҳуқуқларга эга бўлмаган.

⚠️Бу гапим чекадиганларга ёқмаслиги мумкин, лекин бундай фалокатларни олдини олиш учун чекиш мумкин бўлмаган жойларда нафақат чекишни таъқиқлашни, балки бу каби воситаларни олиб киришни чеклашни ҳам назорат қилишни талаб этади.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан:

Алишер Саидаббасович Султанов Ўзбекистон Республикаси Президентининг энергетика хавфсизлиги масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

📚 Нефт ва газ қудуқларини бурғилаш

З.У.Суннатов
Э.С.Мирзаев
Т.Т.Муминов

💠Китоб қуйида келтирилган 13 бобдан иборат бўлиб, 130 дан ортиқ мавзулар қамраб олинган

1.Қудуқларни қуриш ҳақида тушунча
2.Нефть ва газ қудуқларини бурғилашни геологик шароитлари
3.Тоғ жинсини емирувчи асбоблар
4.Ер усти жиҳозлари
5.Қудуқларни бурғилаш усуллари
6.Бурғилаш тизмаси
7.Қудуқни ювиш ва ювувчи суюқликлар
8.Қудуқларни бурғилаш жараёнидаги мушкулотлар
9.Бурғилаш режими
10.Қудуқларнинг қийшайиши
11.Маҳсулдор қатламларни очиш
12.Қудуқларни мустаҳкамлаш
13.Бурғилаш ишларини бошқариш

Тавсия қиламан, яхши китоб, ўқинг, дўстларингизга ҳам юборинг

Каналга уланиш: @Ngi_Uz‌‌

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

🔹Ишлаётган газ қувурларига янги газ қувурларини улаш учун газдан тамомила узиш шартми? Йўқ, шарт эмас, лекин маълум талабларга риоя қилиниши керак.

➡️Улаш ишларини бажаришдан олдин ишлаётган газ қувурларидаги газ босими 200÷1200 Па гача пасайтирилиши керак. Агарда газ бутунлай беркитилиб ёки унинг босими 200 Па дан паст бўлса, газ қувурини кесиш даврида унинг ичига ҳаво кириб, қувурда портловчи газ-ҳаво аралашмаси ҳосил бўлиши мумкин ва газ қувурини портлашга олиб келиши мумкин.

➡️Агарда босим 1200 Па дан юқори бўлса, кесиш даврида ҳосил бўлган аланга пайвандловчи ва ишчини куйдириш мумкин. Бундан ташқари, босим кўп бўлса, пайванд чоклари ғовак бўлиб, керакли зичликни ва мустаҳкамликни таъминлай олмайди.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Uzbekistan GTL, офис (завод)

Каналга уланиш: @Ngi_U

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Бу ҳисобот юқорида видеоси келтирилган Американинг Wisconsin штати Superior шаҳридаги Husky Energy нефтни қайта ишлаш заводида содир бўлган портлаш бўйича АҚШ кимёвий хавфсизлик ва хавфни текшириш кенгаши ҳисоботи

Нефтни қайта ишлаш заводидаги портлаш қай даражада хавфли бўлганлигини билишингиз учун қўшимча маълумот сифатида айтиб ўтаман, портлаш содир бўлган заводддан 16 кмгача узоқликда жойлашган ҳудудлардаги аҳоли тутуннинг заҳарлилиги ва нефтни қайта ишлаш заводининг токсик таъсир қилишидан хавотирлар туфайли вақтинча ўз уйларидан эвакуация қилинган.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Ўзбекнефтегаз АЖ тасарруфидаги конларнинг 3D модели ишлаб чиқилибди. Айни вақтда барча конлар тўлиқ рақамлаштирилган ҳолатда ва реал вақт режимида маълумотлар тўғридан-тўғри узатилиб турилар экан.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

​​😎Аномал юқори босим

😀Қудуқларни бурғилаш, нефт ва газ қазиб олиш жараёнларида кон геологик шароитидан келиб чиқиб турли мураккабликлар юзага келади, улардан бири қатламда аномал юқори босим ҳосил бўлиши. Аномал юқори босим ҳосил бўлиши шуниси билан хавфлики, бу ҳолатда бошқариб бўлмайдиган нефть ёки газ оқими юзага келади, уни бартараф этиш учун кўп вақт ва маблағ талаб этилади.

😀Нефт ва газ қудуқларини бурғилаш амалиётида шу нарса аниқланганки, қатламни бурғи билан очиш технологиясига қуйидагилар таъсир кўрсатади:

1. Қатлам босимининг катталиги
2. Маҳсулдор қатламнинг ётиш чуқурлиги
3. Коллекторнинг характери
4. Қатлам тўйинган флюиднинг табиати
5. Қатлам жинсларнинг ҳарорати ва бошқалар.

Маҳсулдор қатламнинг очиш технологиясини танлашда қатлам босими муҳим рол ўйнайди. Қатлам босимининг катталигига қараб коллекторлар уч гуруҳга бўлинади:

1. Aномал юқори қатлам босимига ега бўлган: Pқ >> Pгидр.
2. Гидростатик босимга яқин босимли: Pқ ≥ Pгидр.
3. Гидростатик босимдан паст босимли: Pқ < Pгидр.

Pқ - қатлам босими
Pгидр - гидростатик босим

Aномал юқори қатлам босимли қатламлар юқори зичликка эга бўлган бурғилаш еритмаси билан очилади. Бу шу билан боғлиқки, қудуқдаги эритма устуни очилаётган қатламга ундагидан юқорироқ босим ҳосил қилиши лозим.

🟢Нефт ва газ конлари жойлашган қатламларда аномал юқори
босимни пайдо бўлиши сабаблари

1. Қатламнинг ер юзасига чиқиши қудуқ оғзидан анча юқори
2. Уюм ҳосил бўлгач, босим ўзгармаган ҳолда унинг чуқурлиги камайган
3. Уюм хосил бўлгач вертикал кўчиш
4. Мазкур қатламни пастдаги қатламлар билан боғловчи тектоник ёриқларнинг мавжудлиги
5. Газ уюми катта қалинликка эга
6. Тектоник узилмалар мавжудлиги туфайли нефт, газ ва сув қатламлари ўзаро боғланган
7. Aйланувчи сувларнинг юқори ҳарорати ва бошқа меъзонларнинг таъсири
8. Юқори босимли қатламлардан нефт ва газ оқими ҳисобига
9. Тектоник ҳаракатлар туфайли жинсларнинг сиқилиши
10. Юқоридаги жинслар босими остида зичланиш
11. Нефт ва газларнинг физик-кимёвий ўзгариши, қатламлардаги углеводородларнинг сиқилиши ҳисобига ҳажмининг ортиши.
12. Кам ўтказувчанлик ёки юқори қовушқоқлик, суюқлиқ босимининг ортиши уюмдан чиқаётган оқим кўрсатгичидан ортиқ
13. Aжратилган, ёпиқ коллекторларга мансублик
14. Қатлам зич бўлмаган қумтошдан иборат бўлганлиги учун юқорида ётган жинслар босимига дош бера олмайди
15. Қумтошлар билан аралаш гилларнинг орасидаги суюқликнинг сиқиб чиқарилиши сабабли
16. Қатламнинг нефт, газ ва сувга тўйинганликдаги ўзгариши

Қатламда аномал юқори босимнинг ҳосил бўлишига сабабчи бўлган бошқа ҳолатлар - тангенционал кучланиш, ернинг магнит майдонлари, реаксия ва шу кабиларнинг эҳтимоли бор, лекин улар кам ўрганилгандир.

🔴1963-йил Бухородаги Ўртабулоқ конида аномал юқори босим натижасида бошқариб бўлмайдиган газ оқими юзага келади, атроф муҳитга газ тарқалиб инсонларни зарарламаслиги учун ёқиб қўйилади, манбааларда оловнинг баландлиги 70 метр бўлиб, 300 метргача яқинига юлаб бўлмаслиги ҳақида ёзилади. 1963-йил содир бўлган аварияни 1966-йилга келиб термоядро заряди (атом бомбаси) портлатиш йўли билан бартараф этишади. Унгача эса ҳар куни 12 млн м³ газ беҳудага ёниб турган (видео бу ерда). Аномал юқори босимни олдиндан билиш, авария юзага келишини олдини олиш, қудуқни хавфсиз ишга тушириш ва ишлатиш учун юқори билим ва салоҳиятга эга мутахассисларнинг аниқ ҳисоб-китоблари керак бўлади. Келажакда сиз ҳам шундай салоҳиятли ва илмли кадр бўлиб етишинг, барчаси ўз қўлингизда.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Доим ўткир ҳид таъсирида юрганлар учун бизнинг маҳсулотимизнинг ҳидсиз ва рангсизлиги янаям шубҳа уйғотганми. Ўткир ҳид деганда анъанавий дизель ҳидини назарда тутяпман, сизлар ўйлаган нарсани ҳидини эмас.

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

📖Нефть ва Газ Конлари Геологияси

Эргашев Й.
Абдуллаев Ғ.С
Қодиров М.Ҳ
Холисматов И.Х

🔻Китоб 20 боб, 475 саҳифадан иборат бўлиб, унда тoғ жинсларининг ва қатлам флюидларининг физик ва кимёвий хусусиятлари ва уларнинг нефть ва газ уюмларини ҳосил бўлишидаги аҳамияти, қудуқларни бурғилаш, керн ва шлам олиш, геологик-геофизик маълумотларни қайта ишлаш, қатламни очиш ва қудуқни тешиш ҳамда конларни ишлатиш системаларини лойиҳалаш, нефть-газни чиқариб олиш жараёнларини бошқариш ҳамда нефть ва газ уюмларини конда геологик нуқтаи назардан тадқиқ қилиш методлари баён этилган.

😎Жуда фойдали ва қимматли китоб

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Нефт ва Газ Иши атамаларининг изоҳли луғати

М.О.Сатторов
А.А.Ямалетдинова
Қ.Қ.Шарипов

Ушбу ўқув қўлланмада нефт ва газни қидириб топишдан тортиб уни қайта ишлаш орқали турли маҳсулотлар олишгача бўлган тизимда учрайдиган атамаларнинг ўзбек, рус ва инглиз тилида номланиши ҳамда ўзбек тилидаги изоҳланиши келтирилган.

Қимматли қўлланма.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

🟥 ‹‹Navoiyazot›› АЖ

«Navoiyazot» АЖ Навоий шаҳрида жойлашган Ўзбекистондаги йирик кимё саноати корхонаси

🟢Ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ва кўрсатиладиган хизматларнинг асосий турлари:
➡️Аммиакли селитра, аммоний сулфати, нитрон толаси, уксус кислотаси, сианли натрий, азот кислотаси, углеродоксиди гази, метанол, техник солян кислотаси, полиакриламид, газ ҳолатли аргон, формалин, суюқ хлор, унифлок, КФ смоласи, ацетилен, фосфорли аммиакли селитра, “А” маркали метанол, диметил эфир ва бошқалар.

🟢Ишлаб чиқаришда зарур бўлган асосий хом-ашё:
➡️Табиий газ, катионли ранг берувчи моддалар, катализаторлар, сорбитал, сорбитан, гидроксинон, моноетаноламин, калцийлаштирилган сода, техник туз, порофор, изопропил спирти, диизопропил эфири, итакон кислотаси, темир купорос, олтин гугурт, термолан, триамон.

Корхона раҳбари: в.в.б Фаррух Самадов Ҳамзаевич (Телеграм каналда Фаррух Самадов в.в.б бўлиб тайинланган дейилган веб-сайтда Темиров Одил Шукурович в.в.б бўлиб турибди)

😀Веб-сайт: navoiyazot.uz
Э-маил: office@navoiyazot.uz

😎Олий ўқув юрти битирувчилари ва истиқболли ёш мутахассислар! Ушбу жадвал орқали Сиз "Navoiyazot" акциядорлик жамиятига ишга кириш учун онлайн режимида кадрлар заҳирасида рўйхатдан ўтишингиз мумкин. Тўлдирилган жадваллардан келиб чиқиб, номзодлар келгусида ташкил этиладиган суҳбатларга таклиф этилиши мумкин.

⚡️ Онлайн анкета тўлдириш: https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSe7UnXk6_Y_O4Tq7NUhnmScUGWgCIbAeJPTlXFCWzMlhdpjHQ/viewform

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Тайинлов

Баҳрам Маматмуратович Мансуров — Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги директори этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Б. М. Мансуров 2018-йилдан буён “Ўзатом” агентлиги бош директорининг ўринбосари, кейинроқ эса биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаб келган.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

⚡️“Uzbekistan GTL” МЧЖ ҳамкорларни UzGTL заводига ташриф буюришга таклиф этади.
UzGTL заводида ишлаб чиқарилаётган GTL дизель ёқилғиси, GTL нафта, керосин ва суюлтирилган газ маҳсулотларни қўллаш имкониятлари, уларнинг афзалликлари, сифати, ишлаб чиқариш жараёнлари, шу жумладан сифат назорати, юклаш жараёнлари ва инновацион мажмуа фаолияти билан яқиндан таништириш мақсадида ҳамкорлар корхонасининг раҳбар ҳамда масъул ходимларини синтетик суюқ ёқилғи маҳсулотларини ишлаб чиқариш мажмуаси - Uzbekistan GTL заводига жорий йилнинг 19-20 август кунлари таклиф этилади.

Иштирок этиш учун иловада келтирилган жадвални тўлдирилган ҳолда жорий йилнинг 10 август кунига қадар sales@uzgtl.com электрон почта манзилига жўнатишингизни сўраймиз.

Қўшимча маълумот учун қуйидаги рақамларга мурожаат қилсангиз бўлади.
+998 99 579 66 25
+998 90 979 01 11

⚡️ООО «Uzbekistan GTL» приглашает партнеров посетить завод UzGTL.
В целях ознакомления с возможностями применения дизельного топлива GTL, GTL нафты, керосина и сжиженного газа, производимых на заводе UzGTL, их преимуществами, качеством, процессами производства, включая контроль качества, процессами отгрузки, и деятельностью инновационного комплекса, руководители и ответственные работники партнеров, 19-20 августа текущего года приглашаются посетить комплекс по производству синтетического жидкого топлива - Uzbekistan GTL.

Для участия просим вас заполнить прилагаемую таблицу и отправить ее на электронный адрес sales@uzgtl.com до 10 августа текущего года.

Для дополнительной информации, пожалуйста, свяжитесь с нижеперечисленными номерами.
+998 99 579 66 25
+998 90 979 01 11

✈️Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

😎Uzbekistan GTL заводининг тунги кўриниши

https://youtube.com/watch?v=y7FP1nddh-A

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

😎«Ўзбекнефтгаз» компанияси раҳбари Баҳодиржон СиддиқовАфғонистондан қайтариб юборилган, деб талқин қилинган бензин“ ҳақида фикрларини билдирди.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Сурхон Газ - Бойсун Газни Қайта Ишлаш Заводи

Шартнома бўйича инвестор Surhan Investments Limited (Gonkong) ҳисобланади. Шартнома бўйича инвесторнинг бенефициарлари ўзбекистонлик тадбиркор Бахтиёр Фозилов ва россиялик тадбиркор Филатов А.В., шунингдек, акцияларнинг 20 фоизи “Ўзбекнефтгаз” АЖ давлат компаниясига тегишли. Акциядорлар таркибида бошқа инвесторлар ва иштирокчилар мавжуд эмас.

Шартнома имзоланган вақтда конда ўзлаштириш ва ишлаб чиқариш амалга оширилмаган. Конда биринчи қудуқ 1975-йилда “Ўзбекнефт” уюшмаси томонидан бурғуланган. Кейинги қирқ йилдан ортиқ вақт мобайнида конни ишга туширишнинг имкони бўлмади, чунки унинг заҳираларини тиклаш қийин, гази нордон, юқори даражада CO2 ва сераводород (H2S ≈ 7 %) мавжуд, коннинг ўзи эса жуда оғир кон-геологик шароит билан ажралиб туради.

Инвестор геология-қидирув ишларини олиб бориш, конни ўзлаштириш, завод ва зарур инфратузилмани амалга ошириш мажбуриятини олди. Шу билан бирга, инвестор СРП қонунига мувофиқ лойиҳа учун барча молиявий ва геологик рискларни ўз зиммасига олади. Манбаа

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Тайинлов

Исаков Аскар Шарифжанович — “Ўзтрансгаз” АЖ Бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

А.Исаков бунга қадар Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

👍Тайинлов

Мамадаминов Умид Маҳмудович — Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирининг қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Умид Мамадаминов 1983-йили Самарқанд вилоятида туғилган. 2006-йили Тошкент давлат техника университетини, 2015-йили эса АҚШнинг Орегон технология институтини магистратура йўналиши бўйича тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги саноат электроника муҳандиси, қайта тикланадиган энергия манбалари.

Умид Мадаминов 8 йил мобайнида АҚШда истиқомат қилган ва у ердаги “Stantec Consulting Services” компаниясида мутахассислиги бўйича лойиҳа дизайнери вазифасида ишлаган.

✈️Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

😎🥰🥰😇🥰🥰😎

“Uzbekistan GTL” заводининг ҳамкор ташкилотлари учун амалий семинар ташкил этилди

Семинарда вилоятнинг қишлоқ хўжалиги бошқармаси, йирик агрокластерлар, фермерлар, “Қарши нефт базаси” МЧЖ ҳамда бир қатор тегишли ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.
Иштирокчиларга Uzbekistan GTL заводида ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган янги турдаги синтетик ёқилғи маҳсулотларни ишлаб чиқарилишининг жорий ҳолати, уларнинг сифати ва стандартларга мувофиқлиги, маҳсулотларни сақлаш, сотиш ҳамда истеъмолчиларга етказиб берилиши жараёнлари ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

⚠️Бугун сизларга эрозияга учраган задвижка туфайли содир бўлган даҳшатли портлаш ҳақида маълумот бермоқчиман

2018-йилнинг 26-апрелида Wisconsin штати Superior шаҳридаги Husky Energy нефтни қайта ишлаш заводида портлаш ва ундан кейинги ёнғин содир бўлди. Портлаш содир бўлган куни эрталаб соат 5 : 30 да нефтни қайта ишлаш заводи ишчилари заводининг каталитик крекинглаш блокини мунтазам техник хизмат кўрсатиш учун ўчиришни режалаштирган. Юнит ўчирилганда, қурилманинг ўртасида жойлашган задвижка(gate valve)лар ёнувчи углеводородларни ўз ичига олган реактор ва ҳавони ўз ичига олган регенератор ўртасида тўсиқ сифатида ишлатилади. Агар углеводородлар ва ҳаво аралашса, портлаш содир бўлиши мумкин. Воқеа куни эрталаб ишчилар регенерация блокига углеводородлар оқимини тўхтатишга ҳаракат қилишган, аммо задвижкалардан бири эрозияга учраганлиги сабабли ҳаво юқорига яни реакторга, ёнувчи углеводородлар бўлган реакторга оқиб кетишига олиб келади. Ҳаво ва углеводородлар аралашмаси ўша куни эрталаб тахминан соат 10 : 00 да реакторда кучли портлашни келтириб чиқаради. Портлашдан қурилмалар парчалари турли томонга отилади, портлашдан учиб келган бир бўлак металл портлашдан 45 метр узоқликдаги 50 000 баррел асфалтни ўз ичига олган ер усти сақлаш танкини бориб тешади ва асфалтнинг ер бўйлаб портлаш содир бўлган крекинглаш блокигача оқиб келишига олиб келади. Натижада ёнғин кучайиб осмонни қора тутун қоплайди. Портлаш бундан ҳам даҳшатли бўлар эди, агар 15 метр узоқликда водород-фторидли танкка зарар етганида, бироқ унга зарар етмаган. Портлаш натижасида 550 млн $ зарар кўради.

АҚШ кимёвий хавфсизлик ва хавфни текшириш кенгаши портлашнинг барча сабабларини аниқлаб, 196 саҳифали ҳисобот тайёрлади ва кенг оммага тақдим этди.
Ҳисобот бу ерда.

😎Пс: Видеони ҳамкасбларингизга улашинг, чунки бу каби маълумотлар бошқа корхоналарда ҳам бўлажак хавфларни олдини олишда, атроф-муҳит ва энг муҳими инсонлар ҳаётини сақлаб қолишда зарур ҳисобланади. Унутманг, хавфсизлик биринчи ўринда.

Ҳумоюн Худаёров

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

🟥«UzLITI Engineering» 6 ёшда

«UzLITI Engineering» компанияси 2017-йил июль ойида ташкил этилган бўлиб Ўзбекистондаги энг йирик мустақил муҳандислик маркази ҳисобланади. Корхона замонавий дизайн технологиялари асосида нефть-газ, кимё ва бошқа тармоқлар, ижтимоий инфратузилма объектлари учун рақобатбардош лойиҳаларни амалга оширишни таъминлайди.

Компания ваканциялари билан бу ҳавола орқали танишишингиз мумкин: uzliti-en.com/uz/career

Э-маил: hr@uzliti-en.com

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

#Бурғилаш #Перфорация
Қудуқ маҳсулдор қатламгача бурғилаб борилгач қатламлар аро оқим ҳосил бўлиши учун маҳсулдор қатлам ёрилади(перфорация). Буни турли усуллари бор, улардан бири маҳсулдор қатламни гидравлик ёриш. Видеоанимацияда бу ҳақда кўришингиз мумкин. Перфорациянинг яна қандай турларини биласиз?

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Афғонистон ҳукумати 67 вагон нефтни сифатсизлиги учун Ўзбекистонга қайтириб юборганлиги ҳақида хабарларни ўқиган бўлсангиз керак.

Аслида,

1. 17-май куни "Uzbekistan GTL" МЧЖ ва Туркия компанияси ўртасида экспорт қилиш бўйича оффтейк шартномаси имзоланган. Унга кўра сотиб олинган маҳсулотни Туркия компанияси қайси давлатга олиб бориб, қайси усулда сотишни ўзи белгилайди. Харидор яни Туркия компанияси эса Ўзбекистон маҳсулотини сотиб олиб, компонент сифатида анъанавий дизель билан компауданлиштирилган ҳолда Афғонистон бозорига олиб кирмоқчи бўлган. Ўзбекистон маҳсулоти EN 15940 Европа стандартига мувофиқ, бироқ бу стандарт ҳали Афғонистонга кириб бормаган, бу ҳақида харидор яни Турк компаниясига ҳам маълум қилинган.

2. Афғонистон стандарт агентлигида EN 15940 Европа стандарти йўқлигини маълум бўлсада, 24-26 июньда харидор талабномасига кўра Қашқадарёдаги Кенгсой станцясидан Турк компаниясига 3.4 минг тонна (67 вагон) маҳсулот топширилган.

3. Натижада эса Афғон ҳукумати Европа стандартларига мос бўлса ҳам бу стандарт ҳалигача ўзларида йўқлиги учун маҳсулотни киритмаган. Яни бу маҳсулотнинг сифатига умуман боғлиқ эмас. Мазкур ёнилғи Европанинг энг юқори стандартларига жавоб бергани учун Евро 6 авлодига (К-6) мансуб бўлиб, Premium class тоифасидаги ёнилғилар қаторига киради.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

😎Ҳар йили “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизим ташкилотлари, марказий аппарат, бошқармалар, завод ва жамият тизимига кирувчи корхоналарнинг ходимларидан иборат жамоалар ўртасидаги футбол бўйича Ўзбекнефтегаз АЖ чемпионати ўтказилади.

Айни кунларда Тошкентда саралаш босқичларидан ўтиб келган 16 жамоа ўртасида чемпионатнинг финал босқичи бўлиб ўтмоқда. Мусобақада Uzbekistan GTL компаниямиз футбол жамоаси ҳам иштирок этмоқда. Чемпионат доирасида 5-август куни жамоамиз вакиллари МуборакНГҚЧБга қарши тўп сурди ва 1 : 0 ҳисобида ғалаба қозониб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритишди. Учрашувдаги ягона гол муаллифи Исломбек Маликов.

Жамоамизни чорак финал йўлланмаси билан табриклаб, кейинги ўйинларда омад ва зафарлар тилаймиз.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

➡️Сурхон Газ - Бойсун Газни Қайта Ишлаш Заводи

🔹Бош пудратчиси Enter Engineering, буюртмачиси — «Surhan Gas Chemical Operating Company» МЧЖ ИК, лойиҳалаш билан эса UzLITI Engineering компанияси шуғулланаётган ушбу лойиҳа «Мустақилликнинг 25-йиллиги» газ конидан олинадиган таркибида юқори даражада CО2 ва H2S мавжуд табиий газни йилига 5 млрд м3 ҳажмда қайта ишлаш қувватига эга бўлган ГҚИЗ қурилишини ўз ичига олган.

🔺Резюме учун: resume.sgc-oc.com/login
🔻Веб-сайт: sgc-oc.com

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Тайинлов

Ниматуллаев Илҳом Анварович — Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

И.Ниматуллаев бунга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида турли масъул лавозимларда фаолият юритиб келаётган эди.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

​​Энергетика вазирлигининг ижтимоий тармоқлардаги ҳолатлар бўйича расмий муносабати

Республика бўйича метан “заправка”ларга табиий газ белгиланган талабга асосан етказиб берилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда Наманганда жойлашган метан “заправка”даги ҳолат бўйича шуни таъкидлаш керакки, Наманган вилоятидаги барча метан “заправка”ларга уларнинг талабларига асосан белгиланган лимитга кўра, табиий газ тўлиқ етказиб берилган.

Видеода тарқалган ҳолатдаги “заправка” эса берилган ойлик лимитни ишлатиб бўлган. Бугун соат 00:00 дан янги ой бошланади ва мазкур “заправка”га газ етказиб бериш йўлга қўйилади.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Газларни қайта ишлаш технологияси жараён ва қурилмалари

Н. Юсупбеков
Х. Нурмухамедов
С. Туробжонов
О. Темиров

✈️Каналга уланиш: @ngi_uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

4️⃣4️⃣4️⃣ #Ваканция

“Ўзбеккўмир” АЖ рўйхатдаги 89 та бўш иш ўринларига ишга қабул қилиш учун талабгорларнинг ариза ва ҳужжатларини, 2023 йилнинг 31 июл соат 17:00 га қадар uzbekcoal.uz/uz/open-vacancies ҳаволаси орқали онлайн равишда қабул қилади.

Ариза топшириш юқоридаги ҳавола орқали ўтинг, сўнг ўзингизга мос бўш иш ўрни ёнида жойлашган кўк фон ичидаги ариза бериш ёзуви устига босинг ва сўралган маълумотларни тўлдиринг. Барча маълумотларни тўлдириб бўлгач оферта шартларига рози эканлигингизни тасдиқланг ва сариқ фон ичидаги ваканция учун ариза бериш тугмаси устига босиб ариза беришни якунланг.

✈️ Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…
Подписаться на канал