9233
Нефть ва Газ соҳасига оид илмий-оммабоп, креатив канал Муаллифи: Ҳумоюн Худаёров 📨 @kh0107 Реклама: https://t.me/+lPvb-IJlT9gzMTc6 📚Китоблар 📰Янгиликлар 🕵Ваканциялар 📽Видеороликлар 💻Презентациялар Тестлар: @neftgaztest
#Ютуқ #Муваффақият
⚡ “Ўзкимёсаноат” АЖ – The Bizz Awards халқаро мукофоти совриндори!
“Ўзкимёсаноат” АЖ Бутунжаҳон бизнес конфедерацияси (WORLDCOB - World Confederation of Businesses) томонидан таъсис этилган The Bizz Awards халқаро мукофоти доирасида “Инновацион, малака ва тизимли ишловчи етакчи” номинациясида ғолиб деб топилди.
Мазкур мукофот 2005-йилдан буён ўтказилиб, бугунги кунда 130 дан ортиқ давлатлардан иштирокчиларни қамраб олган ҳолда, дунёдаги энг нуфузли бизнес мукофотларидан бири ҳисобланади.
———
“Ўзкимёсаноат” АЖ ҳамда унинг кўп минг сонли меҳнат жамоасини ушбу ютуқ билан табриклайман!
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Хато қилганлар бир четда қолиб...
Кеча Самарқандда Насаф ва Динамо ўртасида Ўзбекистон чемпионати доирасида 15-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ўйинда ҳакамнинг ўта қўпол хатоси туфайли (ҳакам билан келишилган дея олмаймиз, чунки биринчидан исбот йўқ, иккинчидан ростдан хато қилган бўлиши ҳам мумкин) Насафнинг 2 очкоси тортиб олиниб, Динамога 1 очко берилди. Расмдаги ҳолат учун пеналти берилган)))
Энг қизиғи, на ҳакамлар, на МТРК, на ПФЛ масъуллари қолиб, барча Насаф футбол клуби матбуоти ходими Сарвар Ўктамзодага бирдек ташланиб қолди.
Ахир, инсонларнинг ўз шахсий тармоқларида ёзган фикрлари компания позициясини акс эттирмайди.
Хуллас, қисқа вақт ишлаган бўлса ҳам Сарвар Ўктамзода Насаф медиасига янги руҳ олиб кирди, стадиондаги шарҳлар ҳам анча ўзгарган эди. Бугун эса ишдан олинибди.
Нима ҳам деймиз, ҳаммани омадини берсин!
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
#Вакансия
🇺🇿 Ўзбекистонда фаолиятини олиб борувчи хорижий бурғилаш компаниясига қуйидаги мутахассислар таклиф қилинади:
🔩🔧 2 нафар механик
💡⚡ 2 нафар электрик
🔹 Фақат бурғилаш соҳасида тажрибага эга, малакали мутахассислар талаб этилади.
📤 Резюмеларни юбориш учун: @MultiVisas
❗Илтимос, сўралган мутахассисликлар бўйича мурожаат қилинг. Ҳеч кимнинг вақтини зое қилманг.
Каналга уланиш: T.me/Ngi_Uz
#Вакансия
Ҳурматли обуначилар!
Биласизки, доимо @Ngi_Uz телеграм каналимда иш берувчиларнинг бўш иш ўринлари ҳақида эълонларини қўйиб бораман. (Бўш иш ўринлари ҳақида эълонлар бепул жойлаштирилади, бу бўйича бемалол боғланишингиз мумкин).
Баъзан эса, турли соҳаларда фаолият юритаётган иш берувчилар қисқа вақт ичида турли йўналишлардаги мутахассисларни зудлик билан тавсия этишимни сўрашади.
Шундай ҳолатларда, Сизни йўналишингизга мос иш берувчига тавсия эта олишим учун резюмеларингиз бўлиши керак.
Агар шахсий маълумотларингизни учинчи томон (иш берувчи)га тақдим этишимга рози бўлсангиз, ўз резюменгизни @neftvagazbot га юборинг.
📌 Эслатма:
– Зудлик билан талаб қилинган ҳолларда, фақат резюме топширганлар орасидан тавсия бера оламан.
– Резюме юборишингиз иш билан таъминланишингизни кафолатламайди.
- Резюме Word ёки PDF форматда, сифатли бўлиши шарт
– Ишлайдиган телефон рақамингиз кўрсатилган бўлиши лозим
– Расм туширилган, қўлда ёзилган ёки сканер қилинган резюмелар қабул қилинмайди
– Маълумотларингизнинг аниқ ва тўлиқ тарзда ёзилганлиги сизга манфаатли.
📩 Резюме юбориш: @neftvagazbot
Маълумот ўрнида: Резюменгиз ботга келса, жавоб сифатида ✅ белгисини юбораман.
Каналга уланиш: T.me/Ngi_Uz
ОТА
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун!
Отасиз кунларим бошланди...
Жума куни отажоним, Жалилов Аслиддин Худоёрович 56 ёшда дийдорни қиёматга қолдириб, бизни бевақт тарк этдилар. Ишона олмаяпман... Гўё уйга кириб борсам, “Келдингми, ўғлим!” деб кутиб оладигандек.
Отажоним. Оиламизнинг таянчи, барчамизнинг суянч тоғимиз эдингиз. “Отам бор-ку” деб ҳеч нарсани ўйламас эдим.
Сезмадик. Отажоним, сиз эса гўё барчасини сезгандексиз.
Йўқса, синфдошларингиз учун қилиб берадиган йиғилиш навбатингиз 3 ойдан кейин бўлса ҳам, “Мен навбатимни ўтказиб олишим керак”, деб шошиб ўтказмас эдингиз.
Бир кун олдин соч-соқолларингизни олдириб, эрталабдан эса гўё меҳмонга кетадигандек тайёргарлик кўрдингиз...
Ота, қайтмаслигингизни биламиз. Энди йўқлигингиз ва қиёматда юзлашишни ҳам биламиз. Мангу сиздан айрилганимиз ҳам ҳақиқат. Қанчалик оғир бўлмасин, қабрингиз устига ўз қўлларим билан тупроқ тортиб келдим. Аммо сизни кутаверамиз, Ота! Сизни соғинаверамиз, Ота!
Отажоним, сиз биз учун барчасини қилдингиз.
Мен-чи? Ўйлаб қўйган орзуларим, сиз учун қилмоқчи бўлган яхшиликларим бор эди. Лекин кечикдим. Сизни абадий яшайди деб ўйлабман. Ҳаётнинг ўткинчи ташвишларига берилиб, ғафлатда қолибман.
Азизлар! Ота-онамиз учун нима қилишимиз керак бўлса, вақтида қилиб улгуришимиз керак экан. Бўлмаса, бир кун кеч бўлганини билмай қоларканмиз. Энди фақат дуо қила оламиз, сиз ҳам отам ҳақларига дуо қилиб қўйинг, илтимос.
Отажоним, мен сиздан мингдан-минг розиман. Сизга яхшиликлар қилишга улгурмаган ўғлингизни кечиринг, мендан рози бўлинг.
Отажоним! Илоҳим, жойларингиз жаннатларда бўлсин! Омин!
#ШГКМ #Пресс_тур
"Шўртан Газ Кимё Мажмуаси"да ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар иштирокида пресс-тур, семинар ва матбуот анжумани ташкил этилди
Дастлаб, ШГКМ матбуот хизмати, мажмуа масъуллари ва ОАВ вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди. Семинар давомида Мажмуа ОАВ билан ишлаш гуруҳи раҳбари Шаҳзод Нормуродов томонидан Корхонада ахборот очиқлиги сиёсатини таъминлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар берилди.
Семинардан сўнг иштирокчилар учун махсус экскурсия ташкил этилиб, амалдаги технологик жараёнлар, бошқарув маркази, лабаратория, ишлаб чиқариш жараёнлари, ишчилар учун яратилган шароитлар, Муҳандислик мактаби ва Мажмуа мезейи билан бевосита танишиш имконияти яратилди.
Куннинг иккинчи ярмида ШГКМ Бош директори Шуҳрат Асланов ва ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжумани давомида Мажмуа Бош директори корхона томонидан ижтимоий, экологик ва янги лойиҳалар бўйича амалга иширилаётган ишлар юзасидан маълумотлар берилди.
Шунингдек, бугунги кунда маълумотларни кенг жамоатчиликка тезкор, аниқ ва шаффоф тарзда етказиб беришда ОАВ вакиллари, журналист ва блогерларнинг ўрни беқиёс эканлигини қайд этди. Матбуот анжумани сўнггида корхона Бош директори Ш. Асланов 27-июнь матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан барчани самимий муборакбод этиб, Шўртан Газ Кимё Мажмуаси улар учун доимо очиқ ва ҳамкорликка шай эканлигини таъкидлади.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
#ШГКМ
Бугун Шўртан Газ Кимё Мажмуасида ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар учун пресс-тур бўлиб ўтди. Дастлаб завод бўйлаб экскурсия ташкил этилди, сўнг, мажмуа музейида бўлдик. Куннинг иккинчи ярмида корхона Бош директори Шуҳрат Асланов ва ОАВ вакиллари иштирокида очиқ мулоқат бўлиб ўтди.
Мажмуа музейидаги бир расм эътиборимни тортди, унда мажмуа ходимлари хурсандчилик билан бир каскани ушлаб турибди. Қизиқиб, бу расм нега музейдан ўрин олганлигини сўрадим.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
#Muvaffaqiyat #Hamkorlik
😎 "Uzbekistan GTL"ning “Air Products” kompaniyasi bilan hamkorlikda zavodda o‘tkazgan Performance testi muvaffaqiyatli yakunlandi
👉 Batafsil
———
😎 На заводе “Uzbekistan GTL” успешно завершён Performance-тест, проведенный в сотрудничестве с компанией «Air Products»
👉 Подробнее
———
😎 Uzbekistan GTL successfully completes Performance Test in cooperation with Air Products
👉 Read more
———
Bizni kuzating⬇️
💬Telegram | 🌐Website
👍YouTube | 😉LinkedIn
👨Facebook | 📹Instagram
#Форум
- Кўпдан буён чўзилаётган Ғазо фожиасига эътиборингизни қаратмоқчиман. XXI асрда кўз ўнгимизда кўплаб бегуноҳ инсонларнинг нобуд бўлаётганини ҳеч нима билан оқлаб бўлмайди. Фаластин халқи ўз мустақил давлатига эга бўлишга ҳақлидир.
Президент Шавкат Мирзиёев
Азиз Юртдошлар!
Қурбон ҳайитингиз
муборак бўлсин!
#Вакансия
Қандай қилиб "Ўзбекнефтгаз" АЖ ва унинг тасарруфидаги ташкилотларга онлайн резюме юбориш мумкин?
Ушбу видео орқали сиз қандай қилиб "Ўзбекнефтгаз" АЖ ҳамда унинг тасарруфидаги тизим ташкилотларида мавжуд бўш иш ўринлари билан танишиш ва қай тартибда резюме топшириш тўғрисида батафсил маълумот олишингиз мумкин.
Ушбу онлайн хизмат орқали Сиз,
1. «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув аппарати
2. Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси
3. Муборак газни қайта ишлаш заводи
4. Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси
5. Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси
6. Шуртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси
7. Водий нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси
8. "Урганч нефть базаси" МЧЖ
ташкилотларидаги бўш иш ўринлари билан танишиш ва резюме юборишингиз мумкин.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Deluge valve тизимлари
Йирик саноат иншоотлари, нефть-газ корхоналари, кимёвий объектлар ва ёнувчан суюқликлар сақланадиган омборхоналарда ёнғин хавфи юқори бўлади. Бундай объектлар учун Deluge тизимлари энг самарали ёнғинга қарши ҳимоя воситаларидан бири ҳисобланади.
•Deluge тизими нима?
Deluge тизими — бу очиқ турдаги спринклерлар ёки пуркагичлар билан жиҳозланган қувурли ёнғинга қарши тизим бўлиб, у сув манбаига махсус Deluge клапани орқали уланади.
- Тизимдаги қувурлар одатда қуруқ бўлади ва атмосферик босимда туради.
- Ёнғин аниқланган пайтда клапан автоматик ёки қўлда очилади ва сув бир зумда барча пуркагичлар орқали тўлиқ ҳудудга тарқатилади.
• Кўпикли-сувли Deluge тизими
- Бу турдаги тизимда сувга махсус кўпик концентрати (протеин, фторопротеин ёки AFFF) аралаштирилади.
- Ҳосил бўлган кўпикли эритма барча пуркагичлар орқали бир вақтнинг ўзида тарқалиб, ёнғин устида барқарор кўпик қатламини ҳосил қилади. Бу ёнувчан суюқликларни самарали ўчиришга хизмат қилади.
• Қайси ҳолларда Deluge тизими керак?
- Ёнувчан ёки портловчи моддалар сақланадиган жойларда
- Иссиқликдан келиб чиқадиган зарар тез содир бўлиши мумкин бўлган объектларда
- Катта майдонни қисқа вақтда совитиш ва ёнғинни зудлик билан ўчириш талаб этилганда
•Айниқса, нефть-газ, нефть маҳсулотлари, кимё саноати ва ёқилғи резервуарлари паркида Deluge тизими қўлланилиши тавсия этилади.
•Тизимнинг асосий афзаллиги
- Ёнғин хавфи аниқланиши биланоқ, сув ёки кўпик катта ҳажмда, бир вақтда бутун ҳудудни қамраб олиади ва шошилинч ўчиришни таъминлайди.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
#Nasaf
🔵 "Насаф" - 4 карра Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби!
Кубок қолмайди Шошга,
Қаршига келинг ошга!))
Ғалаба муборак, суперкубок муборак дўстлар!!
Насафга ўхшаши йўқ!!!
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
2023-йилда "Uzbekistan GTL" МЧЖ ходими Баратов Нурбек Умарали ўғли Япония Халқаро Ҳамкорлик Агентлиги (JICE) томонидан молиялаштириладиган нуфузли JDS (Japanese Grant Aid for Human Resource Development Scholarship) грантини қўлга киритган эди.
Мазкур грант доирасида ҳамкасбимиз 2023–2025-йилларда Япония Халқаро Университетида таълим олиб, Бизнес бошқаруви магистри (MBA) даражасини муваффақиятли якунлади.
Ушбу ютуқлари билан Баратов Нурбек Умарали ўғлини самимий табриклаймиз ва келгуси фаолиятида янада улкан муваффақиятлар тилаймиз!
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
#Хавфсиз_меҳнат
Юқори ҳароратли кунларда иссиқ уриши одамлар орасида жиддий қабул қилинмайди, аммо катта хато қилинади. Танадаги термоназорат тизимининг бузилиши тезлик билан сув-туз меъёрини бузилишига, қон айланишининг секинлашишига ва юрак аритмиясига олиб келади. Иссиқ уриши натижасида кўп ҳолларда юрак уриши тўхтаб қолади ва мияга қон қуйилади. Бу ўлим билан якунланиши мумкин. Ҳамкасбимиз Мейлиев Шоҳрух томонидан тайёрланган видеороликни кўринг ва аномал юқори ҳароратли кунларда иссиқдан ҳимояланишнинг 7 та қоидасини билиб олинг
❗Унутманг хавфсизлик биринчи ўринда. Кунингиз хавфсиз ва хайрли ўтсин.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
«Ўзбекнефтгаз» АЖ тизимида соғлом ва коррупциясиз иш муҳитини шакллантириш, жамоатчилик назоратини янада кучайтириш мақсадида «Коррупцияга қарши бирлашайлик» дастурига расман старт берилди.
Агар сиз коррупцияга оид ҳолатлар, ҳуқуқбузарлик ёки бошқа шубҳали фаолиятларга дуч келсангиз, қуйидаги алоқа каналлари орқали мурожаат қилишингизни сўраймиз:
Ишонч телефони: +998 (71) 233-28-88
Қисқа рақам: 1810
Электрон почта: kans@ung.uz
Молиявий ва комплаенс назорати департаменти: compliance@ung.uz
Telegram бот: @ung_anticorBot
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун, ўтганларни Аллоҳ раҳматига олсин, илоҳим жойлари жаннатларда бўлсин!
Ким бор, ким йўқ ҳаёт давом этаверар экан, гарчи Отангиз ҳаётлигидагидек бўлмаса ҳам.
Ота онангизни, яқинларингизни доимо эҳтиёт қилинг, борлигида қадрланг, саломат бўлинг!
Ҳамдардлик билдирганлар барчангизга катта раҳмат.
Ҳукуматдаги масъуллар, вазирлар тартиб-интизомга вақтида эътибор бермагани учун ислоҳотлар ижроси чўзилиб кетаётгани танқид қилинди.
Масалан, суюлтирилган газ етказишда 60-70 кунлаб узилиш кузатилмоқда. Айниқса, Андижон ва Сурхондарёда мурожаатларнинг 70 фоизи шу масала билан боғлиқ.
“Иссиқ кунларда газда шунча муаммо бўлса, қишда одамлар қозонини нимада қайнатади? Раҳбарларга сўнгги огоҳлантириш: бу масалага икки ҳафтада ечим топсин, бўлмаса ўзи билиб жойини бўшатиб қўйсин”,
#Вакансия
“Vektan Chemical” корхонаси битирувчи курс талабаларини ишга таклиф қилади!
“Vektan Chemical” корхонаси ўз жамоасини кенгайтириш мақсадида битирувчи курс талабаларини ишга қабул қилади. Сизни инновацион муҳитда ишлаш, профессионал тажриба орттириш ҳамда ўсиб борувчи ойлик иш ҳақи кутмоқда.
Иш берувчи томонидан тушлик билан таъминланасиз
Бўш иш ўрни: Технологик қурилмалар оператори
Талаблар:
• Техника соҳасида олий таълим муассасаларини тамомлаган бўлиш;
• Тамомлаган мутахассислик бўйича назарий ва амалий билимларга эга бўлиш;
• Компьютерда ишлаш кўникмалари (афзаллик беради);
• Инглиз тилини мулоқот даражасида ва ундан юқори билиш (афзаллик беради).
Агар сиз юқоридаги талабларга жавоб берсангиз ва жамоамиз аъзоси бўлишни истасангиз, ўз резюмеларингизни [@Adham1823] телеграм манзилига юборинг ёки қуйидаги рақамлар орқали боғланинг:
📞 +998912121823
📞 +998332121823
Каналга уланиш: T.me/Ngi_Uz
"Uzbekistan GTL" МЧЖ заводи 100% қувват билан ишламоқда
“Uzbekistan GTL” заводининг 100% юкламадаги “Performance test” синовлари муваффақиятли ўтказилди. Ушбу тест “Uzbekistan GTL” МЧЖ ҳамда “Air Products” компанияси ҳамкорлигида ташкил этилди ва унда “Uzbekistan GTL” заводининг лойиҳа кўрсаткичларида белгиланган максимал қувватларда ишлай олиши ҳамда белгиланган миқдор ва турдаги маҳсулотларини ишлаб чиқариш қобилияти муваффақиятли синовдан ўтказилди.
Яна бир эътиборга молик жиҳати шундаки, “Uzbekistan GTL” МЧЖ заводи 11 мингдан ортиқ қурилма ва жиҳозлардан ташкил топган бўлиб, уларнинг биргаликда ва мувофиқ ишлашини таъминлаш мазкур завод ходимларининг қай даражада юқори малакали билим ва кўникмаларга эга эканлигини исботлайди.
Ушбу "Performance test"нинг муваффақиятли ўтганлиги нафақат технологик тизимларнинг ишончлилигини, балки корхонанинг лойиҳалаштирилган даражада тўлиқ қувват билан самарали ишлай олишини тасдиқлади.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Айни вақтда Ўзбекистонга сармоя жалб қилиш, ҳамкорликни кенгайтириш ва янги инвестицион лойиҳаларни илгари суриш мақсадида Тошкент шаҳрида IV Тошкент халқаро инвестиция форуми ўтказилмоқда.
Мазкур форумда 100 га яқин давлатдан 7,5 мингдан ортиқ делегат, жумладан, қарийб 3 минг нафар хорижий меҳмон ва инвесторлар иштирок этмоқда.
"Uzbekistan GTL" МЧЖ ҳам ушбу йирик тадбирда ўз павильони билан иштирок этмоқда. Павильонга ташриф буюрувчиларга корхона масъуллари томонидан “Uzbekistan GTL” заводининг фаолияти, ишлаб чиқарилаётган синтетик ёқилғи маҳсулотлари, шунингдек, уларнинг экологик ва технологик афзалликлари ҳақида батафсил маълумотлар тақдим этилмоқда.
"Uzbekistan GTL" МЧЖ павильонига кўплаб делегатлар, хорижий ва маҳаллий инвесторлар, шунингдек, нуфузли меҳмонлар ташриф буюрмоқда. Хусусан, кеча — 10 июнь ва бугун — 11 июнь кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Словакия Бош вазири Роберт Фицо ҳамда Болгария Республикаси Президенти Румен Радев корхонамиз павильонига ташриф буюриб, “Uzbekistan GTL” МЧЖ заводида ишлаб чиқарилаётган синтетик GTL ёқилғи маҳсулотлари билан танишдилар.
Мазкур форум "Uzbekistan GTL" МЧЖ учун халқаро миқёсда ўз инновацион лойиҳалари ва экспортбоп маҳсулотларини намоён этиш, шунингдек, янги ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишда муҳим платформа бўлиб хизмат қилмоқда.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Бу умуман бошқа даражадаги жамоа, умуман бошқа даражадаги ўйин, қойил🔥
Читать полностью…
⚡️⚡️⚡️Эълон
Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги 3-сон политехникумда халқаро таълим дастури жорий этилмоқда!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 октябрдаги 158-ПФ-сон Фармони асосида, Ғузор туманидаги 3-сон политехникумида ички ва ташқи меҳнат бозорига малакали ўрта бўғин мутахассисларини етказиб бериш мақсадида танлаб олинган таълим муассасаси сифатида халқаро таълим дастурини жорий этмоқда.
📚 Ушбу лойиҳа Буюк Британиянинг Pearson BTEC (Business and Technology Education Council) таълим дастури асосида амалга оширилади.
🧑🎓 9–11-синф битирувчилари қуйидаги йўналишлар бўйича ўқишга таклиф этилади:
⚡️ Электр станциялари тармоқлари ва тизимлари
👨💻 Компьютер графикаси ва дизайн оператори
👷♂️ Нефть-газ қазиб олиш бўйича техник
👨🏭 Металлга ишлов бериш
Урееееее
Воооооооо, вуҳ, чуқур нафас оламиз.
Юртдошлар, барчангизни гувоҳи бўлганингиз, янги тарих билан табриклайман. Йигитлар тарих ёзишди.
Терма жамоамиз бутун Ўзбекистон халқига ҳайитликка Жаҳон Чемпионати йўлланмасини тақдим этди.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
😎 «Ўзбекнефтгаз» АЖ «Baku Energy Week» ҳафталигида иштирок этмоқда
Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг корпоратив стендига ташриф буюриб, компаниянинг Озарбайжондаги ҳамкорлари билан амалга ошираётган лойиҳалари ва келгусидаги инвестициявий режалари билан яқиндан танишди.
👉 uzbekneftegaz_ung_lot/hJkrt1EYuuA">Батафсил
———
😎 АО «Узбекнефтегаз» принимает участие в «Baku Energy Week»
Президент Азербайджанской Республики Ильхом Алиев посетил корпоративный стенд АО «Узбекнефтегаз» и ознакомился с реализуемыми проектами и дальнейшими инвестиционными планами, реализуемыми совместно с партнерами из Азербайджана.
👉uzbekneftegaz_ung_ru/OjV8CujvSG-">Подробно
———
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
#UzGTL #ШГКМ #ҚДТУ
Айни вақтда, Қарши давлат техника университетида “Нефт ва газ соҳасида кадрлар тайёрлаш сифатини оширишда таълим ва ишлаб чиқариш кластерининг аҳамияти” мавзусидаги Республика миқёсидаги илмий-амалий анжумани бўлиб ўтмоқда.
Мазкур анжуманда олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, талабалар, "Uzbekistan GTL" МЧЖ ва "Шўртан Газ Кимё Мажмуаси" МЧЖ каби йирик саноат корхоналари етакчи мутахассислари ва масъул вакиллари иштирок этмоқда.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Яна шу мавзуда.
Пахтачи туманида 2 нафар 6-синф ўқувчилари томчилатиб суғориш ҳовузларида чўкиб бевақт ҳаётдан кўз юмишибди. Фожиа бу.
Олдин ҳам шу ҳақида ёзган эдим, яна ёзаман. Томчилатиб суғориш ҳовузлари ёш болалар тушиб кетса тирик чиқмайдиган жой. Хавфсизлик талабларига умуман жавоб бермайди. Фермерларга бундай ҳовузлар атрофини ўраб, фавқулодда ҳолатлар учун, бир тарафи ташқарига маҳкамланган 4, 5 та арқон ташлаб қўйиш кераклиги тўғрисида топшириқ берилиши керак. Томчилатиб суғориш тадбирларини ўзлари хоҳлаб-хоҳламай қилишганларидан қатъий назар, бу талабни бажармаганлар жазога тортилиши керак. Сиз атрофингизда шунақа ҳовуз кўрдингизми, фермердан талаб қилинг буни. Яқинларингиз хавфсизлиги учун, фарзандларингиз хавфсизлиги учун.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz