ngi_uz | Unsorted

Telegram-канал ngi_uz - Neft va Gaz Ishi

9233

Нефть ва Газ соҳасига оид илмий-оммабоп, креатив канал Муаллифи: Ҳумоюн Худаёров 📨 @kh0107 Реклама: https://t.me/+lPvb-IJlT9gzMTc6 📚Китоблар 📰Янгиликлар 🕵Ваканциялар 📽Видеороликлар 💻Презентациялар Тестлар: @neftgaztest

Subscribe to a channel

Neft va Gaz Ishi

🌟 Ўзбекистон Суперкубоги

🔵 Насаф — Андижон 🔵

⌚️Бугун, соат 19:30

📍 Бунёдкор стадиони

Келинг, севимли жамоамизни қўллаб-қувватлайлик. Барчангизни кутамиз.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

⚡️ Ўзбекистонда дизель ёқилғиси ишлаб чиқариш 78% га ошди

2025 йил апрель ойида Ўзбекистонда 143,3 минг тонна дизель ёқилғиси ишлаб чиқарилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 62,7 минг тоннага кўпроқ дизель ёқилғиси ишлаб чиқарилганлигини кўрсатмоқда. Маълумот учун, Ўзбекистонда 2024 йилнинг апрель ойида 80.6 минг тонна дизель ёқилғиси ишлаб чиқарилган.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

#Вакансия

Дунёдаги энг йирик нефть ва газ компанияларидан бири — Saudi Aramco турли йўналишлар бўйича мутахассисларни ишга таклиф этади.

Бўш иш ўринлари билан танишиш: https://careers.aramco.com/search/

Инглиз тилини билсангиз топширинг, Aramco'да ишлайдиган ўзбекистонликлар кўп. Айни вақтда 260 та бўш иш ўринлари бор экан.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

“Ўзбекнефтгаз” АЖ 2024 йилда маҳаллийлаштириш дастури доирасида 200 млн долларлик (2 трлн 500 млрд сўмдан ортиқ) маҳсулотни айнан ўзимиздаги маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан сотиб олибди.

Бу шунчаки харид эмас, балки ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш дейиш мумкин.

Сабаби:

- Улар ишлаб чиқарувчига қандай маҳсулот кераклиги ва қандай техник талабларга жавоб беришигача аниқ тушунтириб берган;

- Маҳаллий корхона ишга тушгунига қадар ҳуқуқий ва ташкилий жиҳатдан амалий ёрдам кўрсатилган;

- Маҳсулот тайёр бўлгач эса, кафолат билан харид қилинган.

Бу маҳаллий ишлаб чиқарувчи учун катта имконият. Буюртмачи сифатида “Ўзбекнефтгаз” АЖ каби йирик компаниялар иштирок этса, корхона бемалол сармоя киритади, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар кўпаяди ва янги иш ўринлари яратилади.

Маҳаллийлаштиришнинг яна бир муҳим жиҳати — валюта четга чиқмайди, пул ички бозорда айланади. Бу эса албатта иқтисодиёт учун фойда олиб келади.

2025 йилда ҳам бу бўйича бир қатор ишлар амалга оширилиши режалаштирилмоқа экан. Бу ҳақида ушбу интервьюдан батафсил билиб олишингиз мумкин

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

#Вакансия

"Uz-Kor Gas Chemical" қўшма корхонаси қуйидаги йўналиш бўйича бўш иш ўринларига сизларни таклиф этади:

Қаерга?
•Умумзавод хўжалиги цехига

Лавозим?
•Технологик қурилмалар оператори

Бўш иш ўринлари сони
•4 та

🗓 Deadline: 22 май 2025 йил

Вакансиялар бўйича батафсил маълумотларни бу ердан (https://www.uz-kor.com/index.php/ru/vakansii) олишингиз мумкин.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

#Start_Up

“O‘zbekneftgaz” AJ – yosh olimlar bilan birga innovatsiyalar sari!

Jamiyat Boshqaruv raisining tashabbusi bilan e’lon qilingan “Eng yaxshi innovatsion g‘oya”, “Eng yaxshi ratsionalizatorlik taklifi” va “Eng yaxshi texnologiyalar transferi” tanlovi g‘oliblari taqdirlandi.

👉uzbekneftegaz_ung_lot/hRQaa60A-a4">Batafsil
__

АО «Узбекнефтегаз» – к инновациям вместе с молодыми учеными!

Награждены победители конкурсов «Лучшая инновационная идея», «Лучшее рационализаторское предложение» и «Лучший трансфер технологий», которые были объявлены по инициативе Председателя Правления Общества.

👉uzbekneftegaz_ung_ru/oTOPuaVnj8y">Подробно

👇Bizni kuzating:

web-sayt | instagram | telegram | ung_matbuotxizmati">youtube | facebook

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

📣 Ertaga, 13-may kuni "O'zbekiston neft va gazi - #OGU 2025" 27- Xalqaro ko'rgazmasi o'z ishini boshlaydi

🤖 Yetakchi neft va gaz kompaniyalarining keng ekspozitsiyasi sanoatning yangi mahsulotlari va texnologiyalarini namoyish etadi.

🔠  Ko'rgazmada Germaniya va Turkiya kompaniyalari milliy ekspozitsiya bilan, jamoaviy stendlar tarkibida esa Italiya, Italiya, Xitoy, Bashqortostan Respublikasi, Janubiy Koreya va Rossiya Federatsiyasi kompaniyalari ishtirok etadi.

📍 CAEx O‘zbekiston ko‘rgazma markazi, Toshkent
📅 Sana: 13-14-15 may

❗️Beyjni hoziroq qo'lga kiriting  👉 https://bit.ly/OGU_uz_reg

📞 +998712051414
+998931800311
____

📣 Уже завтра, 13 мая, начнет свою работу 27-я Международная выставка «Нефть и Газ Узбекистана - #OGU 2025»

🤖 Широкая экспозиция ведущих нефтегазовых компаний представит новинки и технологии отрасли.

🔠 На выставке с национальной экспозицией выступят компании из Германии и Турции, в составе коллективных стендов - компании из Италии, Китая, Республики Башкортостан, Республики Корея и Российской Федерации.

📍 CAEx Узбекистан / Ташкент
📅 13-14-15 мая

❗️Получите бейдж уже сейчас 👉 https://bit.ly/OGU_ru_reg

📞 +998712051414
+998931800311

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

#Вакансия

“Uztransgaz" АЖ Комплаенс-назорат бўлими бошлиғи лавозимига танлов эълон қилади

Резюме (маълумотнома)лар 2025-йил 24-майга қадар телеграм орқали +998990104403 рақамига юборилиши лозим.

Батафсил маълумот учун:
+(998) 71 202-10-60 (ички 12403) рақамига иш кунлари соат 09:00дан18:00га қадар мурожаат этиш мумкин.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Эслатма!!!

Сероводород (H₂S) гази ҳақида маълумот

Сероводород (H₂S) – рангсиз, палағда тухум ҳидли газ. Ҳавога нисбатан зичлиги 1,19. Сувда яхши эрийди. Кўкиш рангда ёниб сув ва SO₂ ҳосил қилади. Ўз-ўзидан ёниш температураси +240 °С, портлаш чегараси 4,3 – 45,5%. 2-хавфлилик синфига киради.

Сероводороднинг заҳарлилиги ва таъсири

H₂S кучли асаб фалажловчи
заҳардир, нафасни тўхтатиб ўлимга олиб келади, нафас йўлларига ва кўзга ачиштирувчи таъсир қилади. Рухсат этилган миқдор (РЭМ) - 10 мг/м3 , углеводород билан бирикканда заҳарлаш хусусияти ўткирлашади ва 3 мг/м3 бўлади. Рухсат этилган миқдор (РЭМ) аҳоли яшаш жойларида 0,008 мг/м3.

Сероводороднинг табиатда ва ишлаб чиқаришда учраши

H₂S гази табиатда ва ишлаб чиқаришда углеводородлар билан аралашган ҳолда учрайди, шунинг учун унинг рухсат этилган миқдор (РЭМ) ҳар доим 3 мг/м3 эканлигига эътибор бериш керак. H₂S нинг организмга асосий ўтиш йўли нафас йўлидир ва у тери орқали ҳам ютилиши мумкин. Сероводороддан заҳарланиш H₂S нинг ҳаводаги миқдорига ва H₂S ли жойда бўлиш вақтига боғлиқ.

H₂Sдан заҳарланиш миқдорлари ва белгилари

•1,4 мг/м3 да ҳиди сезила бошлайди
•4-7 мг/м3 да кучли ҳид
•7-11 мг/м3 оғир ҳид ва ҳаводаги миқдори
кўтарилиши билан ҳидни сезиш камайиб боради
•100 мг/м3 да 3-4 соатдан кейин енгил даражали заҳарланиш бошланади. Заҳарланиш белгилари: оғизда ширинрок металл таъми, кўз ачишиши, нурдан қўрқиш, кўз ёши оқиши.
• H₂S нинг асосий хавфли томони шундаки, унинг миқдори 200 мг/м3 ва ундан юқори бўлганда асаб толаларининг сезувчанлиги йўқолади ва киши ҳидни сезмай қолади, бунда киши турган жой ҳаво таркибида H₂S йўқ деб ўйлаши мумкин.
•700 мг/м3 да 15-20 дақиқада ўртача даражали заҳарланиш: бурун битиши, йўтал, кўзда қичиш ва оғриқ, кўз ёши оқиши, нурдан қўрқиш, бошда оғриқ ва айланиш, температура кўтарилиши, терлаш, юрак уриши ва нафас олишда қийинлашув, кўз олди қоронғилашуви ёки ҳушдан кетиш содир бўлади.
• 1000 мг/м3 ва юқори миқдорда заҳарланиш лаҳзада: томир тортиши ва ҳушдан кетиб, ўпка ва юрак тўхтаб қолишидан ўлимга олиб келади.

Сероводород газидан заҳарланганда тезликдаги ёрдам

Заҳарланган беморни тезда тоза ҳавога чиқариб, сиқувчи кийимларини бўшатиш, узоқ вақт ҳаволи кислород бериш, иложи бўлса 100 % ли кислород бермаслик керак. Кўзини сувда ювиш керак. Нафас олмаётган бўлса “оғиздан-оғизга” усулда нафас бериш ва пулси йўқ бўлса юрагини ташқи массаж қилиш керак. Ҳар қандай ҳолатда заҳарланган беморни тиббий муассасага жўнатиш керак.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

“Мустақиллик-25” конидаги 202-қудуқда юз берган ҳолат тўғрисида Энергетика вазирлиги расмий ахбороти:

2025-йил 5-май куни соат тонгги 6:10 да “Мустақиллик-25” конидаги 202-қудуқда таркибида водород сулфиди юқори бўлган газнинг катта босим билан отилиши ва натижада фонтанланиш ҳолатининг қайталаниши кузатилди.

Таркибида водород сулфиди юқори бўлган газнинг тарқалишини олдини олиш мақсадида газ оқими назорат остида ёқиб юборилди. Айни пайтда барча зарур тадбирлар хавфсизлик чораларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда амалга оширилмоқда. Ҳодиса содир бўлган ҳудуд тегишли хизматлар томонидан ўраб қўйилган ва ҳозирги вақтда ушбу ҳудуд Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, “Саноатконтехназорат” давлат инспекцияси ҳамда Очиқ нефт ва газ фаввораларининг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича Ўзбекистон ҳарбийлаштирилган қисми мутахассислари томонидан доимий назорат қилинмоқда.

Юзага келган ҳодиса яқин атрофдаги аҳоли пунктлари учун хавф туғдирмайди.

Эслатиб ўтамиз, 2025-йил 27-март куни мазкур қудуқда таркибида водород сулфиди юқори бўлган газнинг чиқиши қайд этилганди. Экологик хавфсизликни таъминлаш мақсадида қудуқ назорат остида ёқиб қўйилган. 22-апрел куни қудуқ ўқининг ғовланиб тушгани ва колонна чиқиб кетиши натижасида фонтанланиш тўхтаган, ҳодиса жойида газнинг суст оқими (грифон) кузатилган эди.

Аварияни бартараф этиш мақсадида ҳодиса жойида хориждан жалб этилган мутахассислар ҳам фаолият олиб бормоқда.

Ҳар бир ҳолат бўйича қўшимча маълумотлар бериб борилади.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Атроф-муҳит учун икки томонлама ҳисса: тоза ёқилғилар ва яшил келажак!

Бугунги кунда глобал иқлим ўзгариши инсоният олдида жиддий муаммоларни қўймоқда. Бу эса фақат ишлаб чиқариш самарадорлигини эмас, балки экологик масъулиятни ҳам ҳар бир ташкилот фаолиятининг устувор йўналишига айлантирмоқда.

"Uzbekistan GTL" МЧЖ жамоаси ижобий ҳисса қўшиш мақсадида, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича икки асосий йўналишда изчил ва амалий иш олиб бормоқда:

1. Экологик тоза GTL синтетик ёқилғиларини ишлаб чиқариш — атмосферага чиқариладиган зарарли моддалар миқдорини камайтиради ва ҳаво сифати яхшиланишига хизмат қилади;

2. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчатлар экиш — табиий муҳит барқарорлигини таъминлаш ва экологик вазиятни яхшилашда амалий ҳисса ҳисобланади.

Фахрланиб айтаманки, 2025 йил баҳорида корхонамиз ташаббуси билан ўтган йилга нисбатан 2 баробар кўп дарахт экилди!

Бу — нафақат бугунги кун учун, балки табиатни соф, янада яшил ва яхшиланган ҳолатда келажак авлодларга етказиш мақсадида амалга оширилган муҳим ишлардандир.

Табиатни асраш фақатгина ишлаб чиқариш корхоналар ёки экологик ташкилотларнинг эмас, балки ҳар биримизнинг бурчимиз.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Хоразмда 10 миллиард долларлик газ-кимё мажмуаси (МТО) қурилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда саноатни ривожлантириш борасида амалга ошириладиган йирик лойиҳалар ҳам муҳокама қилинди.

Президент матбуот хизматининг хабар беришича:

Хоразмда кимё саноати бўйича катта-катта лойиҳалар режа қилинган. Уларни амалга ошириш орқали тармоқ вилоятнинг “драйвери”га айлантирилади.

Шу йил Тупроққалъада 10 миллиард долларлик газ-кимё мажмуасини қуришнинг (МТО) 1-босқичи бошланади. Бунда йилига 2 миллион тонна 14 турдаги юқори қўшилган қийматли базавий полимер маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.


Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

1-майдан "Метанзаправка"ларда 1 м³ метан гази 5200 сўмдан сотилмоқда, баъзи жойларда эса нархлар 5700 сўмгача кўтарилган.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Uzbekistan Energy Week 2025 O‘zbekiston ko‘chalarida! ⚡️

📅 2025 yil 13-15 may

📍 YANGI MAYDON 📍

🏢 CAEx Uzbekistan / Toshkent 🇺🇿

👇🏻 Onlayn beydjni bugun oling 👇🏻

✅ Power Uzbekistan 2025 - https://bit.ly/PU_uz_reg
✅ OGU 2025 - https://bit.ly/OGU_uz_reg
✅ Uzbekistan Energy Forum - https://energyforum.uz/uz/o-forume

+99871 205 14 14
+99893 180 03 11

___

Uzbekistan Energy Week 2025 на улицах Узбекистана! ⚡️

📅 13-15 мая 2025

📍 НОВАЯ ПЛОЩАДКА 📍

🏢 CAEx Узбекистан / Ташкент 🇺🇿

👇🏻 Получите онлайн-бейдж уже сегодня 👇🏻

✅ Power Uzbekistan 2025 - https://bit.ly/PU_ru_reg
✅ OGU 2025 - https://bit.ly/OGU_ru_reg
✅ Uzbekistan Energy Forum - https://energyforum.uz/ru/o-forume

+998712051414
+998931800311

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Қўрқманглар, ҳаммаси назорат остида.

Энергетика вазирлигининг хабар беришича, Ўзбекистонда барча тизимларда (барқарор ва яшил ишлаб чиқарувчилар) ишлаб чиқарилаётган энергия ҳажми реал вақтда мониторинг қилиниб борилар ва доимо назоратда экан.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

"Ўзбекнефтгаз" АЖда янги имкониятлар эшиги очилмоқда!

Эндиликда ҳар қандай шахс — хоҳ у компания ходими бўлсин, хоҳ талаба ва ҳаказо — ўз рационализаторлик таклифини тақдим этиши мумкин.

Таклифингиз «Ўзбекнефтгаз» ва унинг таркибидаги корхоналарда самарадорликни оширишга хизмат қилиши мумкин!

Қандай юборилади?

Буни батафсил тушунтирувчи ушбу видеоқўлланмани томоша қилинг — ўз ғоянгизни амалга оширишни бошланг!

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Ўзбекистонда газ қазиб чиқаришда ўсиш кузатилмоқда

2025 йил апрель ойида Ўзбекистонда 3 млрд 693,8 млн куб метр табиий газ қазиб олинган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 13,1 млн куб метр кўпроқ табиий газ қазиб олинганлигини кўрсатмоқда.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Нефть ва газни қайта ишлаш жараёнлари ва ускуналари

Муаллиф: Зокиржон Салимов

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

#OGU

Жорий йилнинг 13–15 май кунлари Тошкент шаҳрида ОGU 2025 27-Халқаро Ўзбекистон нефт ва гази кўргазмаси бўлиб ўтди. Мазкур тадбир нафақат мамлакатимиз, балки бутун минтақадаги энг нуфузли соҳавий воқеалардан бири сифатида эътироф этилмоқда.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ бош ҳомийлигида ўтказилган мазкур кўргазмада 29 мамлакатдан 275 дан ортиқ компания ва 15 000 дан зиёд мутахассис, инвестор ва соҳанинг етакчи вакиллари иштирок этди. Тадбир давомида нефть-газ, энергетика ва саноат соҳаларидаги энг сўнгги технологик ечимлар намойиш қилинди, ҳамда бизнес ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида кўплаб B2B учрашувлар ўтказилди ҳамда ҳамкорлик шартномалари имзоланди.

OGU 2025 доирасида юзлаб икки томонлама музокаралар олиб борилди ва қатор маҳаллий ва халқаро корхоналар ўртасида муҳим шартномалар имзоланди. Бу келишувлар, жумладан, лойиҳа молиялаштириш, юқори технологияларни жорий қилиш, импорт-экспорт муносабатлари ва кадрлар тайёрлаш соҳаларини қамраб олди.

Шунингдек, тадбир доирасида юқори даражадаги пленар сессиялар, илмий-амалий форумлар, интеллектуал ўйинлар, инноватсион ғоялар танлови ташкил этилди. Уларда дунё ва мамлакатимиздаги энг йирик компаниялар раҳбарлари ва мутахассислари иштирок этиб, соҳавий муаммолар ва истиқболли ечимлар юзасидан фикр алмашдилар.

OGU 2025 нафақат халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, балки ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлаш, соҳадаги инновацион ғояларни илгари суриш ва Ўзбекистоннинг энергетика салоҳиятини намоён этишда муҳим ўрин тутди дейишимиз мумкин.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

#OGU2025

⚡ OGU 2025 халқаро кўргазмаси доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги корхоналар ўртасида “Энг яхши инновацион ғоя”, “Энг яхши рационализаторлик таклифи” ва “Энг яхши технологиялар трансфери” номинациялари бўйича танловнинг финал босқичи бўлиб ўтди.

“Энг яхши рационализаторлик таклифи” танловига топширган лойиҳамни 1-ўринга лойиқ деб топишди. Бу ютуқ мен учун жуда қадрли — бу нафақат менинг, балки менга ишонган, маслаҳат берган ва қўллаб-қувватлаган барча инсонларнинг ютуғи.
Танловни ташкил этган "Ўзбекнефтгаз" АЖ'га ва иштирок этишимга имконият яратиб берган "Uzbekistan GTL" МЧЖга миннатдорчилик билдираман.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

#OGU2025

Бугун Тошкент шаҳрида CAEx Ўзбекистон кўргазмалар марказида OGU 2025, 27-халқаро Ўзбекистон нефть ва гази кўргазмаси бошланди

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

CAEx Uzbekistanʼga qanday yetib borish mumkin: 3 ta muqobil yo‘nalish

Ertaga “Uzbekistan Energy Week 2025” boshlanadi. Qulaylik uchun quyidagi 3 ta transport yo‘nalishini tavsiya qilamiz:

1️⃣ Amir Temur xiyoboni → Milliy Bog‘ ko‘chasi → CAEx
2️⃣ Parkent bozori → Tanho zavodi → Milliy Bog‘ ko‘chasi → CAEx
3️⃣ Tanho zavodi → Olimpiya shaharchasi → CAEx

📍Yoʻnalishlardagi yo‘l belgilariga e’tibor bering va xaritadagi ko‘rsatmalarga amal qiling.

Safaringizni oldindan rejalashtiring va eng qulay yo‘lni tanlang. Ertaga ko‘rishguncha!

👇🏻Onlayn beydjni bugun oling 👇🏻

✅ Power Uzbekistan 2025 - https://bit.ly/PU_uz_reg
✅ OGU 2025 - https://bit.ly/OGU_uz_reg

+99871 205 14 14
+99893 180 03 11

—————

Как добраться до CAEx Uzbekistan: 3 удобных маршрута


Уже завтра стартует «Uzbekistan Energy Week 2025», и для вашего удобства предлагаем 3 альтернативных маршрута до выставочного центра CAEx Uzbekistan:

1️⃣ Сквер Амира Темура → ул. Миллий Бог → CAEx
2️⃣ Ул. Паркентская → завод Танхо → ул. Миллий Бог → CAEx
3️⃣ Завод Танхо → Олимпийский городок → CAEx

📍Обращайте внимание на дорожные знаки и следуйте по маршрутам, указанным на карте.

Планируйте поездку заранее. До встречи уже завтра на крупнейшем энергетическом событии года!

👇🏻Получите онлайн-бейдж уже сегодня 👇🏻

✅ Power Uzbekistan 2025 - https://bit.ly/PU_ru_reg
✅ OGU 2025 - https://bit.ly/OGU_ru_reg

+99871 205 14 14
+99893 180 03 11

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

#OGU2025

👌27-я Международная Выставка и Конференция «Нефть и Газ Узбекистана - OGU 2025» 👌

📆 13 - 15 мая 📆

‼️НОВАЯ ПЛОЩАДКА‼️

📍CAEx Узбекистан / Ташкент 📍

❗️Получите онлайн-бейдж уже сейчас - https://bit.ly/OGU_ru_reg


💬💬💬💬💬💬💬💬💬💬💬

👌 27- Xalqaro «O’zbekiston neft va gazi – OGU 2025» ko’rgazmasi va anjumani 👌

📆 13 - 15 may 📆

‼️YANGI MAYDON‼️

📍 CAEx Uzbekistan / Toshkent 📍

✅ Onlayn-beydjingizni bugun oling: https://bit.ly/OGU_uz_reg

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Бу заҳар эмас, шунчаки витаминларга тўйинган Бойсун чанглари ))

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Бойсундаги газ конидан яна водород сулфид отилиб чиқаётгани ҳақида хабар бермоқда Дарё.уз

Айтишларича, ҳолат, бугун, 5-май куни соат 6:00 ларда бошланган.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

👉 Орол синдроми. Каспий денгизининг қуриб бориш хавфи ортмоқда

Углеводород қазиб олиш ва кемасозликдан олинаётган юқори даромадлар соҳилбўйи мамлакатлар учун узоқ истиқболда янги экологик хатарларни вужудга келтиради. Дунёдаги энг катта ички сув ҳавзаси ҳисобланган Каспий денгизи йилдан-йилга саёзлашиб бормоқда. Сув сатҳи пасайиши 1995 йилдан бошланган бўлиб, 2006-2024 йилларга келиб сув сатҳи 2 метр пастга тушиб, глобал денгиз сатҳидан 29 метр чуқурликкача камайган. Аср охирига келиб сув сатҳи 9-18 метр камайиши таҳмин қилинмоқда.

Ушбу жараён бир қатор омилларга боғлиқ бўлиб, жумладан, дарё оқимларининг тартибга солинмаслиги, шўр сув ҳавзаларининг тозаланмаслиги ва денгизнинг углеводород чиқиндилари билан ифлосланиши шулар жумласидандир. Бироқ асосий сабаб сифатида глобал исишни келтириш мумкин. Одатда глобал исиш денгиз сатҳини кўтаради, аммо Каспий ёпиқ сув ҳавзаси бўлгани учун ҳам буғланиш натижасида қуруб бормоқда. 1979 йилдан то 2015 йилга қадар сув юзасидаги ҳарорат ўртача бир градусга ошган.

Каспий қурушидан биринчи навбатда Қозоғистон катта зарар кўради. Чунки Каспийнинг саёз шимолий-шарқий сектори Қозоғистон ҳудудида жойлашган. Қозоғистон Каспий соҳилларининг 29 фоизига эгалик қилади. 2001-2022 йиллар давомида денгизнинг Қозоғистон қисмидаги сув юзаси майдони 39 фоизга қисқаргани аниқланган. Каспийнинг умумий углеводород заҳиралари 48 млрд баррел нефт ва 292 триллион куб метр газни ташкил этади. Шундан, Қозоғистон улуши 31.2 млрд баррел нефт ва 104 триллион куб метр газни ташкил этади.

Қозоғистонга тегишли сектор ҳудудида бугунги кунда 2 та йирик нефт кони ишлаб турибди. Биринчиси, қуруқликдаги "Тенгиз" кони, иккинчиси эса денгиздаги "Кашаган" конларидир. Ушбу нефт конларидан углеводород қазиб олиш экологик талабларга зид тарзда амалга оширилмоқда.

Денгиз сатҳининг пасайишига сабаб бўлган иккинчи омил кемасозлик бўлиб, денгиз транспорти жаҳон миқиёсида ҳавога карбонат ангидрид моддасининг 2.2 фоизини чиқаради. Ҳар йили Актау ва Курик денгиз портлари орқали 15 миллион тонна нефт ташилади. 2013-2022 йиллар давомида шу портларга яқин ҳудудларда 15 та нефт тўкилиши ҳолати қайд этилган. Бироқ мустақил тадқиқотчилар, бундай ҳодисалар сони бир неча баробар кўплигини қайд этишади.

Транскаспий халқаро транспорт йўлаги орқали юк ташиш ҳажмининг кескин ортиши, Хитойда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар Актаудаги портлар орқали Бокуга, ундан кейин Грузия ёки Туркия орқали Европага олиб ўтилиши Каспийнинг халқаро майдондаги нуфузини орттирди. Айниқса Россия-Украина уруши натижасида "шимолий йўлак"ка алтернатив сифатида халқаро савдо йўлларини боғламоқда. Ҳисоб-китобларга кўра 2030 йилга бориб "Марказий йўлак" орқали юк ташиш ҳажми 11 миллион тоннага етади, шундан 4 миллион тоннаси Каспий орқали олиб ўтилади. Бу эса карбонад ангидрид газларининг ортишига ва денгиз сувларининг жадал буғланишига сабаб бўлади.

Бугунги кунда транскаспий йўлаги асосан Қозоғистон экспорти учун хизмат қилмоқда. Тенгиз конидан нефт ва газ қазиб олаётган "Тенгизчевроил" компанияси 2024 йил Қозоғистон давлат бюджетига 8.4 млрд доллар солиқ тўлаган. Шу сабабли ҳам Қозоғистон ҳукумати экологик муаммоларга жиддий эътибор қаратмайди.

🔥🔥🔥 Обуна бўлинг: /channel/ochiqsiyosat

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Нефть ва нефть маҳсулотлари, оралиқ ва тайёргар маҳсулотлар резервуарларда сақланади. Бу видеодан резервуар, унинг таркибий қисмлари ва уларнинг ўрнатилиш сабаблари ҳақида маълумот олишингиз мумкин.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Эртадан — 1 майдан электр энергияси ва табиий газ учун янги тарифлар кучга киради.

Маиший истеъмолчилар 1 майдан бошлаб электр ва табиий газ учун  бир ойлик истеъмолдан келиб чиқиб жадвалда кўрсатилган тартибда тўловни амалга оширади.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

#Таҳлил

Airbus водородли авиацияни кечиктирмоқда: муаммолари сабаби - инфратузилма ва талаб

15 йиллик изланишлар ва 1,5 миллиард евро сармоядан сўнг, “Airbus” концерни водородли авиация бўйича ишларни ҳозирча тўхтатди. Расмий баёнотда лойиҳа 2035 йилгача амалга оширилиши режалаштирилган бўлса-да, бу муддат 5–10 йилга кечикиши айтилмоқда.

Кечикишнинг асосий сабаблари орасида соҳада мавжуд инфратузилманинг етарли эмаслиги ва водородли авиацияга бозорда паст талаб мавжудлиги кўрсатилмоқда. Авиакампаниялар водород ёқилғисини исталган аэропортда тўлдириш имкони йўқлигини таъкидламоқда, ёқилғи етказиб берувчилар эса инфратузилмага сармоя киритишни ҳозирча самарасиз деб ҳисоблашмоқда — чунки водородли самолётлар етарли даражада эмас, мунтазам рейслар ҳали шаклланмаган.

Мисол учун, ҳозиргача ишлаб чиқилган HYPORT Duqm каби аэропорт генераторлари кунига атиги 400 кг водород ишлаб чиқаради. Бундай ҳажм жиддий авиацион юкламани таъминлаш учун етарли эмас. Устига-устак, 400 кг суюқ водородни атмосфера шароитида газ ҳолатида сақлаш учун 5633 м³ ҳажм талаб қилинади. Бу эса катта муаммо.

Керосиндан фарқли равишда — уни оддий систерналарда ташиш ва сақлаш мумкин эмас, чунки суюқ водород −253 дан −259 °C гача бўлган тор ҳарорат оралиғида сақланиши лозим. Бу ҳароратни доимий ушлаб туриш (ҳатто самолётда ҳам) кўпинча парвознинг ўзи учун керак бўладиган энергиядан ҳам кўпроқ энергия талаб қилади.

Айни пайтда “Airbus” компанияси ўз эътиборини мавжуд самолётларда катта ўзгаришларсиз фойдаланиш мумкин бўлган «барқарор авиация ёқилғилари - SAF»га қаратаётгани маълум. Бу ёқилғи турлари қисқа муддатда карбон чиқиндиларини камайтириш учун энг реал ечим сифатида кўрилмоқда.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

#Таҳлил

Испания ва Португалиядаги блекоут: сабаб қайта тикланувчи энергия ишлаб чиқарувчиларми?

28-апрель куни Испания ва Португалияда кенг кўламли электр узилиши рўй берди. Ҳозирча расмий сабаблар эълон қилинмаган бўлса-да, дастлабки тахминларга кўра, узилиш қуёш ва шамол станцияларининг қуёшли ва шамолли кунларда юқори ишлаб чиқариши ҳамда электр тизимидаги частота мувозанати бузилиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Қайта тикланувчи энергия манбалари об-ҳаво шароитига тўлиқ боғлиқ бўлгани учун, ишлаб чиқариш ҳажми кутилмаганда ошиб кетиши, натижада АЭС ва ИЭС каби барқарор станциялар юкламани тез мослаштира олмаган бўлиши мумкин.

Иқлим ўзгариши натижасида об-ҳаво шароитларининг беқарорлиги кучаймоқда ва бу қайси вақтда энергия ишлаб чиқаришда кескин ўзгаришлар бўлишини билишни янада қийинлаштирмоқда. Бундай шароитда частота беқарорлиги ва тизимда узилишлар хавфи ортади.

Блекоутдан аввал Европада электр энергияси ишлаб чиқариш шу даражада ортдики, ҳатто бозорида манфий нархлар кузатилди. Яни бу ҳолатда айрим ишлаб чиқарувчилар энергия истеъмолчиларига узатгани электр энергияси учун пул тўлашга мажбур бўлишди.
Албатта, бу каби манфий нархлар қайта тикланувчи энергия секторининг иқтисодий барқарорлиги ва инвестицион муҳитига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Тўғри, бу ҳозирча фақат тахмин. Аммо содир бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай вазият энергетик тизимларда техник ва иқтисодий бошқарувни замонавий шароитларга мос равишда қайта кўриб чиқиш зарурлигини кўрсатмоқда. Хусусан, қайта тикланувчи энергия ишлаб чиқаришини тобора ошираётган давлатлар бутун энергетика тизимида ишлаб чиқарилаётган энергия ҳажмини реал вақтда мониторинг қилиши ва бу маълумотларга асосланган ҳолда барқарор ишлаб чиқарувчиларни қайта тикланувчи манбалар билан интеграция қилган ҳолда тизимни мувозанатлаштириши лозим.

Шу ўринда бир савол, Ўзбекистонда барча тизимларда ишлаб чиқарилаётган энергия ҳажми реал вақтда мониторинг қилинадими!?

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…
Subscribe to a channel