#Қуръон_мусобақаси
🥉3-ўрин муборак, Аббосхон қори!
▫️Россияда бўлиб ўтган II Халкаро Қуръон мусобақасида "Ҳидоя" ўрта махсус ислом билим юрти талабаси Обидов Аббосхон Саидмурод ўғли 3-ўринни эгаллади.
🔗 t.me/oliymahad – диний-маърифий канал!
🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram |
Биродаринг оғзидан чиққан сўздан бирорта яхшиликни гумон қилишга имконинг бўлса, у сўздан ёмонликни гумон қилмагин!
“Албатта, имон келтирган кишилар ўртасида бузуқликлар ёйилишини истайдиган кимсалар учун дунёда ҳам, охиратда ҳам аламли азоб бордир. Аллоҳ билур, сизлар билмассиз”.
Нур сураси, 19 оят.
@nasihatuz
Ассаламу алайкум
Аллоҳ таоло бугунги кунни кечаги кундан яхшироқ, унумлироқ, файзли ҳамда барокатлироқ қилиб берсин.
Аллоҳ таолодан бугуннинг ёмонликларидан паноҳ сўраймиз.
@Nasihatuz
Хато қилиб, юқоридан пастга қулашингиз айб эмас. Бу қулашдан даҳшатга тушиб, энди қайта кўтарила олмайман, дейиш айб. Хато қилиш айб эмас, уни тушуниб етгандан кейин тўғриламаслик айб!
@nasihatuz
#Дуо
Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо
اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً
«Аллоҳумма соййибан наафиъан»
Аллоҳим, ёмғирни фойдали (хайрли) қилгин!
@nasihatuz
#Намоз_вақтлари
24 май жума куни тақвими
Тошкент шаҳри учун
⏰ Тонг - 03:18
⏰ Қуёш - 04:56
⏰ Пешин - 12:25
⏰ Аср - 17:30
⏰ Шом - 19:45
⏰ Хуфтон - 21:21
Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).
@nasihatuz
#ХУШХАБАР: 🕋 ҲАЖ САФАРИ БОШЛАНДИ! (ВИДЕОЛАВҲАЛАР)
📸➡️ фотолавҳалар
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Яқинларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg
Ухлашга ётишдан олдин ўқиладиган 4 сура
1. Оятул курсий.
بِسْمِ اللهِ الرّحْمَنِ الرّحِيمِ
اللّهُ لاَ إِلَـهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ الْقَيُّومُ لاَ تَأْخُذُهُ سِنَةٌ وَلاَ نَوْمٌ لَّهُ مَا فِي السَّمَاوَاتِ وَمَا فِي الأَرْضِ مَن ذَا الَّذِي يَشْفَعُ عِنْدَهُ إِلاَّ بِإِذْنِهِ يَعْلَمُ مَا بَيْنَ أَيْدِيهِمْ وَمَا خَلْفَهُمْ وَلاَ يُحِيطُونَ بِشَيْءٍ مِّنْ عِلْمِهِ إِلاَّ بِمَا شَاء وَسِعَ كُرْسِيُّهُ السَّمَاوَاتِ وَالأَرْضَ وَلاَ يَؤُودُهُ حِفْظُهُمَا وَهُوَ الْعَلِيُّ الْعَظِيمُ
Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу айтадилар:
“Ухлашдан олдин оятул курсий оятини ўқимаганлардан ажабланаман. Агар бу оят нақадар улуғ эканини билишганида, уни ўқишни асло беэътибор қолдирмаган бўлардилар. Бу оят Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Арш хазинасидан берилган. Оятул курсий Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан олдинги пайғамбарларнинг ҳеч бирига берилмаган. Оятул курсийни ётишдан олдин уч марта ўқимай бир кеча ҳам ўтказмаганман”.
3 кунда яримта нон еган – Расулуллоҳ ﷺ
Кунларнинг бирида Фотима розияллоҳу анҳо оталари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бир парча нон олиб келдилар. Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Бу нима эй Фотима?” деб сўрадилар. Шунда Фотима розияллоҳу анҳо: “Ўзим ёпган нондан сизга олиб келдим. Сизга олиб келмагунимча кўнглим тинчимади”, деб жавоб бердилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу – отангиз уч кундан бери еган илк егулик”, дедилар.
Абу Толҳа розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васалламга очликдан шикоят қилдик. Қорнимизга (боғлаб олинган) биттадан тошни олиб кўрсатдик. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васаллам иккита тошни олиб кўрсатдилар”.
Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар: “Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оиласи бир кунда икки марта егулик емаган, еса ҳам биттаси хурмо бўлган” (Имом Бухорий ривояти).
Очлик – нафсни енгишнинг энг самарали йўли. Очлик нафс учун оғир синовдир. Очлик туфайли ақл-тафаккур чархланади. Қўрқув ва безовталик кетади. Организм ўз-ўзини тозалайди, тиклайди. Доимо тўйиб юриш ҳам жисмга, ҳам руҳга ўта зарарли. Шунинг учун меъёрида оч юриш жисм учун ҳам, руҳ учун ҳам фойдалидир.
Даврон НУРМУҲАММАД
Яқинларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg
#Намоз_вақтлари
22 май чоршанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун
⏰ Тонг - 03:20
⏰ Қуёш - 04:58
⏰ Пешин - 12:25
⏰ Аср - 17:29
⏰ Шом - 19:44
⏰ Хуфтон - 21:18
Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).
@nasihatuz
Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: “Эй Али, сенга қийин аҳволга тушиб қолганда айтиладиган калималарни ўргатайми?” дедилар.
Мен: “Аллоҳ мени сизга фидо қилсин, ўргатинг, ё Расулуллоҳ”, дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қийин аҳволга тушиб қолсанг, “Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳил ъалиййил ъазийм”, деб айт. Чунки мана шу дуо билан Аллоҳ хоҳлаганича ҳар турли балолардан халос қилади”, дедилар”.
@nasihatuz
Ассалому алайкум!
Аллоҳ ҳар бир лаҳзангизни бахтга тўлдирсин! Бошлаган янги кунингиз хайрли, файзли, барокатли давом этсин!
@nasihatuz
Илмни зиёда қилиш дуоси
﴿رَبِّ زِدْنِي عِلْماً﴾
Ўқилиши: "Робби зидний ъилман".
Маъноси: "Роббим, илмимни зиёда қилгин" (Тоҳа сураси, 114-оят).
@nasihatuz
Ассалому алайкум!
Аллоҳ ҳар бир лаҳзангизни бахтга тўлдирсин! Бошлаган янги кунингиз хайрли, файзли, барокатли давом этсин!
@nasihatuz
#Намоз_вақтлари
27 май душанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун
⏰ Тонг - 03:15
⏰ Қуёш - 04:54
⏰ Пешин - 12:25
⏰ Аср - 17:31
⏰ Шом - 19:48
⏰ Хуфтон - 21:24
Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).
@nasihatuz
#Намоз_вақтлари
26 май якшанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун
⏰ Тонг - 03:15
⏰ Қуёш - 04:55
⏰ Пешин - 12:25
⏰ Аср - 17:31
⏰ Шом - 19:47
⏰ Хуфтон - 21:23
Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).
@nasihatuz
Уламолар айтадилар:
“Аллоҳга қасамки, бандага ўзининг амалидаги ниятини билиши қийинку, қандай қилиб у халойиқнинг ниятини билишга имкон топа олади?”.
#Намоз_вақтлари
25 май шанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун
⏰ Тонг - 03:16
⏰ Қуёш - 04:56
⏰ Пешин - 12:25
⏰ Аср - 17:30
⏰ Шом - 19:46
⏰ Хуфтон - 21:22
Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).
@nasihatuz
Ҳаёт ҳақиқатини кеч англаймиз
Бугун билан яшаш келажакни эътиборга олмаслик ёки унга тайёргарлик кўрмасликни англатмайди. Чунки кишининг эртанги кунга эътибор қилиши, у ҳақида фикр юритиши эҳтиёткорлик саналади.
Келажакка эътибор қилиш ва у сабаб ғам чекиш, унга тайёргарлик кўриш билан келажак масалаларига бутунлай шўнғиб кетиш ўртасида катта фарқ бор. Шунингдек, бугундан фойдаланиб қолишда хушёр бўлиш билан эртанги кун келтирадиган нарсалардан довдираб, тартибсиз ҳолга тушиб қолиш фарқли нарсалардир.
Дин исроф қилишни тақиқлайди ва тежашга буюради. Инсон бемор кунлари учун соғлом пайтини, кексалик вақти учун ёшлигини ва мусибатли кунлар учун хотиржам пайтини ғанимат билиш орқали келажагига тайёргарлик кўриши лозим.
Инсоннинг умри қандай ўғриланишини биласизми? У эртани кутиш билан бугунини унутади. Умрининг охирига қадар шундай яшайди ва қўлида ҳеч қандай яхшилиги бўлмаган ҳолда вафот этади.
Эътибор беринг, ҳаёт нақадар ажабланарли! Ёш бола: “Ўсмир бўлганимда”, дейди. Ўсмир: “Каттароқ йигит бўлганимда”, дейди. Йигит: “Уйланганимда”, дейди. Уйлангач эса “Бўш вақтим бўлганида”, деб айтади. Нафақа ёшига етгач, ўтган умрига назар ташлайди ва аччиқ изғирин шамол юзига урилиб, унинг кўзи олдида шафкатсиз ҳақиқат очилади: умрининг қанчаси бехуда ўтибди, бари кайтмас бўлиб кетибди. Биз бу ҳаётнинг асл қиймати унинг ўзида, яшаётганимиз ҳар бир кун, соатлик маромида эканини ҳаддан зиёд кеч англаймиз.
Аллоҳ таоло умрини бекор ўтказган ва кунларини зоеъ қилган инсонлар ҳақида бундай марҳамат қилади: “(Қиёмат) соати қойим бўладиган кунда жиноятчи кимсалар (дунёда) бир соатдан ортиқ турмаганларига қасам ичурлар” (Рум сураси, 55-оят); “Улар у (Қиёмат соати)ни кўрадиган Кунда (бу дунёда) гўё биргина пешиндан сўнг ёки чошгоҳ пайтида тургандек (яъни бир кун ҳам яшамагандек) бўлиб қолурлар!” (Назиъаат сураси, 46-оят).
©️ Шайх Муҳаммад Ғаззолий
Яқинларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg
Ассалому алайкум!
Аллоҳ дуоларимизни ижобат, Фарзандларимизга салоҳият, Ибодатларимизга гўзаллик, Ризқимизга барака берсин! Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!
ЖУМА МУБОРАК АЗИЗ ДИНДОШИМ!
@nasihatuz
Тунда Қуръон ўқиганмисиз?
Кечаси бедор бўлиб намоз ўқишнинг, Қуръон тиловат қилишнинг гашти бўлакча, фазилати улуғ. Одамлар айни ширин уйқудалик пайтида ибодат қилган инсон юксак мақомга эришади.
Тунда ибодатда қоим бўлиб, Каломуллоҳни ўқийдиган бандалар ҳақида Қуръонда бундай дейилган: “Аҳли Китоб орасида сажда қилган ҳолларида тунлари Аллоҳнинг оятларини тиловат қиладиган тўғри (йўлдаги) жамоат ҳам бор. (Ўша зотлар) Аллоҳга, охират кунига имон келтирадилар, яхши амалга буюриб, исён-гуноҳдан қайтарадилар, яхшиликлар қилишга шошиладилар. Ана ўшалар солиҳ бандалардир” (Оли Имрон сураси, 113-114-оятлар).
Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ оят тафсирида бундай деган: “Улар тунни ибодат билан ўтказадилар, таҳажжуд намозини ўқийдилар, Қуръон тиловат қиладилар”.
Ибн Бурайда отасидан ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Қуръон қиёмат куни силласи қуриган киши суратида келиб: “Сени тунлари бедор қилган, кугдузлари чанқатган менман”, дейди”.
Қуръон охират куни соҳибига унинг дунёдаги ҳорғин суратида кўринади. Қори тунлари ширин уйқусидан кечиб Қуръон ўқийди, Аллоҳ йўлида чарчайди. Банда дунёда Аллоҳ йўлида хизмат қилган, Қуръон ўқиган бўлса, Қуръон охиратда банданинг юқори мартабаларга кўтарилишига ҳисса қўшади.
Ривоят қилинишича, қиёмат куни банда қабрдан чиққанидан Қуръон уни ҳолдан тойган киши қиёфасида кутиб олиб:
— Мени танидингми? — дейди.
Банда айтади:
— Сени танимайман.
— Мени танимайсанми?
— Ҳа.
— Сени иссиқ кунларда чанқатган, тунлари бедор қилган дўстинг Қуръонман. Ҳар бир савдогар тижорати орқасидан фойда кўради. Сен ҳам бугун тижоратинг ортидан манфаат оласан.
Шунда қорининг ўнг қўлига мулк, чап қўлига мангулик берилади. Бошига виқор тожи кийдирилади. (Қуръон ўқиган инсоннинг) ота-онасига иккита либос кийдирилади. Унга дунё аҳли тенг келолмайди. Шу пайт (иккиси):
— Бу либос бизга нима учун кийдирилди?! — деб (ажабланиб) сўрашади.
— Фарзандингиз Қуръон ўргангани учун, — дейилади.
Кейин (Қуръон соҳибига):
— Ўқи, жаннат поғонаси ва хоналари томон кўтарил, — дейилади.
У — тез ўқиса ҳам, секин ўқиса ҳам — юқорилаб бораверади.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтади:
“Ким тунда “Бақара” сурасини ўқиса, кўп ва хўп қилибди”.
“Кечаси озроқ бўлса ҳам Қуръон тиловат қилинглар!”
“Ким тунлари бедор бўлиб, кўп Қуръон ўқиса, қиёмат куни ҳисоб бериши осон кечади”,
#Намоз_вақтлари
23 май пайшанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун
⏰ Тонг - 03:19
⏰ Қуёш - 04:57
⏰ Пешин - 12:25
⏰ Аср - 17:29
⏰ Шом - 19:45
⏰ Хуфтон - 21:19
Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).
@nasihatuz
Яҳё ибн Муъоз раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Менинг наздимда қуйидагилар энг қаттиқ алданишлардир:
Надомат қилмай авф умидида гуноҳ қилиш;
Тоатсиз Аллоҳга яқинлашишдан умидвор бўлиш;
Дўзах амали билан жаннат мевасини кутиш;
Гуноҳлари туриб жаннатни талаб етиш;
Амалсиз ажр-мукофот кутиш;
Сустлик билан Аллоҳдан умид қилиш” (“Мунаббиҳот”).
@nasihatuz
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Аллоҳ таолога кўпроқ шукр қилайлик, чунки ўйлаганимиздан кўра кўпроқ неъматга соҳибмиз...
АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ!
Кунингиз файзу баракотли ўтсин!
@nasihatuz
Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Сочига оқ тушган мусулмонни икром қилиш Аллоҳни улуғлашдандир”.
Имом Табароний ривояти.
@nasihatuz
“Жаннат”га етакловчи гуноҳ
Унутмангки, Аллоҳ таоло Ўзига юзланишингиз учун сизни турли мусибатлар билан синайди. Баъзан Аллоҳдан имтиҳонлардан муваффақиятли ўтишни ёки солиҳа жуфт ҳалол ё яна бошқа нарсаларни сўраб ой ва йиллар давомида дуо қиласиз. Аммо дуоингиз ижобат бўлмаётганидан ташвишга туша бошлайсиз.
“Нега Аллоҳ дуоларимни қабул қилмаяпти?” деган саволлар ҳаёлингизда тинмай айланади. Аммо Аллоҳ сизга қанча неъматларини тайёрлаб қўйганини билмайсиз! Сиз банда эканингизни эътироф этиб, ноумид бўлмай Аллоҳдан қанча кўп сўрасангиз, қалбингиз шунча юмшайди. Тобора Аллоҳга муҳтож эканингизни тушунасиз. Аслида, ҳар бир олган ва чиқарган нафасимиз Аллоҳнинг бизга берган чексиз неъматидир.
Аллоҳнинг юборган синовлари сабабли банда ожизлигини англаш билан бирга, Аллоҳдан бошқа ҳеч ким унга ёрдам бермаслигини тушуниб етади. Бу банданинг иймонини янада мустаҳкамлайди.
Агар Сиздан “Аллоҳга энг яқин бўлган вақтиниз қачон бўлган?” деб сўрасалар сиз “Оила қурганимда”, “фарзандли бўлганимда” ёки “янги ишга кирганимда” деб айтмайсиз. Балки ҳаётингизнинг энг қийин лаҳзаларини, қийинчиликка дуч келганингизда вазиятдан қандай чиқишни билмай қолганингизни, фарзандингиз касал бўлганда, онангиздан айрилганингизда Аллоҳга янада яқин бўлганингизни эслайсиз.
Сиз ҳаётингизнинг ана шундай энг мушкул вазиятларида Аллоҳга ҳар қачонгидан ҳам кўра кўпроқ ёлвориб дуо қилгансиз.
Нега? Чунки фақат Аллоҳ сизни бу қийинчиликлардан қутқариши мумкинлигини билгансиз. Аллоҳдан бошқа ҳеч ким ёрдам бера олмаслигини англаб етгансиз.
Ҳа, айрим бандалар турли синов-мусибатлар сабабли Аллоҳга юзланади, Роббига қайтади.
Яна баъзи бандаларнинг эса Аллоҳ таолога қайтишига гуноҳ амаллар сабаб бўлади. Бу ҳақда Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳматуллоҳи алайҳи бундай дейдилар:
“Гоҳида У Зот сенга тоат эшигини очади ва қабул эшигини очмайди. Гоҳида сенга гуноҳни тақдир қилади ва у (У Зотга) етишишга сабаб бўлади”.
#Намоз_вақтлари
21 май сешанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун
⏰ Тонг - 03:21
⏰ Қуёш - 04:59
⏰ Пешин - 12:24
⏰ Аср - 17:28
⏰ Шом - 19:43
⏰ Хуфтон - 21:16
Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).
@nasihatuz
Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Нафсим қўлида бўлган зотга қасамки, албатта яхши ишга буюрасиз ва, албатта мункар ишдан қайтариб турасизлар. Ёки бўлмаса тўсатдан Аллоҳ устингизга уқубат (жазо)ни юборадики, сўнгра дуо қилсаларингиз ҳам ижобат бўлмай қолади”, дедилар.
Имом Термизий ривояти.
@nasihatuz
#Намоз_вақтлари
20 май душанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун
⏰ Тонг - 03:22
⏰ Қуёш - 05:00
⏰ Пешин - 12:24
⏰ Аср - 17:28
⏰ Шом - 19:42
⏰ Хуфтон - 21:15
Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).
@nasihatuz