"Uzbekistan GTL"да бирга ишлайдиган ҳамкасбимиз Аброрбек Болтаев рейтингги бўйича жаҳонда 36-ўринда турувчи Австралиянинг Квисленд университетига "Эл-юрт умиди" фондидан 2 йиллик таълим грантини қўлга киритди. Грант қиймати тахминан 100 000 $.
Аброрбекни бу муваффақияти билан табриклаймиз. Бардавом бўлсин!
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Инглиз тили, давлат сиёсати ва рақобатбардош ўзбекисонлик ҳақида
Гарвард университети докторанти Ботир Қобилов
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Ассалому алайкум барчага!
Ҳурматли обуначилар, азиз ҳамкасблар, сизларга бир илтимос билан мурожаат қилмоқчиман.
Ҳам ҳамкасб, ҳам соҳадаги устозларимиздан бири Асроров Аброр Собировичга жигар серрози ташхиси қўйилган. Даволаниш учун операция январ ойи бошида ўтказилиши керак. Ушбу операция Ҳиндистон давлатида амалга оширилади ва бунинг учун эса жуда катта маблағ (30 000 $)зарур.
Барчангиздан бир инсонни оиласи ёнига соғлом қайтиши, ҳали ёшгина фарзандлари ота деб қувониб, қучиб бағрига босишлари учун ўз ҳиссангизни қўшишингизга умид қилган ҳолда, ёрдам беришларингизни сўрайман.
Асакабанк карта5440810011696217
Асроров Аброр Собирович
Эҳсон берувчи бераётган эҳсони олувчининг қўлидан аввал Аллоҳнинг қўлига тушишини билганида эди берувчининг лаззати олувчиникидан кўра кўпроқ бўлар эди. Зеро олганимиз эмас, берганимиз ўзимизникидир.
Илтимос бефарқ бўлманг!
T.me/Ngi_Uz
- "Мен ўзим каби ёшларга шуни айтган бўлардимки, билим билан бемалол ишга кирсангиз бўлади, ҳаракат қилсангиз албатта натижага эришасиз" - "Uzbekistan GTL" ходими Луқмонов Бунёд.
Бунёдбек билан гаплашар эканман айтадики: - Бешинчи марта имтиҳонга кириб чиққанимдан сўнг, ишга қабул қилиндингиз деган хабарни айтишганида, "топширма, барибир киролмайсан" деган гапларга ишонган вақтларимни эслаб, хато ўйлаган эканман дейман ўзимга ўзим.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Умумий цементлаш жараёни
Қудуқларни қуришдаги энг муҳим босқичларидан бири бу цементлашдир. Тўғри цементлаш орқали қудуқ конструкцияси каррозия ва атрофдаги қатламларнинг босимига бардош беради
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Ўзбекистонда 10 ойлик газ қазиб олиш ҳажми 4,1 млрд кубометрга камайди
Статистика агентлиги берган маълумотларга кўра, январ-октябр ойларида газ қазиб олиш ҳажми ўтган йилнинг мос давридагига нисбатан 4,1 миллиард кубометрга камайган.
Жорий йилнинг 10 ойи ичида республикада 38,9 миллиард кубометр табиий газ қазиб олинган. Таққослаш учун, 2022-йилнинг мос даврида бу кўрсаткич 43 миллиард кубометрни ташкил этган.
Маълумот учун: 4.1 млрд кубометр газ қанча эканлигини сизларга қандай тушунтирсам экан, эҳа, топдим. Бунча миқдордаги газ, Ўзбекистондаги барча "метанзаправка"ларни "свободно" ишлатиб қўйиш учун етарли бўлади.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Ишлаб чиқариш амалиётига тавсия этилган талабалар рўйхати
Uzbekistan GTL стипендиялар дастурига ариза топширган номзодлар сони 40% ошганлиги муносабати билан Uzbekistan GTL заводида ишлаб чиқариш амалиётига тавсия этилган талабалар сони 50% га оширилди.
Ҳурматли рўйхатдаги талабалар, Сизларни, "Uzbekistan GTL" каби гигант заводда ишлаб чиқариш амалиёти ўташга тавсия этилганингиз билан табриклайман.
✅Каналга уланиш: @Ngi_Uz
"Uzbekistan GTL" стипендиялар дастури иштирокчилари диққатига!
2023 йил "Uzbekistan GTL" стипендиялар дастури ғолиб ва совриндорлари сони 30 фоизга ва "Uzbekistan GTL" заводининг кадрлар захирасига тавсия этилганлар сони 40%га оширилди
Анкета, мотивацион хат ва видеороликларни саралаш, ёзма ва оғзаки шаклдаги имтиҳонлар ҳамда психологик текширув каби босқичларни ўз ичига олган танлов натижаларига кўра, қуйидаги 16 нафар талабалар "Uzbekistan GTL" МЧЖ стипендиясига муносиб кўрилди:
1. Алимов Алибек Фарҳод ўғли - “Лаборатория” йўналиши бўйича,
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети;
2. Бабажанов Бобохон Сапарбаевич - “Электр таъминоти” йўналиши бўйича,
“ММФИ” Россия миллий илмий тадқиқот ядро университети Тошкент шаҳридаги филиали;
3. Исмаилов Аҳрор Шарофиддин ўғли - “Механика” йўналиши бўйича,
И.А. Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети;
4. Исоқов Абдулборий Шаҳабиддинович - “Энергоресурслар” йўналиши бўйича,
“ММФИ” Россия энергетика университети Тошкент шаҳридаги филиали;
5. Муҳаммаджонов Жавоҳир Баҳодир ўғли- “Электр таъминоти” йўналиши бўйича,
“ММФИ” Россия миллий илмий тадқиқот ядро университети Тошкент шаҳридаги филиали;
6. Мухторхўжаева Дурдона Муталибжон қизи- “Технология” йўналиши бўйича,
Д.И. Менделеев номидаги Россия кимё-технологиялари университети Тошкент шаҳридаги филиали;
7. Нурманов Отабек Исроил ўғли - “Энергоресурслар” йўналиши бўйича,
Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти;
8. Раметуллаев Дабил Данебай ули - “Технология” йўналиши бўйича,
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат универститети;
9. Саидхонов Аброрхўжа Алишер ўғли - “Технология” йўналиши бўйича,
Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университети Тошкент шаҳридаги филиали;
10. Сотиволдиев Рузмат Абдурасул ўғли - “Энергоресурслар” йўналиши бўйича,
“ММФИ” Россия миллий илмий тадқиқот ядро университети Тошкент шаҳридаги филиали;
11. Тангирбергенов Бабуржан Камилжанович - “Технология” йўналиши бўйича,
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат универститети;
12. Тўрақулов Самандар Сами ўғли - “Технология” йўналиши бўйича,
Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти;
13. Улуғмуродов Элшод Абдусалим ўғли - “Назорат олчов асбоблари ва автоматика” йўналиши бўйича,
“ТИҚХММИ” миллий тадқиқот университетининг Қарши ирригация ва агротехнологиялар институти;
14. Уктамов Умар Умидович - “Иқтисод” йўналиши бўйича,
Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университети Тошкент шаҳридаги филиали;
15. Хикматуллаев Иззатхўжа Шухратхўжа ўғли - “Механика” йўналиши бўйича,
И.А.Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети;
16. Хушвақтов Зоҳиджон Зафар ўғли- “Энергоресурслар” йўналиши бўйича,
Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
Шунингдек, танлов давомида юқори натижа кўрсатган ва “ТОП-34” дан мустаҳкам жой олган истиқболли талабаларнинг иловада келтирилган 18 нафари “Танловнинг фаол иштирокчилари” сифатида (ILOVA I) эътироф этилиши ҳамда иккинчи босқичда 50 баллдан юқори натижа кўрсатган (ILOVA II) даги 242 нафар талабага "Uzbekistan GTL" заводида амалиёт ўташ имконияти тақдим этилиши Комиссия ҳайъати томонидан тасдиқланди.
2023 йилда 3000 дан ортиқ талабалар иштирок этган танловда ғолиб бўлган ва фаол иштирок этган иқтидорли талабаларни "Uzbekistan GTL" МЧЖ муборакбод этади.
Тақдирлаш маросими аниқ санаси ва жойи юзасидан кўшимча маълумот берилади.
Стипендиялар дастури ғолиб ва совриндорларини табриклайман, балли, омадингизни берсин.
Курсдошларга ҳақ биринчи стипендияданми ёки бугунни ўзидами😁))
✅Каналга уланиш: @Ngi_Uz
- Ёшларга айтадиган гапим шуки, ўқинг, ўрганинг, билим олинг! Сизнинг ёшликда қийинчилик билан эгаллаган илмларингиз келажагингиз учун пойдевор бўлади.
Ишга кирган пайтларида ҳамкасблари томонидан "студент" деб чақирилган ва вақтлар ўтиб ўша корхонага директор бўлиб борган, соҳадаги юқори салоҳиятли ва катта тажрибали инсонлардан бири Ҳасан ака Эшматов билан интервью
➡️Батафсил
🌐Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Ишдан келиб, Твиттерга кирсам, "Яккабоғда трансформатор портлаб, атрофда ўйнаб юрган 3 та бола ўлибди" - деган твитга кўзим тушиб қолди. Кайфият ҳам тушиб кетди. Кейин, ўзи шу хабар ростмикин деб аниқлаштиришга ҳаракат қилдим. Шукрки, фейк хабар экан. Твит эгасини айни бундай вазиятларда ёлғон хабар тарқатишдан мақсади нима бўлган, ҳайронман. Майли, муҳими ҳеч қандай портлаш ҳам, жабрланганлар ҳам йўқ экан. Хуллас, дўстлар, ҳар қандай хабарларга ишониб, тарқатиб юрманг, олдин фактчекинг қилиб кўринг.
Яккабоғ туман прессага ҳам тезкорлик учун раҳмат.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Энергетика вазирлиги:
Республикамиз ҳудудларидаги барча "метанзаправка"ларнинг иш вақти, эрталаб соат 06:00 дан 12:00 гача этиб белгиланди.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
📚 Газ, газконденсат конларини ишлатиш
А.А. Закиров
Н.Х. Эрматов
А.Х. Қаршиев
Н.М. Авлаярова
✅ Каналга уланиш: @Ngi_Uz
📚 Газни қайта ишлаш технологияси
Мурод Азимович Эшмухаммедов
✅Каналга уланиш: @Ngi_Uz
🇺🇿 10 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун!
——
🇺🇿 10 декабря – день принятия Государственного гимна Республики Узбекистан!
——
🇺🇿 December 10 - day of the adoption of State anthem of the Republic of Uzbekistan!
Каналга уланиш➡️@Ngi_Uz
8-декбарь Ўзбекистон Республикаси Конституцияси байрами куни билан барчангизни табриклайман. Барчангиз кўриб турибсиз, ҳозирги кунда кўплаб давлатлар уруш ўчоғига айланган, шукрки, юртимиз тинч ва фаровон, ҳеч қачон тинчлигимиз ва мустақиллигимизга кўз тегмасин. Бу кунга бефарқлик билан қарамай, ҳақиқий байрам қилиб ўтказишимиз керак, бу кун барчамиз учун ўта муҳим кун, барчангизни яна бир бор табриклайман, доимо соғ ва саломат бўлинг.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Бу қўлланмадан резервуарлар ва уларнинг турли классификацияларга кўра турлари ҳақида батафсил маълумот олишингиз мумкин
Қимматли қўлланма
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Телеграмдан бугуннинг ўзида танишларимдан шунақа типдаги 10 дан ортиқ хабар келди. Афсуски, телеграмингизни очиш учун кодни ўзингиз беряпсиз уларга, ёзиб қўяди код келса:
Login kodi: ххххх. Bu kodni hech kimga bermang, hatto u Telegramdan ekanligini aytsa ham. - деб.
Ачинарлиси, телеграмингиз взлом бўлди дегани сизнинг барча шахсий маълумотларингиз, расмларингиз, видеоларингиз, ҳужжатларингиз энди бировнинг қўлида дегани, керак бўлса ҳаттоки картангиздаги пулларингиз ҳам. У бу маълумотларлан турли мақсадларда фойдаланиши мумкин. Ҳаттоки уни чиқариб юборган тақдирингизда ҳам.
Телеграмингиз взлом бўлса нима қилишингиз керак:
Телеграм настаройкасига кирасиз>махфийлик ва хавфсизлик>қурилмалар>бошқа барча сеансларни якунлаш
Унутманг, телеграмдан келган смс кодни ҳеч қачон ҳеч қаерга киритманг, хавфсизлик нуқтаи назаридан телеграмингизга икки босқичли текширувни ёқиб қўйинг.
Огоҳ бўлинг. Саломат бўлинг. Танишларга юбориб қўйинг.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
22-декабрь Энергетиклар куни байрами муборак бўлсин!
Қишни қаҳратонида бўйи баравар қор ёғишига ҳам, ёмғирли кунларда ишлаш ҳаёт учун янада хавфли бўлишига ҳам, ёзда ҳаво ҳарорати 45-50°C иссиқ бўлишига ҳам қарамай фидокорона меҳнат қилаётган энергетиклар, машаққатли меҳнатларингиз учун раҳмат.
Ҳурматли энергетиклар, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахту саодат, фаолиятларингизда омад ва муваффақият, хонадонларингизга файзу барака тилайман, касб байрамингиз муборак бўлсин.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Аналитик кимё / Аналитика
675 бет
Харатинов Ю. Ю
Юнусжўжаев А. Н
Шабилалов А. А
Насирдинов С. Д
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Охирги йилларда геология-қидирув ишлари 2-3 километрдан 4-5 километр чуқурликкача туширилди. Бунинг натижасида янги газ захиралари аниқланди, қўшимча 4,4 миллиард куб метр газ қазиб олинди.
Бугун, Президент Шавкат Мирзиёевга геология-қидирув ишлари бўйича ахборот берилди
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Баднафс, ўғри ва талончилар давлатни, бу орқали бутун халқни бор-будини талон-тарож қилиш ва қонунларни ўзларига мослаб олиш учун 1001 хил ҳила-найранглар ўйлаб топади ва топиб келяпти. Қўрқинчлиси шуки, улар бунга осонгина эришади, қонунларни осонгина ўзгартиради, худдики, қумга чўп билан ёзгандек. Ёмон, жуда ҳам ёмон.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Стипендиялар дастури фаол иштирокчилари рўйхати
Балли фаол иштирокчилар, табриклайман барчангизни.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
pH
pH шкаласи эритмаларнинг қанчалик кислотали ёки асослилигига қараб, уларни тартибга солишда ишлатилади. Бу водород ионлари (H+) ва гидроксид ионларининг (OH-) эритмадаги концентрациясини кўрсатади. Ушбу ион концентрациялари тоза сувда ўзаро тенг ва у pH 7 дир.
Ушбу pH 7 қиймати муҳим ҳисобланади, чунки у нейтрал эритмани билдиради. Бошқа барча моддалар ушбу нейтраллик нуқтаси билан таққосланади. pH даражаси 7 дан паст бўлган ҳар қандай эритма кислотали, pH даражаси 7 дан юқори бўлган ҳар қандай эритма эса асосли (ишқорий) ҳисобланади.
acidic - кислотали
alkaline - ишқорий
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Энергетика вазирлиги:
Айни пайтда ижтимоий тармоқларда соатига 4,5 киловатт соатдан ортиқча электр энергияси ишлатган хонадон электр таъминотидан узилиши ҳақида хабарлар эълон қилиняпти.
Аслида, 10–15 кВт қувват доирасида чеклов киритилиши кўзда тутилган, бироқ, ҳаво ҳароратининг совуқ кунларида истеъмолчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида бу норма вақтинча бекор қилинган.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Куз-қиш мавсумида энг долзарб масалалардан бири бу тиббиёт муассасаларини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш ҳисобланади. Узилишларнинг олдини олиш ва узлуксиз энергия таъминоти билан таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан ҳудуднинг бир нечта тиббиёт муассалаларига совуқ мавсумда дизель генераторлари ўрнатиш ташаббуслари илгари сурилди.
Хусусан, “Uzbekistan GTL” заводи томонидан Қарши шаҳрида жойлашган Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиалига 1та 250 кВт қувватли, Ғузор тумани тиббиёт бирлашмаси, жумладан, туғруқ бўлими, эндокринология, қўшма шикастланиш ва ўткир қон томир касалликлари маркази, болалар ва терапия бўлимлари ва марказий поликлиникасига 1та 63 кВт ва 3та 50 кВт қувватдаги дизел генераторлари ўрнатиб берилди.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Университетни битирдингиз дегани қайсидир корхона учун керакли кадр бўлдингиз дегани эмас!
Видео
✅Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Клапанлар турлари / Types of valves
Клапан (nem: Klappe - тўсиқ) - ҳаво, сув, буғ ва газ оқимларини бошқариш учун механизм
Каналга уланиш➡️@Ngi_Uz
🇺🇿Энергетика вазирлиги:
Аҳоли истеъмолчилари ҳамда ижтимоий обектларни табиий газ билан бир маромда таъминлаш мақсадида республикамизнинг барча ҳудудларидаги метан заправкалар режага мувофиқ соат 6:00 дан соат 15:00 га қадар ишлашини маълум қиламиз
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
👨💻 «Eriell Group» соҳа мутахассисларини ишга таклиф этади
Резюме топшириш учун ҳавола ва телеграм бот:
🔹 resume.eriell.com
🔹@eriell_resume_bot
Резюме топшириш учун сайтдан ёки бот'дан рўйхатдан ўтиб, ўзингизга мос вакансияни танланг ва сўралган маълумотларни тўлдириб, амалиётни якунланг.
Ҳурматли обуначилар, ойликни вақтида берадими, кечиктириб берадими, ўзи умуман қанча ойлик беради ва ҳаказо бошқа маълумотлар ҳақида ҳеч қандай хабарим йўқ.
😎 Каналга уланиш: @Ngi_Uz