#Рамазон ойининг йигирма биринчи куни
31 март, якшанба.
ОҒИЗ ЁПИШ ВАҚТИ: 04:48
САҲАРЛИК (ОҒИЗ ЁПИШ) ДУОСИ:
Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.
Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини субхдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳ буюкдир.
@nasihatuz
Мўминнинг қалби ҳасад қилишдан рўза тутади
Чунки ҳасад инсоннинг солиҳ амалларини беҳудага совуради. Унинг қалбидаги нурни ўчиради. Аллоҳ сари қиладиган саъй-ҳаракатларини пучга чиқаради.
Аллоҳ таоло Нисо сурасининг 54-оятида шундай мазмунда марҳамат қилади:
«Ёки Aллoҳ ўз фaзлидaн бeргaн нeъмaтлaри учун oдaмлaргa ҳaсaд қилaдилaрми?»
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий алайҳиссалом шундай дедилар: «Бир-бирларингизга ҳасад қилманглар. Бир-бирларингизни ёмон кўрманг. Ўзаро тортишманглар. Бир-бирларингизга душманчилик қилманг. Бирларингиз бошқа бирларингизнинг савдоси устидан савдо қилмасин».
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалардан бир кишини жаннат аҳлидан экани ҳақида уч марта хабар бердилар. Шунда ана шу кишидан: «Жаннатга кириш бахтига нима билан эришдингиз?» деб сўралганида у киши: «Мен қалбимда бирор мусулмонга нисбатан ҳасад ё гина-адоват, ё ғиллу ғашлик бўлмаган ҳолимда тунайман», деб жавоб берган экан.
"Рамазон соғинчи" китобидан
@nasihatuz
Бир кечаси минг ойдан яхши бўлган кун келишини ёдингда тут!
Унга ҳозирдан тайёргарлик кўр!
Аллоҳим, бизларни Қадр кечасига соғ омон етказ!
@nasihatuz
РАМАЗОНДА ҚУРЪОН ТИЛОВАТИ ВА КАРАМЛИ БЎЛИШ
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам яхшилик қилишда одамларнинг энг сахийси эдилар. У зотнинг энг сахий пайтлари эса, Рамазонда Жаброил мулоқотларига келганда бўлар эди. Жаброил алайҳиссалом Рамазон тамом бўлгунича ҳар кеча У зотнинг ҳузурларига келар эди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам унга Қуръонни арз қилар (ўқиб берар) эдилар».
Бошқа бир ривоятда:
«Бас, у билан Қуръон ўқишар эди. Шунда қачон У зотга Жаброил алайҳиссалом мулоқот қилса, эсган шамолдан ҳам сахийроқ бўлиб кетар эдилар», дейилган.
Икки Шайх ривоят қилган.
Шарҳ: Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг сахий одам эканлари.
2. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Рамазон ойида яна ҳам сахий бўлиб кетишлари.
3. Рамазон ойида Жаброил алайҳиссалом ҳар кеча Пайғамбар алайҳиссалом ҳузурларига келиб турганлиги.
4. Ҳар Рамазонда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръони каримни Жаброил алайҳиссалом ҳузурларида ўқиб ўтказиб олишлари. Шунинг учун ҳар бир мусулмон киши ҳам Рамазонда Қуръони каримни камида бир марта ўтказиб олиши лозим.
5. Рамазонда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Жаброил алайҳиссалом Қуръон ўқишлари. Яъни, аввал Қуръонни Жаброил алайҳиссалом ўқиб бериб, кейин Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қайтариб ўқиб беришлари. Демак, Рамазонда устозлардан шу тарзда Қуръонни ўтказиб олишга ҳаракат қилмоқ керак.
6. Рамазон ойида иложи борича сахийлик кўрсатиб, бева-бечора, етим-есир ва муҳтожларга хайр-эҳсон қилиш.
«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg
Рамазон ойининг ўн тўққизинчи куни.
29 март, жума.
ОҒИЗ ОЧИШ ВАҚТИ (Тошкент вақти): 18:47
ИФТОРЛИК (ОҒИЗ ОЧИШ) ДУОСИ:
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъала ризқика афтарту, фағфирли, я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту.
Маъноси: Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил.
@nasihatuz
ЖУМА ОДОБЛАРИ
-Яхши амаллларни кўпайтириш ва гуноҳ ишларни тарк қилиш
-Пайғамбар алайҳиссаломга саловатни кўпайтириш
-Жума куни бомдод намозида Сажда ва инсон сураларини қироат қилиш
-Ният қилиш
-Жума куни учун хос кийим кийиш
-Жума намози учун ғусул қилиш
-Жума куни ҳушбўй нарсаларни суртиш
-Мисвок қилиш
-Жума намозига эрта бориш
-Азонни эшитган вақтда савдо-сотиқ ишларни тарк қилиш
-Жума намозига пийода бориш
-Масжидга бориш ва кириш одобларига амал қилиш
-Одамларни ҳатлаб ўтмаслик
-Таҳийятул масжид намозини ўқиш
-Масжидда ўтирган кишининг жойига ўтириш учун уни ўрнидан турғизмаслик
-Икки кишининг ўртасини ажратмаслик
-Жума намозидан олдин ҳалқа бўлиб ўтирмаслик
-Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш
-Зикр билан машғул бўлиш
-Имкон қадар имомга яқин бўлиш
-Биринчи сафга интилиш
-Жим туриш ва имомга қулоқ солиш
-Жума намозига бепарво бўлмаслик
-Жума кунидаги дуолар ижобат бўладиган вақтни излаш
"Ислом одоблари энциклопедияси" китобидан
Улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg
#Рамазон ойининг ўн тўққизинчи куни
29 март, жума.
ОҒИЗ ЁПИШ ВАҚТИ: 04:51
САҲАРЛИК (ОҒИЗ ЁПИШ) ДУОСИ:
Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.
Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини субхдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳ буюкдир.
@nasihatuz
#Намоз_вақтлари
29 март жума куни тақвими
Тошкент шаҳри учун
⏰ Тонг - 04:51
⏰ Қуёш - 06:11
⏰ Пешин - 12:32
⏰ Аср - 16:54
⏰ Шом - 18:47
⏰ Хуфтон - 20:03
Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).
@nasihatuz
Иймонинг сустлашса ва ибодатларга дангасалик қила бошласанг, мана бу дуони канда қилма: "Аллоҳим, мени бадбахт ва маҳрум айлама".
Мусулмон ҳаётида сустлик ҳолатлари учраб туриши табиий бир ҳол. Лекин бўшашиш ўлжага ташланиш ва мусобақа онида бўлишидан эҳтиёт бўл!
Ўтган умринг ўтди. Яхшилик қилган бўлсанг, уни янада кўпайтир. (Динингдан) узоқлашган бўлсанг, ортингга қайт. Ироданг панд бераётган бўлса, Аллоҳ таолонинг "саноқли кунлар"гина деган оятини ёдга ол.
Ғанимат бил. Бу РАМАЗОНдир.
@nasihatuz
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Аллоҳ таолога кўпроқ шукр қилайлик, чунки ўйлаганимиздан кўра кўпроқ неъматга соҳибмиз...
АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ!
Кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!
@nasihatuz
#Намоз_вақтлари
28 март пайшанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун
⏰ Тонг - 04:53
⏰ Қуёш - 06:12
⏰ Пешин - 12:33
⏰ Аср - 16:54
⏰ Шом - 18:46
⏰ Хуфтон - 20:01
Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).
@nasihatuz
#огоҳлантириш
#тўқима_ҳадис
Муҳтарам азизлар! Ижтимоий тармоқларда "Рамазоннинг охирги жумасида ўқиладиган махсус намоз" ҳақида турли миш-мишлар тарқалмоқда. Аслида, бу борада Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан нақл қилиб келтирилган ривоят тўқима бўлиб, уни тарқатиш, ривоят қилиш ёки унга амал қилиш мутлақо жоиз эмас. Фақатгина уни тўқима эканидан огоҳлантириш мақсадида нақл қилиш мумкин.
Ушбу асоссиз ривоят ҳақида келиб тушган саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати томонидан ўтган йилги Рамазон ойида батафсил жавоб берилган эди.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ҳадис тўқиш ёки ёлғон ривоятлигини билиб туриб, уни тарқатиш гуноҳи кабира саналади. Турли асоссиз маълумотларни тарқатишдан сақланайлик!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
@nasihatuz
#muftiy_minbari
🌙 ТАЖОВУЗКОР ИНСОН, МУСУЛМОН УММАТИДАН ЭМАС!
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
@nasihatuz
#Рамазон ойининг ўн еттинчи куни
27 март, чоршанба.
ОҒИЗ ЁПИШ ВАҚТИ: 04:55
САҲАРЛИК (ОҒИЗ ЁПИШ) ДУОСИ:
Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.
Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини субхдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳ буюкдир.
@nasihatuz
Рамазон ойининг ўн олтинчи куни.
26 март, сешанба.
ОҒИЗ ОЧИШ ВАҚТИ (Тошкент вақти): 18:44
ИФТОРЛИК (ОҒИЗ ОЧИШ) ДУОСИ:
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъала ризқика афтарту, фағфирли, я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту.
Маъноси: Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил.
@nasihatuz
#Намоз_вақтлари
31 март якшанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун
⏰ Тонг - 04:48
⏰ Қуёш - 06:07
⏰ Пешин - 12:32
⏰ Аср - 16:56
⏰ Шом - 18:49
⏰ Хуфтон - 20:05
Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).
@nasihatuz
Рамазон ойининг йигирманчи куни.
30 март, шанба.
ОҒИЗ ОЧИШ ВАҚТИ (Тошкент вақти): 18:48
ИФТОРЛИК (ОҒИЗ ОЧИШ) ДУОСИ:
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъала ризқика афтарту, фағфирли, я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту.
Маъноси: Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил.
@nasihatuz
#ҒАФЛАТДА_ҚОЛМАНГ!
🌙 РАМАЗОН ОЙИНИНГ ОХИРГИ 10 КУНЛИГИ БОШЛАНДИ!
🤲 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Лайлатул қадрни Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар", деганлар.
🧎♂️ Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (охирги) ўн кунлик кириб келса белбоғларини маҳкам боғлардилар, кечаларини тирилтирар ва аҳлларини уйғотардилар".
#Намоз_вақтлари
30 март шанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун
⏰ Тонг - 04:49
⏰ Қуёш - 06:09
⏰ Пешин - 12:32
⏰ Аср - 16:55
⏰ Шом - 18:48
⏰ Хуфтон - 20:04
Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).
@nasihatuz
Мўминнинг қалби ужбдан рўза тутади
Ужб – инсон ўз нафсини комил бўлди, деб тасаввур қилиши, ўзини бошқалардан афзал кўриши ва ўзида бошқаларда бўлмаган яхшиликлар бор, деб ўйлаши. Бу эса айни ҳалокатнинг ўзидир.
Анас ибн Моликдан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ عَنِ النَّبِيِّ r ثَلَاثٌ مُهْلِكَاتٌ شُحٌّ مُطَاعٌ وَهَوًى مُتَّبَعٌ وَإِعْجَابُ الْمَرْءِ بِنَفْسِهِ مِنَ الْخُيَلَاءِ.
«Учта ҳалок қиладиган нарса бор: итоат қилинадиган бахиллик, эргашиладиган ҳавойи нафс, инсоннинг кибр туфайли ўз-ўзидан ажабланиши».
Бу касалликнинг давоси инсон ўз айбига, камчиликларига, унутиб қўйган минглаб ёмонликларию хатоларига назар ташламоғидир.
Шунингдек, бу нарсаларнинг Робби ҳузуридаги ҳеч ҳам ёзишда адашмайдиган ва унутиб қўймайдиган китобда сақланиб турганини ҳис қилмоғи.
"Рамазон соғинчи" китобидан
Яқинларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Рамазон ойининг Жума айёми муборак!
Бу улуғ ойнинг шарофатидан Аллоҳ дуоларимизни қабул этсин...
@nasihatuz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Рамазон ойининг учинчи Жумаси Муборак!
Бу улуғ ойнинг шарофатидан Аллоҳ дуоларимизни қабул этсин...
@nasihatuz
Рамазон ойининг ўн саккизинчи куни.
28 март, пайшанба.
ОҒИЗ ОЧИШ ВАҚТИ (Тошкент вақти): 18:46
ИФТОРЛИК (ОҒИЗ ОЧИШ) ДУОСИ:
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъала ризқика афтарту, фағфирли, я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту.
Маъноси: Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил.
@nasihatuz
Мўминнинг қалби кибр қилишдан рўза тутади
Чунки кибр қалбни бузади. Шунинг учун ҳам кибр мўминнинг қалбидан жой олмайди. Чунки кибрланиш инсонга хос эмас.
Аслида кибрнинг жойлашадиган ўрни қалб ҳисобланади. Мабодо кибр қалбдан жой олса, ундаги яхши хислатлар бирин-кетин чиқиб кетади. Бу қалб эгаси эси паст аҳмоққа, ваҳший ҳайвонга айланади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси қудсийда Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло шундай дейди:
قَالَ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ: الْكِبْرِيَاءُ رِدَائِي وَالْعَظَمَةُ إِزَارِي فَمَنْ نَازَعَنِي وَاحِدًا مِنْهُمَا قَذَفْتُهُ فِي النَّارِ.
«Кибрлилик менинг ридомдир. Улуғворлик менинг изоримдир. Ким шулардан бирортасини мен билан талашса, уни жаҳаннамга улоқтираман».
"Рамазон соғинчи" китобидан
Яқинларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg
#Рамазон ойининг ўн саккизинчи куни
28 март, пайшанба.
ОҒИЗ ЁПИШ ВАҚТИ: 04:53
САҲАРЛИК (ОҒИЗ ЁПИШ) ДУОСИ:
Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.
Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини субхдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳ буюкдир.
@nasihatuz
Рамазон ойининг ўн еттинчи куни.
27 март, чоршанба.
ОҒИЗ ОЧИШ ВАҚТИ (Тошкент вақти): 18:45
ИФТОРЛИК (ОҒИЗ ОЧИШ) ДУОСИ:
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъала ризқика афтарту, фағфирли, я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту.
Маъноси: Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил.
@nasihatuz
Тавсия
Катта устозларимиз Қуръони Каримни эшитиб, кузатиб боришда шайх Муҳаммад Сиддиқ Миншавий, шайх Абдулбосит Абдуссомад, шайх Халил Хусорий роҳимаҳумуллоҳдек зотларнинг тиловатларидан фойдаланишни тавсия қиладилар.
Унутманг! Қуръондан бир саҳифа ўқисангиз, ўрта ҳисобда, 5000 ҳасанот ёзилади. Агар бир пора ўқисангиз, 100 000 ҳасанот ёзилади. Бордию, Қуръонни хатм қилиб чиқсангиз 3 миллион ҳасанот ёзилар экан!
Бу айтилган гап Рамазон ойидан бошқа ойларда бериладиган савоблар эди, ана энди Рамазон ойида қанчалик савоб берилар экан-а?! Бошқа ойда бир амалга 10 баробар савоб ёзилса, Рамазон ойида 70 баробар қилиб ёзилади. Ихлосингизга қараб у зиёда бўлаверади. Субҳаналлоҳ!
Қадрдоним, дангасаликни бир четга суриб савоблар ишлаб олишга киришинг!
"Рамазон соғинчи" китобидан
Яқинларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!
Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин, хонадонларимиздан тинчлик тотувлик, барака аримасин.
Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!
@nasihatuz
#Намоз_вақтлари
27 март чоршанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун
⏰ Тонг - 04:55
⏰ Қуёш - 06:14
⏰ Пешин - 12:33
⏰ Аср - 16:53
⏰ Шом - 18:45
⏰ Хуфтон - 20:00
Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).
@nasihatuz
Рамазон киришидан олдин: "Рамазонни шундай ҳолда ташлаб қўймайман. Намозларга эътиборли бўламан, Қуръонни хатм қиламан", деб айтар эдинг.
Руҳиятинг интилган нарсаларни ҳақиқатда амалга оширдингми?!
@nasihatuz