ЎМИ Қашқадарё вилоят вакиллигининг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифалари: Internet 🌐 www.nasafziyo.uz Telegram👉 t.me/nasafziyo Instagram📷 nasafziyo.uz Facebook ➡️ https://www.facebook.com/nasafziyouz.qashqadaryo Youtube 📽 Nasafziyo.uz
Онам сув сўради. Ариқдан музни ёриб, сув келтирдим. Онам уйқуга кетган экан, сувни унинг олдида тутиб турдим. Қўлларим қотиб қолди. Онам уйғонди. Кўзани кўтариб турганимни кўриб, сувни ичди ва мени дуо қилди. Аллоҳ ато этган барча мартабани онамнинг дуосидан топдим.
Боязид Бистомий қуддиса сирруҳу
📚@nasafziyo
🍉 Ҳомиладорликда тарвузнинг 7 фойдаси
1. Токсикоз аломатларини енгиллаштиради – кўнгил айниш ва ҳолсизликни камайтиради.
2. Танани намлайди – сувсизланишнинг олдини олади.
3. Ич қотишини бартараф этади – толалар ҳазмни яхшилайди.
4. Овқат ҳазмини енгиллаштиради – меъда-ичак фаолиятини қўллаб-қувватлайди.
5. Иммунитетни оширади – C витамини туфайли организмни мустаҳкамлайди.
6. Қон босимини меъёрда ушлаб туради – қон айланишини яхшилайди.
7. Ҳомиланинг асаб тизимини ривожлантиради – фолий кислотаси сабабли.
✨ Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом тарвузни севиб истеъмол қилганлар.
@nasafziyo
ДИЛОЗОРЛИКДАН САҚЛАНИШ
ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА
Ассалому алайкум,
🌸ХАЙРЛИ ТОНГ!🌸
Гўзал тасбеҳ
«Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳи адада холқиҳи ва ризо нафсиҳи ва зината Аршиҳи ва мидаада калимаатиҳ».
Маъноси: «Аллоҳни Унинг ҳамди ила, махлуқотлари ададича, то У рози бўлгунича, Арши вазнича ва калималари сиёҳи миқдорича поклайман».
Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
"Бас, Раббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!"
Ар-Роҳман сураси, 30-оят.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
ФОТИҲА СУРАСИНИ ШОШИБ ЎҚИМАНГ.
🕌
Аксар одамлар намозда сураи Фотиҳани (“Алҳамду”ни) худди ортларидан бўри қуваётгандек шошиб ўқишади, маъноларига ҳам эътибор қилишмайди.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дейдилар: “Аллоҳ таоло: «Намозни Ўзим билан бандам орасида иккига бўлганман, бандам нимани сўраса, бераман».
Агар у (банда): «Алҳамду лиллаҳи роббил ъаламин», – деса,
Аллоҳ: «Бандам менга ҳамд – шукр айтди», – дейди.
Банда: «Ар-Роҳманир Роҳийм», – деса,
Аллоҳ: «Бандам менга сано – мақтов айтди», – дейди.
Банда: «Малики явмиддин», – деса,
Аллоҳ: «Бандам мени улуғлади», – дейди.
Банда: «Ийяака наъбуду ва ийяака настаъийн», – деса,
Аллоҳ: «Бу мен билан бандам орасидаги нарса, бандам нимани сўраса, бераман», – дейди.
Агар банда: «Иҳдинас сиротол мустақим, сиротоллазийна анъамта аълайҳим ғойрил мағдуби алайҳим валад дооллийн», – деса,
Аллоҳ: «Бу бандамга хос, сўраганини бердим»,–дейди.
Изоҳ: (Ҳадиси қудсий–оят билан ҳадис ўртасидаги мартабага эга ривоятдир.)
Telegram | Facebook | Youtube | nasafziyo.uz
#Бахтли_бўлай_десангиз
Саодат эшикларининг энг каттаси ота-онанинг дуосидир, уларга яхшилик қилиш билан дуоларини ғанимат билинг, шунда уларнинг дуолари сиз учун ёмонликлардан мустаҳкам қўрғон бўлади.
🖼✏️
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Бизни кузатишни давом этинг✅
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Таъзия
ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қашқадарё вилояти вакиллиги жамоаси ЎМИ Молиявий назорат ва таҳлил бўлими бош мутахассиси Турғун ҳожи Худойқуловнинг волидаи муҳтарамалари вафоти муносабати билан у кишининг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.Аллоҳ таоло марҳума онахонни Ўз мағфиратига олсин, иймонлари ва солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айласин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ менга ваҳий қилиб, «Тавозели бўлинглар, ҳеч ким ҳеч кимга кеккаймасин, ҳеч ким ҳеч кимга зулм қилмасин», деди», дедилар.
Имом Муслим ривояти.
🖼✏️
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Бизни кузатишни давом этинг✅
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#muftiy_minbari
📹 1-"АСР СУРАСИ" - НАЖОТ ЙЎЛИГА ЧОРЛОВ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🖼✏️
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Бизни кузатишни давом этинг✅
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Мавлоно Румий ҳазратларидан сўрашди:
ㅡ Синган кўнгил яна сева оладими?
🌷
Мавлоно жавоб берди:
ㅡ ҲА , СЕВА ОЛАДИ!
ㅡ Унда айтингчи, синган пиёлада сув ичасизми?
Мавлоно эса нимтабассум билан:
ㅡ Сиз пиёла синди дея сув ичишни тарк қилдингизми..?! деди.
🍃@nasafziyo
#КУН_ОЯТИ
Албатта, имон келтирган ва эзгу ишларни қилган зотлар учун (охиратда) битмас-туганмас мукофот бордир.
Фуссилат сураси 8-оят
Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:
⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️
@nasafziyo
Роббим! Ҳидоят қаерда бўлса, мени унга йўллаб қўй. Ризолигинг қаерда бўлса, мени унга ҳамроҳ қил. Саодатинг қаерда бўлса, қалбимни ундан баҳраманд айла.
🖼✏️
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Бизни кузатишни давом этинг✅
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Зарардан сақланиш
📜Хавла бинт Ҳаким Суламия розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким бир манзилга тушгандан кейин «Аъуузу бикалимаатиллааҳит-тааммаати мин шарри маа холақ»* деса, унга ўша манзилидан жўнаб кетгунича ҳеч нарса зарар етказмайди», деганларини эшитганман».
*Маъноси: «Аллоҳнинг мукаммал калималари билан У Зот яратган барча нарсаларнинг шарридан паноҳ тилайман».
Имом Муслим ривояти.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Ассалому алайкум,
☘️ Хайрли тонг! ☘️
☘️ ЭНГ БАХТЛИ инсон бўлинг, қалбингиз дур каби бўлсин!
🍃 Бошлаб олган янги кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин..!
/channel/nasafziyo
АБУБАКРНИНГ ЗАКОВАТИ
ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА
АБУБАКРНИНГ ЗАКОВАТИ
ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА
#Дуо
#Илтижо
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Тупроқ бўлгинки, бағрингда гуллар очилсин...
Мавлоно Румий қ.с
💐@nasafziyo
#muftiy_minbari
📹 2-АСР СУРАСИ: НАЖОТНИНГ ТЎРТ ЙЎЛИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🖼✏️
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Бизни кузатишни давом этинг✅
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Аллоҳнинг_яратганлари
"АЙТИНГ: "ЕРДА САЙР ҚИЛИНГИЗ!" (Анъом сураси 11-оят).
#sayohat_qiling!
Аллоҳнинг қудрати аломатларини кўрай десангиз турли ўлкаларга сафар қилинг.
Сизни чиройли боғлар, гўзал кўкаламзорлар, бир-бирига чирмашиб кетган бўстонларни кўрсин деб У борлиқ саҳифаларига гўзал аломатларини ёзган.
Руҳингиз сайроқи қуш каби эркин ва озод бўлиб қолганини ҳис қилганингизда бахт осмонида сузасиз.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
https://taplink.cc/nasafziyo.uz
📲 /channel/nasafziyo?boost
НИКОҲДАГИ ГУВОҲЛАР
#nikoh
❓1355-CАВОЛ: Никоҳ ўқитилаётганда гувоҳлар мусулмон бўлиши шартми? Сабаби чет элда никоҳ ўқитаётган ёшлар кундан кунга кўпаймоқда.
💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мусулмон эр ва аёл никоҳланаётганда иштирок этаётган гувоҳлар балоғатга етган, ақли расо ва мусулмон бўлишлари шарт. Мазкур шартларнинг бири топилмаса, гувоҳлик тўғри бўлмайди ва никоҳ ҳақиқий бўлган ҳисобланмайди.
“Ҳидоя” китобида бундай дейилган:
ولا ينعقد نكاح المسلمين إلا بحضور شاهدين حرين عاقلين بالغين مسلمين رجلين أو رجل وامرأتين
“Икки мусулмоннинг никоҳи фақатгина мусулмон, балоғатга етган, ақли расо ва ҳур бўлган икки эркак ёки бир эркак ва икки аёл гувоҳлигида боғланади”.
Демак, никоҳдаги гувоҳларнинг мусулмон бўлиши шарт. Шундай экан, зарурат бўлганда, ота-оналар маслаҳати билан чет элда турмуш қурмоқчи бўлганлар ўша жойдаги мусулмонлар гувоҳлигида никоҳланишлари лозим. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.
Улашинг: @nasafziyo
#Ҳадис
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
“Банда вафот этиб кабрга кирганидан кейин ҳам етти нарсадан унга ажр, савоб етиб туради: илм ўргатган бўлса, ариқ ўтказган бўлса, қудуқ қазиган бўлса, хурмо эккан бўлса, масжид қурган бўлса, Куръон мерос қолдирган бўлса ёки ўлганидан кейин унга истиғфор айтиб турадиган фарзанд қолдирган бўлса”.
Имом Баззор ва Байҳақий ривояти
📧 @nasafziyo
Ассалому алайкум,
Хайрли тонг!
Аллоҳим барчамизга ушбу кунни файзли, баракали ва хайрли қилсин.
Омин!
•••┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•••
📲 Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
✍🏻 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
"Бас, Раббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!"
Ар-Роҳман сураси, 30-оят
🌱@nasafziyo
Илм
📜Иснод диндандир. Агар иснод бўлмаганда эди, у ҳолда ҳар ким хоҳлаган нарсасини (диндан деб) айтар эди.
Абдуллоҳ ибн Муборакнинг "Муқаддимату саҳиҳи Муслим"идан.
Изоҳ: Иснод сўзининг таърифи: Луғавий маъноси: *“Сўзни айтгувчисига суяш”* демакдир. (яъни, фалончи айтди, дейиш.)
Истилоҳий маъноси: “*Матнга олиб борувчи кишилар силсиласи” *демакдир.
Ҳадисда иснод — бу ҳадис ёки маълумот кимдан кимгача ривоят қилинганини кўрсатадиган равийлар занжиридир. Иснод илмдаги масъулият ва ишончлиликнинг асосий тамойилларидан ҳисобланади. Илмнинг қадри ва ҳақиқатини сақлаш учун иснод – яъни *“кимдан олинган?”* – жуда муҳим. Ҳар қандай гап эмас, балки илмий ва асосли гапгина қабул қилинади.
Имом Шофеий: *“Иснодсиз ҳадис ўрганмоқчи бўлган киши тунда ўтин термоқчи бўлган одам билан бир хилдир”,* деган
Имом Молик: *“Ҳар ким ҳар кимдан эшитган нарсасини ҳадис деб айтса, Ислом барбод бўлади. Шу боис биз фақат ишончли иснод билан ривоят қиламиз", *деди.
Инсофли ғарблик олимлар ҳам иснод ҳақида: *“Бу каби занжир асосида таълим олиш ҳеч бир динда йўқ”,* дея эътироф этган.
✏️
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Бизни кузатишни давом этинг✅
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
ЕТКАЗИБ БЕРИШ КЕЧИККАНИ САБАБЛИ ҚЎШИМЧА ТАОМ БЕРИШ
#ҳалол_ҳаром
❓1744-САВОЛ: Баъзи емакхонлар таом етказиб беришни кечиктиргани учун буюртмадан ташқари қўшимча таом тақдим этар экан. Шу иш жоизми? Агар рекламада қўшимча бепул таом бериш эмас, балки етказиб берилган таомнинг пулини олмаслик айтилган бўлса, ҳукм қандай бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. 1. Таомга буюртма бериш битими шариатдаги истисноъ, яъни буюртма асосида маълум маҳсулотни тайёрлаб бериш шартномасига тўғри келади. Агар саволдаги шарт фақат рекламада акс этиб, буюртма жараёнида алоҳида бундай шарт қўйилмаса, сотувчи тарафидан берилган бу ваъда жоиз ҳисобланади ва унга вафо қилиши керак бўлади.
Агар буюртма беришда етказиб бериш кечикиши сабабли қўшимча таом бериш шарти қўйилса, бу шартноманинг бир қисмига айланади. Битимдаги бундай шарт молиявий жарима саналади. Маҳсулот тайёрлаб бериш (истисноъ) битимида сотувчига нисбатан молиявий жарима қўллашга рухсат этилади.
Демак, қўшимча бепул таом бериш ваъда кўринишида бўлса ҳам, шартномада акс этган бўлса ҳам жоиз экан.
2. Етказиб бериш кечикса, буюртма қилинган таомнинг пулини олмаслик фақат рекламада акс этиб, буюртма жараёнида бундай шарт қўйилмаса, бу ҳам сотувчи тарафидан берилган ваъда бўлади ва жоиз ҳисобланади. Аммо буюртма бериш жараёнида юқоридаги шарт қўйилса, бу шартноманинг бир қисмига айланади. Шартномада эса буюртма суммасидан воз кечиш шартини қўйиш дуруст эмас.
Демак, буюртма қилинган таомнинг пулини олмаслик ваъда кўринишида бўлса жоиз, битимда шарт қилинса, жоиз эмас. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Улашинг: @nasafziyo
Бугун Ашуро куни
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، قَالَ: "مَنْ وَسَّعَ عَلَى عِيَالِهِ وَأَهْلِهِ يَوْمَ عَاشُورَاءَ وَسَّعَ اللهُ عَلَيْهِ سَائِرَ سَنَتِهِ".
(رواه البيهقى في شعب الإيمان)
🌴 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Ашуро кунида аҳли-аёлига кенглик қилса, Аллоҳ таоло унга йилнинг қолганини кенг қилади», дедилар».
Имом Байҳақий «Шуабул иймон» китобида ривоят қилган.
🟢Сулаймон Жамол шайх Закариё Ансорийнинг “Фатҳул ваҳҳаб” асарига ёзган ҳошиясида айтади: «Бу кунда оила ва қариндошларга кенгчилик қилиш, ортиқча такаллуфсиз камбағал ва мискинларга садақа бериш мустаҳабдир. Агар ҳеч нарса топа олмаса, хулқини яхшиласин ва зулмдан тийилсин».
Изоҳ: Кимки Аллоҳ розилигини истаб муҳаррам ойининг ўнинчи куни аҳли ва фарзандларига нафақа ва рўзғорда очиққўл бўлса, йилнинг ҳар бир кунида ўзининг ҳам ризқи кенг бўлиши умид қилинади.
Улашинг✅
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Ҳаёт ўчирғич ишлатмасдан расм чизиш санъатидир.
🖼✏️
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Бизни кузатишни давом этинг✅
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
✨ЙИЛ БЎЙИ БАРАКА
💡Ҳадисда: «Ким Ашуро куни аҳли ва фарзандларига (таом ва ҳадяларни тортиқ этишда) кенгчилик қилса, Аллоҳ ҳам йилнинг бошқа кунларида унга (ризқида) кенгчилик қилиб қўяди», деб айтилган. Имом Байҳақий ва бошқалар ривояти.
📝 Изоҳ: Кимки Аллоҳ розилигини истаб муҳаррам ойининг ўнинчи куни аҳли ва фарзандларига нафақа ва рўзғорда очиқ қўл бўлса, йилнинг ҳар бир кунида ўзининг ҳам ризқи кенг бўлиши умид қилинади.
✏️
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Бизни кузатишни давом этинг✅
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz