АЛЛОҲГА ОШИҚ ҚАЛБ...
— Таҳорат нима?
— Намозга тайёргарлик... У Зотнинг ҳузурида қалбинг ва жисминг пок бўлмаса тура олмайсан. Ҳар икки поклик учун таҳорат лозим. Жисм таҳорати сув билан олинади.
— Қалбники-чи?
— Ишқ билан.
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
📿Мавлид ойи муборак бўлсин!
Оламларга раҳмат қилиб юборилган Зот, кўзимиз нури, бошимиз тожи, шафоатчимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам таваллуд топган ой – Рабиул аввал эшик қоқмоқда.
Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дунёга келишлари бутун инсоният учун чинакам улкан неъматдир, катта воқеадир.
Аслида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам энг биринчи набий ҳисобланадилар. Ҳадиси шарифда: «"Ё Расулуллоҳ! Сизга нубувват қачон вожиб бўлди?" деб сўрашди. Шунда у зот: "Одам (алайҳиссалом) руҳ ва жасад орасида эканида", деб жавоб бердилар» (Имом Термизий ривояти).
Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади:
«(Эй Муҳаммад) Биз сени фақат оламларга раҳмат қилиб юбордик» (Анбиё сураси, 107-оят).
Рабиул аввал – коинот султонига кўп-кўп салавот айтиш, саломлар ва дурудлар йўллаш ойидир. Шундай экан, бу ойни ғанимат билайлик. Тилимиздан салавот, салом ва дуруд тушмасин.
Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала саййидина Муҳаммадив ва ъала оли саййидина Муҳаммад.
•••┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈•••
👥Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Уларни дўст тутма!
1. Ёлғончи.
2. Ўғри.
3. Ҳасадчи.
4. Ўзига бино қўйган, манман.
@arabicuz
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Араб тилининг гўзалликларидан
“Саховат”, “жууд” ва “ийсор”нинг ўртасидаги фарқ нимада?
Саховат деб, кўпини ўзида олиб қолиб камроғини бошқага беришга айтилади. Яъни, ҳеч малолланмасдан бошқага инфоқ қилиш ва ўзида ҳам мол-мулкидан қолдиришдир.
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу: “Сахий ўзининг саховати билан жаннатга кирса керак”, деганлар.
Жууд деб, камини ўзида олиб қолиб, кўпроғини бошқага беришни айтилади.
Бунга ҳадисдан мисол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта Аллоҳ покдир, покликни яхши кўради, тозадир тозаликни яхши кўради, олийжанобдир олийжанобликни яхши кўради, сахийдир саховатни яхши кўради...” , дедилар.
Ийсор деб, унга эҳтиёжи борлигига қарамай, ўзига ҳеч нарса қолдирмасдан ҳаммасини бошқага бериб юборишга айтилади. Ийсорга оятдан мисол: “Ва гар ўзларининг ҳожатлари бўлса ҳам, (уларни) ўзларидан устун қўярлар”, Ҳашр сураси, 9-оят.@arabicuz
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Бандасининг истак-хоҳишлари ортгани сари фарзни бажариш орқага кетаверади.
Чунки бу дунё ташвишлари билан машғул бўлиб қолади.
Умар ибн Абулазиз.
Яқинларингизга ҳам улашинг
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#muftiy_minbari
📹 ЯХШИЛИК ҚИЛИНГ, МУКОФОТИНИ АЛЛОҲ БЕРАДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Салмон балиқлари кўпайиш мавсумид саёҳатга чиқишади. Дарё юқорисига тухумларини қолдиргач, мадордан қолиб, шу ерда вафот этишади.
Айиқлар эса бундан унумли фойдаланишади. Қишки уйқу учун ёғ заҳирасини мазали балиқлар билан тўлдиришади.
Аллоҳ айиқларнинг ризқларини шу тарзда келтириб қўйибдия, Машааллоҳ!
🫂Энг қадрли инсонларингизга юборинг!
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Тўртдан бирга ҳақдорлар
Меросхўрлардан иккитаси тўртдан бирни олади:
1. Эр. Агар эрнинг хотинида хоҳ унинг ўзидан, хоҳ бошқа эридан боласи бўлса ёки боласининг боласи бўлса (қанча пастласа ҳам), эр тўртдан бирни олади. Бунга далил ушбу ояти каримадир:
«Агар уларнинг боласи бўлса, сизга улар қолдирган нарсанинг чораги» (Нисо сураси, 12-оят).
2. Хотин. Хотиннинг эрининг боласи бўлмаса ёки боласининг боласи бўлмаса (қанча пастласа ҳам), шу хотин тўртдан бирни олади. Боласи шу хотиндан бўлса ҳам бошқасидан бўлса ҳам фарқи йўқ. Бунга далил ушбу ояти каримадир:
«Уларга сиз қолдирган нарсанинг, агар фарзандингиз бўлмаса, чорагидир» (Нисо сураси, 12-оят).
Мулоҳаза. Якка хотиннинг ёки бир неча хотинларнинг улуши битта бўлиб, ўзгармайди, чунки «Уларга сиз қолдирган нарсанинг, агар фарзандингиз бўлмаса, чорагидир» ояти каримасида «уларга» деб, кўплик сийғасида айтилмоқда.
✍🏼https://islom.uz/maqola/22588
📬 /channel/nasafziyo
#ибрат
Фиръавн уйларимиздаги диван унинг тахтидан қулайроқ ва чиройлироқ эканини билмаган, агар билганида бу қаттиқ ёғоч курсини ўзига тахт қилиб олмаган бўлар эди.
Биз ҳатто шоҳлар ҳам яшамаган ва орзу қилмаган ҳаёт кечирамиз. Бироқ, кўпчилигимиз ҳаётимиздан шикоят қиламиз.
Ношукрликдан Ўзи асрасин, ҳар бир ҳолатимизга Аллоҳ таолога ҳамду санолар айтишимиз лозим.
Алҳамдулиллаҳ аъла кулли ҳол🤲
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Ҳикмат_вақти
«Роббим, мени ва зурриётларимни намозни тўкис
адо этадиганлардан қилгин. Роббимиз, дуони қабул
қилгин»
Иброҳим сураси, 40-оят.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
🍂 Хайрли тонг!
#Дуо
Яхшиликлар, муҳаббат ва камтарлик касб этувчи дуо
Ўқилиши: Аллооҳумма инний ас‘алука фиълал хойроот, ва таркал мункароот ва ҳуббал масаакийн, ва ан тағфиролий ва тарҳаманий, ва изаа аротта биқовмин фитнатан фатаваффаний ғойро мафтуун.
Маъноси: Эй Аллоҳ! Сендан хайрли амалларни қилишни, мункар гуноҳ ишларни тарк қилишни ва мискинларни севишни ва мени мағфират қилиб раҳм қилишингни сўрайман. Ва қачонки бир қавмни фитна қилишни ирода қилсанг мени мафтун бўлмаган холимда вафот эттир.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Улардан эҳтиёт бўл!
1. Шайтон.
2. Нафси ҳаво.
3. Шаҳват.
4. Ёмон дўст.@arabicuz
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Аллоҳнинг_яратганлари
Махлуқотларини ажойиб ҳикмат билан яратган Зот барча нуқсонлардан покдир
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Маърифий суҳбатлар: Фолбинлик ва сеҳргарлик гуноҳи кабиралардандир
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📲https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Биринчи Президентимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирилди
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху
- Қанчалик яхши ёки ёмон бўлмасин, ҳаётингиз учун Аллоҳга шукр қилган ҳолда тонг оттиринг. Унутмангки бир ерларда инсонлар фақатгина ҳаётда яшаб қолиш учун курашмоқдалар.
- Бизга берилган яна бир офиятли кун учун Аллоҳга ҳамд бўлсин! Кун давомида сизни офият ва хуш кайфият тарк этмасин! 🤲
🍂Хайрли тонг!
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#ҒАФЛАТДА_ҚОЛМАНГ!
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ТАВАЛЛУД ТОПГАН ОЙ КИРИБ КЕЛДИ
📆 Ҳижрий 1446 йил Робиъул аввал ойининг 1-куни 2024 йил 4-сентябрь чоршанба кунига тўғри келмоқда.
🕌 Севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафао соллаллоҳу алайҳи васаллам Фил йилида Робиъул аввал ойининг ўн иккинчиси (баъзи манбаларда 8, 9 ёки 10-кунлари), душанба куни (милодий 571 йил, апрель ойида) дунёга келдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба куни рўза тутиб: “Бу мен туғилган кун”, деб айтардилар (Имом Муслим ривояти).
❓Робиъул аввал ойи қандай ой?
Ҳижрий-қамарий тақвим бўйича йилнинг (Муҳаррам ва сафар ойларидан кейинги) учинчи ойи. Бу ой Ислом уммати учун энг севимли ойлардан бири саналади. Чунки бу ойда Аллоҳнинг сўнгги пайғамбари ва ҳабиби, сарвари коинот Муҳаммад алайҳиссалом таваллуд топганлар. Шу боис бу ой “Мавлид ойи” деб ҳам номланади.
🌙 Мавлид нима дегани?
Мавлид луғатда “туғилиш” деган маънони англатади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган ой Рабиъул аввал ойи муносабати ўтказиладиган маросим ва тадбирлар “Мавлиди Набий” дейилади.
Мавлид ойи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни янада қаттиқроқ севишга интилиш, сийратларини ўрганиш, у зотга ҳар бир ишда эргашиш, янада кўпроқ салавоту дурудлар йўллаш ойидир.
🌙 Бу ойни қандай ўтказиш керак?
Бу ойни Пайғамбар алайҳиссаломни янада кучлироқ севишга интилиш, сийратларини ўрганиш, у зотга ҳар бир ишда эргашиш, кўпроқ салавоту дурудлар йўллаш билан ўтказиш лозим.
☪️ Салавот нима дегани?
“Салавот” сўзи араб тилидаги “салот” сўзининг жами бўлиб, “дуо” деган маънони англатади.
Салавот қандай айтилади? Саҳобалар розияллоҳу анҳум Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан “Ё Расулуллоҳ сизга салавот айтиш қандай бўлади?” деб сўраганларида У зот алайҳиссалом: “Аллоҳумма солли аъла Муҳаммадин ва аъла аали Муҳаммадин, кама соллайта аъла Иброҳийма ва аъла аали Иброҳийм. Иннака ҳамийдум мажийд. Аллоҳумма барик аъла Муҳаммадин ва аъла аали Муҳаммадин, кама барокта аъла Иброҳийма ва аъла аали Иброҳийм. Иннака ҳамийдум мажийд”, деб айтинглар, деганлар (Имом Бухорий ривояти).
🌙 Салавот айтишнинг қандай фазилатлари бор?
Салавот айтиш бахилликдан узоқ қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳузурида зикр қилинсам, менга салавот йўлламаган киши бахилдир”, дедилар (Имом Термизий, Имом Аҳмад ривояти).
🤲 Салавот айтиш дуо қабул бўлишининг омилидир.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар бир дуо Пайғамбарга салавот айтилмагунча, осмон ўртасидаги парда туфайли ерда тўхтаб туради, салавот айтилса, ўша парда кўтарилади”, дедилар.
✅ Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).
🕌 Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга яқин қилади.
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни менга энг яқин кишилар, албатта, менга кўп салавот айтганлардир”, дедилар (Имом Термизий ривояти).
☝️ Аллоҳ таоло салавот айтувчиларнинг гуноҳини мағфират этади, даражасини кўтаради.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта салавот айтади. Унинг ўнта гуноҳи ўчирилади. Ўн даража юксалтирилади”, дедилар (Имом Насоий ривояти).
🕌 Салавот айтувчиларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эшитадилар.
Абдуллоҳ ибн Абу Вафо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилади ва мен эшитаман”, дедилар (Имом Ибн Можа ривояти).
Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад.
Даврон Нурмуҳаммад
ЎМИ Матбуот хизмати
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Ибрат
"Сенинг кулиб туришингни истайдиган ягона одам сураткашдир. Лекин уям бунинг ҳақини олади".
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🍂https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Одамларга шукр қилмаган Аллоҳга шукр қилмайди», дедилар.
Термизий ривоят қилган.
Ижтимоий одоблар китобидан.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Баъзилар учун маҳорат бўлган нарса, кимнингдир одатий ҳодидир...
Ҳикмат излаганга ҳикматдур дунё...
Яхшилик қил, жаҳон яхшилик олсин, Яхшилар бошига яхшилик солсин. Мол-дунё барчадин - сендан ҳам қолур, Яхшиси мол эмас, яхшилик қолсин.
Абдурахмон Жомий
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
САҚЛАНИШИНГ КЕРАК!!!
Ҳалол бўлмаган нарсаларга назар ташлашдан сақланиш керак. Чунки уларга қараш қалбни маънан ўлдирувчи ўқдир, унга зулм қилув чи султондир.
Ҳикмат аҳлининг бу хусусдаги баъзи сўзлари шундай: «Ўнгда-сўлда дуч келганга назар ташлайверишинг кўп афсусларга сабаб бўлади».
Ўнгу сўлга қарайвериш ғайриахлоқий ҳодисаларни юзага келтиради, инсонни разил қилади, жаҳаннамда узоқ муддат қолишга боисдир. Кўзларингга эгалик қил. Агар уларни эркин қўйиб юборсанг, ахир бир кун сени ёмонликка олиб боради. Гар уларга эга экансан, бошқа барча аъзоларингга ҳам эга бўла оласан.
Абу Ҳомид Ғаззолий.
Каналга уланиш:👇
📲 /channel/nasafziyo
#Иқтибос
Аллома Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ "ал-Бидоя ва-н-Ниҳоя" асарида айтишича, Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳдан: "Сиз қайси тоифадансиз?", деб сўрашган экан. Бу саволга Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ: "Ўтган уламоларни сўкмайдиган, тақдирга ишонган, қибла аҳлидан бўлганлардан ҳеч кимни бирорта гуноҳи сабабли кофирга чиқармайдиган кишилар тоифасиданман!", деб жавоб берганлар.
📚 "Ал-Бидоя ван-ниҳоя" китоби 9-жуз, 336-бет
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬https://taplink.cc/nasafziyo.uz
ФАРЗАНДЛАРНИ ҚОБИЛИЯТИГА ҚАРАБ ТАДБИР ҚИЛАЙЛИК
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари устоз Зайниддин домла
📬https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Намоз_вақтлари
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ
02.09.2024 йил ҳолатида
🕋 Бомдод 05:30;
🕋 Пешин 13:00;
🕋 Аср 17:15;
🕋 Шом 19:10;
🕋 Хуфтон 20:40.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📧 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#muftiy_minbari
📹 ГЎЁ ЖАННАТГА КАЛИТИМИЗ БОРДЕК ЯШАЯПМИЗ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Президент Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Биринчи Президентимиз ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев посетил Научно-просветительский мемориальный комплекс имени Ислама Каримова и возложил цветы к подножию памятника Первому Президенту.
#Mirziyoyev #marosim #xotira #BirinchiPrezident
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz