nasihatuz | Неотсортированное

Telegram-канал nasihatuz - Nasihat.uz

6001

Тошкент шаҳар “АҲМАДЖОН ҚОРИ” жоме масжиди www.nasihat.uz расмий веб сайти телеграм канали. Имом-хатиб: Эргашев Мухаммадий Туҳфатулла ўғли Диний саволлар учун: @SavollarMuslimUzBot Тел: (78) 150-33-44 Таклиф ва мулоҳазалар учун: @nasihatuzadminbot

Подписаться на канал

Nasihat.uz

ЖУМА ОДОБЛАРИ

-Яхши амаллларни кўпайтириш ва гуноҳ ишларни тарк қилиш

-Пайғамбар алайҳиссаломга саловатни кўпайтириш

-Жума куни бомдод намозида Сажда ва инсон сураларини қироат қилиш

-Ният қилиш

-Жума куни учун хос кийим кийиш

-Жума намози учун ғусул қилиш

-Жума куни ҳушбўй нарсаларни суртиш

-Мисвок қилиш

-Жума намозига эрта бориш

-Азонни эшитган вақтда савдо-сотиқ ишларни тарк қилиш

-Жума намозига пийода бориш

-Масжидга бориш ва кириш одобларига амал қилиш

-Одамларни ҳатлаб ўтмаслик

-Таҳийятул масжид намозини ўқиш

-Масжидда ўтирган кишининг жойига ўтириш учун уни ўрнидан турғизмаслик

-Икки кишининг ўртасини ажратмаслик

-Жума намозидан олдин ҳалқа бўлиб ўтирмаслик

-Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш

-Зикр билан машғул бўлиш

-Имкон қадар имомга яқин бўлиш

-Биринчи сафга интилиш

-Жим туриш ва имомга қулоқ солиш

-Жума намозига бепарво бўлмаслик

-Жума кунидаги дуолар ижобат бўладиган вақтни излаш

"Ислом одоблари энциклопедияси" китобидан

Улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg

Читать полностью…

Nasihat.uz

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Аллоҳим, Жума кунида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан.

Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин!

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

УЛАРНИНГ ҲАР КУНИ РАМАЗОН ЭДИ...

Салафларнинг ҳаётига гувоҳ бўлган бир жорияни сотиб олишди. Рамазон яқинлашаётганда бу қавмнинг Рамазонга ҳозирлик кўраётганини, ҳар хил таомлар тайёрлаб, уйларни жиҳозлаётганларини кўриб, жория бунинг сабабини сўради. Улар: «Рамазон рўзасига тайёргарлик кўраяпмиз», дейишди. Жория ажабланиб: «Сизлар фақат Рамазонда рўза тутасизларми?! Мен шундай зотларнинг ҳузурида яшадимки, уларнинг ҳар куни Рамазон эди! Мени уларнинг олдига жўнатиб юборинг!» дея ёлворди.

Дарҳақиқат, азизлар, саҳобаи киромларнинг ҳар куни бамисоли Рамазон эди. Улар ибодатларга астойдил бел боғлаш, нафл намозларни кўпайтириш, кечаларни қоим бўлиб, бедор ўтказиш, кундузлари рўза тутиш, Қуръон тиловатини доимий машғулотга айлантириш, дилозорлик қилмаслик, саховат кўрсатиш, хайр-эҳсон, закот улашиш, тоинки, барча эзгуликларга ҳарис бўлиб, ёмонликлардан парҳез қилиш учун Рамазонни кутиб ўтиришмаган. Уларнинг ҳар бир куни Рамазондай ўтган. Фақат Рамазон келганда, ибодатларни янада кўпайтиришган, солиҳ амаллар сабаб беҳисоб ажру савобларга эга бўлиш учун қаттиқроқ жидду жаҳд қилишган, холос.

«Рамазон соғинчи» китобидан

Яқинларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg

Читать полностью…

Nasihat.uz

Бир йилни рўза билан ўтказган каби...

Абу Айюб ал-Ансорий (р.а.) ривоятларида Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай деганлар:
"Бир киши Рамазон рўзасини бошидан охирига қадар тўла тутса ва бунга Шаввол ойи рўзасининг олти кунини ҳам қўшса, бир йилни рўза билан ўтказган каби бўлади"

Муслим, Термизий, Абу Довуд, Ибн Можа

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

РЎЗА ТУТИШ МАН ҚИЛИНГАН КУНЛАР

أيام العيد والتشريق

ҲАЙИТ ВА ТАШРИҚ КУНЛАРИ

Ҳайит кунларидан мурод Рамазон ва Ийди Қурбон ҳайитларидир.

Ташриқ кунлари эса, Қурбон ҳайитидан кейинги уч кун. Чунки ўша кунлари ҳожилар Минода туриб, қурбонликлари сўйилгандан кейин гўштини қуёшга қўйиб қуритиш билан машғул бўлганлар. «Ташриқ»нинг маъноси офтобда қуритишдир.

1293- عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ  قَالَ: نَهَى رَسُولُ اللهِ  عَنْ صِيَامِ يَوْمَيْنِ يَوْمِ اْلأَضْحَى وَيَوْمِ الْفِطْرِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ.

1293. Абу ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икки куннинг: Азҳо ва Фитр куни рўзасидан наҳйи қилдилар».

Бешовлари ривоят қилишган.

Шарҳ: Демак, Қурбон ҳайити куни рўза тутиш мумкин эмас. Рамазон ҳайити куни ҳам рўза тутиб бўлмайди.

"Ҳадис ва ҳаёт" китобидан

Яқинларингизгa ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg

Читать полностью…

Nasihat.uz

Ассалому алайкум!

Аллоҳ ҳар бир лаҳзангизни бахтга тўлдирсин! Бугунги кунингиз хайрли, файзли, барокатли давом этсин!

Хонадонларингизга файз, қалбларингизга хотиржамлик ато этсин!

Ийд ал-фитр муборак, азизлар!!!


@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

🌙 Рамазон ҳайити намозини ўқиш тартиби

🌐 Youtube орқали томоша қилиш

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@NASIHATUZ

Читать полностью…

Nasihat.uz

ҲАЙИТ БАЙРАМИ АРАФАСИДАМИЗ!

Мисрнинг машҳур муфассирларидан Умар Абдулкафий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар: «Ҳар йили Рамазоннинг охирги соатларида нима содир бўлишини биласизларми?

Рамазоннинг охирги кунида, сўнгги соатларида, яъни аср намозидан шом намозигача бўлган вақтда Аллоҳ таоло бутун Рамазон ойи давомида жаҳаннамдан қанча инсонларни озод қилган бўлса, яна шунчасига дўзахдан омонлик беради! У яна шундай фурсатки, унда қилинган дуо ижобатсиз қолмайди. Бу фурсатни ғанимат билиб, Роббига дуо қилганлар ва Ундан мағфират сўраганларга офиятлар бўлсин!»

Субҳаналлоҳ! Демак, Роббимизнинг бандаларига саховати, марҳамати янада зиёда бўлар экан-да! Эй меҳрибон Аллоҳ! Ўзимиз, ота-онамиз, устозларимиз, аҳлларимиз, фарзандларимиз, қариндошларимиз, зиммамизда фазли, яхшилиги бор ҳар бир инсонга, уларнинг орасида тақдирига дўзахий деб ёзилганлар бўлса, ушбу куннинг баракотидан барчаларини жаннатий бандаларинг қаторига қўшгин, биз жаҳаннамга асло бардош қила олмаймиз!

Эртага байрам – мўмин-мусулмонларнинг шодиёнаси!

Рамазоннинг ҳар бир лаҳзасидан унумли фойдаланган, гуноҳларига тавбалар қилган, солиҳ амалларни қилишда жидду жаҳд қилган кишилар борки, ҳайит байрамининг шукуҳи, таровати, баракасини янада яхшироқ ҳис қилса керак.

«Рамазон соғинчи» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg

Читать полностью…

Nasihat.uz

Ибн Жавзий роҳимаҳуллоҳ деди:

Аллоҳга қасамки, агар, қабр аҳлига орзу қилинглар деб айтилганида, албатта Рамазоннинг бир кунини орзу қилишган бўлардилар

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

#Рамазон ойининг ўттизинчи куни
9 апрел, сешанба.

ОҒИЗ ЁПИШ ВАҚТИ: 04:31

САҲАРЛИК (ОҒИЗ ЁПИШ) ДУОСИ:

Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

Маъноси
: Рамазон ойининг рўзасини субхдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳ буюкдир.

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

🌙 РАМАЗОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИНГ ЎҚИЛИШ ВАҚТЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ!

🗣 Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2024 йил Рамазон ҳайити (Ийдул фитр) 10 апрель (шаввол ойининг 1 куни) чоршанба кунига тўғри келаётгани муносабати билан ҳайит намози вақтларини белгилаб чиқди.

🌙 Шунга кўра 2024 йил 10 апрель чоршанба куни Рамазон ҳайити намози қуйидаги вақтларда ўқилади:

1. Андижон вилояти 06:00
2. Наманган вилояти 06:00
3. Фарғона вилояти 06:00
4. Тошкент вилояти 06:10
5. Тошкент шаҳри 06:10
6. Сирдарё вилояти 06:10
7. Жиззах вилояти 06:15
8. Самарқанд вилояти 06:20
9. Сурхондарё вилояти 06:25
10. Қашқадарё вилояти 06:30
11. Навоий вилояти 06:30
12. Бухоро вилояти 06:30
13. Хоразм вилояти 06:50
14. Қорақалпоғистон
Республикаси 06:50

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Яқинларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg

Читать полностью…

Nasihat.uz

ФИТР САДАҚАСИ: КИМЛАР НИМА УЧУН ВА КИМЛАРГА, ҚАЧОН ВА ҚАНЧА МИҚДОРДА БЕРАДИ?

Фитр садақаси рўзадан чиқиш муносабати билан бериладиган садақадир. У рўзадор учун Рамазон ойи давомида айтган беҳуда гап-сўзлари, қилган хато ва камчиликларини ювиш ҳамда камбағал-мискинларга таомланиш имконини бериш мақсадида жорий қилинган. Ҳанафий мазҳабида фитр садақаси вожиб амал ҳисобланади.

🔸ҚАЧОН БЕРИЛИШИ КЕРАК?

Фитр садақасини Рамазон ҳайити куни тонг отгандан бошлаб ҳайит намозига чиқишдан олдинги вақтга қадар бериш вожиб ҳисобланади. Рамазоннинг аввалидан берилса ҳам бўлади.

Аммо Ҳайит намозидан кейинга қолдирмаслик керак. Агарда киши фитр садақасини ийд намозигача бера олмаса, намоздан кейин беради, лекин савоби Рамазон вақтида берганчалик бўлмайди, аммо бериши шарт. Яъни уни беролмай қолган киши зиммасида фитр садақасини бериш вожиб бўлиб қолаверади.

🔸КИМЛАР БЕРИШИ КЕРАК?

Мусулмон эркагу аёл, балоғатга етган-етмаган, хоҳ оқил, хоҳ мажнун бўлсин, нисоб эгаси бўлсалар зиммаларига фитр садақасини бериш вожиб бўлади. Ўзида пул йўқларнинг номидан уларга нафақа бериш лозим бўлган шахслар беради.

Шунга ҳам диққат қилиш керакки, киши балоғатга етган фарзандлари ва хотини учун фитр садақа бериши вожиб эмас. Агар балоғатга етган фарзандлари ва аёли учун, улар айтишмаса ҳам, фитр садақасини берса, улар зиммасидан фитр садақаси соқит бўлади.

Ҳайит кечаси туғилган чақалоқ учун ҳам отаси фитр садақа бериши вожиб бўлади. Ҳомила ва ҳайит кунидан олдин вафот этганлар учун эса вожиб бўлмайди.

🔸КИМЛАРГА БЕРИЛАДИ?

Фитр садақаси мусулмон камбағал-мискинларга берилади. “Фатавои Ҳиндия” китобида келтирилишича, фитрни беришда энг афзали, аввало, (камбағал) ака-ука, опа-сингиллар ҳисобланади. Сўнгра уларнинг фарзандлари. Улардан кейин амаки-аммалар, сўнгра уларнинг фарзандлари. Тоға-холалар ва уларнинг фарзандлари сўнг юқоридагилардан ташқари қариндошлар. Улардан кейин қўшнилар, касбдошлар, кейин ҳамшаҳарлар ёки қишлоқдошлар ҳақли ҳисобланади.

🔸КИМЛАРГА БЕРИЛМАЙДИ?

Фитр садақаси нисоб миқдорича моли бўлган бой кишига, ўзининг ота-онаси, бобо-момосига, ўзининг ўғил-қизларига ва уларнинг фарзандларига, эр-хотин бир-бирига бериш мумкин эмас.

Шунингдек, ғайридинларга, фисқ ишларини очиқ-ойдин қилиб юрувчи фосиққа, бойга, соғ-саломат ва ишлашга қодир бўлатуриб ишламай юрганга бериб бўлмайди. Бундан ташқари, гуноҳ ва маъсиятга, шунингдек мусулмонларга зарар келтирадиган ҳар қандай ишларга сарфлайдиган кимсаларга берилмайди.

Фитр садақаси муҳтожларнинг қўлларига мол сифатида берилиши лозим. Бу пуллар масжид қурилиши, умумий хайрия ишлари учун берилиши жоиз эмас.

🔸РЎЗА ТУТМАГАНЛАР ҲАМ ФИТР САДАҚАСИНИ БЕРАДИМИ?

Бирор узр сабабли рўза тута олмаганлар ҳам ўзлари ёки улар номидан нафақа бериши керак бўлган одам фитр садақасини бериши керак.

🔸ҚАНЧА МИҚДОРДА БЕРИЛАДИ?

2024 йил учун ҳар бир жон бошига фитр садақасининг миқдори:

буғдойдан – 14 000 (ўн тўрт минг) сўм;
арпадан – 20 000 (йигирма минг) сўм;
майиздан – 110 000 (бир юз ўн минг) сўм;
хурмодан – 180 000 (бир юз саксон минг) сўм деб белгиланди.

Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини берса кифоя.

Эслатма! Фитр садақаси қийматлари Тошкент шаҳар бозорларидаги нархга асосан белгиланган бўлиб, ҳар бир вилоят ўз бозорларидаги нархга қараб фитр садақасини белгилайди.

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg

Читать полностью…

Nasihat.uz

#Тадқиқот

Рўзанинг фойдалари ҳақида тиббиёт мутахассислари ўтказган тадқиқотларнинг хулосалари:

1. Ўпка
2. Склероз
3. Тутқаноқ
4. Саратон
5. Қанд
6. Экзема
7. Аллергия
8. Бронхиал астма
9. Бронхит
10. Бавосил
11. Жигар
12. Ичак
13. Бўғинлар шиши қайтишига фойда беради
14. Юракнинг атрофини ёғ қоплаб қолишига йўл қўймайди
15. Қон босими ортишига қаршилик қилади
16. Қон айланишини фаоллаштиради
17. Қон томирлари торайишининг олдини олади
18. Шаҳвоний майлни камайтиради
19. Тўқималарда тўпланиб қоладиган заҳарли моддалардан тозалашга ёрдам беради
20. Буйракда тош пайдо бўлишидан сақлайди
21. Семизликка монелик қилади
22. Иммунитетни кўтаради
23. Камқонлик касалликларига қарши курашишда фойда беради.

Роббимизнинг буюк марҳамати!

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg

Читать полностью…

Nasihat.uz

#Рамазон ойининг йигирма тўққизинчи куни
8 апрел, душанба.

ОҒИЗ ЁПИШ ВАҚТИ: 04:32

САҲАРЛИК (ОҒИЗ ЁПИШ) ДУОСИ:

Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

Маъноси
: Рамазон ойининг рўзасини субхдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳ буюкдир.

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

Рамазон ойининг йигирма саккизинчи куни.
7 апрел, якшанба.

ОҒИЗ ОЧИШ ВАҚТИ
(Тошкент вақти): 18:57

ИФТОРЛИК
(ОҒИЗ ОЧИШ) ДУОСИ:

Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъала ризқика афтарту, фағфирли, я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту.

Маъноси:
Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил.

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Жума айёмингиз муборак бўлсин!

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

#Намоз_вақтлари
12 апрель жума куни тақвими
Тошкент шаҳри учун

⏰ Тонг - 04:25
⏰ Қуёш - 05:48
⏰ Пешин - 12:29
⏰ Аср - 17:04
⏰ Шом - 19:02
⏰ Хуфтон - 20:21

Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

Ассалому алайкум!

Аллоҳ ҳар бир лаҳзангизни бахтга тўлдирсин! Бошлаган янги кунингиз хайрли, файзли, барокатли давом этсин!


@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

#РАМАЗОН_ҲАЙИТИ_2024
#ВИДЕО_РОЛИК

ТОШКЕНТ ШАҲАР "ШАЙХ ЗАЙНИДДИН" ЖОМЕ МАСЖИДИДА РАМАЗОН ҲАЙИТИ ШУКУҲИ

┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉

✅  Улашинг | /channel/nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

«Аҳмаджон қори» жоме масжидида Рамазон ҳайити шукуҳи

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

Ассалому алайкум!

Бугунги кунингиз хайрли, файзли, барокатли давом этсин!

Рамазон ҳайити муборак, азизлар!!!

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

Рамазон ойининг ўттизинчи куни.
9 апрел, сешанба.

ОҒИЗ ОЧИШ ВАҚТИ
(Тошкент вақти): 18:59

ИФТОРЛИК
(ОҒИЗ ОЧИШ) ДУОСИ:

Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъала ризқика афтарту, фағфирли, я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту.

Маъноси:
Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил.

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

СИЗ ҲАЙИТ АЙЁМИНИ ҚАНДАЙ ЎТКАЗАСИЗ?

Бугун ҳайит арафаси – байрамга тай­ёргарлик кўриладиган кун! Бугун уйингизни байрамона безатишга, ҳаммада шодиёна кайфият уйғотишга ҳаракат қилинг! Турли тансиқ таомлар тайёрлаш, дастурхонни чиройли қилиш учун керакли масаллиқларни ҳозирланг.

Ота-онангизга, аҳлингизга ва айниқса болажонларга байрам совғаларини тайёрлаб қўйинг! Шундай қилингки, байрам таровати уларнинг хотирасида бир умрга муҳрланиб қолсин. Ҳар ким ўз шароитидан келиб чиқиб тайёргарлик қилаверади.

Асосийси, хонадонингизда байрам шукуҳи сезилиб турсин, бугун ўзгача кун экани билинсин! Ахир Рамазонга етганимизнинг ўзи катта бир байрам бўлса, Рамазон рўзасини охиригача эсон-омонликда тутиб борганимиз, Аллоҳ таоло шунга муваффақ қилгани, Рамазонда Роббимизнинг чексиз фазли, марҳаматидан насибадор бўлганимиз қанчалар улуғ бахт, катта саодат эмасми?!

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
«Айтинг: «Аллоҳнинг фазли ва раҳмати билан! (Мўминлар) шулар сабабли шодлансинлар! У улар тўплаган нарсаларидан яхшироқдир» (Юнус сураси, 58-оят).

Демак, эртага ҳайит! Мўмин-мусулмонлар учун ҳақиқий байрам! Аллоҳ таоло ва Унинг Расули байрам қилишга буюрган кун! Ушбу кунни Аллоҳ таоло ва Расули буюрган деб байрам қилсак, уни муносиб ўтказиш учун қанча саъй-ҳаракат қилсак, иншааллоҳ, барчаси номаи аъмолимизга ибодат деб ёзилади.

Эслатма:

Имконияти борлар ўз оиласи учун байрам тадоригини ҳозирданоқ бошласин. Аҳлингиздан орттира олсангиз, яқин қариндошлар, қўни-қўшни, дўсту биродарларингиз ичидан муҳтож ва эҳтиёжмандларни топиб, уларни йўқлаб қўйинг! Улар ҳам барча аҳли Ислом каби байрам тароватини ҳис қилишсин, ушбу улуғ айём сабаб фарзандларининг юзида табассум порласин, қалблари қувончга тўлсин!

Фитр садақасини бермаган бўлсангиз, бугуноқ адо қилишга ҳаракат қилинг! Фитр садақаси 2 килограмм буғдой, 4 килограмм арпа, 2 килограмм майиз ёки 4 килограмм хурмодан берилади.

Ҳар ким ўз имкониятига қараб, ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини берса кифоя. Иншааллоҳ, бу садақа Рамазонда йўл қўйган айрим камчиликларимизнинг ўрнини қоплашига умид қилинади.

Ҳайит байрамингиз муборак бўлсин, азизлар!

«Рамазон соғинчи» китобидан

Яқинларингизгa ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg

Читать полностью…

Nasihat.uz

Ассалому алайкум!

Аллоҳ ҳар бир лаҳзангизни бахтга тўлдирсин! Бошлаган янги кунингиз хайрли, файзли, барокатли давом этсин!

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

#Намоз_вақтлари
9 апрель сешанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун

⏰ Тонг - 04:31
⏰ Қуёш - 05:53
⏰ Пешин - 12:29
⏰ Аср - 17:02
⏰ Шом - 18:59
⏰ Хуфтон - 20:17

Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

Рамазон ойининг йигирма тўққизинчи куни.
8 апрел, душанба.

ОҒИЗ ОЧИШ ВАҚТИ
(Тошкент вақти): 18:58

ИФТОРЛИК
(ОҒИЗ ОЧИШ) ДУОСИ:

Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъала ризқика афтарту, фағфирли, я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту.

Маъноси:
Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил.

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

🌙 РАМАЗОН ҲАЙИТИ ТЎҒРИСИДА

🌐Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг навбатдаги онлайн мажлиси бўлиб ўтди. Унда Рамазон ҳайитини кўтаринки руҳда ўтказишга оид кун тартибидаги бир қатор масалалар муҳокама қилинди.

💬Йиғилишда уламолар ва соҳа мутахассислари томонидан Рамазон ҳайити қайси кунга тўғри келиши ва ҳижрий 1445 йил Шаввол ойи ҳилолини кузатиш бўйича қилинаётган ишлар ҳамда фалакий ҳисоб-китоблар атрофлича таҳлил қилинди.

🔭 Шунингдек, дунёдаги йирик фатво идоралари ва нуфузли астрономия институтлари ахборотлари батафсил кўриб чиқилди. Туркий давлатлар диний идоралари масъуллари билан ҳам ушбу масала кенг муҳокама қилинди.

🗣Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши фиқҳий қоидалар, фалакий ҳисоб-китоблар ва астрономик кузатишларга таянган ҳолда жорий йилда диёримизда Рамазон ҳайити 2024 йил 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши кутилаётганини маълум қилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Яқинларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg

Читать полностью…

Nasihat.uz

Ассалoму алайкум!

Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!


@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

#Намоз_вақтлари
8 апрель душанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун

⏰ Тонг - 04:32
⏰ Қуёш - 05:54
⏰ Пешин - 12:30
⏰ Аср - 17:02
⏰ Шом - 18:58
⏰ Хуфтон - 20:16

Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

📖 БУГУН РАМАЗОННИНГ ОХИРГИ ТОҚ КЕЧАСИНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қадр кечаси борасида: "У 27-ёки 29-кечадир. Ушбу кеча ерда фаришталар сони майда тошлардан ҳам кўп бўлади", дедилар (Имом Аҳмад ривояти).

📍Бугун 7 апрел якшанба куни шом намозидан кейин Рамазон ойининг 29-кечаси бошланади.


🗣ҚАДР КЕЧАСИДА ҚАНДАЙ АМАЛЛАРНИ БАЖАРИШ КЕРАК?

1️⃣. Қуръони карим тиловати билан машғул бўлиш.

2️⃣. Нафл намозларни адо этиш.
Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда айтади: “...Бандам Менга нафл ибодатлар билан яқинлашиб келаверади, ҳатто Мен уни яхши кўраман...” (Имом Бухорий, Имом Аҳмад ва Ибн Ҳиббон ривояти).

3️⃣. Аллоҳни кўп зикр қилиш.
“Субҳааналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар ва лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳил ъалиййил ъазийм”.

4️⃣. Ота-она, аҳли-оила, яқинлар ва жамики мусулмон умматининг ҳаққига дуо қилиш.
"Роббанағфир лий ва ли ваалидаййа ва лилмуминийна йавма йақуумул ҳисааб".
Маъноси: “Роббимиз! Ҳисоб-китоб қилинадиган (қиёмат) куни мени, ота-онамни ва (барча) мўминларни мағфират қилгин!” (Иброҳим сураси, 41-оят).

5️⃣. Ушбу дуони кўп қилиш.
"Аллоҳумма иннака афуввун, туҳиббул афва, фаъфу ъанний".
Маъноси: "Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв қилишни яхши кўрасан, мени афв қил (кечир)гин".
Олимлардан бири айтади: "Вақт оз, аммо Аллоҳдан сўрайдиган сўровларинг кўп бўлса Аллоҳдан авф қилишини сўра. Агар Аллоҳ сени авф қилса, барча ҳожат ва истакларинг сўрамасанг ҳам олдинга келади".

6️⃣. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш.
"Аллоҳумма солли ва саллим ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа аали Муҳаммад".

7️⃣. Имконият даражасида мискин-фақирларга садақа бериш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Садақа Аллоҳнинг ғазабини ўчиради", деганлар (Имом Термизий ривояти).

8️⃣. Истиғфор айтиш.
“Астағфируллоҳал аъзийм аллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал Ҳаййул Қоййум ва атуубу илайҳи”.

9️⃣. Аллоҳдан ибодатларни қабул қилишини сўраш.
"Роббана тақоббал минна иннака антас самийъул аълийм ва туб аълайна йаа Мавлаанаа иннака антат тавваабур роҳийм".

#ЎТКАЗИБ_ЮБОРМАНГ!
#qadr #ramazon #duo #istigfor
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…
Подписаться на канал