nasihatuz | Неотсортированное

Telegram-канал nasihatuz - Nasihat.uz

6001

Тошкент шаҳар “АҲМАДЖОН ҚОРИ” жоме масжиди www.nasihat.uz расмий веб сайти телеграм канали. Имом-хатиб: Эргашев Мухаммадий Туҳфатулла ўғли Диний саволлар учун: @SavollarMuslimUzBot Тел: (78) 150-33-44 Таклиф ва мулоҳазалар учун: @nasihatuzadminbot

Подписаться на канал

Nasihat.uz

Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар”, дейишим мен учун қуёш чиқиб, нур сочганидан яхшироқдир, дедилар (Имом Муслим ривояти).

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: “Исро кечаси Иброҳим алайҳиссаломга йўлиқдим. У зот: “Ё Муҳаммад, умматингизга мендан салом айтинг ва жаннатнинг тупроғи пок, суви ширин ва ўзи текис, ўсимлиги “Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар” эканининг хабар беринг, дедилар (Имом Термизий ривояти).

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

Сеҳрни йўқ қилувчи дуо

اللهم إنك قد أقدرت بعض خلقك علي السحر والشر ولكنك أحتفظت لذاتك بإذن الضر فأعوذ بما أحتفظت به مما أقدرت عليه بحق قولك ﴿وَمَا هُمْ بِضَارِّينَ بِهِ مِنْ أَحَدٍ إِلَّا بِإِذْنِ اللهِ

Ўқилиши:
Аллоҳумма иннака қод ақдарта баъзо холқика аълас сиҳри ваш шарри ва лакиннака иҳтафазта лизатика биизниз-зорри. Фааъузу бима иҳтафазта биҳи мимма ақдарта алайҳи биҳаққи қовлика "Вама ҳум бизооррийна биҳи мин аҳадин илла биизниллаҳ".

Маъноси:
Аллоҳим Сен баъзи халқингни сеҳр ва ёмонликка қодир қилдинг. Лекин ёмонликнинг таъсирини Ўзингни изнингда сақлаб қолдинг. Ўзингни изнингда сақлаб қолган нарсанг билан қодир қилган нарсангдан паноҳ беришингни Ўзингни қуйидаги сўзинг ҳаққи ҳурмати сўрайман: "Ва улар Аллоҳнинг изнисиз бирор кишига зарар етказувчи эмасдилар" (Бақара сураси, 102-оят).

©️Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий раҳимаҳуллоҳнинг дуоларидан.

Яқинларингизга ҳам улашинг:
/channel/+QB4M2_iQ44O8CQHC

Читать полностью…

Nasihat.uz

Ассалому алайкум!

Аллоҳ ҳар бир лаҳзангизни бахтга тўлдирсин! Бугунги кунингиз хайрли, файзли, барокатли давом этсин!

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

ТАБАССУМ ҚИЛИНГ!

Сиз табассум қилишингиз учун бахт-саодатни кутиб яшаманг! Аксинча, бахтли бўлиш учун табассум қилинг ва эртанги куннинг гўзал бўлишига ишонинг!

"Ҳикматлар чашмаси"дан

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

ЖУМА ОДОБЛАРИ

-Яхши амаллларни кўпайтириш ва гуноҳ ишларни тарк қилиш

-Пайғамбар алайҳиссаломга саловатни кўпайтириш

-Жума куни бомдод намозида Сажда ва инсон сураларини қироат қилиш

-Ният қилиш

-Жума куни учун хос кийим кийиш

-Жума намози учун ғусул қилиш

-Жума куни ҳушбўй нарсаларни суртиш

-Мисвок қилиш

-Жума намозига эрта бориш

-Азонни эшитган вақтда савдо-сотиқ ишларни тарк қилиш

-Жума намозига пийода бориш

-Масжидга бориш ва кириш одобларига амал қилиш

-Одамларни ҳатлаб ўтмаслик

-Таҳийятул масжид намозини ўқиш

-Масжидда ўтирган кишининг жойига ўтириш учун уни ўрнидан турғизмаслик

-Икки кишининг ўртасини ажратмаслик

-Жума намозидан олдин ҳалқа бўлиб ўтирмаслик

-Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш

-Зикр билан машғул бўлиш

-Имкон қадар имомга яқин бўлиш

-Биринчи сафга интилиш

-Жим туриш ва имомга қулоқ солиш

-Жума намозига бепарво бўлмаслик

-Жума кунидаги дуолар ижобат бўладиган вақтни излаш

"Ислом одоблари энциклопедияси" китобидан

Улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg

Читать полностью…

Nasihat.uz

#Намоз_вақтлари
17 май жума куни тақвими
Тошкент шаҳри учун

⏰ Тонг - 03:26
⏰ Қуёш - 05:02
⏰ Пешин - 12:24
⏰ Аср - 17:26
⏰ Шом - 19:39
⏰ Хуфтон - 21:11

Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

#Дуо

Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо
اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً
«Аллоҳумма соййибан наафиъан»

Аллоҳим, ёмғирни фойдали (хайрли) қилгин!

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

#Намоз_вақтлари
16 май пайшанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун

⏰ Тонг - 03:28
⏰ Қуёш - 05:03
⏰ Пешин - 12:24
⏰ Аср - 17:25
⏰ Шом - 19:38
⏰ Хуфтон - 21:10

Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

Ёқутлар топилар вақтлар билан
Вақтлар топилмас ёқутлар билан.


@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

#Намоз_вақтлари
15 май чоршанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун

⏰ Тонг - 03:29
⏰ Қуёш - 05:04
⏰ Пешин - 12:24
⏰ Аср - 17:25
⏰ Шом - 19:37
⏰ Хуфтон - 21:08

Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

“Абу Ҳанифани фақат илмсиз кишигина айблайди!”

Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ буюк фиқҳ мадрасаси соҳиби, фиқҳда ва тақвода имом. Замонасидан бугунга бугунгача энг катта фиқҳий мазҳаб асосчиси. Барча илмларга пешқадам бўлган зот. Замонасидаги ва кейинги уламолар у кишини эътироф этиб, кўп мақтовлар айтганлар. Аммо баъзи олимлар томонидан у киши ҳадис илми борасида эътирозлар ва таъналар етган. Бундай эътирозлар уммат қабул қилган уламоларга таъсир қилмайди.

Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳни ҳам бошқа кўплаб уламолар ва муҳаддислар эътироф этиб, у кишини мақтаганлар. Хусусан, имом Шофеъий у киши ҳақида ушбу машҳур сўзларини айтган:

“Инсонлар фиқҳда Абу Ҳанифага боқимандадир”.


Яна буюк муҳаддис, Куфа ва Бағдодда қози бўлган имом Ҳафс ибн Ғиёс ҳам у киши ҳақида шундай деган:
“Фиқҳда Абу Ҳанифанинг гапи, шеърдан ҳам дақиқдир, Абу Ҳанифани фақатгина жоҳил киши айблайди”.


Имом Заҳабий айтади: “Имом Аъмаш бир масала ҳақида сўралганда
“Буни Абу Ҳанифа Нўъмон ибн Собит яхши билади. Мен у киши илмига барака берилган деб ўйлайман”

деб жавоб берган”.

Яна имом Заҳабий ўзлари Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ ҳақида:
“Фиқҳда ва фиқҳнинг дақиқ масалаларида имомлик у кишига берилган. Бунда ҳеч қандай шак-шубҳа йўқ”,

деб айтган.

Бундан ташқари Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳни рижол илмида эътиборли бўлган уламолардан Яҳё ибн Саид Ал-Қаттон, Яҳё ибн Маийн ва Али Ибн Мадинийлар у кишини ҳадис илмида “ишончли” деб айтганлар.

Юқорида биз баъзи уламоларнинг имом Абу Ҳанифа ҳақида гапларини келтирдик. У киши ҳақида яна ўз замонасида ва ундан кейин яшаб ўтган жуда кўплаб уламолар мақтовлар айтган.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, бутун уммат имом деб эътироф этган уламоларга баъзи бир эътирозлар зиён етказмайди. Чунки бошқа уламолар, хусусан, мазҳаб имомлари ҳақларида ҳам турли хил эътирозлар бўлган. Табиийки, уларга ҳам бу эътирозлар зиён етказмайди.

Ҳабибуллоҳ ОЛИМЖОНОВ


Яқинларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg

Читать полностью…

Nasihat.uz

#Намоз_вақтлари
14 май сешанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун

⏰ Тонг - 03:31
⏰ Қуёш - 05:05
⏰ Пешин - 12:24
⏰ Аср - 17:24
⏰ Шом - 19:36
⏰ Хуфтон - 21:07

Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

#bugunning_muhim_mavzusi

✅МАВЗУ: МАЗҲАБГА ЭРГАШИШ УММАТНИ САОДАТГА ЕТАКЛАЙДИ!

📺Ушбу кўрсатувда ақида, фиқҳ ва ҳозирги кунда одамларни қийнаётган ижтимоий муаммолар, баҳс-мунозарали мавзулар, ихтилофли масалалар атрофида аҳли илмлар сўз юритади.

🌙 Ниятимиз: Ислом дини соф таълимотини етказиш, мўмин-мусулмонларни ҳидоятга чақириш ҳамда уларни турли ихтилоф ва фитналардан сақлаш!

🤲 Аллоҳ таоло бошланган янги лойиҳамизни хайрли ва манфаатли қилсин!

🎞 youtube (HD)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Nasihat.uz

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!
Қалбларимиз иймон нури ила нурафшон бўлсин!


@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

Масжид сари босилган ҳар бир қадам учун ўнта яхшилик

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким уйидан масжидга чиқса, икки фаришта ҳар бир босган қадами учун ўнта яхшиликни ёзишади. Масжидда намозни кутиб ўтирган одам намоз ўқувчилар кабидир. То уйига қайтиб келгунча намоз ичида деб ёзилади", дедилар (Имом Аҳмад ривояти).

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

#Намоз_вақтлари
19 май якшанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун

⏰ Тонг - 03:24
⏰ Қуёш - 05:00
⏰ Пешин - 12:24
⏰ Аср - 17:27
⏰ Шом - 19:41
⏰ Хуфтон - 21:14

Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

#Дуо

Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо


اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً

«Аллоҳумма соййибан наафиъан»

Аллоҳим, ёмғирни фойдали (хайрли) қилгин!


@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

#Намоз_вақтлари
18 май шанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун

⏰ Тонг - 03:25
⏰ Қуёш - 05:01
⏰ Пешин - 12:24
⏰ Аср - 17:26
⏰ Шом - 19:40
⏰ Хуфтон - 21:13

Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

Мусибатлардан чиқиш учун Қуръон ва ҳадисда келган 10 дуо

1. Фотиҳа сураси.

2.
الله الله ربي لا أشرك به شيئا
Ўқилиши: Аллоҳу. Аллоҳу. Роббийлааушрикубиҳишайьан

Маъноси: Аллоҳ. Аллоҳ Роббимдир. Унга ҳеч нарсани шерик қилмайман.

3.
لَّا إِلَهَ إِلَّا أَنتَ سُبْحَانَكَ إِنِّي كُنتُ مِنَ الظَّالِمِينَ
Ўқилиши: Лаа илааҳа иллаа анта, субҳанака, инний кунту миназ золимийн

Маъноси: Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сен Поксан. Мен эса золимлардан бўлдим.

4.
حَسْبُنَا اللّهُ وَنِعْمَ الْوَكِيلُ
Ўқилиши: Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакийл

Маъноси: Бизга Аллоҳ кифоя. У қандай яхши вакил.

5.
لَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِالله
Ўқилиши: Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳи

Маъноси: Ўзгартиш ҳам, қувват ҳам фақатгина Аллоҳ ила бўладир

6.
أَسْتَغْفِرُ اللَّهَ الْعَظِيمَ الَّذِي لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ الْحَيُّ الْقَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ
Ўқилиши: Астағфируллоҳал ъазийм аллазий лаа илааҳа илла ҳувал ҳаййул қоййуму ва атубу илайҳи

Маъноси: Ўзидан бошқа илоҳ бўлмаган, доимо тирик, доимо қойим Зотга – буюк Аллоҳга истиғфор айтаман ва Унга тавба қиламан.

7.
لا إله إلا الله العليم الحليملا إله إلا الله رب العرش العظيم لا إله إلا الله رب السماوات ورب الأرض رب العرش الكريم
Ўқилиши: Лаа илаҳа иллаллоҳул Алиймул Ҳалийм. Лаа илааҳа иллаллоҳу Роббул аршил азийм. Лаа илааҳа иллаллоҳу Роббус самааваати ва Роббул арзи ва Роббул аршил карийм

Маъноси: Ҳалийм, Алийм Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Улуғ Аршнинг Робби Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Осмонлару ернинг Робби ва карамли Аршнинг Робби Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ.

8.
اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْهَمِّ وَالْحَزَنِ وَالْعَجْزِ وَالْكَسَلِ وَالْبُخْلِ وَالْجُبْنِ وَضَلَعِ الدَّيْنِ وَغَلَبَةِ الرِّجَالِ
Ўқилиши: Аллоҳумма инний аъуузу бика минал ҳамми вал ҳазани вал аъжзи вал касали вал бухли вал жубни ва золаъид дайни ва ғолабатир-рижали

Маъноси: Аллоҳим, Мен Сендан ғам ва маҳзунликдан, ожизлик ва дангасаликдан, бахилликдан ва қўрқоқликдан, қарзга ботиб қолишдан ва одамларнинг менга ғолиб бўлишидан паноҳ сўрайман.

9.
يا حَـيُّ يا قَيّـومُ بِـرَحْمَـتِكِ أَسْتَـغـيث
Ўқилиши: Йаа Ҳайй, Йаа Қойюм, бироҳматика астағийсу

Маъноси: Ё Ҳайй ва Қойюм Зот! Раҳматинг ила ёрдам сўрайман.

10.
اللَّهُمَّ رَحْمَتَكَ أَرْجُو فَلا تَكِلْنِي إِلَى نَفْسِي طَرْفَةَ عَيْنٍ، وَأَصْلِحْ لِي شَأْنِي كُلَّهُ لا إِلَهَ إِلاَّ أَنْت
Ўқилиши: Аллоҳумма, роҳматака аржу фа лаа такилний ила нафсий торфата ъайн ва аслиҳ лий шаьний куллаҳ. Лаа илаҳа илла анта

Маъноси: Аллоҳим, раҳматингдан умидворман. Мени кўз очиб-юмгунча ҳам ўз ҳолимга ташлаб қўйма. Барча ишларимни Ўзинг ўнгла. Сендан ўзга илоҳ йўқ.

Даврон НУРМУҲАММАД


Яқинларингизга ҳам улашинг:
/channel/+QB4M2_iQ44O8CQHC

Читать полностью…

Nasihat.uz

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Аллоҳим, Жума кунида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан.

Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин!

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

Маймун ибн Миҳрон айтади:

“Уч нарсада кофир ва мусулмон баробардир: ким билан аҳдлашган бўлсанг, аҳдингга вафо қилгин, хоҳ кофир бўлсин, хоҳ мусулмон. Албатта, аҳд Аллоҳ учундир. Орада қариндошчилик бўлса, силаи раҳм қилгин, хоҳ кофир бўлсин ва хоҳ мусулмон! Кимики сeнга омонат бeрса, омонатини адо қилгин, хоҳ кофир бўлсин, хоҳ мусулмон”.


@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

Пешонамиз саждадан ярақласин

Мусулмон – пешонаси ярақ­лаган инсон. Чунки у ўзининг қанчалик ожиз, Холиқ тао­лонинг улуғлигини эътироф этган ҳолда бошини сажда қўйганидаги ҳузур-ҳаловатни туйиши катта неъматдир.

Мўминнинг ана шу сифати ояти каримада: “Улар намозларида ўзларини камтар тутувчилардир” (Муъминун сураси, 2-оят), деб мақталади. Намозхоннинг доимо хушу билан бошини ерга қўйиши унинг пешонасида сажда изларининг пайдо бўлишига, бу белгилар дунё ва охиратда унинг пешонаси ярақлаганига, яъни танилишига сабаб бўлади.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади: “Муҳаммад Аллоҳнинг расулидир. У билан бирга бўлган (мўмин)лар кофирларга қаҳрли, ўз ораларида (мўминларга нисбатан) эса раҳм-шафқатлидирлар. Уларни (мудом) Аллоҳдан фазл ва розилик тилаб руку ва сажда қилаётган ҳолларида кўрарсиз. Уларнинг юзларида сажда асоратидан (қолган) белгилари бордир...” (Фатҳ сураси, 29-оят).

Мўминларнинг шундай сифатлари Таврот ва Инжилда ҳам келган.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва сал­лам: “Дўзах Одам боласининг сажда изини­гина емайди. Чунки Аллоҳ дўзахга сажда изини ейишни ҳаром қилган”, дедилар (Имом Бухорий ривояти).

Имом Муслим ривоят қилган хадисда Сав­бон розияллоҳу анҳу бундай дейди: «Расулул­лоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан мени жаннатга киритадиган амал ҳақида сўрадим. У зот: “Кўп сажда қил, чунки сен Аллоҳ учун бир марта сажда қилсанг, Аллоҳ таоло бу билан сени бир даража юксалтиради ва сендан битта хатони ўчиради”, дедилар.

Демак, кўп сажда қилиш туфайли гуноҳлар ўчи­рилади.

Аллоҳ таоло ибодатларимизни қабул, вужудимизда сажда изларини барқарор айласин!

Руҳиддин АКБАРОВ


Яқинларингизга ҳам улашинг:
/channel/+QB4M2_iQ44O8CQHC

Читать полностью…

Nasihat.uz

Тонгда ўқиладиган 7 дуо

الحَمْدُ لِلَّهِ الَّذي أحيانا بعد ما أماتَنا وإلَيْهِ النشُور

Ўқилиши: Алҳамду лиллаҳиллазий аҳйана баъда ма аматана ва илайҳин нушур.

Маъноси: Бизни вафот эттиргандан кейин қайта тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Қайта тирилиш Унинг Ўзигадир.

الحمدُ لِلَّهِ الَّذي رَدَّ عَلَيّ رُوحِي، وَعافانِي في جَسَدِي، وأذِن لي بذِكْرِهِ

Ўқилиши: Алҳамду лиллаҳиллазий родда ъалаййа руҳий ва ъафаний фий жасадий ва азина лий бизикриҳи

Маъноси: Менга руҳимни қайтарган, жисмимга офият берган ва зикрини қилишимга изн берган Аллоҳга ҳамд бўлсин.

لا إِلهَ إلا الله، وحده لا شَريكَ لَهُ، لَهُ المُلْكُ، وَلَهُ الحَمْدُ، وَهُوَ على كُلّ شيء قدير

Ўқилиши: Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр

Маъноси: Яккаю ёлғиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унинг шериги ҳам йўқ. Мулк Уникидир. Унга ҳамд бўлсин. У ҳар бир нарсага Қодир.

سُبْحانَ الله وبحمده

Ўқилиши: Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи

Маъноси: Аллоҳни поклаб ёд этаман ва У Зотга ҳамд айтаман.

اللَّهُمَّ بِكَ أصْبَحْنا، وَبِكَ أمْسَيْنا، وَبِكَ نَحْيا وَبِكَ نَمُوتُ، وَإِلَيْكَ النُّشُورُ

Ўқилиши: Аллоҳумма бика асбаҳна ва бика амсайна ва бика наҳйа ва бика намуту ва илайкан нушур

Маъноси: Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила ўламиз ва Сенга қайтажакмиз.

باسْمِ اللَّهِ الَّذي لاَ يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأرْضِ وَلا في السَّماءِ، وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيم

Ўқилиши: Бисмиллаҳиллазий лаа йазурру маъ исмиҳи шайун фил арзи ва лаа фис самааи ва ҳувас самъиул аълийм

Маъноси: Ер-у осмонда Унинг исми билан бўлганда бирор нарса зиён қила олмайдиган Зот Аллоҳнинг номи ила. У ўта эшитувчи ва ўта билувчидир.

Кимки ушбу зикрни эрталаб ва кечки пайт уч мартадан ўқиса, унга ҳеч бир нарса зиён келтирмас.

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

Ўқилиши: Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм

Маъноси: Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

Даврон НУРМУҲАММАД


Яқинларингизга ҳам улашинг:
/channel/+QB4M2_iQ44O8CQHC

Читать полностью…

Nasihat.uz

Ассалому алайкум!

Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!


@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

#Ҳадис

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким ризқи кенг умри узоқ бўлишини хуш кўрса қариндошларига яхшилик қилсин”, дедилар.

Имом Бухорий ривояти.


@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

Меҳнатга яраша мукофот

Мактаб даврларидаги имтиҳон пайтларимиз онам олиб берадиган совғалар билан эсда қолган. Ҳар йили имтиҳон топшириб бўлганимиздан кейин онам бизларни бозорга олиб бориб кўнглимизга ёққан нарсани олиб берар эдилар. Биримизга кўйлак, биримизга пойабзал, яна биримизга анчадан бери орзу қилиб юрган велосипед... ҳаммамиз ўзимизда йўқ севинардик.

Бозордан келганимиздан кейин онам: “Бу совғаларни сизларга ўқув йилини муваффақиятли якунлаганингиз, аъло баҳоларга ўқиганингиз учун олиб бердим”, дер эдилар. Бундан рағбатланган биз болалар келаси ўқув йилини ҳам муваффақиятли якунлашга ўз-ўзимизга сўз берар эдик.

“Фарзанд тарбиясида 700 та сабоқ” китобидан

Яқинларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg

Читать полностью…

Nasihat.uz

Ким шундай “илм” олса, Аллоҳ таоло уни дўзахга киритади

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бизларга қолдириб кетган таълимотларидан бири шуки, мўмин киши илмсиз ҳолда ўзгалар билан талашиб-тортишмаслиги лозим бўлади.

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Аллоҳнинг оятлари ҳақида ўзларига келган ҳужжат-далилсиз талашиб-тортишадиганлар Аллоҳ томонидан ҳам, иймон келтирганлар томонидан ҳам қаттиқ ғазабга қолурлар. Аллоҳ шундай қилиб, ҳар бир мутакаббир ва зўровон қалбни муҳрлар” (Ғофир сураси, 35-оят).

Пайғамбаримиз алайҳиссалом бизни илмсиз тарзда талашиб-тортишишдан қайтаришларига сабаб, илмсиз талашиб-тортишаётган киши жоҳиллиги туфайли бўҳтон ва ёлғон сўзларни айтади.

Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: “Ким илмни уламолар билан бирга юриш, жоҳиллар билан талашиб-тортишиш ёки одамларни ўзига қаратиш учун ўрганса Аллоҳ таоло уни дўзахга киргизади” (Имом Термизий ривояти).

Ушбу ҳадисда “ким илмни уламолар билан бирга юриш учун ўрганса” дейилишидан мақсад, башарият манфаати учун, ёки ер юзини ободли учун ёҳуд ибодатни тўғри адо этиш учун эмас, балки одамлар уни олим десинлар учун, натижада олимлар қаторидан жой олиш учун ўрганган бўлса, дейилмоқда.

Демак, бундай кишида ихлос бўлмайди, ният тўғри бўлмаган бўлади ва у Аллоҳ учун холис илм олмаган бўлади. Шунинг учун ҳам унинг борар жойи дўзахдир.

Абу Умома Боҳилий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳеч бир қавм ҳидоят топганидан сўнг адашмаган, фақат талашиб-тортиша бошлагач залолатга кетган”, дедилар ва ушбу оятни тиловат қилдилар: “Улар уни сенга фақат талашиб-тортишиш учунгина мисол келтирдилар. Зеро, улар хусуматчи қавмдирлар” (Зухруф сураси, 58-оят) (Имом Термизий ривояти).

Яъни улар ҳақни истамайдилар, мақсадлари фақат талашиб-тортишишдан иборатдир.

Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ


Яқинларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg

Читать полностью…

Nasihat.uz

Ҳар бир сажда гуноҳларга каффорат бўлади

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: "Кўп сажда қил, чунки Аллоҳга қилган ҳар бир сажданг учун У Зот сени бир даража кўтариб, бир гуноҳингни кечиради" (Имом Муслим, Имом Термизий, Имом Насоий, Имом Ибн Можа ривояти).

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

#Намоз_вақтлари
13 май душанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун

⏰ Тонг - 03:32
⏰ Қуёш - 05:06
⏰ Пешин - 12:24
⏰ Аср - 17:24
⏰ Шом - 19:35
⏰ Хуфтон - 21:05

Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).

@nasihatuz

Читать полностью…

Nasihat.uz

Ассалому алайкум!

Аллоҳ ҳар бир лаҳзангизни бахтга тўлдирсин! Бошлаган янги кунингиз хайрли, файзли, барокатли давом этсин!


@nasihatuz

Читать полностью…
Подписаться на канал