Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐Жума муборак!💐
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
УСТА ҲАҚИНИ БЕРИШ МАСАЛАСИ
#ижара🏗🪜🔧
❓1429-CАВОЛ: Усталар билан уйимни тўрт-беш кунда қумсувоқ қилиб беришларини келишдик. Олдиндан аванс хам берилди. Лекин усталар турли сабаблар билан ишни чўзиб юборишди. 8 кун ўтиб усталарга яна 3 кун муҳлат бердим, агар иш битмаса пул берилмайди, деб огоҳлантирдим. Айтилган муддатда ишни бажаришмади. Бошқа усталарни чақирдим. Биринчи усталарга пулнинг ҳаммасини бермадим. Мен бу пулга қарзманми, энди пулни бераман, десам олишмаяпти. Бу ҳолатда нима қилишим керак?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Аслида ижарада вақт ва бажариладиган ишни жамлаб шартнома қилиш жоиз эмас. Имом Фахруддин Қозихон раҳматуллоҳи алайҳи ушбу қоидани қуйидагича шарҳлайди:
والصحيح من مذهبه أن الإجارة فاسدة قدم العمل أو أجر إذا ذكر الأجر بعد الوقت والعمل وأما إذا ذكر الوقت أولاً ثم الأجر ثم العمل بعده أو ذكر العمل أولاً ثم الأجر ثم الوقت لا يفسد العقد لأنه إذا وسط الأجر فبذكر الأوّل عملاً كان أو وقتاً. الأجر بعده يتم العقد كان ذكر الثاني بعد ذلك إن كان وقتاً يكون للتعجيل وإن كان عملاً فذكره لبيان لعمل في ذلك الوقت فلا يفسد العقد.
“Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг мазҳабини тўғри тушуниш қуйидагича бўлади. Агар иш ва вақт биринчи айтилиб, кейин иш ҳақи айтилса ижара фосиддир. Аммо вақт айтилиб, кейин иш ҳақи айтилса, сўнг иш айтилса ёки биринчи иш айтилиб, кейин иш ҳақи айтилса, сўнг вақт айтилса ижара фосид бўлмайди. Чунки иш ёки вақтдан қайси бири биринчи айтилса, кейин иш ҳақи айтилса келишув тамомига етган ҳисобланади. Ундан кейин вақт белгиланса вақт тезроқ қилиб беришни сўраш, иш айтилса мазкур вақтда қилинадиган ишни белгилаш ҳисобланади. Шунинг учун келишув фосид ҳисобланмайди” (“Фатавои Қозихон”).
Сизнинг ҳолатингизда вақт ва ишни қўшиб айтганингиз учун ижара фосид ҳисобланади. Ижара фосид бўлганда қилинган иш учун ажри мисл (урфда шу каби хизматга бериладиган ҳақ) берилади. Келишилган иш ҳақи бекор бўлади. Шунинг учун сиз уларга қилган ишлари учун урфга кўра ҳақларини беришингиз лозим.
Уларга ҳақларини олиб борсангиз ҳам олмасликларига келсак, бу ўзаро олди-бердиларда пулларнинг таъйин топишига оид масала. Ижара, яъни шахсларни ижарага олиш ҳам олди-берди муомаласига киради. У иш ҳақини қўлига олганда иш ҳақи берилган бўлади. Унга иш ҳақини бераман деб олиб борсангизу у олмайман, керак эмас деса, сўзининг зоҳирига кўра бу розилик аломати ҳисобланади. Сиз у маблағни ўзингизда қолдиришингиз ҳам мумкин ёки жуда кўнглингиз тўлмаса, бирор муҳтожга бериб юборишингиз ҳам мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Улашинг📲
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Улашинг
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Намоз_вақтлари
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ
31.10.2024 йил ҳолатида
🕋 Бомдод 06:25;
🕋 Пешин 13:00;
🕋 Аср 15:55;
🕋 Шом 17:40;
🕋 Хуфтон 19:10.
Инсоннинг ҳар ерда ризқи бор.
Ризқ Ўзидан.
Бугун ҳам аслида ризқ.
Бугун билан қўшиб бериладиган ҳар ким ва ҳар нарса ҳам ризқ...
Ризқимиз яхшиликларга, яхши инсонлар даврасига, яхши ниятлар билан ёзилган дастурхонларга қўшилиб юраверсин!
Улашинг📲
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Яхши куёв топиб олинган ўғил фарзанд, ёмон куёв эса, йўқотилган қиз фарзанддир❗️
©️Ҳазрати Али р.а
Улашинг📲
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
#Тонг_отганида_ўқиладиган_дуо #Ҳадис:
Абдуллоҳ ибн Ғанном розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг отганида:
اللهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةٍ، فَمِنْكَ وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ
«Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, фалакал ҳамду ва лакаш шукр», деса, кундузнинг шукрини адо қилибди. Ким шу дуони кеч кирганида айтса, кечанинг шукрини адо этибди», дедилар.
(Маъноси: “Аллоҳим, мен билан тонг оттирган неъматлар Сен томондандир. Сен яккаю ёлғиздирсан, Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин”).
Абу Довуд ривоятлари.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📡 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#xabar #muftiy #anjuman
Шайх Нуриддин Холиқназар: Ирсий касалликларнинг олдини олишда жон, ақл ва насл муҳофазаси муҳимдир!
Бугун, 30 октябрь куни пойтахтимизда “Орфан касалликлари ташхиси ва даволаш” мавзусида халқаро форум бошланди. Мазкур муҳим тадбирда дунёнинг 15 дан ортиқ давлатларидан делегациялар, соғлиқни сақлашга соҳасига доир вазирлик, халқаро ва маҳаллий ташкилот мутасаддилари турли эксперт ва мутахассислар иштирок этмоқда. Форум таниқли дин пешволари ва тиббиёт мутахассисларини бирлаштириши билан ҳам катта аҳамиятга бўлди.
Мазкур форум жамиятдаги энг оғриқли мавзулардан бири бўлган болалардаги ирсий-генетик касалликларнинг олдини олиш ва даволаш масалаларига бағишланади.
Халқаро анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари нутқ қилиб, турли касалликларнинг олдини олиш ва даволашда диний-миллий қадриятларнинг ўрни, дин пешволари орфан касалликларининг маънавий, диний ва ижтимоий жиҳатларини муҳокама қилишга доим тайёр эканини таъкидлаб, беморлар дардига малҳам бўлиш, хусусан, ирсий-генетик касалликлар билан азият чекаётган ёш болаларнинг ҳаётини сақлаб қолишга ҳисса қўшиш савобли иш эканини алоҳида қайд этдилар.
Шунингдек, Ислом инсониятни бахтли-саодатли бўлиши учун дини, жони, ақли, насли ва молини муҳофаза қилишга чақириши, Аллоҳ таоло ҳаёт неъматини инсонларга омонат қилиб бераркан, уни муҳофаза қилишга амр этиши, ақлнинг улуғ неъматлиги, шу сабабли динимиз ақлга салбий таъсир қилувчи, унинг фаолиятини бузувчи зарарли нарсалар истеъмол қилишни тақиқлашини баён қилдилар.
Шу билан бирга, Аллоҳ таоло инсон наслини муҳофаза қилиш учун никоҳни жорий қилгани, у бузуқликнинг ҳар қандай туридан қайтариши, наслни муҳофаза қилиш йўлида никоҳ шартномасини тузишдан олдин икки томонни тиббий кўрикдан ўтишини ҳам маъқуллашини таъкидладилар.
#muftiy_minbari
📹 ЯХШИ СЎЗ ҲАМ САДАҚАДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Бирор ишга азму қарор қилар экансиз, таваккул сизнинг маркабингиз бўлсин.
Замон сизга оғир келса, Парвардигордан унинг енгиллигини сўранг.
Ризқнинг торлигидан ғам еманг, лочинлар орасидаги чумчуқларнинг ҳам ризқи етказилади.
Унутманг, Аллоҳ таоло кўз қирини ҳам, қалб сирини ҳам билгувчидир.
Модомики, ҳаёт экансиз шукр қилишга одатланинг, билингки дунё давру даврондир.
Агар дунё иши енгил бўлганида, сабр жаннат эшикларидан бири бўлмас эди.
Солиҳ бир зотдан сўрдилар: сабри жамил недур? Дедиким: бало етганда қалбинг Аллоҳга ҳамд айтгай.
Манба: /channel/tuhur
Ҳамёни бой аммо руҳи фақир бўлган инсонни ҳоли кўп шармандали!
Чунки, у ҳар нарсани баҳосини билади, қадрини эмас.
Мавлоно Румий
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
ЗАКОТ ФАҚАТ РАМАЗОНДА БЕРИЛАДИМИ?
#закот
❓1426-CАВОЛ: 1. Закот фақат Рамазонда бериладими? 2. Ажратилган закот суммасини бир нечта одамга бўлиб берса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. 1. Закотни фақат Рамазонда эмас, бошқа ойларда ҳам бериш мумкин. Чунки закотнинг фарз бўлиши Рамазонга эмас, йил тўлишига боғлиқ ҳисобланади. Кўпчиликнинг Рамазонда закот бериши бу ойда ажри кўп бўлгани учундир. Аслида шахснинг закотга оид мулки (тилла, кумуш, нақд пул, тижорат моллари, яйловдаги чорвалари) нисобга етиб, қамарий ҳисобда бир йил тўлганда берилади. Узрсиз кечиктириш гуноҳ ҳисобланади.
Бу гап барча фиқҳий манбаларимизда айтиб ўтилган. “Фатовои Оламгирия”да бундай дейилган:
ومنها حولان الحول على المال العبرة في الزكاة للحول القمري كذا في القنية
“Закотнинг шартларидан бири молга бир йил тўлган бўлишидир. Закотда қамарий йил эътиборга олинади”.
“Мабсути Сарахсий”да бундай дейилган:
وَلَيْسَ فِي أَقَلِّ مِنْ مِائَتَيْ دِرْهَمٍ زَكَاةٌ فَإِذَا بَلَغَتْ مِائَتَيْ دِرْهَمٍ وَحَالَ عَلَيْهَا الْحَوْلُ فَفِيهَا خَمْسَةُ دَرَاهِمَ
“Икки юз дирҳамдан оз маблағдан закот берилмайди. Қачонки маблағ икки юз дирҳам етса ва бир йил тўлса, ундан беш дирҳам закот беради”.
2. Закотни бир неча кишига бўлиб бериш мумкин. Фақат бир неча кишига бўлиб берганда, ҳар бир кишининг олган улуши бир кунлик эҳтиёжига етадиган бўлиши мустаҳаб ҳисобланади. "Мухтасарул-виқоя" китобида: "Бир кишига закотдан бир кунга етарли, яна ўзгалардан сўрашга ҳожат қолдирмайдиган миқдорда бериш мустаҳабдир", – дейилган. Бир кун тўлиқ сўрашдан беҳожат бўлиш деганда фақатгина фақирнинг ўзи эмас, балки унинг аҳли аёлини ҳам бир кунлик сўрашдан беҳожатлиги назарда тутилган. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
➥Линкни босиб каналимизга обуна бўлинг!
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#muftiy_minbari
📹 ҚАЛБИДАН ШАФҚАТ СУҒУРИБ ОЛИНГАНЛАР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким таомини еб бўлгач:
الحمدُ للهِ الذي أطعَمَني هذا الطَّعامَ ورَزَقَنيه من غيرِ حولٍ مِنِّي ولا قوةٍ
"Алҳамду лиллаҳиллазий атъаманий ҳазат тоъама ва розақонийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва лаа қувватин” деб айтса, унинг аввалги гуноҳлари мағфират қилинади», дедилар (Имом Термизий, Имом Абу Довуд, Имом Ибн Можа ривояти).
Маъноси: “Бу таомни менинг куч-қувватимсиз менга таомлантириб, у ила мени ризқлантирган Аллоҳга ҳамд бўлсин.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Завқ ва орзулар зинапояга ўхшайди. Зиналар ўтириб, дам олишга мослашмаган. Умрни шу зиналарда беҳуда ўтказмаслик учун ғофилликдан тез уйғонган ва ҳаётнинг моҳиятини тўғри англаб етган одам нақадар бахтли!
Мавлоно Румий
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
ХОРУ-ЗОР БЎЛМАЙ ДЕСАНГИЗ…Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари устоз Зайниддин домла
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Онамга 20 минг...😢
➥Линкни босиб каналимизга обуна бўлинг!
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
АЛЛОҲ АДО ҚИЛАДИ!
Бир куни Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларга дедилар:
“Ким кишилардан мол (қарз) олганида қайтаришни ният қилиб олса Аллоҳ унга ёрдам беради. Ким йўқ қилиш мақсадида олса Аллоҳ унинг молини йўқ қилади!”.
Дунё келиб кетадиган нарса. Бир куни сизники, бир кун эса бошқаники. Дунёнинг исми аслида сифатидан олиб номланган. “Дунё”нинг маъноси “паст” деганидир. Унинг пастлигини шундан ҳам билсангиз бўладики, Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам вафот қилганларида совутлари бир яҳудийникида олган қарзлари эвазига гаровда эди...
Аммо бизнинг бошимиздан қийин кунлар ҳам ўтиб туради. Инсон инсон билан тирик. Кишиларнинг қайғусини кетказиш Аллоҳ суйган амаллардандир. Ким бировдан қарз олса-ю, уни бермасликни ният қилса Аллоҳ унинг хусуматчиси бўлади. Бу қарзни бевосита оладими ёки ҳийла-найранг билан оладими фарқи йўқ.
Бир киши қандайдир бир жамиятга ёки хайрия уюшмасига қўшилди. Пулни олганидан сўнг ўзлаштириб жуфтакни ростлади. Бу энг қабиҳ ўғирликдир. Чунки бунда бир кишининг эмас, бир қанча кишининг молини ўғирлади!
#Abdulqodir_Polvonov
манба: @MuslimShosh
➥Линкни босиб каналимизга обуна бўлинг!
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Ассалому алайкум,
Хайрли тонг!
Аллоҳим барчамизга ушбу кунни файзли, баракали ва хайрли қилсин.
Омин!
•••┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•••
📲 Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
✍🏻 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Ўзаро_ҳурмат_ишоралари
‼️Ҳайдовчилар сўзлашув тили...
Йўлларда ҳайдовчилар маълум бир ишора-белгилар билан суҳбатлашади. Мана уларнинг энг машҳурлари:
🚙 Қисқа сигнал – саломлашиш.
🚘 Фараларни қисқа ёқиб ўчириш "ўтинг" дегани.
🚔 Кетма-кет бир неча марта чироқни ёқиб ўчириш «олдинда хавф, тезликни камайтиринг»
🚐 Олдинда турган машинага чироқни ёқиш йўл беринг деганидир.
🚗 Авариявий чироқни ёқиш раҳмат сифатида ишорадир.
🚖 Чап чироқни ёқиш «қувиб ўтиш мумкинмас».
🚌 Йўл четини қўл билан кўрсатиш тўхташни талаб қилиш.
🚛 Ҳавога уриш юкхона очиқлигини билдиради.👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Мутолаа_вақти
Ўзини беркитган одамнинг авратини очмаймиз
Ислом оламидаги катта фитнанинг учи халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга ғаразгўй кучлар томонидан суиқасд уюштирилиб, у кишининг ўлдирилишларидан бошланган эди.
✍🏻Тўлиқ ўқиш...
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Инсон икки яримдан иборат:
Юқори ярмида қалб ва ақл бордир.
Пастки ярмида қорин ва фарж бордир.
Кимнинг диққат-эътибори юқори ярмига бўлса, малоикалар оламига етишади.
Кимнинг диққат-эътибори пастки ярмига бўлса, ҳайвонот оламига етишади. Тавфиқ Аллоҳдандир.
Доктор Муҳаммад Иброҳим Ашмавий, Азҳари шариф жомеасининг ҳадиси шариф ва илмлари устози.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Биласизми...?
Бир кун 12 соат кундуз ва 12 соат кечадан иборат.
Бир йил 12 ойдан иборат.
لا اله الا الله –
(ла илаҳа аллаллоҳ) калимаси 12 ҳарфдан иборат.
محمد رسول الله –
(Муҳаммадун расулуллоҳ) калимаси 12 ҳарфдан иборат.
ابو بكر الصديق –
(Абу Бакр Сиддиқ) калимаси 12 ҳарфдан иборат.
عمر ابن الخطاب –
(Умар ибн Хаттоб) калимаси 12 ҳарфдан иборат.
عثمان ابن عفان –
(Усмон ибн Хаттоб) калимаси 12 ҳарфдан иборат.
علي بن ابي طالب -
(Али ибн Абу Толиб) калимаси 12 ҳарфдан иборат экан.Манба: /channel/tuhur
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
КЕЛИНЛАР ЭШИТСИНЛАР!
ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuAАССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
🪻 АЛЛОҲ 🌱 🕊
🪷 БУГУНГИ 🌱 🕊
🪻 КУНИНГИЗНИ 🌱 🕊
🪷 БАРОКАТЛИ, 🌱 🕊
🪻 ФАЙЗЛИ 🌱 🕊
🪷 ҚИЛСИН! 🌱 🕊
🍃 🏵 🍃 🏵 🍃 🏵 🍃
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қайси бирингиз оиласи тинч, тани соғ ва бир кунлик ризқи бор ҳолда тонг оттирса, гўёки бутун дунёни қўлга киритибди», дедилар.
🍂 ХАЙРЛИ ТОНГ! 🍂
#САВОЛ_ЖАВОБ
ИНСОН НЕГА ЎЛИМ ТЎШАГИДА САДАҚА ҚИЛГИСИ КЕЛАДИ?
ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА
Таҳорат уч қисмга бўлинади.
1 Фарз;
2 вожиб;
3 Мустаҳаб.
Таҳорат қачон фарз бўлади?
Бетаҳорат одам тўрт ишдан бирини ирода қилганда таҳорат фарз бўлади:
1 👉 Намоз ўқиш учун. Хоҳ нафл бўлсин, хоҳ фарз;
2 👉 Жаноза намози учун; .
3 👉Қуръони каримни ушлаш учун; ауруы
4 👉Пул, қоғоз ёки деворга ёзилган оятни ушлаш учун ҳам таҳорат фарздир;
5 👉Тиловат саждасини қилиш учун.
❗️Қачон таҳорат қилиш вожиб бўлади?
- Каъбани тавоф қилишни ирода қилганда.
❗️Қачон таҳорат қилиш мустаҳаб бўлади?
Қуйидаги ишлар учун таҳорат олиш мустаҳабдир:
1 Ухлашдан олдин;
2 Уйқудан турганда;
3 Доимий таҳоратда юриш учун;
4 Савоб ниятида таҳоратнинг устига таҳорат қилиш;
5 Ғийбат, чақимчилик, ёлғон гапларни гапирса, бирор-бир хато қилиб қўйса;
6 Қабиҳ шеърлар тўқигандан кейин;
7 Қаҳ-қаҳа отиб кулгандан кейин. Агар намоз ичида кулса, намози бузилади;
8 Майитни ювиш учун;
9 Майитни кўтариш учун;
10 Ҳар бир намоз вақтида;
11 Жунубликка ғусл қилишдан аввал;
12. Жунуб одам емоқни, ичмоқни, ухлашни ирода қилса;
(Жунуб - эр-хотин бир-бири билан алока қилган ёки тушида алоқага доир ҳолатни кўриб, булғанган эр ва аёл. Мисол учун бир тўшакда эр-хотин қучоқлашиб ёки бир-бири билан ўйнашса, лекин алоқа қилишмаса, Уйғонсалар тўшак нажосат бўлиб қолган бўлса. Қайси бирларига жунублик содир бўлгани номаълум бўлса, иккалаларига ҳам ғусл қилиш вожиб бўлади).
13. Ғазабланган вақтда;
14 Оғзаки Қуръон тиловат қилмоқчи бўлса;
15. Ҳадис ёки ривоят ўқиш учун;
16. Шаръий илм дарси учун;
17. Азон айтиш учун;
18 Қомат (такбир) учун;
19 Хутба учун;
20. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саламнинг зиёратлари учун;
21. Арофатда туриш учун;
22 Сафо ва Марва орасида саъй учун.
Шафиқур Роҳман Надви
"ФИҚҲУЛ МУЯССАР" китобиданМанба: @MuslimShosh
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz