Электрон почта орқали резюме юборишни билмайман, осонроқ йўллари йўқми - деб савол беришмоқда. Бу замонда электрон почтадан фойдаланишни билмайман дейиш сиз-у биз каби ёш авлод учун бироз уятли ҳолат. Сизга электрон почта орқали қандай қилиб (хабар) резюме юбориш ҳақида қисқача видеороликни тақдим этмоқчиман.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Президент Шавкат Мирзиёев: Ҳар бир вазирлик ва ҳокимлик кадрлар танлашни олийгоҳлардан бошлаши зарур
▪️Бу тажрибани тизимли йўлга қўйиш учун ҳар бир вазир ва вилоят ҳокими бир ой муддатда Ёш мутахассисларни танлаш дастурини эълон қилади.
▪️Дастур доирасида олийгоҳларнинг битирувчи курсларида ўқиётган қобилиятли ёшлар сараланиб, вазирлик ва ҳокимлик тизимида амалиёт ўтайди ва ўқишни тамомлагач, танлов асосида ишга қабул қилинади.
▪️Бунда, нафақат ўзимиздаги олийгоҳ талабалари, балки нуфузли хорижий олийгоҳларда ўқиётган ёшларимиз ҳам қамраб олинади.
Президент икки ой муддатда диплом ва меҳнат дафтарчаларини электрон маълумотлар базасига киритиш бўйича ҳам топшириқ берди.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Олдиндлари биринчи август куни имтиҳон бўлар, интернет қисман блокланар эди, замон ўзгариб бугун биринчи август куни блокланган ижтимоий тармоқлар блокдан чиқарилди. Хусусан, Твиттернинг блокдан чиқарилганидан хурсанд бўлдим. Жуда фаол бўлмасамда Твиттердан фойдаланиб тураман.
Твиттер профилим манзили: twitter.com/HumoyunKhan
@Ngi_Uz
Surhan Gas Chemical Operating Company
2017-йил 5-апрель "Ўзбекистон Мустақиллиги" инвестиция блоки бўйича, "Мустақилликнинг 25-йиллиги" кони негизида йилига 5 млрд куб метр газни тозалаб, қайта ишловчи Бойсун газни қайта ишлаш заводи қурилиши тўғрисида битим имзоланиб, Surhan Gas Chemical Operating Company ташкил этилди.
Бу ерда катта миқдордаги газ захираси мавжудлиги олдиндан маълум бўлсада водород сулфиднинг юқори миқдори (>8%) ва коннинг кон-геологик шароитларининг мураккаблиги туфайли бу конни ишга тушириш учун мутлақо янги технология ва ускуналар талаб қилинганлиги боис эксплуатация ишлари бошланмаган эди. Surhan Gas Chemical OC энг сўнгги замонавий технологиялар ва илғор тажрибаларни қўллаган ҳолда Бойсун газни қайта ишлаш заводи қурилишини бошлаб юборди ҳамда мураккаб шаротли ва юқори олтингугуртли конларни ўзлаштиришнинг янги даврини очиб берди.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев фармони билан «Uzbekistan GTL» масъулияти чекланган жамиятининг синтетик газ ишлаб чиқариш цехи бошлиғи Тлеумуратов Куанишбай Базарбаевич "Шухрат" медали билан тақдирланди.
Табриклайман, бардавом бўлсин
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
no comment | «Uzbekistan GTL» - Жаҳон энергетика тармоғи гиганти
@uzbgtl
uzgtl.com | YouTube | LinkedIn | Telegram
“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” ишлаб чиқариш жараёни ва маҳсулотларни сотиш ҳолатини ўрганиш мақсадида “Uzbekistan GTL” заводида uzbekneftegaz_ung_uz/ufi7FPs515M">бўлди
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
#Хавфсиз_меҳнат
Юқори ҳароратли кунларда иссиқ уриши одамлар орасида жиддий қабул қилинмайди, аммо катта хато қилинади. Танадаги термоназорат тизимининг бузилиши тезлик билан сув-туз меъёрини бузилишига, қон айланишининг секинлашишига ва юрак аритмиясига олиб келади. Иссиқ уриши натижасида кўп ҳолларда юрак уриши тўхтаб қолади ва мияга қон қуйилади. Бу ўлим билан якунланиши мумкин. Ҳамкасбимиз Мейлиев Шоҳрух томонидан тайёрланган видеороликни кўринг ва аномал юқори ҳароратли кунларда иссиқдан ҳимояланишнинг 7 та қоидасини билиб олинг
❗Унутманг хавфсизлик биринчи ўринда. Кунингиз хавфсиз ва хайрли ўтсин
Нефть ва Газ Иши: @Ngi_Uz
Нефть ва нефть маҳсулотлари, оралиқ ва тайёргар маҳсулотлар резервуарларда сақланади. Бу видеодан резервуар, унинг таркибий қисмлари ва уларнинг ўрнатилиш сабаблари ҳақида маълумот олишингиз мумкин.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
"Natural Gas-Stream" қўшма корхонаси МЧЖ
Газ қазиб олиш билан шуғулланувчи Ўзбекистондаги йирик қўшма корхоналардан бири
Телефон рақами: +998781500290
Электрон почта манзили: info@ngstream.com
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Process design of Heat Exchanger
- Types of heat exchanger
- Process design of shell and tube heat exchanger
- Condenser and Reboilers
Join us: @Ngi_Uz
Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 2022 йил 7 июлда “Нефть ва газ соҳасида таълим-ишлаб чиқариш кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-309-сон қарор имзоланди.
Ушбу қарорнинг асосий мақсади – нефть ва газ саноатини юқори малакали кадрлар билан таъминлаш, мазкур соҳада таълим, илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасида ўзаро интеграцияни йўлга қўйиш, кадрларни ўқитишнинг усул ва шаклларини такомиллаштириш орқали таълим сифати ҳамда меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, илм-фан ютуқларини ишлаб чиқаришга тўғридан-тўғри татбиқ қилишдир.
Батафсил
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
⚡️⚡️Жорий йилнинг 4- июль куни биржада илк бор «Uzbekistan GTL» заводида ишлаб чиқарилган синтетик дизель ёқилғиси сотилди
Биржа савдоларида мазкур синтетик суюқ ёқилғининг сотувчиси сифатида «Uzbekistan GTL» заводи иштирок этди. Сотувчи корхона томонидан очиқ биржа савдоларига 660 тонна GTL дизель ёқилғиси қўйилди ва ундан барча ҳажми қисқа муддат ичида сотилди.
Ўтказилган биржа савдо натижаларига кўра GTL дизель бўйича шаклланган котировка унинг бошланғич нархи (15 млн 50 минг сўм/тонна)га нисбатан 1,8% га ўсиб, синтетик GTL дизель ёқилғисининг ўртача нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 15 млн 324,7 минг сўмни ташкил қилди.
GTL дизели юқори техник кўрсаткичларга эга ва таркибида олтингугурт миқдори деярли нолга тенг бўлган, атмосферага жуда кам миқдорда ифлослантирувчи моддаларни чиқарувчи маҳсулотдир. GTL дизелини дизель двигателларида соф ҳолда ёки уни аралаштириш учун хом ашё сифатида қўллаш мумкин.
Расмда анъанавий ва «премиум-класс» тоифасидаги GTL дизели келтирилган.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Uzbekistan GTL” заводидан синтетик дизел ёқилғисининг биринчи партияси жўнатилди
2022 йил 2 июль куни “Uzbekistan GTL” заводидан 10 тонналик синтетик дизел ёқилғисининг биринчи партияси сув аркалари орқали Навоий кон-металлургия комбинатига тантанали равишда жўнатилди.
Навоий кон-металлургия комбинатига қарашли “Caterpillar” ва “БелАЗ” корхоналарида ишлаб чиқарилган иккита замонавий махсус тоғ-кон техникаси икки кун ичида синовдан ўтказиш учун GTL ёқилғининг биринчи партияси билан тўлдирилди. GTL дизел ёқилғиси қуйилган НКМК техникалари энг яхши техник, эксплуатация ва экологик кўрсаткичларни намойиш этди. Яқин вақт ичида НКМК эҳтиёжлари учун Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси савдо платформалари орқали 5 минг тонна дизел ёқилғиси етказиб бериш режалаштирилган.
“Uzbekistan GTL” “премиум-класс” тоифасидаги синтетик дизел ёқилғиси Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржасининг савдо платформалари орқали сотилади.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
#Ваканция #Vacancy
Добрый день, коллеги!
В проектный институт требуются специалисты по следующим направлениям:
- Технологи по обогащению объектов ОЗХ и складского хозяйства
- Технологи по производству аммиака/карбамида
- Горные инженера со знанием программы Micromine
- Координаторы проекта
- ГИП на объект ОЗХ и внешней инфраструктуры
- Технологи по тепломеханическому оборудованию электростанций
- Технологи по водоподготовительным установкам электростанций
Буду благодарна за отклики в личные сообщения или на почту: nasiba.sharipova@uzliti-en.com
Присоединиться: @Ngi_Uz
"Арзон қиммат" деган ҳикояни биласизми? Келинг Alfa Laval да мавжуд бўлган танкларни тозалашнинг уч хил технологиясини кўриб чиқамиз.
Чап томонда бизда тешиклари бўлган шардан иборат "Static spray ball" бор, бу, биз шахталарда айтганимиздек, "Baratin", аммо у жуда кўп нарсани истеъмол қилади (электр энергияси, сув, CIP маҳсулотлари, буг ъ, ва ҳоказо), қўшимча равишда тозалаш учун кўпроқ вақт талаб этилади, бу эса эҳтиёжга мос келмаслиги мумкин.
Ўртада бизда "Rotary Spray Ball" мавжуд бўлиб, у суюқлик вентиляторларини ҳосил қилувчи ёриқлари бўлган шардан иборат бўлиб, у ротор билан жиҳозланган, у қурилмани айлантиради. Бу аввалгисидан тахминан 4 ёки 5 баравар кўп сармояга эга, чунки у юқори тозалаш самарадорлигига эга, тозалаш вақтини, шунингдек энергия ва маҳсулотлар сарфини камайтиради. Агар сиз статик пуркагични тўп билан алмаштирсангиз, CIP жараёнида аллақачон сезиларли даромадга эга бўласиз.
Аммо агар сиз максимал тозалаш самарадорлигини, энг қисқа вақт ичида, маҳсулот ва энергияни камроқ истеъмол қилишни истасангиз оптимал ечим "Cleaning head" бўлиб, шунингдек, уни "Cleaning turbine" деб ҳам аталади.
Бу ўнг томонда, энг юқори бошланғич сармояга эга, аммо энергия, маҳсулотларнинг кам истеъмоли ва жиҳозларининг мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда, у иқтисодий жиҳатдан энг фойдали ва самарали бўлади.
Ҳатто "тиш чўткаси" каби қаттиқ тозалаш воситалари ҳам "Cleaning turbine"дан самарадор бўла олмайди. Агар танк(Drum)ларингиз унча катта ўлчамда бўлмаса бу қурилмалар сизнинг тозалаш муаммоингизни осон ва самарали ҳал қилади.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
#Ваканция #Vacancy
Коллеги, добрый день!
В проектный институт требуются специалисты по следующим направлениям:
- Инженер-проектировщик по строительству (КЖ, КМ)
- Технологи ОЗХ
- Инженер-проектировщик по ВК
- Инженер-проектировщик по электроснабжению
- Специалисты по документообороту.
- Координатор проекта
- Инженер-проектировщик по КИПиА
Буду рада откликам и рекомендациям, все подробности могу направить в личные сообщения.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Биласизми, ҳақиқий вертикал чуқурлиги бўйича энг чуқур қудуқ қаерда жойлашган?
Кўпинча дунёдаги энг чуқур қудуқ ҳақида гап кетганида Россиянинг Сахалин қирғоқлари яқинидаги Чайво конидаги Z-44 нефт қудуғини энг чуқур қудуқ деб билишади. Аслида Чайво конидаги нефт қудуғининг ҳақиқий вертикал чуқурлиги атиги 1005 метр (3300 ft), вертикал ва горизонтал узунлиги биргаликда 14935 метр (49000 ft) бўлиб ҳозиргача бўлган нефт қудуқлари ичида умумий узунлиги бўйича энг узуни ҳисобланади. Бу конниг нефт захираси 307 млн тонна, газ захираси 485 млрд м³ деб баҳоланган.
Хўш, агар Чайводаги Z-44 бўлмаса қайси қудуқ дунёдаги энг чуқури? Ҳақиқий вертикал чуқурлик нуқтаи назаридан Россиянинг Норвегия чегараси яқинида жойлашган Печенге вилоятидаги Кола яриморолида жойлашган SG-3 Kola Superdeep қудуғидир. Унинг ҳақиқий вертикал чуқурлиги 12262 метр (40230 ft) бўлиб инсоният томонидан ҳозиргача бурғиланган энг чуқур қудуқ бўлиб қолмоқда.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Азизлар, сиз ёки яқинларингизни Украинадаги, Россиядаги (умуман бошқа жойларга ҳам) катта пул, уй-жой ва фуқаролик эвазига урушга таклиф этишса асло рози бўлманг. Аввало урушдан тирик қайтишингиз гумон, агарки тирик қайтсангиз ҳам сизни қамоқ кутади. Ақлингизни ишлатинг, ахмоқ бўлманг, ўзингизни ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг, саломат бўлинг!
Чет элдаги яқинларингизга ҳам юбориб қўйинг, ит топмас жойларда ўлиб кетишни истамаса бу каби таклифларга ЙЎҚ деб жавоб берсин.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Каталитик изомеризация - юқори октанли бензин компонентларини олиш, шунингдек, нефт-кимё саноати учун хом ашёни ишлаб чиқариш учун мўлжалланган жараёндир.
Изомерланиш - бирикманинг ҳар қандай изомер шаклларига, яъни бир хил кимёвий таркибга эга бўлган, аммо тузилиши ёки конфигурацияси бошқача бўлган ва шунинг учун одатда ҳар хил физик ва кимёвий хусусиятларга эга бўлган шаклларга айланадиган кимёвий жараён.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Энергетика вазирлиги: МТО технологиясига асосланган газ-кимё мажмуаси саноат кластерининг асосига айланади
Бухоро вилоятида янги “Қоракўл” эркин иқтисодий зонаси (ЭИЗ) қурилади. Эркин иқтисодий зонада МТО технологияси асосида қурилаётган газ-кимё мажмуасига (ГҲК) асос солинади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 июлда қабул қилинган ВМҚ-357-сон қарори билан якуний маҳсулот ишлаб чиқариш учун юқори технологияли турдош тармоқларни ривожлантиришга ҳисса қўшадиган саноат кластерини қуриш бошланди.
МТО технологиясига асосланган Газ-кимё мажмуаси “Қоракўл” ЭИЗнинг йирик иштирокчиси ва табиий газ метанини қайта ишлаш имконини берувчи МТО (метанолдан олефин олиш) технологияси асосидаги полимер маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича республикадаги энг йирик заводга айланади.
Корхонада Ўзбекистон бозори учун янги бўлган полиэтилентерефталат (PET) ва полипропилен (PP), шунингдек, этиленвинилацетат (EVA) ва паст зичликдаги полиэтилен (LDPE) ишлаб чиқарилади.
Мажмуа йилига 730 минг тоннагача полимер маҳсулотлари ишлаб чиқаради ва мамлакатдаги энг йирик полимер ишлаб чиқарувчи ва метандан бундай материаллар ишлаб чиқарадиган дунёдаги кам сонли корхоналардан бирига айланади.
– Бу мамлакатимиз энергетика саноатини ривожлантириш йўлидаги муҳим қадам бўлиб, Ўзбекистон Республикаси ва Марказий Осиёда йирик газ-кимё лойиҳаларини амалга ошириш учун биринчи саноат платформасини яратишга хизмат қилмоқда. Кластер ҳудуд ривожига ва 2300 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилишига хизмат қилади, – дейди SEG бош директори ўринбосари, МТО лойиҳа менежери М.Шакиров.
“Қоракўл” ЭИЗ резидентлари учун бир қатор солиқ, норматив ва бошқа имтиёзлар назарда тутилган. Хусусан, 10 йил муддатга мол-мулк ва сув таъминоти учун солиқ имтиёзлари, асбоб-ускуналар ва хомашёни божсиз олиб кириш ҳуқуқи берилган. Шунингдек, акцизлар ва даромад солиғи 50 фоизга камайтирилиб, бошқа имтиёзлар қўлланилади.
Ўзбекистоннинг бир қанча йирик полимер маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналари ЭИЗ ҳудудида объектларни жойлаштиришга қизиқиш билдиришган. Улар орасида энг йирик гилам ишлаб чиқарувчи SAG ва UrGaz, қувур ишлаб чиқарувчи Vero Group ва Mergantex тўқимачилик маҳсулотлари бор.
Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
“Ўзбекнефтгаз”: “Ишчи гуруҳ” “Uzbekistan GTL” заводида ишлаб чиқариш ва маҳсулотларни сотиш ҳолатини ўрганди
Бугунги кунга қадар, яъни икки ҳафта ичида Uzbekistan GTL заводида жами 15 минг тоннага яқин синтетик дизель ёқилғиси ва 4 минг тоннадан зиёд нафта маҳсулоти ишлаб чиқарилди.
Заводнинг барча технологик қурилмалари ишчи ҳолатда бўлиб босқичма-босқич ишлаб чиқариш ҳажмлари оширилиб бормоқда. Бошқарув раиси жорий йилнинг 4 июль кунидан бошлаб Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг биржа савдолари орқали илк бор GTL дизель ёқилғиси сотилиши бошланганини таъкидлаб, қисқа муддат ичида яъни жами 9,5 минг тоннага яқин синтетик дизель сотилганини маълум қилди. uzbekneftegaz_ung_uz/W5qPfKhCrJj">Батафсил
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Резервуарларнинг (Storage tanks, drums...) расмдаги ҳолатга тушиш сабаби нима? Бу ҳолатнинг олдини олиш учун қандай чоралар кўрилади?
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
“Uzbekistan GTL” заводида амалий машғулотлардан муваффақиятли ўтган талабалар танлов асосида ишга қабул қилинмоқда
Маълумки, "Uzbekistan GTL" заводи томонидан олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ишлаб чиқариш ва дипломолди амалиётларига қабул қилиш учун танлов эълон қилинган эди. Танлов доирасидаги саралаш имтиҳонлари жорий йилнинг 18 феврал куни якунига етиб, танлов якунларига кўра, жами 800 нафар иштирокчидан 102 нафари "Uzbekistan GTL" заводида кенгайтирилган амалиёт ўташ имконияти тақдим этилган эди.
Айни вақтда амалиётда муваффақиятли қатнашган талабаларга муддатли меҳнат шартномаси асосида ишга қаъбул қилиниши учун саралаш имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz