nasihatuz | Неотсортированное

Telegram-канал nasihatuz - Nasihat.uz

6001

Тошкент шаҳар “АҲМАДЖОН ҚОРИ” жоме масжиди www.nasihat.uz расмий веб сайти телеграм канали. Имом-хатиб: Эргашев Мухаммадий Туҳфатулла ўғли Диний саволлар учун: @SavollarMuslimUzBot Тел: (78) 150-33-44 Таклиф ва мулоҳазалар учун: @nasihatuzadminbot

Подписаться на канал

Nasihat.uz

Абу Бакр Каттоний раҳимаҳуллоҳ дейди: «Зоҳид шундай одамки, ҳеч нарса қўлига кирмай, кўнгли шод бўлади ва ризқ учун қайғурмайди. Агар ризқ учун шикоят қилса, Аллоҳ билан уришган бўлади.

● Шаҳват девнинг уйидир. Ҳар ким девнинг уйига кирса, девга қул бўлади.

● Диннинг девори уч нарса билан мустаҳкам бўлиб, бино топади. Биринчиси, Ҳақни билмоқ. Иккинчиси, адолат қилмоқ. Учинчиси, рост гапирмоқ. Ҳақ ҳамма аъзо ва баданлар, адолат кўнгиллар, сидқ ақллар узрадир».

"Тазкират ул-авлиё" дан.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Nasihat.uz

#musulmon #yurt #obod #vatan
🗣 МУСУЛМОНОБОД ЮРТДАН ҲИЖРАТ ҚИЛИНМАЙДИ!

🎙 Яҳё домла Убайдуллоҳ ўғли

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

🌐
MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING

/channel/shoshhanafiy

Читать полностью…

Nasihat.uz

#Видео_Ролик

«ЙИЛ ИМОМИ–2024» ТАНЛОВИНИНГ
ТОШКЕНТ ШАҲАР БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ


Бугун Тошкент шаҳридаги “Шайх Зайниддин” жоме масжиди мажлислар залида “Йил имоми –2024” кўрик-танловининг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди.
Тадбирда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов, таниқли имомлар, устозлар, ҳакамлар ҳайъати аъзолари ҳамда танловнинг туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган имомлар иштирок этди.

📚📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Instagram | facebook | vakillik_uz2811">Youtube

Читать полностью…

Nasihat.uz

НАМОЗ ВАҚТЛАРИ (13.09.2024)

«АҲМАДЖОН ҚОРИ» ЖОМЕ МАСЖИДИДА НАМОЗ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ

Читать полностью…

Nasihat.uz

🌿Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.

🌿Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
🌸🌿💐 “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.🌸🌿💐

🌸🌸🌸Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъала Муҳаммад ва ъала алиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!🌸🌸🌸

🌿Бу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг.

🌿 Албатта 🌸🌸🌸Эслатиш мўъминларга манфаат берур.🌸🌸🌸

🌿ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
👇👇👇
Каналга аъзо бўлиш:
/channel/nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

#Ҳидоят_таваллуди

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У зот айтдилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан кўра гўзалроқ бирор нарса кўрмадим. Гўё қуёш У зотнинг юзларида сузиб юргандек эди».

📚Имом Термизий ривоят қилган.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

Nasihat.uz

#muftiy_minbari

📹 АЛЛОҲДАН ҲЕЧ НАРСАНИ ЯШИРА ОЛМАЙСИЗ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

Nasihat.uz

#Ислом_тарихи

РАСУЛУЛЛОҲ ﷺ: "СЕН ЯХШИ КЎРГАНИНГ БИЛАН БИРГА БЎЛАСАН", ДЕДИЛАР

БИЗЧИ ҚИЁМАТГА НИМА ТАЙЁРЛАДИК?😢😢😢

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов суҳбатларидан

📚📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Instagram | facebook | vakillik_uz2811">Youtube

Читать полностью…

Nasihat.uz

#Видео
#Намоз #таҳажжуд

Таҳажжуд намозининг фазилати ва унга оид масалалар

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

Nasihat.uz

#ALQURAN_SADOSI

🗣Niso surasi | 127-147-oyatlar | Ilyos qori Ibin o'g'li

Shayx Alijon qori rasmiy
sahifalari👇
👍Telegram | 👍Facebook | 👍Youtube | 👍Instagram

Читать полностью…

Nasihat.uz

#muftiy_minbari

📹 УЛАРДАН ФАЗИЛАТ ИЗЛАНГ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

Nasihat.uz

ЮСУФ СУРАСИ, 106 - ОЯТ
@mehrob_uz

Читать полностью…

Nasihat.uz

#Ноёб_аудиолар

▪️Ота-она вафотидан кейин фарзадни қандай бурчлари бор?

▫️Шайх муфтий Зиёуддинхон ибн Эшон Бобохон ҳазратларининг маърузалари

Саҳифаларимиз:👇

Сайт | muftiylar">Youtube | Facebook | Instagram | X

👉 t.me/muftiylaruz

Читать полностью…

Nasihat.uz

#СОТУВДА

ДОЛЗАРБ МАВЗУДАГИ КИТОБ

📚 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги Фатво маркази уламолари томонидан нашр қилинган “ТАҲОРАТГА ОИД ФАТВОЛАР” номли янги китоби сотувда мавжуд.

🔹Китобда ҳанафий уламолари томонидан фиқҳ ва фатво асарларида келтириб ўтилган таҳорат, ғусл, таяммум, маҳсига масҳ тортиш, буюмларни поклашга доир энг муҳим масалалар содда ва равон услубда ёритилган. Шунингдек, мавзуга тегишли замонавий масалаларнинг ечимлари ҳам китобдан ўрин олган.

🤲 Аллоҳ таоло ушбу китобни юртимиз мўмин-мусулмонларига манфаатли айласин!

📖 Китобнинг ҳажми: 168 бет
📂Муқоваси: Юмшоқ
📇Нашриёт: “Matbaachi”
👉 Нархи: 25 000 сўм
Мурожаат учун:
📨
@fatvo_reception
📍
41.3375421,69.2391455,18.25z/data=!4m6!3m5!1s0x38ae8d29acdd4ad5:0x7545537a64ccc72c!8m2!3d41.3384637!4d69.2374683!16s%2Fg%2F11sbmx3l35?entry=ttu">Манзилимиз

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

Nasihat.uz

#оила

Силаи раҳмнинг шариатимиздаги ҳукми нима?

Абдувоҳид домла Аҳмадалиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

Nasihat.uz

⁉️Musulmon kishi Qur’oni karim va sunnatdan to‘g‘ridan-to‘g‘ri dalil olsa bo‘ladimi?

✔️Shayx Muhiddin Mansur

Kanalimizga obuna bo‘ling va do‘stlaringizga ham ulashing!

/channel/shoshhanafiy

Читать полностью…

Nasihat.uz

#muftiy_minbari

📹 СИНОВЛИ ДУНЁ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐
MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

/channel/shoshhanafiy

Читать полностью…

Nasihat.uz

#Кўрик_танлов

«ЙИЛ ИМОМИ–2024» ТАНЛОВИНИНГ
ТОШКЕНТ ШАҲАР БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ


Сўнгги йилларда мамлакатимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган хайрли ишларнинг амалдаги инъикосини янги очилаётган масжидлар, мадрасалар, “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курслари, умра квотаси олиб ташлангани, ҳаж квотаси оширилгани ва яна бошқа кўплаб ислоҳотлар мисолида яққол кўриш мумкин.
Шунга монанд тарзда халқимизнинг ҳам маърифати юксалиб, савияси ошиб, муқаддас динимизнинг соф таълимотидан яхшигина хабардор бўлиб боряпти. Бу эса имом-хатибларимиздан ўз устида тинимсиз ишлаш, изланиш, кўп китоб мутолаа қилиш, замон билан ҳамнафас яшашни талаб этмоқда.
Табиийки, бу жараёнда Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Йил имоми” кўрик-танлови имомларнинг билим савияси, тажрибалари янада ошишида, малакалари мустаҳкамланишида, улар ўртасида соғлом рақобат муҳити шаклланишида муҳим аҳамият касб этмоқда.
Бугун Тошкент шаҳридаги “Шайх Зайниддин” жоме масжиди мажлислар залида “Йил имоми –2024” кўрик-танловининг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди.
Тадбирда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов, таниқли имомлар, устозлар, ҳакамлар ҳайъати аъзолари ҳамда танловнинг туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган имомлар иштирок этди.
Қуръони карим тиловати билан бошланган тадбирни Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов очиб бердилар.
Иштирокчиларнинг чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди. Якуний натижаларга кўра қуйидагилар «Йил имом–2024» танловининг Тошкент шаҳар босқичи ғолиби деб топилди:
I ўрин: Бахтиёр домла Сатторов, Шайхонтоҳур тумани "Фирдавс" масжиди имом-хатиби;
II ўрин: Муҳиддин домла Нўъмонжонов, Олмазор тумани "Аҳмаджон қори" масжиди имом- хатиби;
Иккита учинчи ўрин:
Ўткир домла Ҳакимов, Яккасарой тумани "Усмон ибн Мазъун" масжиди имоми ҳамда Абулқосим домла Каримов Мирзо Улуғбек тумани "Мулла Қосим" масжиди имом-хатиби.
Тадбир сўнгида ғолиблар Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
«Йил имоми – 2024» кўрик-танловининг Тошкент шаҳар босқичи ғолиби танловнинг республика босқичида қатнашади.
Фурсатдан фойдаланиб, биринчи ўринни қўлга киритган вакилимизни танловнинг республика босқичида муваффақият қозонишини Аллоҳ таолодан сўраб қоламиз.

Тошкент шаҳар вакиллиги
Матбуот хизмати


✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

Nasihat.uz

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу!💐💐💐

💐🌸🌿Саййид-ул айём, ҳажжул Масакин бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!🌿🌸💐
🌿💐🌸Кунлар саййиди, Мискинлар ҳажи бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!🌸🌿💐

Читать полностью…

Nasihat.uz

САЛАВОТДА БАРАКА ВА ХАЙР БОР

Салавот қалбни нурлантиради, дилни ёриштиради, ақлга зиё беради. Унутган нарсани ёдга келтиради, исонга ҳаловат ва хотиржамлик бахш этади. Умматни Пайғамбар алайҳиссалом билан боғлайди. Инсон Расулуллоҳга салавот ва салом йўллар экан, унинг барча ғам-ташвишларига Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилади, ризқини мўл-кўл этиб, буюк мукофотлар билан тақдирлайди.
@mehrob_uz

Читать полностью…

Nasihat.uz

​​КИРИЛЛ ҲАРФИДАГИ МУСҲАФНИ УШЛАШ
#Қуръон

❓1373-CАВОЛ: Кирилл ва лотин ҳарфида ёзилган Қуръон китоблари бор. Шуларни бетаҳорат ушлаш ва ўқиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Уламоларимиз бундай китобларни ҳам нопок ҳолатда ушлаш мумкин эмас, деганлар. “Мавсуъатул фиқҳия ал-Кувайтия” китобида бундай дейилган:
ذهب الحنفية في الأصح عندهم إلى أنه لا يجوز للحائض قراءة القرآن بقصد القراءة ولا مسه، ولو مكتوباً بغير العربية
“Ҳанафий уламолар наздидаги энг саҳиҳ гапга кўра, ҳайзли аёл Қуръони каримни гарчи араб тилидан бошқа тилда ёзилган бўлса ҳам қироат мақсадида ўқиши ва ушлаши мумкин эмас, деганлар”.
Мазкур ҳукм таҳоратсиз кишига ҳам тегишлидир. Чунки фиқҳ китобларида бетаҳорат киши билан жунуб ва ҳайзли шахсларнинг мусҳафни ушлаши борасида ҳукм бир хил. Фақат ёддан ўқишда фарқ қилади, яъни ҳайзли аёл ва жунуб инсон Қуръонни тиловат қила олмайди, аммо бетаҳорат инсон тиловат қила олади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

Nasihat.uz

#Эслатма

РАСУЛУЛЛОҲ ﷺГА САЛОВАТ АЙТИШ ФАЗИЛАТИ  ✅

✔️ РАБИУЛ АВВАЛ ОЙИ УЧУН ЭСЛАТМАЛАР

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов суҳбатларидан

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

Nasihat.uz

#no_comment

Бугун, 2024 йил 9 сентябрь куни республикамизнинг барча олий ўқув юртларида янги ўқув йили бошланди. Ўзбекистон халқаро ислом академияси талабалари ҳам дарсларни бошлашди.
Шу муносабат билан Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов Ўзбекистон халқаро ислом академиясига ташриф буюриб, талабаларни янги ўқув йили билан табрикладилар, уларга зарур тавсия ва йўл-йўриқларни бердилар.

📚📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Instagram | facebook | vakillik_uz2811">Youtube

Читать полностью…

Nasihat.uz

#Ҳидоят_таваллуди

Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам инсонларнинг энг яхшиси, инсонларнинг энг саховатлиси, инсонларнинг энг шижоатлиси эдилар».

📚Имом Бухорий ривояти.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

Nasihat.uz

#Суннат #Хатна

Хатна ҳолида туғилган боланинг ҳукми

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

Nasihat.uz

Кўплари эса, Аллоҳга мушрик бўлган ҳолларидагина иймон келтирадилар, холос.
Яъни, иймон келтирсалар ҳам, унга ширк келтирган ҳолларида иймон келтирадилар. Холис тавҳид ила иймон келтирмайдилар. Чунки холис тавҳид масаласи нозик масала, ширкнинг турлари эса, жуда ҳам кўп. Шунинг учун ҳам Ҳофиз Абу Яъло Маъқал Ибн Ясар розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ширк сиздан чумолининг ўрмалашидан ҳам махфийроқдир», деганлар. Яъни, бу дегани–чумолининг ўрмалаганини сезмай қолганингиздек, ширкка дучор бўлганингизни ҳам сезмай қоласиз, деган маънодаги гап.
Имом Термизий Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда: «Ким Аллоҳдан ўзга ила қасам ичса, ширк келтирган бўлади», дейилади.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тумор тақса, батаҳқиқ, ширк келтирибди», дерлар.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал Ибн Лубайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилганларки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Менинг сизлар учун энг хавф қиладиган нарсам махфий ширкдир», дедилар. Шунда саҳобалар:
«Эй Аллоҳнинг Расули, махфий ширк нимадир?» деб сўрадилар. У киши соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Риёдир. Қиёмат куни одамлар ўз амаллари билан келганларида Аллоҳ таоло: «Дунёда риё қилганларингиз ҳузурига боринглар. Назар солинглар-чи, улар олдида мукофот бормикан?» дейди», дедилар.
Ушбу ва бошқа ҳадиси шарифлар ҳозир биз ўрганаётган оятни тушунишимизга ёрдам беради.
Одамларнинг кўплари оят-белгилар ёнидан юз ўгириб ўтсалар, иймон келтирмасалар ёки ширк аралаш иймон келтирсалар, оқибатлари нима бўлади?
@mehrob_uz

Читать полностью…

Nasihat.uz

#Эслатма

ИЛМ - БИТМАС ТУГАНМАС ДЕНГИЗ✅

✔️ Илмми ёки ота-она хизмати?

✔️ Ўзини "олим" дейиш мумкинми?

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов суҳбатларидан

📚📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Instagram | facebook | vakillik_uz2811">Youtube

Читать полностью…

Nasihat.uz

#kunhikmati

مَنْ خَافَ اللهَ خَافَهُ كُلُّ شَيْءٍ، مَنْ لَمْ يَخَفِ اللهَ خَوَّفَهُ اللهُ مِنْ كُلِّ شَيْءٍ.

Kim Allohdan qo'rqsa barcha narsa undan qo'rqadi, kim Allohdan qo'rqmasa Alloh uni barcha narsadan qo'rqadigan qilib qo'yadi.

Читать полностью…

Nasihat.uz

​​КОМАДАГИ ИНСОННИНГ НАМОЗИ
#намоз

❓1370-CАВОЛ: Комага тушган инсон икки ёки уч йил кома ҳолатида бўлиб кейин ўзига келса, қолиб кетган намозлари нима бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Динимиз кўрсатмаларига кўра беш вақт ва ундан кам намоз вақтида беҳуш бўлиб, кейин ҳушига келган киши, шу муддатда қолиб кетган намозларини қазосини ўқийди. Агар беш вақтдан кўп намозлар вақти давомида тинимсиз беҳуш ҳолда бўлган бўлса, бу вақтда қолиб кетган намозлар қазосини ўқимайди, ундан соқит бўлади.
Саволда айтилгандек узоқ йил давомида комада ётган бўлса, ўзига келгандан кейин бу вақтдаги намозлар қазосини ўқиш лозим бўлмайди. “Ҳидоя” китобида бундай дейилган:
ومن أغمي عليه خمس صلوات أو دونها قضى وإن كان أكثر من ذلك لم يقضي
“Беш вақт ва ундан кам намоз давомида беҳуш бўлган бўлса, буларнинг қазосини ўқийди. Агар беш вақтдан кўп намоз давомида беҳуш бўлган бўлса, бу муддатдаги намозлар қазосини ўқимайди” Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

Nasihat.uz

НАМОЗ ВАҚТЛАРИ (07.09.2024)

«АҲМАДЖОН ҚОРИ» ЖОМЕ МАСЖИДИДА НАМОЗ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ

Читать полностью…
Подписаться на канал