nasihatuz | Неотсортированное

Telegram-канал nasihatuz - Nasihat.uz

6001

Тошкент шаҳар “АҲМАДЖОН ҚОРИ” жоме масжиди www.nasihat.uz расмий веб сайти телеграм канали. Имом-хатиб: Эргашев Мухаммадий Туҳфатулла ўғли Диний саволлар учун: @SavollarMuslimUzBot Тел: (78) 150-33-44 Таклиф ва мулоҳазалар учун: @nasihatuzadminbot

Подписаться на канал

Nasihat.uz

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Аллоҳ таолога кўпроқ шукр қилайлик, чунки ўйлаганимиздан кўра кўпроқ неъматга соҳибмиз...

АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ!

Кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ногирон бир кишига меҳрибонликлари

Абдуллоҳ ибн Абу Авфодан ривоят қилинади:

Мадинада бир ногирон киши бор эди. У яқинларига: “Мени Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидга борадиган йўлга қўйинглар”, деди. Ногирон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг йўлларига қўйилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон масжидга борсалар, унга салом берар эдилар.

Ногирон кишининг яқинлари уни оиласига қайтариш учун келсалар у: “Йўқ, Аллоҳга қасамки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаёт эканлар, мен бу ерни тарк этмайман. Мен учун шу ерда бир кулба қуриб беринглар”, деди. Унга кулба қуриб бердилар. Ногирон шу жойда яшай бошлади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар сафар масжидга борганларида, уйчага кириб, ногирон кишига салом берар эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бирор таом берилса, ундан ногирон кишига ҳам юборар эдилар.

Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ўтирган эдик. У зот алайҳиссаломнинг олдиларига биров келиб, ногирон кишининг вафот этганини етказди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўринларидан турдилар, биз ҳам у зот билан бирга турдик. Кулбага яқинлашганларида, саҳобаларига: “Мендан бошқа бирор киши кулбага яқинлашмасин!” дедилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйга яқин келдилар. У ерда Жаброил алайҳиссалом ногирон кишининг бошида ўтирган эди. Жаброил алайҳиссалом: “Ё Аллоҳнинг Расули! Агар Сиз келмаганингизда, ўрнингизга унинг (марҳумнинг ювиш) ишини биз бажарар эдик. Аммо сиз келдингиз ва бунга сиз ҳақлироқсиз”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўринларидан туриб, ўз қўллари билан уни ювдилар, кафанладилар ва унга жаноза ўқиб, қабрга қўйдилар”.

Абд Ибн Ҳумайд Кешийнинг "Муснади Кеший" асаридан.


Яқинларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg

Читать полностью…

Nasihat.uz

ЖУМА ОДОБЛАРИ

-Яхши амаллларни кўпайтириш ва гуноҳ ишларни тарк қилиш

-Пайғамбар алайҳиссаломга саловатни кўпайтириш

-Жума куни бомдод намозида Сажда ва инсон сураларини қироат қилиш

-Ният қилиш

-Жума куни учун хос кийим кийиш

-Жума намози учун ғусул қилиш

-Жума куни ҳушбўй нарсаларни суртиш

-Мисвок қилиш

-Жума намозига эрта бориш

-Азонни эшитган вақтда савдо-сотиқ ишларни тарк қилиш

-Жума намозига пийода бориш

-Масжидга бориш ва кириш одобларига амал қилиш

-Одамларни ҳатлаб ўтмаслик

-Таҳийятул масжид намозини ўқиш

-Масжидда ўтирган кишининг жойига ўтириш учун уни ўрнидан турғизмаслик

-Икки кишининг ўртасини ажратмаслик

-Жума намозидан олдин ҳалқа бўлиб ўтирмаслик

-Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш

-Зикр билан машғул бўлиш

-Имкон қадар имомга яқин бўлиш

-Биринчи сафга интилиш

-Жим туриш ва имомга қулоқ солиш

-Жума намозига бепарво бўлмаслик

-Жума кунидаги дуолар ижобат бўладиган вақтни излаш

"Ислом одоблари энциклопедияси" китобидан

Улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg

Читать полностью…

Nasihat.uz

#Намоз_вақтлари
19 апрел жума куни тақвими
Тошкент шаҳри учун

⏰ Тонг - 04:12
⏰ Қуёш - 05:37
⏰ Пешин - 12:27
⏰ Аср - 17:09
⏰ Шом - 19:10
⏰ Хуфтон - 20:31

Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

Денгиз сувини бузувчи сўз

Бировни ғийбат қилиш – оғир гуноҳ. Бу ҳақда ояти каримада ҳам аниқ мисол келтирилган. Шу маънода киши ҳеч кимни ғийбат қилмаслиги, акс ҳолда бунинг учун Аллоҳ таолонинг ҳузурида жавобгарлик борлигини унутмаслиги лозим.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга Сафиянинг сифатлари мана булар, деб санадим. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Денгиз сувига қўшса, уни ҳам бузадиган сўз айтдинг”, дедилар (Абу Довуд ривояти).

Яъни, ғийбат шу қадар нопок нарсаки, уни ҳатто денгизга солса, унинг ҳидини ҳам таъмини ҳам бузади. Шунинг учун мусулмон киши ўзини ғийбатдан тийиши билан бирга ўзгаларни ҳам бу иллатдан қайтариши жоиздир. Бу эса унга кўплаб ажр-савоблар ёзилишига ноил бўлади.

Шаҳобиддин ПАРПИЕВ


Яқинларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg

Читать полностью…

Nasihat.uz

Ассалому алайкум!

Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, тонгда уйғотган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин. Бошлаган кунингиз ҳайрли, файзли ўтишини тилаб қоламиз.

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

Олим тарбиялаган оналар (1 қисм)

Ҳар қандай инсоннинг ҳаётидаги энг муҳим ва таъсирли одами бу – унинг онаси саналади. Кимда ким ҳаётда қандайдир бирор ютуққа ёки муваффақиятга эришган бўлса унинг ортида она туради.

Машҳур тобеинлар Робиъа ар-Рай Ислом оламининг йирик олимларидан эди. Унинг отаси Фаррух жангчи ва моҳир чавандоз, буюк саҳоба Робиъа ибн Зиёд Ҳорисий розияллоҳу анҳунинг ёрдамчиси эди. Жангларда унга ҳамроҳлик қиларди. Урушлар ниҳоясига етгач Робиъа ибн Зиёд Ҳорисий розияллоҳу анҳу Фаррухни озод қилиб юборади. Фаррух Мадина шаҳрига келиб, оила қуради. Ёш оила тинч ва бахтли ҳаёт кечира бошлайди.

Орада кунлар ўтади. Фаррух яна урушга чақирилади. У кўзи ёриши арафасида турган аёлига бир неча минг дирҳамни қолдириб кетади.

Озгина муддатдан кейин фарзанд дунёга келади. Онаси уни оқ, ювиб, оқ тарайди, ўзи емай, едиради, таълим ва тарбия беради. Фарзанди ҳали ёш бўлишига қарамай уни турли устозларнинг ҳузурига олиб боради. Натижада, фарзанди Қуръони каримни ва бир қанча ҳадисларни тўлиқ ёд олади.

Орадан анча йиллар ўтади. Фарзанд отасини жуда интиқлик билан кутарди. Отаси ҳақида ҳеч қандай хабар йўқ эди. Аммо кунларнинг бирида бир тўда аскарлар жангдан қайтишади, лекин Фаррух уларнинг орасида кўринмасди.

Қаттиқ қайғуга ботган Она фарзандининг илм бўлиши учун яна ҳаракат қилишда давом этади. Она тунлари таҳажжудда фарзандининг ҳаққига дуо қиларди, кундузи эса ўғлини дарсга олиб борарди. Ён-атрофдагилар унга ачиниб, “ўзингга ҳам раҳминг келсин” десалар, у: “устозларимиз сен илмга борингни бермагунингча илм сенга бир бўлагини ҳам бермайди деб айтишарди” дерди.

Соатлар ортидан кунлар, ойлар кетидан йиллар ўтди. Она бутун умрини фарзандининг камоли учун бағшида қилган Робиъа ар-Рай етук олим бўлиб етишди. У Мадина масжидида дарс берарди. Ёшу кекса одамлар унинг атрофини ўраб олиб, айтган ҳар бир сўзини диққат билан тинглашарди.

Ҳа, ким Ислом оламига Робиъа ар-Рай каби машҳур муҳаддис ва фақиҳни етказиб берди? Унинг Онаси... Она турмуш ўртоғи қолдирган дирҳамларни дунёнинг ўткинчи матоҳларига эмас, балки фарзанди олим бўлиши учун сарфлади.

Имом Муҳаммад ибн Идрис Шофеъий раҳимаҳуллоҳ отаси вафот этганида ҳали йўргакдаги чақалоқ эди. Ким уни бутун дунёга машҳур Имом Шофеъий бўлиб етишига ҳисса қўшди? Ҳа, унинг Онаси...

Имом Шофеъий онасининг молиявий ҳолати жуда оғир эди. Лекин онаси ниҳоятда оқила ва тақводор эди. Дилбанди илм олиши учун ўз юртини ташлаб Маккага кўчиб ўтади. Фарзандига дастлаб Қуръони каримни, сўнгра ҳадисларни ёдлатди. Кейин чиройли нутқ қилишни ўрганиши учун бадавий арабларга юборди. Улар билан 4 йил бирга бўлди.

Онаси фарзандининг илмли бўлиши учун туну-кун ҳаракат қиларди. Ўғлини Имом Моликнинг ҳузурига олиб борди. Имом Шофеъий Имом Моликдан ҳадислар эшитди, унинг “Муватто” асарини ёдлаб олди.

Онасининг тарбияси сабабли Имом Шофеъий буюк олимлардан бири бўлиб етишди.

Ҳа, азиз опа-сингиллар сизнинг бутун авлодни тарбиялашдаги ўрнингиз ва хизматингиз жуда катта.

Давоми бор....

Даврон НУРМУҲАММАД

Яқинларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg

Читать полностью…

Nasihat.uz

Ассалому алайкум!

Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, тонгда уйғотган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин. Бошлаган кунингиз ҳайрли, файзли ўтишини тилаб қоламиз.

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

Уйингизга биттадан кўп телевизор ўрнатманг. Ундай жиҳозларнинг кўпайиши болаларингизни асосий вақтини телевизор қаршисида ўтказадиган қилиб қўяди.

Телевизордаги фойдали кўрсатувларни кўриши учун болангизга кунига бир ярим соат вақт белгилаб қўйинг. Ўқиш кунлари эса буни ярим соатга қисқартиринг.

Болаларнинг ётоғига асло телевизор қўйиб берманг. Кейин улар телевизор кўриб ухлайдиган бўлиб қолишади.

“Жаннат бўстонларидаги оилавий оқшомлар”
китобидан.

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

Ассалому алайкум!

Аллоҳ ҳар бир лаҳзангизни бахтга тўлдирсин! Бошлаган янги кунингиз хайрли, файзли, барокатли давом этсин!


@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

Садақа қилаётганингда маблағларингни йўқотаётган
бўлмайсан, балки уни бошқа пайт учун ўзингга жўнатаётган бўласан.

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

#Намоз_вақтлари
15 апрел душанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун

⏰ Тонг - 04:20
⏰ Қуёш - 05:43
⏰ Пешин - 12:28
⏰ Аср - 17:06
⏰ Шом - 19:05
⏰ Хуфтон - 20:25

Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

Ассалому алайкум!

Кунингиз хайрли, барокатли бўлсин! Қалбингиздаги яхши орзу-умидларингизга Аллоҳ таоло етказсин!


@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

ИСТИҒФОР

Истиғфор арабча сўз бўлиб, луғатда “гуноҳларнинг беркитилишини, кечирилишини сўраш” маъносидадир.

“Астағфируллоҳ” “Аллоҳдан гуноҳларимни беркитишини, кечиришини сўрайман” дегани.

Истиғфор истилоҳда Аллоҳ амрларига бўйсуниш, Ундангина қўрқиш ва Ундангина умид қилиш, қайтариқларидан тийилиш ва буйруқларини бажариш маъносидадир.

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

Ассалому алайкум!

Аллоҳ ҳар бир лаҳзангизни бахтга тўлдирсин! Бошлаган янги кунингиз хайрли, файзли, барокатли давом этсин!

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

#Намоз_вақтлари
20 апрел шанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун

⏰ Тонг - 04:10
⏰ Қуёш - 05:35
⏰ Пешин - 12:27
⏰ Аср - 17:10
⏰ Шом - 19:11
⏰ Хуфтон - 20:32

Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

#видео

Салавот айтишнинг фазилатлари

@nasihatuz

Каналга уланиш⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg

Читать полностью…

Nasihat.uz

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Аллоҳим, Жума кунида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан.

Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин!

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

Олим тарбиялаган оналар (2 қисм)

Муҳтарам, оила бошлиқлари аёлингиз фарзандингизга таълим-тарбия беришларида уларга ёрдамчи бўлинг, уларни қўллаб-қувватланг, керакли шарт-шароитларни яратиб беринг.

Иброҳим алайҳиссаломнинг қиссаларини эсланг. Иброҳим алайҳиссалом аёллари Ҳожар онамиз ва фарзандлари Исмолил алайҳиссаломни чўлда ташлаб кетаётганларида аёллари: “Буни Аллоҳ сизга буюрдими?” деб сўрайдилар. Иброҳим алайҳиссалом: “Ҳа”, деганларидан кейин Ҳожар онамиз хотиржам бўлдилар. Ҳеч ким йўқ чўлда она-бола ёлғиз қолишди. Исмоил алайҳиссаломнинг тарбияси билан ёлғиз Ҳожар онамиз шуғуллан бошладилар.

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:

“Бас, қачонки (бола) унинг ўзи билан бирга юрадиган бўлганида: «Эй ўғилчам, мен тушимда сени сўяётганимни кўрмоқдаман, боқиб кўр, нима дерсан?»–деди. У: «Эй отажон, сенга амр этилганни бажар, иншоаллоҳ, мени сабр қилгувчилардан топурсан», деди” (Соффаат сураси, 102-оят).

Қаранг, Ҳожар онамизнинг берган тарбияларини олиб улғайган солиҳ фарзанд отасининг сўровига қандай гўзал тарзда жавоб берди.

Нуҳ ва Лут алайҳимуссаломнинг аёллари эрларига итоатгўй бўлишмаган ва натижада фарзандлари ҳам солиҳ бўлишмаган. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Ва у (кема) уларни тоғлардек тўлқинда олиб кетаётганида, Нуҳ бир четда турган ўғлига: «Эй ўғлим, биз билан бирга мингин, кофирлар билан бирга бўлмагин», деди. У (ўғил): «Тоққа жойлашиб олсам, мени сувдан сақлайди», деди. У эса: «Бугун Аллоҳнинг амридан сақловчи йўқдир. Магар кимни раҳим қилсагина (сақлар)», деди. Шунда ораларини тўлқин тўсди ва у (ўғил) ғарқ бўлганлардан бўлди” (Ҳуд сураси, 42-43-оятлар).

Азиз опа-сингиллар келажакингиз бўлган фарзандингиз тарбиясига асло бефарқ бўлманг! Уларни илмли ва гўзал ахлоқли билан вояга етказинг.

Қуръони каримнинг бир қанча оятлари ва ҳадиси шарифларда ота-онага яхши муносабатда бўлишга, уларга итоат этишга ва ҳаққига дуо қилишга буюрилади.

Бир одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб “Ё Аллоҳнинг Расули! Кимга яхшилик қилай?” деб сўради.

У зот алайҳиссалом: “Онангга”, дедилар.

Ҳалиги киши: “Кимга яхшилик қилай?” деб сўради.

Набий алайҳиссалом: “Онангга”, дедилар.

“Кимга яхшилик қилай?” деб бояги одам яна савол сўради.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Онангга”, дедилар.

“Кимга яхшилик қилай?” деб тўртинчи бор сўраган эди, “Отангга. Сўнгра яқинларга ва яна яқинларга”, дедилар Набий алайҳиссалом.

Уламолар бу ҳадисдан “Онанинг ҳаққи отаникидан кўра уч баравар кўп” деган хулосани ҳам чиқаришган. Ота-она, албатта, ҳар бир фарзанд учун улуғ зотлар. Лекин онанинг тутган ўрни алоҳида таъкидланади, чунки она фарзандига ҳомиладор бўлганидан бошлаб унинг машаққатини тортади. Тўққиз ой давомида қорнида кўтариб юради.

Ҳомиладорликнинг қанчалик қийин кечишини ҳар бир ақли бор одам яхши билади. Фақат фарзанд учун фидокорлиги туфайлигина она ана шу машаққатларни кўтаради. Шунинг учун онанинг фарзанддаги ҳаққи алоҳида улуғ бўлади.

Қолаверса, ҳар бир фарзанднинг туғилиши қанчалик оғир машаққат эканини ҳам ҳамма яхши билади. Туғиш дарди ўлимни бўйинга олиш билан баробар эканини, айниқса аёллар яхши биладилар. Шунинг учун ҳам онанинг фарзанддаги ҳаққи алоҳида улуғ бўлади.

Кейин уни эмизиб, ювиб-тараб, тўғри тарбия бериб катта қилиш қанчалик улкан меҳнат эканини ҳам ҳамма яхши билади. Бу машаққатли меҳнатни ҳам фақат онагина яхшилаб адо эта олади. Шунинг учун онанинг фарзанддаги ҳаққи алоҳида улуғ бўлади. Шунинг учун ҳам уч марта “Онангга яхшилик қил”, деганларидан сўнггина, тўртинчи мартада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сўровчига “Отангга”, деб жавоб бердилар.

“Икковларига меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни пастлат ва: «Роббим, улар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳим қилгин», деб айт”
(Исро сураси, 24-оят).

Даврон НУРМУҲАММАД


Яқинларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg

Читать полностью…

Nasihat.uz

Савдодаги махфий садақа

Отам билан бирга рўзғор қилишни ўрганиш учун бозорга борар эдим. Отам нима сотиб олсалар, сотувчи айтган нархга сотиб олар, нарх-наво борасида ҳеч ҳам тортишмас эдилар. Бошқа кўп одамларнинг сотувчилар билан узоқ савдолашиб турганларини кўрардим. Кейин бир куни отамдан “Отажон, нега сиз сотувчилар билан ҳеч ҳам савдолашмайсиз, бошқалар савдолашиб нархни роса тушириб олишади-ку” деб сўрадим.

Шунда отам табассум қилиб тушунтирдилар: “Эҳ болагинам, бу сотувчилар ўзи бой одамлар эмас, кўпчилиги бошқа касби бўлмагани учун шу ерда тирикчилик қилишади, ичларида кимлардир етим бўлиб ўсган, яна қайсидирларининг фарзандлари бетоб бўлиши мумкин, яна қайсидирларининг қарзлари бордир. Шунинг учун ҳам мен улардан нарса сотиб олсам, кенгчилик қилишга ҳаракат иламан. Уларга бундай кенгчилик қилиш махфий садақа бўлади. Зотан улар айтаётган нарх билан биз тушириб оладиган нарх ўртасида унча катта фарқ йўқ. Зора биз ўтиб юбораётган шу арзимас миқдордаги пуллар эртага қиёмат куни фойдамизга ишлаб қолса”.

Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сотаётган пайтида бағрикенг бўлган, сотиб олаётган пайтида бағри кенг бўлган ва одамлардан қарзини сўраётган пайтида бағрикенг бўлганга Аллоҳ раҳм қилсин”, деб дуо қилганлар.

Имом Термизий раҳматуллоҳи алайҳи ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: “Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло сизлардан олдинги яшаган бир кишининг гуноҳларини кечирди, нима сабабдан? У одам нимаики сотса ҳам, нимаики сотиб олса ҳам, одамлардан қарзини талаб қилаётган пайтда ҳам бағрикенг бўлган эди”, дедилар.

Имом Бухорий ривоят қилган яна бир ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Бир киши одамларга қарз берар эди, агар ўша қарздор бўлган кишини оғир ҳолатда кўрса, атрофидаги ишчиларига “Ундан (қарзини) кечиб юборинглар, шоядки Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бизларнинг ҳам гуноҳларимиздан кечиб юборса”, дерди. Шунинг учун ҳам Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло у одамнинг гуноҳларини кечди”, дедилар.

"Фарзанд тарбиясида 700 та сабоқ" китобидан

Яқинларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg

Читать полностью…

Nasihat.uz

#Намоз_вақтлари
18 апрел пайшанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун

⏰ Тонг - 04:14
⏰ Қуёш - 05:38
⏰ Пешин - 12:27
⏰ Аср - 17:08
⏰ Шом - 19:08
⏰ Хуфтон - 20:29

Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

Салавот айтсангиз

Ғам-ташвишлар кетади...
Гуноҳлар мағфират қилинади...
Қалблар юмшайди...
Қалбда роҳат-ором пайдо бўлади...
Дуолар ижобат бўлади...
Касалликларга шифо бўлади...
Шафоатга муяссар бўлинади...
Фақирлик кетади...
Руҳ покланади...
Жон беришда енгиллик бўлади...
Қабрда роҳат ва нур бўлади...
Сиротдан осон ўтилади...

Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммад!

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

#Намоз_вақтлари
17 апрел чоршанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун

⏰ Тонг - 04:16
⏰ Қуёш - 05:40
⏰ Пешин - 12:27
⏰ Аср - 17:08
⏰ Шом - 19:07
⏰ Хуфтон - 20:28

Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

ГЎЗАЛ АМАЛ

Басра имоми Фарқад раҳматуллоҳи алайҳ айтади: «Суфён Саврий оғир дардга чалинган пайтда ҳузурига бир неча киши кирди. Улардан бири ҳадис айтган эди, Суфён қўлини узатиб, тўшаги остидан бир лавҳани олиб, ўша ҳадисни ёзиб қўйди. Атрофдагилар: «Шу ҳолингизда-я?» дейишди. Суфён раҳматуллоҳи алайҳ: «Бундай қилиш гўзал амалдир. Тирик қолсам, гўзал амални эшитган бўламан. Вафот қилсам, гўзал амални ёзиб кетган бўламан», деди».

«Солиҳлар гулшани»дан

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

#Намоз_вақтлари
16 апрел сешанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун

⏰ Тонг - 04:18
⏰ Қуёш - 05:42
⏰ Пешин - 12:28
⏰ Аср - 17:07
⏰ Шом - 19:06
⏰ Хуфтон - 20:26

Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

Ассалому алайкум!

Аллоҳ ҳар бир лаҳзангизни бахтга тўлдирсин! Бугунги кунингиз хайрли, файзли, барокатли давом этсин!

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

ЛУҚМОН ЎҒЛИГА НАСИҲАТИ

Луқмон ўғлига ваъз-насиҳат қилиб айтганларини эсла: «Эй ўғилчам, Аллоҳга ширк келтирма. Албатта, ширк катта зулмдир».
(Луқмон сураси 13 оят)

Биз оталар фарзандларимизга дунёда яхши яшаши учун керак бўлган ҳамма нарсани ўргатамиз, ютуқларга эришса хурсанд бўламиз...

Аммо охиратини ўйламаймиз, шуғулланмаймиз, ҳатто баъзиларимиз ширк ва унинг турлари нима, билмаймиз...

Фарзандларимиз иймон, эътиқодли бўлиб улғаяптими, намозларини ўз вақтида ўқияптими, қалбида дин ғами борми – ишимиз йўқ...

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

#Намоз_вақтлари
14 апрел якшанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун

⏰ Тонг - 04:22
⏰ Қуёш - 05:45
⏰ Пешин - 12:28
⏰ Аср - 17:06
⏰ Шом - 19:04
⏰ Хуфтон - 20:24

Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

НАМОЗДА ХУШУЪ ВА УНИ ГЎЗАЛ АДО ЭТИШ

Мутаррифдан у отасида ривоят қилади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намоз ўқиётганларини кўрдим. Кўксиларидаги йиғидан тегирмоннинг ёки қозоннинг овозига ўхшаш овоз чиқиб турар эди».

Иккисини «Сунан» эгалари ривоят қилишган.

Шарҳ: Бу ривоятдан кўриниб турибдики, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намоз ўқисалар, хавф олиб, йиғи тутар ва кўксиларидан тегирмон ёки қозоннинг қайнашига ўхшаш овоз эшитилиб турар экан.

Энди ўзимизни ўйлаб кўрайлик. Намоз ўқиганимизда бизни қандай хавф босади?! Кўксимиздан Аллоҳ таолодан қўрқинч йиғиси эшитиладими?! Ёхуд намозда аъзоларимиз барчаси ибодатга берилиб сукунатга тўлиб, қалбларимиз ўз Роббисига чамбарчас боғланиб турадими?..

Шундай бўлмас экан, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрнак олиб, намозни хушуъ ва хузуъ ила ўқишга одатланайлик.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg

Читать полностью…

Nasihat.uz

#Намоз_вақтлари
13 апрел шанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун

⏰ Тонг - 04:24
⏰ Қуёш - 05:46
⏰ Пешин - 12:28
⏰ Аср - 17:05
⏰ Шом - 19:03
⏰ Хуфтон - 20:22

Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).

@nasihatuz

Читать полностью…
Подписаться на канал