"Nasafnews.uz" сайтининг телеграмдаги расмий саҳифаси! Биз Қашқадарё ҳаётига оид расмий ва ишончли хабарларни ёзамиз. Ҳамкор саҳифалар: @Qashqadaryo_axboroti @Chiroqchiaxboroti Мурожаат учун: @nasafnewsuzgayoz Реклама:https://t.me/nasafnewsuzreklama/2
Тест синови ўтказиладиган бинолар рўйхати тасдиқланди
Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг расмий сайтига 2025-2026 ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш тест синови ўтказиладиган бинолар бўйича маълумотлар жойлаштирилди.
Ҳавола: https://uzbmb.uz/page/test_2025
Унда қуйидаги маълумотлар акс этган:
⁃ тест синови ўтказиладиган ҳудуднинг расми;
⁃ ҳудудга кириш жойлари;
⁃ тест синови ўтказиладиган жой номи;
⁃ тест синови ўтказиладиган жой манзили;
⁃ бино рақами;
⁃ тест синови ўтказиладиган гуруҳлар;
⁃ жойларнинг Google харитадаги жойлашуви (геолокацияси).
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
Магистратурага жами қанча талабгор ҳужжат топширгани маълум бўлди
Магистратурага аризалар қабули давом этмоқда. Бунгача 6 минг 270 та ариза келиб тушган. Қабул 30 июльгача (шу куни ҳам) давом этади.
Маълумот учун, ариза топширишда:
➖Бакалавр дипломи;
➖Чет тилини билиш сертификати керак бўлади.
Қуйидаги талабгорлардан чет тилини билиш сертификати талаб этилмайди:
➖Тегишли ютуқлари мавжуд;
➖Ногиронлик маълумотномаси мавжуд (кўриш, эшитиш ва нутқида нуқсони бўлган шахслар).
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
❗️Иккинчи мутахассисликка ҳужжат қабул бошланди
Ўзбекистонда иккинчи мутахассисликни эгаллашни истаган фуқаролар учун ҳужжат топшириш жараёни бошланди.
Қабул 10 августга қадар давом этади.
Ариза тўлдириш учун: https://my.edu.uz/service/5?slug=admission_secondary
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
Энди китоб ўқиган маҳбуслар қамоқдан эртароқ чиқади
Жиноят кодексига китоб ўқишга жалб қилиш орқали маҳкумларни ахлоқан тузатиш бўйича янги 74-1-модда киритилмоқда. Унга кўра маҳкумларга нисбатан тасдиқланган рўйхат бўйича 1 та китоб ўқиган ва белгиланган тартибда имтиҳон топширган тақдирда жазосини 3 кунга қисқартириш назарда тутилмоқда.
Адабиётлар рўйхати Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан тасдиқланади.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
Қарши туманида ичимлик суви қувурига ноқонуний уланиш ҳолатини аниқлашди
“Қашқадарё сув таъминоти” АЖ ва ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ходимлари Қарши тумани, Хонобод қишлоғида магистрал ичимлик суви қувурига ноқонуний уланиш ҳолатини аниқлашди. Бу ҳақда “Қашқадарё сув таъминоти” АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
“Сурункали қоидабузарлар” дастури ишга туширилади
Қарама-қарши ҳаракатланиш, чироқнинг қизил рангида ўтиш бир ой ичида 2 марта содир этилса ёки тезлик 5 марта оширилса – 1 йилгача жаримадан чегирма берилмайди.
Бундай ҳуқуқбузарликлар бир ой ичида 10 тадан кўп бўлса – 6 ойгача ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилинади.
Шунингдек, тезлик учун жарималарни қайта кўриб чиқиб, меъёрдан 2-3 карра тез юрганларни ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиш бўйича қонунчиликка ўзгартириш киритиш мақсадга мувофиқ экани қайд этилди.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, инфратузилмасини яхшилаш ва тирбандликларни камайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
Қашқадарё вилоят ЙҲХБга янги раҳбар тайинланди
Полковник Ойбек Худойбердиевич Муродов Қашқадарё вилоят ЙҲХБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Avtobloguz Telegram-канали хабар бермоқда.
Ойбек Муродов 1978-йилда Қашқадарё вилоятида туғилган. У Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси тузилмаларида терговчи, катта терговчи, ЎМИБ катта терговчи, тергов бўлинмаси, бўлими бошлиғи, Ташкилий бошқарма бошлиғи в.б., Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари (молия ва моддий техника таъминоти бошқармаси бошлиғи), Шайхонтохур туман ИИБ бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
Қашқадарёлик деҳқонлар 1,9 млн долларлик сабзи экспорт қилди
Қашқадарё вилояти статистика бошқармаси маълумотларига кўра, Қашқадарё 2025 йилнинг январь-май ойларида хорижга қиймати 1,9 млн АҚШ долларига тенг бўлган 4 213,4 тонна сабзи экспорт қилган.
Қашқадарё 2025- йилнинг 5 ойида энг кўп сабзи экспорт қилган давлатлар:
📌Қозоғистон – 2 354,2 тонна
📌Россия – 1 789,7 тонна
📌Тожикистон – 59,8 тонна
📌Қирғиз Республикаси – 9,7 тонна
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
#ЭЪЛОН Абитуриентлар диққатига!
❗️ 2025-2026-ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш тест синовлари 14 июлдан 23 июлга (10 кун) қадар бўлиб ўтади.
Тест синовлари кунига 2 сменада ташкил этилади. 1-смена соат 08:00 да, 2-смена 15:00 да бошланади. Абитуриентлардан тест синовлари бошланишидан камида бир ярим соат олдин белгиланган ҳудудга етиб келишлари талаб этилади.
Тест синовларида иштирок этиш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларга “Абитуриент рухсатномаси” my.uzbmb.uz сайти орқали берилмоқда.
Абитуриентлардан ўзларига тегишли “Абитуриент рухсатномаси”ни юклаб олишларини ҳамда чоп этиб қўйишларини сўраймиз.
❗️Абитуриентлар рухсатномада белгиланган манзилдаги бинода, кўрсатилган санада ва сменада тест синовларида иштирок этади. Абитуриентларга бошқа ҳудуд, кун ва сменада тест синовларида иштирок этишга рухсат этилмайди.
Абитуриентлар тест синовига паспорт (ID-карта) ва абитуриент рухсатномаси билан белгиланган вақтдан кечикмаган ҳолда келишлари лозим.
❗️Паспорт нусхаси ёки бошқа ҳужжатлар билан келган, шунингдек, кечикиб келган абитуриентлар тест синовларига киритилмайди!
Барча абитуриентлардан рухсатномаларини юклаб олишлари сўралади.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
#Tezkor
FAQAT BUGUNDAN! -50% gacha KATTA CHEGIRMALAR yana davom etadi - Lokatsiyalar
❗️4-5-6-iyulgacha! idea'da Konditsionerlarga va Sovitkichlarga -50% gacha KATTA CHEGIRMADA
❗️- 50% 🔻 ARCTIC 12" (2AW12HE) - 398 000 199 000 so'mdan
❗️- 50% 🔻 INDESIT 210L (125А) - 299 000 149 500 so'mdan
❗️- 50% 🔻 LORETTO 211L (220I/DF-BL) - 349 000 174 500 so'mdan
❗️- 40% 🔻 SITRONIC 12" (A4JIRID1) - 499 000 299 400 so'mdan
❗️- 40% 🔻 PREMIER 261L (261TFD/W) - 329 000 197 400 so'mdan
❗️- 40% 🔻 KLEO 290L (UCR365I) - 399 000 239 400 so'mdan
❗️- 40% 🔻LORETTO 317L (330INFBL) - 619 000 371 400 so'mdan 24 oyga*
☑️ Boshlang'ich to'lov - YO'Q
☑️ Kafillar kerak emas - YO'Q
☑️ Ovoragarchilik - YO'Q
📍Manzillarimiz 👉 Lokatsiyalar
Shoshiling! Aksiya faqat 13-iyulgacha 24 oylik muddatli to'lovga amal qiladi va tovarlar soni cheklangan!
Batafsil ma'lumot:
📞 71-230-7799 | Chat Muxlisa
👉 -50% CHEGIRMALAR | Instagram | Do'konlarimiz
Қашқадарёда ўз уйида наркотик эккан фуқаро аниқланди
Тадбир давомида фуқаронинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилган. Ўтказилган текширув натижасида томорқасида ноқонуний равишда парвариш қилинган, гиёҳвандлик хусусиятига эга бўлган 22 туп “каннабис” турига мансуб ўсимликлар аниқланган.
👉 nasafnews.uz/2098-.html
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
❗️Собиқ ҳоким Яздурди Сапаров вафот этди
Қашқадарё вилоятининг собиқ Баҳористон (айни кундаги Миришкор) туманида 1991—1995 йилларда раҳбарлик қилган Яздурди Сафаров 80 ёшда вафот этди. "Nasafnews" жамоаси марҳумнинг меҳнат фаолияти ҳақида тўхталди.
👉 nasafnews.uz/2097-.html
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
⚡️Китоб тумани, Тахтақорача довонида ёнғин юз берди
Бугун, 4 июль куни соат 12:08 да Қашқадарё вилояти Китоб тумани “Қайнар” МФЙ ҳудудидаги қир адирликларида қуруқ ўт ёнаётганлиги тўғрисида ФВБГА хабар тушган.
"2 та ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига етиб бориб, ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишларини олиб бормоқда. Ёнғин Тахтақорача довонидан ўтган автомобиль йўлига хавф солмаган. Довонда икки томонлама автомобильлар ҳаракати давом этмоқда", дейилади ФВВ хабарида.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
📊 Қашқадарёдан 5 ойда 2,5 млн долларлик карам экспорт қилинган
Қашқадарё вилояти статистика бошқармаси маълумотларига кўра, Қашқадарё 2025- йилнинг январь-май ойларида хорижга қиймати 2,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган 6,7 минг тонна карам экспорт қилган.
Қашқадарё 2025- йилнинг 5 ойида энг кўп карам экспорт қилган давлатлар:
🔸Қозоғистон - 4,4 минг тонна
🔸Россия - 2,2 минг тонна
🔸Қирғиз Республикаси – 0,1 минг тонна
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
⚡️Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати маълум қилишича, ”Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ноқонуний тарзда ташкил этаётганларга нисбатан тегишли тартибда чоралар кўрилмоқда.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
❗️Faqat BUGUN! 11-iyul idea’da "ZO'R NARXLAR" va -50% gacha KATTA CHEGIRMALAR 👉 Lokatsiyalar
📣 32" Smart TV (Können TV) - 999 000 so'm yoki 83 250 so'mdan 12 oyga
❗️- 50% 🔻 ARCTIC 12" (2AW12HE) - 398 000 199 000 so'mdan 24 oyga
❗️- 50% 🔻 INDESIT 210L (125А) - 299 000 149 500 so'mdan 24 oyga
❗️- 50% 🔻 LORETTO 211L (220I/DF-BL) - 349 000 174 500 so'mdan 24 oyga
☑️ Boshlang'ich to'lov - YO'Q
☑️ Ortiqcha % lar - YO'Q
☑️ Kafillar kerak emas - YO'Q
* Shoshiling texnikalar soni cheklangan!
Batafsil ma'lumot:
📞 71-230-7799 | Chat Munisa
📍Adres 👉 Lokatsiyalar
ARZON NARXLAR | Instagram | Do'konlarimiz
⚽️Футбол бўйича ДХХ кубоги финалига таклиф этамиз!
Бугун 10-июл куни соат 18:00 да Қарши шаҳридаги "Геолог" ўйингоҳида ”Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида маҳалла ёшлари ўртасидаги футбол бўйича Давлат хавфсизлик хизмати кубоги мусобақаларининг вилоят финал босқичи бўлиб ўтади.
Футбол (эркаклар)
Касби тумани Қоратепа МФЙ - Миришкор тумани Нурафшон МФЙ
Мини футбол (эркаклар)
Косон тумани Муғжагул МФЙ - Миришкор тумани Янги Миришкор МФЙ
Мини футбол (аёллар)
Қарши тумани - Чироқчи тумани
❗️Faqat 1 kun! 11-iyul idea’da Smart Televizorlarga "Zo'r Narx" 👉 Lokatsiyalar
📣 32" Smart TV - 999 000 so'm yoki 83 250 so'mdan 12 oyga o'zini narxida xarid qiling
☑️ Boshlang'ich to'lov - YO'Q
☑️ Ortiqcha % lar - YO'Q
☑️ Kafillar kerak emas - YO'Q
* Zo'r narxdagi 32 Können Smart TV barchangizga nasib qilsin va televizorlar soni cheklangan!
Batafsil ma'lumot:
📞 71-230-7799 | Chat Munisa
📍Adres 👉 Lokatsiyalar
ARZON NARXLAR | Instagram | Do'konlarimiz
⚡️Йўл ҳаракати қоидаларини сурункали равишда бузаётганларга нисбатан жавобгарлик чоралари кучайтирилади.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
Президент раислигида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва тирбандликни камайтириш бўйича видеоселектор йиғилиши бошланди.
Охирги 7 йилда бу борада кўп ишлар қилингани таъкидланди. Йўлларни қуриш ва таъмирлашга 61 триллион сўм ажратилди. Бу 2017 йилгача берилган маблағлардан 3,5 баробар кўп.
Онлайн мурожаат тизими ишга тушиб, йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаларига келиш 50 фоизга камайди.
Шунингдек, 3 минг 365 нафар ЙҲХХ ходимига электрон планшет ва бодикамера олиб берилди. Қоидабузарликларни сунъий интеллект асосида саралаш ва қарор чиқариш амалиёти жорий қилинди.
Ҳайдовчилик ҳуқуқига имтиҳон, йўл чизиқлари чизиш, техник кўрик каби 8 та хизмат тадбиркорларга аутсорсингга берилди.
Шаҳарларда жамоат транспорти учун махсус йўлаклар ташкил қилинди.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
#Tezkor
FAQAT BUGUNDAN! idea'da -50% gacha KATTA CHEGIRMALAR 13-iyulgacha davom etadi - Lokatsiyalar
❗️- 50% 🔻 ARCTIC 12" (2AW12HE) - 398 000 199 000 so'mdan
❗️- 50% 🔻 INDESIT 210L (125А) - 299 000 149 500 so'mdan
❗️- 50% 🔻 LORETTO 211L (220I/DF-BL) - 349 000 174 500 so'mdan
❗️- 40% 🔻 SITRONIC 12" (A4JIRID1) - 499 000 299 400 so'mdan
❗️- 40% 🔻 PREMIER 261L (261TFD/W) - 329 000 197 400 so'mdan
❗️- 40% 🔻 KLEO 290L (UCR365I) - 399 000 239 400 so'mdan
❗️- 40% 🔻LORETTO 317L (330INFBL) - 619 000 371 400 so'mdan 24 oyga*
☑️ Boshlang'ich to'lov - YO'Q
☑️ Kafillar kerak emas - YO'Q
☑️ Ovoragarchilik - YO'Q
📍Manzillarimiz 👉 Lokatsiyalar
Shoshiling! Aksiya muddatli to'lovga amal qiladi va tovarlar soni cheklangan!
Batafsil ma'lumot:
📞 71-230-7799 | Chat Muxlisa
👉 -50% CHEGIRMALAR | Instagram | Do'konlarimiz
Brendingingiz yuziga aylanadigan barcha mahsulotlar — “PrimePress”da!
📇 “PrimePress” poligrafiya va tipografiya kompaniyasida Siz kompaniyangiz logotipi tushirilgan 90 dan ortiq mahsulot turi:
✅ Termos, fleshka, ruchka, bloknot, giftbox, sovgʻa paketlari;
✅ Futbolka, nimcha, finka, kepka (tekstil buyumlari);
✅ Flayer, buklet, poster va vizitkalarga buyurtma berishingiz mumkin!
💯 Barcha mahsulotlar yuqori sifat, aniq bosma hamda zamonaviy dizayn uygʻunligida!
📦 Korporativ buyurtmalar, keng tanlov va yetkazib berish xizmati mavjud!
Har bir mahsulot brendingiz timsoliga aylansin!
👉 Batafsil ma’lumot va buyurtma uchun:78 122 37 73
@asadestet
@Jaxa_b
❗️Президент фармонига кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб:
Давлат хизматига биринчи марта қабул қилинган давлат хизматчилари билан меҳнат шартномаси дастлаб бир йил муддатга тузилади ва кейинчалик фаолиятининг ижобий натижаларига кўра меҳнат шартномаси номуайян муддатга узайтирилади.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
Ўзбекистонда аномал иссиқ даврида тез ёрдам хизматига 250 мингга яқин чақириқ келиб тушган
Ўтган ҳафтада, яъни аномал иссиқ кузатилган даврда республика бўйича тез тиббий ёрдам хизматига жами 247 минг 459 та чақириқ келиб тушган. Уларнинг 172 минг 676 тасини шошилинч кўрсатма, 65 минг 163 тасини эса сурункали касалликлар билан боғлиқ мурожаатлар ташкил этган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, чақириқлар сони ундан олдинги ҳафта (24-29 июнь)га нисбатан 1,2 фоизга камайган. Вазирлик зарурат бўлмаса, аҳолидан жазирама пайти ташқарига чиқмасликни, тез-тез суюқлик ичиш, имкон қадар ёғли, дудланган таомлар тановул қилмаслик, аксинча, кўпроқ мева ва сабзавотлар истеъмол қилишни тавсия этди.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
🎓Абитуриентларга рухсатномаларни бериш бошланди
2025–2026 ўқув йили учун олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш мақсадида онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентлар учун “Абитуриент рухсатномаси” тақдим этила бошлади.
Қаердан олиш мумкин?
my.uzbmb.uz сайти орқали шахсий идентификация рақами ва паспорт серияси/рақамини киритган ҳолда юклаб олиш мумкин.
Эслатма:
➖ Тест синовига паспорт (ID-карта) ва рухсатнома билан келинг;
➖ Кечикиб келган ёки паспорт нусхаси билан келган абитуриентлар имтиҳонга қўйилмайди!
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
❗️ Энди, мактаб ўқувчилари орасида ҳам дуал таълим йўлга қўйилади
Иқтидор халқаро мактаби Америкада жойлашган халқаро мактаб билан меморандум имзолади!
Фарзандингиз Қарши шаҳрида янги очилган мактабда таҳсил олиб, Ўзбекистон шаҳодатномаси билан бирга, Америка дипломини қўлга киритишини хоҳлайсизми? Унда +998906388282 рақамига қўнғироқ қилинг.
Сардор Содиқов томонидан асос солинган мактаб, ўқувчиларнинг ўзига ҳос бўлган иқтидорларини кашф этиш орқали, жамиятимизга салоҳиятли инсонлар сафини кўпайтиришга ҳаракат қилади.
Батафсил маълумот учун: +998906388282
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
❗️Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати "Nasafnews"га Тахтақорача довонидаги ёнғинни бартараф этиш ишлар якунланиш арафасида эканлигини маълум қилди.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
#Tezkor
FAQAT 4 KUN! -50% gacha KATTA CHEGIRMALAR - Lokatsiyalar
❗️4-5-6-iyulgacha! idea'da Konditsionerlarga va Sovitkichlarga -50% gacha KATTA CHEGIRMADA
❗️- 50% 🔻 ARCTIC 12" (2AW12HE) - 398 000 199 000 so'mdan
❗️- 50% 🔻 INDESIT 210L (125А) - 299 000 149 500 so'mdan
❗️- 50% 🔻 LORETTO 211L (220I/DF-BL) - 349 000 174 500 so'mdan
❗️- 40% 🔻 SITRONIC 12" (A4JIRID1) - 499 000 299 400 so'mdan
❗️- 40% 🔻 PREMIER 261L (261TFD/W) - 329 000 197 400 so'mdan
❗️- 40% 🔻 KLEO 290L (UCR365I) - 399 000 239 400 so'mdan
❗️- 40% 🔻LORETTO 317L (330INFBL) - 619 000 371 400 so'mdan 24 oyga*
☑️ Boshlang'ich to'lov - YO'Q
☑️ Kafillar kerak emas - YO'Q
☑️ Ovoragarchilik - YO'Q
📍Manzillarimiz 👉 Lokatsiyalar
Shoshiling! Aksiya faqat 6-iyulgacha muddatli to'lovga amal qiladi va tovarlar soni cheklangan!
Batafsil ma'lumot:
📞 71-230-7799 | Chat Muxlisa
👉 -50% CHEGIRMALAR | Instagram | Do'konlarimiz
❗️Ипотека кредитлари бўйича субсидияга аризалар қабул қилиш 10 июлдан бошланади
2025 йил учун белгиланган мақсадли кўрсаткичлар доирасида ипотека кредитлари бўйича субсидия хабарномаларининг фойдаланилмаган қисми ҳисобидан аризалар 2025 йил 10 июль куни соат 09:00 дан бошлаб қабул қилинади.
Субсидия олиш:
➖ Давлат хизматлари марказларига бевосита мурожаат қилиш орқали
➖ электрон тарзда my.gov.uz портали орқали амалга оширилади.
Ариза берувчи ва унинг яқин қариндошларининг (бунда яқин қариндошлар аризада кўрсатилган ҳолларда) ўртача даромад миқдори қуйидаги чегараларда бўлиши зарур:
➖ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 3,12 млн сўмдан – 9,24 млн сўмгача;
➖ Тошкент шаҳрида 3,12 млн сўмдан – 10,63 млн сўмгача.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси