#Канал_натижалари
▪️TGStat.com статистика сайти ҳисоб-китобига Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоятидаги вакиллигининг @nasafziyo расмий телеграм каналининг 2024 йил натижалари:
👥92.9K обуначилар;
📌 304 та канал иқтибос олган;
🔗 6.0К марта эслатмалар;
➡️ 2.7К марта репост қилинган;
👁 238.5М кўрилган;
📑 7.8K пост жойланган;
↪️ 1.4 m марта постлар улашилган;
👍 622.2K реакция босилган.
🤲 Аллоҳ таоло эълон қилинаётган материалларни обуначиларга фойдали ва баракали қилсин!
✨ Вакиллик канали ижодкорлари, сиз азизларга хайрли постларни ва хушхабарларни етказишдан мамнун. Доимо манфаатли илмлар ҳамроҳингиз бўлсин!
👉 t.me/nasafziyo
– расмий диний-маърифий канал!
Баъзи одамларга нисбатан ҳаддан ташқари бағрикенг бўлишингиз қадрингизни туширади.
Баъзи одамлар ҳақида кўп қайғуришингиз сизга ҳақорат келтиради.
Лойиқ бўлмаган одамларга кўп имконият беришингиз вақтингизни зое қилади.
Баъзи одамларга ҳаддан ташқари сахийлик қилишингиз улар томонидан суистеъмол қилинишига олиб келади.
Муносиб бўлмаган одамларга жуда кўп қурбонликлар қилишингиз ўзингизни қурбон қилишингизга олиб боради.
Зарарли муносабатлардан тийилиш — бу мағлубият эмас ва қийматингизни оширмайдиган жойлардан узоқлашиш қочиш эмас.
Манба: /channel/tuhur
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
❗️РАЖАБ ОЙИ КИРИШИДА ДУО ҚИЛИШНИ УНУТМАНГ!
🌙 Ражаб ойи кирганда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳумма барик лана фи ражабин ва шаъбана ва баллиғна рамазона"
(Аллоҳим, ражаб ва шаъбон ойларида бизларга барака ато қилгин ва бизларни рамазон ойига етказгин) деб дуо қилганлар (Имом Байҳақий ривояти).
📆 Ҳижрий 1446 йил Ражаб ойининг 1-куни 2025 йил 1 январь чоршанба кунига тўғри келмоқда.
🤲🏼Улашинг ва Кузатинг🔜
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#rajab
РАЖАБ - ҲАЁ ОЙИДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🔭 Фалакий ҳисобга кўра, ҳижрий 1446 йил
Ражаб ойининг 1-куни 2025 йил 1 январь чоршанба кунига тўғри келмоқда.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
❄️ХАЙРЛИ ТОНГ!
Ассалому алайкум! 2024 йилнинг охирги санаси, сешанба тонги муборак бўлсин!
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Туяларнинг кўзлари жуда ажойиб шакилда яратилган. Қум бўрони юз берса, кўзда ҳимоя воситаси пайдо бўлади.
Ушбу восита билан, кўзни кўриш қобилияти асло пасайиб қолмас экан.
Аллоҳ таъало Ғошия сураси 17- оятида марҳамат қилади.
"Улар назар солмасларми; Туянинг қандай яратилганига?"
Тафаккур қилайлик!
#muftiy_minbari
📹 ҲАР БИР ЯХШИЛИК САДАҚАДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#hadis_sadaqa_boylik
САДАҚА БИЛАН МОЛ КАМАЙМАЙДИ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қасам ичиб айтаман банданинг моли садақа қилиш билан камаймайди...", деганлар (Имом Термизий ривояти).
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
ТУЯ ГЎШТИНИ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛГАН КИШИ ТАҲОРАТ ҚИЛИШИ КЕРАКМИ?
#таҳорат
❓1499-CАВОЛ: Туя гўшти еган одам таҳоратини янгилаш керак деган ҳадис борми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, шундай мазмунда ҳадис бор. Имом Ибн Можа Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туя гўшти ейилгандан сўнг таҳорат олишга буюрганлари нақл қилинган. Шу ҳадисдаги таҳорат олиш ҳақидаги сўзни муҳаддис ва фақиҳ уламолар оғиз ва бурунни ювиб олиш деб шарҳлаганлар. Чунки бошқа ҳадиси шарифларда туя гўшти туфайли таҳорат синмаслиги айтилган. Қолаверса, ҳадисларда келган “вузуъ” сўзи ҳар доим ҳам намозга олинадиган таҳоратни англатмайди. Масалан, таомдан олдин қўл ювиш ҳақидаги ҳадисда ҳам мана шу “вузуъ” сўзи қўлланилган. Лекин бирорта уламо овқатланишдан олдин таҳорат олишни айтмаган (“Маорифус сунан” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
❓Бу дунёдаги Жаннат боғига кирганмисиз?
🕌 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уйим билан минбарим орасида жаннат равзаларидан бир равза бор”, дедилар.
🏞 Равза — боғ деган маънони билдиради.
✍️ Уламолар ҳадисдаги “равза” сўзи ҳақида турли фикрларни айтганлар.
🔹 Биринчи фикрга кўра, бу жой раҳматнинг тушиши, зикр, ибодат ва тиловат сабабли бахт-саодатнинг ҳосил бўлишида худди жаннат равзасига ўхшайди.
🔹 Иккинчи фикрга кўра, бу ерда қилинган ибодат кишини жаннатга олиб боради.
🔹 Учинчи фикрга кўра, ҳадиснинг зоҳирига қараб тушунилади, демак, бу жой жаннатга тегишли ҳақиқий равзадир. Охиратда шу жой яна жаннатга қайтарилади.
•••┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈•••
✔️Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
📲 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
АГАР
• Агар ҳали ҳам ғазабланаётган бўлсанг, демак ўзинг билан бўлган курашинг тамом бўлмабди.
• Агар ҳали ҳам хафа бўлаётган бўлсанг, демак кўнгил уйингни ғиштлари мустаҳкам бўлмабди.
• Агар ҳали ҳам (бировларни) айблаётган бўлсанг, демак фикрларинг етарлича тиниқлашмабди.
• Агар ҳали ҳам эвазсиз севолмаётган ва севгингда ажратаётган бўлсанг, демак ҳали ҳам ақл ва мантиғингни қўллаб, ичингдаги севгининг камол топишига тўсқинлик қилмоқдасан.
• Агар ҳали ҳам "мен" демоқдан воз кечолмаётган бўлсанг, демак тизгинларинг ҳали ҳам нафсингни қўлида ва сен бу тутқунликга бўйин эгмоқдасан.
• Агар ҳали ҳам мусибатлардан ғамгин бўлаётган бўлсанг, демак асл моҳиятни англаб етмабсан.
• Агар ҳали ҳам шикоят қилаётган бўлсанг, демак ҳақиқатни кўролмаяпсан...
Шамс Табризий.
Каналга уланиш
🍃🎋@nasafziyo
#Аллоҳнинг_яратганлари
🐫
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Қаввомлик яккаҳокимлик дегани эмас
Эркакнинг ўз оиласи устидаги қаввомлиги унинг аёлига зулм қилиш ёки мажбурлаш ҳуқуқига эга эканини англатмайди. Баъзи одамлар шундай деб ўйлашади, лекин бу нотўғри фикрдир! Чунки мусулмоннинг уйи ичида Аллоҳнинг "ҳудудлари" (чегаралари) мавжуд. Қуръони каримда бу сўз иккита оятда олти марта такрорланган:
1. "Талоқ икки мартадир. Сўнгра яхшиликча ушлаб қолиш ёки яхшиликча қўйиб юбориш. Сизга уларга берган нарсангиздан бирор нарсани олиш ҳалол бўлмайди, магар икковлари Аллоҳнинг чегараларида тура олмасликдан қўрқсалар (бўлади). Бас, агар икковларининг Аллоҳнинг чегараларида тура олмаслигидан қўрқсангиз, хотин берган эвазда икковларига гуноҳ йўқдир. Ушбулар Аллоҳнинг чегараларидир. Бас, улардан тажовуз қилманг. Ва ким Аллоҳнинг чегараларида тажовуз қилса, бас, ўшалар, ана ўшалар, золимлардир" (Бақара сураси, 229-оят).
2."Бас, агар яна талоқ қилса, бундан кейин у аёл токи бошқа эрга тегиб чиқмагунча унга ҳалол бўлмайди. Агар у ҳам талоқ қилса, гар Аллоҳнинг чегараларида туришга ишонсалар, бир-бирларига қайтсалар, гуноҳ бўлмайди. Ушбулар Аллоҳнинг билган қавмларга баён қилаётган чегараларидир" (Бақара сураси, 230-оят).
Аллоҳнинг ҳудудлари нима?
Бу чегаралар уйда беқарорлик, камситиш ёки зўравонликка йўл қўймайдиган тартиб-қоидалардир. Улар инсон фитрати, ақли ва ваҳий билан белгиланган меъёрлар бўлиб, эр-хотин ўртасида адолатни таъминлайди.
Аллоҳ таоло эркак ва аёл ўртасидаги ўзаро муносабатни шундай тасвирлайди:
"Улар сиз учун либос, сиз эса улар учун либоссиз". Бу эса, икки жуфтликнинг ўзаро муштаракликда бирга яшашини, ҳатто ягона бир бутун бўлиб кетишини англатади.
Зулм ва зўравонлик — инсон ҳаётини вайрон қиладиган катта офатдир. Оилалардаги зулм ва зўравонлик эса кишилик жамиятида юз берадиган зулмнинг энг ёмонидир. Чунки никоҳ инсон фитратининг энг мустаҳкам риштасидир. Агар бу ришта бузилса, умид қолмайди ва Аллоҳнинг ғазабидан сақланиш имконсиз бўлади.
Эр-хотин ўртасидаги адолат, ўзаро ҳурмат ва итоат уйда ҳам, жамиятда ҳам тинчлик ва фаровонликка замин яратади. Эркакнинг қаввомлиги унинг етакчи бўлишини англатади, бироқ бу ўзаро маслаҳат, ўзаро ҳурматни истисно этмайди.
Манба: /channel/tuhur
📬@nasafziyo
#Жума_суҳбати
Мавзу: ЎЗИНИ САРҲИСОБ ҚИЛИШ – МУСУЛМОННИНГ ВАЗИФАСИДИР!
🎙 Зайниддин домла Эшонқулов
– Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Саломатлик
Эчки сутини ичиш – юрак учун фойдали!
☑️ Ҳар куни шу сутдан истеъмол қилиш юрак ва қон томирларни мустаҳкамлаб, юрак хуружи ҳамда инсульт хавфини 37% га камайтиради.
☑️ Британиялик олимлар 324 дан ортиқ тадқиқотни таҳлил қилган ва сут таркибидаги калий қон томирларнинг эластиклигини ошириб, уларни соғлом сақлашини аниқлаган.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#muftiy_minbari
📹 САРҲИСОБНИ ЎЗИМИЗДАН БОШЛАЙЛИК
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
РАЖАБ ОЙИ ВА УНИНГ ФАЗИЛАТИ
❓CАВОЛ: Ражаб ойи ва унинг фазилати ҳақида маълумот берсангиз. Унда қандай ибодатлар қилинади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ражаб ойи қамарий ойларнинг еттинчиси бўлиб, “ражаб” сўзи луғатда “улуғлаш”, “ҳурмат бажо келтириш” маъноларини англатади.
Саҳобаи киромлар ва улардан кейинги салафи солиҳларимиз Ражаб ойи келганда, Рамазонга соғ-саломат етишни сўрар эдилар. Бу ҳақида Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Ражаб ойи кирса, Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Аллоҳ! Ражаб ва Шаъбон ойларида бизга барака бергин ва Рамазон ойига етказгин”, дер эдилар” (Имом Ибн Асокир ва Имом Байҳақий ривоят қилган).
Дуонинг ўқилиши: “Аллоҳумма баарик ланаа фий Ражабин ва Шаъбана ва баллиғнаа Рамазона”.
Машҳур тобеинлардан бўлган Абу Қилоба раҳимаҳуллоҳ Ражаб ойи фазилати ҳақида шундай деган: “Ражаб ойида рўза тутувчилар учун жаннатда бир қаср бор” (Имом Байҳақий ривояти).
Мазкур ҳадисдан Ражаб ойи бошқа ойлардан фазилатли экани, унда тутилган нафл рўзаларнинг ажри кўпайтириб берилиши маълум бўлмоқда.
Демак, биз Ражаб ойидан Рамазон ойига тайёргарликни бошлаб, имкон борича нафл намозлар, рўзалар, хайру эҳсон ва шу каби яхшиликларни кўпайтиришимиз айни муддао бўлади. Ражаб ойида ҳам бошқа ойларда бўлгани каби нафл рўза ва намозлар бирор кунга белгиламасдан ўқилаверади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Замзам суви нима учун ичилса, шунинг учундир", дедилар.
"Жавомеъул калим" китобидан
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Сизлардан бирортангиз ҳар куни минг савоб касб қилишдан ожиз бўлурми? Юзта тасбеҳ айтади, шунда унга мингта савоб ёзилиб, мингта хато ўчирилади", дедилар.📿
"Жавомеъул калим" китобидан.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
"Бас, Раббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!"
Ар-Роҳман сураси, 30-оят.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Инсон гўзаллигининг ярми унинг тилида, қолган ярми эса ақлида. Юз эса, фақатгина бир муқова, вақт ўтиши билан эскиради.
Инсон икки ҳолатда ўзгаради: онги ошса ёки қалби синса.
Қалбга озор берувчи ҳар бир дард дарс бўлади, ҳар бир дарс эса шахсни ўзгартиради.
Сизни ҳолатингизни энг афзал даражага кўтарадиган нарса, бу сизга зарар етказадиган жамики нарсадан узоқлашишдир.
Инсон учун энг ёмон ҳолат – ўзидан хафа бўлиши ва ўзидан афсусланиши.
Манба: /channel/tuhur
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
ИБРАТ ОЛИШ УЧУН КИФОЯЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА
📲 https://youtu.be/ozt8BOwLrcs?si=dbGCCbE-Qre5Hk-b
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Намоз_вақтлари
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ
30.12.2024 йил ҳолатида
🕋 Бомдод 07:10;
🕋 Пешин 13:00;
🕋 Аср 15:45;
🕋 Шом 17:30;
🕋 Хуфтон 19:00.
Араб бадавийларининг қадимий шундай машҳур ҳикмати бор:
"Найза қиммат, ўлжа эса бор йўғи битта пашша".
Бу ҳикмат аҳамиятсиз одамлар билан бемаъни жанжаллар ҳаётингизни ўғирлайди, фикрингизни чалғитади ва режаларингизни бузади, деган маънони билдиради.
Вақт ўтганидан сўнг, ҳаётингизда ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмаган жанжалларга аралашиб юрганингизни тушуниб етасиз ва бу сизни ҳаётингиздаги асосий мақсадларингиздан чалғитиб қўйганини англайсиз.
Ҳаётимиздаги кўплаб нарсалар биздан ҳатто бирон-бир реакция билдирилишига ҳам арзимайди.
Энг яхшиси, тинч яшаш ва миллионлаб бемаъни тортишувлардан ўзимизни четда тутишдир.
Манба: /channel/tuhur
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#duo
Барча дуоларни жамловчи дуо
اللَّهُمَّ إِنَّا نَسْأَلُكَ مِنْ خَيْرِ مَا سَأَلَكَ مِنْهُ نَبِيُّكَ مُحَمَّدٌ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَنَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا اسْتَعَاذَ مِنْهُ نَبِيُّكَ مُحَمَّدٌ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَأَنْتَ الْمُسْتَعَانُ وَعَلَيْكَ الْبَلَاغُ وَلَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللَّهِ
Ўқилиши: Аллоҳумма инний асъалука мин хойри ма саъалака минҳу набиййука Муҳаммадун соллаллоҳу алайҳи васаллам, ва наъузу бика мин шарри мастаъоза минҳу набиййука Муҳаммадун соллаллоҳу алайҳи васаллам, ва антал мустаъону ва ъалайкал балағу валаа ҳавла валаа қуввата илла биллаҳ.
Маъноси: Аллоҳим, Набиййинг Муҳаммад алайҳиссалом сўраган нарсаларнинг яхшисини Сендан сўрайман. Ва Н абиййинг Муҳаммад алайҳиссалом паноҳ сўраган нарсаларнинг ёмонидан паноҳ сўрайман. Ва Сен ёрдам сўралувчи Зотсан. Етуклик Сенгадир. Аллоҳдан бошқа ўзгартирувчи ва қувват йўқдир.
(Имом Термизий ривояти).
🤲/channel/nasafziyo
Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!
☘️ 🌷 💐 ☘️
Янги кун муборак бўлсин азиз биродарим! Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!
📬@nasafziyo
#muftiy_minbari
📹 ИНСОНЛАРНИНГ ЭНГ АФЗАЛИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
ФИТНАНИ КЕЛТИРИБ ЧИҚАРУВЧИ ОМИЛЛАР
Фитнани келтириб чиқарувчи жуда кўп сабаб ва омиллар мавжуд. Уларнинг энг асосийлари қуйидагилардан иборат:
⚠️ илмсизлик;
⚠️ амалсизлик;
⚠️ эътиқоднинг заифлиги;
⚠️ ношукрлик;
⚠️ сабрсизлик;
⚠️ шошқалоқлик;
⚠️ мутаассиблик;
⚠️ зулм қилиш;
⚠️ мусулмон қадрини топташ;
⚠️ ташқи омиллар;
⚠️ моддий сабаблар;
⚠️ турли зиддиятлар;
⚠️ бўш вақт.
📬 @nasafziyo
#hadis_silai_rahm_rizq_umr
РИЗҚ КЕНГ, УМР УЗУН БЎЛАДИ
Дам олиш кунлари қавм-қариндошлар ҳолидан ҳеч бўлмаса телефон орқали бўлсада хабар олиш учун қулай фурсат. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимни ризқи кенг, умри узоқ бўлиш хурсанд этса, силаи раҳм қилсин (қариндошлик ришталарини мустаҳкамласин)" (Имом Бухорий, имом Термизий ривояти).
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz