ngi_uz | Неотсортированное

Telegram-канал ngi_uz - Neft va Gaz Ishi

9233

Нефть ва Газ соҳасига оид илмий-оммабоп, креатив канал Муаллифи: Ҳумоюн Худаёров 📨 @kh0107 Реклама: https://t.me/+lPvb-IJlT9gzMTc6 📚Китоблар 📰Янгиликлар 🕵Ваканциялар 📽Видеороликлар 💻Презентациялар Тестлар: @neftgaztest

Подписаться на канал

Neft va Gaz Ishi

101-рейс

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Иссиқлик энергетикаси йўналиши саволлари

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Электр энергетикаси йўналиши саволлари

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Кимё-технология йўналиши саволлари

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Университетни эндигина тугатиб ишга кирмоқчи бўлиб борган вақтингизда сиздан камида 3 йиллик меҳнат стажи сўраган вақтда, Сиз:

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

​​Ҳурматли Акбар Алишерович!

Сизни ва Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг катта, иқтидорли, меҳнаткаш ва профессионал жамоасини ташкил этилганининг 25 йиллиги билан табриклашга ижозат бергайсиз.

Бундан роппа-роса 25 йил аввал фойдаланишга топширилган ноёб корхона – Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи мустақил Ўзбекистон учун катта воқеа бўлди ва шу кунга қадар биз учун алоҳида қувонч ва фахр туйғулари тўлдиради.
Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ўша даврда мамлакатимиз нефт ва газ саноати учун энг замонавий технологиялар асосида ишлаб чиқилган бўлиб, замонавий нефтни қайта ишлаш саноатини ривожлантириш учун замин яратди, ва унинг асосида нафақат Республикада, балки бутун минтақада янги ишлаб чиқариш тармоқлари, шунингдек, профессионал мутахассисларнинг янги авлоди пайдо бўлиши ва ривожланиши учун шарт-шароитлар яратилди.

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи республиканинг саноат қудратини ривожлантириш ва янги босқичга кўтаришга кучли туртки берди, шунингдек, Ўзбекистоннинг энергетика мустақиллигини мустаҳкамлашда ҳам стратегик аҳамиятга эга корхонадир.

Биз Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг шаклланиш ва ривожланиш суръатларини, шунингдек, эришган ва эришишни давом этаётган улкан муваффақиятларни катта илҳом билан кузатяпмиз.

Uzbekistan GTLнинг юзлаб муҳандис ва мутахассислари Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида ўз устозларини топиб, бебаҳо тажриба ва билимга эга бўлиб, Бухоро НҚИЗ ўзига хос касбий “алма матер”га айланган.

Сизга барча режаларингизни амалга ошириш, дадил, инновацион ғояларни рўёбга чиқариш, фаровонлик ва келгуси фаолиятингизда катта муваффақиятлар тилаб қоламан.

Ҳурмат билан
ва Uzbekistan GTL жамоаси номидан,
Фахритдин Абдурасулов

“Uzbekistan GTL” МЧЖ
Бош директори

@uzbgtl

uzgtl.com | YouTube | LinkedIn | Telegram

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

🇺🇸Алясканинг ҳар бир фуқаросига ҳар йили бу ҳудуддан қазиб олинган нефть даромадлари фондидан ва энергия тўлови ёрдами учун пул тарқатилади. Бу йил фуқароларга 2550$ фонддан ва 650$ энергия тўлови ёрдами учун, жами 3200$ лик чеклар 20-сентябргача етказиб берилиши маълум қилинди.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Ҳурматли битирувчилар, соҳа вакиллари, малакали мутахассислар ва барча шу соҳада иш излаётган кадрлар. Ўзбекистондаги яна бир йирик лойиҳа «Surhan Gas Chemical Operating Company» сизларни юқоридаги йўналишлар бўйича ишга таклиф этади.

Ишга кириш истагини билдирган номзодлар hrd@sgc-oc.com электрон почта манзилига ўз резюмеларини юбориши мумкин.
Компания ҳақида батафсил: sgc-oc.com

Резюме образец- t.me/ngi_uz/1805

Каналга уланиш: @ngi_uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

📼 480p, 💾 4.9MB, @Gozilla_bot

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

«UzLITI Engineering» компанияси ташкил этилганига 5 йил бўлди

«UzLITI Engineering» компанияси 2017-йил июль ойида ташкил этилган бўлиб Ўзбекистондаги энг йирик мустақил муҳандислик маркази ҳисобланади. Корхона замонавий дизайн технологиялари асосида нефть-газ, кимё ва бошқа тармоқлар, ижтимоий инфратузилма объектлари учун рақобатбардош лойиҳаларни амалга оширишни таъминлайди.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Конденсатоотводчик | Steam trap

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра 250 млн йилдан сўнг ер тахминан шундай кўринишга эга бўлади © Tech Insider

Ҳатто 250 млн йилдан кейин ҳам денгизга чиқа олмас эканмиз😥))

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Уч фазали сепаратор

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Uzbekistan GTL заводи АҚШнинг Hydrocarbon Processing Awards нуфузли мукофотига номзодлар рўйхатига киритилди

Uzbekistan GTL заводи лойиҳаси АҚШнинг нефть ва газни қайта ишлаш соҳасидаги етакчи бўлган Hydrocarbon Processing журналининг HP Awards нуфузли мукофотининг "Энг яхши газни қайта ишлаш технологияси номинацияси"да кучли учликка номзод сифатида танланди

Тошкент, 2022 йил, 9 август “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва унинг “Uzbekistan GTL” таркибий бўлинмаси Ўзбекистондаги GTL заводи АҚШнинг етакчи техник “Hydrocarbon Processing” нашри томонидан “улкан ютуқлари учун” соҳа мукофоти учун энг кучли учликка номзод сифатида танланганини мамнуният билан эълон қилади.

Завод “Энг яхши газни қайта ишлаш технологияси номинацияси”да номзод бўлди ва нуфузли “НР” мукофотлари Маслаҳат кенгаши томонидан овозга қўйилди.

“Ўзбекнефтгаз” Акциядорлик Жамияти Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев шундай таъкидлади:
Uzbekistan GTL заводининг ушбу мукофотга номзодлар рўйхатига киритилгани “Ўзбекнефтегаз” акциядорлик жамияти учун катта шарафдир. Бу бизнинг бизнес ва ташкилий фаолиятимизнинг барқарорлигини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларимиз халқаро миқёсда эътироф этилаётганидан далолатдир. Бу жуда илҳомлантиради. Мен ҳамкасбларим, ҳамкорларимиз ва ушбу эътирофга эришиш йўлида фидойи меҳнат қилган барча инсонларга миннатдорчилигимни билдираман.”

Uzbekistan GTL Бош Директори, Фахритдин Абдурасулов шундай деди:
“Бу “Uzbekistan GTL” ва бизнинг 1000га яқин ишчи-ходим ва муҳандислар ва ушбу ажойиб замонавий иншоотни Ўзбекистонда ишга туширишга ўз ҳиссасини қўшган барча инсонлар учун жуда фахрли лаҳзадир. Мазкур мукофотни қўлга киритиш ушбу лойиҳада тинимсиз ва фидойилик билан ишлаган халқаро мутахассислар жамоаси учун катта аҳамият касб этган бўлар эди”.

Бу йилги мукофотлар ғолиблари 2022 йил 12 октябрда Хюстонда бўлиб ўтадиган тадбирда эълон қилинади.


@uzbgtl

uzgtl.com | YouTube | LinkedIn | Telegram

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Фантастик тўртлик 🇺🇿
Fantastic four 🇺🇿

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Комментларда кўп сўралади ишга кириш учун қандай саволлар тушади деб. Умуман сиз қаерга, ким бўлиб ишга киришиздан қатъий назар мутахассислигингиз бўйича яхши кадр бўлсангиз қайси савол тушиши сизга фарқсиз бўлади. Кейин бир нарсани билиб қўйганингиз яхши, масалан сиз ТМЖни тугатиб ишга киришда технология йўналишини танлаган бўлсангиз сизга фақат ТМЖни саволлари тушади дегани эмас, бошқа саволлар ҳам берилиши табиий ҳол, масалан, кимё-технология, механика... ва ҳоказо. Албатта сизнинг физика-математикадан ҳам билимингиз синовдан ўтказилади. Тил билиш устуворлик беради ёки бу талаб бўлиши мумкин. Айтмоқчиманки, 10-15 та саволни кўрсатиб ишга киришда фақатгина шу саволлар тушади деб ҳеч ким айта олмайди. Ишга фақат пул билан кириш мумкин дейдиганлар ўйламайдимикин, ўқисам, билимим бўлса, тил билсам бемалол исталган жойга ишга киришим мумкин-ку деб. Ҳа, майли, у бошқа мавзу. Юқорида сизга баъзи йўналиш бўйича умумий саволлар тақдим этилди (бу саволлар олдин ҳам каналга бир неча марта ташланган). Айнан шу саволлар тушади дегани эмас, лекин бу саволларни жавобини билишингиз керак. Хуллас, ўқинг билим олинг, Чехов айтганидек, инсоннинг истиқболи ҳам, бахти ҳам билимда.

Саволларни дўстларизга юбориб, ишга киришда шу саволлар тушар экан демасдан биринчи шу постни ўзини ўқиб чиқинг. Раҳмат.

Саволлар бу ердан бошлаб.

Жавобларни китоблардан топасиз, бу ердаги Кутубхонадан баъзи керакли китобларни топишингиз мумкин.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

ТМЖ йўналиши саволлари

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

КИП и А йўналиши саволлари

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Нефтегаз соҳасига ишга киришда бериладиган баъзи саволлар, қисқача жавоблари билан бирга.

Саволлар бундан кейинги постларда, жавобларни бу постни ўқиб чиқиб топишингиз мумкин))

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ташкил этилганига 25 йил тўлди

Ҳукуматнинг 1993 йил 3 августдаги 389-сонли қарори билан заводни қуриш ишлари бошланди ва қисқа муддатда 1997 йил 22 августида ишга туширишга муваффақ бўлинди. Қурилишни лойиҳалаштириш ва технологик жараёнларни танлашда жаҳоннинг етакчи нефть ва газ компаниялари билан ҳамкорликда ўша даврнинг илғор ечимларидан фойдаланилди.

Ўтган 25 йил давр ичида завод республика истеъмолчиларини республика иқтисодиёти тармоқлари ва аҳолиси учун ўта зарур бўлган нефть маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаб келмоқда.

БНҚИЗ ҳақида Батафсил

PS. Заводда қисқа муддат бўлсада стажировкада бўлганман, муҳит жуда ажойиб, ходимлари худди бир оила каби бўлиб кетишган, ҳам жуда мехмондўст. БНҚИЗида меҳнат қилиб келган ва келаётган, юрт равнақи учун ўзларини оз бўлсада ҳиссасини қўшаётган барча ҳамкасбларимизни завод 25 йиллиги билан табриклайман.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Энергетика вазирлиги марказий аппаратидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Энергетика вазирлиги билан ҳамкорликда вазирлик марказий аппаратидаги вакант лавозимга очиқ мустақил танлов э’лон қилади.

▪️Вакант лавозимлар рўйхати.

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

▪️Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма.

▪️ Ягона идентификасия тизими — id.egov.uz 'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Президент Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига ташрифи чоғида муқаддас Макка шаҳрида бўлиб, Умра амалларини бажарди.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Нефть-газ фавворасини ўчириш усулларидан бири

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

⚡Бухоролик 11 ёшли (2011чи йил туғилган) мактаб ўқувчиси Сабрина Нуриллаева IELTS дан 7 балл олибди. Мотивацияни қаердан олибди айтайми: Президент мактаби имтиҳонларидан биринчи босқичдан 90% лик натижа, инглиз тилидан 480та ўқувчи ичидан энг юқори балл билан биринчи ўринда туришига қарамасдан мантиқ тест натижалари бироз юқори бўлмаганлиги сабабли йиқилиб, президент мактабига кира олмаган. Қизча бундан тушкунликка тушиб, орада реанимацияга тушиб қолган. Шундан кейин ҳам қизча бўшашмай, ҳам мактабда аъло баҳоларга ўқиб, ҳам инглиз тилидан тайёргарлик кўриб 11 ёшида IELTS дан 7 балл олган. Омадини берсин, илмини зиёда қилсин илоҳим, молодец. Рости мақолани ўқир эканман худди ўзим 7 олгандек хурсанд бўлиб кетдим.
Расмда Сабрина ва унинг онаси.

Мақолани бу ердан тўлиқ ўқишингиз мумкин. Батафсил

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

​​Бешта маймун қафасга жойлаштирилди.

Марказда зинапоя ўрнатилди, унинг тепасида банан бор эди. Биласиз банан маймунларнинг севимли таоми.

Ҳар сафар улардан бири банан олиш учун зинадан кўтарилганида, қолган барча маймунлар тўсатдан музли душга тушгандек типирчилаб зинадан кўтарилмоқчи бўлган маймунни калтаклашарди.

Бир нечта шундай такрорий вазиятлардан сўнг ҳар сафар маймунлардан бири зинапояга чиқмоқчи бўлганида, бошқалар уни калтаклаб, гўёки музли душни олдини олиш учун юқорига кўтарилишига тўсқинлик қилишган.

Охир-оқибат, маймунлар бананга қарамай, зинапояга чиқишни тўхтатдилар.

Қафасдаги маймунлардан бири янгиси билан алмаштирилди. Бироз вақт ўтгач, у зинапояга - бананга кўтарила бошлади. Аммо бошқа маймунлар уни калтаклашди ва бунга халақит беришди.

Бир неча уринишлардан сўнг, маймунлардан зарбаларни қабул қилиб, янги маймун ҳам бу қафасдаги зинадан кўтарилишнинг иложи йўқлигини билиб олди, гарчи у нима учун, буни тушунмаса ҳам.

Шундай қилиб, қафасдаги барча маймунлар бирин-кетин янгиси билан алмаштирилди. Вақти-вақти билан зинапояга кўтарилган янги маймун зинадан кўтарилиш нотўғри эканлигини тушунмагунча, бошқалар томонидан ҳужумга учради.

Охир-оқибат, бир гуруҳ маймунлар қафасда қолишди, улар нега зинапоядан кўтарилиб банан олиш мумкин эмаслигини тушуна олишмаганига қарамай, зинапояга чиқишга уринган ҳар бир маймунни калтаклашди.

Агар маймунлардан бирига банан олиш учун тепага кўтарилишни истаган шеригини нега урганини сўрасангиз, жавоб қуйидагича бўлади деб тахмин қилишимиз мумкин:
"БИЛМАЙМАН. БУ ҚАФАСДА ШУНДАЙ!"

Хулоса❗
Кичик жамоада маймунлар бир-бирига кучли таъсир қилади.

Савол❓
Бу биз одамлар учун қандай?

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари қазиб чиқариш, қайта ишлаш, ишлаб чиқариш ҳолатини ўрганиш мақсадида Шўртан регионидаги конлар ҳамда “Uzbekistan GTL” заводида бўлди

uzbekneftegaz_ung_uz/Asz8W_oJuvh">Батафсил

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

"Sasol" компаниясининг Президенти Ўзбекистонни "Uzbekistan GTL" лойиҳасини муваффақиятли амалга оширилиши ва заводда биринчи маҳсулот чиқарилиши билан табриклади.
"Бу катта ютуқ ва муҳим босқич бўлиб, турли жамоаларнинг кўп йиллар давомида кўрсатган фидойилиги ва меҳнатсеварлигидан далолат беради." - "Sasol" компаниясининг Президенти ва Бош директори Флитвуд Гроблер
——
Президент компании Sasol поздравил Узбекистан с успешной реализацией проекта Uzbekistan GTL и выпуском первой продукции на заводе.
“Это отличное достижение и значительный этап, свидетельствующий о целеустремленности и большой слаженной работе различных команд на протяжении многих лет." - Президент и Генеральный директор компании Sasol господин Флитвуд Гроблер
——
The President of Sasol congratulated Uzbekistan on successful implementation of the Project, and first production of product from the GTL Plant.

@uzbgtl

uzgtl.com | YouTube | LinkedIn | Telegram

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Деаэратор

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Ўзбекистон Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси чемпиони!

Барчани ғалаба билан табриклайман. Йигитларга кўрсатган матонати учун раҳмат айтамиз. Ўйинларни жуда кучли ҳаяжон ва эмоциялар билан кузатиб бордим, ғалабадан жуда ҳам хурсанд бўлдим. Давомли бўлсин, янада юксак марраларни забт этаверсин илоҳим

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Кубада техноген фалокат

Кубада, Мантансаздаги порт яқинида нефть сақлаш омборларида чақмоқ чақиши натижасида йирик портлаш содир бўлган. Чақмоқ 50.000 м³лик нефть сақлаш резервуарига келиб урилиши натижасида катта портлаш содир бўлган. Қутқарувчилар ва ўт ўчирувчилар ёнғинни бартараф этиш вақтида иккинчи портлаш содир бўлган. Маълумотларга кўра иккинчи портлаш натижасида Куба энергетика вазири ҳам жароҳатланган. Куба энергетика вазирлиги берган маълумотларга кўра, айни вақтда ҳарорат ва кучли шамол таъсирида ёнғиннинг кўлами ортиб бораётганлиги, уни ўчириш ҳозиргача имконсиз эканлигини таъкидлаб учинчи портлаш содир бўлиши мумкинлигини таъкидлаган. Хозиргача 121 киши жароҳат олган, 17 та ўт ўчириш ходимлари бедарак йўқолган деб хабар берилмоқда. Ўлим ҳақида маълумот берилмаган бўлсада Твиттерда Куба ҳукумати ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдириб ўтган. Айни вақтда ёнғин давом этмоқда ва уни ўчириш учун Америка ҳукуматидан ёрдам сўралгани ҳақида маълумот берилган.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…
Подписаться на канал