ngi_uz | Неотсортированное

Telegram-канал ngi_uz - Neft va Gaz Ishi

9233

Нефть ва Газ соҳасига оид илмий-оммабоп, креатив канал Муаллифи: Ҳумоюн Худаёров 📨 @kh0107 Реклама: https://t.me/+lPvb-IJlT9gzMTc6 📚Китоблар 📰Янгиликлар 🕵Ваканциялар 📽Видеороликлар 💻Презентациялар Тестлар: @neftgaztest

Подписаться на канал

Neft va Gaz Ishi

Қачондан бошлаб «газ-заправка»лар одатий иш тартибига қайтиши маълум қилинди

«Об-ҳаво ҳарорати кўтарилиб, қулай шароит пайдо бўлгач» — Ўзтрансгаз

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Лавозимидан озод этилди:

- Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев

- "Иссиқлик электр станциялари" акциядорлик жамияти раиси Ф.Абдурахмонов.

Шунингдек,

- "Ҳудудий электр тармоқлари" раҳбари Мустафоев
- "Узтрансгаз" раҳбари Беҳзод Норматов
- "Ўзбекнефтгаз" раҳбари Меҳриддин Абдуллаев лавозимидан озод этилиб, уларга вазифасини бажарувчи лавозимида 3 ой синов муддати белгиланди.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

«Газетауз»нинг ўз манбаларига таяниб хабар беришича, Россия томонидан киритилган "уч томонлама газ иттифоқи"нинг шартлари Ўзбекистон газ-транспорт тизимини «Газпром»га бериш ва Хитойга экспортни Россия назорат қилиши бўлган.

Нашрнинг турли манбаларидан маълум қилишича, бу масала россиялик ҳамкорлар билан қатор икки томонлама учрашувлар чоғида муҳокама қилинган. Россия томонининг асосий шарти Ўзбекистон газ узатиш тизимини бозор қиймати бўйича «Газпром» мулкига ўтказиш бўлган. Бундай талаблар «Qazaqgaz» миллий компаниясига ҳам илгари сурилган.

Россия томони илгари сурган иккинчи шарт Хитойга газ экспорт қилиш ҳуқуқидан воз кечиш эди. Яъни, «Газром» Ўзбекистоннинг «UzGazTrade» компанияси ўрнига шартнома тарафи бўлишни таклиф қилган.

Аммо кейинроқ, декабрь ойида ўтказилган икки томонлама музокаралар натижасида Россия томони қўйган шартлар бекор қилинган.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Нефть-газ қудуқларини бурғилаш бўйича анимацион ролик

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

⚡️⚡️⚡️PLC Programming⚡️⚡️⚡️

⚡️🚀📌 PLC, HMI, SCADAlarni dasturlash va yaratishni o`rganish, shuningdek tajriba almashish.📌🚀⚡️

✳️✳️✳️✳️✳️✳️✳️✳️✳️✳️

🟢Kanalning maqsadi:

✅ Talabalar hamda qiziquvchilar uchun sohani o`rganishida, muvaffaqqiyatli karyera qilishida yaqindan yordam berish va tajriba almashish.

✳️✳️✳️✳️✳️✳️✳️✳️✳️✳️


➡️Murojaat uchun: @plc_aloqa_bot
➡️Muhokama guruhimiz: /channel/plc_programming_discuss

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Сурхондарё вилоятидаги Бойсун газни қайта ишлаш заводи.

Ушбу лойиҳа буюртмачиси «Surhan Gas Chemical Operating Company» МЧЖ, бош пудратчиси — "Enter Engineering" Компаниялари гуруҳи ҳисобланади. Лойиҳа, қуввати 5 млрд м³/йиллик юқори CO2 ва H2S таркибли газни қайта ишлаш мажмуасидан иборат. Батафсил

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

“Олмалиқ КМК” АЖ Тоғ-кон транспорт комплекси ва инфратузилма объектларини қуриш бўйича дирекциясига қуйидаги бўш иш ўринлари учун резюмелар қабул қилинади.

1. Бош энергетик
2. Энергетика муҳандиси
3. Механик
4. Циклик оқим технологияси қурилиши бўйича етакчи муҳандис-лойиҳачи
5. Тоғ-кон комплекси автоматика бошқарув тизими ва коммуникациялари қурилиши бўйича этакчи муҳандис-лойиҳачи
6. Саноат майдончаси қуриш бўйича етакчи муҳандис-лойиҳачи
7. Карер қурилиши бўйича етакчи муҳандис-лойиҳачи
8. Маркшейдерлик ишларида тоғ ишчиси
9. ЭҲВ заводининг бош технологи

Резюме юбориш учун қуйидаги https://ahds.agmk.uz:8443/ords/f?p=123 линк устига босинг. Резюме юборишнинг охирги муддати 14-январь.

Талаблар, вазифалар, қачон чақиради, чақирмаса нега чақирмайди, олий бўлиш шартми, стаж неча йил бўлиши керак каби саволларга жавоб олиш учун бу ерни босинг: https://agmk.uz/oz/vacancy/vakansii-v-direktsiju-po-stroitelstvu-gtk-i-oi

Ваканциялардан хабардор бўлиб бориш учун каналга обуна бўлинг

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Rezyumelar, vizitkalar, sertifikat va boshqa umuman bizga kerak boʻladigan 3x4, 3,5x4,5 kabi turli rasmlarni kompyuterda Photoshopsiz tayyorlashingiz mumkin, batafsil videoda.

Videoda ishlatilgan dasturni bu yerdan yuklab olishingiz mumkin: http://photo-document.ru/

▶️ YouTube'da ko'rish (HD)

Kanalga ulanish : @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

"GTL ёшлари"нинг бу галги қаҳрамонлари Мунтазам техник хизмат кўрсатишни режалаштириш бўлимининг етакчи муҳандиси Каримов Атобек ҳамда Ишлаб чиқаришни бошқариш бўлимининг муҳандис-техниги Рахмонов Соҳибназар.

Бу икки ҳамкасб-дўстларим билимли ва хушмуомила бўлиш билан бир қаторда соҳанинг етук мутахассислари ҳам.
Дўстларим, омад ёр бўлсин!

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Қуйидаги 226 нафар талаба Uzbekistan GTL заводида стажировка ва ишлаб чиқариш амалиётида қатнашиш имкониятига эга бўлишди. Батафсил
Амалиёт давомида ўқитувчи ва талабаларга:

- Махсус кийим
- 3 маҳал иссиқ овқат
- Ётоқхона
- Завод бўйлаб транспорт

Uzbekistan GTL заводи томонидан таъминланади. Талабаларга амалиёт давомида тажрибали мутахассислар амалиёт раҳбари сифатида бириктирилади.

Танловда муваффақиятли ўтган талабарни табриклайман

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

P&ID | PFD

PFD (Process flow diagram) инглиз тилидан таржима қилинганда - Технологик оқим диаграммаси кимёвий ва технологик муҳандисликда завод жараёнлари ва ускуналарининг умумий оқимини кўрсатиш учун кенг тарқалган диаграммадир. PFD завод объектининг асосий жиҳозлари ўртасидаги муносабатни акс эттиради. Қувурлардаги барча деталлар, қурилмалар ва уларнинг белгилар каби кичик тафсилотларигача ўз ичига олган чизма P&ID (Piping and instrumentation diagram) яни инглиз тилидан таржима қилганда қувурлар ва ўрнатилган назорат ўлчов асбоблари диаграммаси деб аталади. PFD'ни P&ID'нинг соддароқ кўриниши десак ҳам бўлади. Сиз заводлардаги технологик жараёнлар билан танишиш учун юқоридагиларни ўқишни билишингиз шарт.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Қадрдон ҳамкасблар, канал обуначилари кириб келаётган 2023-йил сизлар учун янада яхшироқ, баракалироқ ва хайрлироқ бўлсин. Янги йилда сизларга фақат яхшиликлар ва энг чиройли бахтлар тилайман. Доимо соғ-у саломат бўлизлар. @Ngi_Uz канали орқали сизларга бир оз бўлсада нафим тегаётган бўлса бундан хурсандман.

Эзгу тилаклар ила Ҳумоюн Худаёров

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

❗️Марказий сайлов комиссияси депутат Расул Кушербаевнинг депутатлик ваколатини ўз ихтиёрига кўра муддатидан олдин тугатди.

"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 4-моддасига мувофиқ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатининг ваколати муддатидан олдин тугатилиши учун депутат "у ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилиш ҳақида ёзма ариза" бериш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати даҳлсизлик ҳуқуқига эга бўлиб, унинг қарорларига ҳеч бир давлат органи таъсир ўтказиш ҳуқуқига эга эмас.

Марказий Сайлов Комиссияси

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Поршенли буғ насоси
Поршневой паровой насос

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Шўртан газ кимё мажмуасини кенгайтириш лойиҳаси, халқ тилидаги "Расширения"ни ҳам қўлдан чиқардикми!? Расширения'ни Санег (Жиззах петролиум) қўлга киритмоқчи. Кун.уздаги мақолада айтилишича “Ўзбекнефтегаз” бу рўй берган тақдирда Ўзбекистоннинг суверен рейтингига жиддий путур етишидан огоҳлантирган. Ҳатто бу Ўзбекнефтегазни дефолт(банкротлик ёки мажбуриятларни бажара олмайдиган ҳолат)гача олиб бориши мумкинлиги таъкидланмоқда.

Ҳалигача 103та нефть конларимизни Санег(Саноат Энергетика Гуруҳи, собиқ Жиззах Петролиум)га бериб юборилганлигига ҳеч бир изоҳ берилмаган, Россия компаниялари билан шартнома шартлари халқдан сир тутилиб келинаётган бир вақтда бу каби ишларни давом этиши, Ўзбекистонимизнинг табиий бойликлари-ю, бутун бошли энергетика тизимини кимларгадир бериб қўйилиши Ватанимиз мустақиллигига раҳна солади.
Мақолани ўқиш

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Sanoat Energetika Guruhi'га газ экспорт қилиш бўйича эксклюзив ҳуқуқлар берилган

Махфий тарзда ва ёпиқ кўринишда қабул қилинган 2022 йил 19 июлдаги 325-сонли қарордан:

13. «Sanoat Energetika Guruhi» МЧЖ хорижий корхонасига: «Sanoat Energetika Guruhi» МЧЖ хорижий корхонасининг ўзаро боғлик бўлган шахсларидан табиий газни сотиб олиш ва уни бозор қиймати бўйича экспорт қилишга; Ўзбекистон Республикаси ҳудудида магистрал газ қувури тизимларидан фойдаланган ҳолда «Ўзтрансгаз» АЖ билан келишилган шартлар асосида табиий газ учун своп (swap) операцияларини амалга оширишга руҳсат берилсин.
14. Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда «Sanoat Energetika Guruhi» МЧЖ хорижий корхонаси томонидан «Узтрансгаз» АЖ газ узатиш тармоқлари орқали ички бозор истеъмолчиларига табиий газ ташиш тарифи бўйича белгиланган тариф ставкасининг 50 фоизига камайтирилишини таъминласин.

Шунингдек, ушбу қарор билан «Sanoat Energetika Guruhi» МЧЖ хорижий корхонасига Қораўзак ва Текинбулоқ конлари бўйича лицензия ва ҳуқуқлар, амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича преференция ва имтиёзлар тақдим этилган.

Бу «Sanoat Energetika Guruhi» МЧЖ хорижий корхонаси билан боғлиқ ёпиқ қарорларнинг биринчиси ҳам, охиргиси ҳам эмас. Ўзаро рақобатлашаётган ва аппарат ўйинларини давом эттираётганлар асл сабабларга тўхталиш ўрнига сукут сақлашни лозим топишади.

Гўёки тўхтаган дейилган газ экспорти амалда давом этаётгани сабабларини энди тушунгандирсиз.

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

"Мен совуқдан қийналаётган ҳар бир оила, ҳар бир инсоннинг кайфиятини, ҳиссиётини чуқур ташвиш ва изтироб билан юрагимдан ўтказаяпман" - президент Шавкат Мирзиёев

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Аномал совуқ, Энергетика.

Табиий ҳолда деярли ҳар бир оилада қачондир шундай вазият бўлган, масалан 6 кишисизлар, нонушта қиляпсизлар, лекин нон битта қолган, шунда битта нонни 4 киши еб, 2 кишига қолдирмайсизми, йўқ албатта, бир бўлакдан бўлсада 6 киши сен ол, мен тўйдим, бўлиб ўша битта нондан ҳам бир бўлак ортиб қолади, бу нарса нима, оила аъзоларига бўлган меҳр, уларга қайғуриш. Ўзбекистон ҳам катта бир оила, айни вақтда эса бизда қаттиқ қиш, аномал совуқ кунлар бўлиб ўтмоқда. Биз эса бу совуқ кунлардан бир мушт, бир оила бўлиб ўтиб олишимиз керак. Бу учун нима қилишимиз керак, Ўзбекистонда айни қувватда ишлаб чиқарилаётган энергияни тежаб ишлатиш ва бошқа ҳудудлардаги юртдошларимиз, оила аъзоларимизга ҳам етиб боришига ўз ҳиссамизни қўшишимиз мумкин. Тўғри, бу гапларимдан уйида электр энергияси кўп узилиш бўладиган кишиларни жаҳли чиқиши, бор бўлса тежайманда дейиши ёки баъзиларингиз пулини тўлаб қўйибман, етказиб берсин, ўзим билгандек ишлатаман дейишингиз мумкин, бунга ҳаққингиз ҳам бор. Бу гаплар кўпроқ ҳаддан зиёд электр энергиясини исроф қилиб фойдаланувчи юртдошларимизга тегишли. Ҳурматли энергияни тежаб ишлатишга имкони бўлса-да, исроф қилиб фойдаланувчи дўстим, сизнинг ортиқча ёқилган кераксиз битта лампани ўчириб қўйишингиз кимнингдир уйини чароғон қилиши, кимнингдир уйини иситиши мумкин ва ўша кимдир сизнинг, Ота-Онангиз ёки бирор яқинингиз бўлиши мумкин. Кун.уз бу борада яхши ролик тайёрлабди (2016гача ва 2016дан кейин деб 2 даврга бўлиш бироз ноўриндек гўё, тағинам билмадим). Ҳозир Энергетика тизимидагиларни айблаш эса бефойда. Хулоса ўзингизга, унутманг, биз бир юртда бир оила бўлиб яшаймиз, оиладагилар бир-бирига меҳрли бўлиши, қуйғуриши ва қўлидан келганча ёрдам бериши керак. Ўзингизни ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг, Сизларга соғлик ва саломатлик тилаб, Ҳумоюн.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Energetika vazirligi murojaati

Respublika bo‘yicha anomal sovuq harorat davom etayotganligi sababli quvurlarda gaz bosimining keskin pasayishi kuzatilmoqda.

Shu munosabat bilan tabiiy gazni birinchi navbatda aholi xonadonlari, elektr energiyasi ishlab chiqaruvchi korxonalar hamda ijtimoiy soha obyektlariga yetkazib berish choralari ko‘rilmoqda.

Shu maqsadda, ayrim yirik ishlab chiqaruvchi sanoat korxonalariga tabiiy gaz yetkazib berish hajmi keskin kamaytirildi hamda avtomobillarga gaz to‘ldirish kompressor shoxobchalari faoliyati qisqa muddatga vaqtincha to‘xtatildi.

Shuningdek, ortadigan talabni to‘liq qondirish maqsadida avtobenzin va dizel yoqilg‘isi mahsulotlari qo‘shimcha miqdorlarda sotuvga chiqariladi, shu jumladan zaxiralar hisobidan.

Hurmatli vatandoshlar, havo harorati keskin sovigan shu kunlarda imkon qadar jamoat transportlaridan foydalanishingizni, zarurat bo‘lmaganda uyda qolishingizni hamda xonadoningizda elektr energiyasi va tabiiy gazdan tejamkorlik bilan foydalanishingizni iltimos qilamiz.

Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.

▶️@minenergy_uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Юртимизда бир неча кун давомида аномал совуқ кузатилар экан.
Иссиқ кийининг, оч юрманг, совуқда узоқ вақт қолманг, тез-тез иссиқ сув, чой ёки кофе ичинг, сирпанишдан эҳтиёт бўлинг, автомобиль бошқаришда ҳам йўлларнинг сирпанчиқ эканлигини унутманг, ишда хавфсиз меҳнат қоидаларига риоя қилинг.

Ўзингизни эҳтиёт қилинг, саломат бўлинг.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

uzbekneftegaz_ung_uz">Ўзбекча | uzbekneftegaz_ung_ru">Русский

uzbekneftegaz_ung_uz/p2CeDZ4zc1M">Ўзбекнефтгаз”: “Uzbekistan GTL” компанияси биносига қуввати 65 кВт бўлган қуёш панеллари ўрнатилди
__________________________________

«uzbekneftegaz_ung_ru/BK5N4g8kAh1">Узбекнефтегаз»: В здании компании «Uzbekistan GTL» установлены солнечные панели мощностью 65 кВт

🌐 www.ung.uz

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги «Жанубий Тандирча» конида Ўзбекнефтегаз буюртмасига асосан Enter Engineering компанияси томонидан сиқув-компрессор станцияси қурилмоқда. Айни вақтда бажарилган жами қурилиш ишлари 50%дан кўпроқ.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Тўй қачон!?

Атрофдагиларинг шу саволни бераверганидан ҳаётимдаги олий мақсад тўй қилишмикин деб ўйлаб қоласан киши.

Битта катта ҳақиқат бор: Тўйнинг қай даражада дабдабали бўлиши, унга қанча одам келиши-ю ёки одамларнинг ўзи ҳам тушунмайдиган, келиб чиқиши ҳам номаълум, на фанга ва на динга тўғри келмайдиган турли урф-одатларинг тўла-тўкис ўтказилиши ёшларнинг келажакда бахтли бўлиб кетишларига қўшадиган ҳиссаси 0 га тенг бўлса тенгдирки заррача фойдаси йўқ.

Субъектив'ни бу галги сони видеосини ҳамма кўришини сўрайман. Юклашга мб кўплик қилса мана бу сизга YouTube'да онлайн кўриш учун линк: https://www.youtube.com/watch?v=py24n8sOQik

Кўринг, хулоса чиқаринг, улашинг.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

“Олмалиқ КМК” АЖнинг Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида жойлашган "Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш" фабрикаси сизларни қуйидаги бўш иш ўрниларига таклиф этади.

1. Ишлаб чиқариш устаси
2. Маркшейдер
3. Насос қурилмалари машинисти
4. Геолог
5. Охрана

Резюмелар 2023-йил 10-январига қадар қаъбул қилинади. Резюмега бириктириш лозим:
- Меҳнат дафтарчаси
- Диплом

Бўш иш ўринлари шартлари, талаблари ва вазифалари ҳақида батафсил маълумот бу ерда (олий бўлиш керакми, неччи ёшгача деган саволларга жавоб олиш учун шуни ўқинг илтимос): https://agmk.uz/oz/vacancy/vakansii-v-ingichkinskuju-obogatitelnuju-fabriku-npo-

Резюме юбориш учун қуйидаги https://ahds.agmk.uz:8443/ords/f?p=123 линк устига босинг, сўралган маълумотларни киритинг, резюме ва дипломни юклаб, юбориш тугмасини босинг.

Сизга айнан АГМК резюме образеци тақдим этилмоқда, шу резюме образецни тўлдиринг.

Ниманидир тушунмаган бўлсангиз постни қайта ўқинг.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Орадан 100 йил ўтди...

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Uzbekistan GTL компанияси Бош директори Фахритдин Абдурасуловнинг компания ходимларига янги йил табриги

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Общая схема атмосферно-вакуумной трубчатки (АВТ)

Атмосфера вакуумли дистиллаш қурилмаси нефтдан бензин, керосин, дизел ёқилғиси, шунингдек бошқа нефт фракциялари ва смола дистиллатларини ишлаб чиқариш учун мўлжалланган.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Бу ерда ғалати ишлар бўляпти. Жуда ҳам ғалати.

Нақадар тенгсизлик. Уз-Кор Газ МЧЖга ўтган 11 ойда 1 трлн 68.7 млрд сўм солиқ имтиёзи берилибди. Қизиқ, нега Ўзбекнефтегаз'га 62 млрд сўм, ёки ШГКМ'га 3 млрд сўм солиқ имтиёзи берилган-у, Уз-Кор Газ'га бошқаларникидан 100 каррасидан ҳам каррасига кўпроқ. Бу билан нега УНГ'га ёки ШГКМ'га кам солиқ имтиёзи берилган дейилмаяпти, нега Уз-Кор Газ'га бунча йирик солиқ имтиёзи берилиши ҳақида гап кетмоқда. Бундай имтиёзлар оқибати ҳеч қачон наф келтирмайди, чунки бу каби ҳар қандай имтиёзлар тенгсизликка олиб келади. Уз-Кор Газ'га бу даражада йирик имтиёзлар берилишига эса биз билмайдиган сабаблар бордир. Хуллас, ривожланиш учун асосий мақсад тенг имкониятлар яратиш бўлиб, бу каби имтиёз ва истиснолар бўлмаслиги керак.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Блогерлар қайси каналларни кузатаркан деб қизиқувчилар учун қуйида саноқли каналларни тавсия қилмоқчиман. Муаммони қўрқмай олиб чиқиб, амалдорлар юзига кўзгу тутувчилар орасида сараларидан:

@qitmirmuxbir — "Дарё" интернет нашри муҳаррири, блогер Отабек Қўлдошевга тегишли канал бўлиб, соҳадаги маэстро критиклардан. Қитмир деганларича бор.. Теша-ку майли, онаси ўпмаган мавзулар билан масъуллар тинчини бузиб, вергулни шу 😁 смайликка алмашади.

@karimovuz — Оқни оқ, қорани қора дегич, блогосферадаги дангал йигит — Капитан Каримов канали. Бироз қизиққон, бироқ, ичингизни ўқийди. Ҳаммада иккита қулоқ бўлса, унда мингта. У нафас олаётган ҳавода юз берган хуфиёна ишлар оламга татир. Таълимда муаммо бўлса, секин сиздираверасиз.

@yazdurdiyevАзизбек Яздурдиев блоги. Чегарадан бироз нарироқда. Ҳуқуқ гурзисини елкага олган туркман бола бироз истеҳзо, бироз киноя қилиб, аччиқ ҳақиқатни ёстиғингиз устида қолдиради. Асосий қўрқув ва у — Ер ва осмон.

@keshnews — бир қанча фирибгарлар меники дейдиган, бироқ аслида бошқа инсон муаллифлигидаги блог. Муаммонинг майдаси бўлмайди

Читать полностью…
Подписаться на канал