⚡️Энди ичимлик ва оқова сув хизматлари тўловлари фақат электрон шаклда қабул қилинади
Жорий йилнинг 1 декабридан республика миқёсида ичимлик ва оқова сув хизматлари учун тўловларни фақат электрон шаклда қабул қилиш тизимига ўтилади.
Назоратчи ва сув таъминоти ходимларига тўловларни нақд пул кўринишида амалга ошириш тўхтатилади.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
#TEZKOR
Televizorlarga -40% gacha chegirmalar boshlandi:
⚡️-40% Chegirmada - PREMIER 32" - 61 200 so'mdan
⚡️-40% Chegirmada - PREMIER 32" - 69 000 so'mdan
⚡️-40% Chegirmada - SHIVAKI 43" - 131 400 so'mdan
⚡️-40% Chegirmada - SAMSUNG 43" - 179 400 so'mdan
⚡️-30% Chegirmada - SSMART TV 43" - 160 300 so'mdan
⚡️-20% Chegirmada - Artel 43" - 207 200 so'mdan
⚡️-20% Chegirmada - PREMIER 50" - 319 200 so'mdan
⚡️-10% Chegirmada - LG 43" - 395 100 so'mdan oyiga*
*Bunaqasi faqat 11-noyabrdan 17-noyabrgacha!
Batafsil:
📞 71-230-7799 | Chat
Kanalimiz | Instagram | Do'konlarimiz
⚡️Қашқадарёда Тожикистон Республикасидан келтирилган наркотик моддалар мусодара қилинди
ДХХ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Сурхондарё вилоятининг Денов туманида яшовчи, 1989 й.т. шахс бошқарувидаги “Ласетти” русумли автотранспорт воситаси Кўкдала туманидаги “Умакай” ЙПХ масканида тўхтатилиб, кўздан кечирилди.
Натижада, автомашинанинг орқа ўриндиғи остига Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб келинган 265 гр. “опий” ва 1 кг. “гашиш” гиёҳвандлик воситалари яшириб қўйилганлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
Она ўз фарзандига қонуний жазо беришларини сўраб, судга мурожаат қилди
Фуқаролик ишлари бўйича Шаҳрисабз туманлараро суди буйруғи билан фуқаро А.Н.дан онаси М.Р. нинг моддий таъминоти учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 30% миқдорида алимент ундириш белгиланган. Аммо қарздор А.Н. 8 ой мобайнида онаси учун алимент тўламасдан келганлиги оқибатида қарздорлик 2 млн 835 минг сўмга етган.
👉 nasafnews.uz/1890-.html
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
Файзулло Ғуломов Миришкор тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди
Халқ депутатлари Миришкор тумани Кенгашининг VII чақириқ, биринчи сессияси кун тартибида Файзулло Ғуломов ҳоким лавозимига тасдиқланди. Шунингдек, Ғузор, Деҳқонобод, Яккабоғ, Нишон, Чироқчи, Кўкдала, Муборак, Косон, Шаҳрисабз, Қамаши, Қарши туманлари ҳамда Қарши шаҳар ҳокимлари ҳам депутатлар томонидан тасдиқланди.
👉 nasafnews.uz/1889-.html
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
Шаҳрисабз шаҳрида жойлашган хусусий клиникада 28 ёшли аёл вафот этди
Бугун, 8 ноябрь куни Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳридаги клиникаларнинг бирида 28 ёшли аёл қилинган антибиотик уколдан сўнг вафот этган айтилган хабар ижтимоий тармоқларда тарқалди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди.
👉 nasafnews.uz/1888-.html
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
Ўзбекистонда фуқаролар сақлаши тақиқланган ёввойи ҳайвонлар рўйхати тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан фуқаролар сақлаши тақиқланган ёввойи ҳайвонлар рўйхати тасдиқланди. Рўйхатга киритилган ёввойи ҳайвонлар Экология вазирлигининг рухсатномалари асосида белгиланган тартибда юридик шахслар томонидан ташкил этилган ҳайвонот боғларида ва (ёки) питомникларда сақланиши мумкин.
Шунингдек, давлат ва кўчма циркларда (шапито) ёввойи ҳайвонларни сақлаш ва улардан цирк томошалари учун фойдаланиш тақиқланди
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
“Тахтақорача” довонидаги бахтсиз ҳодисада 3 киши вафот этди
6 ноябрь куни соат 16:00 да Қашқадарё вилоятининг Китоб тумани ҳудудидан ўтган М-39 йўлининг 1138 кмда “Китоб-Самарқанд” йўналишида ҳаракатланган “Cobalt” русумли автомобильни тоғ қиялигидан номустаҳкам харсангтош тушиб, босиб қолган. Ҳолат юзасидан ФВВ маълумот берди.
👉 nasafnews.uz/1885-.html
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
Прокурор ўринбосари Қашқадарёни коррупцияда айблаб, суд ходимларини ҳақоратлади
Бойсун прокурори ўринбосари телефон орқали сўзлашувда
"Қашқадарё гала коррупционер экан-ку. Ҳамма тарафни энасиникига тиққан Л.Ҳ экан", деб мансабдорларни ҳақорат қилган.
👉 nasafnews.uz/1883-.html
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
Қашқадарёлик шоир 33 ёшида вафот этди
Мансур Жумаев 1991 йил 17 февралда Миришкор туманида туғилган. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Халқаро журналистика факультетини тамомлаган. Марҳумнинг ўлимига нафас етишмовчилиги сабаб бўлгани айтилмоқда.
👉 nasafnews.uz/1882-.html
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
🤭 Endi Smartfonlar - SHASHLIK narxida!
🍢 Redmi Note 13 (8/128) - 9 173 so'mdan
🍢 Honor X8b (8/128) - 9 831 so'mdan
🍢 Honor 200 Lite (8/256GB) - 13 118 so'mdan
🍢 Nova 12 SE (8/256) - 11 803 so'mdan
🍢 Nova 12i (8/128) - 7 858 so'mdan
*Arzon narxdagi smartfonlar 12 oylik muddatli to'lovga kunlik to'lov narxi hisobga olingan.
Batafsil:
📞 71-230-7799 | Chat
Telegram | Instagram | Do'konlarimiz
Патер Маргеттс Қашқадарё вилояти ҳокимига маслаҳатчи этиб тайинланди
Ташқи ишлар вазирлиги хабар беришича, Британиянинг "Room Seven Capital Partners" компаниясининг бошқарувчи ҳамкори Петер Маргеттс - Қашқадарё вилояти ҳокимининг инвестициялар ва экспорт масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланган.
👉 nasafnews.uz/1879-.html
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
Бектемир Мелиқўзиев навбатдаги жангида ғалаба қозонди
АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида профессионал боксчимиз Бектемир Мелиқўзиев ўзининг навбатдаги жангини ўтказди. У мезбонлар вакили Девид Стивенсга қарши рингга кўтарилиб, 12 раунд жанг ўтказди. Жангда Бектемир Мелиқўзиев устунлик қилиб, ҳакамларнинг қарорига кўра ғалаба қозонди.
Шунингдек, Мелиқўзиев иккинчи ўрта вазн тоифасида WBA чемпионлик камари учун расмий ва мажбурий даъвогарга айланди.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
❗️Faqat 10-noyabrgacha! Sovitkichlar Bozor narxida + 32 Smart Tv Sovg'aga!
idea do'konlarida Premier 317 litrlik Sovitkichini xarid qilib 32 Smart Tvni mutlaqo bepul sovg'aga olasiz.
🏷 Premier 317 (Oq) 624 917 so'mdan + 32 Smart TV Sovg'aga
🏷 Premier 317 (Qora) 666 583 so'mdan + 32 Smart TV Sovg'aga
🏷 Premier 317 (Stalnoy) 708 250 so'mdan + 32 Smart TV Sovg'aga
🏷 Premier 317 (Silk Stalnoy) 724 917 so'mdan + 32 Smart TV Sovg'aga
Barchasini 12 oylik muddatli to'lovga va boshlang'ich to'lovlarsiz olishingiz mumkin!
Batafsil ma'lumot uchun:
📲71-230-77-99
📍 Do'konlarimiz
Telegram | Instagram | Youtube
⚡️⚡️Гооооооооооооол
Акмал Мозговой "Локомотив" дарвозасига чалқанча услубда зарба йўллаб, суперголи билан ҳисобни очди. Бугун Акмал Мозговой "Насаф"даги юбилей 200-ўйинини ўтказмоқда.
"Локомотив" 0 - 1 "Насаф"
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
Газлашмаган ҳовлиларга электр энергияси учун 50 фоиз чегирма берилиши мумкин
Ўзбекистон Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов 1 январдан газлашмаган ҳовлиларга электр энергияси учун 50 фоиз чегирма берилиши режалаштирилаётганини маълум қилганди.
Маълумотга кўра, бу борадаги қарор лойиҳаси тайёрланиб, тегишли ташкилотларга юборилган.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
⚡️Нашриётлар фойда солиғидан озод қилинади
Ўзбекистонда нашриёт-матбаа фаолиятидан олинган даромадлари ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромадининг камида 90 фоизини ташкил этган солиқ тўловчилар 2025 йил 1 январдан 2029 йил 1 январга қадар бўлган даврда мазкур фаолият тури бўйича фойда солиғини (бундан фоизлар тарзидаги даромадлар мустасно) тўлашдан озод этилади.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
📉 SSMART do'konida 11.11 aksiyaga tayyor!
‼️ Har yili o'tkaziladigan ushbu sanada, barcha do'konlar mahsulotlarni chegirma narxda taqdim qilishadi.
📌 SSMART ham siz uchun maxsus narxlarni tayyorlab qo'yagan, batafsil videoda...
🗓 Ushbu narxlar faqatgina bir kun, 11- Noyabr, soat 23:00 ga qadar amalq qiladi.
☄️ Shoshiling, bunaqa taklif faqat yilda bir marta bo'ladi !
☎️ Murojaat uchun:
📞 +998948080055
📌Manzil: Qashqadaryo viloyati, Qarshi shahri viloyat yoshlar markazini yonginasida.
ДИҚҚАТ! Қашқадарёликлар бу хабарни ўтказиб юборманг: texnomart*дан супер акция бошланмоқда 🤩
Сиз кутган вақт келди — энди texnomart*да барча маҳсулотлар ОПТОМ нархларида!
Фақатгина уч кун давомида - 9-10-11 ноябрь кунлари телевизор, смартфон, кир ювиш машинаси, музлатгич ва бошқа техникаларга 60% гача чегирмалар!
Режаларингиздаги барча техникаларни биратўла харид қилиб қолишга улгуринг! Бундай қулай нархлар яна қачон бўлиши номаълум!
Шошилинг, акция кунлари уч кун давом этади!
Telegram | Instagram | Do’konlarimiz
Банкнинг собиқ ходими ва тадбиркор имтиёзли кредит маблағларини қўлга киритганлиги аниқланди
Тижорат банки филиали бошқарувчисининг собиқ ўринбосари О.Х. “В.” фермер хўжалиги раҳбари Б.Р. билан ўзаро тил бириктириб, 6 нафар фуқаронинг номига ажратилган 163 млн сўм имтиёзли кредит маблағини “В.” фермер хўжалиги ҳисоб рақамига ўтказиш орқали нақдлаштириб олганлиги аниқланган.
👉 nasafnews.uz/1887-.html
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
Қашқадарёда адвокатлар қўлга олинди
Адвокат эр-хотин ўртасидаги никоҳни ваколатли танишлари орқали бекор қилдириб бериш эвазига 1100 АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан тезкор тадбир давомида қўлга олинган.
👉 nasafnews.uz/1886-.html
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
🤭 Endi Smartfonlar - SHASHLIK narxida!
🍢 Nova 12i (8/128) - 7 858 so'mdan
🍢 Redmi Note 13 (8/128) - 9 173 so'mdan
🍢 Honor X8b (8/128) - 9 831 so'mdan
🍢 Nova 12 SE (8/256) - 11 803 so'mdan
🍢 Honor 200 Lite (8/256GB) - 13 118 so'mdan
🤓 Televizorlar - PISTA Narxida!
🏷 32 Sonor TV - 4 928 so'mdan
🏷 32 Smart TV - 5 202 so'mdan
🏷 43 Sonor TV - 8 217 so'mdan
🏷 43 SMART TV (Android) - 9 287 so'mdan
🏷 43 SMART TV (WebOS) - 10 932 so'mdan
*Arzon narxdagi smartfonlar 12 oylik muddatli to'lovga kunlik to'lov narxi hisobga olingan.
Batafsil:
📞 71-230-7799 | Chat
Telegram | Instagram | Do'konlarimiz
Муротжон Азимов Қашқадарё вилояти ҳокими этиб тайинланди
Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашининг VII чақириқ, биринчи сессияси ўтказилди. Сессияда Хушмуродова Исмигул Бердимуродовна Халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси этиб сайланди. Шунингдек, Муротжон Азимовни Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимига тайинлаш тўғрисида Президент фармони эълон қилинди.
👉 nasafnews.uz/1884-.html
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
Қашқадарёда машина устига улкан тош қулади
Китоб “перевали”да кобальт автомобили устига улкан тош қулаб тушди. Машина ичидагилар вафот этгани айтилмоқда.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
Қашқадарёда таксичи вояга етмаган қизни зўрламоқчи бўлганлиги айтилмоқда
Nemolchi.uz ёзишича, воқеа 26 октябрь куни содир бўлган. Қиз дугонаси билан сайр қилиб уйга таксида қайтаётганда ҳайдовчи қизга шахсий саволлар бериб, кейин йўналишни ўзгартирган. Ҳолат юзасидан Болалар омбудсман муносабат билдирди.
👉 nasafnews.uz/1881-.html
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
⚡️Деҳқонобод тумани ҳокими ўринбосари қўлга олинди
Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Деҳқонобод тумани ҳокимининг ўринбосари тумандаги Қорашина шаҳарчасини ободонлаштириш доирасида қурилган объектни фойдаланишга қабул қилиш далолатномасига имзо қўйиш эвазига туман ҳокимлигининг маъмурий биноси ёнида 5 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, мазкур объектдаги камчиликларни солиштирма далолатнома расмийлаштириш йўли билан бартараф этиб бериш эвазига 15 млн сўм олган вақтида Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси” давлат унитар корхонаси етакчи мутахассиси ҳам қўлга олинди.
Ҳозирда ҳоким ўринбосари ҳамда давлат унитар корхонасининг етакчи мутахассисига нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
⚡️Қаршида ўқитувчи ўқувчига тарсаки туширди. Ҳолатга ўқувчининг фан олимпиадасида иштирок этиш таклифи сабаб бўлгани айтилмоқда
Ижтимоий тармоқларида тарқалган видеода Қарши шаҳридаги 32-сонли мактабининг математика фани ўқитувчиси ҳамда 10-синф ўқувчиси ўртасида тортишув содир бўлаётгани акс этган.
Жанжалга сабаб, ўқувчининг ички фан олимпиадаларида мен ҳам иштирок этаман, деган таклифи бўлганлиги айтилмоқда. Бу ҳақда ўқитувчилар MY5'нинг ҳудудий мухбирига маълум қилган. Ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдириб, ўрганиш ишлари олиб борилаётганлиги хабар қилинди.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
Қашқадарёда фойдали қазилмаларни ўзбошимчалик билан қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Муборак тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда тумандаги “J.” фермер хўжалиги раҳбари Ф.Б. ва бошқалар хўжаликка қарашли ер майдонида норуда фойдали қазилма ҳисобланган табиий қумни ўзбошимчалик билан қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 676,1 млн сўм зарар етказганликлари, шунингдек фуқаро С.Ю.га ушбу ер майдонидан қум қазиб олишга рухсатнома олиб бериши эвазига 100 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 192-11-моддаси (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш), 229-моддаси (ўзбошимчалик) ва 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
⚡️⚡️«Насаф» – ўз тарихида илк бор Ўзбекистон чемпионига айланди.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
⚡️Бугун Қашқадарё вилояти ташкил топганига 100 йил бўлди
1924 йилнинг 1 ноябрида Қашқадарё алоҳида маъмурий бирлик сифатида, Республика вилоятлари сафидан жой олган.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси