ЎМИ Қашқадарё вилоят вакиллигининг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифалари: Internet 🌐 www.nasafziyo.uz Telegram👉 t.me/nasafziyo Instagram📷 nasafziyo.uz Facebook ➡️ https://www.facebook.com/nasafziyouz.qashqadaryo Youtube 📽 Nasafziyo.uz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐Жума муборак!💐
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Тилига эгалик қилмаган охири пушаймон бўлади. Кўп баҳс-мунозара қилган маломатга қолади. Ёмон ишлар қилинаётган жойларга кирганлар у ердаги ёмон ишларни қилишда айбланишади ва туҳмат остига қолишади. Ёмон кимсага ўртоқ бўлган, ёмонликдан қутула олмайди. Яхшига ёндошган эса яхшиликларга эришади.
Луқмони Ҳаким.
📨@nasafziyo 📨@nasafziyo
Саҳобаларнинг сабоқлари
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: “Биздан бир киши (саҳобалардан) Қуръондан ўн оят таълим олса, маъноларини ўрганиб, унга амал қилмагунча кейингиларига ўтмас эди”, деди.
“Вазиҳу фий ъулумил Қуръан” асаридан.
Ўткир ақл муаммоларни ечади:
– Соф нафс пасткашликлардан юксалади;
– Гўзал хулқ адоватларнинг изини йўқотади;
– Мўминнинг қалби қийинчиликлар пайтида ҳам табассум қила олади;
– Аллоҳни таниган орифнинг қалби само уфқларида сайр қилади.
Доктор Мустафо Сибоъийнинг “Ҳаёт менга шундай таълим берди” китобидан.
/channel/nasafziyo – расмий диний-маърифий канал!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
#Ибрат
📖 Ким Қуръон ўқир экан, ёши юзга етса ҳам ақлидан роҳатланиб яшайди.
Имом Қуртубий раҳимаҳуллоҳ
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
#Намоз_вақтлари
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ
24.07.2025 йил ҳолатида
🕋 Бомдод 04:55;
🕋 Пешин 13:00;
🕋 Аср 18:00;
🕋 Шом 20:00;
🕋 Хуфтон 21:30.
#xabar #umra #rasmiy #avgust
НАВБАТДАГИ ЯНГИ МАВСУМ: УМРАГА МАРҲАБО!
📞 Мурожаат учун телефонлар:
🕋Ҳаж ва Умра Маркази
📲 +998778821858
📲 +998998821858
Ҳудудий масъуллар:
▫️Тошкент вил. +998999176111
▫️Андижон вил. +998999012979
▫️Фарғона вил. +998902723477
▫️Наманган вил. +998902181117
▫️Сирдарё вил. +998911012816
▫️Жиззах вил. +998941955554
▫️Самарқанд вил. +998979121674
▫️Қашқадарё вил. +998995803520
▫️Сурхондарё вил. +998995887057
▫️Бухоро вил. +998906116486
▫️Навоий вил. +998997516005
▫️Хоразм вил +998910941100
▫️Қорақалпоғистон Рес. +998973490457
/channel/nasafziyo – расмий диний-маърифий канал!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
🇺🇿Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин, ЖАНОБ ПРЕЗИДЕНТ!
Бугун, 24 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 68 ёшни қарши олдилар.
Давлатимиз раҳбарига мустаҳкам соғлиқ, халқ хизмати йўлида эса доим куч-қувват тилаймиз! Барча хайрли ва эзгу ишларида Яратганнинг Ўзи ёру мададкорингиз бўлсин!
УМРИНГИЗ УЗОҚ БЎЛСИН АЗИЗ ЮРТБОШИМ!🤲🏼
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
/channel/nasafziyo – расмий диний-маърифий канал!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
"Бас, Раббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!"
Ар-Роҳман сураси, 30-оят.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Мана бу учаётган қушларга боқ! Қара, улар на экадилар, на бирор нарса етиштирадилар?! Уларнинг ризқини бераётган Аллоҳ, сени ташлаб қўярмиди?
Бас, истамасликни ўрган!
Жалолиддин Румий
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Хафа бўлма!
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Қалбинг Қуръондан таъсирланмаётган бўлса, нафсингни бир назорат қилиб қўй. Зеро, Аллоҳ
«Агар ушбу Қуръонни тоққа нозил қилганимизда унинг Аллоҳдан қўрққанидан титраб-қақшаб, парчаланиб кетганини кўрар эдинг»,
деган
(Ҳашр сураси, 21-оят).
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
ДAРД ҚAДРИ
"Вақт қадри, неъмат қадри" ёки шунга ўхшаш гапларни кўп эшитамиз. Чиндан ҳам неъматларни қадрлаш, уларга шукр қилиш инсоннинг вазифаси ҳисобланади.
Лекин ҳаётда шундай бир туйғу борки, ундан инсонлар қочади, ундан тезроқ қутулиш йўлларини қидиради ва унинг ҳам буюк неъмат эканини англамайди. У ҳам бўлса "дард" неъмати. Етук инсон дард билан яшайди. Унинг дарди буюк дард, чуқур тафаккур ва теран назардан ҳосил бўлган, ўтмишга назар солиб келажакка нисбатан қиладиган хавотиридан келиб чиққан дард. У шундай дардки, ўз соҳибини ўз халқи ва уммати учун қалбидаги барча яхшиликларга еришиш йўлларини излашга, ёмонликлардан омон қолишлари учун имкониятлар қидиришга чорлайди. У шундай ажиб туйғуки, у кирган қалб ўз манфаатини унутади, ўз миллати саодатга еришиши учун ўзидан кечади. У дард соҳиби ўз бошига келиши мумкин бўлган савдоларни жуда яхши англайди, ҳатто, тинчгина ўз ҳаётини фаровон яшашни ҳам жуда яхши билади. Aммо унинг имони, виждони бунга йўл қўймайди. Яқинда ҳамма қатори унинг ҳам бошига тушадиган ўлим номли мусибатдан кейинини ўйлайди ва буюк қудрат соҳиби Aллоҳга таваккал қилиб ўзининг йўлида давом этади. Бу йўлда бировдан мақтов, эътироф ёки моддий рағбат кутмайди. Етарки, бошқаларни яхшиликка чорласа ва олдиндаги хавф-хатарлардан огоҳ қила олса...
Хуллас бу шундай буюк ва шарафли дард. Бу аслида Пайғамбарларнинг дарди ва кимнинг қалбида бу бўлса у буюк неъмат соҳиби ҳисобланади.
Aзизлар, бу устозларнинг, муаллим ва мураббийларимизнинг дарди!
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Бугун чоршанба!
23 июль, 2025
28 муҳаррам, 1447
Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун эзгуликларга, хайру баракаларга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Хайрли тонг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
#muftiy_minbari
📹КИМ МОЛ-ДУНЁНИ ҚАЕРДАН ТОПАЁТГАНИГА ПАРВО ҚИЛМАСА...
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
https://taplink.cc/nasafziyo.uz
📬 /channel/nasafziyo?boost
ТАВОЗE
"Яҳё ибн Маъиндан ривоят қилинади: Аҳмад ибн Ҳанбалдек инсонни кўрмадим. У билан эллик йилдан буён дўст бўлсак, ўзидаги яхшилик ва солиҳ амаллардан бирортаси билан фахрланган эмас».
"Солиҳлар гулшани" китобидан.
📨@nasafziyo 📨@nasafziyo
#mutolaa #jannat
🌴 ЖАННАТНИНГ ДАРАХТЛАРИ
Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
💬 Пайғамбаримиз алайҳиссалом Исро кечасида Иброҳим алайҳиссаломнинг олдиларидан ўтдилар.
▫️Иброҳим алайҳиссалом: "Эй Жаброил, ёнингиздаги бу ким?" деб сўрадилар.
▫️Жаброил алайҳиссалом: "Бу Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдир", деб жавоб бердилар.
▫️Шунда Иброҳим алайҳиссалом Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга: "Умматингизга буюринг, жаннат дарахтларини кўп эксинлар. Зеро, жаннатнинг тупроғи унумдор ва ери жуда кенг", дедилар.
▫️Пайғамбаримиз алайҳиссалом: "Жаннатнинг дарахтлари қайси?" деб сўрадилар.
▫️Иброҳим алайҳиссалом: "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ" калимаси, деб жавоб бердилар.
📨@nasafziyo 📨@nasafziyo
НАМОЗДА НЕЧА РАКАТ ЎҚИГАНЛИГИДА ШАК ҚИЛИШ
#намоз
❓1776-САВОЛ: Мен тўрт ракатлик намоз ўқиётиб, уч ёки тўрт ракат ўқиганлигимда шак қилиб қолдим. Ушбу ҳолатда қандай йўл тутишим керак?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар ушбу ҳолат ҳаётингизда биринчи марта содир бўлса, намозни қайтадан ўқийсиз. Такрор-такрор содир бўлса, у ҳолда гумонингизни кўпига амал қиласиз. Агар гумонингиз бир томонга тош босмаса, у ҳолда ракатнинг озини оласиз. Яъни, уч ракатни оласиз ва эҳтиёт юзасидан қаъдада ўтириб, ташаҳҳудни ўқийсиз. Чунки тўртинчи ракат бўлиши эҳтимоли мавжуд. Сўнг яна бир ракат ўқиб, намозни охирида саҳв саждаси қиласиз.
Агар гумонингизнинг кўпига амал қилганингизда, бир рукн (уч тасбеҳ) миқдорича тафаккур қилиб, жим қолган бўлсангиз, у ҳолда саҳв саждаси лозим бўлади. Агар ушбу миқдорда тафаккур қилмаган бўлсангиз, у ҳолда саҳв саждаси вожиб бўлмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
📨@nasafziyo 📨@nasafziyo
#salomatlik
💦Кун давомида тоза сув ичишнинг тартиби
⏱️Сув ичиш вақти ва миқдори:
• 08:00 — 2 стакан сув ичинг
• 11:00 — 1 стакан сув ичинг
• 13:00 — 2 стакан сув ичинг
• 16:00 — 1 стакан сув ичинг
• 20:00 — 1 стакан сув ичинг
/channel/nasafziyo – расмий диний-маърифий канал!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
“У ҲАМ АЛЛОҲНИНГ ЙЎЛИДАДИР” ДЕДИЛАР
ЎМИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ
УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА
📷Instagram 🔵Facebook#xabar #umra #rasmiy #avgust
ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ ҲУЗУРИДАГИ “ҲАЖ” ВА “УМРА” МАРКАЗИ ЯНГИ УМРА МАВСУМИНИ
2025 ЙИЛ ✔️АВГУСТ ОЙИДАН БОШЛАНИШИНИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
Сўнгги йилларда умра сафарларини юқори савияда ташкил этиш, зиёратчиларга сифатли ва қулай хизматлар кўрсатиш ҳамда ибодатларни шариат талабларига мувофиқ адо этиш ишлари “Ҳаж” ва “Умра” маркази томонидан амалга ошириб келинмоқда.
🕋 30 йилдан зиёд амалий тажриба асосида зиёратчиларимиз учун 10 кунлик махсус умра дастури таклиф этилмоқда.
Дастур доирасида қуйидаги қулайликлар назарда тутилган:
✈️ “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси орқали Тошкент–Жидда–Тошкент йўналишида тўғридан-тўғри парвозлар;
🕌3 кеча Мадина, 7 кеча Маккада бўлиш;
🚌Жидда–Мадина, Мадина–Макка ва Макка–Жидда йўналишларида замонавий автобуслар хизмати;
🏨Макка ва Мадина шаҳарларида барча шароитларга эга меҳмонхоналар;
🍲3 маҳал мазали таомлар;
📿Мадина шаҳрида Набавий масжиди, “Равза”, Қубо, Қиблатайн масжидлари ва Уҳуд майдонига зиёрат;
🕋Макка шаҳрида Арафот, Мино, Муздалифа водийлари ҳамда Нур ва Савр тоғларига зиёрат;
Жидда шаҳридаги Қизил денгизга саёҳат.
🌙 Умра сафари давомида зиёратчиларга тажрибали ишчи гуруҳи, таниқли имом-хатиблардан ибора гуруҳ раҳбарлари, малакали шифокорлар ҳамроҳлик қилиб, ибодат ва сафарни осон ва хотиржам ўтишини таъминлайдилар.
🕋 Умра сафарига бориш ниятида бўлган барча юртдошларимизни ушбу имкониятдан фойдаланишга таклиф этамиз.
📞 Мурожаат учун телефонлар:
Ҳаж ва Умра Маркази
+998 77 8821858
+998 99 8821858
Ҳудудий масъуллар:
Андижон вилояти +998 99 9012979
Фарғона вилояти +998 90 2723477
Наманган вилояти +998 90 2181117
Сирдарё вилояти +998 91 1012816
Жиззах вилояти +998 94 1955554
Самарқанд вилояти +998 97 9121674
📞Қашқадарё вилояти +998 99 580-35-20
Сурхондарё вилояти +998 91 5861007
Бухоро вилояти +998 90 6116486
Навоий вилояти +998 99 7516005
Хоразм вилояти +998 91 0941100
Қорақалпоғистон Республикаси +998 97 3490457
Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/nasafziyo – расмий диний-маърифий канал!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Яхши инсон ўзидан бахт,
Ёмон инсон ўзидан тажриба,
Хатокор инсон ўзидан дарс,
Мукаммал инсон ўзидан из қолдиради...
Мавлоно Румий.
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
☘️💐 ХАЙРЛИ ТОНГ! 💐 ☘️
✨ Аллоҳим! Сендан қалбларимизга назар солишингни сўраймиз. Агар унда ғам ёки сиқилишни топсанг, уларни суғуриб ташла. Аҳволимизни шодлик, саодат ва роҳатга ўзгартир.🤲
Каналга аъзо бўлинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
#muftiy_minbari
📹ЗУЛМ-ҲАЛОКАТНИНГ БОШИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
https://taplink.cc/nasafziyo.uz
📬/channel/nasafziyo?boost
#Ҳаж
🕋Каъбанинг ҳалқасимон қилиб айлантириб чиқилган белбоғи остидаги битиклар
Каъба устидаги ипак матонинг мултазам эшиги томонидан бошқа барча томонида учтадан қандилга ўхшаш тикилган кашта бор. Мултазам томонда эса катта бир бўлак тикилган нарса бор. У «Ихда» деб номланади. Матонинг ҳар рукнида тўртбурчак тикилган кашта бўлиб, у «Сомадийя» деб аталади. Ана шу бўлакка Ихлос сураси ёзиб қўйилган. Ҳар бирининг ҳажми 82х85 см. Аммо тўртта томондаги учтадан қилинган қандиллар қуйидагичадир:
1. Ҳажми — 72х58 см. «Алҳамдулиллаҳи Роббил аламийн», деб ёзилган.
2. Ҳажми — 46х65 см. «Йа Ҳайю, йа Қойюму», деб ёзилган.
3. Ҳажми — 46х65 см. «Йа Роҳману, йа Роҳийму», деб ёзилган.
Мултазам эшиги томонда «Ихда» деб номланган бўлак 490 см.
Мазкур ипак мато Маккаи Мукаррамада ишлаб чиқарилган. Уни Каъбага икки шарафли ҳарам ходими Фаҳд ибн Абдулазиз ҳадя қилган.
✍🏻Тўлиқ ўқиш...
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬/channel/nasafziyo?boost
ОҒИЗЛАР МУҲРЛАНГАНДА
ЎМИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ
УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА
📷Instagram 🔵FacebookTelegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
لَّآ إِلَٰهَ إِلَّآ أَنتَ سُبۡحَٰنَكَ إِنِّي كُنتُ مِنَ ٱلظَّٰلِمِينَ
Имонли одам – энг бой одам
▪️ Фазилатлар ичида энг гўзали қаноатдир. Қаноатли киши чинакам бахтиёрдир.
▪️ Китоб ўқишдан тўхтаган одам фикрлашдан ҳам тўхтайди.
▪️ Мард одамгина нафсини жиловлай олади.
▪️ Энг бой одам имонли одамдир.
▪️ Мусибат етганда меҳнатга берилинг. Уни енгишга ёрдам беради.
▪️ Барака истасанг, мулойим бўл, нажот тиласанг, ростгўй бўл!
▪️ Тилни тийиш санъати бутун санъатнинг пойдеворидир.
▪️ Қалби гўзал бўлган одамга яқинлашаверинг, яхшилик кўрасиз.
▪️ Инсоннинг солиҳ амалигина абадийдир.
▪️ Бугуннинг қийинига чидасангиз, эртанинг ҳузурини кўрасиз.
▪️Саҳарда турган кишигина савобу баракадан баҳраманд бўлади.
▪️ Умид билан яшанг, ноумидлик шайтон васвасасидир.
▪️ Сизни улуғлаганни улуғланг, сизни ёмонлаганларга яхшилик қилинг, иккала ҳолатда ҳам сиз улуғланасиз.
▪️ Яхши амаллар аёл кишини зийнатлайди, уни янада гўзал ва назокатли қилади.
©️Тўлқин Муҳиддин,
меҳнат фахрийси
📚"Ҳидоят" журналидан.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
/channel/nasafziyo?boost