nasafziyo | Неотсортированное

Telegram-канал nasafziyo - nasafziyo.uz

64484

ЎМИ Қашқадарё вилоят вакиллигининг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифалари: Internet 🌐 www.nasafziyo.uz Telegram👉 t.me/nasafziyo Instagram📷 nasafziyo.uz Facebook ➡️ https://www.facebook.com/nasafziyouz.qashqadaryo Youtube 📽 Nasafziyo.uz

Подписаться на канал

nasafziyo.uz

Истиғфорнинг фойдалари
📿📿📿
• Азобни ман қилади;
• Ризқни жалб қилади;
• Гуноҳни ўчиради;
• Даражани кўтаради;
• Ғамни кетказади;
• Ёмғирни жалб қилади;
• Қалбни поклайди;
• Фарзанд кўришга сабаб бўлади;
• Соғликни сақлайди;
• Куч-қувват ато этади;
• Балони даф қилади;
• Дуонинг ижобат бўлишига сабаб бўлади.
• Гўзал ҳаёт роҳат-бахш этади;
• Қулфларни очади;
• Мол-мулкни кўпайтиради;
• Фитналардан омонда бўлишга сабаб бўлади.

Telegram
| Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz

Масжиди Набавийни кенгайтириш

Тарихчиларимизнинг таъкидлашларича, ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг қилган муҳим ва тарихий ишларидан бири Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларини кенгайтириш бўйича олиб борган ишларидир.

Ҳазрати Усмон узоқ вақт халифалик қилдилар. Бу давр мобайнида Ислом жамияти мислсиз равишда кенгайди. Турли халқлар Исломга кирдилар. Мусулмонларнинг сони ниҳоятда кўпайиб кетди. Саҳобаи киромлар ҳам турли юртларга тарқалиб кетдилар. Шунга ўхшаш яна бошқа кўпгина ўзгаришлар содир бўлди. Ана шу давр ичида ҳазрати Усмон ҳам анчагина ишларни амалга оширдилар. Бу ишларнинг кўпчилиги янгилик ҳисобланар эди. Мазкур янгиликлар асосан давр тақозоси билан юзага чиққан янгиликлар эди. Ана шу янгиликлар ичида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларини кенгайтириб, янгидан қуриш ҳам бор эди.

✍🏼 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22712


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz

#Ҳадис

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар:
“Оқ сочни юлманглар, чунки у қиёмат кунида нурдир. Кимнинг Исломда битта сочи оқарган бўлса, унинг сабабидан Аллоҳ унга битта ҳасана битади, ундан битта гуноҳни ўчиради ва унинг даражасини бир поғона кўтаради”.

Имом Аҳмад ривояти

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху

- Қанчалик яхши ёки ёмон бўлмасин, ҳаётингиз учун Аллоҳга шукр қилган ҳолда тонг оттиринг. Унутмангки бир ерларда инсонлар фақатгина ҳаётда яшаб қолиш учун курашмоқдалар.

- Бизга берилган яна бир офиятли кун учун Аллоҳга ҳамд бўлсин! Кун давомида сизни офият ва хуш кайфият тарк этмасин! 🤲

🍂Хайрли тонг!

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz

#muftiy_minbari

📹 МАСЖИДЛАР - ҚАЛБЛАР ОРОМ ТОПАДИГАН ЖОЙДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

•••┈•┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈•┈•••
✍🏻Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz

Вақт нечоғлик улуғ неъмат

Ёрқинжон домла Жумабоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz

#mutolaa #ajva #jannat
🌴АЖВА ЖАННАТДАНДИР

Қуръонда хурмо йигирма мартадан ортиқ зикр қилинган. Жаброил алайҳиссалом Марямга Исо алайҳиссаломни туққанидан кейин янги хурмо мевасидан ейишни маслаҳат берди:

📖 “Хурмо шохини силкитгин, у сенга янги хурмо меваларини ташлар” Марям сураси, 25-оят.

🌙 “Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шом намозини ўқимасдан олдин бир неча хурмо билан оғиз очар эдилар. Агар хурмо бўлмаса, хурмо қоқиси билан очар эдилар. Агар қуритилган хурмо ҳам бўлмаса, бир неча қултум сув ичар эдилар” – Имом Термизий ривоят қилган, 696...


📝БАТАФСИЛ ЎҚИШ...

https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Бизни кузатишни давом этинг
Telegram
| Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz

🕌Муаззиннинг ажри

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Муаззиннинг товуши етиб борадиган масофачалик унинг гуноҳлари кечирилади, ҳўлу қуруқ нарсанинг барчаси унинг фойдасига гувоҳлик бериб, тасдиқлайди ва унга у билан бирга намоз ўқиганларнинг ажрича ажр бўлур”.

Имом Табароний ривояти.

https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Бизни кузатишни давом этинг
Telegram
| Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🗝 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz

#Тонг_отганида_ўқиладиган_дуо
#Ҳадис:


Абдуллоҳ ибн Ғанном розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг отганида:

اللهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةٍ، فَمِنْكَ وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ

«Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, фалакал ҳамду ва лакаш шукр», деса, кундузнинг шукрини адо қилибди. Ким шу дуони кеч кирганида айтса, кечанинг шукрини адо этибди», дедилар.

(Маъноси: “Аллоҳим, мен билан тонг оттирган неъматлар Сен томондандир. Сен яккаю ёлғиздирсан, Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин”).

Абу Довуд ривоятлари.
#tong #duo #Alloh

Telegram
| Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz

🌹 Aссалому алайкум.
Душанба тонги муборак бўлсин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

☘ Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀 Кўнглингизни хотиржам,
☘ Чеҳрангизни нурли қилсин.

🍀 Танангизни саломатлик,
☘ Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

🍀 Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

➥Линкни босиб "НАМОЗ ВАҚТЛАРИ" каналига обуна бўлинг!👇👇
/channel/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
/channel/+wP0YtIi-dpE5N2Q6

Читать полностью…

nasafziyo.uz

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Москвага келди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz

#muftiy_minbari

📹 ЭРКАКНИНГ ҒУРУРИ СИНМАСИН

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

•••┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈•••
🏘Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz

ҚАЙҒУРМА ВА САОДАТНИНГ МАНА БУ ҚОИДАЛАРИНИ ЎРГАН:

Агар сен бугунинг чегарасида яшамасанг, зеҳнинг сочилади, ҳар ишда изтиробга тушасан, ғам-қайғуларинг кўпаяди. Тонгга кирсанг тунни кутма, тунга кирсанг тонгни кутма.


☝️ Мозийни унут, ўтмиш учун қайғурмоқ аҳмоқлик ва мажнунликдир.

🍃 Келажак ҳақида бош қотирма, чунки у ғайб оламидир, келажак келгунга қадар у ҳақида ўйлашни тарк қил.

🔸 Танқидга эътибор қилма, собитқадам бўл. Билгинки, танқид сенинг қийматингни баҳолайди.

🕋 Аллоҳга иймон келтириш солиҳ амал, гўзал, бахтли ҳаёт демакдир.

📿 Ором, хотиржамлик, роҳатни истаган инсон Аллоҳни зикр қилсин.

☝️ Ҳар банда барча иш Қазо ва Қадар билан эканлигини билмоғи даркор.

❗️ Бировдан раҳмат кутма.

☝️ Нафсингни энг ёмон эҳтимолларни ҳам кўтара олишга ўргатгин.

Эҳтимол, ҳосил бўлган ишда сенга яхшилик бордир.

🕌 Қазонинг барчаси мусулмон учун яхшиликдир.

❗️ Неъматлар ҳақида фикр қил ва шукр қил.

🌸 Сен ўзингдаги нарса билан одамларнинг кўпидан устундирсан.

🌺 Ҳар икки соат оралиғида фаровон ҳаёт бордир.

🤲🏻 Бало - дуога ундайди.

🌷 Мусибатлар ақл ва қалбнинг малҳамидир.

💎 Албатта, кийинчилик билан енгиллик бордир.

🔶 Арзимас нарсалар сени синдириб кўймасин.

🕌 Парвардигорингнинг мағфирати кенгдир.

🌷 Ғазабланма... ғазабланма... ғазабланма.

❗️ Ҳаёт - нон, сув, соядан иборатдир, булардан бошқасига эътибор берма.

🕋 "Осмонда эса сизларнинг ризқу pузларингиз (яъни Ерда мўл ҳосил бўлишига сабаб булгувчи ёмғир) ва сизларга ваъда қилинаётган нарса (яъни жаннат) бордир" (Ваз-зариёт сураси, 22-оят).


❗️ Қўрқилган ишларни кўпи бўлмайди.

❗️Сен учун мусибат эгаларида ўрнак бордир.

☝️ Аллоҳ таоло бир қавмни суйса уларни имтиҳон қилади.

🤲🏻 Қайғу дуоларини кўп айт.

Жиддий, фойдали ишни қил, бекорчиликни ташла.

❗️ Миш-мишлардан юз ўгир, уларга ишонма.

❗️Душманлик, ўч олишга бўлган ташналигинг душманингдан кўра ўзингга – соғлигингга зарар.

Сенга етган барча мусибатлар гуноҳларинг учун каффоратдир.

Доктор Оиз Ал-Қарний.
•••┈•┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈•┈•••
✍🏻Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz

#Намоз_вақтлари
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ 

07.10.2024 йил ҳолатида

🕋 Бомдод 06:00;
🕋 Пешин 13:00;
🕋 Аср 16:25;
🕋 Шом 18:15;
🕋 Хуфтон 19:45.

📖«Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят).

🗝"Жаннатнинг калити намоз, намознинг калити таҳоратдир". (Ҳадис).

عَنْ أَبِي حُمَيْدٍ أَوْ أَبِي أُسَيْدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «إِذَا دَخَلَ أَحَدُكُمُ الْمَسْجِدَ فَلْيُسَلِّمْ عَلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، ثُمَّ لِيَقُلِ: اللَّهُمَّ افْتَحْ لِي أَبْوَابَ رَحْمَتِكَ، فَإِذَا خَرَجَ فَلْيَقُلِ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ.

«Набий алайҳис-салом: «Қачон сизлардан бирортангиз масжидга кирса, Набий алайҳис-саломга салом берсин. Сўнгра: «Аллоҳумма ифтаҳ лий абваба роҳматика», – десин. Чиқаётганида: «Аллоҳумма инний асъалука мин фазлика», – десин», – дедилар».

Улашинг
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz

Маърифий суҳбатлар: Эҳтиромга лойиқ зотлар

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz

МЎМИН – НИФОҚДАН ЧЕТДА БЎЛАДИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари устоз Зайниддин домла

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz

#muftiy_minbari

📹 АЁЛЛАРНИ ОЛИЙЖАНОБ КИШИ ҲУРМАТ ҚИЛАДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

•••┈•┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈•┈•••
✍🏻Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz

МУҲАББАТ УЧУН КЕЛГАНМИЗ
                                 БУ ДУНЁГА...

   
🍃💐Биз дунёга манманлик учун келмадик. Биз севги учун, бошқаларнинг меҳрини қозониш, махлуқотни яхши кўриш, яратилган нарсаларга шафқат, муҳаббат кўрсатиш учун келдик.
                               
Юнус Эмро

📚@nasafziyo

Читать полностью…

nasafziyo.uz

Солиҳлардан бирлари айтади: “Агар таҳоратда қалб ҳозир бўлиб, унда хушуъ қилса, намозда ҳам қалб хушуъли бўлади. Агар таҳоратда саҳв-адашиш кириб қолса, намозда ҳам хаёл бузилиб, адашиш юзага келади”.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz

САҲОБАЛАР ИБРАТ МАКТАБИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари устоз Зайниддин домла

•••┈•┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈•┈•••
✍🏻Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz

#Поклик #Мисвок

▪️ Оғизни покловчи ва Роббни рози қилувчи амал

▫️ И.А.Гаврилов томонидан “Оценка антимикробной активности мисвака – Мисвокнинг микробга қарши фаоллигини баҳолаш” мавзусида илмий тадқиқот амалга оширилган…

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/43422

•••┈•┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈•┈•••
✍🏻Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz

Икки Муқаддас масжидга янги имомлар тайинланди

Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида жойлашган энг мўътабар ва улкан масжид Масжидул Ҳаром ва Исломнинг иккинчи мўътабар маскани, Мадина шаҳридаги Масжидун Набавий масжидига янги имомлар тайинланди. Бу ҳақда theislamicinformation.com сайти хабар берди.

Қирол Салмон икки Муқаддас масжидга тўртта янги имомни тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Ушбу фармонга кўра, Масжидул Ҳаромга шайх Бадр Ал-Турки ва шайх Валид Ал-Шамсан имом этиб тайинланди.

Шунингдек, шайх Муҳаммад Барҳажий ва шайх Абдуллоҳ Ал-Қарафийлар Мадинаи Мунаввара шаҳридаги Масжидун Набавий масжидига имом этиб тайинланди.

Ушбу масжид ичида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам, Абу Бакр Сиддиқ ва Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳумоларнинг қабри жойлашган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менинг масжидимдаги бир намоз ундан бошқасидаги мингта намоздан яхшидир. Фақат Масжидул Ҳаромгина ундан мустасно», деганлар.

Бухорий ва Муслим ривояти.

✍🏻https://islom.uz/maqola/22706

🕋 @nasafziyo

Читать полностью…

nasafziyo.uz

“Покиза нафс ҳам неъматдир”,

✍🏻Батафсил...

•••┈•┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈•┈•••
✍🏻Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz

ЗИКР қалблар ҳузури...

Зикрнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ قِنِي عَذَابَكَ يَوْمَ تَبْعَثُ عِبَادَكَ

Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳим! Бандаларингни қайта тирилтирадиган кунингда мени азобингдан сақлагин».

Ҳафса розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ухламоқчи бўлсалар, ўнг қўлларини юзларининг остига қўйиб, «Аллоҳумма қиний ъазаабака йавма табъасу ъибаадак», дер эдилар».
(«Сунани Абу Довуд», 5045)

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz

Ҳабибимнинг муборак оёқларини ўпган тупроқ бўлсайдим...
😢
Telegram
| Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz

"Бас, Раббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!"

Ар-Роҳман сураси, 30-оят.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz

Бекорчи бўлманг, ёлғиз қолманг...
Ўзингизни доим бирор иш билан машғул қилинг, бахтиёр бўласиз.
Юмуш билан тўла бўлган кунлар ҳам
неъматдир...
Юмушлар қанчалик оғир бўлишига қарамай...
Аллоҳ номи билан айтаман, мен ишларимнинг кўплиги билан бахтлиман, гарчи ўша ишларимнинг ярмиини ҳам қилишга улгурмасамда. Чунки, ишимнинг кўплиги менга кунимни тартибли ўтказишимга ёрдам беради ва муваффақиятни ҳис қилдиради.

Аҳмад Холид Тавфиқ

Ҳомиджон Ишматбеков таржимаси.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz

Ўғил кутяпсизми ёки қиз?

Ҳомиладор аёл турмуш ўртоғидан:

– Ўғил кутяпсизми ёки қиз? – деб сўради.

Эр:

– Агар ўғил бўлса, мен унга математикани ўргатаман, биргаликда спорт билан шуғулланамиз, балиқ овлашга борамиз, – деди.

Аёл:

– Қиз бўлса-чи?!

– Агар қиз бўлса, унга ҳеч нарса ўргатишим шарт эмас. Чунки унинг ўзи менга ҳамма нарсани ўргатади: қайдай кийинишни, қандай овқатланишни, нима дейишни ва нима демасликни ҳам. Хуллас, у менинг иккинчи онам бўлади! Мени ўз қаҳрамони деб билади. Ҳатто ниманидир рад этсам ҳам, доимо у мени тўғри тушунади. Оила қургач, қизим турмуш ўртоғини мен билан солиштиради. У неча ёшда бўлишидан қатъи назар, ҳар доим менинг яхши муомала қилишимни хоҳлайди. У мен учун қайғуради. Агар кимдир мени хафа қилса, уни ҳеч қачон кечирмайди...

– Демак, қизингиз буларнинг ҳаммасини эплайди, лекин ўғлингиз қилмайди. Шундайми?!

– Йўқ! Эҳтимол, у ҳам шундай қилар, лекин ўғлим аввал буларни қилишни ўрганади. Аммо қизлар бунга лаёқатли ҳолда туғилади. Қиз боланинг отаси бўлиш ҳар қандай эркак учун фахрдир!

– Аммо у биз билан доим бирга бўлмайди-ку, – деди аёли.

– Ҳа, лекин биз унинг дуоларида ва қалбида абадий яшаймиз. Шунинг учун қизимнинг қаерга кетиши муҳим эмас.

Рус тилидан Акбаршоҳ РАСУЛОВ таржимаси
.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…

nasafziyo.uz

Суриялик ёзувчи айтади: Ироқ аҳолиси тўқчиликда шу даражага етдики, дастурхонда ортиб қолган нарса борки, уни ахлатга ташлайдиган бўлишди. Ҳатто, уларда (الاكل البايت)  “кечагидан қолган сарқит” атамаси ҳам пайдо бўлди. Аллоҳ таоло уларни ўн йил давомида иқтисодий қамал билан синаган эди, қора қотган нонни ҳам кўзга суртиб ейдиган бўлишди. Миллион нафар ёш болалар очлик ва касалликдан нобуд бўлдилар.
Қачонки мен ўз юртим Дамашқ ва унинг атрофидаги жойларда ҳам нонларни ахлатхоналарга ташлаб юборилаётгани, камбағал бир аёл қўлидан ерга тушиб кетган нонни олмай, бепарво ташлаб кетаётганини, яна бошқа бир кимса ерда ётган нонни олмай, аксинча уни оёғи билан тепалаб четга улоқтириб ўтганини ва ҳаттоки, бир киши оёқ кийимини оқ нон билан артиб ялтиратаётганини кўрганимда, ҳеч шаксиз бу халқ яқин вақтда ношукрлиги, неъматларни қадрламаётганлиги учун Аллоҳнинг ғазабига учраши аниқ эканлигини ҳис қилдим. Бизларни қора кунлар кутмоқда, ўшанда ахлатхоналарда ётган қотган нонларга зор бўламиз, дедим.
Ёзувчи сўзида давом этади: Отам раҳматли катта олим эдилар. У киши дастурхондаги янги нонни қўйиб, кечагидан қолганини ер эдилар. Қотган нонни сувда ивитиб ер, уни ташлаб юборишга йўл қўймас эдилар. Ошхонадаги товоқларда овқатлар қолиб кетган бўлса ёки болалар емай қолдириб кетган таомлари бўлса, уларни ташлаб юборишга ҳечам йўл қўймас эдилар. Аксинча, агар ортган таом ташлаб юборилганини кўрсалар жуда қаттиқ ғазабланар эдилар. Кўпинча, ўша қолиб кетган овқатларни ўзлари ёб қўяр эдилар ва бундан ҳечам тортинмас эдилар. Неъматнинг озини ҳам, кўпини ҳам қадрига етадиган киши бўлганлар. Аллоҳ раҳмат қилсин у киши вафот этгунларича бирор марта ҳам қон босими кўтарилиши, юрак етишмаслиги, оёқ оғриши, қанд касаллиги ва бошқа шунга ўхшаш кўпчилик кекса одамлар шикоят қиладиган дард билан касалланмадилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Аллоҳнинг неъматлари билан яхши қўшничилик қилинглар, зеро у бирор оиладан кетиб қолса, қайтиб келмаслиги мумкин” деган ҳадисларини кўп такрорлар эдилар.
Модомики, сиз неъматлардан баҳраманд экансиз, огоҳ бўлинг, Раббингизни неъматини қадрланг, уни хорламанг. Акс ҳолда, унга зор бўласиз, бошингизга Аллоҳнинг балоси келаси...

🎙 Ҳомиджон домла ИшматбековЎзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Читать полностью…
Подписаться на канал