Яхшилик қил, жаҳон яхшилик олсин, Яхшилар бошига яхшилик солсин. Мол-дунё барчадин - сендан ҳам қолур, Яхшиси мол эмас, яхшилик қолсин.
Абдурахмон Жомий
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
САҚЛАНИШИНГ КЕРАК!!!
Ҳалол бўлмаган нарсаларга назар ташлашдан сақланиш керак. Чунки уларга қараш қалбни маънан ўлдирувчи ўқдир, унга зулм қилув чи султондир.
Ҳикмат аҳлининг бу хусусдаги баъзи сўзлари шундай: «Ўнгда-сўлда дуч келганга назар ташлайверишинг кўп афсусларга сабаб бўлади».
Ўнгу сўлга қарайвериш ғайриахлоқий ҳодисаларни юзага келтиради, инсонни разил қилади, жаҳаннамда узоқ муддат қолишга боисдир. Кўзларингга эгалик қил. Агар уларни эркин қўйиб юборсанг, ахир бир кун сени ёмонликка олиб боради. Гар уларга эга экансан, бошқа барча аъзоларингга ҳам эга бўла оласан.
Абу Ҳомид Ғаззолий.
Каналга уланиш:👇
📲 /channel/nasafziyo
#Иқтибос
Аллома Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ "ал-Бидоя ва-н-Ниҳоя" асарида айтишича, Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳдан: "Сиз қайси тоифадансиз?", деб сўрашган экан. Бу саволга Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ: "Ўтган уламоларни сўкмайдиган, тақдирга ишонган, қибла аҳлидан бўлганлардан ҳеч кимни бирорта гуноҳи сабабли кофирга чиқармайдиган кишилар тоифасиданман!", деб жавоб берганлар.
📚 "Ал-Бидоя ван-ниҳоя" китоби 9-жуз, 336-бет
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬https://taplink.cc/nasafziyo.uz
ФАРЗАНДЛАРНИ ҚОБИЛИЯТИГА ҚАРАБ ТАДБИР ҚИЛАЙЛИК
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари устоз Зайниддин домла
📬https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Намоз_вақтлари
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ
02.09.2024 йил ҳолатида
🕋 Бомдод 05:30;
🕋 Пешин 13:00;
🕋 Аср 17:15;
🕋 Шом 19:10;
🕋 Хуфтон 20:40.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📧 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#muftiy_minbari
📹 ГЎЁ ЖАННАТГА КАЛИТИМИЗ БОРДЕК ЯШАЯПМИЗ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Президент Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Биринчи Президентимиз ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев посетил Научно-просветительский мемориальный комплекс имени Ислама Каримова и возложил цветы к подножию памятника Первому Президенту.
#Mirziyoyev #marosim #xotira #BirinchiPrezident
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🍂https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Ҳазрат Саҳл ибн Раъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда: “Мўмин киши дўст бўлади ва дўст тутилади. Дўстлаша олмайдиган ва дўст тутилмайдиган кишида хайр-яхшилик йўқдир. Инсонларнинг хайрлиси инсонларга фойдаси тегадиганидир”, дейилган.
📬@nasafziyo
#видео
▪️Субҳаналлоҳ
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Ассалoму алайкум!
Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!
🍂Хайрли тонг!
•••┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈•••
✍🏻Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🍁 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
🍁🍂Олтин кузнинг илк куни ҳам якунланмоқда, Яратган Эгам барчамизни фақат яхши кунларда дийдорлашиб юришимизни насиб этсин! Қалбингиз доимо қувонч, шодлик, севги-муҳаббатга тўлиб юрсин!
📤Энг яқин кишимизга юбориб қўямиз!
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
ҲАЗРАТ УМАРНИНГ АҲДНОМАСИ
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Шомдан Мадинага қайтар экан, одамларнинг аҳволларини билиш учун ўзи ёлғиз айланиб юрар эди, шу пайт бир кампирга йўлиқди. Кампир сўради:
– Ҳой йўловчи! Умар нималар қиляпти?
– Шомдан Мадинага қайтди, – жавоб берди ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу.
– Аллоҳ унга яхшилик кўрсатмасин!
– Нега?
– Аллоҳга қасамки, у мўминларга раҳбар бўлганидан бери менга ундан бирор туҳфа етиб келмади.
– Сен ундан олисда бўлсанг, у сенинг ҳолингни қаёқдан билсин?
– Субҳоналлоҳ! Аллоҳга қасамки, мўминларга раҳбар бўлган инсон уларнинг машриқидан мағрибигача билмайди, деб ўйламайман!
Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу йиғлаб юборди ва ўзига айтди: «Шўринг қурғур Умар! Ҳар бир инсон, ҳатто мана шу кампир ҳам сендан кўра фаҳмлироқ экан!» Сўнг кампирга айтди:
– Эй Аллоҳнинг канизаги! Умардан қилган шикоятингни қанчага сотасан, шоядки мен уни дўзахдан сақлаб қолсам?
– Мени масхара қилма! – деди кампир.
– Мен сени масхара қилмаяпман!
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ундан шикоятини йигирма беш дирҳамга сотиб олди. Шу маҳал Али ибн Абу Толиб ва Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳумо келиб қолишди ва салом беришди:
– Ассалому алайкум, мўминларнинг амири!
Кампир бошини чангаллаб қолди:
– Вой шўрим қурсин! Мўминларнинг амирини ўзининг олдида сўкиб юборибман-ку!
– Аллоҳ сенга раҳм қилсин, ҳечқиси йўқ, – деди ҳазрат Умар ва хат ёзиб бергани варақ сўради. Топилмаган эди, кийимининг ямоғидан қирқиб олиб ёзди: «Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ушбу хат Умар раҳбарлик қилганидан бери шу кунгача фалон кампирнинг шикоятларини йигирма беш дирҳамга сотиб олиш шартномасидир. Шу миқдор эвазига фалон аёл Маҳшар кунида Аллоҳ таолонинг ҳузурида Умарга даъво қилмайди. Гувоҳлар − Али ибн Абу Толиб ва Абдуллоҳ ибн Масъуд».
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ўша хатни ўғлига топшириб тайинлади: «Мен қачон вафот этсам, шу хатни кафанимга қўшиб кўм. Токи Раббимга шу хат билан йўлиқай».
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Тўртдан бирга ҳақдорлар
Меросхўрлардан иккитаси тўртдан бирни олади:
1. Эр. Агар эрнинг хотинида хоҳ унинг ўзидан, хоҳ бошқа эридан боласи бўлса ёки боласининг боласи бўлса (қанча пастласа ҳам), эр тўртдан бирни олади. Бунга далил ушбу ояти каримадир:
«Агар уларнинг боласи бўлса, сизга улар қолдирган нарсанинг чораги» (Нисо сураси, 12-оят).
2. Хотин. Хотиннинг эрининг боласи бўлмаса ёки боласининг боласи бўлмаса (қанча пастласа ҳам), шу хотин тўртдан бирни олади. Боласи шу хотиндан бўлса ҳам бошқасидан бўлса ҳам фарқи йўқ. Бунга далил ушбу ояти каримадир:
«Уларга сиз қолдирган нарсанинг, агар фарзандингиз бўлмаса, чорагидир» (Нисо сураси, 12-оят).
Мулоҳаза. Якка хотиннинг ёки бир неча хотинларнинг улуши битта бўлиб, ўзгармайди, чунки «Уларга сиз қолдирган нарсанинг, агар фарзандингиз бўлмаса, чорагидир» ояти каримасида «уларга» деб, кўплик сийғасида айтилмоқда.
✍🏼https://islom.uz/maqola/22588
📬 /channel/nasafziyo
#ибрат
Фиръавн уйларимиздаги диван унинг тахтидан қулайроқ ва чиройлироқ эканини билмаган, агар билганида бу қаттиқ ёғоч курсини ўзига тахт қилиб олмаган бўлар эди.
Биз ҳатто шоҳлар ҳам яшамаган ва орзу қилмаган ҳаёт кечирамиз. Бироқ, кўпчилигимиз ҳаётимиздан шикоят қиламиз.
Ношукрликдан Ўзи асрасин, ҳар бир ҳолатимизга Аллоҳ таолога ҳамду санолар айтишимиз лозим.
Алҳамдулиллаҳ аъла кулли ҳол🤲
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Ҳикмат_вақти
«Роббим, мени ва зурриётларимни намозни тўкис
адо этадиганлардан қилгин. Роббимиз, дуони қабул
қилгин»
Иброҳим сураси, 40-оят.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
🍂 Хайрли тонг!
#Дуо
Яхшиликлар, муҳаббат ва камтарлик касб этувчи дуо
Ўқилиши: Аллооҳумма инний ас‘алука фиълал хойроот, ва таркал мункароот ва ҳуббал масаакийн, ва ан тағфиролий ва тарҳаманий, ва изаа аротта биқовмин фитнатан фатаваффаний ғойро мафтуун.
Маъноси: Эй Аллоҳ! Сендан хайрли амалларни қилишни, мункар гуноҳ ишларни тарк қилишни ва мискинларни севишни ва мени мағфират қилиб раҳм қилишингни сўрайман. Ва қачонки бир қавмни фитна қилишни ирода қилсанг мени мафтун бўлмаган холимда вафот эттир.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Улардан эҳтиёт бўл!
1. Шайтон.
2. Нафси ҳаво.
3. Шаҳват.
4. Ёмон дўст.@arabicuz
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Аллоҳнинг_яратганлари
Махлуқотларини ажойиб ҳикмат билан яратган Зот барча нуқсонлардан покдир
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Маърифий суҳбатлар: Фолбинлик ва сеҳргарлик гуноҳи кабиралардандир
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📲https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Биринчи Президентимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирилди
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
#қироат
▪️Қадр сураси
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Мадинаи Мунаввара
Сиз ҳам бу муҳаббат шаҳрида бўлганмисиз?
Яқинлар билан биргаликда Равзаи шарифни зиёрат қилишни истайсизми?
🥰👍 ...изоҳларда қолдиринг!!!
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Кун ва тун чегараси: Космосдан кўриниш...
СИЛАИ РАҲМ ОДОБЛАРИДАН
Қариндошларга силаи раҳм қилганда аввал энг яқинларидан бошлаш керак. Қариндошлиги энг яқини силаи раҳм учун ҳам энг ҳақлироғидир.
Шу эътибордан амакисининг болалари билан алоқани мустаҳкам қилиб, ўзининг ака-укаларидан алоқани узиш силаи раҳм дейилмайди. ...
...
Бир киши айтган экан: “Акамнинг укаси бўлганимдан кўра янгам (кеннойим)нинг укаси бўлганимда эди. ...” Яъни, акаси кенг имконият эгаси экан. Ўз укасининг ишлари қолиб, кўпроқ қайин укаларининг ишларини битириб берар экан. (Ушбу ибора бир эътибордан кулгили бўлиши мумкин. Лекин аслида у кишининг ич-ичидан чиққан аччиқ гаплардир) - Бу борада аёллар эътиборли бӯлишилари лозим. Эрлари яқин қариндошлари билан силаи раҳм қилишларида аёллар уларга ёрдам беришлари керак. -
Сизга онангиздан кейин энг меҳрибон аёл опа-синглингиздир. Шунингдек, отангиздан кейин энг мушфиқ эркак ака-укангиздир. Ака-ука ва опа-сингилларнинг борлиги – абадий дўстларингизнинг борлигидир. Улар болаликдан бошланган илк дўстларингиздир. Улғайганингизда эса суянадиган қоя ҳам шулардир. Ота-онангиздан сизга қоладиган энг улкан мерос ҳам улардир. Уларни ҳурмат қилиб қадрланг!
Улар сизга сиз қайсидир лавозим эгаси ёки фалончи бой бўлганингиздан кейин пайдо бўлган дўстларингиз эмас. Улар сиз “ҳеч ким” бӯлган даврдан бери дўстларингиздир.
...
Қариндошлик насаб жиҳатидан қанчалик яқин бўлса, силаи раҳм ҳаққи ҳам шунчалик зиёда ва кучли бўлади.
«Ҳикматлар чашмаси»дан.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Видеолавҳа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев:
Бир мўминнинг масаласини ҳал қилиш қандай манфаат келтиради?!
Катта-катта конференцияларда туриб "Ўзбек имоми гапиряпти" деса қандай ярашади?!!!
© O'zbekiston MTRK
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#muftiy_minbari
📹 БИР НЕЪМАТ БОРКИ...
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
•••┈•┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈•┈•••
Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬https://taplink.cc/nasafziyo.uz
🕋 Каъбапўш (кисва)
Кисванинг алмаштириш жараёни
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬https://taplink.cc/nasafziyo.uz