АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!
Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин, хонадонларимиздан тинчлик тотувлик, барака аримасин.
Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!
@nasihatuz
#Намоз_вақтлари
4 апрель пайшанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун
⏰ Тонг - 04:40
⏰ Қуёш - 06:01
⏰ Пешин - 12:31
⏰ Аср - 16:59
⏰ Шом - 18:53
⏰ Хуфтон - 20:10
Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).
@nasihatuz
Рамазон ойининг йигирма тўртинчи куни.
3 апрел, чоршанба.
ОҒИЗ ОЧИШ ВАҚТИ (Тошкент вақти): 18:52
ИФТОРЛИК (ОҒИЗ ОЧИШ) ДУОСИ:
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъала ризқика афтарту, фағфирли, я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту.
Маъноси: Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил.
@nasihatuz
РАМАЗОН ва КЎЗ ЁШИ
РАМАЗОНда инсон ҳар қанақасига йиғлайди. Кўз ёшларининг сабаби эса ҳар кимда турлича...
Кимлардир рўза тутиб, яна кимлардир Қуръон оятларини ўқиб, тафаккур қилиб йиғлайди... Баъзиларнинг эса Аллоҳнинг зикри сабаб қалблари юмшайди ва беихтиёр кўзлари намланади...
Шундай инсонлар борки, Рамазон ойидаги шунча амаллардан кейин ҳам қалби юмшамайди... Улар ана шу боис ўз ҳолатларига ачиниб аччиқ кўз ёш тўкади...
АЛЛОҲИМ, бизларга ҚАЛБга таскин бўладиган КЎЗ ЁШЛАР бергин!!!
«Рамазон соғинчи» китобидан
Яқинларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg
Ассалому алайкум!
Аллоҳнинг берган неъматлари биздан узилиб қолмасин!
Барчамизга янги кун барокатли, файзли, ва фойдали ўтсин!
@nasihatuz
#Намоз_вақтлари
3 апрель чоршанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун
⏰ Тонг - 04:42
⏰ Қуёш - 06:02
⏰ Пешин - 12:31
⏰ Аср - 16:58
⏰ Шом - 18:52
⏰ Хуфтон - 20:09
Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).
@nasihatuz
НАДОМАТ
Бир шаҳарга дунёнинг энг бой одами ташриф буюриб, шаҳар аҳолисига бир шарт эьлон қилсаю, шартни бажарганларга жуда катта миқдорда пул мукофоти вада қилса, тасаввур қилинг-а, инсонлар қандай ҳаракат қилиб қолади?! Айниқса, мукофотга бериладиган пул шу қадар каттаки, шаҳар аҳолиси умрининг охиригача ҳам бу пулни ишлаб топа олмаса. Шарт эса оддий, ҳалиги бой киши ўн кун давомида хоҳлаган кечада шаҳарни айланиши, бедорларни аниқлаб, фақат уларгагина мукофотни топширишини эълон қилган. Энди ана шундай тунгги ташрифлардан бирида ухдаб қолган инсон қанчалар надомат чекар экан-а?! Аслида бу надомат арзимас дунё матоси учун.
Азиз биродар! Буюк Роббимиз Рамазоннинг охирги ўн кунлигида доим паноҳ сўрайдиганимиз, унга тушишдан қўрқувда бўлганимиз жаҳаннамдан озод қилишини эълон қилган!
Меҳрибон Роббимиздан узоқлаштирадиган, ҳаётимизни пароканда қиладиган барча гуноҳлардан покланишимизга имкон берган!
Жаннатга киришимизга сармоя бўладиган, эртаю кеч Ўзининг розилиги йўлида бажарадиган солиҳ амалларимизга бир неча баробар савобга эга бўлишимиз мумкинлигини таъкидлаган. Бир кун қилинган амал 83 йиллик ибодатга тенг эканлиги айтилган!
Буларни қўлга киритолмасак, имкониятдан тўлиқ ва тўғри фойдалана олмасак надоматда қолмаймизми?! Наҳотки охиратимиздан қўрқмаймиз?!
Аллоҳ таоло барчамизга Қадр кечасини топишни насиб қилсин! Қадр кечасини ўтказиб юбориб, надомат қилувчилардан бўлишдан сақласин!
«Рамазон соғинчи» китобидан
Яқинларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg
“РАМАЗОН” сўзи кўплаб нарсаларни англатади. Баъзилар “Рамазон” сўзи қуйидагиларни англатишини ҳам зикр қилишади:
Ра – раҳмат;
Ма – мағфират;
З – жаннатда зиёфат;
О – дўзахдан омонлик;
Н – Азиз ва Ғаффор сифатли Зот – Аллоҳдан нур.
@nasihatuz
#Рамазон ойининг йигирма учинчи куни
2 апрел, сешанба.
ОҒИЗ ЁПИШ ВАҚТИ: 04:44
САҲАРЛИК (ОҒИЗ ЁПИШ) ДУОСИ:
Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.
Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини субхдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳ буюкдир.
@nasihatuz
Рамазон ойининг йигирма иккинчи куни.
1 апрел, душанба.
ОҒИЗ ОЧИШ ВАҚТИ (Тошкент вақти): 18:50
ИФТОРЛИК (ОҒИЗ ОЧИШ) ДУОСИ:
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъала ризқика афтарту, фағфирли, я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту.
Маъноси: Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил.
@nasihatuz
РАМАЗОН - ИБОДАТЛАР МАВСУМИ
Толиқ ибн Қайс айтади: “Абу Зарр розияллоҳу анҳу: “Агар рўза тутсанг, имконинг етканича ўзингни эҳтиёт қил!”, деди”.
Толиқ ибн Қайс рўза тутган кунлари (уйига) кириб кетиб, фақат намоз учунгина чиқар эди.
* Бугунги улуғ кунлар ва кечаларда имкон қадар энг афзал амаллар билан машғул бўлишимиз лозим. Бундай ғаниматли кунларда телефон орқали бўлсин ёки тўғридан-тўғри бўлсин, заруратсиз суҳбатлашиш ёки фойдасиз турли роликларни юбориш каби ишларга чалғиб, ўзининг ҳам, ўзга мўмин-мусулмонларнинг ҳам қимматли вақтларини беҳудага совуриш – улуғ неъматни исроф қилишдир.
“Ҳикматлар чашмаси”дан
@nasihatuz
ТИЛ ҚАНДАЙ ҚИЛИБ РЎЗА ТУТИШИ МУМКИН?
Қанча-қанча рўзадорлар борки, тиллари бузилган, нутқлари ёмонлашиб, айтадиган сўзларига риоя этмай қўйган кундан бошлаб рўзаларини бузгандирлар.
Азизлар! Рўза тутишдан мақсад бу фақат оч қолиш билан чанқаш эмас. Балки барча аъзоларимизни тарбия қилиш, одобга солиш демакдир.
Тилда сиз унга ҳукмронлик қилмаганингиз оқибатида ўнлаб касалликлар келиб чиқади:
1. Ёлғон гапириш. 2. Ғийбат қилиш. 3. Чақимчилик қилиш. 4. Ахлоқсиз сўзларни гапириш. 5. Сўкиниш. 6. Уятсиз гапларни гапириш. 7. Алдаш. 8. Лаънатлаш. 9. Масхара қилиш. 10. Истеҳзо қилиш ва ҳоказо...
Баъзи сўзлар борки, ўз соҳибини жаҳаннамга юзтубан қулашига сабабчи бўлади. Албатта бундай сўзларнинг эгалари тилларига эрк бериб, унинг тизгинини, жиловини шундай бўш қўйган инсонлардир. Тил яхшилик эшигига йўл бўлганидек, ёмонликка ҳам худди шундай йўлдир.
Тиллари ила Аллоҳ таолони зикр қиладиган, Ул зотга истиғфор айтиб, ҳамду сано тилайдиган ҳамда тасбеҳлар айтиб, шукр қиладиган, шунингдек, тавба қиладиган кишилар қандай ҳам кўз қувончларидирлар.
Аксинча, тиллари ила инсонларнинг обрўларини поймол қиладиган, ҳурматларини тўкадиган ҳамда қадру қийматларини ерга урадиган инсонлар албатта бу дунёда ҳам, охиратда ҳам зиён чекувчилардир.
Эй рўзадор азизларим, келинг, тилларимизни зикр ила безайлик, тақво ила зийнатлайлик ва турли хил маъсиятлардан поклайлик! Эй Аллоҳим, биз сендан содиқ тилларни, саломат қалбларни ҳамда истиқоматда бўлган хулқларни сўраймиз. Ушбу ойнинг ҳурматидан барчаларимизнинг гуноҳларимизни кечир! Омийн!
"Рамазон соғинчи" китобидан
Яқинларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg
#Рамазон ойининг йигирма иккинчи куни
1 апрель, душанба.
ОҒИЗ ЁПИШ ВАҚТИ: 04:46
САҲАРЛИК (ОҒИЗ ЁПИШ) ДУОСИ:
Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.
Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини субхдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳ буюкдир.
@nasihatuz
Рамазон ойининг йигирма биринчи куни.
31 март, якшанба.
ОҒИЗ ОЧИШ ВАҚТИ (Тошкент вақти): 18:49
ИФТОРЛИК (ОҒИЗ ОЧИШ) ДУОСИ:
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъала ризқика афтарту, фағфирли, я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту.
Маъноси: Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил.
@nasihatuz
Ассалому алайкум!
Аллоҳ ҳар бир лаҳзангизни бахтга тўлдирсин! Бугунги кунингиз хайрли, файзли, барокатли давом этсин!
@nasihatuz
#Рамазон ойининг йигирма бешинчи куни
4 апрел, пайшанба.
ОҒИЗ ЁПИШ ВАҚТИ: 04:40
САҲАРЛИК (ОҒИЗ ЁПИШ) ДУОСИ:
Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.
Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини субхдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳ буюкдир.
@nasihatuz
Рамазон – дуо ойи: Аллоҳдан мағфират сўраш
رَبَّنَا ظَلَمْنَا أَنْفُسَنَا وَإِنْ لَمْ تَغْفِرْ لَنَا وَتَرْحَمْنَا لَنَكُونَنَّ مِنَ الْخَاسِرِينَ
Ўқилиши: Роббанаа золамнаа анфусанаа ва ин лам тағфир ланаа ва тарҳамнаа ланакуунанна минал хоосирийн
Маъноси: “Роббимиз, биз ўзимизга зулм қилдик. Агар Сен бизни мағфират қилмасанг ва бизга раҳим қилмасанг, албатта, зиён кўрганлардан бўламиз” (Аъроф сураси, 23-оят).
رَبَّنَا فَاغْفِرْ لَنَا ذُنُوبَنَا وَكَفِّرْ عَنَّا سَيِّئَاتِنَا وَتَوَفَّنَا مَعَ الْأَبْرَارِ
Ўқилиши: Роббанаа фағфир ланаа зунуубанаа ва каффир ъанна саййиаатина ва таваффанаа маъал аброр.
Маъноси: “Роббимиз, бизнинг гуноҳларимизни кечиргин ва ёмонликларимизни ўчиргин ҳамда яхшилар билан бирга ўлдиргин” (Оли Имрон сураси, 193-оят).
@nasihatuz
#эслатма
❗️ҚАДР КЕЧАСИНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!
🔸Бугун 3 апрел чоршанба куни шом намозидан кейин Рамазон ойининг 25-кечаси бошланади.
Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар" деганлар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).
Ушбу муборак кечалар Лайлатул қадрни топиш учун қулай фурсатдир. Шундай экан, минг ойдан афзал ушбу кечани ғанимат билиб, уни тоат-ибодат билан ўтказишга ғайрат қилайлик.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
Қадр кечасининг қандай фазилатлари бор? Унда қандай амалларни бажариш керак?
@nasihatuz
#Ҳадис
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: У киши айтдилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам яхшиликда инсонларнинг энг сахийси эдилар. У зотнинг энг кўп сахийликлари Рамазон ойида бўлар эди, чунки Жаброил алайҳиссалом Рамазон ойида то у чиқиб кетгунича ҳар кеча Расулуллоҳ соллаллоҳу алаҳи васаллам билан учрашар, у зот унга Қуръонни ўтказиб олар эдилар. Жаброил алайҳиссалом у зот билан учрашганда, у зот эсган шамолдан ҳам саховатли бўлиб кетар эдилар».
Бухорий ривоят қилган.
@nasihatuz
#Рамазон ойининг йигирма тўртинчи куни
3 апрел, чоршанба.
ОҒИЗ ЁПИШ ВАҚТИ: 04:42
САҲАРЛИК (ОҒИЗ ЁПИШ) ДУОСИ:
Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.
Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини субхдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳ буюкдир.
@nasihatuz
Рамазон ойининг йигирма учинчи куни.
2 апрел, сешанба.
ОҒИЗ ОЧИШ ВАҚТИ (Тошкент вақти): 18:51
ИФТОРЛИК (ОҒИЗ ОЧИШ) ДУОСИ:
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъала ризқика афтарту, фағфирли, я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту.
Маъноси: Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил.
@nasihatuz
#ҲАДИС
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:
«Ким (рўзадор ҳолида) ёлғон сўз ва унга амал қилишни ташламаса, Аллоҳ таоло у банданинг таом ва ичимлигини тарк қилишига муҳтож эмас».
Бухорий, Абу Довуд, Термизий, Насоий, Ибн Можа, Аҳмад, Ибн Хузайма ва Ибн Ҳиббон ривояти
@nasihatuz
Ассалому алайкум!
Аллоҳ ҳар бир лаҳзангизни бахтга тўлдирсин! Бугунги кунингиз хайрли, файзли, барокатли давом этсин!
@nasihatuz
#Намоз_вақтлари
2 апрель сешанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун
⏰ Тонг - 04:44
⏰ Қуёш - 06:04
⏰ Пешин - 12:31
⏰ Аср - 16:57
⏰ Шом - 18:51
⏰ Хуфтон - 20:08
Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).
@nasihatuz
‼️ Ғафлатда қолманг! Бугун Рамазон ойининг тоқ кечаси:
🗓 1 апрель (душанба)дан — 2 апрель (сешанба)га ўтар кеча
🌒 Шом намозидан кейин Рамазон ойининг 23-кечаси бошланади.
❇️ Абул Олия розияллоҳу анҳу айтадилар: “Бир аъробий Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: “Қадр кечаси қачон бўлади?” деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қадр кечасини Рамазоннинг илк ва энг сўнгги ҳамда тоқ кечаларидан изланглар!” дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).
🌹 Оиша розияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қадр кечасини Рамазон ойининг охирги ўн кунлигидан қидиринглар”, деганлар (Имом Бухорий, Имом Муслом ривояти).Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@nasihatuz
РАЙЁН ЭШИГИ
Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жаннатнинг бир эшиги бўлиб, у Райён деб номланур. Қиёмат куни рўзадорлар ундан кирурлар, улар билан бирга улардан бошқа бирортаси кирмас.
«Рўзадор қаерда?» дейилур. Улар ундан кирурлар. Уларнинг охиргиси кирганда, у бекитилур. Бошқа ҳеч ким ундан кирмас», дедилар».
Икки Шайх ва Имом Насаий ривоят қилганлар.
@nasihatuz
Ассалому алайкум!
Кўкдан инган ёмғир чангу ғуборларни тозалагани каби, ушбу улуғ кунлар шарофатидан гуноҳларимиз кечирилиб, руҳимиз поклансин!!!
Бошлаган янги кунингиз хайрли, файзли, барокатли давом этсин!
@nasihatuz
#Намоз_вақтлари
1 апрель душанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун
⏰ Тонг - 04:46
⏰ Қуёш - 06:06
⏰ Пешин - 12:32
⏰ Аср - 16:57
⏰ Шом - 18:50
⏰ Хуфтон - 20:06
Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).
@nasihatuz
РЎЗАНИНГ НОЗИК СИРЛАРИ
Ахли ҳақнинг наздида рўзанинг даражаси учтадир.
Биринчи даража омманинг рўзаси бўлиб, у қорин ва фаржни шахватдан тийишдан иборат.
Иккинчи даража хосларнинг рўзаси бўлиб, у биринчи даражага зиёда ўлароқ, кўз, қулоқ, тилни, оёқ, қўл ва бошқа аъзоларни гунохлардан тийишдан иборатдир.
Учинчи даража хослардан ҳам хосларнинг рўзаси бўлиб, у аввалги икки даражага зиёда ўлароқ, қалбни пасткаш ҳимматлардан, дунёвий фикрлардан ва Аллоҳ таолодан бошқа нарсалардан тийишдан иборатдир.
"Руҳий тарбия" китобидан
@NASIHATUZ
Айни кунларда (шунингдек, тунларда ҳам) умримизнинг энг қимматли лаҳзаларини яшаяпмиз, ӯтказяпмиз. Мубоҳ ишларни ҳам тарк қилиб, фақат тоат-ибодатларга машғул бӯлишимиз керак бӯлган лаҳзалар.
Роббимизга энг суюкли бӯлган амалларни қилиб олайлик.
@ nasihatuz