nasafnewsuz | Неотсортированное

Telegram-канал nasafnewsuz - Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

23101

"Nasafnews.uz" сайтининг телеграмдаги расмий саҳифаси! Биз Қашқадарё ҳаётига оид расмий ва ишончли хабарларни ёзамиз. Ҳамкор саҳифалар: @Qashqadaryo_axboroti @Chiroqchiaxboroti Мурожаат учун: @nasafnewsuzgayoz Реклама:https://t.me/nasafnewsuzreklama/2

Подписаться на канал

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Озодбек Назарбеков ва Ҳилола Умарова лавозимини тарк этганлиги ҳақидаги хабар тасдиқланмади

Олий Мажлис қонунчилик палатасига депутатликка ЎзЛиДеПдан номзоди қўйилган Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ҳамда «Миллий Тикланиш» партиясидан номзод, Маданият вазири Озодбек Назарбековларнинг лавозимларидан кетганликлари ва депутатликни танлаганлари тўғрисида хабар тарқалган эди. Мазкур хабар юзасидан расмий муносабат билдирилди.

👉 nasafnews.uz/1878-.html

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

⚡️ Ўзбекистондаги эркаклар ва аёллар сони маълум қилинди

Статистика агентлиги 2024 йилнинг 30 октябрь ҳолатига кўра Ўзбекистон аҳолиси таҳлилини тақдим этди. Унга кўра, аҳоли таркибидаги эркаклар сони аёллар сонидан 263,6 минг кишига кўп. Яъни:

– Аёллар сони – 18 543 493 минг киши;
–Эркаклар сони – 18 805 512 минг киши.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

⚡️⚡️Йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш янада кучайтирилади

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Унга кўра, кичик ҳажмли электр двигательли транспорт воситаларини ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқариш вақтида содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликни белгилашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Шунингдек, тез тиббий ёрдам ҳамда ёнғин-қутқарув бўлинмалари транспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда содир этилган қоидабузарликлар юзасидан маъмурий ишларни ортиқча қоғозбозликни бартараф этиш мақсадида тугатиш тартиби жорий этилиши белгиланмоқда.

Бундан ташқари, махсус автоматлаштирилган фото- ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилиши тўғрисидаги маълумот жарима солиш ҳақида қарор чиқаришга ваколатли бўлган шахсга 48 соат ичида юборилмаган тақдирда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш юритилмаслиги белгиланмоқда.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Фойдали қазилмаларни рухсатномасиз қазиб олганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди

Жиноят кодексига фойдали қазилмаларни қонунга хилоф равишда қазиб олишни шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин такрор содир этганлик учун, шунингдек фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида рухсатномасиз қазиб олганлик учун жиноий жавобгарликни назарда тутувчи қўшимчалар киритилмоқда.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

⚡️Магистратурага қўшимча қабул қилиш учун рухсат берилди

Давлат қабул комиссиясининг тегишли баёни билан 2024/2025-ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига қабул жараёнида талаб даражасидаги хорижий тил сертификатига эга бўлиб, қабул квотаси доирасида талабаликка тавсия этилмаган талабгорларни олий таълим муассасалари томонидан белгиланадиган базавий тўлов-контракт миқдорининг 2 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдордаги тўлов-контракт асосида қабул қилишга рухсат берилди.

Қўшимча қабул асосида ўқиш истагини билдирган талабгорлар бевосита олий таълим муассасаси қабул комиссиясига мурожаат қилишлари сўралади.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Mehnat qilib topgan pullaringizni -40% gacha tejaysiz!

🫧 31-oktabrgacha Kir yuvish mashinalari faqat siz uchun KATTA CHEGIRMADA:
- 40% chegirmada - LG (6kg) - 239 400 so'mdan;
- 40% chegirmada - LG (8,5kg) - 311 400 so'mdan;
- 40% chegirmada - MIDEA (8kg) - 319 200 so'mdan;
- 40% chegirmada - LORETTO (6kg) - 143 400 so'mdan;
- 30% chegirmada - LG (7kg) - 307 300 so'mdan
- 30% chegirmada - HANSA (9kg) - 286 300 so'mdan;
- 30% chegirmada - BEKO (7,5kg) - 237 300 so'mdan;
- 30% chegirmada - BEKO (7,5kg) - 188 300 so'mdan 24 oyga*

‼️⚡️‼️

🫧 Купите стиральную машину и сэкономьте до 2 000 000 сум!


Только до 31 октября скидки на стиральные машины до -40%!
Обновляйте технику с выгодой, пока действует акция!

Batafsil: | Подробно:
📞 71-230-7799 | Chat

Narxlar | Instagram | Do'konlarimiz

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Марказий сайлов комиссияси соат 15:00 ҳолатига сайловда овоз берганлар сони 12,5 миллион нафарга етганини маълум қилди. Бу жами сайловчилар сонининг 62 фоизи эканлигини билдиради.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

⚡️Президент Шавкат Мирзиёев оила аъзолари билан бирга Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги 59-сайлов участкасига ташриф буюриб, сайловда овоз берди.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Комил Алламжонов автомобилига ўқ узишда гумонланувчилардан бири қўлга олинди

Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура, Тошкент вилояти, Тошкент шаҳар, Ҳарбий, Транспорт прокуратуралари ҳамда ИИВ, вилоят, Тошкент шаҳар ИИББ, Божхона қўмитаси ходимларидан иборат таркибда тергов-тезкор гуруҳи тузилган.

👉 nasafnews.uz/1876-.html

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

#Shoshiling

Smartfonlar endi SHASHLIK narxida!

🍢 Redmi Note 13 (8/128) - 9 173 so'mdan
🍢 Honor X8b (8/128) - 8 844 so'mdan
🍢 Honor 200 Lite (8/256GB) - 13 118 so'mdan
🍢 Nova 12 SE (8/256) - 11 803 so'mdan
🍢 Nova 12i (8/128) - 7 858 so'mdan

*Barchasi 12 oylik muddatli to'lovga kunlik to'lov narxi hisobga olingan.

Batafsil:
📞 71-230-7799 | Chat

Narxlar | Instagram | Do'konlarimiz

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Ўзбекистон ва Танзания ўртасида авиақатновлар ошмоқда

Ўзбекистон
ва Танзания ўртасида йўловчи ташиш бўйича ҳафтасига 21 марта, юк ташиш бўйича эса чексиз авиақатновларни амалга оширишни йўлга қўйиш юзасидан келишув имзоланди.

Танзания Ўзбекистон учун мутлақо янги йўналиш ҳисобланади. Мамлакат ўзининг мўътадил об-ҳаво шароити, зилол сувларига эга Занзибар ороли, ёввойи табиат қўйнидаги саванналари ҳамда саргузаштларга бой Килиманжаро тоғлари билан туристлар эътиборини тортиб келади.

Шунингдек, Танзания аҳолиси учун Ўзбекистонга зиёрат туризмини йўлга қўйиш бўйича Туризм қўмитаси ҳамда авиакомпаниялар учун янги эшикларни очади.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

25 октябрь - Ички ишлар органлари ходимлари куни.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

❗️Ўзбекистон қонун устуворлиги индексида 5 поғонага пасайди

Глобал қонун устуворлиги индексининг 2024 йилги ҳисоботида Ўзбекистон 142 давлат орасида 83-ўринни эгаллади.

Рейтинг ҳукумат ваколатларини чеклаш, коррупциянинг йўқлиги, очиқ ҳукумат, инсон ҳуқуқлари, ҳимоя ва хавфсизлик, қонун назорати, фуқаролик судлови, жиноий судлов даражаси каби кўрсаткичлар асосида шакллантирилган.

Қайд қилинишича, Ўзбекистон рейтингда 2016 йилдан бери биринчи марта пастламоқда ва 2023 йилга нисбатан 5 поғона пастга тушган.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

⚡️Қарши шаҳрида замбуруғ споралари юқори миқдорда эканлиги аниқланди

Гидрометеорология хизмати агентлиги маълум қилишича, Қарши шаҳрида жойлашган гул чанг қопқонидан 14-20-октябрь кунлари Инновацион ривожланиш агентлиги ҳузуридаги Халқаро молекуляр аллергология маркази томонидан олинган маълумотларга кўра, 1м3 ҳаво таркибида аллерген ўсимликлардан дарахтлар ва буталар аниқланмади, ўтсимон ўсимликлар кам миқдорда, замбруғ споралари Юқори миқдорда учраши аниқланди.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Деҳқонобод тумани ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Қашқадарё вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси таълим ташкилотлари инфратузилмасини ривожлантириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган О.Бойтўраев туман ҳокимига ўринбосар бўлди.

👉 nasafnews.uz/1874-.html

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

⚡️Мактабгача ва мактаб таълими вазирига биринчи ўринбосар тайинланди

Президент қарори билан Каримов Шерзод Абдурасулович мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Ш.Каримов 2006-2012 йилларда халқ таълими тизимида, 2012-2018 йилларда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида ишлаган.

2018-2024 йилларда Вазирлар Маҳкамаси таълим, ижтимоий ривожланиш масалалари департаменти, котибияти бўлимида етакчи, бош мутахассис, шўъба мудири, котибияти мудирининг ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

У 2024 йил 28 февралдан бугунгача Вазирлар Маҳкамаси “Маҳалла еттилиги”, ёшлар сиёсати ва маънавият масалалари департаменти Ёшлар сиёсати, мактабгача ва мактаб таълими, соғлиқни сақлаш ва маънавият масалалари бўлими бошлиғи лавозимида ишлаётган эди.

@nasafnewsuzuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

#ТEЗКОР

🤭 Smartfonlar endi - QURT narxida!


⚪️ REDMI 13C (4/128) - 6 543 so'mdan
⚪️ HONOR X6b (4/128) - 5 885 so'mdan
⚪️ HUAWEI Nova Y72 (8/256) - 6 543 so'mdan
⚪️ REDMI Note 13 (6/128) - 8 187 so'mdan
⚪️ HONOR X7b (8/128) - 8 187 so'mdan*

*Qurtdek arzon narxdagi smartfonlar 12 oylik muddatli to'lovga kunlik to'lov narxi hisobga olingan.

Batafsil:
📞 71-230-7799 | Chat

Narxlar | Instagram | Do'konlarimiz

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

⚡️Аббосбек Файзуллаев Осиёнинг энг яхши ёш ўйинчиси бўлди

Аббосбек Файзуллаев  AFC Awards 2023 Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси мукофотини қўлга киритди. Ўзбекистонлик футболчидан ташқари япониялик Кагу Навата (“Камигаку У-18”) ҳамда Жанубий кореялик Баэ Жун Ҳо (“Сток Сити”) ушбу мукофотга номзодлар қаторида тилга олинган эди.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Журналист Зокир Аҳмедов вафот этди

Зокир Аҳмедов 1973 йил 16 июлда Ғузор туманида туғилган. 1995 йилда Тошкент давлат санъат институтининг драма театри ва киноактёри мутахассислиги бўйича тамомлаган. Зокир Аҳмедов ЎзМТРК тизимидаги меҳнат фаолиятини 1995 йил вилоят телерадиокомпаниясининг телевидение гуруҳи биринчи бош диктори вазифасидан бошлаган. Кейинчалик, вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари, вилоят мусиқали драма театрининг директори, вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи, вилоят телерадиокомпаниясининг телевидение гуруҳи муҳаррири, сухандони вазифасида ишлаган.

2021 йилдан бошлаб вилоят телерадиокомпаниясида бош режиссёр бўлиб ишлаб келаётган эди.

"Nasafnews'' жамоаси марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдиради.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Комил Алламжоновга қилинган суиқасдда гумонланган яна уч фуқаро қўлга олинди

Бош прокуратура томонидан Қибрайдаги қотилликка суиқасд ҳолати юзасидан қўшимча маълумот берилди.

Маълум бўлишича, ўтказилган тергов ва тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни содир этишга алоқадор бўлган шахсларнинг яна уч нафари аниқланиб, гумонланувчи тариқасида ушланган.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Сайловнинг дастлабки натижалари эълон қилинди

Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловининг дастлабки натижалари эълон қилинди. Парламентда энг кўп ўринни ЎзЛиДеп қўлга киритди, «Миллий тикланиш» иккинчи ўриндан жой олган.

ЎзЛиДеп — 64 та ўрин (38 та бир мандатли округ, 26 та ягона округ);
Миллий тикланиш партияси — 29 та (15+14);
Адолат СДП — 21 та (9+12);
ХДП — 20 та (7+13);
Экопартия — 16 та (6+10).

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

⚡️93 ёшни қаршилаган отахон сайловда иштирок этди

Қарши тумани, Кат маҳалласи 1002-сайлов участкасида 93 ёшни қаршилаган Боймуродов Баҳор бобо ўзлари муносиб кўрган номзодга овоз берди.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Муротжон Азимов сайлов участкасига бориб, биринчилар қаторида овоз берди

Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов ва оила аъзолари Қарши шаҳридаги 4-сайлов участкасида фуқаролик ҳуқуқидан фойдаланиб, ўзлари муносиб деб билган номзодларга овоз беришди.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Ободонлаштириш бошқармаларида Ички йўлларни сақлаш ва жорий таъмирлаш участкаси ташкил этилади

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри туман (шаҳар)ларининг Ободонлаштириш бошқармаларида шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчалари ҳамда ички хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини, уларда жойлашган кўприклар ва йўл ўтказгичларни соз ҳолатда сақлаш мақсадида Ички йўлларни сақлаш ва жорий таъмирлаш участкаси ташкил этилади.

Қуйидагиларни назарда тутувчи Шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчалари ҳамда хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини сақлаш ва жорий таъмирлаш ишларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди:

• ички йўлларни сақлаш ва жорий таъмирлашни маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш;

• ички йўлларни сақлаш ва жорий таъмирлаш ишлари бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш муддатлари ва масъулларини аниқ белгилаш.

• Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
бир ой муддатда туман (шаҳар) Ободонлаштириш бошқармаларида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Ички йўлларни сақлаш ва жорий таъмирлаш участкасини ташкил этсин;

икки ой муддатда Автомобиль йўллари қўмитаси ва Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда ички йўллар ва кўприкларни хатловдан ўтказиш ҳамда хатлов якунига кўра тегишлилиги бўйича уларни ўз тасарруфига олиш чораларини кўрсин;

• янги ташкил этиладиган Ички йўлларни сақлаш ва жорий таъмирлаш участкаларини малакали мутахассислар билан бутланишини таъминласин;

• ички йўлларни сақлаш ҳамда бошқа манбалар ҳисобидан амалга ошириладиган қуриш, реконструкция ва таъмирлаш ишлари ҳисоби юритилиши учун Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг тегишли ахборот тизимига маълумотлар ўз вақтида киритилиши ҳамда мунтазам равишда янгилаб борилишини таъминласин.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

❗️Комил Алламжоновга суиқасд уюштирилди

Ҳолат юзасидан Бош прокуратура расмий маълумот берди. Маълум бўлишича, 26 октябрь куни соат 01:40 ларда фуқаро С.С.нинг
бошқарувидаги “Range Rover” русумли автомашина Қибрай тумани, Ифор кўчаси бўйлаб ҳаракатланган вақтида 2 нафар номаълум шахслар мазкур автомашинага
ўқотар қуролидан бир неча маротаба ўқ узиб, номаълум томонга яширинишган.

Ушбу ҳолатда бирор-бир шахс тан жароҳати олмаган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25,97-моддаси (Қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди, дейилади расмий хабарда.

Қўшимча қилишича, гумон қилинувчи шахсларни аниқлаш ва ушлаш юзасидан тезкор-қидирув тадбирлари амалга оширилмоқда. Ҳозирда тегишли идораларнинг малакали ходимларидан иборат тезкор-тергов гуруҳи тузилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

❗️Фарзандингиз рус/инглиз тилига ихтисослашган, замонавий техникалар билан жиҳозланган мактабда, профессионал ўқитувчилардан таълим олишини хоҳлайсизми, унда видеони охиригача кўринг.

Мурожаат учун +998994267536

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

⚡️Зокиржон Алматов президент томонидан мукофотланди

«Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида»ги президент фармони билан бир гуруҳ ИИВ ходимлари мукофотланди. Улар орасида Ички ишлар вазири маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритиб келаётган Зокиржон Алматов ҳам «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони билан тақдирланди.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

-40% gacha chegirmalar Kir yuvish mashinalariga! idea do'konlarida LG va boshqa kir yuvish mashinalariga aksiya:

- 40% chegirmada - LG (6kg) - 239 400 so'mdan;
- 40% chegirmada - LG (8,5kg) - 311 400 so'mdan;
- 40% chegirmada - MIDEA (8kg) - 319 200 so'mdan;
- 30% chegirmada - LG (7kg) - 307 300 so'mdan;
- 30% chegirmada - LORETTO (6kg) - 195 300 so'mdan oyiga*

*Bunday chegirmalar faqat 25-31 oktabrgacha amal qiladi!

Batafsil ma'lumot uchun:
📲71-230-77-99

📍 Do'konlarimiz

Telegram | Instagram | Youtube

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

⚡️Асила Мирзаёрова Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги махсус вакили этиб тайинланди

Паралимпия чемпиони Асила Мирзаёрова ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича махсус вакил сифатида иш бошлади. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

22 октябрь куни бўлиб ўтган тадбирда пара енгил атлетика бўйича паралимпия чемпиони Асила Мирзаёрова агентликнинг ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича махсус вакили сифатида таништирилган.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Қашқадарёда “Ёш сайловчи” форуми бўлиб ўтди

Ёшлар ишлари агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси маълум қилишича, Қарши шаҳрида бўлиб ўтган форум доирасида ёшларга замонавий касбларни ҳамда хорижий тилларни бепул ўргатувчи "Ибрат”, “Мутолаа”, “Устоз АИ”, Ўз Чесс” лойиҳаларини ёшлар ўртасида янада оммалаштириш мақсадида тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Шунгингдек, форум доирасида Қарши шаҳар ҳокими ёш сайловчилар билан очиқ мулоқот ўтказиб, таклиф ва мурожаатларини тинглаган.

Маълум қилишларича, форумда 5 мингдан ортиқ ёш сайловчилар иштирок этган.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…
Подписаться на канал