#САВОЛ_ЖАВОБ
ИНСОН НЕГА ЎЛИМ ТЎШАГИДА САДАҚА ҚИЛГИСИ КЕЛАДИ?
ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА
Таҳорат уч қисмга бўлинади.
1 Фарз;
2 вожиб;
3 Мустаҳаб.
Таҳорат қачон фарз бўлади?
Бетаҳорат одам тўрт ишдан бирини ирода қилганда таҳорат фарз бўлади:
1 👉 Намоз ўқиш учун. Хоҳ нафл бўлсин, хоҳ фарз;
2 👉 Жаноза намози учун; .
3 👉Қуръони каримни ушлаш учун; ауруы
4 👉Пул, қоғоз ёки деворга ёзилган оятни ушлаш учун ҳам таҳорат фарздир;
5 👉Тиловат саждасини қилиш учун.
❗️Қачон таҳорат қилиш вожиб бўлади?
- Каъбани тавоф қилишни ирода қилганда.
❗️Қачон таҳорат қилиш мустаҳаб бўлади?
Қуйидаги ишлар учун таҳорат олиш мустаҳабдир:
1 Ухлашдан олдин;
2 Уйқудан турганда;
3 Доимий таҳоратда юриш учун;
4 Савоб ниятида таҳоратнинг устига таҳорат қилиш;
5 Ғийбат, чақимчилик, ёлғон гапларни гапирса, бирор-бир хато қилиб қўйса;
6 Қабиҳ шеърлар тўқигандан кейин;
7 Қаҳ-қаҳа отиб кулгандан кейин. Агар намоз ичида кулса, намози бузилади;
8 Майитни ювиш учун;
9 Майитни кўтариш учун;
10 Ҳар бир намоз вақтида;
11 Жунубликка ғусл қилишдан аввал;
12. Жунуб одам емоқни, ичмоқни, ухлашни ирода қилса;
(Жунуб - эр-хотин бир-бири билан алока қилган ёки тушида алоқага доир ҳолатни кўриб, булғанган эр ва аёл. Мисол учун бир тўшакда эр-хотин қучоқлашиб ёки бир-бири билан ўйнашса, лекин алоқа қилишмаса, Уйғонсалар тўшак нажосат бўлиб қолган бўлса. Қайси бирларига жунублик содир бўлгани номаълум бўлса, иккалаларига ҳам ғусл қилиш вожиб бўлади).
13. Ғазабланган вақтда;
14 Оғзаки Қуръон тиловат қилмоқчи бўлса;
15. Ҳадис ёки ривоят ўқиш учун;
16. Шаръий илм дарси учун;
17. Азон айтиш учун;
18 Қомат (такбир) учун;
19 Хутба учун;
20. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саламнинг зиёратлари учун;
21. Арофатда туриш учун;
22 Сафо ва Марва орасида саъй учун.
Шафиқур Роҳман Надви
"ФИҚҲУЛ МУЯССАР" китобиданМанба: @MuslimShosh
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
ИДДА ТУГАМАСДАН ТУРМУШ ҚУРИШ
#идда
❓1425-CАВОЛ: Аёл кишининг эри вафот этса ёки талоқ қилса идда ўтиришини биламиз. Кўпчилик буни ҳомиладорликни аниқлаш учун жорий этилган деб тушунади. Шунинг учун бугунги кунда баъзи аёллар УЗИ аппаратига тушганда ҳомиладорлик аниқланмаса, янги турмуш қуриб кетмоқдалар. Шаръий жиҳатдан идда тугамасидан қилинган ушбу никоҳлари дуруст бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимиз эри вафот этган аёл учун тўрт ойу ўн кун идда ўтиришни белгилаган. Агар у ҳомиладор бўлса, бола туғиши билан иддаси тугайди. Бурҳониддин Марғилоний раҳматуллоҳи алайҳ “Ҳидоя” китобида қуйидагиларни айтади:
)وَإِنْ كَانَتْ حَامِلًا فَعِدَّتُهَا أَنْ تَضَعَ حَمْلَهَا ) لِقَوْلِهِ تَعَالَى { وَأُولَاتُ الْأَحْمَالِ أَجَلُهُنَّ أَنْ يَضَعْنَ حَمْلَهُنَّ (
) وَعِدَّةُ الْحُرَّةِ فِي الْوَفَاةِ أَرْبَعَةُ أَشْهُرٍ وَعَشْرٍ ) لِقَوْلِهِ تَعَالَى وَيَذَرُونَ أَزْوَاجًا يَتَرَبَّصْنَ بِأَنْفُسِهِنَّ أَرْبَعَةَ أَشْهُرٍ وَعَشْرًا
“Агар аёл ҳомиладор бўлса унинг иддаси ҳомиласини туққуничадир. Чунки Аллоҳ таоло: “Ҳомиладор аёлларнинг идда муддати ҳомилаларини туққунларигачадир”, деган (Талоқ сураси 4-оят)”. Эри вафот этганда озод аёлнинг иддаси тўрт ой ва ўн кундир. Чунки Аллоҳ таоло: “ Сизлардан вафот этиб, хотинларини қолдирган бўлсалар, (бева хотинлари) тўрт ою ўн кун ўзларини кузатиб (идда сақлаб) ўтирадилар”, - деган (Бақара сураси 234-оят)”.
Бироқ, ҳомиладор бўлмаса, айтилганидек, унинг иддаси тўрт ой ва ўн кундир. Идда чиқмасидан турмуш қуриши мутлақо жоиз эмас ва у шаръий жиҳатдан ҳақиқий никоҳ ҳисобланмайди. Чунки, идда ўтиришнинг сабаби фақатгина ҳомилани аниқлаш эмас. Балки, ортда қолган никоҳнинг ва ушбу никоҳда жуфти ҳалол бўлган эрнинг эҳтироми учун ҳам аёл идда ўтиради. Шунинг учун эрлари вафот этган муслима аёллар, агар ҳомиладор бўлсалар болани туғмагунча, ҳомиладор бўлмасалар, эрларининг вафотидан тўрт ойу ўн кун ўтмагунча бошқага турмушга чиқишлари жоиз эмас. Шунингдек, эрлари талоқ қилган аёлларнинг ҳам, агар ҳомиладор бўлсалар болани туғмагунларича, ҳомиладор бўлмасалар тўлиқ уч ҳайз кўрмагунларича иддалари тугамайди. Ҳайз кўрмайдиган аёллар эса уч ой идда ўтирадилар. Ушбу муддат ичида уларнинг бошқа никоҳ қуришлари жоиз бўлмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Кун_ояти
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Ҳикмат
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
🌹Aссалому алайкум,
Сешанба тонги муборак бўлсин!
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!
☘️ Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀 Кўнглингизни хотиржам,
☘️ Чеҳрангизни нурли қилсин.
🍀 Танангизни саломатлик,
☘️ Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!
🍀 Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!
📲 Албатта яқинларингизга ҳам юборинг!
➥Линкни босиб каналимизга обуна бўлинг!👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#xabar #uchrashuv
ЎЗБЕКИСТОН УЛАМОЛАРИ АФҒОНИСТОНДА САМАРАЛИ УЧРАШУВЛАР ЎТКАЗДИ
Шу йилнинг 23-26 октябрь кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги делегация Афғонистонда хизмат сафарида бўлди.
Ўзбекистон делегацияси Афғонистон Бош вазири ўринбосари Абдулсалом Ҳанафий, Иршод, ҳаж ва вақф ишлари вазири Нур Муҳаммад Сақиб, Олий таълим вазири Неда Муҳаммад Надим, Балҳ вилояти ҳокими ўринбосари Абдулходи Абу Идрис ва Кобул уламолар кенгаши раиси Муҳаммад Руҳоний кабилар билан мулоқот ўтказди.
Учрашувларда томонлар сўнгги йилларда икки давлат ўртасидаги алоқалар ривожланиб бораётгани, турли йўналишлардаги ҳамкорлик муносабатлари, яқин қўшничилик ва дўстлик алоқалари мустаҳкамланаётганини таъкидладилар.
Хусусан, Афғонистон томони давлатимиз раҳбари бир неча бор дунё ҳамжамиятига ушбу юртда тинч ва осуда ҳаёт учун тақдим этган ташаббуслари ўзининг ижобий самарасини бераётганини алоҳида қайд этдилар. Айниқса, Ўзбекистоннинг Афғонистон халқига ва унинг амалдаги ҳокимиятига ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, тинчлик қарор топиши ва долзарб муаммоларни ҳал этишдаги ёрдамлари юқори баҳоланди.
Ўз навбатида Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари юртимиз тараққиётининг янги даврида барча соҳалар қатори, диний-маърифий жабҳада ҳам кенг кўламли ўзгаришлар бўлаётгани, хусусан, янги масжид-мадрасалар, очилаётгани, Қуръони карим курслари фаолият юритаётгани, Фатво маркази иш бошлагани, ҳаж ва умра қилувчилар сони ошаётгани ва Ислом цивилизацияси маркази каби йирик лойиҳалар ишга туширилаётганини алоҳида қайд этдилар. Ўзбекистон уламоларининг Афғонистон диёрига тарихий ташрифи ҳам мана шундай янгиланишларнинг узвий давоми экани эътироф этилди.
Мезбонлар Балҳ вилоятида Имом Бухорий мадрасаси бунёд этилаётгани, Ўзбекистон – Афғонистон чегарасида барпо этилган “Термиз халқаро савдо маркази” эркин савдо зонаси ҳамда инсонпарварлик ёрдамлари учун Афғонистон халқи номидан Ўзбекистон раҳбарияти ва халқига миннатдорлик изҳор этдилар.
#Видео
#ислом #ватан
🎙Исломда ватан тушунчаси
Абдувоҳид домла Аҳмадалиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси
#Видео
🎙Шаҳзодаларнинг қадрини кўтарган иш!
Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
#Instagram #reels #Илм_фан
🤖Роботлар
Бизни кузатиб боринг!🔻
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Менинг жаннатдаги ҳамроҳим Усмондир...
أشدُّ أُمَّتِي حياءً عُثمانُ بنُ عفَّانَ
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Усмон ибн Аффон умматимнинг энг ҳаёлисидир”, –дедилар.
Абу Нуъайм «Ҳилятул авлиё»да келтирган.
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг лақаблари Зиннурайн (икки нур соҳиби). Сабаби, у зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қизлари Руқайа ва унинг вафотидан кейин Умму Кулсумга уйланганлар.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Бир шам бошқа шамни ёқса ўз нуридан ҳеч нарсани йўқотмайди. Аксинча, зулматни ёритишга ёрдам беради.
ОРҚАГА ТАШЛА
Бир йигит бувасига арзи ҳол қилди:
– Ҳаёт зиддиятларга тўла. Сизнинг эса доим кайфиятингиз чоғ. Хафа бўлганингизни, бировдан ранжиганингизни кўрмайман. Сизга ўхшашга шунча ҳаракат қилсам ҳам, уддасидан чиқолмаяпман.
Оқсоқол бир зум ўйланиб, деди:
– Келишиб олайлик, ҳар сафар кимдандир ё нимадандир норози бўлганингда менга битта тош олиб келасан.
– Қанақа тош?
– Фарқи йўқ. Хоҳишингга қараб кўтариб келавер.
Йигит бувам шунақа қилиб ўзини овутаркан-да, деб ўйлади-ю, унинг гапини икки қилгиси келмади. У ёки бу вазиятдан дили хира тортганда шартни бажарди.
Кунлардан бирида қария набирасини чақириб, хона бурчагида турган оғзи боғлиқ қопга ишора қилди:
– Анавини кўтар-чи.
Йигит қопни елкасига ортди. Ўзиям оғиргина экан, букчайиб қолди.
– Қаерга олиб бориш керак? – сўради зўрға нафас олиб.
– Ҳеч қаерга, ўзинг билан олиб юрасан. Ўтирсанг ҳам, турсанг ҳам зинҳор елкангдан қўйма.
Йигит қариянинг гапини тушунмай бир муддат каловланиб турди-да, кейин қопни елкасидан ташлаб юборди. Ичини очиб қараса, ўша ўзи йиғиб келган катта-кичик, қинғир-қийшиқ тошлар.
– Шуям ҳазил бўлдими, бува! Бу зилдай матоҳни кўтариб юришнинг кимга кераги бор?! – деди йигит ранжиган оҳангда.
Қария меҳр билан набирасининг елкасини силади.
– Тўғри айтасан, болам, бу юкнинг ҳеч кимга кераги йўқ. Ранж-аламга тўла кўнгилнинг ҳам ана шу қопдан фарқи бўлмайди. Хотирада сақланиб қолган дилхиралик фойдасиз юк мисоли, кишини эзиб ташлайди, қаддини букади, бора-бора қалбини ғуборга тўлдиради. Уни орқага ташлаб яхши қилдинг.
Ю.Ўткирхон қизи тайёрлади.
Улашинг📲
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
ЗИКР📿
Зикрнинг ҳақиқати - солик амр ва қайтариққа дуч келганда Аллоҳни эслаши, маъсият устида нафсининг талабидан воз кеча билиши, ибодат вақтида келганида уни тўкис адо этишидир. Агар зикр соликни манашу ҳусусларга жалб эттирмаса, унинг зикри ҳақиқий зикр бўлмаётганига ва ҳамон нафсининг асири эканига ишорадир.
Имом Ғаззолий
📬@nasafziyo
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким таомини еб бўлгач:
الحمدُ للهِ الذي أطعَمَني هذا الطَّعامَ ورَزَقَنيه من غيرِ حولٍ مِنِّي ولا قوةٍ
"Алҳамду лиллаҳиллазий атъаманий ҳазат тоъама ва розақонийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва лаа қувватин” деб айтса, унинг аввалги гуноҳлари мағфират қилинади», дедилар (Имом Термизий, Имом Абу Довуд, Имом Ибн Можа ривояти).
Маъноси: “Бу таомни менинг куч-қувватимсиз менга таомлантириб, у ила мени ризқлантирган Аллоҳга ҳамд бўлсин.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Дунё ва ундаги нарсалар учун қайғурманг. Биз ҳаммамиз бу ерда меҳмонмиз...
"Ким олимларни пастга урса, унинг охирати барбод бўлади, ким амирлар (подшоҳ)ни пастга урса, унинг дунёси барбод бўлади. Ким ёру дўстлар, биродарларини пастга урса, унинг одамгарчилиги барбод бўлади"
Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳ
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#bizning_allomalarimiz
🌙 БИЗНИНГ АЛЛОМАЛАРИМИЗ: MUHAMMAD AL-XORAZMIY (2-cон)
“Бизнинг алломаларимиз” номли лойиҳада юртимиз олимларининг илмий кашфиётлари ва маънавий меросларига оид маълумотлар баён этилади.
➥Линкни босиб каналимизга обуна бўлинг!
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#kasb
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳеч ким қўл меҳнати билан топган таомидан кўра яхшироқ нарса еган эмас. Аллоҳнинг набийси Довуд алайҳиссалом қўл меҳнати билан кун кўрар эди", деганлар (Имом Бухорий ривояти).
Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу айтадилар: "Аллоҳ таоло ризқ беради, деб, касб қилишдан қўлларингизни тортманглар, Аллоҳ таоло тилла тангаларни осмондан ёғдирмайди".
Улашинг
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Намоз_вақтлари
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ
28.10.2024 йил ҳолатида
🕋 Бомдод 06:20;
🕋 Пешин 13:00;
🕋 Аср 16:00;
🕋 Шом 17:45;
🕋 Хуфтон 19:15.
Яхшилик қилсанг — Аллоҳ сенга ҳам яхшилик қилади...
Яхшилик мукофоти фақат яхшилик...
Яхшилик қилиш учун узоқ режа тузиб, пайт пойлаб ўтириш шарт эмас!
Яхши ишга қўл урасиз, холис ният қиласиз ва Аллоҳдан қабул этишини сўрайсиз!
ИЖАРАЧИ УЙДАН ОЙНИНГ ЎРТАСИДА ЧИҚИБ КЕТИШИ
#ижара
❓1424-CАВОЛ: Мен ижарада тураман. Ойлик тўлов пулини келишганман. Яқинда янги уйим таъмири тугаб чиқиб кетадиган бўлдим. Янги ойдан 10 кун ўтиб қолди. Мен ижарани ўн кунга тўлайманми ёки бир ойгами?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аслида ижара битимида фойдаланиш муддати аниқ қилиб олиниши керак. Масалан, бир уйни ижара олишда ундан фойдаланиш муддати ва унга бериладиган ижара ҳақини аниқ белгилаб олиш лозим. Ижара ҳақини бир бутун қилиб ёки ҳар ойда бўлиб бериш мумкин. Аммо бир уйни яшаш учун ижарага олинганда қанча туриш айтилмаса, лекин ҳар ойига шунчадан ижара ҳақи тўлайман деса, ижара биринчи ой учун тузилган бўлади. Агар ой тугаганда чиқиб кетмай, кейинги ойнинг аввалида ҳам уйда тураверса шу ойга ҳам ижара битими тузилган бўлади. Бу хусусда “Мухтасарул виқоя” китобида:
إجَارَةُ دَارٍ كُلَّ شَهرٍ بِكَذَا بِلَا بَيَانِ المُدَّةِ في وَاحِدٍ فَقَط، وفِي كُلِّ شَهرٍ يَسكُنُ فِي أَوَّلِهِ،
“Уйни ижара муддати айтилмасдан ҳар ой учун шунча ҳақ эвазига ижарага бериш аввалги бир ой учун, шунингдек, аввалги кунларида турилган кейинги ҳар бир ой учун ҳам ижара дуруст бўлади”.
Сизнинг ҳолатингизда бир ой тугагандан кейин, кейинги ойнинг аввалида туриб қўйган ой учун ҳам ижара битими тузган ҳисобланасиз ва бир ойлик ижара ҳақи тўлайсиз. Бироқ, уй эгаси ўзи рози бўлиб турмаган кунларингиз учун ижара ҳақидан кечса ва сиз турган кунингиз учун ҳақ тўласангиз жоиз бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📚 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
7 РАҚАМИНИНГ СИРИ
Аллоҳ таоло инсонни етти қават осмоннинг устида яратди. Таомини ҳам ўша ерда ҳозир қилди.
Устидан етти қават осмонни, остидан етти қават ерни яратди.
Инсон етти аъзоси билан сажда қилади. Ҳаж ва умрада етти марта Каъбаи муаззамани тавоф қилади. Ҳажда етти марта тош отади. Етти марта саъй қилади. Ҳафтанинг кунлари еттита қилиб белгиланди. Дўзахнинг эшиги ҳам еттита.
* * *
Ким "етти"нинг ҳикматини тафаккур ва тааммул қилса:
– етти ҳалол таомдан еса;
– етти аъзоси билан ҳафтанинг етти куни (намозларда) сажда қилса;
– агар ҳаж ва умрага муяссар бўлса, етти марта тавоф, етти марта саъй қилса ва етти марта шайтонга тош отса;
– унинг бу ишларига устидаги етти қават осмон ва остидаги етти қават ер гувоҳлик берса ЕТТИ ДАРВОЗАСИ БОР ЖАҲАННАМДАН НАЖОТ ТОПАДИ.
7️⃣ @nasafziyo
Қулай фурсат келишини кутиииб умрингиз ӯтказиб юборманг. Чунки ундай фурсат ҳеч қачон келмаслиги ҳам мумкин. Шундай экан, таваккал қилиб ишга киришинг, ӯша фурсатни ӯзингиз яратинг!
«Ҳикматлар чашмаси»дан.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Ассалому алайкум!
💐🍂 Хайрли тонг! 🍂💐
Аллоҳим бугунги кунингизни хайли ва барокатли қилсин! 🤲
🌸 🍂 🌸 🍂 🌸 🍂 🌸
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйғонганларида:
الْحَمْدُ للهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيْهِ النُّشُورُ
«Алҳамду лиллаҳиллазий аҳйана баъда ма аматана ва илайҳин нушур», деб айтар эдилар.
Маъноси: Бизни ўлдиргандан кейин тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Ва биз Унгагина қайтамиз.
Имом Бухорий ривоятлари.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
"Бас, Раббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!"
Ар-Роҳман сураси, 30-оят.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#muftiy_minbari
📹 ФАРЗАНД МИСОЛИ - ОҚ ҚОҒОЗ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#САВОЛ_ЖАВОБ
Сафар ибодати қандай бўлади?
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари устоз Зайниддин домла
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz