nasihatuz | Неотсортированное

Telegram-канал nasihatuz - Nasihat.uz

6001

Тошкент шаҳар “АҲМАДЖОН ҚОРИ” жоме масжиди www.nasihat.uz расмий веб сайти телеграм канали. Имом-хатиб: Эргашев Мухаммадий Туҳфатулла ўғли Диний саволлар учун: @SavollarMuslimUzBot Тел: (78) 150-33-44 Таклиф ва мулоҳазалар учун: @nasihatuzadminbot

Подписаться на канал

Nasihat.uz

Заҳар

Ҳусайн амаки шаҳардан қишлоққа аъло кайфиятда қайтаётганди. Бозорга олиб борган молларининг барчасини сотди. Йўлда эса эшагини ўтлатиш ва ўзи ҳам бироз мизғиб олиш мақсадида булоқ бошида тўхташга қарор қилди. Булоқнинг ёнгинасидаги дарахт соясида уйқуга кетишдан олдин пуллари жойида эканини текшириб, халтачасини қўйнига солди-да, уйқуга кетди.

Бу ҳолатни дарахт устида бир қароқчи кузатиб турар эди. Унинг кўзлари хурсандчиликдан ёниб кетди. У Ҳусайн амакининг ухлаганига ишонч ҳосил қилгач, секингина дарахтдан сирғалиб тушди. Сўнгра чўнтагидан қамиш пояси ва заҳар солинган қутини чиқарди.

Қамишнинг ғовак пояси ичига заҳарни солди-да, аста уйқудаги Ҳусайн амакининг олдига яқинлашди. Мақсади уйқудаги кишининг ичига заҳарни пуфлаб ўлдириш ва пулларини ўзлаштириш эди.

У энгашиб заҳарни пуфлашни бошлаган ҳам эдики, тўсатдан Ҳусайн амаки аксириб юборди. Қамишдаги заҳарнинг барчаси катта тезликда қароқчининг оғзига қайтиб кирди. Унинг ёмонлиги ўзининг бошига етди.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг айтган ушбу ҳадислари нақадар ҳақиқат:

من ضارّ ضارّ الله به

“Бошқаларга зарар берадиган кишига Аллоҳ ҳам зарар беради” (Имом Аҳмад ривояти).

Охунжон АҲМЕДОВ таржимаси

Яқинларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg

Читать полностью…

Nasihat.uz

КАСАЛЛИКЛАРГА ШИФО БЎЛУВЧИ НАМОЗ

Аллоҳнинг муҳаббатига ва Ўзига яқин бўлишга олиб борувчи, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари, тақводорларнинг завқи ва солиҳларнинг одати бўлган бу намозни кўпчилик эътибордан четда қолдиради.

Кимки ушбу намозни ўқиса мусибат ва ташвишлардан, ғам-ғуссалардан қутилади, қашшоқлик кўрмайди, ҳар бир дардига шифо топади. Охиратда эса Аллоҳ таоло Ўз раҳмати ва мағфирати ила Жаннатига киритур: “Иймон келтириб, яхши амалларни қилганларни остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга киритурмиз. Унда абадий – бардавом қолурлар. Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Аллоҳдан ростгўйроқ зот борми?” (Нисо сураси, 122-оят).

Савол: Бу қандай намоз? У қандай адо этилади?

Шайх Маҳмуд Убайдий айтади: “Бу тунги намоз бўлиб, у фарз намозлардан кейинги энг яхши намозлардан бири ҳисобланади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Фарз намоздан кейинги энг афзал намоз тунги намоздир”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

Қолаверса, Аллоҳ таоло Ўзининг солиҳ бандалари қаторида тунги намозни ўқийдиганларни алоҳида мадҳ этган: “Улар тунларни Роббиларига сажда қилиб, бедор ўтказадилар” (Фурқон сураси, 64-оят).

Бошқа оятда Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилган: “Албатта, тақводорлар жаннатлар ва булоқлардадир. Роббилари берган нарсаларни олувчилардир. Чунки улар бундан олдин эҳсон қилувчилардан бўлганлардир. Улар кечалари оз ухлар эдилар” (Зориёт сураси, 15-17-оятлар).

Шунинг учун ушбу намозни тарк этмаслик ва эътибордан четда қолдирмаслик керак”.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кечанинг қиёмини лозим тутинг. Чунки у сизлардан олдин ўтган солиҳларнинг одатидир. У Роббингизга қурбат, ёмонликларга каффорот, гуноҳлардан қайтарувчидир”, дедилар.


Бошқа ҳадисда Набий алайҳиссалом: “У жисмдан дардни кетказувчидир” деганлар.

Агар ушбу мақолани ўқиб бўлсангиз, Аллоҳ таолони зикр қилинг (Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи) ва яқинларингиз билан баҳам кўринг.

Даврон НУРМУҲАММАД

Яқинларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg

Читать полностью…

Nasihat.uz

Фақат ёши катталар учун

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Дунё лаззатларини кесувчи – ўлимни – кўп эсланг” (Имом Термизий ривояти).

Жаноза кетидан жаноза, вафот кетидан вафот, ўлим хақидаги хабарларни деярли ҳар куни эшитамиз. Кимнидир машина уриб кетган, кимдир касаллиги туфайли, яна кимдир йўлда кетатуриб бехосдан йиқилиб тушган ва жон берган. Ҳаммалари ҳам бу дунёни ортларида қолдириб кетдилар, биз эса, уларни тупроқ остига қўйиб келдик. Шубҳасиз, бир кун менинг ҳам, сизнинг ҳам навбатимиз келиши аниқ. Шундай экан, қайтмас сафарга ҳозирлигингизни кўраверинг.

Эй, сиз ёшлар, ҳали ёшман деб, тавбани ортга сурманг. Ҳеч бир қабристонга “ФАҚАТ ЁШИ КАТТАЛАР УЧУН” деб ёзиб қўйилмаган.

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

Ҳамдардлик билдирамиз

🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Тошкент шаҳри "Султон ҳожи" жоме масжиди имом-хатиби Абдуллоҳ домла Раҳимовнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

🤲 Аллоҳ таоло марҳум домламизни Ўз мағфиратига олсин, имонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Дин ривожи, халқ маърифати ва ватан равнақи йўлида қилган барча хизматларини Аллоҳ қабул айласин!

Аллоҳ таоло марҳумнинг барча солиҳ амалларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, барча саҳву хатоларини кечириб, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин!

Ҳақ таоло марҳумнинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан Абдуллоҳ домла Раҳимовнинг оила аъзолари, ёр-биродарлари, сафдошлари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Читать полностью…

Nasihat.uz

Неъматларга шукр қилиш дуоси

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: Қайси бир киши ўзига берилган Аллоҳ таолонинг неъматларини кўра билса ва:

“Алҳамду лиллаҳиллазий биниъматиҳи татиммус солиҳат” (салоҳиятли ишлар Унинг неъмати ила тугал бўлувчи зот Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин) деса, Аллоҳ таоло албатта, уни Ўзидан бошқага муҳтож қилмайди ва яна Ўз фазлидан зиёдалик ато этади.

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳдан сўрадилар: “Эй Абу Саъийд айтингчи, қиёмат кунида одамларнинг ичида энг қаттиқ дод соладигани ким?”.

Жавоб бердиларки: “Неъмат билан ризқланган, аммо ўша неъматдан Аллоҳга осий бўлиш йўлида фойдаланган киши”.

@NASIHATUZ

Читать полностью…

Nasihat.uz

Ҳар қандай вазиятда ҳам Аллоҳнинг буйруғига итоат қилинг. Шайтон сизни фақирлик билан қўрқитмоқчи бўлади, унга алданиб қолманг. Барча нарса Аллоҳнинг мулкидир. Истаганига беради. Унга итоатингизни изҳор қилсангиз бас.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: «Қуръондаги энг катта умидбахш оят ушбу – «Ким Аллоҳга тақво қилса, унинг йўлини очиб қўяди. Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур»дир», деган эканлар.

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

“Дунё учун тижорат қилмайман”

Ривоят қилишларича, Ҳорис ал-Муҳосибий болалик чоғида хурмо сотувчисининг эшиги олдида ўйнаб юрган болалар ёнидан ўтиб қолибди.

Уларнинг ўйинини кузатиб турган Ҳорис олдига уйнинг эгаси (хурмо сотувчи) чиқиб: “Мана булар сенга, ол”, дея бир неча дона хурмо тутқазди. У эса: “Бу қандай хурмолар?” дея сотувчини саволга тутди.

Хурмо сотувчи: “Ҳозиргина бир кишига хурмо сотган эдим, кетаётганида тушириб қолдирибди”, деб жавоб берди. Ҳорис: “Уни танийсизми?” деди. Сотувчи: “Ҳа, танийман”, деди.

Ҳорис ўйнаётган болаларга қараб: “Бу одам мусулмонми ўзи?” деб сўради. Улардан “Ҳа” деган жавобни эшитган Ҳорис сотувчини ўша ҳолида ташлаб, ўз йўлига равона бўлди. Хурмо сотувчи унинг ортидан борди. Қўлидан ушлаб: “Мен ҳақимда қандай хаёлга борганингни айтмагунингча қўйиб юбормайман”, деди.

Ҳорис эса: “Агар сиз чин мусулмон бўлсангиз ўша хурмоларнинг эгасини қидириб топинг ва хурмоларни унга беринг. Ташналикдан томоғингиз қуриганда сув қидирганингиз каби қидиринг. Мусулмон бўла туриб мусулмон болаларга ҳаром едирмоқчимидингиз?” деди.

Буни эшитган хурмо сотувчи: “Аллоҳга қасам, энди ҳеч қачон дунё учун тижорат қилмайман!” деди.

Ривоят қилинишича, Ас-Саррий ибн Муғоллас Ас-Сақотий устозига Марям сурасини ўқиб бераётиб, бир сўзнинг маъносини сўради. Устози эса: “Билмайман”, деди. У эса яна бир сўзнинг маъноси ҳақида қизиқди. Устози эса яна билмаслигини айтди.

Ас-Саррий қироатни тўхтатиб: “Одамлар сизни олим деб билишади. Илмингиз йўқ бўлса, нима учун одамларнинг гапига алданиб юрибсиз? Улар билмай мақташса ғурурланиб юраверасизми?” деди. Буни эшитган устози уни калтаклай кетди.

Ас-Саррий: “Эй устоз, билимсизлик ва жоҳиллик етмагандай, энди золимга ҳам айланмоқчимисиз?” деганида, устози тўхтади ва айбини тушуниб етди, уни кечирди.

У ўша кундан бошлаб устозликдан воз кечиб, илм толибига айланди ва имкониятини илм олишга қаратди. У доим: “Мени жаҳолат кишанларидан Ас-Саррий озод қилган”, деб юрадиган бўлди.

Абдуллоҳ Муҳаммад Абдулмуътийнинг "Меҳр ойи" китобидан


@NASIHATUZ

Читать полностью…

Nasihat.uz

ЖУМА ОДОБЛАРИ

-Яхши амаллларни кўпайтириш ва гуноҳ ишларни тарк қилиш

-Пайғамбар алайҳиссаломга саловатни кўпайтириш

-Жума куни бомдод намозида Сажда ва инсон сураларини қироат қилиш

-Ният қилиш

-Жума куни учун хос кийим кийиш

-Жума намози учун ғусул қилиш

-Жума куни ҳушбўй нарсаларни суртиш

-Мисвок қилиш

-Жума намозига эрта бориш

-Азонни эшитган вақтда савдо-сотиқ ишларни тарк қилиш

-Жума намозига пийода бориш

-Масжидга бориш ва кириш одобларига амал қилиш

-Одамларни ҳатлаб ўтмаслик

-Таҳийятул масжид намозини ўқиш

-Масжидда ўтирган кишининг жойига ўтириш учун уни ўрнидан турғизмаслик

-Икки кишининг ўртасини ажратмаслик

-Жума намозидан олдин ҳалқа бўлиб ўтирмаслик

-Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш

-Зикр билан машғул бўлиш

-Имкон қадар имомга яқин бўлиш

-Биринчи сафга интилиш

-Жим туриш ва имомга қулоқ солиш

-Жума намозига бепарво бўлмаслик

-Жума кунидаги дуолар ижобат бўладиган вақтни излаш

"Ислом одоблари энциклопедияси" китобидан


Улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg

Читать полностью…

Nasihat.uz

#Намоз_вақтлари
21 июн жума куни тақвими
Тошкент шаҳри учун

⏰ Тонг - 03:04
⏰ Қуёш - 04:50
⏰ Пешин - 12:30
⏰ Аср - 17:40
⏰ Шом - 20:02
⏰ Хуфтон - 21:43

Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

Одамларга насиҳат қилинг, шарманда қилманг! Уларни танқид қилинг, ҳақорат қилманг! Уларнинг ҳозирига қараб муомала қилинг, ўтмишига эмас. Уларнинг ақлига кўра муомала қилинг, умр-ёшига кўра эмас. Агар бирор кимсага фойдангиз тегмаса, ақалли унга зарарингиз ҳам тегмасин!

“Ҳикматлар чашмаси”дан

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

#Намоз_вақтлари
20 июн пайшанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун

⏰ Тонг - 03:04
⏰ Қуёш - 04:50
⏰ Пешин - 12:29
⏰ Аср - 17:40
⏰ Шом - 20:01
⏰ Хуфтон - 21:43

Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

#video #ogohlik

Sohta salafiylarga raddiya.


🌐 Telegramdagi rasmiy sahifamiz @marifiymarkaz

Читать полностью…

Nasihat.uz

Ассалому алайкум!

Аллоҳ ҳар бир лаҳзангизни бахтга тўлдирсин! Бугунги кунингиз хайрли, файзли, барокатли давом этсин!


@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

#mutolaa #haj #savob
ҲАЖ САВОБИГА ТЕНГ 8 АМАЛ

Динимизда баъзи амаллар борки, уларга ҳажнинг савоби берилади. Албатта, ҳеч бир амал ҳаж ибодатининг ўрнини боса олмайди. Лекин Аллоҳнинг раҳмати ва фазли кенг. Ўзининг розилигини топиш имконият ва йўлларини бандаларига осон қилиб қўйган.

1. Масжидга таҳорат олган ҳолда бориш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Ким фарз намозни ўқиш учун таҳорат олган (пок) ҳолда (масжидга) чиқса, унинг ажри эҳромдаги ҳожининг савобига тенгдир” (Имом Абу Довуд ривояти).

2. Зуҳо намозини ўқиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бомдодни жамоат билан ўқиса, сўнгра қуёш чиққунича Аллоҳни зикр қилиб ўтирса, кейин икки ракат намоз ўқиса, унинг учун ҳаж ва умранинг ажри тўлиқ, тўлиқ, тўлиқ берилади”, дедилар (Имом Термизий ривояти).

3. Ота-онанинг юзига қараш.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Она-отасининг юзига раҳмат билан боққан кишига ҳаж ва умранинг савоби ёзилади”, дедилар. “Кунда минг марта боқса ҳам шундайми?” деб сўрадилар. “Кунда юз минг марта боқса ҳам”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

4. Илмга интилиш.
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Кимки эрта билан масжидга фақатгина илм ўргангани ёки ўргатгани борса, унга тўлиқ ҳаж амалининг савоби берилади” (Имом Табароний ривояти).

5. Яхши ният қилиш.
Узун ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “....Яна бошқа бир бандага Аллоҳ бойлик ҳам, илм ҳам бермайди, шунга қарамай, агар менда ҳам бойлик бўлганида фалончининг амалини қилардим, дейди. Бас, у ниятига яраша олади...” (Имом Термизий ривояти).

6. Ота-онанинг розилигини топиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бир киши келиб: “Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жиҳодда иштирок этишни истайман, лекин бунга ҳеч қодир бўла олмаяпман”, деди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан: “Ота-онангдан бирортаси ҳаётми?” деб сўрадилар.

У: “Онам ҳаёт”, деди.

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Онанг борасида Аллоҳдан қўрқ (яъни унга яхшилик қил). Шундай қилсанг ҳаж, умра ва жиҳод қилувчи бўласан...” (Имом Байҳақий ривояти).

7. Шом намозини жамоат билан адо этиш.

Уқба ибн Абдулғофир раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Шом намозини жамоат билан ўқиш ҳажга, бомдодни ўқиш эса умра намозига тенгдир”.

8. Қурбон ҳайити намозини адо этиш.
Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади. Саҳоба Михнаф ибн Сулайм розияллоҳу анҳу айтадилар: “Рамазон ҳайити намозига қатнашнинг ажри (савоби) умранинг ажри билан баробардир. Қурбон ҳайити намозига бориш эса ҳаж савобига тенгдир”.

Даврон НУРМУҲАММАД

@NASIHATUZ

Читать полностью…

Nasihat.uz

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!

Хайрли кун!
Аллоҳ таоло янги кунни файзли, баракали ва хайрли қилсин.
Омин!

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

#Намоз_вақтлари
25 июн сешанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун

⏰ Тонг - 03:06
⏰ Қуёш - 04:51
⏰ Пешин - 12:31
⏰ Аср - 17:41
⏰ Шом - 20:02
⏰ Хуфтон - 21:43

Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

#ДОЛЗАРБ

1 - ❓Республикамиз ҳудудидаги диний мазмундаги рисолалар,китоб ва бошқа турдаги материаллар қайси ҳужжат асосида тартибга солинади ?

2- 🪦Қабристонга туташ масжидларда намоз ўқиш жоизми?

3 - ❗️Қидирув

4 -👳‍♂️ Ислом ниқоби остидига терорчилик ҳаракатларидан огоҳ бўлайлик

/channel/shoshhanafiy

Читать полностью…

Nasihat.uz

#Намоз_вақтлари
24 июн душанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун

⏰ Тонг - 03:05
⏰ Қуёш - 04:51
⏰ Пешин - 12:30
⏰ Аср - 17:41
⏰ Шом - 20:02
⏰ Хуфтон - 21:43

Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

🗣Файзли ҳожиларни кутиб олиш лаҳзалари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси"
Матбуот хизмати


@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

Шайтонга ёрдамчи бўлманг!

Ривоят қилишларича, Умар розияллоҳу анҳу Шом диёрида яшайдиган бир бақувват йигитнинг ҳол-аҳволи ҳақида суриштирдилар. У йигит шаробга муккасидан кетиб, сархуш бўлиб юрганидан хабар топгач, котибга дедилар: “Умардан фалончига. Сенга салом бўлсин. Аллоҳ таоло барча мақтовларга ҳақдор ягона Зотдир. У гуноҳни мағфират қилувчи, тавбани қабул этувчи, иқоби шиддатли ва фазлу карам соҳиби бўлган Зотдир. Ундан ўзга ибодатга сазовор Зот йўқ. Қайтиш Унинг Ўзигадир”, деб ёз.

Хатни тамомлагач муҳр қўйдилар ва элтувчига: “Уни фақат эс-ҳуши жойидалигида топшир”, дедилар. Сўнгра йигитнинг ҳаққига дуо қилиб, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини кечиришини ва тавбасини қабул қилишини сўрадилар. Атрофдагилар ҳам дуога қўшилиб “Омийн”, деб туришди.

Мактуб етиб боргач, йигит уни ўқир экан бундай деди: “У гуноҳни мағфират қилувчи”. Демак, Роббим менинг гуноҳларимни кечиришни ваъда қилган.

“Тавбани қабул этувчи, иқоби шиддатли” – бу билан мени жазодан огоҳлантирмоқда.

“Фазлу карам соҳиби бўлган Зотдир” – У Зотнинг марҳамати чексиз.

“Қайтиш Унинг Ўзигадир”. Йигит мактубни такрор-такрор ўқир экан, ўзини йиғидан тўхтата олмади. Қилган барча гуноҳлари учун тавба қилди. Ҳоли ўнглана бошлади. Бу хабар мўминлар амири Умар розияллоҳу анҳуга етиб борди.

У зот розияллоҳу анҳу: “Биродарингиз ёмон йўлга кириб тойилганини кўрсангиз мана шундай йўл тутинг. Уни қилаётган ишидан қайтариб, тўғри йўлга солинг. Ҳаққига дуо қилинг. Аллоҳ таоло унинг тавбасини қабул қилишини сўранг. Асло уни баттар гуноҳга ботишига сабаб бўлувчи иш қилиб, шайтонга ёрдамчи бўлиб қолманг”, дедилар.

Абдуллоҳ Муҳаммад Абдулмуътийнинг “Меҳр ойи” китобидан

Яқинларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg

Читать полностью…

Nasihat.uz

#Намоз_вақтлари
22 июн шанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун

⏰ Тонг - 03:05
⏰ Қуёш - 04:50
⏰ Пешин - 12:30
⏰ Аср - 17:41
⏰ Шом - 20:02
⏰ Хуфтон - 21:43

Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

#Video #Ogohlik

❗️Ogoh bo‘ling, yot g‘oyalar ta'siriga tushib qolmang. O‘zingiz va yaqinlaringiz hayotiga befarq bo‘lmang!

🌐Rasmiy sahifamiz: @marifiymarkaz

Читать полностью…

Nasihat.uz

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Аллоҳим, Жума кунида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан.

Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин!

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

Бу йил 1.8 миллиондан ошиқ ҳожи ҳаж амалини адо этди

Саудия Арабистони Подшоҳлиги статистика бош бошқармаси ҳаж амалларини бажариш учун келган зиёратчилар сонини эълон қилди. Унга кўра:

– Бу йил 1 миллион 833 минг 164 нафар киши ҳаж амалини адо этган. Шундан ички зиёратчилар сони 221 минг 854 нафар.

– Ҳожиларнинг 958 137 нафари эркак, 875 027 нафари эса аёллардир.

– Зиёратчиларнинг 22,3 фоизи араб, 63,3 фоизи эса Осиё, 11,3 Африка давлатларидан, Европа Америка, Австралия ва бошқа мамлакатлардан келган зиёратчилар сони эса 3,2 фоизни ташкил этган.

– Зиёратчиларнинг асосий қисми ҳаво йўллари орқали келган.

– Бу йил юртимиздан 15 минг 130 нафар фуқаро ҳаж ибодатига муяссар бўлди.

– Эслатиб ўтамиз: 22 июндан 12 июлга қадар ҳожиларимизни Жидда шаҳридан Ўзбекистонга олиб келиш ишлари амалга оширилади.

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

Киши гуноҳ қилиб қўяди, натижада таҳажжудга туришдан маҳрум бўлади.

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

Имом Аҳмад ва Ибн Абдулбаррлар Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:

«Илмни ўрганинглар ва уни одамларга ўргатинглар. Шу билан бирга илм учун виқор ва сокинликни ҳам ўрганинглар. Ўзингиз таълим олган кишига ва таълим берган кишига тавозели бўлинглар. Жаббор уламо бўлмангки, жоҳиллигингиз илмингиздан устун бўлиб қолмасин».


@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

ТЎРТ НАРСАДАН САҚЛАНИНГ:

Тўрт нарса қашшоқ турмушни, заиф хотирани, тор қалбни мерос қолдиради:

1. Оллоҳнинг қазойи қадарига норозилик билдириш.

2. Гуноҳ қилиб, тавба қилмаслик.

3. Инсонларга гина сақлаш, улардан ўч олишга интилмоқ ҳамда Оллоҳ бошқаларга берган фазл-марҳаматга ҳасад қилмоқ.

Ҳадис:
"Ҳасадчининг роҳати йўқдир".

4. Оллоҳнинг зикридан юз ўгирмоқ.

"Ким Менинг Эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта, унинг учун танг-бахтсиз ҳаёт бўлур ва Биз уни Қиёмат куни кўр ҳолда тирилтирурмиз".

(Тоҳа сураси, 124-оят).

"Маҳзун бўлма" китобидан.

Яқинларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg

Читать полностью…

Nasihat.uz

#Намоз_вақтлари
19 июн чоршанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун

⏰ Тонг - 03:04
⏰ Қуёш - 04:49
⏰ Пешин - 12:29
⏰ Аср - 17:40
⏰ Шом - 20:01
⏰ Хуфтон - 21:43

Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

Қалб касаллиги олти нарсадан пайдо бўлади:

1. Тавба умидида гуноҳ қилавериш.
2. Амал қилмаган ҳолда таълим олавериш.
3. Амал қилганда ҳам ихлоссиз бўлиш.
4. Аллоҳнинг ризқини шукр қилмасдан еявериш.
5. Аллоҳнинг тақсимотига рози бўлмаслик.
6. Ўликларни кўмиб ибратланмаслик.

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ

Диққат! Қалб ҳаловатини излаганларга.

Шаҳватлардан бир шаҳватни тарк этиш, қалбга бир йиллик сиёму қиёмдан кўра фойдалидир.

Абу Сулаймон Дороний
-----

Шаҳватлар кўп. Мол-дунёга, мансабга, обрўга, шуҳратга, аёлларга..

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

#Намоз_вақтлари
18 июн сешанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун

⏰ Тонг - 03:04
⏰ Қуёш - 04:49
⏰ Пешин - 12:29
⏰ Аср - 17:40
⏰ Шом - 20:01
⏰ Хуфтон - 21:42

Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).

@nasihatuz

Читать полностью…
Подписаться на канал