nasihatuz | Неотсортированное

Telegram-канал nasihatuz - Nasihat.uz

6001

Тошкент шаҳар “АҲМАДЖОН ҚОРИ” жоме масжиди www.nasihat.uz расмий веб сайти телеграм канали. Имом-хатиб: Эргашев Мухаммадий Туҳфатулла ўғли Диний саволлар учун: @SavollarMuslimUzBot Тел: (78) 150-33-44 Таклиф ва мулоҳазалар учун: @nasihatuzadminbot

Подписаться на канал

Nasihat.uz

Фарзандингиз уйдан чиқиш ва уйга кириш дуосини биладими?

Ҳар ким уйга кириш ва чиқишда дуо ўқишни одат қилса, ўзлари кутмаган даражада улкан муваффақиятларга эришадилар. Ушбу дуоларнинг маъноси бироз тафаккур қилинса, улар фарзанд тарбияси учун нақадар катта аҳамиятга эга эканини англаймиз. Келинг, биргаликда тафаккур қилиб кўрайлик:

Уйдан чиқиш дуоси. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Киши уйидан чиқаётганда “Бисмиллаҳи, таваккалту ъалаллоҳи ва лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳи” деса, ўша пайтда унга “ҳидоят қилиндинг, кифоя қилиндинг ва сақландинг”, дейилади. Шайтон ундан четланади. Бош­қа бир шайтон: “Ҳидоят қилинган, кифоя қилинган ва сақланган одамга нима ҳам қила олар эдинг?” дейди, дедилар».

Дуонинг маъноси: “Аллоҳнинг номи ила, Ўзигагина таваккул қилиб чиқаман. Ўзгартириш ҳам, куч-қувват ҳам фақат Аллоҳ ила бўладир”.

Уйга кириш дуоси. Абу Молик Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Киши уйига кирганда “Аллоҳумма, инний асалука хойрол мавлажи ва хойрол махрожи. Бисмиллаҳи валажнаа ва бисмиллаҳи хорожнаа ва ъалаллоҳи Роббина таваккалнаа”, десин. Сўнгра аҳлига салом берсин”, дедилар.

Дуонинг маъноси: “Аллоҳим! Албатта, мен Сендан яхши кириш ва яхши чиқишни сўрайман. Аллоҳнинг исми ила кирдик. Аллоҳнинг исми ила чиқдик. Роббимиз Аллоҳга таваккул қилдик”.

Кўриб турганингиздек уйга киришда ҳам, чиқишда ҳам бу дуоларни ўқиб юрадиган бўлсангиз сиз ўзингизга эмас, балки барча ишга қодир Зот Аллоҳ таолога суянаётган бўласиз. Ташқарига чиқаётганингизда У Зотнинг Ўзигагина таваккул қилаётган, Ўзидангина муваффақият сўраётган бўласиз. Ахир олдингизда ўта муҳим ва машаққатли ишлар сизни кутиб турибди. Ахир, У Зот Ўзидан ёрдам сўраганларни ташлаб қўймайди-ку. Уйга кираётганда-чи? Нима учун уйга киришда ҳам Аллоҳга таваккул қиламиз? Уйда бизни фарзандлар тарбиясидек буюк вазифа кутади.

Абдуллоҳ Муҳаммад Абдулмуътийнинг "Меҳр ойи" китобидан


Яқинларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg

Читать полностью…

Nasihat.uz

#Намоз_вақтлари
17 июн душанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун

⏰ Тонг - 03:04
⏰ Қуёш - 04:49
⏰ Пешин - 12:29
⏰ Аср - 17:40
⏰ Шом - 20:01
⏰ Хуфтон - 21:42

Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

Қурбон Ҳайити муборак бўлсин, азизлар!

Аллоҳ таоло дуоларингизни ҳусни мақбул айлаб, сўраганингиздан зиёдасини, энг хайрлисини насиб этсин!

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

ҚУРБОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ТАРТИБИ

🌐 Youtube орқали томоша қилиш

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Яқинларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg

Читать полностью…

Nasihat.uz

Қурбон ҳайити куни бажариладиган 13 амал

1. Арафа куни кечаси, яъни, ҳайит кунига ўтар кечасини бедор ўтказиш.
Ҳайит кунига ўтар кечани Қуръон тиловати, зикр, тасбиҳ ва нафл намозлар билан ўтказиш улкан савобларга сабаб бўлади. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам: “Ким икки ийд кечаларини Аллоҳдан савоб умидида қоим қилса, қалблар ўладиган кунда унинг қалби ўлмас”, деганлар (Ибн Можа, Табароний ривояти).

2. Ғусл қилиш. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фитр, Азҳо ва Арафа кунлари ғусл қилар эдилар” (Ибн Можа ривояти).

3. Энг яхши, янги ёки тоза кийимларни кийиш.

4. Хушбўйланиш.

5. Қурбон ҳайити намозига чиқишдан олдин ҳеч нарса емаслик. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ҳайитида таомланмасдан чиқмасдилар, қурбонлик кунида эса намоз ўқигунларича таомланмасдилар” (Имом Термизий ривояти).

Эслатма! Баъзилар қурбон ҳайитида ҳеч нарса емай намозга чиқишни нотўғри тушуниб, куннинг аввалги ярмига қадар рўзани ният қилиш керак, дейишади. Шу билан бирга, ўша куни саҳарликка туришади ва оғизларини ният билан беркитиб намозга чиқишади. Ҳайит намози ўқиб бўлингач эса, худди ифторликдаги каби оғизларини очишади. Бундай қилиш нотўғри. Ҳайит кунларида рўзани ният қилиш ҳаром амал саналади. Қолаверса, ярим кунга рўза ният қилинмайди.

6. Масжидга имкон бўлса пиёда ва эртароқ бориш. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки ҳайит намозига пиёда юриб чиқардилар” (Ибн Можа ривояти).

7. Йўлда таҳлил (Лаа илаҳа иллаллоҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва таҳмид (Алҳамдулиллаҳ) айтиш. “Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Лаа илааҳа иллаллоҳу Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд”.

8. Ҳайит намозидан олдин бошқа бирор нафл намоз ўқимаслик. Масжидга боргандан сўнг таҳийятул масжид ёки бошқа бирор нафл намоз ўқимасдан зикр қилиб ўтириш лозим.

9. Намозга бир кўчадан бориб, бошқасидан қайтиш. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай қилар эдилар.

10. Ҳайит билан муборакбод этиш. Саҳобалар: “Тақоббал Аллоҳ минна ва минкум (Аллоҳ биздан ҳам, сиздан ҳам қабул этсин)”, деб бир-бирларини байрам билан табриклашарди.

11. Аҳли аёл ва ёш болаларни хурсанд қилиш. Оилада байрам кайфиятини пайдо қилиш, совға-ҳадялар улашиш керак.

12 .Қавм-қариндош, ёш улуғларни зиёрат қилиш.

13. Таниш-билиш, ёру дўст, қўни-қўшниларни байрам билан табриклаш.

Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин!

Даврон НУРМУҲАММАД


Яқинларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg

Читать полностью…

Nasihat.uz

АРАФА КУНГИ ЭНГ ЯХШИ ДУО

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Дуонинг энг яхшиси арафа кунидаги дуодир. Мен ва мендан олдинги Пайғамбарлар айтган сўзнинг энг яхшиси "Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр" деб айтишдир", деганлар.

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

#Намоз_вақтлари
15 июн шанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун

⏰ Тонг - 03:04
⏰ Қуёш - 04:49
⏰ Пешин - 12:28
⏰ Аср - 17:39
⏰ Шом - 20:00
⏰ Хуфтон - 21:41

Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

Эртага арафа куни: Рўза тутишни унутманг!

Эртага, 15 июнь шанба куни зулҳижжа ойининг 9-куни – арафа кунидир.

☪️ Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

❇️ Бошқа ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси икки йилга каффоратдир: ундан олдинги ва ундан кейинги йилга”, деганлар (Имом Байҳақий ривояти).

⏰ Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан):
⏱ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:04
⏱ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:00
🤲 Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.

‼️ Ғафлатда қолманг! Арафа куни рўзасини тутишни ўтказиб юборманг!

🔄 Яқинларингизга ҳам эслатинг. Эҳтимол Сиз уларнинг рўза тутишига сабабчи бўларсиз.

Даврон НУРМУҲАММАД

Яқинларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg

Читать полностью…

Nasihat.uz

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Аллоҳим, Жума кунида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин!

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

Арафа куни ушбу 4 амални бажаришни унутманг!

1. Ушбу зикрни кўп қилиш: “Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу. Лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр”.

Маъноси: Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, У ёлғиз, Унинг шериги ҳам йўқ, бутун мулк Уники, ҳамд ҳам Унга хос ва У ҳар бир нарсага қодирдир.

2. Аллоҳдан дўзах азобидан паноҳ сўраш. Арафа куни одамлар дўзахдан озод бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа куни Аллоҳ бандаларни дўзахдан кўп озод қилганчалик бошқа бирор кун йўқ”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

Аллоҳим! Бизни, ота-оналаримизни, фарзандларимизни, аёлларимизни, дўстларимизни ва барча мўмин-мусулмонларни жаҳаннам оловидан асра!

3. Такбири ташриқ айтиш. Арафа кунининг бомдод намозидан бошлаб такбир айтилади. “Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд”.

4. Рўза тутиш. Арафа куни тутилган рўза икки йиллик гуноҳларга каффорат бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ундан олдинги ва ундан кейинги йиллардаги гуноҳларга каффорат бўлади деб Аллоҳдан умид қиламан”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

Ғафлатда қолманг! Арафа кунининг фазилатларидан бебаҳра қолманг! Буни бошқаларга ҳам эслатинг.

Даврон НУРМУҲАММАД


Яқинларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg

Читать полностью…

Nasihat.uz

#Намоз_вақтлари
13 июн пайшанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун

⏰ Тонг - 03:04
⏰ Қуёш - 04:49
⏰ Пешин - 12:28
⏰ Аср - 17:38
⏰ Шом - 19:59
⏰ Хуфтон - 21:40

Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ

🕌 Юртимиздаги жоме масжидларда 2024 йил 16 июнь якшанба куни Қурбон ҳайити намози ўқилади. Унга кўра, Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда эрталаб соат 05:10 да Қурбон ҳайити намози ўқилади.

🕓 Республикамизнинг бошқа ҳудудларида эса Қурбон ҳайити намози жоме масжидларда қуйидаги вақтларда адо этилади:

🟢Андижон 05:00
🟠Наманган 05:00
🟢Фарғона 05:00
🟠Тошкент ш. 05:10
🟢Тошкент в. 05:15
🟠Сирдарё 05:15
🟢Жиззах 05:15
🟠Самарқанд 05:20
🟢Сурхондарё 05:20
🟠Қашқадарё 05:25
🟢Навоий 05:25
🟠Бухоро 05:30
🟢Хоразм 05:45
🟠Қорақалпоғистон Рес. 05:50

🤔 Ушбу жадвалда кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 15-20 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


Яқинларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg

Читать полностью…

Nasihat.uz

Ассалому алайкум!

Аллоҳ ҳар бир лаҳзангизни бахтга тўлдирсин! Бошлаган янги кунингиз хайрли, файзли, барокатли давом этсин!


@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

ОНАМ АЙТГАН ҲИКОЯЛАР

Муаллим ўқувчиларидан сўради: «Келажакда ким бўлмоқчисизлар?!» Ўқувчилар бирин-кетин жавоб беришди. Кимдир муҳандис бўламан деса, яна кимдир шифокор бўлишини айтди.

Ўқувчиларнинг ҳаммаси ўзларини қизиқтирган касблар ҳақида гапиришди. Лекин бир ўқувчи ўрнидан туриб, ғаройиб жавоб айтди. Барча унинг устидан кулди. У: «Саҳоба бўлмоқчиман», деганди.

Муаллим сўради: «Нима учун саҳоба бўлмоқчисан?» Бола жавоб берди: «Чунки онам ухлашимдан олдин, улар ҳақидаги ҳикояларни айтиб берарди. Мен уларни яхши кўрардим ва шунинг учун улардек бўлишни орзу қилардим», деди.

Ҳамма жавобдан таъсирланди.

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ 16 ИЮНЬ КУНИ НИШОНЛАНАДИ

✅ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

#video #savol_javob

📚Har bir mujtahidning ijtihodi to‘g‘rimi?


🎙Doktor Hamza Bakriy


🌐 Telegramdagi rasmiy sahifamiz: @marifiymarkaz

Читать полностью…

Nasihat.uz

Қурбонлик қилинаётганда ўқиладиган 5 дуо

بسم الله والله أكبر اللهم منك ولك اللهم تقبل مني

Ўқилиши: Бисмиллаҳи. Валлоҳу акбар. Аллоҳумма минка ва лака. Аллоҳумма тақоббал минний.

Маъноси: Аллоҳнинг номи билан. Аллоҳ улуғдир. Аллоҳим, бу Сендан ва Сен учундир. Аллоҳим, мендан қабул эт.

اللهم تقبل هذا منى كما تقبلت من حبيبك محمد و خليلك إبراهيم عليهما السلام

Ўқилиши: Аллоҳумма тақоббал ҳаазаа минний кама тақоббалта мин Ҳабийбика Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Халийлика Иброҳим алайҳимассалом.

Маъноси: Аллоҳим! Бу қурбонлигимни ҳабибинг Муҳаммад, халилинг Иброҳим алайҳимассаломдан қабул қилганингдек қабул қилгин.

إِنِّي وَجَّهْتُ وَجْهِيَ لِلَّذِي فَطَرَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ حَنِيفًا وَمَا أَنَا مِنَ الْمُشْرِكِينَ

Ўқилиши: Инний важжаҳту важҳий лиллазий фаторос самааваати вал арз ҳанийфан ва маа анаа минал мушрикийн.

Маъноси: Мен тўғри йўлни танлаган ҳолимда юзимни осмонлар ва Ерни ихтиро этган Зотга қаратдим. Мен мушриклардан эмасман.

قُلْ إِنَّ صَلَاتِي وَنُسُكِي وَمَحْيَايَ وَمَمَاتِي لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ

Ўқилиши: Қул инна солаатий ва нусукий ва маҳйаая ва мамаатий лиллаҳи Роббил ъаламийн.

Маъноси: Айтинг: “Албатта, намозим, ибодатим ва ҳаёту мамотим оламлар Рабби бўлмиш Аллоҳ учундир”.

لَا شَرِيكَ لَهُ وَبِذَلِكَ أُمِرْتُ وَأَنَا أَوَّلُ الْمُسْلِمِينَ

Ўқилиши: Лаа шарийка лаҳу ва бизаалика умирту ва анаа аввалул муслимийн.

Маъноси: Унга (ҳеч қандай) шерик йўқдир. Мана шу (ақида)га буюрилганман ва мен (Аллоҳнинг буйруқларига) таслим этувчиларнинг аввалиман.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Яқинларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg

Читать полностью…

Nasihat.uz

Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин!

Аллоҳнинг раҳмати сизга бўлсин.
Умрингиз исломнинг нурига тўлсин.
Шукурким етказди улуғ кунларга.
Ушбу ҳайит айёми муборак бўлсин!

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

#Намоз_вақтлари
16 июн якшанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун

⏰ Тонг - 03:04
⏰ Қуёш - 04:49
⏰ Пешин - 12:29
⏰ Аср - 17:39
⏰ Шом - 20:00
⏰ Хуфтон - 21:42

Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

Ақиқа ва ҳайитнинг қурбонлигини битта қилса бўладими?

#Cавол: Фарзандимнинг ақиқа куни Қурбон ҳайитидан 2 кун олдинга тўғри келди. Ақиқа ва ҳайитнинг қурбонлигини битта қилиб қурбонлик қилсам бўладими?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Битта қўйни ҳам қурбонликдан, ҳам ақиқадан сўйиб бўлмайди. Чунки қўйнинг ўзи фақат бир ҳиссадир. Бундай ҳолатда албатта, қурбонликни ният қилиб сўйилади.Ақиқа қилиш вожиб амаллардан эмас, балки мустаҳабдир.

Ақиқа қилмаган киши гуноҳкор бўлмайди. Аммо, қурбонлик вожиб бўлса, уни албатта бажариш лозимдир.

Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, қурбонликда туя ва қора молда етти кишигача шерик бўлиб сўйиш мумкин. Шу эътибордан қора мол ва туяга ўхшаш ҳайвонларда бир ҳиссаси қурбонлик икки ҳиссаси (қиз бола бўлса бир ҳиссаси) ақиқадан деб сўйиш ҳам мумкин.

“Бадоиъус саноиъ” китобида бундай дейилади: “Шунингдек, туя ва молда етти киши шерик бўлиб, улардан бири туғилган фарзандига ақиқа қилишни ирода қилиши ҳам жоиз”.

Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази


Яқинларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg

Читать полностью…

Nasihat.uz

Арафа муборак бўлсин!

Арафа – бу шундай кунки, йил давомидаги барча кунларни маржон доналари деб тасаввур қилсак, бу кунни ушбу маржон шодасининг ўртасидаги дуру гавҳарига ўхшатилади. Бу кунни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзининг саҳиҳ ҳадисида шунда баён қилган:

«Аллоҳ субханаҳу ва таолонинг наздида арафа кунидан кўра афзал кун йўқ. Дуонинг яхшиси арафа кунининг дуосидир». Аллоҳ бандаларининг дуосини қабул қиладиган ва уларни бандалик, дуо ва илтижо билан Ўзига юзланишлари учун рози бўладиган бундай кун йўқдир.

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

🌙 ТАКБИРИ ТАШРИҚ АЙТИШНИ УНУТМАНГ

اللهُ أكبر اللهُ أكبر لا إلهَ إلَّا الله واللهُ أكبر اللهُ أكبر ولله الحَمْد

Ўқилиши: Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд.


Маъноси: Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир.


🗣 Такбири ташриқ 15 июнь бомдод намозидан бошлаб ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 19 июнь аср намозига қадар айтилади:
15 июнь — 5 маҳал
16 июнь — 5 маҳал
17 июнь — 5 маҳал
18 июнь — 5 маҳал
19 июнь — 3 маҳал

🟢Жами 23 маҳал намозда такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади.

💬 Ушбу такбир хоҳ жамоат билан, хоҳ ёлғиз ўқилган ҳар бир фарз намоздан кейин айтилади.

💬 Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар.

🕌 Намозга кечикиб қўшилган киши ҳам намозини тўлиқ ўқиб бўлганидан кейин такбири ташриқни айтади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


Яқинларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg

Читать полностью…

Nasihat.uz

ЖУМА ОДОБЛАРИ

-Яхши амаллларни кўпайтириш ва гуноҳ ишларни тарк қилиш

-Пайғамбар алайҳиссаломга саловатни кўпайтириш

-Жума куни бомдод намозида Сажда ва инсон сураларини қироат қилиш

-Ният қилиш

-Жума куни учун хос кийим кийиш

-Жума намози учун ғусул қилиш

-Жума куни ҳушбўй нарсаларни суртиш

-Мисвок қилиш

-Жума намозига эрта бориш

-Азонни эшитган вақтда савдо-сотиқ ишларни тарк қилиш

-Жума намозига пийода бориш

-Масжидга бориш ва кириш одобларига амал қилиш

-Одамларни ҳатлаб ўтмаслик

-Таҳийятул масжид намозини ўқиш

-Масжидда ўтирган кишининг жойига ўтириш учун уни ўрнидан турғизмаслик

-Икки кишининг ўртасини ажратмаслик

-Жума намозидан олдин ҳалқа бўлиб ўтирмаслик

-Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш

-Зикр билан машғул бўлиш

-Имкон қадар имомга яқин бўлиш

-Биринчи сафга интилиш

-Жим туриш ва имомга қулоқ солиш

-Жума намозига бепарво бўлмаслик

-Жума кунидаги дуолар ижобат бўладиган вақтни излаш

"Ислом одоблари энциклопедияси" китобидан


Улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg

Читать полностью…

Nasihat.uz

#Намоз_вақтлари
14 июн жума куни тақвими
Тошкент шаҳри учун

⏰ Тонг - 03:04
⏰ Қуёш - 04:49
⏰ Пешин - 12:28
⏰ Аср - 17:39
⏰ Шом - 20:00
⏰ Хуфтон - 21:41

Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

Бир аъробийга
Роббингга гўзал дуо қила оласанми?” дейилди.

Шунда у:
Албатта” деди-да, “Эй Аллоҳ, Сендан сўрамасак ҳам бизга Исломни бердинг. Энди Сендан сўраб турганимизда бизни жаннатдан МАХРУМ қилма!” деб дуо қилди...

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

#Долзарб

1 - Диншунослик экпертизаси

2 - Ақида илмини ўрганишниг ҳукми


/channel/nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

Кампирнинг гапига кирган чол ҳикояси

Кимки бирор нарсани назр қилса ўшани албатта бажариши лозим. Аммо баъзи инсонлар бошларига мушкул тушганида Аллоҳга ёлвориб “агар шундан қутулиб олсам фалон яхши ишни қиламан” деб қасам ичади ёки ваъда қилади ёҳуд назр қилади. Аммо муаммо ва мушкуллардан қутулганидан кейин, ваъдасини адо қилмайди. Назрни адо этиш эса вожиб саналади. Билмайдики, эртага яна Аллоҳга ёлвориши бор.

Ҳикоя. Ривоят қилишларича, бир чол бозордан қўзичоқ сотиб олибди. Кейин шу қўзи катта бўлса қурбонликка сўяман деб ният қилибди. Иттифоқо қўзи шунчалик тез ривожланибдики, Қурбон ойи келгунча каттагина, кўрган одамнинг суқи кирадиган қўчқор бўлиб етилибди. Буни кўриб кампир чолига айтибди:

Бунинг ўрнига бозордан бошқа қўй олиб сўяйлик.

Йўқ, мени шуни ният қилганман, – дебди чол.

Қўй бўлса бўлди-да, барибир сўямизку, – дебди кампир ва жаврай-жаврай охири чолни кўндирибди.

Чол бозорга борибди. Ўртача катталикдаги қўйни танлаб анча савдолашди. Охири баҳосини келишгандан сўнг пулни санаб бермоқчи бўлиб чўнтагига қарса, пул йўқ! Ўғрилар “шилиб” кетишибди. Жаҳли чиққан чол ўзига-ўзи: “Шу мияси айниган кампирнинг гапига кириб адашибман. Ҳозироқ тўғри уйга бориб кампир билан маслаҳатлашиб ўтирмай ўша қўчқорни сўяман!” деб уйга равона бўлди.

Келиб шошилиб қўйхонага кириб қараса, қўчқор ҳаром ўлиб ётган экан.

Қўшимча. Ўтган йили рамазонда бир маҳалладошим ифторлик қилишни ният қилган, бироқ бир одамга аччиқ қилиб ифторликни бермади. Мен унга юқоридаги ҳикояни айтсам, ўзи иқрор бўлдики, бу киши ҳам ўша куни (ёки эртасига) пулини йўқотиб қўйибди. Бу ҳақиқатан бўлган гап.

Улуғбек қори ЙЎЛДОШЕВ


Яқинларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg

Читать полностью…

Nasihat.uz

#Намоз_вақтлари
12 июн чоршанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун

⏰ Тонг - 03:04
⏰ Қуёш - 04:49
⏰ Пешин - 12:28
⏰ Аср - 17:38
⏰ Шом - 19:59
⏰ Хуфтон - 21:40

Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

#Долзарб

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚ ОРҚАЛИ ИЛМ ОЛАМАН ДЕБ, АДАШИБ ҚОЛМАНГ!

Мирзамақсуд домла Алимов
Андижон вилоят бош имом-хатиби


Яқинларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg

Читать полностью…

Nasihat.uz

Ҳакимлардан биридан сўралди: “Қайси ишлар ақлга ёрдам беради ва қайсиларининг унга зарари кучлидир?” .  У зот жавоб бериб: “Унга манфаати кўп бўладигани учта нарсададир: “Ишларда олимлар билан мушовара, маслаҳат қилиш, ишларни тажриба қилиш ва мустаҳкам сабот.  Ақлга зарар, зиёни кўплари эса: “Ўз билганида туриб олиш, ўзидан мамнун бўлиб олиш ва шошқалоқликдир”, деди

@nasihatuz

Читать полностью…
Подписаться на канал