ngi_uz | Неотсортированное

Telegram-канал ngi_uz - Neft va Gaz Ishi

9233

Нефть ва Газ соҳасига оид илмий-оммабоп, креатив канал Муаллифи: Ҳумоюн Худаёров 📨 @kh0107 Реклама: https://t.me/+lPvb-IJlT9gzMTc6 📚Китоблар 📰Янгиликлар 🕵Ваканциялар 📽Видеороликлар 💻Презентациялар Тестлар: @neftgaztest

Подписаться на канал

Neft va Gaz Ishi

#Uz_Kor_Gas_Chemical
#Ремонт

"Uz-Kor Gas Chemical" қўшма корхонаси заводида навбатдаги капитал таъмирлаш, тозалаш ва қайта ўрнатиш ишлари қизғин кетмоқда экан. Айтишларича, заводда деярли 10 йилдан буён биринчи марта бундай кенг кўламли таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда экан (Манбаа: @UGXK_Ustirt). Ҳамкасб дўстларимизга куч-қувват тилаймиз.

Яқин орада бошқа заводларда ҳам йиллик капитал таъмирлаш ишлари бошланади. Нефть ва газни қайта ишлаш заводларини капитал таъмирлаш – бу технологик жараёнларни оптималлаштириш ва ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш мақсадида қурилмаларнинг қувурлар, реакторлар, насослар, турбиналар ва шу каби бошқа асосий элементларнинг тубдан янгиланиши, алмаштирилиши ёки модернизация қилиниши билан боғлиқ комплекс таъмирлаш жараёнидир.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Хабар беришларича, Бойсундаги “Мустақилликнинг 25 йиллиги” конидаги ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар сони 4 нафарга етган. Вафот этган ходимларнинг икки нафари Қашқадарёнинг Ғузор туманидан, яна икки нафари Бойсундан бўлган.

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун, ўтганларни Аллоҳ раҳматига олсин, яқинларига сабр тилаймиз.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. Арипов, Энергетика вазири Ж. Мирзамаҳмудов ва "Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқаруви раиси Б. Сидиқов “Ғарбий Қуйи Сурғил” конига ташриф буюришибди.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Қандай қилиб "Ўзбекнефтгаз" АЖга онлайн резюме юбориш мумкин?

Ушбу видео орқали сиз қандай қилиб "Ўзбекнефтгаз" АЖ ҳамда унинг таркибидаги тизим ташкилотларида мавжуд бўш иш ўринлари билан танишиш ва қай тартибда резюме топшириш тўғрисида батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Аномал юқори босим

•Қудуқларни бурғилаш, нефт ва газ қазиб олиш жараёнларида кон геологик шароитидан келиб чиқиб турли мураккабликлар юзага келади, улардан бири қатламда аномал юқори босим ҳосил бўлиши. Аномал юқори босим ҳосил бўлиши шуниси билан хавфлики, бу ҳолатда бошқариб бўлмайдиган нефть ёки газ оқими юзага келади, уни бартараф этиш учун кўп вақт ва маблағ талаб этилади.

•Нефт ва газ қудуқларини бурғилаш амалиётида шу нарса аниқланганки, қатламни бурғи билан очиш технологиясига қуйидагилар катта таъсир кўрсатади:

1. Қатлам босимининг катталиги
2. Маҳсулдор қатламнинг ётиш чуқурлиги
3. Коллекторнинг характери
4. Қатлам тўйинган флюиднинг табиати
5. Қатлам жинсларнинг ҳарорати ва бошқалар.

•Маҳсулдор қатламнинг очиш технологиясини танлашда қатлам босими муҳим рол ўйнайди. Қатлам босимининг катталигига қараб коллекторлар уч гуруҳга бўлинади:

1. Aномал юқори қатлам босимига ега бўлган: Pқ >> Pгидр.
2. Гидростатик босимга яқин босимли: Pқ ≥ Pгидр.
3. Гидростатик босимдан паст босимли: Pқ < Pгидр.

Pқ - қатлам босими
Pгидр - гидростатик босим

Aномал юқори қатлам босимли қатламлар юқори зичликка эга бўлган бурғилаш еритмаси билан очилади. Бу шу билан боғлиқки, қудуқдаги эритма устуни очилаётган қатламга ундагидан юқорироқ босим ҳосил қилиши лозим.

Аномал юқори босим кузатилиши сабаблари

•Нефт ва газ конлари жойлашган қатламларда аномал юқори
босимни пайдо бўлиши сабаблари:

1. Қатламнинг ер юзасига чиқиши қудуқ оғзидан анча юқори
2. Уюм ҳосил бўлгач, босим ўзгармаган ҳолда унинг чуқурлиги камайган
3. Уюм хосил бўлгач вертикал кўчиш
4. Мазкур қатламни пастдаги қатламлар билан боғловчи тектоник ёриқларнинг мавжудлиги
5. Газ уюми катта қалинликка эга
6. Тектоник узилмалар мавжудлиги туфайли нефт, газ ва сув қатламлари ўзаро боғланган
7. Aйланувчи сувларнинг юқори ҳарорати ва бошқа меъзонларнинг таъсири
8. Юқори босимли қатламлардан нефт ва газ оқими ҳисобига
9. Тектоник ҳаракатлар туфайли жинсларнинг сиқилиши
10. Юқоридаги жинслар босими остида зичланиш
11. Нефт ва газларнинг физик-кимёвий ўзгариши, қатламлардаги углеводородларнинг сиқилиши ҳисобига ҳажмининг ортиши.
12. Кам ўтказувчанлик ёки юқори қовушқоқлик, суюқлиқ босимининг ортиши уюмдан чиқаётган оқим кўрсатгичидан ортиқ
13. Aжратилган, ёпиқ коллекторларга мансублик
14. Қатлам зич бўлмаган қумтошдан иборат бўлганлиги учун юқорида ётган жинслар босимига дош бера олмайди
15. Қумтошлар билан аралаш гилларнинг орасидаги суюқликнинг сиқиб чиқарилиши сабабли
16. Қатламнинг нефть, газ ва сувга тўйинганликдаги ўзгариши
17. Катламларнинг сувсизланиши: Газ қудуқлари қуриб бораётганда катламларнинг сувсизланиши босимнинг ошишига сабаб бўлиши мумкин.
18. Сероводороднинг юқори миқдори газнинг қатламларда ҳаракат қилишини ва ундаги физик ва кимёвий мувозанатни бузиши мумкин.

Қатламда аномал юқори босимнинг ҳосил бўлишига сабабчи бўлган бошқа ҳолатлар - тангенционал кучланиш, ернинг магнит майдонлари, реакция ва шу кабиларнинг эҳтимоли бор, лекин улар кам ўрганилгандир.

Ўзбекистонда кузатилган аномал юқори босим ҳалокати

•1963-йил Бухородаги Ўртабулоқ конида аномал юқори босим натижасида бошқариб бўлмайдиган газ оқими юзага келади. Ҳодисани бартараф этишга қаратилган ҳаракатлар самара бермагач, атроф муҳитга газ тарқалиб инсонларни зарарламаслиги учун ёқиб қўйилади. Чунки атрофга тарқалган газ ва унинг таркибидаги сероводород ва бошқа заҳарли газлар инсонлар ва табиатга катта зарар етказиши мумкин эди. Авария тўлиқ бартараф этилгунга қадар чиқаётган газ ёқиб қўйилади, манбааларда оловнинг баландлиги 70 метр бўлиб, 300 метргача яқинига йўлаб бўлмаслиги ҳақида ёзилади. 1963-йил содир бўлган аварияни 1966-йилга келибгина термоядро заряди (атом бомбаси) портлатиш йўли билан бартараф этишади. Унгача эса ҳар куни 12 млн м³ газ беҳудага ёниб турган (видео бу ерда).

Аномал юқори босимни олдиндан билиш, авария юзага келишини олдини олиш, қудуқни хавфсиз ишга тушириш ва ишлатиш учун юқори билим ва салоҳиятга эга мутахассисларнинг аниқ ҳисоб-китоблари керак бўлади. Келажакда сиз ҳам шундай салоҳиятли ва илмли кадр бўлиб етишинг, барчаси ўз қўлингизда.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Қадрли обуначилар, ушбу тақдим этилаётган маълумотлар анчагина қимматли ҳисобланади. Бу ерда бурғилаш ҳақида барча маълумотларни топишингиз мумкин. Аниқ ҳисоб-китоблар, бурғилаш ва цементлаш процедуралари ва бошқа маълумотлар барчаси бор.

Бу ерда ёзилишича, ушбу маълумотлар махфий ва AGIP мулки ҳисобланади.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Ваччччаааач, 🕺🥳 - 3.

Қашқадарё вилоятида кетма-кет учинчи маротаба бир маҳалланинг бирваракайига тўртта лойиҳаси "Open budget"да ғолиб бўлди.

Ўтган, 2023-йилнинг 2-мавсумида маҳалламиздан "Open budget"га 4 та лойиҳа қўйилиб барчаси ғолиб бўлган эди, 2024-йилнинг 1-мавсумида ҳам маҳалламиздан яна 4 та лойиҳа "Open budget"да ғолиб бўлди.

Ва ҳозиргина якунланган 2024 йилнинг 2-мавсумида ҳам яна 4 та лойиҳамиз "Open budget"да ғолиб бўлди.

У қандай маҳалла эканки, ҳар сафар ҳам тўртталаб лойиҳа ютадиган - деб қизиқаётганлар учун манзилни айтиб қўяй. Қамаши тумани, Қоратепа МФЙ (собиқ Маркисизм колхози, ҳозирги Азлартепа/Қоратепа/Майда).

Яна ўша гап, давлат қилиб бериши керак эди дея кутиб ўтирмай, имконият берилганда максимал фойдаланиб қолишга ҳаракат қилиш керак. Мана, "Open budget" туфайли бу сафарги лойиҳалар билан бирга 40км йўлларимиз асфалт бўляпти.

Қанча-қанча йигитлар, маҳалла фаоллари, жонкуяр инсонлар лойиҳа ютиши учун фидокорлик билан ҳаракат қилишди. Уларга раҳмат айтаман, барака топинг, умрингиз зиёда бўлсин.

Шу ўринда, шундай лойиҳа яратиб, бу лойиҳа орқали йўлларимизни асфалт қилиб бериш имкониятини тақдим этгани учун Иқтисодиёт ва Молия Вазирлигига алоҳида ташаккур айтаман.

"Open budget"да лойиҳаси ғолиб бўлганлар, барчангизни табриклайман.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Айни вақтда Қарши шаҳрида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан "Бир бўлсак - ягона халқмиз, бирлашсак - Ватанмиз" бош ғоясини ўзида мужассам этган мустақиллик байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

"Ўзбекнефтгаз" АЖ ишлаб чиқариш соҳасида Ўзбекистондаги энг йирик солиқ тўловчи.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ дастлабки 7 ойда, 2 трлн 290 млрд 700 млн сўм солиқ тўлаган. (Январь-июль 2024)

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

#Кавитация

Kавитация — бу суюқликдаги босим паст даражага тушганда ҳосил бўладиган кичик буғ пуфакчаларининг пайдо бўлиши ва кейинчалик бу пуфакчалар юқори босим зонасига кирганда тезда портлаши жараёнидир. Кўпчилик, нега суюқлик қайнаб кетади, ахир ҳали қайнаш ҳароратига бормади-ку дейди, аслида босим тушиши ҳисобига сувнинг қайнаш ҳарорати тушиб кетади.

Ана энди тушундингизми кавитация нима эканлигини. Унда топинг-чи, неччи килопаскал босимда сув 20 °С да қайнайди?

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

⚽️⚽️ Superliga. 17-tur

🔵 NASAF 3:0 ANDIJON🔵

Uchrashuv yakunlandi
#FULLTIME

⚽️
Jambuli Jigauri, 3 (1:0), Zoran Marushich, 22 (2:0), Zoran Marushich, 67 (3:0)

🔴 Bobur Abduxoliqov, 76'.

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

2024 йилнинг дастлабки 7 ойи давомида ишлатган электр энергиямиз миқдори экан.

Сиз ҳам шу каби статистикани билмоқчи бўлсангиз "Het billing mobile" иловасини юклаб олинг. Агар логин ва паролингизни билмаётган бўлсангиз 2100 рақамига лотинчада кичик p ҳарфини юборинг.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Ҳурматли Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи жамоаси,

Барчангизни заводингиз ишга тушганлигининг 27 йиллиги билан табриклайман.

Жамоангизнинг фидокорона меҳнати ва юксак маҳорати туфайли заводингиз ҳар доим ривожланишда давом этмоқда ва юртимиз иқтисодиётига катта ҳисса қўшиб келмоқда.

Келгусида янада юқори ютуқларга эришишингизни тилаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик ва муваффақиятлар тилайман. Байрамингиз муборак бўлсин!

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Бугун икки севимли жамоаоаримиз ўз ўйинларини ўтказишди, ўйин натижаларига кўра,

Суперлига, қолдирилган ўйин, 14-тур:
Олимпик 0:2 Насаф

Аёллар олий лигаси 15-тур:
Локомотив-W 0:3 Севинч

Ғалабалар муборак бўлсин!

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

GTL нафта

GTL нафтаси ўз тоифасидаги энг яхши маҳсулотдир. Юқори парафинли маҳсулот бўлган GTL нафтаси таркибида деярли ароматик углеводородлар ёки олтингугурт йўқ. Енгил парафинли нафта этилен крекинги учун энг самарали хомашёдир. Этилен эса нефт-кимё саноатининг асосий тузилма элементларидан биридир; у полиэтилен, полистирол ва бошқа пластмасса турларини ишлаб чиқариш учун бошланғич хомашё ҳисобланади.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

2005-йил 23-март куни Американинг Техас штатидаги BP (Бритиш Петреолиум) га тегишли Техас нефтни қайта ишлаш заводида даҳшатли портлаш содир бўлган. Ҳодиса оқибатида 15 нафар ходим ҳалок бўлган 180 нафар ходим жароҳат олган.

British Petroleum ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига 1 млн доллардан, 15 млн долларгача, жароҳат олганларга 100 минг доллардан жароҳат оғирлигига қараб 1 млн долларгача компенсация тўлаб берган. Келишувлар махфий бўлган, шу сабабли аниқ сўммалар оммага ошкор қилинмаган. Бироқ ҳалокат билан боғлиқ даъволарни ҳал этиш учун 1.6 млрд доллар ажратганлигини жамоатчиликка очиқлаган.

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганларнинг ҳаётини ҳеч бир тўлов билан қайтариб бўлмайди, бироқ оила аъзоларига компенсация тўлаб берилиши керак.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Бойсундаги “Мустақилликнинг 25 йиллиги” конида 17 сентябр куни навбатдаги офат рўй берган. Қурбонлар бор, жароҳатланганлар ҳам бор.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Нефть ва газ иши асослари

Проф, Т. Р. Юлдашев

Нефть ва газ соҳасига ўқишга кирганлар ва кенг омма учун содда тилда ёзилган зўр китоб.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

• Ўзбекистон 1000 метр куб газни 160 доллардан импорт қилмоқда.

• Ўтган 2023 йил биринчи ярим йилликда 2.3 млрд метр куб газ импорт қилинган бўлса, жорий 2024-йилнинг биринчи ярим йиллигида 5,2 млрд метр кубга газ импорт қилиниб, газ импорти 2.26 марта ошган.

• 2024 йилнинг дастлабки олти ойида 13,7 млрд метр куб газ ишлаб чиқарилган.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Сероводород (H₂S) гази ҳақида маълумот

Сероводород (H₂S) – рангсиз, палағда тухум ҳидли газ. Ҳавога нисбатан зичлиги 1,19. Сувда яхши эрийди. Кўкиш рангда ёниб сув ва SO₂ ҳосил қилади. Ўз-ўзидан ёниш температураси +240 °С, портлаш чегараси 4,3 – 45,5%. 2-хавфлилик синфига киради.

Сероводороднинг заҳарлилиги ва таъсири

H₂S кучли асаб фалажловчи
заҳардир, нафасни тўхтатиб ўлимга олиб келади, нафас йўлларига ва кўзга ачиштирувчи таъсир қилади. Рухсат этилган миқдор (РЭМ) - 10 мг/м3 , углеводород билан бирикканда заҳарлаш хусусияти ўткирлашади ва 3 мг/м3 бўлади. Рухсат этилган миқдор (РЭМ) аҳоли яшаш жойларида 0,008 мг/м3.

Сероводороднинг табиатда ва ишлаб чиқаришда учраши

H₂S гази табиатда ва ишлаб чиқаришда углеводородлар билан аралашган ҳолда учрайди, шунинг учун унинг рухсат этилган миқдор (РЭМ) ҳар доим 3 мг/м3 эканлигига эътибор бериш керак. H₂S нинг организмга асосий ўтиш йўли нафас йўлидир ва у тери орқали ҳам ютилиши мумкин. Сероводороддан заҳарланиш H₂S нинг ҳаводаги миқдорига ва H₂S ли жойда бўлиш вақтига боғлиқ.

H₂Sдан заҳарланиш миқдорлари ва белгилари

•1,4 мг/м3 да ҳиди сезила бошлайди
•4-7 мг/м3 да кучли ҳид
•7-11 мг/м3 оғир ҳид ва ҳаводаги миқдори
кўтарилиши билан ҳидни сезиш камайиб боради
•100 мг/м3 да 3-4 соатдан кейин енгил даражали заҳарланиш бошланади. Заҳарланиш белгилари: оғизда ширинрок металл таъми, кўз ачишиши, нурдан қўрқиш, кўз ёши оқиши.
• H₂S нинг асосий хавфли томони шундаки, унинг миқдори 200 мг/м3 ва ундан юқори бўлганда асаб толаларининг сезувчанлиги йўқолади ва киши ҳидни сезмай қолади, бунда киши турган жой ҳаво таркибида H₂S йўқ деб ўйлаши мумкин.
•700 мг/м3 да 15-20 дақиқада ўртача даражали заҳарланиш: бурун битиши, йўтал, кўзда қичиш ва оғриқ, кўз ёши оқиши, нурдан қўрқиш, бошда оғриқ ва айланиш, температура кўтарилиши, терлаш, юрак уриши ва нафас олишда қийинлашув, кўз олди қоронғилашуви ёки ҳушдан кетиш содир бўлади.
• 1000 мг/м3 ва юқори миқдорда заҳарланиш лаҳзада: томир тортиши ва ҳушдан кетиб, ўпка ва юрак тўхтаб қолишидан ўлимга олиб келади.

Сероводород газидан заҳарланганда тезликдаги ёрдам

Заҳарланган беморни тезда тоза ҳавога чиқариб, сиқувчи кийимларини бўшатиш, узоқ вақт ҳаволи кислород бериш, иложи бўлса 100 % ли кислород бермаслик керак. Кўзини сувда ювиш керак. Нафас олмаётган бўлса “оғиздан-оғизга” усулда нафас бериш ва пулси йўқ бўлса юрагини ташқи массаж қилиш керак. Ҳар қандай ҳолатда заҳарланган беморни тиббий муассасага жўнатиш керак.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Сурхондарё вилоятида содир бўлган ҳодиса тўғрисида маълумот

Кеча, 1-сентябр куни соат 15:17 да Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани, “Кўлқамиш” МФЙ ҳудудида жойлашган “Мустақилликнинг 25-йиллиги” конига қарашли 604-сонли қудуқда бурғулаш ишлари олиб борилиши вақтида технологик жараённинг бузилиши натижасида олтингугурт (водород сулфид) гази чиқиши кузатилган.

Аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кон яқинида яшовчи фуқаролар хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинган.

Воқеа туфайли фуқароларнинг тан жароҳати олиши ёки ҳалок бўлиш ҳолатлари кузатилмаган. Айни пайтда вазият тўлиқ назорат остида.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг шахсан топшириқларига асосан, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Раматов, Фавқулодда вазиятлар вазири генерал маёр Абдулла Қўлдошев, Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳамда “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раиси Баҳодиржон Сидиқов ҳодиса жойига етиб боришди. Бу ерда барча тегишли вазирлик ва ташкилотларни жалб этган ҳолда, Тезкор штаб ташкил қилинган. Техноген ҳодиса асоратларини бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

Ҳодиса тўғрисида яна батафсил маълумот берилади.

Энергетика вазирлиги

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

#Мустақиллик

✨Қарши шаҳрида бўлиб ўтган мустақиллик байрамидан видеолавҳа

Видео муаллифи: Умид Нормуратов

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Соҳамизга боғлиқ бўлмаган фикр бўлса-да ёзишни маъқул кўрдим. Томчилатиб суғориш айни сув глобал муаммо бўлиб турганда яхши ечим, лекин барча жойда унинг ҳовузини ҳеч қандай ҳимоя тўсиқларисиз ва сувга тушиб кетган одам чиқиб кета олиши учун бирор ёрдам имкониятларисиз қуриб ташлашган. Аввало бундай жойга ҳимоя тўсиқлари қўйилишини, беҳосдан сувга тушиб кетган тақдирда ҳам нимадандир ушлаб чиқиб кета олиши учун 4, 5 қатор қилиб арқон ёки сим тортишни, қўшчимчасига керак бўлса ҳовувга 1, 2 та қутқарув баллончаларини ташлаб қўйишни мажбурий қилиш керак. Яқинда шунақа хабар эшитган эдим, бугун яна Твиттерда ҳам ёзишяпти, 2007 йил йигит чўкиб кетибди. Қаттиқроқ назорат қилиниши керак бу "ўлим ҳовуз"лари.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллиги байрами арафасида "Ёшлар ижод саройи"да "Ўзбекнефтгаз" АЖ тизим ташкилотлари ўртасида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танлови – “Мустақиллик Кубоги-2024”нинг финал босқичи бўлиб ўтди.

Мусобақа натижасига кўра,

🥇I-ўринни Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг “Юқори октан” жамоаси
🥈II-ўринни “Uz-Kor Gas Chemical” МЧЖ қўшма корхонаси жамоаси
🥉III-ўринни Муборак газни қайта ишлаш заводининг “Универсал” ва “Шўртан яшил макон” МЧЖнинг “Grenariya” жамоалари эгаллашди.

Ғолиб жамоалар ва уларнинг ташкилотларини табриклаймиз.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Бойсун газни қайта ишлаш заводи - Сурхон газ
———

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

#Футбол #Насаф

Бугун 25-август, соат 20:00 да Қарши шаҳридаги 🏟 "Марказий" стадионда катта футбол. Суперлига 17-тур ўйинлари доирасида 🔵 "Насаф" - "Андижон"🔵 қарама-қаршилиги бизни кутмоқда.

Севимли жамоамизнинг ўйинига барча футбол ихлосмандларини таклиф этаман. Стадионга келсангиз жамоамизни биргаликда қўллаб-қувватлаймиз.

Олға Насаф, омад!

#Анжанликлар_келди шиори остида кириб келадиган Андижон мухлисларини ҳам кутамиз.

🔵 Насаф - Андижон🔵
📆 25.08.2024
⏰ 20:00

📺 Спорт ТВ

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири Мирзамаҳмудов Жўрабек Турсунпулатович «Дўстлик» ордени билан тақдирланди

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида "Ёшлар куни" бўлиб ўтмоқда

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Баҳодиржон Сидиқов ва тизим ташкилотларининг ёшлари ўртасида январь ойида ўтказилган учрашувларда тизим, бошқарма, ташкилот ва заводлари ўртасида тажриба алмашиш ва ёш мутахассислар малакасини ошириш учун нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари ва қайта ишлаш заводларига йил давомида экскурсиялар ташкил этилиши таклифи илгари берилган эди ҳамда Бошқарув раиси томонидан ушбу таклиф қўллаб-қувватланиб йил давомида "Ёшлар куни" ташкил этиб борилиши топшириғи берилган эди.

Айни вақтда топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасида навбатдаги "Ёшлар куни" бўлиб ўтмоқда. Ҳозирда ушбу "Ёшлар куни" доирасида тизим ташкилотлари ёшларидан иборат делегация Бошқармага ташриф буюриб, масъул мутахассислар томонидан қазиб чиқариш, ишлаб чиқариш, технологик қурилмалар ва бошқарма ходимларига яратилган шарт-шароитлар ҳақида маълумотлар олишмоқда ҳамда соҳада қўлланилган технологик қурилмалар ва янгиликлар юзасидан ўзаро фикр ва тажрибалар алмашмоқда.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Барча саноат корхоналари электр ва газга ўрнатилган лимит ошиб кетса, тўлов 2 карра кўп ундирилаётганидан норози бўлмоқда.

Саноатимизнинг ўсишига таъсир қиладиган бундай чекловлар қисқартирилиши белгиланди.

Энди, электр ва газ истеъмоли лимитдан 20 фоизгача ошиб кетса ҳам базавий тариф сақланиб қолади. Агар истеъмол 20 фоиздан ўтиб кетса, ошган қисмига тўлов 20 фоиз қимматлашади.

Тадбиркорлик рейтингида “юқори”, “ўрта” тоифадаги корхоналарга электр учун олдиндан тўловни бир ойда иккига бўлиб тўлашга рухсат берилади.

Бюджетдан, кредитдан ва бошқалардан қарзи бор тадбиркорларни ҳисоб рақамига “инкассо” қўйилгани учун, улар электр, газ ва сувга тўлов қила олмаяпти. Ваҳоланки, ишлаб чиқариш тўхтамаса, қарздорлик тезроқ узилади.

Эндиликда “инкассо” бўлганда ҳам, коммунал хизматларга тўловлар тўхтатилмайди.

Айни вақтда, Нукус шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтмоқда.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…

Neft va Gaz Ishi

Объявление о собеседовании

СП ООО «Uz-Kor Gas Chemical» с 16 по 25 августа 2024 года принимает резюме (справки-объективки) на русском языке (документы, содержащие краткую характеристику работника или кандидата на занимаемую должность) для проведения собеседования на следующую вакансию в цех по производству этилена.

Оператор технологических установок цеха по производству этилена на основе договора возмездного оказания услуг – 8 ед.

Квалификационные требования:

Среднее специальное профессиональное образование по направлению: химическая технология, переработка нефти и газа;
Высшее техническое образование по направлению: химическая технология, переработка нефти и газа;
Знание русского и английского языков приветствуется.

Для участия в собеседовании необходимо отправить резюме и копии соответствующих документов, указав свои контактные данные, на электронный адрес vacant.ethylene@uz-kor.com в период с 16 августа до 16:00 часов 25 августа 2024 года.

Примечание: Рассматриваться будут только резюме, справки-объективки и копии удостоверений кандидатов, соответствующих указанным требованиям. Резюме и документы кандидатов, не соответствующие указанным требованиям, рассматриваться не будут.

Также просим учитывать, что Устюртский газохимический комплекс находится в значительном отдалении от административных центров, что может создать определенные трудности и финансовые издержки для кандидатов при приезде и отъезде. Поэтому принимаются только электронные версии резюме и документов по адресу vacant.ethylene@uz-kor.com Это облегчает процесс онлайн-подачи резюме без необходимости личного посещения.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

Читать полностью…
Подписаться на канал