nasihatuz | Неотсортированное

Telegram-канал nasihatuz - Nasihat.uz

6001

Тошкент шаҳар “АҲМАДЖОН ҚОРИ” жоме масжиди www.nasihat.uz расмий веб сайти телеграм канали. Имом-хатиб: Эргашев Мухаммадий Туҳфатулла ўғли Диний саволлар учун: @SavollarMuslimUzBot Тел: (78) 150-33-44 Таклиф ва мулоҳазалар учун: @nasihatuzadminbot

Подписаться на канал

Nasihat.uz

Ассалому алайкум!
Аллоҳ кунларимизни Ўзининг зикри билан нурли қилсин.
Кунингиз хайрли ўтсин!


@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

#Видеомурожаат

❗️Фарзандларингизни турли бузғунчи ғоялар таъсиридан асранг


🌐 Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

Зикр қилувчининг одоблари

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Зикр қилувчи учун ўзига яраша одоблар мавжуд. Ўша одобларга риоя қилган ҳолда адо этилган зикр қабул ва ижобат бўлиши умидлидир.

1. Аллоҳ таолодан зикр учун ёрдам сўраш.
2. Зокир таҳоратли бўлиши керак.
3. Фазилатли маконларни ихтиёр қилиш. Масжид, Ҳарамайни шарифайни ва шунга ўхшаш жойлар.
4. Фазилатли замонларни ихтиёр қилиш.
Имом Нававийнинг айтишича, зикр учун энг афзал вақт бомдод намозидан кейинги вақтдир. Ўша вақтда фаришталар ҳозир бўладилар.

Имом Молик шунинг учун ҳам

"Бомдод намозидан то қуёш чиққунича гапириш ва ухлаш макруҳдир",
деганлар.

Зикрнинг энг афзал мавсумларидан бири зулҳижжа ойининг биринчи ўн кунлигидир.

Қолган барча вақтларда зикр мустаҳабдир.

5. Солиҳ амаллардан кейин зикр қилмоқ.
6. Ноқулай ҳолатларда зикрни тўхтатиш лозим.
Бунга халога киргандаги, жинсий яқинлик қилгандаги, жума хутбаси пайтидаги каби ҳолатлар киради.

7. Қиблага қараб зикр қилиш керак.
8. Рағбат, хушуъ ва хузуъ ҳамда тадаббур билан зикр қилиш лозим. Яъни фикрни жамлаб, айтилаётган зикрнинг маъносини тушуниб зикр қилиш лозим.
9. Зикрни холи қолиб қилишга ҳаракат қилиш.
Одамлардан панада бўлиб, хилватда зикр қилиш кўпчиликнинг ичидаги зикрдан афзалдир.

Ибн Ҳажар юқорида эслатилган ҳадисда келган “Агар бандам Мени ёлғиз зикр қилса, Мен ҳам уни ёлғиз зикр қиламан”, деган иборадан “Махфий зикр ошкора зикрдан афзалдир” деган ҳукмни чиқарган.

Махфий зикрнинг афзаллиги бундан бошқа ҳадисларда ҳам таъкидланган. Зотан, у риёдан йироқдир.

Аммо шариатда таъкидланган, овоз чиқариб айтиш лозим бўлган лаббайка, азон ва иқомага ўхшаш ҳолатларда овоз чиқариш шарт.

Қалби очиқ зотлар Аллоҳ таолонинг даргоҳидан бошқа жойда нажот йўқлигини англаб етганлар. Аллоҳ таолонинг даргоҳига эса У Зотга бўлган ҳақиқий муҳаббат ила вафот этмагунча эришиб бўлмайди. Ҳақиқий муҳаббат эса маҳбубни давомли зикр қилиш ва уни тарк этмаслик ила собит бўлади.

Давомли зикрга кераксиз ишларни, беҳуда ўйин-кулгини ташлаб, кечаси ва кундузи учун вазифа қилиб олинган зикрларни бажариш билан эришилади.

Охират саодатини ирода қилган банда ўзига истиғфор, таҳлил, такбир, салавот каби зикрларни вазифа қилиб олиб, доимий равишда адо этиб юради.

Албатта, уларнинг вақтини ва матнини ҳадиси шарифларда кўрсатилгандек йўлга қўйиш керак. Биладиган одамлардан таълим олинса, мақсадга мувофиқ бўлади. Нафсни покловчи омилларга қанчалик амал қилинса, нафс шунчалик покланиб бораверади.

“Нақшбандия: вазифалар, зикрлар” китобидан


Яқинларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg

Читать полностью…

Nasihat.uz

#Намоз_вақтлари
10 июн душанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун

⏰ Тонг - 03:05
⏰ Қуёш - 04:49
⏰ Пешин - 12:27
⏰ Аср - 17:37
⏰ Шом - 19:58
⏰ Хуфтон - 21:38

Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

📖 ҚУРБОНЛИК

00:00 Қурбонлик қилиш кимларга вожиб?
01:38 Қурбонлик қилишни вожиб қиладиган бойликнинг миқдори қандай ҳисобланади?
04:20 Бутун бир оиладан биргина қўй кифоя қиладими?
05:03 Бир киши рухсатсиз хотини ёки катта ўғли номидан қурбонлик сўйиши жоизми?
06:25 Бепарволик қилиб қурбонлик қилмаган киши нима қилади?
06:54 Ўтганларни номидан қурбонлик қилинадими?
08:02 Эркак ёки урғочи ҳайвонлардан қайси бирини қурбонлик қилиш афзал?
08:30 Қурбон ҳайити куни қурбонлик қилишдан аввал бирор нарса емай туришнинг диний асоси борми?
09:00 Қурбонлик қилишни ният қилган киши тирноқ ва сочларини олмаслиги керакми?
12:02 Вакиллик йўли билан қурбонлик қилса бўладими?
12:25 Қурбонликни вақти ҳақида тўхталиб ўтсангиз?
13:42 Қурбонлик қилиш мумкин бўлган кунлардан қайси бирида қурбонлик қилиш афзал?
14:21 Мусофир кишига қурбонлик қилиш вожиб бўладими?
14:47 Қассобга қурбонлик гўштидан ёки терисини иш ҳақи қилиб бериш жоизми?
16:13 Қурбонлик сўйишда "Бисмиллаҳи Аллоҳу акбар" демасдан "Бисмиллаҳ" деса ҳам ўтадими?
16:30 Қурбонлик учун сотиб олинган ҳайвонга кейинчалик бошқалар шерик бўла оладими?
17:38 Қурбонлик гўштидан бойларга берса бўладими?
18:24 Ҳайвон сотиб олинганидан сўнг касал бўлиб қолса уни қурбонлик қилса бўладими?
19:25 Қурбонлик гўштидан ўзга дин вакилларига ҳам бериш мумкинми?
19:43 Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламга атаб қурбонлик учун қўй сўйиш мумкинми?
20:16 Ақиқа ва Ҳайитнинг қурбонлигини битта қилса бўладими?
21:18 Туя ва сигирга бир киши қурбонлик, яна бири назр, яна бири ақиқа, яна бири нафл ниятида қўшилса бўладими?
22:21 Ҳайвон сўйганда уни оғиз билан пуфлаб шишириш жоизми?
23:31 Қурбонлик қилинадиган ҳайвон неча ёш бўлиши керак?
24:00 Қурбонликка йиғилган пулни эҳсон қилиш афзалми?
24:37 Ҳаждаги қурбонлик, вожиб қурбонликка ўтадими?
26:37 Қурбонлик қилишда махсус дуо борми?
27:24 Ўзи сўйгани яхшими ёки қассобга сўйдирганими?
28:43 Қурбонлик қилаётганда ҳайвоннинг оёғидан ушлаб туриш керакми?
29:03 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам умматнинг номидан қурбонлик қилганмилар?

#qurbonlik
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

Ассалoму алайкум!

Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!


@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

Аллоҳ таоло кунимизни баракали қилсин. Яхшиликларга илдам ҳаракат қилиб, эзгу ишларда бардавом бўлишимизни насиб этсин!

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

Зулҳижжа ойини аввалги ўн кунида айтиладиган зикрлар

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади:

«... Маълум кунларда Аллоҳнинг номини зикр қилинглар», (Ҳаж сураси, 28-оят).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу «Маълум кунлар»ни зулҳижжанинг аввалги ўн куни, деганлар.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мана бунда (яъни, зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунида) қилинганидан-да афзалроқ амал йўқ», дедилар. Шунда саҳобалар: «Аллоҳ йўлидаги жиҳоддан ҳамми?» дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳа, деб, «лекин бир киши моли ва нафсини хатарга қўйиб кўчага чиқсаю, ҳеч бир нарса билан қайтмаса, ана ўша афзалдир», дедилар (Имом Бухорий ривояти).

Имом Термизийнинг ривоятида: «Солиҳ амаллар қилинган кунлар ичида зулҳижжа ойини ўн кунидан кўра Аллоҳга маҳбуброқ кун йўқдир», дедилар, деб келади.

Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон Дорамийнинг «Муснад»ларида ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Зулҳижжа ойининг ўн кунидаги амалдан кўра афзалроқ амал йўқдир», деганларида, «Жиҳоддан ҳамми?» дейишди. (Ровий ҳадисни охиригача зикр қилган.)

Амр ибн Шуайб оталаридан, оталари боболаридан ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Дуоларнинг яхшиси арафа кунидаги дуодир. Мен ва мендан олдинги пайғамбарлар айтган калималарнинг яхшиси

«Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаху лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодир», деб айтишдир», дедилар».


Термизий заиф иснод билан ривоят қилганлар.

Имом Моликнинг «Муватто»ларида эса: «Дуоларнинг афзали арафа кунидаги дуодир. Мен ва мендан олдинги пайғамбарларнинг айтган калималарининг афзали «Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ» дир», деб келган.

Имом Молик бу ҳадисни мурсал ҳолатда лафзида ноқислик билан ривоят қилганлар.

Солим ибн Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу арафа куни бир тиланчи одамлардан тиланиб юргани кўриб: «Эй ожиз, бу кунда Аллоҳдан бошқадан ҳам сўраладими?» дедилар.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан олинди.

Яқинларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg

Читать полностью…

Nasihat.uz

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Аллоҳим, Жума кунида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан.

Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин!

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

Қимматчилик ризқни тўса олмас

Ўтган асрнинг олтмишинчи саналарида Ҳинд диёрида жуда қимматчилик бўлиб кетди. Одамлар ўша вақтнинг уламоларидан бирининг олдига бориб қимматчиликдан, бозорда нарҳларнинг ҳаддан ташқари кўтарилиб кетганлигидан шикоят қилишди ва бундан қутилиш чораси ҳақида сўрашди.

Шунда олим уларга шундай жавоб берди: одамлар билан нарсалар Аллоҳнинг наздида гўёки тарозининг икки палласи мисолидирлар. Қачон инсоннинг қадр қиммати Аллоҳнинг наздида иймон ва ихлос ила кўтарилса, нарсаларнинг қиймати тушади. Агар одамларнинг қиймати гуноҳ ва маъсиятлари туфайли Аллоҳнинг наздида қадрсизланса, бошқа нарсаларнинг қиймати кўтарилади, нарҳлари ошиб бораверади. Бас шундай экан, сизлар солиҳ амалларингизни кўпайтиринг, ихлосингизни оширинг, токи Аллоҳнинг наздида қийматингиз ошсин. Шунда бошқа нарсаларнинг нарҳи тушади, бозор арзонлайди.

Ҳеч қачон одамларни камбағалликдан қўрқитманг, бу шайтоннинг ишидир. Ўзингиз сезмаган ҳолингизда шайтоннинг шеригига айланиб қолманг. Аллоҳга қасамки, агар қайсидир денгизнинг қаъридаги бирор силлиқ тошнинг ичида бирор банданинг ризқи яширинган бўлса, албатта у ризқ у ердан чиқарилиб эгасига етказилади. Шуни билингки, қимматчилик Аллоҳнинг сизга ёзган ризқини тўса олмайди. Жонингизни берган Зот нонингизни ҳам етказади. Аллоҳ таоло Қуръонда бундай деган:

“Агарда (мазкур) юртларнинг аҳолиси имон келтирган ва тақво қилганларида эди, улар устига осмонлар ва Ердан баракотлар (эшиклари)ни очиб юборган бўлур эдик” (Аъроф сураси, 96-оят).

Иймон ва тақво ила жамиятда саодат ҳукм суради, фаровонлик бўлади, тўкин сочинлик юзага келади. Қимматчиликни, нарҳ навони ошганлигини ўйлаб ўзингизни қийнаманг, Аллоҳ ризқингизни кафолатлаб қўйган. Балки, ризқ эшикларини очадиган амаллар билан машғул бўлинг, у ҳам бўлса тавба ва истиғфордир.

Зокир Найк

Яқинларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg

Читать полностью…

Nasihat.uz

#Намоз_вақтлари
6 июн пайшанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун

⏰ Тонг - 03:07
⏰ Қуёш - 04:50
⏰ Пешин - 12:27
⏰ Аср - 17:36
⏰ Шом - 19:55
⏰ Хуфтон - 21:35

Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

Президент Шавкат Мирзиёев Макка шаҳрида бўлиб турган Мусулмонлар идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефон орқали мулоқот қилди

manba: /channel/shmirziyoyev/22275

Яқинларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg

Читать полностью…

Nasihat.uz

Аллоҳ унга жаннатда уй қуриб беради

Аллоҳ таоло фарз қилган намозларнинг айримларидан олдин, баъзиларидан эса кейин суннат намозлари бор. Қиёмат куни банданинг фарз намозларидаги камчиликларини суннат намозлари тўлдиради. Шунинг учун ҳар бир фарз намозни ўз вақтида, хушуъ-хузуъ билан адо этиш баробарида суннат намозларга ҳам бефарқ бўмаслик лозим.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қайси бир мусулмон банда ҳар куни фарздан ташқари ўн икки ракат ихтиёрий намоз ўқиса, албатта, Аллоҳ унга жаннатда уй қуриб беради”, дедилар.

Ушбу ҳадис ҳар бир бандани суннат намозларга эътибор беришга рағбатлантиради. Ҳадисда суннатларни қолдирмай ўқиб боришга қаттиқ тарғиб ва улкан ваъда бор. Унинг мукофоти – Аллоҳ таоло томонидан қуриб бериладиган алоҳида уйдир. Суннат намозларини ўқишга бундан ортиқ тарғиб бўлмайди.

Саҳобалар ушбу ҳадисни эшитганларидан кейин суннат намозларини қолдирмай ўқиганлар. Масалан, Умму Ҳабиба бинти Абу Суфён розияллоҳу анҳо онамиз: “Шу ҳадисни эшитганимдан кейин уларни бирор марта қолдирмай ўқидим”, деганлар.

Ҳадисдаги ўн икки ракат суннат намоз бу – бомдоддан олдин икки ракат, пешиндан олдин тўрт ва кейин икки ракат, шомдан кейин икки ракат, хуфтондан кейин икки ракатдир. Бу намозлар таъкидланган яъни суннати муаккада бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айрим ҳоллардан ташқари, доимо бу намозларни қолдирмай ўқиганлар.

Ҳанафий мазҳабида таъкидланган суннат намозларига алоҳида эътибор берилади. Фарз намозларига тобеъ бўлган суннат намозларни бесабаб тарк қилиш, бефарқ бўлиш гуноҳ саналади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бомдоднинг икки ракати дунё ва ундаги нарсалардан яхшидир”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

Оиша розияллоҳу анҳо онамиз айтадилар: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам пешиндан олдинги тўрт ракатни ва бомдоддаги икки ракатни ҳеч қўймас эдилар”.

Шунинг учун бомдоднинг фарзига ухлаб қолган одам уни қазосини ўқимоқчи бўлса, пешин намозининг вақти киргунича суннати билан қўшиб адо қилади. Ваҳоланки бошқа суннат намозларнинг қазоси ўқилмайди.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам пешиндан олдинги тўрт ракатни муҳофаза қилган яъни қолдирмай ўқиганларга Аллоҳ дўзах ўтини ҳаром қилишини айтганлар.

Шунингдек, аср ва хуфтон намозларидан аввал тўрт ракат нафл намоз ўқиш мустаҳаб саналади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ асрдан аввал тўрт ракат намоз ўқиган кимсани раҳм қилсин”, деганлар.

Шундай экан, фарз намозлар билан бирга суннат намозларни ҳам адо этишга эътиборли бўлиш, ҳатто сафарда ҳам суннат намозларни қолдирмай ўқишга бефарқ бўлмаслик лозим. Банда фарз намозларни адо этиш орқали Қиёмат куни Аллоҳ таолонинг азобидан омонда бўлади. Суннат намозлар эса бандани Аллоҳга яқин қилади.

Даврон
НУРМУҲАММАД

Яқинларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg

Читать полностью…

Nasihat.uz

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

«Тун намозларига маҳкам бўлинглар, зеро у сизлардан аввалги солиҳ кишиларнинг одатидир. У сизларни Роббингизга яқинлаштиради».

(Имом Аҳмад ва Термизий ривояти).

Бошқа Ҳадисда шундай марҳамат қиладилар:

«Мўминнинг шарафи тунда туриб намоз ўқишида. Иззати эса одамлардан беҳожатлигидадир».

(Имом Ҳоким "Мустадрак"да ривоят қилган).

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

Ибн Ҳиббон раҳимаҳуллоҳ айтади:

"Қаноат қалбда бўлади.

Қалбида борнинг қўлида бор.

Қалби қашшоққа бойлиги фойда бермайди.

Қаноатли одам доим кўнгли тўлиб, тинч-хотиржам яшайди. Беқаноат эса тинимсиз етишмовчиликлар гирдобида кун кечиради. Унга ҳар доим худди ҳамма тарафдан қурғоқчилик ва қаҳатчилик босиб келаётгандек туюлаверади".

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

#Намоз_вақтлари
11 июн сешанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун

⏰ Тонг - 03:04
⏰ Қуёш - 04:49
⏰ Пешин - 12:28
⏰ Аср - 17:38
⏰ Шом - 19:58
⏰ Хуфтон - 21:39

Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

Қабрнинг даҳшати ва у ердаги ёлғизликни ўйлаб, кечанинг тим қоронғисида туриб намоз ўқинг. Қиёмат кунининг машаккатларини ўйлаб, доимо фойдали гапларни айтинг...

Кунингизни иккига бўлиб, бир қисмини охиратга тайёргарлик ишлари, қолганини ҳалол ризқ насиба топиш билан ўтказинг. Учинчи бўлимининг эса сизга фойдаси йўк, зарари бор.

Молингизни ҳам иккига бўлинг. Бир қисмини бола-чақангизга сарфлаб, қолганини охиратингиз учун озиқа қилинг. Учинчи қисмининг эса сизга фойдаси эмас, зарари борлиги учун унга эҳтиёжингиз йўқдир.


Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳу.


@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

Ассалому алайкум!

Кўкдан инган ёмғир чангу ғуборларни тозалагани каби, ушбу улуғ кунлар шарофатидан гуноҳларимиз кечирилиб, руҳимиз поклансин!!!

Бошлаган янги кунингиз хайрли, файзли, барокатли давом этсин!


@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

ЯХШИЛИК БИЛАН

Луқмони ҳаким ўғлига насиҳат қилиб шундай деди: “Эй ўғилчам, ким “ёмонликни ёмонлик билан ўчирилади”, деган бўлса, ёлғон айтибди. Агар унинг гапи рост бўлса, иккита олов ёндириб кўрсин, бири бошқасини ўчирармикан?. Олов сув билан ўчирилгани каби ёмонлик ҳам яхшилик билан ўчирилади”.

"Яхшилик билан ёмонлик баробар бўлмас. Сиз
(ёмонликни) гўзалроқ (муомала) билан даф қилинг! Кўрибсизки, сиз билан ўртангизда адоват бўлган кимса содиқ дўстдек бўлиб қолур".

(Фуссилат сураси, 34-оят)

“Ҳикматлар чашмаси”дан

Яқинларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg

Читать полностью…

Nasihat.uz

Муаммоинг билан унинг ечими орасида, пешонанг билан замин орасичалик масофа бор.

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

🌙 2024-2025 ЎҚУВ ЙИЛИ УЧУН ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ

📢 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими 2024-2025 ўқув йили учун олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш саналарини маълум қилади:

Тошкент ислом институти, Мир Араб олий мадрасаси ва барча ўрта махсус ислом таълим муассасаларига шу йил 20 июндан 20 июлга қадар;
Ҳадис илми мактабига 20 июндан 10 июлгача;
Тошкент ислом институтининг Модуль таълим тизимига 10 июлдан 30 июлгача.

🗣Олий диний таълим муассасаларига ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар Қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
📝 таълим муассасаси ректори номига ариза;
🪪 паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади);
📚 ўрта махсус ислом таълим муассасасини тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом) ва унинг иловаси асл нусхада;
👤 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади);

🏆 ЎМИнинг “Ягона олимпиада” танлови Республика босқичи 1-, 2- ва 3-ўрин ғолиблари эса олий диний таълим муассасаларига кириш учун имтиёз берувчи диплом нусхасини ҳам тақдим этади.

🌐 Хорижий давлатлардаги диний таълим муассасаларини тамомлаган ва мамлакатимизда нострификациядан ўтказилган дипломга эга бўлган абитуриентлар (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари) ҳам ҳужжат топширишлари мумкин.

🗣Ўрта махсус ислом таълим муассасаларига ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар Қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
📝 таълим муассасаси раҳбари номига ариза;
🪪 паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади);
📚 маълумоти тўғрисида аттестат ёки диплом (асл нусхаси);
👤 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади);
чет тилини билиши тўғрисидаги сертификат асл нусхаси (маълумоти тўғрисидаги ҳужжатда кўрсатилган чет тилидан бошқа тилда имтиҳон топширувчилар учун).

🗣Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти Модуль таълим тизимига ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар Қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

📝 таълим муассасаси ректори номига ариза;
🪪 паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади);
📚 ўрта махсус ислом таълим муассасасини тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом) ва унинг иловаси асл нусхада;
👤 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади);
яшаш жойи бўйича Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қорақалпоғистон Республикаси қозиёти, вилоятлар ва Тошкент шаҳар вакилидан тавсиянома;
💬 меҳнат дафтарчаси нусхаси (тасдиқланган ҳолда).

☪️ Эслатиб ўтамиз: Модуль таълим тизимига ўрта махсус ислом таълим муассасаларини тамомлаган ҳамда тўрт йил ва ундан ортиқ муддат давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги масжидларда фаолият юритаётган имом-хатиб ва имом ноиблари танлов асосида ўқишга қабул қилинади.

🟢Маълумот ўрнида: Олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларининг тест синовларида иштирок этиши учун абитуриентлардан базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида тўлов ундирилади. Жорий йилда ўқишни тамомлаган ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларига хужжат топширган абитуриентлардан эса тўлов ундирилмайди.

📢 Қабул жараёнига оид сўнгги янгиликларни кузатиб боринг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@NASIHATUZ

Читать полностью…

Nasihat.uz

Аллоҳ ризқ беради

Банданинг ризқини Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло томонидан ўлчаб қўйилган. Шу ризқ бандага етиб келгай. Ҳолбуки сон-саноқсиз жониворларнинг ризқини етказган Аллоҳ таъоло инсоннинг ризқини ҳам бергай. “Ўз ризқини кўтара олмайдиган қанчадан-қанча жонзотлар бор. Уларга ҳам, сизларга ҳам Аллоҳ ризқ берадир. Ва У ўта эшитгувчи ва ўта билгувчи зотдир” (Анкабут, 60).

Ривоят қилибдиларки, басралик бир савдогар Чин мамлакатига тижорат учун йўлга чиқди. Йўлга тушиб, энди кемага чиқаётганида бир кекса оқосқол қўлида бир қоп юк билан келиб савдогарга илтимос қилди:

“Мен шу қопдаги қалайларни денгизга ташлайман деб назр қилган эдим. Агар малол келмаса шуни олиб кетсанг, денгизнинг ўртасига келганда сувга ташлаб юборарсан.

Савдогар қопдаги қалайларни олиб қолди ва эҳтиёт шарти ила чолнинг кимлиги ва турар жой манзилини суриштириб олди. Йўлга тушиб денгизнинг ўртасига яқинлашганида бирдан қаттиқ шамол бўлиб тўфон кўтарилиб, қопни сувга ташлаш ёдидан кўтарилиб қолди. Манзилга етиб бориб савдо-сотиғини бошлаган эди, бир йигит келиб унинг қаердан келганини сўраб билганидан кейин:

Басранинг қалайлари сифатли бўлади, мабодо олиб келмадингизми? деб сўраб қолди. Шунда савдогар мўйсафиднинг илтимосини унутганини билди. Ўзича мулоҳаза қилиб, қалайни сотиб, пулини эгасига топширишни маъқул кўрди.

Басрага қайтгач, мўйсафид яшаган маҳаллага бориб, уни суриштирса, вафот этган экан. Меросхўрларига берай, деса ўзи ёлғиз яшаган экан. Айтишларига қараганда бир камбағалроқ жияни бор экан, лекин у билан ҳам: “Сен мерос олиш учун менинг ўлимимни кутиб юрибсан”, деб ранжитаверганидан йигит шаҳардан бош олиб кетиб қолган экан.

Савдогар яна бошқа меросхўр чиқиб қолар, деган ниятда пулини асраб қўйди. Орадан кўп ўтмай Чин мамлакатида ундан қалайни сотиб олган йигит келиб қолди.

Мен қалайини уйга олиб бориб синдириб кўрсам, орасидан олтин чиқди. Мен сиздан олтин эмас, қалай сотиб олган эдим, бу олтинлар мен учун ҳаромдир, деб ортингиздан суриштириб юриб топиб келдим”, деб келганининг сабабини тушунтирди йигит.

Савдогар ҳам унга қалайни қандай қилиб олиб, унга нима учун сотганини, чолнинг меросхўри кетиб қолгани ҳақида батафсил гапириб берди. Бу сўзларни эшитган йигит кулиб юборди.

“У мўйсафид менинг амаким бўлади. Мен ўша ёлғиз меросхўрман. Амаким бойлигини сувга ташлашидан мақсад мени меросдан маҳрум қилиш эди. Лекин Аллоҳ таоло уни менга насиб қилган экан, ўзим ҳам билмаган ҳолда менга етказди”, деди.

Йигитнинг чиндан ҳам мўйсафидга жиян экани тасдиқлангач, савдогар унга омонатни топширди.

Ҳа банданинг тақдирда ёзилган ризқи қандай бўлмасин келади. Фақат кимлардир шошиб, ўша ризққа ҳаром йўл орқали етишади.

Улуғбек қори ЙЎЛДОШЕВ


Яқинларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg

Читать полностью…

Nasihat.uz

ЖУМА ОДОБЛАРИ

-Яхши амаллларни кўпайтириш ва гуноҳ ишларни тарк қилиш

-Пайғамбар алайҳиссаломга саловатни кўпайтириш

-Жума куни бомдод намозида Сажда ва инсон сураларини қироат қилиш

-Ният қилиш

-Жума куни учун хос кийим кийиш

-Жума намози учун ғусул қилиш

-Жума куни ҳушбўй нарсаларни суртиш

-Мисвок қилиш

-Жума намозига эрта бориш

-Азонни эшитган вақтда савдо-сотиқ ишларни тарк қилиш

-Жума намозига пийода бориш

-Масжидга бориш ва кириш одобларига амал қилиш

-Одамларни ҳатлаб ўтмаслик

-Таҳийятул масжид намозини ўқиш

-Масжидда ўтирган кишининг жойига ўтириш учун уни ўрнидан турғизмаслик

-Икки кишининг ўртасини ажратмаслик

-Жума намозидан олдин ҳалқа бўлиб ўтирмаслик

-Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш

-Зикр билан машғул бўлиш

-Имкон қадар имомга яқин бўлиш

-Биринчи сафга интилиш

-Жим туриш ва имомга қулоқ солиш

-Жума намозига бепарво бўлмаслик

-Жума кунидаги дуолар ижобат бўладиган вақтни излаш

"Ислом одоблари энциклопедияси" китобидан


Улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg

Читать полностью…

Nasihat.uz

#Намоз_вақтлари
7 июн жума куни тақвими
Тошкент шаҳри учун

⏰ Тонг - 03:06
⏰ Қуёш - 04:50
⏰ Пешин - 12:27
⏰ Аср - 17:36
⏰ Шом - 19:56
⏰ Хуфтон - 21:36

Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

Ҳаж ва умранинг савоби 3 марта бериладиган амал

Муоз ибн Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бомдодни жамоат билан ўқиб, сўнгра қуёш чиққунича Аллоҳни зикр қилиб ўтирса, кейин икки ракат намоз ўқиса, унинг учун ҳаж ва умранинг ажри тўлиқ, тўлиқ, тўлиқ берилади”, дедилар (Имом Термизий ривояти).

Ушбу намозни қуёш чиққандан таҳминан 15 дақиқа ўтгач ўқиш мумкин. Икки ракатдан ўн икки ракатгача ўқилади, энг афзали тўрт ракатдан ўқишдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай қилганлар. Набий алайҳиссалом “Шамс” ва “Зуҳо” сураларини қироат қилардилар.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким тўрт ракат зуҳо намозини мунтазам ўқиса, гуноҳи денгиз кўпикларича бўлса ҳам, кечирилади”, дедилар (Имом Термизий, Имом Ибн Можа, Имом Аҳмад ривояти).

Даврон НУРМУҲАММАД


Яқинларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg

Читать полностью…

Nasihat.uz

Неъматларнинг бардавом бўлишини сўраш дуоси

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дуо қилар эдилар:

اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ زَوَالِ نِعْمَتِكَ، وَتَحَوُّلِ عَافِيَتِكَ، وَفُجَاءَةِ نِقْمَتِكَ، وَجَمِيعِ سَخَطِكَ

Ўқилиши: Аллоҳумма инний аъузу бика мин заваали ниъматика ва таҳаввули ъаафиятика ва фужа-ати ниқматика ва жамийъи сахотика.

Маъноси: "Аллоҳим, Сендан (берган) неъматинг завол топиши, офиятинг (нотинчликка) алмашиниши, тўсатдан келувчи азобинг ва барча ғазабингдан паноҳ беришингни сўрайман!" (Имом Муслим ривояти).

Яқинларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg

Читать полностью…

Nasihat.uz

#Ҳадис

Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “...Сув оловни ўчирганидек, садақа гуноҳларни ўчиради», дедилар”. (Имом Термизий ривояти).

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

#Намоз_вақтлари
5 июн чоршанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун

⏰ Тонг - 03:07
⏰ Қуёш - 04:50
⏰ Пешин - 12:26
⏰ Аср - 17:35
⏰ Шом - 19:55
⏰ Хуфтон - 21:34

Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

РИЗҚ БАРАКАЛИ ЭКАНИНИНГ БЕЛГИСИ

Бани Салимлик Абдуллоҳ ибн Бусрдан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам отам ҳузурига келдилар. Отам у зотга таом келтирдилар. У зот (таомланиб бўлгач) ўрниларидан турган эдилар, отам ҳам ўрнидан туриб, У зотнинг уловини жуганидан ушлаб: "Мен учун Аллоҳга дуо қилсангиз", деди. Шунда У зот: “Эй Аллоҳим! Уларга ризқ қилиб берган нарсаларингда барака бергин, уларни мағфират қилгин ва уларга раҳим қилгин!”, дедилар”.

Бу ҳадиснинг шарҳида Мулла Али Қори роҳматуллоҳи алайҳ: "Бараканинг аломати қаноат, тоат ва ибодатларга муваффақ бўлишдир", деганлар” (Мирқотул мафотиҳ китоби).

Яқинларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg

Читать полностью…

Nasihat.uz

#Намоз_вақтлари
4 июн сешанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун

⏰ Тонг - 03:08
⏰ Қуёш - 04:51
⏰ Пешин - 12:26
⏰ Аср - 17:35
⏰ Шом - 19:54
⏰ Хуфтон - 21:33

Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).

@nasihatuz

Читать полностью…
Подписаться на канал