nasihatuz | Неотсортированное

Telegram-канал nasihatuz - Nasihat.uz

6001

Тошкент шаҳар “АҲМАДЖОН ҚОРИ” жоме масжиди www.nasihat.uz расмий веб сайти телеграм канали. Имом-хатиб: Эргашев Мухаммадий Туҳфатулла ўғли Диний саволлар учун: @SavollarMuslimUzBot Тел: (78) 150-33-44 Таклиф ва мулоҳазалар учун: @nasihatuzadminbot

Подписаться на канал

Nasihat.uz

Aли розияллоху анҳу айтадилар: “Берганинг озлигидан уялма, чунки имкони бўлиб туриб умуман бермаслик ундан ҳам ёмондир”, деганлар.

Ёрдам қўлини чўзинг, бефарқ бўлманг!

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

#Намоз_вақтлари
3 июн душанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун

⏰ Тонг - 03:09
⏰ Қуёш - 04:51
⏰ Пешин - 12:26
⏰ Аср - 17:34
⏰ Шом - 19:53
⏰ Хуфтон - 21:32

Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

#Намоз_вақтлари
2 июн якшанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун

⏰ Тонг - 03:09
⏰ Қуёш - 04:51
⏰ Пешин - 12:26
⏰ Аср - 17:34
⏰ Шом - 19:53
⏰ Хуфтон - 21:31

Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

Ихлос - ибодатга қасдда Аллоҳ субҳанаҳуни яккалашдир. Ёки махлуқларни мулоҳаза этишдан қалбни тозалашдир.

Имом Қушайрий роҳимаҳуллоҳ

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

Бу зикрни 100 марта айтганмисиз?

Субҳаналлоҳ – Аллоҳ таолога энг севимли калима.

Абу Зарр розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: “Аллоҳ таолога энг маҳбуб бўлган каломни айтайми? Аллоҳ таоло учун каломларнинг энг яхшиси “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи”, деб айтишингдир”, дедилар”.

Субҳаналлоҳ – айтишга осон, тарозида оғир келувчи калима.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Икки калима борки, улар тилга енгил, тарозида оғир ва Раҳмонга маҳбубдир. Улар: “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, Субҳаналлоҳил аъзийм”, дедилар” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

Субҳаналлоҳ – Жаннатда боғ бўлувчи калима.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки: “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи” деса, у учун жаннатда бир хурмо экилади”, дедилар (Имом Термизий ривояти).

Субҳаналлоҳ – энг афзал калима.

Саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Қайси калом афзал?” деб сўрашди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ фаришталари ёки бандалари айтишини ихтиёр қилган “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи” калимасидир”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

Субҳаналлоҳ – гуноҳларга каффорат бўлувчи калима.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким ҳар намоздан кейин ўттиз уч марта тасбеҳ (Субҳаналлоҳ), ўттиз уч марта ҳамд (Алҳамдулиллаҳ), ўттиз уч марта такбир (Аллоҳу акбар) айтса, жами тўқсон тўққиз бўлади, юзта бўлишига: “Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува аъла кулли шайьин қодийр”ни айтса, унинг гуноҳлари денгиз кўпиклари каби бўлса ҳам, мағфират қилинади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

Субҳаналлоҳ – хатоларни кетказувчи калима.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким: “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи” деб бир кунда юз марта айтса, хатолари денгиз кўпигича бўлса ҳам кечиб юборилади”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи аъдада холқиҳи ва ризо нафсиҳи ва зината аршиҳи ва мидада калиматиҳи”, деб айтардилар (Имом Муслим ривояти).

Даврон НУРМУҲАММАД


Яқинларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg

Читать полностью…

Nasihat.uz

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Аллоҳим, Жума кунида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан.

Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин!

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

Абу Дардо розияллоҳу анҳу:

“Сизларга садақа ва рўзадан ҳам хайрлироқ бир нарсани айтайми? Бир-бирига адовати қаттиқ бўлган ёки аразлашган икки кишини яраштирмоқдир”,

дедилар (“Адабул муфрад”).

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

Ҳаётда қийинчиликка учрасангиз...

Аллоҳ таоло бандаларига бундай деган: "Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг!" (Зумар сураси, 53-оят).

Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломнинг онасига: "...қўрқма, маҳзун бўлма", деб марҳамат қилган (Қосос сураси, 7-оят).

Яъқуб алайҳиссалом ўғилларига: "Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманглар", деб айтганлар (Юсуф сураси, 87-оят).

Юсуф алайҳиссалом акасига бундай деганлар: "...хафа бўлма" (Юсуф сураси, 69-оят).

Шуъайб алайҳиссалом Мусо алайҳиссаломга: "...қўрқма" (Қосос сураси, 25-оят), дедилар.

Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуга: "Хафа бўлма, Аллоҳ, албатта, биз билан" (Тавба сураси, 40-оят), деганлар.

Даврон НУРМУҲАММАД


Яқинларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg

Читать полностью…

Nasihat.uz

Банда Роббисидан ҳаё қилмайдими?

Ҳасан Басрий розияллоҳу анҳу айтадилар: “Йўлда, дастурхон атрофида, бозорда юрганингизда, қаерда бўлманг истиғфорни кўп айтишни одат қилинг. Чукни Аллоҳнинг мағфирати қаерда нозил бўлишини билмайсиз”.

Шунда Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳдан сўрашди: “Биз Роббимизга истиғфор айтамиз. Лекин яна гуноҳ қилаверамиз. Истиғфор айтганидан сўнг, яна гуноҳга қайтса, сўнгра яна истиғфор айтиб кейин яна гуноҳга қайтишдан банда Роббисидан ҳаё қилмайдими?”.

Ҳасан Басрий жавоб бердилар: “Шайтон мана шу борада ҳам сизни мағлуб этишни истайди. Ҳеч қачон истиғфор айтишдан тўхтаманглар!”.

“Астағфируллоҳа Роббий мин кулли занбин ва атуубу илайҳ”.


Даврон НУРМУҲАММАД


@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

Асал сотувчи киши сирка сотувчидан сўради:

— Одамларга нима бўлган ўзи? Сендан кўп харид қилишади-ю, менга қараб ҳам қўймайдилар?

— Мен асалдек ширин тил билан сирка сотаман. Сен эса сиркадек аччиқ-нордон тилинг билан асал сотасан.

Гап молда эмас, муомалада.

Энг муҳими — товардан олдин тақдим этилган гўзал хулқ, чиройли муомала ва товар эгасининг одобдир.

Ширин сўз билан атрофингдаги одамлар қалбини ишғол қил.

Жалолиддин ибн Иброҳим таржимаси


@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

#Намоз_вақтлари
29 май чоршанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун

⏰ Тонг - 03:13
⏰ Қуёш - 04:53
⏰ Пешин - 12:25
⏰ Аср - 17:32
⏰ Шом - 19:50
⏰ Хуфтон - 21:27

Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

#yurtimiz_allomalari

📚 МУҲАДДИСЛАР СУЛТОНИ — ИМОМ БУХОРИЙ РАҲМАТУЛЛОҲИ АЛАЙҲИ

Имом Бухорий: «Бир куни Расулуллоҳ ﷺни тушимда кўрдим, қўлимда елпиғич, у кишини елпир эдим. Бу тушимни баъзи таъбир қилувчиларга айтсам: "Сен Расулуллоҳ ﷺнинг ҳадисларини ёлғонлардан елпиб (ҳимоя қилиб) турасан" дейишди».

Имом Бухорий: "Қачонки китобимга бирор ҳадис киритсам, ғусл қилиб икки ракат намоз ўқирдим".

@NASIHATUZ

Читать полностью…

Nasihat.uz

Аллоҳ таоло кунимизни баракали қилсин. Яхшиликларга илдам ҳаракат қилиб, эзгу ишларда бардавом бўлишимизни насиб этсин!

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

Шайтон фитнасига қарши 10 дуо

Шайтон – инсоннинг энг хавфли душмани. Унга эргашиш икки дунёда ҳам бахтсизлик, афсус-надоматга сабаб бўлади. Шайтон бандани Аллоҳнинг розилигидан узоқлаштириш ва Унинг раҳматидан маҳрум қилиш учун доимо ҳаракат қилади. Қандай қилиб шайтоннинг фитналаридан ҳимояланиш ва унинг васвасаларига эргашмаслик керак? Қуйидаги сура ва дуоларни мунтазам ўқиб юриш сизни ундан узоқлаштиради:

1. Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм.

2. Оятул курсий.

3. Ёсин сураси.

4. Ихлос, фалақ, наас суралари.

5. "Астағфируллоҳа Роббий мин кулли занбин ва атубу илайҳ".


(Маъноси: Ҳар бир гуноҳ ишдан Аллоҳга истиғфор айтаман ва унга тавба қиламан).

6. "Аъуузу би калимаатиллааҳит-тааммаати мин кулли шайтонин ва ҳаамматин ва мин кулли ъайнин лаамматин".

(Маъноси: Аллоҳнинг мукаммал калималари билан ҳар бир шайтондан, зарарли ҳашаротлардан ва ёмон кўздан паноҳ тилайман).

7. "Аъуузу би калимаатиллааҳит-тааммаати мин шарри маа холақ".

(Маъноси: Аллоҳнинг мукаммал сўзлари билан яратганларининг ёмонлигидан паноҳ тилайман).

8. "Бисмиллаҳи таваккалту ъалаллоҳи ва лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ".

Аллоҳнинг исми ила, Аллоҳга таваккал қилган ҳолда. Ҳаракат ва қувват фақат Аллоҳнинг иродаси билан бўлади.

9. "Аллоҳумма анта Роббий лаа илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту аъузу бика мин шарри ма сонаъту, абу`у лака биниъматика ъалаййа ва абу`у бизамбий фағфирлий фаиннаҳу лаа йағфируз зунуба илла анта".

(Маъноси: Аллоҳим, Сен Роббимсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Мени яратдинг ва мен Сенинг қулингман. Сенга берган ваъдамда ва аҳдимда қодир бўлгунимча турибман. Қилган ишларимнинг ёмонидан Сенинг номинг билан паноҳ тилайман. Менга ато қилган неъматларингга иқрор бўлдим. Гуноҳларимга ҳам иқрор бўлдим. Менинг гуноҳларимни кечир. Чунки Сендан бошқаси гуноҳларни кечира олмайди.)

10. "Асбаҳна ва асбаҳал мулку лиллаҳ, валҳамдулиллаҳ, лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу".

(Маъноси: Тонг оттирдик, мулк ҳам Аллоҳники бўлган ҳолда тонг оттирди. Барча ҳамдлар Аллоҳгадир. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. У Зот ягона, шериги йўқдир.)

Даврон НУРМУҲАММАД


Яқинларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg

Читать полностью…

Nasihat.uz

Қуръони каримдаги тўрт оят

Солиҳлардан бири ҳаётидан мамнун, хотиржам, ҳеч нолимасди. Ундан бу ҳақда сўрашганда бундай жавоб берди:

― Қуръони каримдаги тўрт оятни мулоҳаза қилиб, ҳаётда хафа бўлишга ўрин йўқлигини ва маҳрум бўлган нарсаларимдан шикоят қилмасликни англаб етдим.

Аллоҳ таолонинг раҳмати, фазлу карамининг чегараси йўқдир. Унинг ҳаёт, соғлиқ, тинчлик-омонлик, иймон, ота-она, фарзанд каби неъматларини санаб, адоғига етиб бўлмайди. Агар Аллоҳ таоло бир ишни тақдир қилган бўлса, уни ҳеч ким, ҳатто бутун инсоният бирлашса ҳам тўхтатиб қолмайди.

Бундан заррача ҳам ташвиш чекманг: “Аллоҳ одамлар учун қайси бир раҳматни очиб (равона қилиб) қўйса, бас, уни тутиб қолувчи бўлмас ва нимани тутиб қолса, бас, Ундан сўнг уни (бандаларга) юборувчи бўлмас(Фотир сураси, 2-оят).

Банда ҳаётидаги барча яхшилик ва мусибатлар Аллоҳдан эканига иймон келтиради. Агар Аллоҳ таоло изн бермаса, ҳеч қандай зарар ёки яхшилик етмайди. Холиқ бир ишнинг бўлишини ирода қилса, бутун инсоният бирлашиб ҳам уни қайтара олмайди: “Агар Аллоҳ Сизга бирор зарар (мусибат) етказса, Ундан ўзга уни бартараф этувчи йўқдир. Агар Сизга бирор хайриятлик етказса, (билингки) У ҳамма нарсага Қодирдир” (Анъом сураси, 17-оят).

Ер юзидаги барча мавжудотлар, ер остидаги қурт-қумурсқалар, денгиз тубидаги барча жонзотларнинг ризқини ёлғиз Аллоҳ беради. Бирор мавжудот дунёдан ўзи учун белгиланган ризқини олмай туриб вафот этмайди. Шундай экан, банда ҳеч ғам чекмасин, ташвишланмасин, у учун белгиланган ризқ албатта унга етади, уни биров олиб кетмайди: “Ерда ўрмаловчи бирор нарса (жонзот) йўқки, унинг ризқи (таъминоти) Аллоҳнинг зиммасида бўлмаса! (У) унинг қароргоҳини ҳам, оромгоҳини ҳам билур. Ҳаммаси аниқ Китоб (Лавҳул-маҳфуз)да (ёзилган)дир” (Ҳуд сураси, 6-оят).

Инсон ҳаёти бирдек тинч-осуда ўтмайди. Турмуш турли ташвишлар, қийинчиликлар, мусибатлар, мушкулликлар билан бирга кечади. Инсон ишониши керак бўлган ҳақиқатлардан бири шуки, ҳаётидаги қийинчиликлар ҳеч қачон бутун умр давом этмайди. Албатта, қийинчилик ортидан енгиллик келади: “Албатта, ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир” (Шарҳ сураси, 6-оят).

Яқинларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg

Читать полностью…

Nasihat.uz

🤲 Ота-онангизни дуо қилишни унутманг!

📿 Роббир ҳамҳума камаа роббаяниий соғиийро.

🟢 Маъноси: Роббим, улар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин.

🤲🏻 Аллоҳ таоло ҳаёт бўлган ота-оналаримизнинг умрларини узоқ қилсин, ўтганларини эса, Ўз раҳматига ғарқ айласин!

@NASIHATUZ

Читать полностью…

Nasihat.uz

Жаъфари Содиқ розияллоҳу анҳудан сўрадилар:
- Дуолар қиляпмиз-у, лекин дуоларимиз қабул бўлмаятпи?
У муборак зот шундай жавоб бердилар:
- Чунки, сизлар танимайдиган Зотга дуо қиляпсизлар!


(Имом Қушайрий, "Ар-Рисола"; Ҳоний, "Ал-Ҳадоиқ")

Шарҳи: Яъни сизлар мақбул бўлган бандаликдан узоқлашиб, тақво қилмай, Аллоҳнинг "Мени кўп зикр қилинглар" бўйруғини бажармаганингиз туфайли, бу ҳолингизда Уни ҳақиқий, муносиб тарзда таний олмаяпсиз, маърифатуллоҳга эришмаяпсиз. Натижада бўш қалб билан қилган дуоингиз қабул бўлмаяпти.
"Ар-Рисола"

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

Мўмин мисоли – асалари каби

قال رسول الله صلى الله عليه وسلم

مَثَلُ المُؤمِنِ مَثَلُ النَّحلةِ لا تأكُلُ إلَّا طيِّبًا ولا تضَعُ إلَّا طيِّبًا


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўминнинг мисоли асалари кабидир. У фақат покиза нарсаларни ейди ва (ўзидан) пок нарсаларни қолдиради”, дедилар.

Асалари бор-йўғи 30-35 кун умр кўради. Аммо шу миттигина ҳашорат 1 килограмм асални йиғиш учун 4 миллиондан ортиқ гулга қўнади, 400 минг километр масофани босиб ўтади.

Асалари қисқа умри давомида фақат покиза нарсага қўнади ва ўзидан пок, одамлар учун шифо бўлган нарса қолдирар экан. Биздан нима қолади? Сиз ҳам асалари каби бўлинг! Ўзингиздан одамлар учун манфаати тегадиган нарсалар қолдиринг! Унутманг, қилган ҳар бир амалингиз ёзиб борилади.

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Албатта, Биз ўликларни тирилтирурмиз ва уларнинг (ўлимидан олдин) юборган амалларини ҳамда (қолдирган) асоратларини (оммага фойдали ёки зарарли ишларини) ёзиб қўюрмиз” (Ёсин сураси, 12-оят).

Даврон НУРМУҲАММАД


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg

Читать полностью…

Nasihat.uz

#Намоз_вақтлари
1 июн шанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун

⏰ Тонг - 03:10
⏰ Қуёш - 04:52
⏰ Пешин - 12:26
⏰ Аср - 17:34
⏰ Шом - 19:52
⏰ Хуфтон - 21:30

Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

ЖУМА ОДОБЛАРИ

-Яхши амаллларни кўпайтириш ва гуноҳ ишларни тарк қилиш

-Пайғамбар алайҳиссаломга саловатни кўпайтириш

-Жума куни бомдод намозида Сажда ва инсон сураларини қироат қилиш

-Ният қилиш

-Жума куни учун хос кийим кийиш

-Жума намози учун ғусул қилиш

-Жума куни ҳушбўй нарсаларни суртиш

-Мисвок қилиш

-Жума намозига эрта бориш

-Азонни эшитган вақтда савдо-сотиқ ишларни тарк қилиш

-Жума намозига пийода бориш

-Масжидга бориш ва кириш одобларига амал қилиш

-Одамларни ҳатлаб ўтмаслик

-Таҳийятул масжид намозини ўқиш

-Масжидда ўтирган кишининг жойига ўтириш учун уни ўрнидан турғизмаслик

-Икки кишининг ўртасини ажратмаслик

-Жума намозидан олдин ҳалқа бўлиб ўтирмаслик

-Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш

-Зикр билан машғул бўлиш

-Имкон қадар имомга яқин бўлиш

-Биринчи сафга интилиш

-Жим туриш ва имомга қулоқ солиш

-Жума намозига бепарво бўлмаслик

-Жума кунидаги дуолар ижобат бўладиган вақтни излаш

"Ислом одоблари энциклопедияси" китобидан


Улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg

Читать полностью…

Nasihat.uz

#Намоз_вақтлари
31 май жума куни тақвими
Тошкент шаҳри учун

⏰ Тонг - 03:11
⏰ Қуёш - 04:52
⏰ Пешин - 12:26
⏰ Аср - 17:33
⏰ Шом - 19:51
⏰ Хуфтон - 21:29

Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

Зиён кўрувчилардан бўлиб қолмайлик

Агар масжидга боришни тарк этсангиз, сиздан бошқа одам боради.

Агар Қуръонни эсдан чиқарсангиз, уни бошқа биров ёдлайди.

Агар Раббингиздан узоқлашсангиз, бошқалар У Зотга яқин бўлаверади.

Охир-оқибат зиён кўргувчи фақат ўзингиз бўлиб қоласиз.

“Аллоҳ беҳожат Зот, сизлар Ун­га муҳтождирсиз. Агар сизлар Аллоҳга итоат этишдан бош тортсангиз, У ўрнингизга сизлардан бошқа бир қавмни алмаштириб қўяр, сўнгра улар сизларга ўхшаган бўлмаслар (балки Аллоҳга итоат қи­лурлар)(Муҳаммад сураси, 38-оят).

Доктор Мустафо МАҲМУД


Яқинларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg

Читать полностью…

Nasihat.uz

#Намоз_вақтлари
30 май пайшанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун

⏰ Тонг - 03:12
⏰ Қуёш - 04:53
⏰ Пешин - 12:25
⏰ Аср - 17:33
⏰ Шом - 19:50
⏰ Хуфтон - 21:28

Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ айтади:

Мўмин одам кўп-кўп дуолар, тавба-тазаррулар қилганидан кейин дуолари ижобат бўлмасдан ва мушкули кушод топмасдан, ноумид бўла бошлаган пайтда ўзини ўзи айблаб: "Ўз қилмишинг туфайли шу балога йўлиқиб турибсан. Яхши одам бўлганингда дуоларинг ижобат бўларди", дейди.

Унинг мана шундай ўзини ўзи айблаши Аллоҳ учун кўп тоатлардан кўра севимлироқдир.

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, тонгда уйғотган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин.

Бошлаган кунингиз ҳайрли, файзли ўтишини тилаб қоламиз.

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

Халқ зоҳирингга қарайди, Холиқ эса ботинингга қарайди. Одамлар назаргоҳини зийнатлаб, Аллоҳнинг назаргоҳини ҳароб қилма!

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

#Ғийбат

Имом Авзоий роҳимаҳуллоҳ дейдилар:

"Менга етиб келдики, бандага Қиёмат куни: "Тур ва фалончидан ҳаққингни ол дейиларкан. Шунда у: "Менинг унда ҳеч қандай ҳаққим йўқ", - дейди. Унга:

"Йўқ эмас, бор! У сени фалон куни фалон, фалон ва фалондай деб гапириб (ғийбат қилган) эди», - дейилади.

Байҳақийнинг "Шуабул иймон" китоби, (9/98).

Абдулборий Холтўрахон таржимаси


@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

#Намоз_вақтлари
28 май сешанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун

⏰ Тонг - 03:14
⏰ Қуёш - 04:54
⏰ Пешин - 12:25
⏰ Аср - 17:32
⏰ Шом - 19:49
⏰ Хуфтон - 21:25

Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

«Инсон ўз ақлини факат фойдали нарсалар билан машғул қилишлиги керак. Шунда унинг ақлига кераксиз ва ботил нарсалар йул ололмайди».

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин, хонадонларимиздан тинчлик тотувлик, барака аримасин.

Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!

@nasihatuz

Читать полностью…
Подписаться на канал