ngi_uz | Неотсортированное

Telegram-канал ngi_uz - Neft va Gaz Ishi

9233

Нефть ва Газ соҳасига оид илмий-оммабоп, креатив канал Муаллифи: Ҳумоюн Худаёров 📨 @kh0107 Реклама: https://t.me/+lPvb-IJlT9gzMTc6 📚Китоблар 📰Янгиликлар 🕵Ваканциялар 📽Видеороликлар 💻Презентациялар Тестлар: @neftgaztest

Подписаться на канал

Neft va Gaz Ishi

Ўзбекистон-Қозоғистон-Россия газ иттифоқини ташкил этиш ва халқни бунга ихтиёрий рози қилиш мақсадида энергетика соҳасида сунъий тақчиллик яратилаётгани ростми?

Ушбу саволга Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов жавоб берди.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Табиий энергия ташувчилар

Мазкур дарсликда эркин углероднинг табиий ва синтетик шакллари, қаттиқ табиий энергия ташувчилар, суюқ ва газсимон энергия ташувчилар, уларнинг келиб чиқиши, физик-кимёвий хоссалари, синфланиши ҳақидаги маълумотлар келтирилган. Қаттиқ табиий энергия ташувчиларнинг кимёвий қайта ишлаш жараёнлари, нефтни қайта ишлашдаги термик ва каталитик жараёнлар, углерод оксиди ва синтез газ асосидаги синтез усуллари ёритилган.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Йиғлатди 😢

#АёлАввалоИнсон

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Структурная карта чизишни ўрганиш

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Иш берувчилар учун сигнал: бу хафта оғир бўлади!

Жамоат транспорти қониқарсиз аҳволда турган вақтда, асосий ёқилғи тури сифатида метан газдан фойдаланишга ўтган транспорт воситалари соатлаб, балки суткалаб газга навбат кутиб қолмоқда. Айрим ҳайдовчилар бу совуқда газдан умидини узиб қўл силтаб ҳам қўйишди: уларгаям соғлиқ керак.

Бу шароитда энг кўп азият чекадиганлар бу-жамоат транспортида ишга қатнаб ишловчи ишчилар ҳисобланади.

Жамоат транспорти йўқ, бори ҳам тиқилинч, таксилар нархи ошиб кетган, қатнов камлиги сабаб ушбу ҳафтада кўпчилик ишчилар ишга боришда кутилмаган қийинчиликларга дуч келишади.

Шу боис, иш берувчилар, раҳбарлар ўз ишчиларининг реал шароитидан келиб чиқиб уларга маълум имтиёзлар бериши шарт, деб ҳисоблайман. Масалан, уларнинг ишга кеч қолиб келиши, кела олмаслиги ёки ишдан эрта кетишини енгиб бўлмас шароит таъсиридаги ҳолат сифатида бахолаб, бу учун ҳеч қандай жазо берилмаслиги керак.

Аксинча ишчиларга айни шундай кунларда шароит яратиб, уларни қўллаб-қувватлаш зарур.

Ўйлаймизки, виждони бор, ишчиларига ғамхўр ҳар бир раҳбар мана шундай йўл тутади.

Наилож: энергетикамизни аҳволи иссиқ ва шохона шароитда яшовчи раҳбарлар томонидан кўзбўямачи рақамлар, яширин келишувлар сабаб шу даражага тушириб қўйилганидан кейин унинг жабрини оддий ишчилар тортади албатта.

Дарвоқе, энергетика соҳаси фақат Энергетика вазирлиги томонидан бошқарилмайди. Эътирозларимиз уни кўзга кўринмас бошқариб, ботқоққа ботирганларга.

👉 @deputat_kusherbayev

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Биласизми электр токи қандай ишлаб чиқарилади? ИЭСда газ ёки кўмир ёқилиб буғ ишлаб чиқарилади. АЭСларда уран ёрдамида. Сўнг бу буғ билан буғ турбинасидан фойдаланиб электр энергиясини ишлаб чиқарамиз. Буғ турбинаси - бу буғнинг потенсиал энергиясини кинетик энергияга, сўнгра айланувчи валнинг механик ишига айлантирувчи турбина. Буғ турбина иссиқлик электр станцияларида электр генераторларни айлантирувчи асосий двигател ҳисобланади. Қуйидаги видеода буғ турбинасининг ишлаш принципи келтирилган. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган электр энергиясининг 85%га яқини табиий газни ёқиш орқали ишлаб чиқарилади. Биламизки табиий газ чекланган ва қайта тикланмайдиган ресурс. Шундай экан энергия ишлаб чиқаришнинг бошқа усулларига ўтишимиз керак. Бизнинг аниқланган табиий газ заҳираларимизнинг 35-40 йилга етишини билишимиз эса ислоҳотларни асло ортга сурмасликка, иложи борича янада тезроқ амалга оширишга чорлаши шарт ва зарур.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

GTL Ёшлари видеолавҳасининг навбатдаги сонида Марказий лаборатория лаборанти Абдуллаев Элбек ва АТ ва телекоммуникация бўлими кичик мутахассиси Махматкулов Дониёр

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

“Ўзбекнефтгаз”: Жаҳонда илк бор “Uzbekistan GTL” заводида табиий газдан синтез қилиш йўли билан синтетик авиакеросин ишлаб uzbekneftegaz_ung_uz/E_29e4E3WpE">чиқарилди

GTL заводида ишлаб чиқарилган синтетик керосинининг биринчи партияси намунаси олиниб, халқаро авиасоҳани тартибга солувчи ташкилот (IATA) тавсиясига кўра, мувофиқлик сертификатини олиш учун SGS компаниясининг Эстония, Бельгия ва Франциядаги лабораторияларига таҳлил ва тегишли хулоса олиш учун юборилди.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Трубопроводлардан йиллар давомида маҳсулот ўтиши натижасида линия ичида шлам ёки шунга ўхшаш қатлам ҳосил бўлиши мумкин, агар бу қатлам тозаланмаса қатлам қалинлиги ошиб боради ва линиянинг эффективлиги камаяди ва ўша жойда коррозия тезлашади. Буни олдини олиш учун линиядаги ўша қатламни тозалаш керак ва бу линиянинг фақат бир жойида эмас, бир неча ўнлаб жойларида пайдо бўлиши мумкин. Линияларни тозалаш усуллари кўп, улардан бири "Pipeline Pigging" усулидир. Бу усулдан одатда катта диаметрли нефть-газ қувурларини тозалашда фойдаланилади ва жуда самарали ҳисобланади. Бу усулнинг афзалликларидан бири тозалаш жараёнида маҳсулот оқимини тўхтатиб қўйиш шарт эмас.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Қадрли нефтегазчилар, азиз ҳамкасблар!

Ҳар йили сентябр ойининг биринчи якшанбаси Нефть-газ саноати ходимлари куни сифатида нишонланади

Ҳурматли нефтгазчилар, Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг энг муҳим тармоғи бўлмиш, Нефть ва газ саноатида эришилган ҳар бир ютуқда барча-барчангизни ҳиссангиз бор. Қишнинг совуқ аёзига, ёзнинг жазирамасига қарамасдан олиб бораётган матонатли меҳнатларингиз таҳсинга сазовор.

Сизларни Нефт ва Газ саноати ходимлари куни билан муборакбод этаман. Сизга ва яқинларингизга оилавий фаровонлик, мустаҳкам соғлик, тинчлик-хотиржамлик, муваффақият ва зафарлар тилайман. Умрингиз, ризқингиз, касб-у - корингизни баракасини берсин.

Ҳурмат ила @ngi_uz канали муаллифи Ҳумоюн Худаёров

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Ғиждувонда жуда машҳур бўлган "Салимов академияси" ўқув маркази бор. Бу марказ биз абитуриент бўлиб юрганда ҳам жуда машҳур бўлиб, (у вақт номи ИлмУз эди, лекин Салимов маркази деса бўлди, ҳамма танирди) ўқув марказига тайёрлангани ўқувчилар бутун Ўзбекистондан келишарди. Ҳар йили 90-95 % ўқувчилар талабага айланишарди. Мен ҳам абитуриент вақтим айнан Ғиждувонда Салимов устознинг ўқув марказларида ўқиб талаба бўлганман, устознинг ўзларидан, шунингдек, Она тили ва Адабиётдан устоз Усмонов, Физикадан устоз Қўзиев, Математикадан устоз Қурбонов, устоз Ҳамдамов каби устозлардан таълим олганман. Ўша йили ўқишга топширган абитуриентлар 200дан зиёд бўлиб, марказни битирган абитуриентларнинг талаба бўлиш кўрсаткичи ўша йили 95%дан юқори бўлган. Ўқув маркази ўтган йилдан хусусий мактабга айланибди. Бу йили мактабни 53та ўқувчи битирибди ва 100 % битирувчилар талабага айланишибди. Янада қойил қоладигани, битирувчиларнинг 70 % гранд асосида ўқишга кирибди.

Ўқувчиларга ҳам таълим, ҳам тарбия бераётган шундай жонкуяр устозларимиз кўпаяверсин.

Ҳумоюн Худаёров

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Мустақиллигимиз абадий бўлсин!!!

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Кутилмаган тасодиф билан 3 та дўст учрашиб қолиб, суҳбат қурдик. Уларга ҳали ҳамкасб бўлиб бир жойда ишлаймиз дердим, ҳозир ҳам ҳамкасбмиз, фақат бошқа-бошқа Uzbekistan GTL, Surhan Gas, Lukoil компанияларида.

Каналга уланиш: @ngi_uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Газларни қайта ишлаш технологияси жараён ва қурилмалари

Н.Р Юсупбеков
Х. Нурмухамедов
С. Туробжонов
О. Темиров

Соҳага оид қимматли китоблардан бири

Каналга уланиш: @ngi_uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

АИ-80 бензин - 2 092,39 сўм

Қозоғистон энергетика вазирлиги тартибга солинадиган ёқилғи материалларининг энг юқори нархларини тасдиқлади.

Унга кўра АИ-80 бензини учун мумкин бўлган энг юқори нарх 89 тенге (2 092,39 сўм), АИ-92 ва АИ-93 бензини 187 тенгегача (4 396,37 сўм), дизель ёқилғиси эса 450 тенге (10 579,50 сўм) этиб белгиланди.

Шунингдек, Қозоғистон фуқаролари кунига 100 литр, юк, махсус автомобиллар ва автобуслар эгалари эса 300 литргача дизель ёқилғисини 260 тенгегача (6 112,60 сўм) нархда сотиб олишлари мумкин бўлади.

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Бу об-ҳавода режали чекловлар киритмасак, эртага бундан-да жиддийроқ талафот бўлиши мумкин” - Энергетика Вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси бошчилигида куз-қиш мавсумида истеъмолчиларни табиий ва суюлтирилган газ, нефть маҳсулотлари билан барқарор таъминлашга доир йиғилиш ўтказилди

uzbekneftegaz_ung_uz/GI0qMoDlYTq">Батафсил

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Бу маълумот мен учун жуда кутилмаган бўлди. Акси бўлса керак деб ўйлардим.

Тадқиқотларга кўра: Иқтисодий фаровон ва аҳолисининг даромади юқори бўлган мамлакатларда ишчи-ходимларининг меҳнат унумдорлиги паст ва иш соати кам. Ва аксинча, кам даромадли ва иқтисодий қолоқ мамлакатлардаги ишчи-ходимларнинг ҳам иш унумдорлиги юқори, ҳам иш соати кўп бўлар экан. Қизиқ.

Албатта буни сабаблари кўп, сиз нима деб ўйлайсиз, нега бундай?

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Миркомил Холбоев «Тенгсизлик» мавзусида мақоласининг иккинчи қисмини ўқишингиз мумкин. Мақолани ўқиш

Кейинги вақтларда ўқитувчи ва шифокорларнинг маоши бироз ошганлиги хақида кўп эшитдик, аслидачи, мақолада келтирилишича, таълим соҳаси вакилларининг ўртача иш ҳақи 2017 йилда республикадаги ўртача кўрсатичнинг 80 фоизини ташкил этган бўлса, 2022 йилга келиб бу кўрсаткич 70 фоизгача пасайган. Тиббиёт вакиллариникида ҳам вазият шундай. Яни... фикрлаб кўраверасиз. Батафсил мақолада.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

❗Хонадонларни иситишда табиий газ ва кўмирдан фойдаланаётганлар, ҳушёрликни оширинг, газ ҳидини сезсангиз ҳеч бир электр жиҳозни қўшманг ёки ўчирманг, дарҳол хоналарни шамоллатинг, тоза ҳавога чиқинг.

❗Табиий газ истеъмолчилари, айни вақтда турли вазиятлар ҳисобига газ босими кескин пасайиб яна юқори босимда келиши мумкин, бу жуда хавфли. Огоҳ бўлинг.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Дўстимиз Миркомил Холбоев «Тенгсизлик» мавзусида жуда яхши таҳлилий мақола ёзибди. Мақоланинг биринчи қисми Газета.узда эълон қилинган. Ўқиб чиқишингизни тавсия қиламан.

Мақолани ўқиш

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

​​«Uzbekistan GTL» компанияси 2022-2023 ўқув йили учун IV стипендиялар дастурини эълон қилади

Стипендия дастурида иштирок этмоқчи бўлган талабалар жорий йилнинг 15-сентябрдан 15-октябрга қадар қуйидаги ҳавола орқали онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Стипендия дастур ғолибларига 1 йил мобайнида ойма-ой 1 млн. сўм миқдорида стипендия тўлаб борилади ҳамда олий таълим муассасини тугатгандан сўнг, доимий иш билан таъминланади. Шунингдек, «Uzbekistan GTL» заводида кенгайтирилган ишлаб чиқариш ва дипломолди амалиётларини ўташ имкониятига эга бўладилар. Амалиёт давомида транспорт, яшаш ва овқатланиш харажатлари Компания томонидан қопланади.

Стипендиялар дастури талаблари, иштирок этиш шартлари ва бошқа батафсил маълумотларни Компаниянинг расмий веб-сайти www.uzgtl.com ва телеграм каналида @uzbgtl билиб олишингиз мумкин.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

101-рейс

2001-йил 11-сентябр. Ал-Қоида террористик гуруҳининг 19 нафар террорчиси 4 та йўловчи самалётини эгаллаб олиб, қисқа муддат ичида дунё тарихидаги энг катта терактларни амалга оширди. Иккита самалёт эгизак биноларга, учинчиси Пентагонга урилди, Оқ Уй томон учаётган тўртинчиси Питсбургда қулади. Ўша заҳотиёқ Амерака ўз осмонини барча авиарейслар учун ёпди. Рейслар орасида Ўзбекистондан New York томон учаётган Ўзбекистоннинг 193-йўловчига эга 101-рейси ҳам бор эди. Амерака диспетчерлари томонидан Канада фуқаро аэропортига йўналтирилган ва қирувчи самалётлар орқали Америка осмонидан чиқариб юборилган 101-рейсга Канада аэропортига 117-бўлиб қўниши мумкинлиги ҳақида маълумот берилади. Навбати етиб келгунича ёқилғиси етмаслигига амин бўлган, ўзининг энг охирги парвозини амалга ошираётган самалёт капитани Зариф Саидазимов буни рад этиб Канаданинг бошқа бир харбий аэродромига уларнинг рухсатисиз қўнишга қарор қилади. Шунда ҳам бўрон ва тўфонли энг қисқа ҳаво йўлидан омон чиқишни уддаласагина етадиган ёқилғи қолган. Рухсат бермаган бўлсада харбий аэродромга етиб келган 101-рейс, Канада харбийлари томонидан харбий аэродромга ҳужумга ўтишга уринаётган номаълум объект деб баҳоланиб, душманни йўқ қилиш учун 101-рейсга қарата ўт очишга буйруқ берилади...

101-рейс. Филм реал воқеалар асосида олинганлиги ва актёрларнинг маҳорати туфайли жуда таъсирли чиққан. Филмни кўрар экансиз юрагингиз ҳапқириб, томоғингизга нимадир тиқилади. Хуллас филмни албатта кўринг.

"YouTube"да онлайн кўриш

Халқ ўз қаҳрамонларини таниши керак

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Газланган муҳитда олиб бориладиган, идишлар ва агрегатлардан ёнувчи-портловчи газ чиқиши натижасида инсонларнинг заҳарланиши, портлаш ёки ёнғинга олиб келиши мумкин бўлган муҳитда олиб бориладиган ишлар, газдан хавфли ишлар ҳисобланади. Газ хавфи бор ишларни бажаришдан олдин «Газдан хавфли ишларни хавфсиз олиб боришни ташкиллаштириш бўйича намунавий йўриқнома (https://lex.uz/docs/-1851864)» билан танишиб чиқинг ва унга қатъий амал қилинг.

Хато қилишга ҳаққингиз йўқ, зеро бу хато сизни ўлимга олиб келиши мумкин. Унутманг, хавфсизлик биринчи ўринда!!!

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Торцевые уплотнения для насосов

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Ҳурматли ҳамкасблар, азиз юртдошлар!
Сизларни энг буюк, энг азиз байрамимиз Ватанимиз Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан самимий муборакбод этаман.

Сизларга сиҳат-саломатлик, хонадонингизга файзу барака ва фаравонлик тилайман. Мустақил ватанимиз тинчлиги, гуллаб-яшнаши ва равнақи йўлида олиб бораётган ишларингизда омад ҳамиша ёр бўлишини тилаб қоламан.

Куни кеча камтарона хизматимга шундай катта баҳо берилиб, ҳурматли Президентимизнинг фармонларига кўра "Мехнат шухрати" ордени билан тақдирландим. Давлатимизнинг ушбу юксак мукофоти заводимиздаги юзлаб мутахассисларимиз, ёш муҳандисларимизнинг умумий эътирофи деб биламан.

Ишончим комилки ушбу юксак мукофот катта жамоамизнинг умумий ютуғидир ва заводимизни тез орада тўлиқ қувватга олиб чиқишга, юртимиз ривожи ва буюк келажаги йўлида тинмай хизмат қилишга янада ундайди.

Мустақиллик қадри боқий, истиқлолимиз абадий бўлсин! Барчамизга байрам муборак бўлсин!

Ҳурмат ва эҳтиром ила,
Фахритдин Абдурасулов
"Uzbekistan GTL" МЧЖ Бош директори

@uzbgtl

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Энг кўп табиий газ ишлаб чиқарувчи давлатлар. (2021 йил)

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

⚡⚡⚡ Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармонини имзолади. Фармонга кўра, "Uzbekistan GTL" масъулияти чекланган жамияти бош директори Абдурасулов Фахритдин Раупович «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланди.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Ўқишга ўзи, фарзанди ёки бирор яқини кирган барчани табриклайман, ўқиш ва изланишдан асло тўхтамасин, ўқишга кира олмаган бўлса асло хафа бўлмасин, ўзи хоҳлаган йўналишга тайёргарлик кўриб ўқишга киришга яна бир йил вақти бор. Қолaверса хусусий олийгоҳлар ҳам кўпайиб қолди диплом керак бўлса. Ёки ишлаш учун умуман диплом керак бўлмаган юзлаб йўналишлар бўйича билимларни эгаллаб ўз соҳасининг етук вакиллари бўлиши мумкин. Хуллас не бўлса ҳаммаси яхшиликка.

@Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Кип Автоматика (ТЖА) йўналиши бўйича жуда яхши китоб

Муаллиф: Н.Р Юсупбеков

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…
Подписаться на канал