nasihatuz | Неотсортированное

Telegram-канал nasihatuz - Nasihat.uz

6001

Тошкент шаҳар “АҲМАДЖОН ҚОРИ” жоме масжиди www.nasihat.uz расмий веб сайти телеграм канали. Имом-хатиб: Эргашев Мухаммадий Туҳфатулла ўғли Диний саволлар учун: @SavollarMuslimUzBot Тел: (78) 150-33-44 Таклиф ва мулоҳазалар учун: @nasihatuzadminbot

Подписаться на канал

Nasihat.uz

РЎЗА - ТАРБИЯ МАКТАБИ

“Банда рўза тутганида Аллоҳ таолонинг унга берган тўйиш ва қониб сув ичиш неъматларини ҳис қилиб, уларга шукр қилади. Чунки неъматларнинг қанчалик қадрли экани улар йўқотилгандагина маълум бўлади”. (Изз ибн Абдуссалом раҳматуллоҳи алайҳ)

“Ҳикматлар чашмаси”дан

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин, хонадонларимиздан тинчлик тотувлик, барака аримасин.

Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!


@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

#Намоз_вақтлари
7 апрель якшанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун

⏰ Тонг - 04:34
⏰ Қуёш - 05:56
⏰ Пешин - 12:30
⏰ Аср - 17:01
⏰ Шом - 18:57
⏰ Хуфтон - 20:14

Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

Рамазон ойининг йигирма еттинчи куни.
6 апрел, шанба.

ОҒИЗ ОЧИШ ВАҚТИ
(Тошкент вақти): 18:56

ИФТОРЛИК
(ОҒИЗ ОЧИШ) ДУОСИ:

Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъала ризқика афтарту, фағфирли, я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту.

Маъноси:
Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил.

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

Кеча Республикамизнинг барча масжидларида хатм Қуръонлар тугади. ...
Лекин таровиҳлар давом этяпти. ...
Рамазон давом этяпти. ...
Қиёму-л-лайллар давом этяпти.
Хатм тугаши билан бўшашиб қолмайлик. ...

МАРРАГА ОЗ ҚОЛДИ, ШОШИЛИНГ!

Югуриш мусобақаларида марра кўриниши биланоқ спортчилар жон-жаҳди билан чопа бошлайди. Футбол ёки баскетбол ўйинларида ҳам бирор натижа кўрсатиш илинжида, айниқса, охирги дақиқаларда ўйинчилар шиддат билан ўйнашади. Мақсад, ё ҳисобни ошириб олиш, ҳеч бўмаганда ҳисобни сақлаб қолиш бўлади.

Отлар ҳам мусобақада маррага яқин қолганида ғолиб бўлиш учун бор кучи билан чопишади. Биз инсонлар отлардан кўра зийрак бўлишимиз керак. Чунки биз абадий саодат учун мусобақалашяпмиз.

Албатта, охирги амаллар ўта аҳамиятли ва эътиборли ҳисобланади. Натижа ишларнинг бошланиши эмас, айнан ниҳояси билан юзага чиқади. Рамазоннинг аввалида ибодатларга ҳимматимиз баланд бўлади. Лекин Рамазон ўтиб борар экан, ибодатларда сустлашиб борамиз.

Айниқса, рамазоннинг аксари ўтиб, масжидларда хатмлар тугар экан, жамоат ҳам камайиб кетади. Ҳатто хатмни тугатгач, рамазоннинг қолган кунларида ифторликларда бемалол ўтириб, масжидга бормай ҳам қўяверамиз. Бу ишимиз нотўғридир. Хатм тугади дегани рамазон тугади дегани эмас.

Рамазон ойининг энг афзал кечалари охирги ўн кунларининг кечаларидир. Демак, маррага оз қолди. Агар нафсингиз бу кечаларда бўшашиб, дангасаликка йўл қўядиган бўлса, сиз унга: “Эй нафсим! балки бу Рамазон сен учун охирги рамазондир”, деб айтинг!
“Мусобақа қилувчилар мана шу (неъматлар) йўлида мусобақа қилсинлар!” (Мутоффифийн сураси, 26-оят)

Рамазонни яхши кутиб ололмаган бўлсак, яхши меҳмон қилолмаган бўлсак, ҳеч бўлмаса, яхши кузатиб қўяйлик.

Қудратуллоҳ Сидиқметов

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

Набий алаҳиссалом Қадр кечаси тавсия қилган дуолари

Ушбу дуони кўп такрорланг:

اللَّهُمَّ إِنَّكَ عَفُوٌّ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي

«Аллоҳумма иннака Афуввун туҳиббул афва фаъфу ъанний».

«Ё Аллоҳ, албатта, Сен гуноҳларни кечирувчисан, кечиришни яхши кўрасан, мени афв қилгин, кечиргин».

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

#жонли ҚАДР КЕЧАСИДАГИ 1600 ТА ХАТМОНАГА МАРҲАБО!

🕌 Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсинки, Рамазон ойида юртимиздаги 1600 дан зиёд жомеда Қуръон хатмлари мўмин-мусулмон халқимизнинг имону ихлосини янада зиёда қилмоқда.

📹 Youtube: https://www.youtube.com/live/tCNrXQ3zr_U?si=cj2zub2R9Zei8eDw

📹 Youtube: Muslimuzz" rel="nofollow">https://www.youtube.com/@Muslimuzz

Facebook:  https://www.facebook.com/muslimuzportal

🌐 Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Nasihat.uz

"Аҳмаджон қори" жоме масжидида таровиҳ намозидан фотолавҳалар.

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

Рамазон ойининг йигирма олтинчи куни.
5 апрел, жума.

ОҒИЗ ОЧИШ ВАҚТИ
(Тошкент вақти): 18:54

ИФТОРЛИК
(ОҒИЗ ОЧИШ) ДУОСИ:

Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъала ризқика афтарту, фағфирли, я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту.

Маъноси:
Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил.

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

ҚАДР КЕЧАСИГА ЯНГИЧА ҚАРАШ

Рамазоннинг энг қизғин палласи, энг буюк кечасига етиб келдик. Қадр кечаси айнан шу кеча эканлигини қатъий айта олмасак-да, ҳадиси шарифларга таянган ҳолда Лайлатул Қадр бугун эканлигига умид қиламиз.

Қадр кечасининг яширилиши ҳам унинг баракотидан. Банда шу бир кечани топай, деб ўн кечани бедор ўтказади. Натижада, иншааллоҳ, Қадрнинг ҳам, қолган тўққиз кечанинг ҳам фазилатларини қўлга киритади.

Буюк саҳобий Убай ибн Каъб Қадр кечаси Рамазоннинг 27-кечаси эканлигига қасам ичиб, ўша тонгда қуёш қизғиш, нури, шуъласи заиф ҳолда чиқишининг хабарини берган ҳадис жуда машҳур.

Қанча ҳаёт кечиришимиз бизга номаълум. Балки 40, балки 50, 60, 70 ёки 80 йил... Фараз қилинг, сиз 80 йил умр кўрдингиз. Бир суткада 24 соат деб ҳисобласак, шунинг қанчасини ибодатга ажратдингиз? 80 йилнинг қанчасини ибодат билан ўтказдингиз?!

Бошқа ишларга сарфлаган вақтингизни ҳисоблаб кўрсак, бор-йўғи беш йил ёки ундан ҳам камроқ ибодат қилганингиз келиб чиқади. Буни бир кун – 24 соатга тақсимланг-чи! Энди масаланинг яна бир аҳамиятли жиҳатига эътибор берайлик, хўш, шу 5 йиллик қилган ибодатларимиз тўлиқ ихлос билан адо қилинганми?! Аллоҳ таоло бу ибодатларимизни қабул қилганлигини ишонч билан айта оламизми?!

Ана энди Аллоҳ таолонинг «Қадр кечаси минг ойдан яхшироқ», деб марҳамат қилган оятига диққат қилинг. 1000 ой 83 йилдан салгина кўпроқ дегани. Бу 83 йил умр кечирмасак-да, 83 йилнинг 24 соатида тинмай ибодат қилдик ва айни пайтда ушбу ибодатлар қабул қилиниб, улкан ажру савобларга эришдик демакдир!

Агар 83 йил ибодат қилганлик савобини юқоридаги ҳисоб-китобга асосан тақсимласак, биз ё 1500 ёки 2000 йил яшашимиз лозим бўлади!

Ояти каримага эътибор беринг-а, унда минг ойга тенг дейилмаяпти, балки минг ойдан яхшироқлиги таъкидланмоқда. Унинг миқдори сир сақланмоқда, балки 100, 200, балки ундан ҳам кўпроқ йил тўлиқ ибодат қилганлик савоби берилади. Аллоҳ таоло Қодир Зотдир!

Модомики Қадр кечаси минг ойдан яхшироқ экан, агар ёз фаслида шомдан тонггача бўлган муддат бор-йўғи 10 соатни ташкил этишини ҳисобга олсак, Қадр кечасидаги 1 соатлик ибодат – бошқа пайтдаги 100 ойлик ибодатдан яхшироқдир. Қадр кечаси 1 соат ибодат қилишингиз – бошқа пайт тўлиқ 8 йил ибодат қилишингиздан афзалроқдир.

Ибодат – зикр, намоз ўқиш, Қуръон тиловат қилиш, Аллоҳ таолони ёд этиш, эътикоф, умра зиёрати, Каъбани тавоф этиш, қўйингки, Аллоҳ розилигини истаб қилинган барча солиҳ амаллардир.

Аллоҳ таолонинг бундай ғанимат фурсатларни бизга туҳфа қилгани – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматига кўрсатган буюк фазли, марҳамати, карами, эҳсонидир. Шу сабаб аҳли солиҳлар бу кечада ибодатга енг шимариб, қаттиқ киришишган.

Расули акрам алайҳиссалом ҳам Қадр кечаси, яъни Рамазоннинг 27-кечасида бошқа кечаларга нисбатан кўпроқ ибодат қилар, бедор бўлардилар.

Қадр кечасида ибодатларга шўнғиш – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига эргашишдир.

Азизлар, ким мана шу кечани топса, буюк савобларни қўлга киритади. Бу кечада Аллоҳ таолонинг раҳмат эшиклари очилади, бандалар Роббига яқин бўлади, гуноҳлари мағфират қилиниб, ёмонликлари арийди.

Обид бандалар бу кечани бутун йил давомида интиқлик билан кутадилар. Лайлатул Қадр итоатгўй бандаларнинг орзуси, тавба қилувчиларнинг умиди ушаладиган кечадир. Зеро, ким бу кечани буюклигию фазлига ишониб, савоб умидида қоим бўлса, гуноҳлари кечирилади. Қадр Аллоҳнинг раҳмати, мағфирати ёғиладиган кечадир!

Шундай экан, шомдан бошлаб то тонггача ҳар бир лаҳзани ғанимат билайлик! Бекорчи, охиратимизга фойдасиз нарсалар вақтимизни ўғирлаб қўймасин! Аҳлимизга, оила аъзоларимизга ҳам имконият яратишга ҳаракат қилайлик, ахир улар билан жаннатда жам бўлишни истаймиз-ку!

Қадр кечасининг қадрини топиш барчамизга насиб этсин!

«Рамазон соғинчи» китобидан

Яқинларингизг ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg

Читать полностью…

Nasihat.uz

НИМА ИСТАСАНГИЗ, СЎРАБ ОЛИНГ!

Бугун қадр кечаси эканига катта умид қилинадиган кеча.

Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: «Мен: «Ё Расулуллоҳ, агар Қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам, нима деб дуо қилай?» дедим.

Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сен: «Аллоҳумма иннака ъафуввун, туҳиббул ъафва фаъфу ъанний», дегин» дедилар».

Маъноси: «Ё Аллоҳ, албатта, Сен кечиргувчисан, кечиришни яхши кўрасан. Мени (гуноҳларимни) кечиргин» (Термизий ва Ибн Можа ривояти).

Шу билан бирга, икки дунёсига фойдали бўлган барча нарсани сўраш мумкин.

Эй бахт истаган киши, Аллоҳ таолодан икки дунё саодатини сўраб олинг.

Эй ризқи танг киши, Аллоҳ таолодан кенг ризқ сўраб олинг.

Эй ғам-ғуссага ботган киши, Аллоҳ таолодан енгиллик сўраб олинг.

Эй жуфти ҳалол истаган киши, Аллоҳ таоло-дан солиҳа (солиҳ) жуфт сўраб олинг.

Эй фарзандталаб киши, Аллоҳ таолодан солиҳ ва солиҳа фарзанд сўраб олинг.

Эй ғурбатдаги киши, Аллоҳ таолодан офият сўраб олинг.

«Рамазон соғинчи» китобидан

Яқинларингизг ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg

Читать полностью…

Nasihat.uz

#Рамазон ойининг йигирма олтинчи куни
5 апрел, жума.

ОҒИЗ ЁПИШ ВАҚТИ: 04:38

САҲАРЛИК (ОҒИЗ ЁПИШ) ДУОСИ:

Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

Маъноси
: Рамазон ойининг рўзасини субхдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳ буюкдир.

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

#Намоз_вақтлари
5 апрель жума куни тақвими
Тошкент шаҳри учун

⏰ Тонг - 04:38
⏰ Қуёш - 05:59
⏰ Пешин - 12:30
⏰ Аср - 16:59
⏰ Шом - 18:54
⏰ Хуфтон - 20:12

Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

Рамазон ойининг йигирма бешинчи куни.
4 апрел, пайшанба.

ОҒИЗ ОЧИШ ВАҚТИ
(Тошкент вақти): 18:53

ИФТОРЛИК
(ОҒИЗ ОЧИШ) ДУОСИ:

Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъала ризқика афтарту, фағфирли, я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту.

Маъноси:
Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил.

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

МЕҲМОНИМИЗ МАМНУН БЎЛСИН!

Хонадонимизга бирор меҳмон келадиган бўлса, унинг келишига алоҳида тайёргарлик кўрамиз, дастурхон тузаймиз, ўзгача ҳозирланиб, унинг кўнглини олишга уринамиз, айниқса, бу меҳмон биз учун азиз бўлса.

Шу кунларда ойларнинг султони бўлмиш моҳи Рамазон бизнинг қадрдон меҳмонимиз бўлиб турибди. У биздан мамнун бўлсагина, биз саодат сари қадам қўйган бўламиз.

Агар қалбимиз покланмаса, Рамазон биздан рози бўлмайди!

Азиз биродарим, ушбу фазли улуғ ойнинг ҳурматидан кўнглимизда бирорта мусулмонга нисбатан ғиллу ғашлик қолмасин, ким биландир аразлашган, билиб-билмай озор етказган бўлсак, дарҳол узр сўрайлик, орамизни ислоҳ қилайлик. Зеро, унутманг, қалб соғлом ва пок бўлсагина бошқа аъзолар ҳам соғлом ва гўзал бўлади!

Кечаги куни билан бугуни бир хил ўтган киши батаҳқиқ ютқазибди!

Аллоҳ таоло бизларни бу Рамазонга етказибдими, демак, Ўзига яқин бўлишимизни, даражамиз юксалишини хоҳлабди. Зеро, ҳақиқий мўмин-мусулмон Рамазондан унумли фойдаланиб, ҳар бир лаҳзасини зикр, дуо, намоз, Қуръон тиловати билан ўтказишга, биродарларига саховат кўрсатиш, ёрдам қўлини чўзишга ҳаракат қилади. Бу эса Яратганнинг ҳузурида мартабасининг юксалишига сабаб бўлади, иншааллоҳ!

Чинакам мўмин, ҳақиқий мусулмон бўлишни истасак, кундан-кунга солиҳ амалларимизни кўпайтириб боришимиз лозим! Чунки ҳадиси шарифда: «Кечаги куни билан бугунги куни баробар бўлган мўмин зиён чекибди, ютқазибди, мағлуб бўлибди», дейилган.

Ўзимизни тадқиқ қилайлик, ҳар кунги амалларимиз бир хил бўлиб қолмаяптими?! Уларни зиёда қилишга уринайлик! Роббимиз бу Рамазондан даражотларимиз юксалган ҳолда чиқишимизни насиб этсин!

«Рамазон соғинчи» китобидан

Яқинларингизгa ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg

Читать полностью…

Nasihat.uz

Уч амал борки, Рамазонда Аллоҳ уларнинг бири билан ўтган гуноҳларни мағфират қилади:
- рўза;
- кечалари намозда қоим бўлиш;
- Қадр кечасини ибодат билан ўтказиш.

Ким ушбу уч амални тўлиқ адо қилса, у учун мағфират сабаблари мукаммал бўлади.

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

#Рамазон ойининг йигирма саккизинчи куни
7 апрел, якшанба.

ОҒИЗ ЁПИШ ВАҚТИ: 04:34

САҲАРЛИК (ОҒИЗ ЁПИШ) ДУОСИ:

Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

Маъноси
: Рамазон ойининг рўзасини субхдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳ буюкдир.

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

РАМАЗОН ҲАЛИ ТУГАГАНИ ЙЎҚ!

Маррага яқин қолган одам тезликни пасайтирса, ютқазади.

Кўпчиликда 27-кечадан кейин сустлашиш пайдо бўлади. Аслида, бу кечада Қадр эҳтимоли катта бўлса ҳам, уни юз фоиз топдик дегани эмас.

Ҳали яна бир тоқ кеча – 29-кеча бор. Қадрни топдик деганимизда ҳам Рамазондан яна уч кеча-кундуз бор, унинг фазилатларини бой бермайлик.

Намоз, зикр ва дуодан тўхтамайлик. Хатм тугаган бўлса, яна бошлайлик, Рамазон ичида қанча хатмга улгурсак, ўқиб қолайлик. Аввало, ният билан хатмнинг ажрини оламиз, қолаверса, Рамазондан кейин ҳам Қуръон ўқишда давом этаверамиз.

«Рамазон соғинчи» китобидан


@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

«ЭЙ, АЛЛОҲИМ ЖУДАЯМ ЕГИМ КЕЛАЯПТИ, ЎЗИНГ БЕРГИН»

Кечки таомдан сўнг уй ишлари билан машғул бўлиб ўтирган эдим. Ишимни тамомлаб, қўлимга китоб олдим-да ўқимоқликка киришдим.

Китоб ўқишни ёшлигимдан яхши кўраман. Мазза қилиб ўқияпман-у, лекин хаёлимни нимадир ўзига торта бошлади.

Китобни ёпдим-да, аста кўзимни юмдим. Нимага бу ҳолат мени чалғитмоқда, деб ўйлардим. Шунда анчадан бери кўришмай юрган бир акамиз кўзим олдига келдилар. Ҳозирда ишсиз бўлиб, тирикчиликда анча қийналиб қолган эдилар.
Бир бориб хабар олсам дедим.

Кўзимни очдим-да, уйдагиларга - «қани кетдик кўчада айланиб келамиз» - деб ўзим ҳам кийина бошладим.

Оилавий йулга чиқдик. Машинамда кетяпману нима олиб бориш ҳақида ўйлардим.

Яхшиси бирор кило гӯшт, нон яна майда чуйда ва аталган закотим бориди ўшани бераман деб ўйлаб қассоб олдига тўхтадим.

Қўй гӯшти бўлиб-бўлиб чиройли қилиб осиб қўйилган эди. Қассоб ҳар доимгидек қилиб берайми деган эди уни тўхтатдим. Гӯшт кўзимга ёқмайроқ кўринди. Машинамга ўтириб бошқа қассоб олдига кетдим.

У қассобдаги гӯшт ҳам ёқмади. Яна бир таниш қассоб бор эди, ўшандан оламан дея у томонга йул олдим.

Олиб бормоқчи бўлган гӯштни чиройли яхши жойидан олсам гўзал иш бўлар эди-да, деб қассоб олдида тўхтадим.

Қассобга:
- Ука, бирор кило чиройли қўй гўштидан тортингчи - дедим.
- Қўлидан тортайми ака жуда юмшоқ қўйда ўзиям - деди қассоб.

Бирдан, кўзим сал нарироқдаги момиқ жўжа пишираётганларга тушди. Бутун қилиб пиширилган жўжалар иштаҳани очиб мана ман деб турарди.

- Тўхтанг ука, гӯштга янаги сафар келарман, - дедим-да, ўзим пиширилган жўжа томон юрдим. Момиққинасидан битта сотиб олдим. Тўртта нон ҳам қўшиб яна у-бу олиб йулга тушдим. Яхши бўлди жўжа олганим дердим, кўнглимам жойига тушган эди.

Акамиз бизни кўриб, жудаям хурсанд булиб кетишди. Уйларига таклиф қилишган эди, унамадим.

Ҳовли дарвозаси олдида ҳол-аҳвол сўрашиб, қўлимдаги аталган нарсаларни бердим-да кетишга рухсат сўрадим. Акамиз эшигим тагидан кирмай қайтяпсиз-а, деб ҳижолатда хайрлашдилар.

Йўлда кетаётган эдим хурсанд бўлиб. Чунки акамиздан хабар олдим, ҳамда фарзандларимга ҳам ибратли намуна бўлган эди.

Бирдан қўл телефоним жиринглади. Олсам акамиз:
- Ука, бу қандай ҳолат-ки, тил ожиз сўзлагани -дедилар.
- «Ҳа ака тинчликми ўзи.
- «Момиқ жўжани айтмоқдаман, олиб келганингизни.
- «Ака, сизларга илиниб олиб келдимда.
- «Бугун кеннойиз билан кичкинам кўчага чиқишган эдилар, йўлларида пиширилаётган момиқ жўжага кўзлари тушиб егилари келган эди.
Уйга қайтиб , менга айтишган эдилар, пулим йўқ, насиб қилса олиб берарман дегандим.

Кичкинам - «Росаям егим келяп-да, дада» - деганида, астойдил Аллоҳдан сўрасангиз ўзи етказади деб айтсам, жажжи қўлчаларини дуога очиб:
- «ЭЙ, АЛЛОҲИМ ЖУДАЯМ ЕГИМ КЕЛАЯПТИ, ДАДАМНИ ПУЛЛАРИ ЙЎҚ, ЎЗИНГ БЕРГИН» - деб сўраган эди.

Ҳозир олиб келган нарсаларингизни дастурхон устида очсак пиширилган жўжага фарзандимни кўзи тушиб:
- «Дадажон, Аллоҳ бор экан, қаранг сўраган эдим, Ўзи берди» - деди суюниб. Ука, раҳмат сизга, Аллоҳ рози бўлсин. Қилган эҳсонларингиз қабул бўлсин».

Акамиз гапирарди-ю, ўзлари йиғларди. Мени ҳам кўзларимдан ёш оқарди.

Алҳамдулиллаҳ, Ўзинга шукур, дердим. Роса йиғлашдик. Бир-биримизга раҳматлар айтиб хайрлашдик.

Ушбу ҳолат менга ажойиб ҳис туйғуни туҳфа қилган эди. Тарифлашга тил ожиз ҳақиқатдан ҳам.
Қандай ажойиб иш бўлди. Машинамда ўтирган оила аҳилларимга ҳам ибратли воқеа бўлган эди!

Яқинларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg

Читать полностью…

Nasihat.uz

#Рамазон ойининг йигирма еттинчи куни
6 апрел, шанба.

ОҒИЗ ЁПИШ ВАҚТИ: 04:36

САҲАРЛИК (ОҒИЗ ЁПИШ) ДУОСИ:

Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

Маъноси
: Рамазон ойининг рўзасини субхдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳ буюкдир.

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

#Намоз_вақтлари
6 апрель шанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун

⏰ Тонг - 04:36
⏰ Қуёш - 05:57
⏰ Пешин - 12:30
⏰ Аср - 17:00
⏰ Шом - 18:56
⏰ Хуфтон - 20:13

Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

"Аҳмаджон қори" жоме масжидида таровиҳ намозидан фотолавҳалар.

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

"Аҳмаджон қори" жоме масжидида таровиҳ намозидан фотолавҳалар.

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

#Рамазон тасбеҳи

Алвидо Рамазон 😢

Бахтиёр қори
"Аҳмаджон қори" жоме масжиди

Улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg

Читать полностью…

Nasihat.uz

ЛАЙЛАТУЛ ҚАДР

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан баъзилари тушларида Қадр кечасини охирги етти (кеча)да эканини кўрдилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизларнинг тушингиз охирги етти кечага мувофиқ келаётганини кўрмоқдаман. Ким у(кеча)ни излайдиган бўлса, охирги етти (кеча)да изласин»,
дедилар».

Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.

Шарҳ: Мўмин кишининг туши ваҳий кабидир. Азон саҳобалар кўрган туш сабабли шариатга киритилганини аввал ўрганиб ўтган эдик. Мана энди саҳобаи киромларнинг тушлари Қадр кечасини аниқлашга ёрдам бермоқда. Шу туфайли ўн кечадан етти кечага қисқартириб, ўша етти кечадан Қадр кечасини излашга тарғиб қилинмоқда.

"Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

Рамазон ойининг Жума айёми муборак!

Бу улуғ ойнинг шарофатидан Аллоҳ дуоларимизни қабул этсин...

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

Рамазон ойининг Жума айёми муборак!

Бу улуғ ойнинг шарофатидан Аллоҳ дуоларимизни қабул этсин...

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

“Рамазон ойи – унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқ-ойдин ҳужжатлар бўлиб, Қуръон нозил қилинган” (Бақара сураси, 185-оят).

Рамазон ойи ва Қуръон нозил бўлишидан мақсад, сенинг Аллоҳ томон ҳидоят топишингдир.

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

Рамазон ойи иймонни янгилаш, қалбларни жонлантириш, тарқоқ фикрларни Аллоҳ томон йўналтириш, ғафлатдаги кишининг кўзини очиш, унутадиган кишининг хотирасини яхшилаш ва гуноҳкорларнинг тавба қилиши учун қулай бир фурсатдир.

Бу ойда ҳамма Роҳман ва Роҳим сифатли Зотнинг эшиги олдида туриб, бундан олдин оталари Одам алайҳиссалом қилган қуйидаги дуо билан ёлворишади: “Роббимиз, ўзимизга зулм қилдик. Агар бизни мағфират қилмасанг, албатта зиён кўрувчилардан бўламиз” (Аъроф сураси, 23-оят).

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

РЎЗА ФИДЯСИ

Бир қари киши рўза тутишга қуввати етмаса, нима қилади?

– Ҳар бир куннинг рўзаси учун бир мискинга садақаи фитр миқдорича фидя беради.

Агар шу қари киши рамазондан кейин рўза тутишга қуввати етгудек бўлса, нима қилади?

– Рамазонда тутилмай қолган кунларнинг қазосини тутади.

– Ҳомиладор хотин ёки бола эмизадиган аёллар рўза тутган ҳолда ўзига ёки боласига зарар бўлишидан хавфсираса, рўза тутмаса ҳам дуруст бўладими?

– Дуруст бўлади, лекин зарар етиши эҳтимоли аригандан сўнгра рўзаларининг қазосини тутади.

Бир бетоб киши рўза тутсам, бетоблигим зиёда бўлади, деб хавфсираса ва ё бир ишончли табиб рўза тутиш зарар қилади, деб ҳукм қилса, шу бетобга рўза тутмаслик дурустми?

– Дуруст, соғлиғи тикланган пайтда рўзасининг қазосини тутади.

Мусофир кишига рўза тутмаслик дурустми?

– Сафар кўп машаққатли бўлмаса, рўза тутиш афзал. Тутмаса ҳам дуруст, сафардан қайтгандан сўнг қазосини тутади.

Бир куннинг рўзасини тутиб бошлагандан кейин сафарга чиқиб кетса, рўзаси нима бўлади?

– Агар рўзасини бузса, қазо лозим бўлади, каффорат лозим эмас.

Бир мусофир киши рўза тутишни ният қилмасдан эрта билан таом еса, ундан кейин кундуз куни уйига қайтиб келса, нима қилади?

– Шу куни офтоб ботгунча рўза кишидек емак-ичмакдан ўзини сақлаб туради. Агар еса, ичса, қазо кифоя қилади, каффорат лозим эмас.

Бир кишининг қазога қолдирган рўзалари бўлса, тезлик билан қазосини тутиш лозимми?

– Албатта, мумкин қадар вақтни ғанимат билиб, тезлик ила қазосини қилиш афзалдир.

Бир кишининг қазо рўзаларини тутишга вақти бўлса-ю тутмасдан, орада яна бетоб бўлиб, вафоти яқинлашиб қолса, у киши нима қилса, вожиб?

– Қолган рўзаларининг фидяси учун ворисларига васият қилиши вожиб бўлади.

У киши вафот қилса, ворислари нима қилади?

– Ўша маййитдан қолган молнинг учдан бир бўлаги ҳисобидан фидя берадилар.

Каналимизга уланинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg

Читать полностью…
Подписаться на канал