🌍#долзарб
❗️Имомларни ғийбат қилганларнинг оқибати
"Искандархўжа" жоме масжиди имом хатиби Саидхон домла
📲Улашингfatvouz">: /channel/shoshhanafiy
#bugunning_muhim_mavzusi №15
📚 ДИН ФАҚАТ НАМОЗДАН ИБОРАТ ЭМАС
🎙Ҳомиджон домла Ишматбеков – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари.
Кўрсатувнинг тўлиғи қуйидаги ҳаволаларда:
📱 telegram (HD) 🎞 youtube (HD)
➡️ /channel/Bugunning_muhim_mavzusi
📷 facebook 📸 instagram 🎞 youtube
/channel/shoshhanafiy
«Мусулмон бўлиб қайтдим...»
Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий раҳматуллоҳи алайҳнинг “Танбеҳул ғофилин” асарида: «Фақиҳ Абу Жаъфар, Абу Яъқуб Исҳоқ ибн Абдураҳмон Қорий, Абул Аббос Фазл ибн Ҳакам Найсобурий, Язид ибн Абдуллоҳ, Икрима ибн Аммор, Шаддод ибн Абдуллоҳ Дамашқий санадлари ила бундай ривоят келади:
Абу Умома Боҳилий айтади: «Амр ибн Абасадан:
– Сени нега “Исломда илк мусулмонлардан” дейишади? – деб сўрадим. У бундай деб жавоб берди:
– Мен одамлар залолатда эканини кўрар, бутлар ҳеч нарса эмаслигини билардим. Сўнгра Маккада бир одамнинг хабарини эшитдим. Минагимга* миниб Маккага келдим. Қарасам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни қавми ўраб турибди. Ёнларига бордим ва: – Сиз кимсиз? – дедим.
– Пайғамбарман, – дедилар.
– Пайғамбар нима дегани?
– Аллоҳнинг элчиси, дегани.
– Сизни Аллоҳ юбордими?
– Ҳа.
– Нима учун юборди?
– Аллоҳнинг биру борлигини билдириб, Унга ҳеч нарсани шерик қилмаслик, бутларни йўқ қилиш ва силаи раҳмни мустаҳкамлаш учун юборди.
Ёнларида ҳазрат Абу Бакр ва ҳазрат Билол розийаллоҳу анҳумо бор эди.
– Сизга тобе бўлайинми? – дедим. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
– Бугун бунга тайёр эмассан. Ҳозирча оилангга қайт. Менинг майдонга чиққанимни эшитсанг, кейин келасан, – дедилар. Мен мусулмон бўлиб оиламга қайтдим.
...Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага ҳижрат қилдилар. Мен яна минагимга миниб Мадинага келдим. Ҳузурларига кириб:
– Ё Расулуллоҳ, мени танияпсизми? – деб сўрадим. У зот:
– Ҳа, Маккада ёнимга келган эдинг, – дедилар...» (Аҳмад ибн Ҳанбал ривояти).
Бу ривоятдан Амр ибн Абаса, гарчи Мадинага келганидан сўнг таҳоратдан бошлаб Ислом арконларини ўрганган бўлса-да, Маккада илк имон келтирганлардан бири экани маълум бўлади.
@mehrob_uz
#долзарб
❗️Мазҳабсизликка даъват кучайди
➖○➖○➖○➖○➖
🎙Шайх Саййид
Раҳматуллоҳ Термизий.
🕌 "Минор" жоме масжиди имом-хатиби
📲Улашингfatvouz">: /channel/shoshhanafiy
#долзарб
❗️Мазҳаблар бирлик рамзи
"Хўжа Аламбардор" жоме масжиди имом-хатиби
🎙 Раҳимберди домла Раҳмонов
📲Улашингfatvouz">: /channel/shoshhanafiy
12051. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Банда Аллоҳни зикр қилиш билангина шайтондан нажот топади”, дедилар.
Ибн Хузайма ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
#Ibrat #dolzarb
Mazhabga amal qilishlik bu…
🔘Siz buni eshiting va Alloh uchun yaqinlaringizga ulashing✅
♻️Bu maviza sizni yaxshilikga chorlaydi yomonlikdan qaytarishga undaydi!
🎙️Abdulloh domla
🕌Islomobod jome masjidi imom xatibi
⭕️ Yaqinlarga yoʻllang❗️
/channel/shoshhanafiy
#xabar #imom_termiziy
✍️ ИМОМ ТЕРМИЗИЙ ТАВАЛЛУДИНИНГ 1200 ЙИЛЛИГИНИ КЕНГ НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори
🖥 Батафсил: https://muslim.uz/oz/e/post/39707
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
✅ Улашинг | @MuslimShosh
12046. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта банда агар намозга турса, барча гуноҳлари олиб келиниб, боши ва елкасига қўйилади. Ҳар гал рукуъ ва сажда қилганида, ундан гуноҳлар тўкилади», дедилар.
Ибн Ҳиббон ривояти.
Изоҳ: Абу Исҳоқ Сабиъий айтадилар: “Намоз менга оғирлик қилди, заифлашиб қолдим, кучим кетди. Бугун намозга туриб, Бақара билан Оли Имроннигина ўқий олдим, холос”.
Ибн Журайж шундай деганлар: “Мен Атодан ўн саккиз йил ажралмадим. У киши ёшлари катта бўлиб, заифлашиб қолганларидан кейин ҳам намозда тик турган ҳолда Бақара сурасидан 200 оят ўқир эдилар. Буни ўқиш асносида умуман қимирламас, заррача ҳаракат қилмас эдилар”.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Қуръондаги сабр уч турлидир:
1) Аллоҳ таолонинг фарзларига сабр қилиш. Унга юз даража берилади.
2) Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсаларга сабр қилиш. Унга олти юз даража берилади.
3) Мусибатга биринчи зарба пайтида сабр қилиш. Унга тўққиз юз даража берилади”.
Абдуллоҳ ибн Аббос.
@mehrob_uz
#Ҳидоят_таваллуди
Жобир ибн Самура разияллоҳу анҳу айтадилар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни ойдин кечада кўрдим. Бир Расулуллоҳга, бир ойга назар солдим. У зотнинг устиларида қизил либос бор эди. Қарасам У зот ойданда чиройли эканлар».
📚Имом Термизий ривоят қилган.
🔗 Улашинг: @diniysavollar
«Ким қаҳр қилса, қаҳр кўради. Ким зарар келтирса, зарар кўради. Ким зулм қилса, зулм кўради. Ким (бировни) айбласа, ўзи ҳам (шу айб билан) имтиҳон қилинади. Аллоҳ таоло муҳлат беради, лекин эътиборсиз ташлаб қўймайди».
@mehrob_uz
#KUN_OYATI
Ular unda abadiy qolurlar. Allohning va'dasi haqdir. (Luqmon, 9)Shayx Alijon qori rasmiy
👍Telegram | 👍Facebook | 👍Youtube | 👍Instagram
sahifalari👇
#VIDEOLAR
⁉️Ijtimoiy tarmoqlardagi ayrim “voiz”lar hukumat rahbarlarini “tog‘ut”likda ayblab, ulamolarni esa ularga nisbatan qarshi chiqmagani va bog‘iylik qilmagani sabab “saroy mullalari”, deb atab, shariatga nisbatan tajovuz qilganlikda ayblashmoqda. Ularning ushbu qarashlarida asos bormi?
1-qism
✔️Saidafzal Saidjalolov,
O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasi dotsenti
Kanalimizga obuna bo‘ling va do‘stlaringizga ham ulashing!
🌐Ziyo.uz |✅ Telegram | 🌐Instagram |📹 ziyomediamarkazi9852?si=I8ynV94AWn-uh5z1">Youtube
/channel/shoshhanafiy
#muftiy_minbari
📹 БИР НЕЪМАТ БОРКИ...
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🎞 shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
/channel/shoshhanafiy
☪️ Эй Одам фарзанди! Агар дунёга қизиққанингдек жаннатга рағбат қилганингда эди, иккала диёрда (дунё ва охиратда) ҳам сени саодатманд этар эдим. Бир-бирларингизни эслагандек, зикр қилгандек Мени ҳам зикр қилганларингизда эди, фаришталар эртаю кеч сизларга салом йўллаган бўларди. Агар дунёни яхши кўрганингиздек ибодатимга муҳаббат қўйганингизда эди, сизларни ҳам пайғамбарларга кўрсатилган ҳурмат билан ҳурматлаган бўлардим. Бас,
қалбингизни дунё муҳаббати билан тўлдирманг, чунки дунёнинг заволи яқиндир»
«Қирқ ҳадиси қудсий» китобидан.
@mehrob_uz
#Дуо
Хафалик ва барча балоларни даф этиш учун ёрдам талабида ўқиладиган дуо
بسم الله الّذي لا إله غيره, الّلهم أذهب عنّي الهمّ و الحزن.
Ўқилиши: Бисмиллаҳиллазий лаа илаҳа ғойруҳ, Аллоҳумма азҳиб ъанниял ҳамма вал ҳазан.
Маноси: Ундан ўзга илоҳ бўлмаган Аллоҳ номи билан (сўрайман), Эй Аллоҳ! Мендан ғам-қайғуларни кетказ.
Мажмаъуз завоид 10 ж. 110 – бет.
@mehrob_uz
#долзарб
🧑⚖️ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ
"Охунгузар"масжиди имом-хатиби
🗣 Ёрбек домла Исломов
📲Улашингfatvouz">: /channel/shoshhanafiy
#билим #таълим
🕌МАЛАКАЛИ КАДРЛАР ТАЙЁРЛАНАДИГАН ТАЪЛИМ ДАРГОҲИ
#Ислом_акадеияси🏢 #Имом_Термизий_маркази🏢
✅ Улашинг | @MuslimShosh
12049. Жаъфар ибн Яҳёдан сўзларнинг энг қисқаси ҳақида сўрашди. У зот: «Бу Сулаймон алайҳиссаломнинг Саба маликасига айтган қуйидаги сўзидир», дедилар:
“Албатта, у Сулаймондандир, албатта, унда: «Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Менга қарши бош кўтармай, таслим бўлган ҳолингизда келинг», (дейилмишдир)”. Намл сураси, 30, 31 – оятлар.
Бу ўринда у учта жумлада қуйидагиларни жамлади: унвон ва китоб, ҳожат ва уларга мактуб битиш орқали динга даъват қилиш ҳамда рушду ҳидоятни намоён қилишдир.
Роғиб Исфаҳонийнинг “Муҳозорати адибба” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
#Халқаро_илмий_анжуман
📣Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 15 августдаги ПҚ-292-сонли “Имом Термизий таваллудининг 1200 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги Қарорининг таъминлаш мақсадида Термиз шаҳрида “Имом Термизий илмий меросининг ислом цивилизациясида тутган ўрни” мавзусидаги халқаро илмий анжумани 2024 йил 17-18 октябрь кунлари ўтказилади.
🔰 Анжуманда қуйидаги мавзулар муҳокама қилинади:
✅Термиз ҳадис мактаби;
✅Имом Термизий ҳаёти ва илмий мероси;
✅Имом Термизийнинг ҳадис илми ривожида тутган ўрни;
✅Имом Термизийнинг “Сунан” номли асарининг ўзига хос жиҳатлари;
✅Ҳаким Термизийнинг ҳаёти ва илмий мероси;
✅Ҳаким Термизийнинг ҳадис илмида тутган ўрни;
⏰Мақоланинг тўлиқ матнларини юбориш муддати: 05.10.2024
📍Анжуман жойи ва санаси Термиз шаҳри 2024 йил 17-18 октябрь кунлари.
🌐Батафсил: ➡️https://termiziy.uz/uz/news/1741
📗 Тезисларни юбориш учун э-манзиллар:
📩termiziycenteruz@gmail.com
📲 Телеграм:➡️ @imomtermiziy2024
📞+998915899034
Telegram |Facebook |
✅ Улашинг | @MuslimShosh
Соллаллоҳу алайҳи васаллам
📜 Талҳа ибн Баро розияллоҳу анҳу: Расулуллоҳга муҳаббат қўйиш борасида олий намуна
Бу йигит ёшлигидаёқ Расулуллоҳга ва ота-онага муҳаббат қўйишнинг олий намунасини кўрсатган. У Исломга кирганини эълон қилиш ва мусулмон ёшлардан бири сифатида Аллоҳ йўлида курашиш истагида Расулуллоҳ билан учрашишга интиқ эди. Бир куни ушбу ниятини амалга оширишни мақсад қилди. Масжидга борди ва у ерни муҳожир ва ансорлар билан тўла эканини кўрди. Улар Ҳабиблари соллаллоҳу алайҳи васалламни тинглаётган эдилар. У бориб, сафнинг орқароғига, ёшлар ва ўсмирлар билан бирга ўтирди.
👉батафсил
Амр ибн Муҳожир айтади: Умар Умар ибн Абдулазизнинг олма егиси келди. Яқинларидан бири унга олма ҳадя қилиб жўнатди.
– Бу олма нақадар ширин бўйли ва яхши, – деди Умар, – Эй ғулом, уни эгасига олиб бориб бер ва хожангга салом айт. Яна айтгинки, ҳадянгиз бизга жуда манзур бўлди.
– Эй амирал-мўъминин, олмани амакингизнинг ўғли – яқин кишингиз ҳадя қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
васаллам ҳам ҳадяни қабул қилганларини биласиз-ку?!
– Сени қара-ю! У вақтларда ҳадя чиндан ҳам ҳадя бўларди, бугун эса у бизга берилган порадир.
@mehrob_uz
Соллаллоҳу алайҳи васаллам
٢٧٤٧ - وَعَنْهَا أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ ﷺ كَانَ بَيْنَ يَدَيْهِ رَكْوَةٌ أَوْ عَلَيهِ مَاءٌ، فَجَعَلَ يُدْخِلُ يَدَهُ فِي الْمَاءِ وَيَمْسَحُ بِهَا وَجْهَهُ وَيَقُولُ: لَا إِلَّا اللهُ، إِنَّ لِلْمَوْتِ سَكَرَاتٍ، ثُمَّ نَصَبَ يَدَهُ فَجَعَلَ يَقُولُ: فِي الرَّفِيقِ الْأَعْلَى، حَتَّى قُبِضَ وَمَالَتْ يَدُهُ
رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ فِي الرَّقَائِقِ
Яна ўша киши(Оиша розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламн олдиларида сувли бир мешча (ёки ёғоч идиш) эди. У зот қўлларини сувга солиб, юзларига сурта бошладилар ва: «Лаа илааҳа иллаллоҳ. Албатта ўлимнинг сакароти бор», дер эдилар. Кейин қўлларини тик қилиб, «Рафиқи Аълога» дея бошладилар. Охири қабз қилиниб, қўллари пастга тушди».
Имом Бухорий «Рақоиқ»да ривоят қилган. ("Ҳадис ва ҳаёт"дан)
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
#Ҳидоят_таваллуди
Хадийжа разияллоҳу анҳо Набий саллаллоҳу алайҳи васалламни васфлаб айтадилар: «Албатта, Сиз қариндошчилик алоқаларини боғлайсиз, рост гапирасиз, ожизлар нафақасини бўйнингизга оласиз, меҳмоннинг ҳаққини адо қиласиз, фалокатга учраганларга кўмак берасиз».
📚Имом Бухорий ривоят қилган.
🔗 Улашинг: @diniysavollar
САЛАВОТ ФОЙДАЛАРИ
Суфён Саврий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар:
«Ҳажга борганимда Ҳарамда бир кишини кўрдим. У Макканинг қаерида бўлмасин – тавофдами, Арафотдами, Минодами, фақат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтарди. Мен унга: “Эй инсон, ҳар бир мақомнинг зикр ва дуоси бор. Сенга нима бўлди, дуо ҳам, зикр ҳам қилмасдан, фақат салавот айтяпсан?” дедим. У: “Бунинг тарихи узун”, деди: “Хуросондан Маккага ҳаж қилиш учун чиқдим. Мен билан бирга отам ҳам бор эди. Куфага келганимизда отам касал бўлиб вафот этди. Унинг кийими билан юзини ёпдим. Сўнг юзини очсам, жуда хунук бўлиб қолганини кўрдим. Бундан қаттиқ қайғурдим. Бир пайт ухлаб қолибман. Тушимда бир киши олдимизга келди, унинг юзида ниқоб бор эди. У киши ниқобини юзидан олди ва менга: “Нега бунчалик ғамгинсан?” деди. “Бу мусибат сабабли нега ғамгин бўлмайин”, дедим. У отамнинг олдига борди ва юзини силади, натижада отам балоланган нарсасидан қутулди. Бориб юзига қарасам, юзи тўлин ойдек порлаб турибди. Шунда мен у кишига: “Кимсиз?” дедим. У киши: “Мустафоман”, деди. Шунда мен у кишининг ридоларидан ушлаб: “Худо ҳаққи, менга бу қисса хабарини беринг”, деб сўраганимда,“Сенинг отанг ҳаётлик вақтида ҳар кеча ухлашдан аввал менга юз марта салавот айтарди. Лекин отанг судхўр бўлган. Аллоҳнинг ҳукмида судхўрнинг сурати жуда хунук бўлиши бордир. У менга салавот айтгани сабабли, умматимнинг амалларини кўрсатадиган фаришта келиб, отангнинг ҳолатини билдирди”, дедилар. Шундан кейин мен Аллоҳ отамни мағфират қилишини сўраб, ҳар кеча Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга юз марта салавот айтишни одат қилдим».
@mehrob_uz
ИККИ ҲАҚ
«Саҳобалардан бири Искандария шаҳри фатҳи ҳақидаги хабарни ҳазрат Умар розияллоҳу анҳуга етказиш учун жон-жаҳди билан ҳаракат қилиб Мадинага етиб келади. У қайлула (яъни бомдод намозидан кейин) қилиш вақтида келибди ва ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу ҳам қайлула қилиб, дам олаётган бўлса керак, деб ўйлабди-да, масжидга борибди. Қараса, ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу масжидда экан.
Халифа унга: “Агар кундузи дам олсам, раъият ҳаққини зое қиламан. Мабодо кечаси ухласам, Аллоҳ таолонинг ҳаққини зое қиламан. Бу икки ҳақ ўртасида қандай ухлаб дам оламан”, дебди».
“Одил халифа” китобидан
@mehrob_uz
10657. Кимки ёшлигини қадрига етмаса, кексалиги билан хорланади,
Кимнинг бойлиги зиёда бўлса, ҳисоб бериши ҳам зиёдалашади,
Кимнинг зулми кўпайса, (умрининг) интиҳоси ёмон, хунук бўлади,
Кимнинг адолати ортса, муҳаббати давомий бўлади,
Кимки тилини тийса, у сабабидан етиши мумкин бўлган хорликдан омон бўлади,
Кимнинг каломи кўпайса, хатоси ҳам ортади,
Кимки ота-онасига оқ бўлса, унинг ўринбосарлари авлодлари ҳам унга оқ бўлишади,
Кимнинг тавозуси ортса, обрў нуфузи ҳам ортиб боради,
Кимки намозини тарк қилса, жаннати уни тарк қилади, эришолмайди,
Кимнинг таоми пок ва ҳалол бўлса, дуоси ижобат бўлади,
Кимки қувватига эгалик қилса, ўз ҳурриятига эгалик қилади,
Кимки силаи раҳмни боғласа, унинг иззати давомий бўлади,
Кимки хулқини гўзал қилса, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг ўрнаги бўлади,
Кимки етимни кафилликка олса, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг рафиқи ҳамроҳи бўлади,
Кимки у зотга (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам) саловот айтса, у зотнинг шафоатига эришади.
@arabicuz