5️⃣5️⃣5️⃣
#Uzbekneftgaz
#UzbekistanGTL
Ma’lumki, o’tgan 2022-2023 o‘quv yilida “Uzbekistan GTL” MChJ tomonidan oliy ta’lim muassasalarining o‘z kasbiga fidokor ustoz va murabbiylarini moddiy va ma’naviy qo‘llab quvvatlashga hissa qo‘shish maqsadida “Eng fidoiy ustoz” tanlovi o‘tkazilgan va nomzodlar orasidan 9 nafar g‘olib aniqlab olingan edi. Ularga 30 milliondan 70 milliongacha bo’lgan pul mukofotlari va UzGTL logotipi tushirilgan noutbuklar sovg’a qilingan edi.
Mazkur tanlov asosan neft va gaz sohasiga, xususan “Uzbekistan GTL” zavodiga o’zining ta’lim-tarbiya berishi orqali bilimli yosh kadrlarni yetkazib berayotgan oliy ta’lim muassasalari professor-o’qituvchilarini aniqlash va ularni rag’batlantirishga mo’ljallangan.
“Uzbekistan GTL” MChJ tomonidan joriy yilda “Eng fidoiy ustoz - II” tanlovi e’lon qilinganligini mamnuniyat bilan ma’lum qilamiz.
Tanlovning g‘oliblari sifatida oliy ta’lim muassasalarida doimiy faoliyat yuritayotgan 2 yillik pedagogik ish stajiga ega bo‘lgan ilmiy-pedagog xodimlar e’tirof etilishlari mumkin. Tanlov g‘oliblarini aniqlashda, Oliy ta’lim muassasalarida tahsil olayotgan talabalar, Kompaniya xodimlari va yosh mutaxassislari hamda UzGTL stipendiya dasturi ishtirokchilari o‘rtasida ularni o’qitgan ustozlari haqida so‘rovnoma o‘tkazish bilan OTMlarning pedagogik salohiyati yuqori hamda ish beruvchilar uchun bilimli yosh mutaxassislarni tarbiyalashda faol bo‘lgan professor-o‘qituvchilar saralab olinadi.
Tanlov g‘oliblari Uzbekistan GTL zavodida malaka oshirishlari, ilmiy ish va izlanishlar olib borishi uchun keng imkoniyatga ega bo‘ladi. Shuningdek, moddiy mukofotlar bilan taqdirlanishi rejalashtirilgan.
📆 Onlayn so‘rovnoma havolasi: https://docs.google.com/forms/d/1HYMk5AAaqKw6D-GX1xituRbTvenWxrK9ZXb_SjTlh6Y/edit
💬Kanalga ulanish: @Ngi_Uz
➕➕➕➕➕➕➕➕➕➕
Энг кўп сўраладиган саволлар бу - «ишга қандай кирсам бўлади? ва қаерга резюме топширсам бўлади». Сизларга @Ngi_Uz телеграм каналида Ўзбекистондаги бир қанча нефть-газ, энергетика йўналишидаги компанияларнинг резюме топшириш мумкин бўлган ҳаволалари ва электрон почта манзилларини тақдим этмоқчиман.
1. «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув аппарати
Э-маил: ung@exat.uz
Веб-сайт: ung.uz
2. Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси
Э-маил: mngdu@ung.uz
3. Муборак газни қайта ишлаш заводи
Э-маил: mgpz@ung.uz
4. Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси
Э-маил: ustyurt@ung.uz
5. Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси
Э-маил: gngdu@ung.uz
6. Шуртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси
Э-маил: shurtanneftegaz@ung.uz
7. Водий нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси
Юқоридаги 7 та корхонанинг бўш иш ўринларига https://www.ung.uz/about/vacancy/21/sub/46/1 ҳаволаси орқали резюме топширишингиз мумкин
____
8. Шуртан Газ Кимё Мажмуаси
Э-маил: sgcc@sgcc.uz
Веб-сайт: sgcc.uz
9. МТО Газ Кимё Мажмуаси
Э-маил: hr@uzmto.com
Веб-сайт: uzmto.com
Битирувчи курс талабари ва магистрлар учун стажировка дастури: intern.uzmto.com
10. Сурхон Газ Кимё Мажмуаси
Резюме учун: resume.sgc-oc.com/login
Веб-сайт: sgc-oc.com
11. Uzbekistan GTL МЧЖ
Кадрлар захирасига онлайн рўйхатдан ўтиш: jobs.uzgtl.com
Веб-сайт: uzgtl.com
12. LUKOIL Uzbekistan
Э-маил: resume-uz@lukoil-international.uz
Веб-сайт: lukoil-international.uz
13. "Ўзтрансгаз" АЖ
Э-маил: hr@utg.uz
Веб-сайт: utg.uz
14. Uzliti Engineering
Э-маил: hr@uzliti-en.com
Веб-сайт: uzliti-en.com
15. Eriell Uzbekistan
Резюме топшириш: eriell.com/career
Веб-сайт: eriell.com
Шунингдек тақдим этилган ҳаволалар орқали компаниялар веб-сайтига киринг сўнг карьера ёки ваканциялар саҳифасига ўтиб бўш иш ўринлари билан танишишингиз мумкин.
Ҳозирча сизларга 15 та компания веб-сайт ва электрон почта манзилларини тақдим этмоқдаман, каналга аъзо бўлинг, кузатиб боринг ва дўстларингизга улашинг яқин кунларда бошқа компанияларнинг э-маил ва веб-сайтларини ҳам сизларга улашаман.
Каналга обуна бўлиш: @Ngi_Uz
Худди шундай. Биз қайта тикланувчи энергия манбааларидан фойдаланишга ўтишимиз керак. Жаноб президентимизнинг фикрларига тўлиқ қўшиламан ва қўллаб-қувватлайман. Имкониятингиз бўлса қуёш панели ўрнатинг.
Каналга обуна бўлиш: @Ngi_Uz
Кечадан буён оффлайн эдим. Ҳозир интернетга кириб охирги хабарларни ўқишим биланоқ даҳшатга тушдим. Жабрланганларга Аллоҳ сабр ва матонат берсин. Ўтганларни охирати обод бўлсин. Аллоҳ барчани ўз паноҳида асрасин.
Читать полностью…Мана бу постдаги 2 йил олдин ёзган твитим бугун яна ҳамма телеграм каналларда трендга чиқибди😁. Ростдан ҳам шунақа, тўғрими!) 😅
Каналга обуна бўлиш: @Ngi_Uz
Туркманистон Ўзбекистонга бепул суюлтирилган газ беради
Батафсил
Каналга обуна бўлиш: @Ngi_Uz
Геология атамаларининг русча-ўзбекча изоҳли луғати
Исаходжаев Б.А
Умарходжаев М.У
Адилов А.А
Пирназаров М.М
Азимов А.М
Мазкур луғатда геология ва у билан боғлиқ соҳаларга тааллуқли бўлган 7400 дан ортиқ атамаларга изоҳ берилган
Китобни сотувдан тополмасангиз керак, тиражи атиги 200 нусхада экан
Каналга обуна бўлиш: @Ngi_Uz
Бухоро вилоятида «Газли» ЕОГО (ер ости газ омбори)да газ сақлаш ҳажмларини янада кенгайтириш ишлари ҳал қилувчи паллага келди.
Бу лойиҳанинг амалга оширилиши аҳолига газни мавсумий етказишдаги муаммоларга барҳам бериш, саноат корхоналарининг газга бўлган эҳтиёжини қондириш имконини беради. Бундан ташқари, қазиб олинган хом ашё ҳажмини Ўзбекистоннинг ички бозорига йўналтириш ва айниқса бу жараённи қиш мавсумида янада фаоллаштириш кўзда тутилган.
Каналга обуна бўлиш: @Ngi_Uz
Ва ниҳоят яхши хабар
Энергетика Вазирлиги: Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, олиб борилган музокаралар ҳамда “Йўл харитаси”да Ўзбекистон Республикасининг мавжуд газ транспорти тизимига эгалик ҳуқуқини тўлиқ сақлаган ҳолда (бошқарув ҳуқуқини тўлиқ сақлаган ҳолда) ички бозорга табиий газ зарур миқдорларда етказиб бериш мақсад қилинган. Бунда газ транспорт тизими кимгадир берилиши ёки суверенитетимизга қандайдир таҳдид умуман йўқ.
Каналга обуна бўлиш: @Ngi_Uz
Газовый сепаратор. Вертикал газ сепараторлари тузилиши ва ишлаш принципи содда бўлиб, келаётган газ оқими таркибидан механик заррачалар ва суюқликларни тутиб қолади, шуни ёдда тутингчи сепараторлар ҳеч қачон суюқликлар ва механик заррачаларни тўлиқ тутиб қола олмайди. Шунингдек, келаётган оқимни қанчалик даражада тозалаш ҳар бир сепараторнинг алоҳида техник хусусиятига боғлиқ.
Каналга обуна бўлиш: @Ngi_Uz
Декабрда Хитойга 40 млн.доллардан сал кўпроқ газ экспорт қилинган
Хитой божхона қўмитаси 2022 йилнинг декабрь ойи импорти бўйича маълумотларни ошкор қилди.
Унга кўра, хусусан Ўзбекистон Хитойга 2022 йил давомида жами 1 070 444 663 долларлик, ўтган ойда 40 091 648 долларлик табиий газ экспорт қилгани маълум бўлади.
Эслатиб ўтамиз, “Ҳозирги кунда газ экспортимиз 100 фоиз тўхтатилган”.
Биласизки, дизель ёқилғиларининг тури кўп, улардан қай бирини сотиб олиш ҳар томонлама афзалроқ.
Келинг дастлаб биржадаги нархларни билиб оламиз, сўнг хулосани биргаликда чиқарамиз. Айни вақтдаги нархлар қуйидагича:
1 тонна GTL дизель 9 500 000 сўм
1 тонна анъанавий дизель 11 500 000 сўм (1-расм)
Демак, 11 500 000 сўмга 1 тонна анъанавий дизель сотиб олгандан кўра, шу пулга унинг ўрнига 1 тонна 210 кг (1.21 тонна) GTL дизель сотиб олишингиз мумкин. (2-расм)
Бу ҳали ҳаммаси эмас, келинг уларни литрга ўтқазамиз.
1 тонна 210 кг GTL дизель = 1592 литр (зичлик=760 кг/м³)
1 тонна анъанавий дизель = 1162 литр (зичлик=860кг/м³)
Яни, 11 500 000 сўмга:
1592 литр GTL дизель ёки 1162 литр Анъанавий дизель сотиб олиш мумкин (3-расм)
1592-1162=430 литр
Хулоса шуки, сиз анъанавий дизель ёқилғиси сотиб олгандан кўра, худди шу сўммадаги пулга унинг ўрнига GTL дизель сотиб олсангиз ҳар 1 тоннасига 430 литр фойда кўрасиз. Сифати ва экологик тозалиги алоҳида масала. (4-расм)
Uzbekistan GTL компаниясида ишлаб чиқарилаётган синтетик GTL дизель ёқилғиси арзон, сифатли ва экологик тоза. Танловда адашманг✅
💬Каналга обуна бўлиш: @Ngi_Uz
Инсон ҳаётда доимо актив бўлиши керак, актив инсонни бошига турли қийинчиликлар келади, лекин бу уни тўхтатиб қўймаслиги, ҳаракатда давом этиши керак. Ҳаракатсизлик, комфорт зонага тушиб қолиш инсонни ўсишдан тўхтатади, фикрлашдан тўхтатади. Бу эса охирги бекат. Канал тўхтатилиши сабабларига тўхталмоқчи эмасман, лекин яқинда бир киши айтган юқоридаги гаплар яхшигина мотив берди. Канални юритиб бораркинман ўзим ҳам ниманидир ўқирдим ва бу канал орқали қанчадир инсонларга оз бўлсада нафим тегиб турарди. Нефть ва Газ Иши каналини яна қайтадан юритишни бошлашга қарор қилдим. Канал сабабли илм улашиб, фойдали маълумотлар етказиб сизларга оз бўлсада фойдам тегса бундан хурсанд бўламан. Каналга бирор компания логосини қўймадим, сабаби шахсий фикрларим қайсидир корхонани номидан ёзилгандек таассурот уйғотиши мумкин шу учун ўзимни расмимни қўя қолдим, балки чиройли лого топсам ўзгарар. Канални қайта юритишимга "ёпдингми энди қайта юритмада" деган фикрларга ҳам бўлиши табиий, танқид доим бўлади ва танқидлар фойдали. Хуллас шунақа гаплар. Сизларга соғлик-саломатлик тилаб ҳурмат билан Ҳумоюн Худаёров.
Каналга уланиш: @ngi_uz
Соҳага оид янги ва яхши ёзилган китоблар бўлса сотиб олармидингиз?
Ўзим ўқиган Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтига тез-тез бориб тураман. Яқин 3, 4 йил олдин ҳам институт кутубхонасида фақат эски 90-йилларда чиққан китоблар бўларди. Охирги бир неча йилда Нефт ва Газ факултети ўқитувчилари 40га яқин янги китоблар чиқаришди, кўплаб устозларимиз PhD даражасини олишди ва яна давом этяпти. Бугун ҳам институтга борган эдим бакалавр пайтимизда дарс берган устозимиз НГИ кафедра мудири, PhD Лазиз ака Сатторов янги чиққан китобларимиздан дея 2 та китоб совға қилди. Китоб ростдан ҳам яхши ёзилган. Лекин кам нусхада, атиги 35 тираж.
Бизда китоб чиқариш жуда қиммат. Бу каби янги китоблар сотувда кўпайиши талабаларнинг янги билимларни ўрганиб шу соҳада етишиб чиқаётган яхши кадрларнинг кўпайишига ҳиссасини қўшарди деб ўйлайман. Ўзбекнефтегаз ва бошқа нефтегаз ташкилотлари шу масала бўйича факултетимизга ҳомийлик қилса жуда аъло иш бўларди.
Каналга обуна бўлиш: @Ngi_Uz
5 млрд долларлик гигант лойиҳа
Сизларга геология соҳасида нафақат Ўзбекистонда, балки бутун дунёда энг истиқболли лойиҳалардан бири ҳисобланаётган "Ёшлик I" кони ва 3-мисни бойитиш фабрикаси (МОФ-3) ҳақида маълумот бериб ўтмоқчиман
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Миромоновичнинг 2017-йил 1-мартдаги қарорига мувофиқ Олмалиқ кон-металлургия комбинатида қиймати 5.122 млрд доллар бўлган «Ёшлик-1» конини ўзлаштириш лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олмалиқ КМК” АЖ конлари негизида рангли ва қимматбаҳо металлар ишлаб чиқаришни кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2020 йил 26 майдаги ПҚ–4731-сон қарорига мувофиқ мазкур лойиҳани амалга ошириш натижасида:
Лойиҳанинг биринчи босқичида (2017-2024 йй.) йилига 65,0 млн тонна маъдан қазиб олинадиган кон, 60,0 млн тонна маъданни қайта ишловчи 3-Мис бойитиш фабрикаси (МОФ-3) ва фабрика инфратузилмаси ҳамда 650 мегаватт қувватли ташқи электр таъминоти қурилади.
Иккинчи босқичда, яъни 2024-2028 йилларда 400 минг тонна мис катоди, 40 тонна олтин ва 270 тонна кумуш ишлаб чиқарилишига эришилади.
Учинчи босқичда 2030 йилга келиб 500 минг тонна мис катоди, 50 тонна олтин ва 300 тонна кумуш ишлаб чиқарилишига эришилади.
Ушбу улкан лойиҳа 2024 йилда ишга тўлиқ туширилиши, жами 6 мингта иш ўрни ташкил этилиши режалаштирилган.
Расмда президент 3-мис бойитиш фабрикаси қурилишига тамал тоши қўймоқда
Каналга обуна бўлиш: @Ngi_Uz
Махсусэнергогаз — Сифат, Ишонч, Инновациялар
Э-почта: office@maxsus.uz
Веб-сайт: maxsus.uz
Каналга обуна бўлиш: @Ngi_Uz
Кимдир телеграмдан Wikipedia'даги Қашқадарё ҳақидаги бу маълумотни ташлаб, Қашқадарёдаги метан заправкаларда 3 кмлик 2 қатор навбат, ҳозир 3-кмга келиб қўшилдим деб ёзиб юборибди. Жавоб ёзиб юбордим: - ака эртароқ ҳаракат қилишингиз керак эди, айб ўзингизда - деб. Айб ўзида-да, тўғрими))
Каналга обуна бўлиш: @Ngi_Uz
Ўзбекистондаги хорижий ва маҳаллий корхоналар томонидан қанча табиий газ қазиб чиқарилади!?
Статистика қўмитаси берган маълумотларга кўра 2022-йилда Ўзбекистонда 51.66 млрд метр куб табиий газ қазиб чиқарилган ёки ўтган йилга нисбатан 2.1 млрд метр куб кам табиий қазиб олинган ҳолда газ қазиб олишда пасайиш кузатилган, ўтган 2021-йилнинг январ-декабр ойларида 53.8 млрд метр куб табиий газ қазиб олинган эди. Бизда бир нечта йирик газ қазиб олувчи операторлар мавжуд лекин йиллик қанча газ қазиб олиниши статистикани корхоналар кесимида топиш имконсиз. Ўзбекнефтегаз АЖ йиллик статистик маълумотларига кўра корхона томонидан 2021-йилда Ўзбекнефтегаз АЖ томонидан 33.9 млрд метр куб табиий газ қазиб чиқарилган.
Статқўм ва Ўзбекнефтегаз АЖ берган маълумотлардан билишимиз мумкинки:
2021-йилда Ўзбекистонда 53.8 млрд метр куб табиий газ қазиб олинган, шундан 33.9 млрд метр куб табиий газ Ўзбекнефтегаз ҳиссасига тўғри келади. 2022-йилда эса 51.66 млрд метр куб табиий газ қазиб чиқарилган шундан xxx млрд метр куби Ўзбекнефтегаз ҳиссасига тўғри келади (2022-йил статистикани топа олмадим). Яни 2021 ва 2022-йилларда Ўзбекистондаги бошқа газ қазиб олувчи компаниялар томонидан мос равишда 19.8 млрд метр куб ва xxx млрд метр куб табиий газ қазиб чиқарилган.
Шу вақтгача бирор маротаба Ўзбекистонда қазиб чиқарилаётган табиий газ статистикаси корхоналар кесимида тақдим этилмаган. Агар очиқланиши мумкин бўлмаса сабаби нима, қандай ёмон оқибати борки бу каби маълумотлар жамоатчиликдан сир сақланади. Масалан биз ҳеч қачон Лукойл, Газпром, Эпсилон ва шунга ўхшаш бошқа корхоналарнинг йиллик қанча газ қазиб олишини билишни истасакда била олмаймиз бу имконсиз. Ўйлайманки газ қазиб олиш статистикасини корхоналар кесимида ҳам тақдим этиш вақти келди.
Каналга обуна бўлиш: @Ngi_Uz
Насос дозировочный плунжерный
Бу каби насослар асосан маҳсулотларни кам миқдорда хайдаб бериш учун ишлатилади. Масалан қувурга 1 соатда 1 литр ёки ундан ҳам камроқ маҳсулат ҳайдаш керак бўлса шу каби насослардан фойдаланамиз.
Каналга обуна бўлиш: @Ngi_Uz
Йоҳанн Вольфганг Гёте. Фауст. Шоҳ асар
Ўқишни истовчилар учун китобни комментда қолдирдим.
Каналга обуна бўлиш: @Ngi_Uz
Ўзбекистон ва "Газпром" ўртасидаги ҳозирча бизга манзили ва бекатлари номаълум "йўл харитаси"
Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва “Газпром” ўртасида газ соҳасидаги ҳамкорлик бўйича “Йўл харитаси” имзоланган. Унда нима ёзилгани ҳозирча номаълум. Ўтган ҳафта шунга ўхшаш “Йўл харитаси” Қозоғистон билан ҳам тузилган.
Аввалроқ Россия, Ўзбекистон ва Қозоғистон билан "уч томонлама газ иттифоқи" тузишни таклиф қилиб, қуйидаги икки шартни илгари сурган.
1. Ўзбекистон газ узатиш тизимини бозор қиймати бўйича «Газпром» мулкига ўтказиш.
2. Хитойга газ экспорт қилиш ҳуқуқидан воз кечиб, уни Россияга бериш. Яъни, «Газром» Ўзбекистоннинг «UzGazTrade» компанияси ўрнига шартнома тарафи бўлиш.
Очиғи шу вақтгача тузилган шартномалар бизга ҳалигача очиқланмаган бир вақтда яна бу каби шартномалар тузилишини нима деб аташ мумкин билмадим. Бизга шартнома шартларини очиқлашмас экан, бизнинг иккинчи томоннинг расмий манбааларига ишонишдан ва тахминлардан бошқа чорамиз қолмайди, тўғрироғи бизга фақат шуни қолдиришган. Иккинчи томонга ишонсак, тузилган шартномалар бизнинг Ватанимиз ва Халқимиз миллий манфаатларига мутлоқо зид, мустақиллигимизга эса таҳдид бўлиб чиқади. Мисол учун Лукойлнинг расмий веб-сайтидаги маълумотларга асосан:
1) Лукойлнинг Кандым-Хаузак-Шады бўйича улуши 90%, бизники атиги 10%. Йиллик дебит 8млрд м³дан кўп, шартнома 2046-йилгача.
2) 7та месторождениядан иборат Гиссар проэкти. Йиллик дебит 4млрд м³дан кўп, шартнома 2043-йилгача, бунда бизнинг улушимиз 0.0%.
Юқоридагиларни натижалари бу ерда акс этгандак гўё. Статқўм берган маълумотларга кўра Ўзбекистон 2022-йилда (Хитойга) 911 млн $лик (тахминан 1000м³ ни 149$ деб ҳисобласак, 6.1 млрд метр кубдан ортиқ) газ эскпорт қилган. Ўзбекистон статистикасига қай даражада ишонишингизга қараб ўзингиздан бир неча млрд метр куб қўшиб ҳисобласангиз ҳам хато бўлмаслиги мумкин, чунки Хитой тарафга кўра бу кўрсаткичлар 1,07 млрд $ (7.2 млрд метр куб). Нега буни келтиряпман, бу экспортдан тушган 1млрд $ нинг барчаси бизникими, йўқ, нега, чунки биздаги газ қазиб олувчи компаниялар бизга сир бўлган шартномалар туфайли бизданда кўпроқ улушга эгалик қилади ва фойдани улар кўради. Халқ эса қиш бироз совуқроқ келиши билан токсиз, газсиз, ёқилғисиз қолаверишади.
Шундай экан бу каби ҳар қандай шартномалар дастлаб жамоатчиликка очиқланиши ва миллий манфаатларимизга зид бўлган тақдирда ҳеч қанақасига бундай битимлар тузилмаслиги керак. Акс ҳолда юқорида санаб ўтилган шартномалар ва бу каби йўл хариталари манзили биз учун номаълум ва номақбул бўлиши, ҳаттоки Суверенитетимиз ва эртамизга хавф солиши мумкин.
Ишонаман ва умид қиламанки, бундай бўлиб чиқмайди ва битимнинг барча шартлари халққа очиқланади. Чунки Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг шахсан ўзи, мамлакат ўз энергия тармоқларини “бировга бериб юбормаслиги”ни айтган.
Каналга обуна бўлиш: @Ngi_Uz
Мана бу ердаги Кандым-Хаузак-Шады'даги 10%лик улушимизни кам деб норози бўлаётганлар 7та месторожденияни ўз ичига олган Гиссар проэктини кўриб шукр қилинг!))
Манбаа: Лукойл расмий веб-сайти
Каналга обуна бўлиш: @Ngi_Uz
Лукойл — Кандым-Хаузак-Шады
Билгичлар, бу нима дегани? Ўзи 2046-йил неччи йилдан кейин келади?))
Манбаа: Лукойл расмий веб-сайти
Каналга обуна бўлиш: @Ngi_Uz
Нефт ва газ қазиб олишда бирданига ишлатиш қудуқлари бурғиланмайди. Дастлаб бир неча турдаги қудуқлар бурғиланади. Ишлатиш қудуқларигача ва ундан кейинги бурғиланадиган қудуқлар вазифасига қараб бир неча турларга бўлинади, қуйида улар ҳақида маълумот бериб ўтамиз:
1. Таянч қудуқлари
2. Параметрик қудуқлар
3. Тузилмали қудуқлар
4. Излов қудуқлари
5. Қидирув қудуқлари
6. Ишлатиш қудуқлари
7. Махсус қудуқлар
1. Таянч қудуқлари – чўкинди тоғ жинсларини жойлашишини, гидрогеологиясини, тоғ жинсларини таркибини, нефт-газ ҳосил бўлиши геологиясини, геофизикасини аниқлаш учун бурғиланади.
2. Параметрик қудуқлар – нефт-газ ҳосил бўлишини геологик-қирқимларини қуриш ва келажакда геология қидирув ишларини кенгайтириш учун бурғиланади. Таянч қудуқлардан олинган маълумотларга аниқлик киритади.
3. Тузилмали қудуқлар – таянч ва параметрик қудуқларни берган маълумотлари билан тузилмали аниқлаш ва геология ишларини кенгайтириш учун, нефт-газ қатламларини қандай жойлашганини аниқлаш, геофизик текширув ишлари маълумотига асосан нефт-газ қатламини тузилма ҳаритасини тузиш учун бурғиланади.
4. Излов қудуқлари - таянч, параметрик ва тузилмали қудуқларнинг берган маълумотларига таяниб, нефт-газ қудуқларини очишда аниқлик киритади. Нефт–газ қатламидан намуна олиб, таркиби текширилиб, унинг қандай жойлашганлигига аниқлик киритади.
5. Қидирув қудуқлари - олдинги ҳамма қудуқларни маълумотларини олиб, нефт-газ конларини, микдорини, захирасини аниқлашда ва нефт-газ қазиб чиқаришда лойиҳа тузиш учун бурғиланади.
6. Ишлатиш қудуқлари – шу очилган нефт–газ конларидан маҳсулот олиш учун бурғиланади. Бу қудуқларнинг рентабл ишлаши учун яқна уч турдаги қудуқлар қазилади:
1) Баҳоловчи қудуқлар;
2) Ҳайдовчи қудуқлар;
3) Назорат қудуқлари.
Баҳоловчи қудуқлар нефт–газ конини жойлашишини аниқлайди.
Ҳайдовчи қудуқлар нефт–газ конларида олдинги босимни сақлаб туриш учун бурғиланади.
Назорат қудуқлари нефт-газ конларини систематик равишда ишлаш режимини назорат қилади.
7. Махсус қудуқлар – фаввора бўлган шароитларда ва шунга ухшаш фавқулотда ҳолатларда бурғиланади.
Каналга обуна бўлиш: @Ngi_Uz