nasafziyo | Неотсортированное

Telegram-канал nasafziyo - nasafziyo.uz I Расмий

64484

ЎМИ Қашқадарё вилоят вакиллигининг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифалари: Internet 🌐 www.nasafziyo.uz Telegram👉 t.me/nasafziyo Instagram📷 nasafziyo.uz Facebook ➡️ https://www.facebook.com/nasafziyouz.qashqadaryo Youtube 📽 Nasafziyo.uz

Подписаться на канал

nasafziyo.uz I Расмий

ҚАБРИСТОНГА ҚЎШНИ МАСЖИДДА НАМОЗ ЎҚИШ МУМКИНМИ?
#намоз

❓1448-CАВОЛ: Масжидимиз уч томонидан қабристон билан ўралган. Баъзи танишларим қабристон ичида жойлашган масжидда намоз ўқиб бўлмайди, деб жамоат намозига, масжидга чиқишмайди. Уларни шу ишлари тўғрими? Қабристонга қўшни масжидда намоз ўқиб бўлмайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар масжид деворлар билан ўралган ёки бошқа бирор тўсиқ бўлиб қабристон ташқарида қолган бўлса, намоз ўқиш макруҳ бўлмайди. Бу ҳолатда бемалол намоз ўқиш мумкин. Аммо ўртада бирор тўсиқ бўлмаса намоз ўқиш макруҳ бўлади. Бу ҳақида мўътабар фиқҳ китобларимизда шундай дейилади:
ولا بأس بالصلاة فيها إذا كان فيها موضع أعد للصلاة وليس فيه قبر ولا نجاسة
“Агар қабристонда намоз учун жой тайёрланган бўлиб у жойда қабр ҳам нажосат ҳам бўлмаса, намоз ўқишнинг бирор зарари йўқдир” (“Раддул муҳтор” китоби).
وتكلموا ايضا في معنى الكراهة الى القبر، قال بعضهم: لان فيه تشبها باليهود، وقال بعضهم: لان في المقبرة عظام الموتى، وعظام الموتى انجاس وارجاس هذا كله اذا لم يكن بين المصلي وبين هذه المواضع حايط او سترة، اما اذا كان لا يكره، ويصير الحايط فاصلا، واذا لم يكن بين المصلي وبين هذه المواضع سترة، فانما يكره استقبال هذه المواضع في مسجد الجماعات
яъни: “Уламолар қабрга қараб намоз ўқиш макруҳлиги тўғрисида сўз юритиб, баъзилари: “Макруҳлик сабаби бу ишда аҳли китобларга ўхшашлик бор”, деганлар. Баъзилари” “Қабристонда маййитлар суяги бор бўлиб, улар нопок ва нажосатдир”, деганлар. Уламолар айтган бу макруҳлик – намоз ўқиётган билан қабристон ўртасида девор ёки бирор тўсиқ бўлмаган ҳолатда бўлади. Агар девор ёки тўсиқ бўлса, намоз ўқиш макруҳ эмас. Девор ажратувчи бўлади. Агар намоз ўқувчи билан қабрлар ўртасида бирор тўсиқ бўлмаса, жамоат масжидларида қабр тарафга юзланиш макруҳ бўлади” (“Ал-Муҳийт ал-Бурҳоний” китоби).
Замондош олимларимиз томонидан ёзилган мўътабар манбаларда ҳам ушбу масалага қуйидагича хулоса қилинган:
قال الحنفية: تكره الصلاة في المقبرة إذا كان القبر بين يدي المصلي، بحيث لو صلى خاشعاً وقع بصره عليه. أما إذا كان خلفه أو فوقه أو تحته فلا كراهة على التحقيق، كما لا كراهة في الموضع المعد للصلاة بلا نجاسة ولا قذر
Ҳанафийлар: “Қабристонда агар қабр намоз ўқиётган киши олдида бўлиб, намозхон хушу билан намоз ўқиётганида (яъни, кўзи сажда жойига қараганда ҳам) кўзи қабрга тушадиган даражада бўлса (яъни бирор тўсиқ бўлмаса), намоз ўқиш макруҳ ҳисобланади”. Агар қабр намозхоннинг тепаси, усти ёки остида бўлса, бу ҳолда кароҳият йўқдир. Бу худди нажосат ва нопок нарсалардан холи, намоз учун тайёрлаб қўйилган жойда намоз ўқиш макруҳ бўлмагани кабидир”, деганлар. (“Ал-фиқҳул исламий ва адиллатуҳу” ва “Ал-фиқҳу алал мазаҳибил арбаъа” китоблари).
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, қабристонга қўшни масжидларда намоз ўқиш жоиз. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидлари бунга энг катта далилдир. Чунки ушбу масжид ҳам қадимдан "Бақиъ" қабристони билан ёнма-ён жойлашган. Расули акрам алайҳиссаломнинг муборак қабрлари ҳам масжид билан туташ. Шунга қарамай ҳозирга қадар бирорта уламо "Масжиди Набавий"да намоз ўқиб бўлмайди, деган даъвони қилгани йўқ. Қолаверса, шариатимизда қабристон атрофига масжид қуришдан қайтарилмаган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

#juma #namoz #muftiy
МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ ЖУМА НАМОЗИГА "НЎҒОЙҚЎРҒОН” МАСЖИДИГА БОРАДИЛАР

Бугун, 15 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Тошкент шаҳар Сергели туманидаги "Нўғойқўрғон" жоме масжидида жамоат билан жума намозини адо этадилар.


Иншааллоҳ, намоздан аввал қориларимизнинг гўзал қироатлари ҳамда Муфтий ҳазратларининг сермазмун суҳбатларидан баҳраманд бўламиз.

📍 Масжид манзили41.298072,69.165089,20z/data=!4m4!3m3!8m2!3d41.2980715!4d69.1650885?hl=ru-RU&entry=ttu&g_ep=EgoyMDI0MTEwNS4wIKXMDSoASAFQAw%3D%3D">

Мўмин-мусулмонларни мазкур маърифий суҳбатга таклиф этамиз.

https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

🌱 Жума учун ғусл қилиш.

🌱 Хушбўй нарсалар суртиш.

🌱 Чиройли кийимлар кийиш.

🌱 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

🌱 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

🌱 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

🌱 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

🌱 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

🌱 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

🌱 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

🌱 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

🌱 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

•••┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈•••
🛫Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝
https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

Жума тонгида

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ»,
деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.

(Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.)

Ибн Сунний ривоятлари.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐
Жума муборак!💐

https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

Расулуллоҳ ﷺ дедилар:

— Ким Аллоҳнинг озгина берган ризқига рози бўлса, Аллоҳ ҳам унинг озгина амалига ҳам рози бўлади.


Имом Байҳақий ривояти
.
📚@nasafziyo

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

#Намоз_вақтлари
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ 

14.11.2024 йил ҳолатида

🕋 Бомдод 06:40;
🕋 Пешин 13:00;
🕋 Аср 15:45;
🕋 Шом 17:30;
🕋 Хуфтон 19:00.

📖«Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят).

🗝"Жаннатнинг калити намоз, намознинг калити таҳоратдир". (Ҳадис).

عَنْ أَبِي حُمَيْدٍ أَوْ أَبِي أُسَيْدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «إِذَا دَخَلَ أَحَدُكُمُ الْمَسْجِدَ فَلْيُسَلِّمْ عَلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، ثُمَّ لِيَقُلِ: اللَّهُمَّ افْتَحْ لِي أَبْوَابَ رَحْمَتِكَ، فَإِذَا خَرَجَ فَلْيَقُلِ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ.

«Набий алайҳис-салом: «Қачон сизлардан бирортангиз масжидга кирса, Набий алайҳис-саломга салом берсин. Сўнгра: «Аллоҳумма ифтаҳ лий абваба роҳматика», – десин. Чиқаётганида: «Аллоҳумма инний асъалука мин фазлика», – десин», – дедилар».

Улашинг
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

Маъруф Кархий раҳимаҳуллоҳ ёронлари билан Бағдодда дарё ёқасида ўтирган эдилар. Шунда дарё ёқалаб бир қанча ёш йигитлар гаплашиб, кулишиб, рақс тушиб, маст бўлиб ўтиб қолишди. Бошқа бир йўловчилар Маъруф Кархийни таниб қолиб: Эй Шайх, бу йигитларнинг Аллоҳга исён қилиб юришларига индамай турасизми? Уларни дуоибад қилмайсизми?-дейишди. Шунда Маъруф Кархий ҳазратлари қўлларини осмонга кўтариб: Эй Аллоҳим, уларни бу дунёда хурсанд қилиб қўйганингдек, охиратда ҳам уларни хурсанд қилгин, деб дуо қилдилар. Бояги кишилар бундан ҳайрон бўлиб: уларни дуоибад қилиш ўрнига уларни ҳақига дуоихайр қилдингизку?-дейишди. Маъруф Кархий раҳимаҳуллоҳ: агар Аллоҳ таоло уларни охиратда хурсанд қилса, демак уларни бу дунёда тавба қилишларига муваффақ қилади, дедилар.

Абу Ҳомид Ғаззолий - Иҳёу улумиддин.

Бу ривоятдан шу нарса маълум бўладики, Аллоҳнинг дўсти бўлган валий зот Маъруф Кархийнинг тариқатларида инсонларга ҳидоят ва яхшиликни ихлос билан тилаш асос қилиб олинган.
Умуман олганда барча тасаввуф тариқатлари инсонларга фақат эзгулик тилашни ўзларига асос қилиб олган, уларга на зоҳирда ва на ботинда зарар беришдан буткул йироқ.
Зеро, Аллоҳ яратган махлуқотларга нисбатан дилда ёмон кўриш ва нафрат сақлаш Ислом дини ахлоқидан эмас.
Тўғри, гуноҳ ҳар доим ҳам ёмон кўрилади, лекин гуноҳкорнинг ўзидан нафратланилмайди.

🎙Ҳомиджон домла ИшматбековЎзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари

Улашинг!
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

🪻 АЛЛОҲ 🌱 🕊
🪷 БУГУНГИ 🌱 🕊
🪻 КУНИНГИЗНИ 🌱 🕊
🪷 БАРОКАТЛИ, 🌱 🕊
🪻 ФАЙЗЛИ 🌱 🕊
🪷 ҚИЛСИН!
🌱 🕊

🍃 🏵 🍃 🏵 🍃 🏵 🍃
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қайси бирингиз оиласи тинч, тани соғ ва бир кунлик ризқи бор ҳолда тонг оттирса, гўёки бутун дунёни қўлга киритибди», дедилар.

🍂 ХАЙРЛИ ТОНГ! 🍂

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

#muftiy_minbari

📹 ДУНЁДАГИ ЭНГ БАХТЛИ ХОНАДОН
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

Ҳамма замонларда инсоний қалблар зиёга талпинадилар. Зиё эса аждодлардан авлодларга ўтиб, маънавиятни шакллантираверади.

https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

#yil_imomi #tanlov
“ЙИЛ ИМОМИ” ҒОЛИБИ МУҲАММАДБОБУР ДОМЛА ҲАЖ ЙЎЛЛАНМАСИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ

Бугун, 13 ноябрь куни Республикамиз масжидларида фаолият юритаётган имом-хатиб ва ноиблар иштирокида интиқиб кутилган “Йил имоми – 2024” кўрик-танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри босқичларида ғолибликни қўлга киритган 14 нафар имом домла ўзаро беллашди.

📖 Нуфузли мусобақа иштирокчилари Қуръони карим қироати ва тафсири, ақида, фиқҳ, Ислом тарихи, ҳадис илмлари, алломалар ижодига оид саволларга жавоб бердилар. Шунингдек, меҳнат фаолиятлари давомида амалга оширган салмоқли ишлари ва ОАВларида эълон қилинган ижодларини намойиш этдилар.

Қатнашчиларнинг чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан мезонлар асосида баҳоланди.

Танлов натижаларига кўра, қуйидаги иштирокчилар совринли ўринларга муносиб деб топилди:

⏺️1-ўрин – Наманган вилояти “Ҳомиддин қори” жоме масжиди имом-хатиби Муҳаммад Бобир домла Насриддиновга I даражали диплом ва Ҳаж сафари йўлланмаси;

⏺️2-ўрин – Тошкент шаҳридаги “Фирдавс” жоме масжиди имом-хатиби Бахтиёр домла Сатторовга II даражали диплом ва 16 млн. сўм пул мукофоти;

⏺️3-ўрин – Тошкент вилояти “Чаноқ” жоме масжиди имом-хатиби Ёқуб домла Бухарбаевга III даражали диплом ва 13 млн. сўм пул мукофоти топширилди.


Шунингдек, танловнинг "Йилнинг энг фидоий имоми" Қорақалпоғистон Республикаси “Мулла Исҳоқ” жоме масжиди имом-хатиби Алтинбек домла Зинуллаев ва Хоразм вилояти “Мирҳошим бобо” жоме масжиди имом-хатиби Оллаберган домла Ғойиповга насиб этди.

Мусобақа якунида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари “Йил имоми – 2024” соҳибига Ҳаж йўлланмасини топшириш асносида эзгу тилак ва хайрли дуоларни билдирдилар.


Танловнинг барча иштирокчиларига қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

Аллоҳ таоло ғолибларга мукофотларни муборак айлаб, барча иштирокчиларнинг келгуси фаолиятига муваффақиятлар ато этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

Одамларга Қуръондан қанча ўқиганингни айтма. Очни тўйдир, юпунни кийинтир, етимга меҳрибонлик кўрсат, озор берганларни кечириб юбор, онангни эъзозла, барчага табассум қил...

Одамлар уни ахлоқингда кўришсин.

Унутма, Қуръоннинг қаерига келганинг эмас, Қуръон сенинг қаерингга келгани муҳим.


✍️Муҳаммад Элшинавий
Флюра Умурзоқова таржимаси

https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху

- Қанчалик яхши ёки ёмон бўлмасин, ҳаётингиз учун Аллоҳга шукр қилган ҳолда тонг оттиринг. Унутмангки бир ерларда инсонлар фақатгина ҳаётда яшаб қолиш учун курашмоқдалар.

- Бизга берилган яна бир офиятли кун учун Аллоҳга ҳамд бўлсин! Кун давомида сизни офият ва хуш кайфият тарк этмасин! 🤲

🍂Хайрли тонг!

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

Бир ҳаким зот айтган эди:
Мени фақат бир аёлгина енгган. У қўлида усти ёпилган товоқ кўтариб келаётган эди. Мен унга: товоқда нима бор?-деб сўрадим. У эса: агар ёпган эканмиз, нима учун қизиқасиз?-деб мени ҳижолат қилди.
Бу бир умрга татигулик ҳикмат бўлди.
Демак, нимаки одамларнинг кўзидан беркитилдими, уни очишга ҳаракат қилманг. Ҳеч бир кимсанинг иккинчи юзини изламанг. Қанчалик ёмон бўлмасин, у сизга фақат яхши томонини кўрсатади ва бу унинг сизга кўрсатган эҳтироми бўлади. Бас, шундай экан, сиз ҳам унга эҳтиром кўрсатинг. Ҳар бир инсоннинг ўзи биладиган ёмон томони бор, уни ҳатто ўзидан ҳам яширади. Бошқаларнинг сирини ковлаштириш фақат ёмон гумон ва зулм эшигини очади.

🎙Ҳомиджон домла ИшматбековЎзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари

Улашинг!
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

"Каҳф" сураси.
#Гўзал_тиловат

🎙Аҳмедов Яҳёхон қори ака

Каҳф сурасини жума куни ўқишлик улкан савоблардандир.

📽 https://youtu.be/cScwPvJgH-k

•••┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈•••
🛰Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖
https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

"Каҳф" сураси
#Аудио

•••┈•┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈•┈•••
🕋 Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📿
https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

"Ёсин" сураси.
#Гўзал_тиловат

•┈••┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈••┈•
📿 Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram |Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛫 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐
Жума муборак!💐

https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

#muftiy_minbari

📹 САДОҚАТ - ОИЛА ПОЙДЕВОРИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

#Кун_ҳикмати

Улашинг
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

#БУХОРИЙ_САБОҚЛАРИ

ЯХШИЛИК ТАЪРИФИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари устоз Зайниддин домла


https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

#Видео
#аёл

🎙Узрли аёлнинг сафардаги намозлари

Абдувоҳид домла Аҳмадалиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси


https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

Дўзахга қараган бўлади

Имом Абу Довуд ҳазрати Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким биродарининг мактубига унинг изнисиз назар солса, худди дўзах оташига назар солгандек бўлади», деганлар.

📿@nasafziyo

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

#xabar #yil_imomi #tanlov #final
“ЙИЛ ИМОМИ – 2024” ТАНЛОВИ БОШЛАНДИ (ФОТОЛАВҲА)

Айни пайтда Республикамиздаги масжидларда фаолият юритаётган имомлар ўртасида “Йил имоми – 2024”  кўрик-танловининг якуний босқичи бошланди.


Унда мазкур мусобақанинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри босқичларида ғолибликни қўлга киритган имом-домлалар ўзаро беллашмоқда.

Нуфузли кўрик-танлов иштирокчиларининг чиқишларини таниқли уламо ва тажрибали устозлардан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан адолат мезонлари асосида муносиб баҳолаб борилмоқда.

Танлов тафсилотларини сайт ва ижтимоий тармоқларимизда кузатиб боринг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

Қандай қилиб ҳаётингизда бирор марта ҳам ютқазмаслигингиз мумкин?

Айтишларича, аббосийлар халифалиги даврида доимо дўстлари билан баҳслашиб юрадиган бир дамашқлик савдогар бўлган экан. Бир куни у дўстларига:
"Мен ҳаётимда бирор марта ҳам тижоратда зарар кўрган эмасман", деди.
Дўстлари истеҳзоли табассум билан:
"Қандай қилиб ҳаётингда ҳеч қачон зарар кўрмадинг? Бундай бўлиши мумкин эмас", дейишди.
Савдогар улардан ўзини синаш учун бирор муаммоли тижорат таклифини беришларини сўради. Шунда дўстлари унга:
"Ироқда хурмо сотиб, фойда топиш етти имконсизликдан биридир, чунки у ерда хурмо чўлдаги қум каби кўп", — дейишди.
Савдогар: "Мен сизларни тушундим ва таклифингизни қабул қилдим", деди. Шундан сўнг у Ироқдан келтирилган хурмоларни сотиб олиб, аббосийлар пойтахти — Бағдодга йўл олди.
Айтишларича, ўша пайтда халифа Воcиқ Биллоҳ баҳорни томоша қилиш учун Мосулга йўл олган экан. Мосул Ироқнинг энг гўзал шаҳарларидан бири бўлиб, "икки баҳор онаси" номини олган эди, чунки унинг об-ҳавоси ёзда ҳам, қишда ҳам баҳордай бўлар эди.
Саёҳатдан қайтиш чоғида халифанинг қизи бўйнидаги олтин зебигардонини йўқотиб қўйган ва йиғлаб отасига шикоят қилган эди. Шундан сўнг халифа уни топиб келган кишига катта мукофот ваъда қилиб, қизини унга никоҳлаб беришини эълон қилди.
Дамашқлик савдогар Бағдодга яқинлашганда, одамлар зебигардонни излаш учун йўлга отланганларини кўрди ва улардан бу шошилинчликнинг сабабини сўради. Улар зебигардон воқеасини айтиб беришди ва уларнинг каттаси:
"Афсуски, биз узоқ йўлга чиқибмизу ўзимиз билан таом олишни унутибмиз, таомсиз қайтишга қийналиб қоламиз, таом олиш учун ортга қайтсак бошқалардан ортда қолиб кетишимиз мумкин", — деди.
Шунда савдогар уларга: "Менда хурмо бор,  олсангиз сотаман," — деди. Одамлар ундан хурмони қиммат нархда сотиб олишди.

Халифа Воcиқ Бағдодда хурмо сотиб фойда топган дамашқлик савдогар ҳақида эшитиб, у билан кўришишни истади. Савдогар халифанинг ҳузурига бориб ўзи ҳақида сўзлай бошлади:
"Эй, ҳукмдор, Аллоҳ давлатингизга барака берсин. Мен савдони бошлаганимдан бери ҳеч қачон зарар кўрган эмасман."
Воcиқ ундан бунинг сабабини сўради. Шунда у жавоб берди:
"Мен етим бола эдим, онам эса ногирон эди. Мен кичиклигимдан уни парвариш қилар, ишлаб пул топар ва иккимизнинг кундалик ризқимиз учун ҳаракат қилар эдим. Йигирма ёшга етганимда, онам касал бўлиб, ётиб қолди. Вафот этиш арафасида у мени ҳақимга дуо қилиб, диним ва дунёмда ҳам ҳеч қачон зарар кўрмаслигимни, замонамизнинг энг шарафли оиласига куёв бўлишимни, қўлимга қум олсам олтинга айлантриб қўйишини Аллоҳдан сўраб дуо қилган эди".
Савдогар гапира туриб беихтиёр ердан бир сиқим қумни қўлига олди. Воcиқ унинг бу сўзларини мийиғида кулиб эшитаётган эди, бирдан савдогарнинг қўлидаги қумни орасида бир нарсани ялтираганига кўзи тушди. Унга қараган эди, қўлидаги ялтироқ нарса халифанинг қизининг йўқотган зебигардони бўлиб чиқди.
Шундай қилиб, онанинг дуоси билан бу дамашқлик савдогар тарихда биринчи бўлиб Ироққа хурмо сотиб, кўп фойда топган тижоратчи ва халифа Воcиқнинг қизига уйланиб унинг куёвига айланди.

Онанинг дуоси ҳақиқатдан ҳам ижобат бўлган эди.

Хулоса:
Ҳеч ким сизга ташқаридан келиб, ҳаётингизга гўзаллик олиб кирмайди.
Сиз ўз қалбингиз эшикларини очиб, тиришқоқлик билан саъй-ҳаракат қилишингиз ва энг гўзал нарсаларни ўзингиз топишингиз керак.
Аллоҳ сизнинг ёрдамчингиз бўлишидан ҳеч қачон ноумид бўлманг.

Ё, Аллоҳ, бизга ота-оналаримизга хизмат қилиш бахтини насиб эт. Улар вафот этган бўлсалар, уларнинг гуноҳларини кечир ва раҳматингга ол.
Бу ҳикояни ўқиб бўлгач, ота-онангиз ҳақига дуо қилиб қўйишни унутманг.
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга салавотлар айтиб, у зотга салом йўлланг.

🎙Ҳомиджон домла ИшматбековЎзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари

Улашинг!
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

#muftiy_minbari

📹 НАМУНАЛИ ОИЛА БЎЛИНГ!
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz I Расмий

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши бўйича конференцияси (COP29)даги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на Конференции Организации Объединенных Наций по изменению климата (COP29)

Address by the President of the Republic of Uzbekistan Shavkat Mirziyoyev at the UN Climate Change Conference (COP29)

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz

Читать полностью…
Подписаться на канал