Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таом есалар, учта бармоқларини ялар эдилар, «Бирингизнинг луқмаси тушиб кетса, ундаги азиятни кетказиб, еяверсин, уни шайтонга қолдирмасин», дер эдилар ва бизни идишларни артишга буюриб, «Сиз барака таомингизнинг қайси қисмида эканини билмайсиз», дер эдилар».
Имом Муслим ривояти.@arabicuz
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#xulqi_Quron_bolgan_Zot #siyrat
РАСУЛУЛЛОҲ ﷺНИНГ ГЎЗАЛ ХУЛҚЛАРИ
Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бевалар, мискинлар, қул-хизматчилар билан бирга юрар, уларнинг эҳтиёжларини таъминлар, бундан асло тортинмас, орланмас эдилар” (Имом Насоий, Имом Абу Довуд ривояти).
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху
- Қанчалик яхши ёки ёмон бўлмасин, ҳаётингиз учун Аллоҳга шукр қилган ҳолда тонг оттиринг. Унутмангки бир ерларда инсонлар фақатгина ҳаётда яшаб қолиш учун курашмоқдалар.
- Бизга берилган яна бир офиятли кун учун Аллоҳга ҳамд бўлсин! Кун давомида сизни офият ва хуш кайфият тарк этмасин! 🤲
🍂Хайрли тонг!
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#БУХОРИЙ_САБОҚЛАРИ
САДАҚА ИЛА МОЛ ЗИЁДА БЎЛУРЎзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари устоз Зайниддин домла
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
TANISHUV DARSLARI...
2024 – yil 10 – sentabr kuni “Xoja Buxoriy” o‘rta maxsus islom ta’lim muassasasida yangi 2024-2025 oʻquv yili boshlanishi munosabati bilan 1- bosqich talabalariga “Talabalikka bagʻishlov” va “Birinchi kurs maktabi” mavzularida maʼnaviy-maʼrifiy tadbirlar tashkil etildi hamda yoshlar ta’lim muassasasi Yoshlar bilan ishlash, ma’naviyat va ma’rifat bo‘limi boshlig‘i Muzaffar domla Qosimov hamrohligida ta’lim dargohining faoliyati bilan yaqindan tanishtirildi.
Тadbirni ta’lim muassasasi mudiri O‘tkir domla G‘uzarov ochib berdi va yangi oʻquv yili bilan birinchi bosqich talabalarini chin qalbdan muborakbod etdi.
O'MI Qashqadaryo viloyati vakilligi talabalik baxtiga muyassar boʻlgan barcha yoshlarni samimiy muborakbod etadi!
Youtube | Telegram |Instagram | Facebook | Xojabuxoriy.uz
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
Дангаса инсонлар одамлар орасидаги ташвиши, қайғуси ва маҳзунлиги кўпроғи бўлади. Уларда қувонч ва сурур бўлмайди. Ғайратли, жидди жаҳдли ва ишчан инсонлар эса тамомила бунинг акси бўладилар.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
"Албатта, Сиз буюк хулқ узрадирсиз!"
⚡️Qashqadaryoda "Biz — donormiz!" qon topshirish aksiyasi o‘tkaziladi.
Sizda saraton kasalligiga chalingan, baxtsiz hodisalarda jarohatlangan yoki murakkab operatsiyalarga muhtoj bemorlarga yordam berish imkoniyati bor.
Qon topshirish nafaqat boshqalarga yordam, balki o‘z salomatligingizga ham foyda. Misol uchun, qon topshirish qon-tomir kasalliklarini rivojlanish xavfini kamaytiradi, tanada yangi eritrotsitlar ishlab chiqarishni rag‘batlantiradi va jismoniy holatni barqarorlashtiradi.
Bundan tashqari, qon topshirish jaryonida donorlar sog‘ligi tekshirilib, umumiy salomatlik holatingiz haqida ma’lumot olishingiz mumkin.
Umuman olganda, ushbu savobli ish insonning emotsional holatiga ham ijobiy ta’sir qiladi va ijtimoiy faollikni yanada oshiradi.
Пайғамбаримиз Муҳаммад саллалоҳу алайҳи васалламнинг қисқача тарихлари ва аҳли байтлари
Пайғамбаримиз Расулуллоҳ (с.а.в)нинг аҳли байтлари, аёллари
1. Ҳадижа бинти Ҳувайлид
2. Савда бинти Замъа
3. Оиша бинти Абу Бакр
4. Ҳафса бинти Умар
5. Зайнаб бинти Ҳузайма
6. Умму Салама бинти Абу Умайя
7. Зайнаб бинти Жаҳш
8. Жувайрия бинти Ҳорис
9. София бинти Ҳуяй
10. Умму Ҳабиба бинти Абу Суфён
11. Маймуна бинти Ҳорис Жориялари
Жориялари:
12. Райҳона (р.а)
13. Мория Қибтийя (р.а)
✍🏻Давоми бор...
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Дунё халқлари мақоллари
Ким қўшнисининг уйини силкитса ўзининг уйи қулайди (Шведцар мақоли)
Кишининг қорни тўйгач ноннинг таъмини сезмай қолади (Шотланд мақоли)
Табассум қилишни уддаламасанг дўкон очма (Хитой мақоли)
Яхшиликни билмаганга яхшилик қилиш гулобни уммонга улоқтириш билан баробар (Поляк мақоли)
Умматни тараққиёти неқадар эканлигини билмоқчи бўлсанг, унинг аёлларига боқ (Француз мақолади)
Кўпинча бизлар нарсаларни ҳақиқатидан бошқача кўрамиз, чунки бизлар сарлавҳани ўқиш билан кифояланамиз (Америка мақоли)
Ўзгаларнинг айби доимо бизнинг айбимиздан кўра кўпроқ назарга тушади (Рус мақоли)
Қаноатинг ярим бахтингдир (Италян мақоли)
Ақлингни илм билан безашинг танангни гавҳар билан безатганингдан яхшироқ (Хитой мақоли)
Ўзига ўзи маҳлиё бўлиш жоҳилликнинг самарасидир (Испан мақоли)
Ҳадиялар билан озиқлантирилган муҳаббат доимо оч бўлади (Инглиз мақоли)
Ўзининг фазилатидан гапирадиган аёлдан ва ўзининг тўғрилигидан гапирадиган эркакдан алҳазар (Француз мақоли)
Муҳаббатингни аёлингга бер, сирингни онагга бер (Ирланд мақоли)
Ўғлинг беш ёшга киргунча унга амирдек муомала қил. Яна ўн йил унга қулдек муомала қил. Ундан кейин эса, унга дўстингдек муомалада бўл (Ҳинд мақоли)
Инсон бўлишинг осон, лекин эркак бўлишинг қийин (Рус мақоли)
Оила аҳлим менга гапиришни ўргатдилар, одамлар эса, сукут сақлашни ўргатдилар (Чехословак мақоли)
Ким одамларга илм кўзи билан қараса уларни айблайди. Ким одамларга ҳақиқат кўзи билан қараса уларни маъзур тутади (Италян мақоли)
Ғазаб кучли шамолдирки, у ақл чироғирини ўчириб қўяди (Америка мақоли)
Ўзгаларга эҳсон улашганлар уни гапирмасликлари лозим. Аммо, эҳсон олганлар уни гапиришлари шарт (Португал мақоли)
Катта дарахт мевадан кўра кўпроқ соя беради (Италян мақоли)
Ташвишларингдан уни тешик ҳамёнингга солиш билан қутул (Хитой мақоли)
Ҳар куни эксанг ҳар куни ейсан (Миср мақоли)
Эй инсон, ўлимни унутма, чунки у сени унутмайди (Турк мақоли)
Интиқом лаззати узоққа чўзилмайди. Аммо, авф этиш туфайли Парвардигорнинг розилигини топиш лаззати абадийга давом этади (Испан мақоли)
Севги ва атрнинг ҳидини яшириб бўлмайди (Хитой мақоли)
Ҳамёнида нақди бўлмаган кишининг тилида ипаги бўлсин (Малай мақоли)
Сувдан томган озгина қатралар жадвал пайдо қилиши мумкин (Япон мақоли)
Аллоҳ таоло ҳавода учаётган қушларнинг ризқини беради. Аммо, улар ўша ризққа учиб боришлари керак (Голланд мақоли)
Дўстига қарз берган иккисидан ҳам айрилади (Француз мақоли)
Соҳибжамол аёлга уйланган эркакка иккитадан кўпроқ кўз керак бўлади (Инглиз мақоли)
Ким ўзини қўйдек ювош бўлишга кўнса, уни бўрилар еб қўяди (Француз мақоли)
✍🏼Ҳомиджон домла Ишматбеков
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
@nasafziyo ⬇️⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
📧 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Пайғамбаримиз Муҳаммад саллалоҳу алайҳи васалламнинг қисқача тарихлари ва аҳли байтлари
Фарзандлари: Исми ва ёши (ҳамма фарзандлари Ҳадича онамиздан)
1. Қосим, 17-ой.
2. Зайнаб (р.а), 31 ёш.
3. Руқайя (р.а), 22 ёш.
4. Умму Кулсум (р.а), 28 ёш.
5. Фотима (р.а), 29 ёш.
6. Абдуллоҳ (Тоҳир, Тоййиб), 1 ёшга яқин.
7. Иброҳим, 18 ой
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Ҳидоят_таваллуди
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У зот айтдилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан кўра гўзалроқ бирор нарса кўрмадим. Гўё қуёш У зотнинг юзларида сузиб юргандек эди».
📚Имом Термизий ривоят қилган.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Саховий устози Ҳофиз ибн Ҳажар роҳимҳуллоҳдан ривоят қилиб айтади:
"Агар Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ хуфтон намозидан сўнг ёки бошқа пайт жамоат билан ўтадиган савол-жавобга ўтирса, қўлидаги тасбеҳ ҳеч кимга кўринмаслиги учун енгининг ичида тутар эди. Ҳар ўтиришида тасбеҳ ёки зикр учун айлантирар эди. Баъзан енгидан тушиб кетса, ундан ҳаяжонланиб, яширишга ҳаракат қилар эди."
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Имом Саховий раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиш амалларнинг муборак қилингани ва афзалларидандир. Ҳамда дин ва дунёда нафи кўпроқларидандир”.
“Ал-Қовлул бадиъ” асаридан.
Имом ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Агар банда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга олаётган нафаслари ададича саловот айтса ҳам унинг ҳаққини адо этолмайди”.
“Жалаул афҳам” асаридан.
Соллаллоҳу алайҳи васаллам🤲🏼
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
БИР ОЯТ ШАРҲИЎзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари устоз Зайниддин домла
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Эрта тонгдан жонлиқ сўйилиб, Қуръон тиловат қилинди
Эрта тонгдан вилоят ҳокими, сектор ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда нуронийлар Қарши шаҳридаги “Хўжаи Жарроҳ" қадамжосини зиёрат қилишди.
Шундан сўнг жонлиқ сўйилиб, Қуръон тиловат қилинди.
Йиғилганлар пахта хирмони баракали ва доимгиданда серҳосиллигини, шунингдек, юртимизда доим тинчлик ва хотиржамлик бўлишини сўраб дуога қўл очишди.
Сўйилган жонлиқ гўштлари кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга тарқатилди.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#xushxabar #umra2024
🕋Хушхабар: “Умра – 2024” янги мавсуми бошланди
Бугун, 10 сентябрь куни “Умра – 2024” мавсумининг навбатдаги босқич илк гуруҳ зиёратчилари Тошкент халқаро аэропортидан Саудия Арабистонига жўнаб кетди.
Расулуллоҳ ёдгорликларини асраши
Асмонинг мавлоси Ибн Умар айтади: “Асмо бизга дебож билан зийнатланган жубба – чакмонни кўрсатди ва Расулуллоҳ мана шу чакмонда душманга рўпара бўлардилар”, деди (Муслим, Абу Довуд, Ибн Мода ва Насоий ривоятида ўша чакмон Оишада бўлиб, у қазо этгач, мен уни ўзимга олдим, биз уни ювиб, сувини касалга ичириб унинг воситасида шифо сўраймиз, дейилган).
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари устоз Зайниддин домла
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни соғинган саҳобалар (1 қисм)
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу
Абу Бакр р.а.нинг аёли Асмо бинти Умайс розияллоҳу анҳо айтадилар: “Расулуллоҳ с.а.в. вафот этганларига бир кун бўлган эди. Абу Бакр Сиддиқ р.а Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни бир кун кўрмаганларига бошларини тиззаларига қўйиб кўп йиғлардилар”. Шунда тинчлантириш мақсадида: “Кўп ташвиш чекманг! Ҳамиша Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бўлдингиз. Иншааллоҳ, яқинда У зот алайҳиссалом билан яна кўришасиз”, дедим.
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қаттиқ соғинар, у зот алайҳиссалом билан кўришишни интизорлик билан кутардилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўришга бўлган соғинч икки йилу уч ой давом этди. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу вафот этдилар. Соғиниб кутганлари – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан учрашишга муваффақ бўлдилар...
Давоми бор....
Даврон Нурмуҳаммад
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
#bugunning_muhim_mavzusi №14
📚 ҲАНАФИЙ МАЗҲАБИГА ЭРГАШГАН ИМОМ ШОФЕЪИЙ
🎙Ҳомиджон домла Ишматбеков – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари.
Кўрсатувнинг тўлиғи қуйидаги ҳаволаларда:
📱 telegram (HD), 🎞 youtube (HD)
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#siyrat
#muftiy_minbari
📹 ЖИНЛАРНИНГ ИЙМОНГА КЕЛИШИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📚 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#siyrat #rasululloh
🌙 МЎМИНЛАРГА МУШФИҚ, МЕҲРИБОН РАСУЛ!
1-кўрсатув: "Расулуллоҳга муҳаббатнинг асоси – у зотга эргашишда"
🎙Ҳасан домла Қодиров - “Сирож солиҳ” масжиди имом-хатиби
🎙Муҳаммадраҳим домла Абдуқодиров - “Доруссалом” жоме масжиди имом-хатиби
Робиъул аввал ойининг ўн иккинчи кечаси, душанба куни – қуёш порлаган, инсоният тарихидаги энг қувончли кун....
Олам зулмат ботқоғида ботган бир ҳолда араб саҳросидан нур сочган кун...
Бутлар юзтубан ерга йиқилган, Маккадан чиққан нур Шом қасрларини ёритган кун...
🌙 Сиз дунёга келдингиз Расулимиз, ҳабибимиз, шафоатчимиз, пайғамбарлар хотами, саййидул аввалийна вал охирийн, ҳазрати Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам
Ассалому алайка ё Расулуллоҳ,
Ассалому алайка ё Ҳабибуллоҳ.
🎞️ Ҳафтанинг ҳар душанба ва пайшанба кунлари хуфтон намозидан кейин “МЎМИНЛАРГА МУШФИҚ, МЕҲРИБОН РАСУЛ!” шиори остида туркум илмий-маърифий суҳбатлар бўлиб ўтади.
Аллоҳ асрайман деса бало йўқ,
Асрамайман деса даво йўқ.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Аллоҳ бу муборак мавлуд ойининг улкан савоблардан барчамизга насиб этсин! Омин
АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД
•••┈•┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈•┈•••
🍃Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
✍🏻 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Studiya 24 | Rahmatulla Usmonov - Qashqadaryo viloyati bosh imom-xatibi, «Imom Buxoriy» ordeni sohibi bilan suhbat
#9sep #uzbekiston24
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Мавлуд_ойи
Мавлуд ойида кўп салавот айтайлик!
Бу галги салавот:
اللَّهُمَّ صَلِّ وَ سَلِّمْ وَ بَارِكْ عَلَى سَيِّدِنَا مُحَمَّدٍ وَ عَلَى آلِهِ وَ ارْضَ عَنْ أَصْحَابِهِ أَجْمَعِين
Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъалаа саййидинаа Муҳаммадин ва ъалаа аалиҳи вардо ъан асҳабиҳи ажмаъийн.
•••┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈•••
Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Биз умматлар...
Бугун сизга атаб мавлуд ўқилмоқда,
Мадҳингизга минг салавот тўқилмоқда,
Лек юрагим чок-чокидан сўкилмоқда,
Суннатингиз қилолмаган ғўр умматмиз,
Қадрингизга етолмаган шўр умматмиз.
Таҳажжудга белларимиз букилмаса,
Саҳар туриб Каломуллоҳ ўқилмаса,
Кўзимиздан бир қатра ёш тўкилмаса,
Уммат деган даъвоимиз ёлғонмикин,
Ёки нифоқ қалбимизда қолғонмикин?
Салавотни ўз ўрнига қўёлмасак,
Соғинганда меҳрингизга тўёлмасак,
Риё ила қилган ишдан уялмасак,
Суннат ўрнин бидъат қоплаб олғонмикин,
Ёки шайтон ўз йўлига солғонмикин?
Насиҳатдан қотиб кетган юзларимиз,
Оҳ, бунчалар ёлғон бўлди сўзларимиз,
Ҳабибини кўрмоқ истар кўзларимиз,
Илмсизлик адаштирди йўлимиздан,
Тутинг энди биз нодоннинг қўлимиздан.
Фарзандингиз ўлганда ҳам чидадингиз,
Гулларингиз сўлганда ҳам чидадингиз,
Душманингиз кулганда ҳам чидадингиз,
Оҳ, не қилай нуқсонларим ёполмадим,
Устозликда сиздан зўрин тополмадим?
Инсон бугун ихтилофда, ҳар хил фикр,
Васвасадан қутқарувчи фақат зикр,
Сизга уммат қилганига минг бор шукр,
Кунда, тунда тилимизда сизни дермиз,
Расулимсиз, дилимизда сизни дермиз.
Тўлин ойим, ҳам офтобим, гулрухсорим,
Меҳрингизга зор-интизор, садқа жоним,
Суннатингиз маҳкам тутай бор имконим,
Абу Бакру, Умар, Усмон, Шери Худо,
Каби бу жон мудом сизга бўлсин фидо.
Ё Ҳабибим, Ё Муҳаммад, Ё Мустафо,
Даврамизга хуш келибсиз Ё Аҳмадо,
Сизни кўриб қалб тўридан чиқди садо:
Суюклигим ёнимизда юринг ҳар дам,
Умматим, деб бизни қўллаб туринг ҳар дам!
Эркин Қудратуллоҳ
•••┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈•••
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Ота-онага лутф кўрсатиш ва наҳйи қилмаслик
عَنْ سَعِيدِ بْنِ جُبَيْرٍ فِي قَوْلِهِ عَزَّ وَجَلَّ: }رَبُّكُمْ أَعْلَمُ بِمَا فِي نُفُوسِكُمْ إِنْ تَكُونُوا صَالِحِينَ{ قَالَ: تَكُونُ البَادِرَةُ مِنَ الوَلَدِ إِلَى الوَالِدِ. وَقَالَ اللهُ عَزَّ وَجَلَّ: }إِنْ تَكُونُوا صَالِحِينَ{ قَالَ: أَنْ تَكُونَ النِّيَّةُ صَادِقَةً، }فَإِنَّهُ كَانَ لِلأَوَّابِينَ غَفُورًا{ لِلبَادِرَةِ الِّتِي بَدَرَتْ مِنْهُ».
Саъид ибн Жубайрдан ривоят қилинади:
«У зот азза ва жалланинг: «Аллоҳ ичингиздаги нарсани билувчи. Агар солиҳ бўлсангиз», – деган қавли ҳақида «Боладан ота-онага бўладиган муомала аломати» – деган.
Аллоҳ азза ва жалла: «Агар солиҳ бўлсангиз» (яъни, агар ният содиқ бўлса) «Албатта, У зот тавба қилувчилар учун мағфиратлидир», деган. Бу ундан содир бўлган аломат ҳақида».
✍🏻Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22608
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Намоз_вақтлари
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ
09.09.2024 йил ҳолатида
🕋 Бомдод 05:35;
🕋 Пешин 13:00;
🕋 Аср 17:05;
🕋 Шом 19:00;
🕋 Хуфтон 20:30.