107492
ЎМИ Қашқадарё вилоят вакиллигининг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифалари: Internet 🌐 www.nasafziyo.uz Telegram👉 t.me/nasafziyo Instagram📷 nasafziyo.uz Facebook ➡️ https://www.facebook.com/nasafziyouz.qashqadaryo Youtube 📽 Nasafziyo.uz
Prezident Shavkat Mirziyoyevning Samarqandga tashrifi: Inson qadrini ulug‘lash, aholiga yanada qulay sharoit yaratish, iqtisodiyot va ijtimoiy sohada yangi imkoniyatlar eshigini ochish – olinayotgan barcha marra va rejalarning bosh maqsadi.
—
Поездка Президента Шавката Мирзиёева в Самарканд: Честь и достоинство человека, создание более удобных условий для населения, открытие новых возможностей в экономике и социальной сфере – главная цель всех реализуемых задач и планов.
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
#salomatlik
Энурез (сийдик тута олмаслик)ни уй шароитида самарали даволанг
Керак бўлади:
- 1 ош қошиқ укроп уруғи
- 1 стакан қайноқ сув
Тайёрланиши:
Укроп уруғи устидан 1 стакан қайноқ сув қуйилади ва 3-4 соатга дамлаб қўйилади. Кейин сузиб олингандан сўнг бир кўтаришда ичилади. Бу самарали доривор ҳаммага ёрдам беради.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Ассалому алайкум,
ХАЙРЛИ ТОНГ!
«Эй Раббимиз!
Бизни омонлигингда, паноҳингда ва яхшилингда қилгин. Бизни Ўз ҳифзи ҳимоянгда асрагин!»
🍁 @nasafziyo
"Бас, Раббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!"
Ар-Роҳман сураси, 30-оят.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#FOTOREPORTAJ
🎖“Diniy bagʻrikenglik” koʻkrak nishoni bilan taqdirlash marosimidan fotolavhalarЎМИ Қашқадарё вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
🚀Telegram | 🔵Facebook | 📷Instagram | 🎬Youtube | 🟡 nasafziyo.uz
🏵 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Варшава сафари давом этмоқда
Аввал хабар берганимиздек, кеча — 23 ноябр куни — Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари устоз Зайниддин домла Эшонқулов Польша Республикаси пойтахти Варшава шаҳридаги “Фотиҳ” масжидида ватандошлар билан учрашиб, маърифий суҳбат ўтказдилар.
Бугун эса Варшавадаги “Татарлар” масжидида юртдошларимиз билан самимий мулоқот бўлиб ўтди. Шу билан бирга масжид имоми билан ҳам суҳбатлашилди. Қувонарлиси шундаки, масжид имоми юртдошларимиз ҳақида жуда илиқ ва ижобий фикрлар билдириб, улардаги юксак одоб-ахлоқ, бирдамлик ва ибодатга бўлган масъулиятни алоҳида эътироф этди. Шуниндек “Татарлар” масжиди имоми Ўзбекистонга бориш нияти борлигини айтиб, таклиф қилинганидан мамнуният изҳор этиб, юртимиздаги уламо ва машойихлар меросига бўлган ҳурматини таъкидлаб, уларнинг асарларини севиб мутолаа қилишини билдирди.
Масжид имоми айниқса Ўзбекистондаги буюк уламолар зиёратгоҳларини зиёрат қилиш ниятида эканини айтиб, бу сафар унинг учун руҳий озуқа ва катта шараф бўлишини қўшимча қилди.
📷Instagram 🔵Facebook
🎬zayniddindomla?si=nzEh14cg8dTZHFGx">Youtube 🚀Telegram
🕌🕌🕌
Қашқадарёда “Фиқҳ ва ақидага оид ихтилофли масалалар ечими” китоби асосида заковат мусобақаси ўтказилди
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қашқадарё вилояти вакиллиги ташаббуси билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг қаламига мансуб “Фиқҳ ва ақидага оид ихтилофли масалалар ечими” китоби асосида имом-хатиблар ўртасида илмий-маърифий заковат мусобақаси ташкил этилди. Тадбирда шаҳар ва туманларда хизмат қилаётган диний соҳа вакиллари иштирок этди.
🗣Мусобақанинг асосий мақсади — мазкур китоб орқали имом-хатиблар билимларини бойитиш, фиқҳ ва ақида соҳасида учрайдиган ихтилофли масалаларга аниқ ва мантиқий ечим топиш кўникмасини мустаҳкамлашдан иборат бўлди.
🟢Мусобақада 5 та гуруҳдан иборат 30 нафар имом-хатиблар иштирок этишди. Иштирокчилар китобда баён этилган фиқҳий масалалар, ақидавий қоидалар, уламолар фикри ва уларнинг далиллари асосида тайёрланган мукаммал шарҳ талаб этувчи саволларга жавоб бериш билан баҳоландилар.
🔄Беллашув жуда қизғин руҳда ўтди. Юқори савияда тайёргарлик кўрган жамоалар ўртасида тортишувли баҳслар, далиллар келтириш ва илмий мулоҳазалар билан бойиган баҳолаш жараёни барча иштирокчилар учун катта тажриба бўлди.
Prezidentimiz Mahdumi A’zam majmuasida olib borilayotgan bunyodkorlik ishlarini ko‘zdan kechirdi.
—
Президент нашей страны ознакомился с созидательной работой, проводимой в комплексе Махдума Аъзама.
Facebook|Instagram|X
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
Davlatimiz rahbari Imom Buxoriy maqbarasini ziyorat qildi.
—
Глава государства посетил комплекс Имама Бухари.
Facebook|Instagram|X
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
Аллоҳ таолонинг Ўзи сенга етарли эмасми?
“Қачон бирон нарсани ирода қилса, Унинг иши «Бўл!» демоғи, холос. Бас, у нарса бўлур”, Ёсин сураси, 82-оят.
🟢Сенга етарли эмасми? “...Роббинг шундай деди: «Бу Мен учун осондир”, Марям сураси, 21-оят.
🟢Сенга етарли эмасми? “Ва тезда Роббинг сенга ато қилур ва рози бўлурсан”, Зуҳо сураси, 5-оят.
🟢Сенга етарли эмасми? “Ва У ҳар бир нарсага ўта қодирдир”, Ҳадид сураси, 2- оят.
🟢Сенга етарли эмасми? “Бас, албатта, қийинчилик билан осончилик бордир”, Шарҳ сураси, 5 - оят.
🟢Сенга етарли эмасми? “Аллоҳ ўз бандасига кифоя эмасми?!”, Зумар сураси, 36-оят.
🟢Сенга етарли эмасми? “У Зот осмондан ергача – барча ишнинг тадбирини қилур”, Сажда сураси, 5-оят.
Аллоҳ билан бўл, Аллоҳ сен билан бўлади!Манба: @arabicuz
😊😊😊😊😊😊
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
#xabar #anjuman
🤝🇺🇿ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ ИОРДАНИЯДА ИККИ ТОМОНЛАМА МУЗОКАРАЛАР ЎТКАЗАДИ
🗣Шу йилнинг 24–28 ноябрь кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги делегация Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлигида диний-маърифий соҳадаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича хизмат сафарида бўлади.
💬Ўзбекистон делегацияси Иордания бош муфтийси ва Фатво маркази раҳбари Аҳмад Ҳасанот ҳазратлари, Вақф, ислом ишлари ва муқаддас қадамжолар вазири Муҳаммад Халояла жаноблари, Подшоҳ Абдуллоҳ II номидаги Имомлар тайёрлаш ва малакасини ошириш институти раҳбари доктор Абдусаттор Қудо, Иордания халқаро ислом илмлари университети раҳбарияти ва бир қатор соҳага дахлдор мутасаддилар билан икки томонлама музокаралар ўтказиши режалаштирилган.
#Bosh_imom_minbari
#Жума_мавъизаси
🗣Итоат ҳам тақводандир
🎙Раҳматилло домла Усмонов
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби.
#Савдо
#Видео
📹 Бундай олди-берди қилишим гуноҳ эмасми?
🎙 Отабек домла Мамадиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
#yomğir
#duo
🤲 АЛЛОҲИМ БИЗГА ФОЙДАЛИ ЁМҒИР ЁҒДИР
🌧 Аллоҳим! Бизга бизни шиддатдан қутқарувчи, зоҳирий ва ботиний фойдали, мўл, баракали ҳар ённи ўз ичига олган, ҳар ёнга оқадиган, ҳар ённи ҳўл қиладиган давомий ёмғирни бергин.
☔️ Аллоҳим, бизга баракали, фойдали, мол-дунёмизни кўпайтирувчи, осойишта, ёмғирларни ёғдир! Бизга раҳматингдан ёмғир юбор, бизларни ноумидлардан қилма!
/channel/nasafziyo – расмий диний-маърифий канал!
🌧 https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
#muftiy_minbari
Тақводор қўпол бўлмайди
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
#xabar #Iordaniya #vaqf
🤝ИОРДАНИЯ ВАҚФ ВАЗИРЛИГИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК РИВОЖЛАНАДИ
🗣Шу йил 25 ноябрь куни Аммон шаҳрида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Иордания Вақф, ислом ишлари ва муқаддас қадамжолар вазири Муҳаммад Аҳмад Муслим ал-Халояла жаноблари билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича мулоқот ўтказдилар.
✅Шунингдек, музокараларда ўзбекистонлик мутахассислар вақф йўналишида замонавий малака ва кўникмаларга эга бўлишида алоқаларни ўрнатиш ҳамда муштарак илмий лойиҳаларни амалга ошириш, вақф мулкларини бошқариш бўйича мавжуд тажрибани ўрганиш мақсадида Иорданияда малака оширишларини йўлга қўйиш каби қатор масалалар муҳокама қилинди. Жумладан, учрашувда қуйидаги натижаларга эришилди:
🟢- Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Вақф” хайрия жамоат фонди мутахассисларининг Иорданияда малака ошириш курслари ҳамда амалиёт ўташларини яқин ойларда ташкил этиш;
🟢- Вақф мулкларини тасарруф этишдаги илғор ва замонавий тажрибаларни ўрганиш учун “Вақф” хайрия жамоат фонди мутахассисларини яқин кунларда Иорданияга ишчи сафарларини уюштириш;
🟢- Иорданиялик профессор олимлар томонидан вақф мулклари тартиблари, тарихи, бугуни ва истиқболлари тўғрисида касб-маҳорат машғулотлари ўтказиш кабиларга келишилди.
#Bosh_imom_minbari
#Жума_мавъизаси
❤️Оилавий муносабатлар
🎙Раҳматилло домла Усмонов
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби.
#Аллоҳнинг_яратганлари
БУЮК МУСАВВИР ЗОТГА ЧЕКСИЗ ҲАМДУ САНОЛАР БЎЛСИН!
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
✉️ https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Уч дуо рад этилмайди
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч дуо рад этилмайди: ота-онанинг дуоси, рўзадорнинг дуоси ва мусофирнинг дуоси», деганлар. (Имом Аҳмад ривоят қилган)
📚 @nasafziyo
ВАРШАВА “МАРКАЗИЙ” МАСЖИДИГА ТАШРИФ
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, устоз Зайниддин домла Эшонқулов хизмат сафари билан Польша Республикасида бўлиб турибдилар.
Кеча, 24 ноябрь куни шом намозини адо этиш мақсадида Польша Республикаси пойтахтида жойлашган Варшава “Марказий” масжидига ташриф буюрилди. Масжид маъмурияти устоз Зайниддин домла Эшонқуловдан шом намозига имомликка ўтиш сўралди. Намоз адо этилганидан сўнг, масжидга тўпланган намозхонлар ва ватандошларимиз билан самимий суҳбат ўтказилди.
Шунингдек, ташриф давомида Польша муфтийси Томаш Мицкевич билан учрашув бўлиб ўтди. Суҳбат чоғида икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилиниб, муфтий жаноблари Имом Бухорий мажмуаси очилиши ва Ислом цивилизацияси марказига таклиф этилди. Томаш Мицкевич мазкур таклифдан катта мамнуният изҳор қилиб, албатта Ўзбекистонга бориш нияти борлигини билдирди ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан ҳамкорликда иш олиб боришга тайёрлигини таъкидлади.
Кеч тушганида эса Хуфтон намози Варшавадаги “Фотиҳ” масжидида адо этилди. Намоздан кейин ватандошларимиз билан учрашув ўтказилиб, сафар одоблари, юртдан узоқда бўлганда ҳам оила ва яқинлар билан алоқани узмаслик, силаи раҳимни унутмаслик каби муҳим масалалар ҳақида маъриза қилинди. Ташриф давомида юртдошларимизнинг саволларига жавоб берилди, ва умумий дуои-хайрлар қилинди.
📷Instagram 🔵Facebook
🎬zayniddindomla?si=nzEh14cg8dTZHFGx">Youtube 🚀Telegram
#Заковат
#Видеолавҳа
“Фиқҳ ва ақидага оид ихтилофли масалалар ечими” китоби асосида бўлиб ўтган заковат мусобақасидан видеолавҳа
ЎМИ Қашқадарё вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати.
🚀Telegram | 🔵Facebook | 📷Instagram | 🎬Youtube | 🟡 nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Mamlakatimiz Birinchi Prezidentining xotirasi yod etildi.
—
Почтена память Первого Президента нашей страны.
Facebook|Instagram|X
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
Prezidentimiz Oqdaryo tumanidagi Dahbed shaharchasida joylashgan Mahdumi A’zam majmuasida amalga oshirilayotgan rekonstruksiya ishlari bilan tanishdi.
—
Президент нашей страны ознакомился с ходом работ по реконструкции комплекса Махдума Азама, расположенного в поселке Дахбед Акдарьинского района.
#Mirziyoyev #safar #Samarqand #MahdumiAzam
Facebook|Instagram|X
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
#xabar #istisqo #namoz
🕌 ЖУМА КУНИ ИСТИСҚО НАМОЗИ ЎҚИЛАДИ
🌙 Динимиз таълимотида умумманфаатига хизмат қиладиган ишларга алоҳида эътибор қаратилади. Хусусан, Ислом тарихида қурғоқчилик кузатилган пайтларда истисқо намози ўқилгани ва унинг самараси кўрилгани келтирилган.
📿 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ёмғир ёғмай, сувсизлик бўлган даврларда жамоат билан қиблага юзланиб дуо қилганлари, кейин ўзлари имом бўлиб намоз ўқиганлари ривоят қилинган. Аллоҳ таолодан сув-ёмғир сўраладиган истисқо намози фазилати ҳадис китобларида баён қилинган.
📢 Жорий йилда куз фасли ёмғирсиз ўтаётгани, келгуси кунларда ҳам ёғингарчилик кутилмаётгани, ёмғир эса ризқу рўз, мўл-кўлчилик омили экани эътиборидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуслари билан 2025 йил 28 ноябрь куни жума намозидан кейин юртимиздаги барча масжидларда Аллоҳ таолодан тавба-тазарру, истиғфор ила ёмғир сўраб, жамоат билан икки ракат истисқо намози ўқилади.
🤲🕋Маккаи мукаррама ва Мадинаи мунавварада умра зиёратида бўлиб турган элликбоши имом-домлаларимиз Ҳарами шарифларда ўз гуруҳлари иштирокида истисқо намозини ўқишлари тавсия этилади.
#Кун_ҳикмати
Ёмон фикр соҳиблари ҳам, куфрони неъмат қилувчилар ҳам ёввойи қобонлар мисоли Аллоҳ таолонинг мағфиратидан йироқдирлар.
Аз-Замахшарий
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
#muftiy_minbari
Фарзандларингизга адолат қилинг
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🌧ЁМҒИР ЁҒИШИНИ СЎРАШ ДУОСИ
اللَّهُمَّ اسْقِنا غَيْثاً مُغِيثاً مَرِيّاً سَرِيعاً نافعاً غَيْرَ ضَارّ عاجِلاً غَيْرَ آجِلٍ
⏺Ўқилиши: Аллоҳумма асқина ғойсан муғийсан марийян сарийъан нафиъан ғойро зоррин, ъаажилан ғойро аажилин.
✍️Маъноси: Бизга ёқимли, тез, фойдали, зарарсиз, кечикмайдиган ёмғирни ёғдириб, у билан бизни суғор.
ХАЙРЛИ ТОНГ!
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
⌛ https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Ҳидоят сари: Оилада фарзанд тарбияси
🚀Telegram | 🔵Facebook | 📷Instagram | 🎬Youtube | 🟡 nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
БУ МАРҲАМАТДАН БЕБАХРА ҚОЛМАНГ
ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА