ФВБ Қаршидаги ёнғин бўйича расмий муносабат билдирди
Қарши шаҳри ҳудудида ёнғин чиққани ҳақида хабар берилган эди. Мазкур хабар юзасидан ФВБ Ахборот хизмати муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, 21 октябрь куни соат тахминан 20:40 ларда Қарши шаҳар ФВБ га "Отчопар" МФЙ "Халқлар дўстлиги" кўчасида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган.
Мазкур хабардан сўнг, қутқарув хизматидан 1 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси воқеа жойига соат 20:45 ларда этиб бориб, ёнғинни қисқа вақт ичида бартараф этган, дейилади расмий муносабатда.
Қўшимча қилинишича, ушбу манзилда яшовчи фуқаролар томонидан тўпланган хас-ҳашаклар ўз бошимчалик билан ёқиб юборилган. Ёнғин оқибатида ҳеч бир бино-иншоотлар ва фуқароларга зарар етмаган.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
⚡️Кеча, Қарши шаҳридаги "Она ва бола маркази"га яқин ҳудудда ёнғин чиққани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан ФВБ томонидан расмий муносабат билдирилмаган.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
Ўзбекистон бизнес учун халқаро даражада юқори атмосферага эга давлат деб баҳоланди
“Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги” доирасида “Leather Apparels” компаниясининг директори Верма Митеш Ўзбекистондаги бизнес муҳити ва иқтисодий имкониятлар ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Унинг таъкидлашича, мамлакатдаги ислоҳотлар жуда салмоқли ва хавфсиз бизнес муҳити яратмоқда. 2018 йилда Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга ташриф буюрганидан кейин Ўзбекистонда кўплаб ислоҳотлар амалга оширилган.
Шунингдек, у аэропортда пулни эркин конвертация қилиш имконияти унинг учун жуда муҳим бўлгани ва чарм уюшмаси маҳаллий ҳамкорларни топишда ёрдам берганини айтди.
Верма Митеш Ўзбекистонни бизнес учун халқаро даражада юқори атмосферага эга давлат деб баҳолашини айтди. Унинг фикрича, бу ерда имкониятлар жуда кенг, бу эса хорижий инвесторлар учун қулай шароитларни яратади.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
Косонда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Косон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Чорбоғ” МФЙ ҳудудида фаолият юритувчи “Т.Б.” фермер хўжалиги раҳбари Ж.Т. электр сув насосларини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги тармоққа тўғридан-тўғри улаб, жами 106,9 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
⚡️⚡️Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламининг манзилли ва самарали ижтимоий ҳимоя қилиниши кучайтирилади
Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-977-сон, 18.10.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Қонун билан айрим қонунларга Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг зиммасига дафн этиш учун нафақани бериш вазифасини юклатишга, унинг хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатларини белгилашга, шунингдек фуқаролик ишлари бўйича судларга ва маъмурий судларга мурожаат қилишда давлат божини тўлашдан озод этишга тааллуқли ўзгартиришлар киритилмоқда.
Бундан ташқари, ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган кексаларга қараб турилган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланиши учун даволаш муассасасининг хулосаси талаб этилмаслиги, шунингдек ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексаларга, ёлғиз яшовчи кексаларга ва ногиронлиги бўлган шахсларга шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилиши назарда тутилмоқда.
Шу билан бирга, умрбод таъминлаш шарти билан уйни (квартирани) бошқа шахсга беришга доир битимлар ва умрбод рента шартномаси тўғрисидаги, шунингдек васийликдаги шахснинг мол-мулкини тақсимлашга доир битимлар ҳамда унинг тақдирини ҳал қилишга қаратилган бошқа битимлар ҳақидаги маълумотлар "Инсон" ижтимоий хизматлар марказларига тақдим этилиши белгиланмоқда.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
#TEZKOR
18-19-20 oktabr kunlari idea'da Smartfonlarga -50% gacha chegirmalar :
🔻- 50% chegirmada - Realme C30S (2/32) - 99 000 so'mdan
🔻- 50% chegirmada - Vivo Y17s (4/128) - 139 000 so'mdan
🔻- 50% chegirmada - Vivo V30 (12/256) - 429 000 so'mdan
🔻- 40% chegirmada - TECNO Spark 20c (4/128) - 99 000 so'mdan
🔻- 40% chegirmada - Honor X7b (8/128) - 169 000 so'mdan
🔻- 40% chegirmada - Honor X7b Black (8/128) - 169 000 so'mdan
🔻- 30% chegirmada - Redmi A3 (3/64) - 89 000 so'mdan;
🔻- 30% chegirmada - Redmi 13C (4/128) - 119 000 so'mdan
🔻- 30% chegirma - Redmi Note 13 (6/128) - 159 000 so'mdan
🔻- 30% chegirmada - Huawei Nova 11 (8/256) - 324 500 so'mdan
Ko'plab boshqa smartfonlarga ham -50% gacha chegirmalar bor!
Buyurtma berish uchun:
📞 71-230-7799 | Chat
📍 Do'konlarimiz
Narxlar | Instagram
⚡️Ёш ҳунарманд ойига 10 млн сўмгача даромад топмоқда – Ислоҳотлар амалда
Ёшлар ишлари агентлиги Қарши шаҳар бўлими томонидан жорий йилда ижтимоий ҳимояга муҳтож 900 нафар ёшларга
“Ёшлар дафтари” орқали 1,7 млрд сўмлик ижтимоий–иқтисодий ёрдамлар кўрсатилган. Бу ҳақда бўлим бошлиғи Малика Алиханова маълум қилди.
"Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 42 нафар ёшларга 1 239 000 000 (Бир миллиард икки юз ўттиз тўққиз миллион) сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилган, 33 нафар ёшлар касб-ҳунарга ўқитилиб, бандлиги таъминланган. Шунингдек, 39 нафар ёшларга субсидия асосида меҳнат қуроллари берилиб ўзини-ўзи банд қилишига эришилган", дейди Малика Алиханова.
Жумладан, Худойзод маҳалласида яшовчи Абдураҳмонов Ализод Одил уғлига маҳалла томонидан имтиёзли 33 млн сўм кредит ажратилган. Бундан ташқари Ализод Корейс тилига қизиққанлиги сабабли, бу тилни мукаммал ўрганиши учун Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ўқув харажатлари тўлаб берилмоқда.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
❗️Chaqmoq uradigan chegirmalar Faqat 3 kun bo'lib o'tadi
18-19-20 oktabr kunlar Smartfonlarga -50% gacha chegirmalar e'lon qilamiz:
- 50% chegirmada - Realme C30S (2/32) - 99 000 so'mdan;
- 50% chegirmada - Vivo Y17s (4/128) - 139 000 so'mdan;
- 50% chegirmada - Nova Y90 (4/128) - 149 000 so'mdan;
- 40% chegirmada - Honor X7b (8/128) - 169 000 so'mdan;
- 30% chegirmada - Redmi 13C (4/128) - 119 000 so'mdan;
- 30% chegirma - Redmi Note 13 (6/128) - 159 000 so'mdan oyiga;
Bu hali hammasi emas, juda ko'p smartfonlar sizni kutmoqda 😎
Готовы к самой выгодной акции октября? 😎
Бахтиёр Саидов Никарагуанинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси билан учрашди
Шу йилнинг 16 октябрь куни Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Никарагуанинг Ўзбекистондаги янги тайинланган ва биринчи Элчиси Татяна Даниэла Гарция Силва хоним билан учрашди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Учрашувда икки томонлама муносабатларда фойдаланилмаётган улкан имкониятларни ўрганиш механизмларини муҳокама қилинган.
"Ташқи ишлар вазирликлари алоқаларимизда, айниқса, иқтисодий жиҳатдан аниқ натижаларга эришишда локомотив вазифасини бажаришлари лозим. Элчи хонимга мамлакатимиздаги фаолияти давомида муваффақиятлар тилаймиз", дейди Бахтиёр Саидов.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
Косонда ҳудудгаз таъминоти филиали ходими фуқарони калтаклади
Ижтимоий тармоқларда "Ҳудудгаз Қашқадарё" газ таъминоти филиалининг туман бўлими ходими фуқарони калтаклагани акс этган видео тарқалди. Маълум бўлишича, ўзаро келишмовчилик суюлтирилган газ таъминоти кечиккани ортидан келиб чиққан.
👉 nasafnews.uz/1869-.html
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
ГООООООООЛ
🇺🇿 Ўзбекистон 1:0 БАА 🇦🇪
76’ | Отабек Шукуров пеналтидан ҳисобни очди
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
⚡️Қашқадарёлик шахматчиларга ҳомий бириктирилади. Бу ҳақда вилоят шахмат федерацияси раиси маълум қилди
Умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва профессионал ҳамда олий таълим муассасаларининг ўқувчи-талабалари ва профессор-ўқитувчилари ўртасида вилоят ҳокими кубоги учун «Шахмат турнири»ни сентябрь ойида ўтказилган эди. Мазкур тунирда 15 мингдан ортиқ профессор-ўқитувчилар ва ўқувчи-талабалар қамраб олинган.
Турнирнинг тақдирлаш маросида вилоят ҳокими (вилоят шахмат федерацияси раиси) Муроджон Азимов иштирок этиб, шахматчи ёшлар билан учрашди. Учрашув давомида вилоятдаги FIDE рейтингида 2000 дан юқори бўлган 8 нафар спортчиларга ҳомийлар бириктирилишини, Қашқадарёда шаҳматни ривожлантириш бўйича чора-тадбилар дастури қабул қилиниши ҳамда рейтинг очколарни тақдим этувчи Амир Темур турнирини ташкил этилишини таъкидлади.
Ҳоким кубоги мусобақасининг 18 нафар ғолиблари қимматбаҳо совғалар тақдирланди.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
🤓 Endi Televizorlar - PISTA Narxida!
- 32 Sonor TV - 4 106 so'mdan
- 32 Smart TV - 5 202 so'mdan
- 43 Sonor TV - 7 668 so'mdan
- 43 SMART TV (Android) - 9 287 so'mdan
- 43 SMART TV (WebOS) - 10 932 so'mdan
*Barchasi 12 oylik muddatli to'lovga kunlik to'lov narxi hisobga olingan.
Batafsil:
📞 71-230-7799
Narxlar | Instagram | Do'konlarimiz
«Афросиёб» поездлари бирор йил даромад кўриб ишламаган, фақат зарар билан ишлагани маълум қилинди
Сенатор Абдураҳим Эркаев тезюрар поезд чипталарининг нархи самолёт чипта нархларидан қиммат бўлиб кетганини айтган. Унинг эътирозига Зуфар Нарзуллаев жавоб қайтарган. Нарзуллаев маълум қилишича, ‘Афросиёб’ ўтган йилнинг ўзида 238 миллиард сўм зарар кўрган.
👉 nasafnews.uz/1867-.html
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
“Фидокор Ёшлар” отряди учун байрам тадбири ташкил этилди
Қашқадарё вилояти Ёшлар ишлари бошқармаси жорий йил пахта мавсумида қўшимча даромад қилишни истаган 18-30 ёшгача бўлган кўнгилли ёшлардан иборат “Фидокор ёшлар” отрядини шакллантирди. Улар ҳозирда Миришкор тумани ҳудудида пахта териб, даромад қилишмоқда.
Туманнинг “Обод” қишлоғида вилоятимизнинг турли ҳудудларидан келган ёш теримчилар учун байрамона тадбир ташкил этилди.
Тадбир давомида, илғор теримчилар эсдалик совғалар билан тақдирланди.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
🔥Infinix Hot 50 – serg‘ayrat kishilar uchun a’lo smartfon!
Ucell ofislarida 1 899 000 so‘mga Infinix Hot 50 smartfonini xarid qiling va to‘plamda “Katta Doimiy 55” tarifi bo‘yicha 3 oy aloqa xizmatlarini qo‘lga kiriting.
Infinix Hot 50 – bu:
🔹Qudratli protsessor – Helio G100 Processor;
🔹Ultrayupqa dizayn – 7.8 mm;
🔹Kamera – 48 MP;
🔹Katta ekran – 6.7” 120 gs.
Ucell ofislarida Infinix Hot 50 smartfonini manfaatli tarzda va muddatli to‘lovga xarid qilish mumkin!
- - -
🔥Infinix Hot 50 – отличный смартфон для энергичных людей!
Купите смартфон Infinix Hot 50 в офисах Ucell за 1 899 000 сум и получите в комплекте 3 месяца связи по тарифу «Katta Doimiy 55».
Infinix Hot 50 - это:
🔹Мощный процессор Helio G100 Processor;
🔹Ультратонкий дизайн 7.8 MM;
🔹Камера 48 MP;
🔹Большой экран 6.7” 120 гц.
В офисах Ucell смартфон Infinix Hot 50 можно приобрести выгодно и в рассрочку!
Миришкорлик кекса сайёҳ велосипедда мамлакат кезмоқда
Миришкорнинг “Янги қишлоқ” маҳалласида умргузаронлик қилувчи 70 ёшга яқинлашган кекса сайёҳ Ражаббой Таганов 15 кун ичида Помуқдан Сурхондарёнинг турли ҳудудларига велосипедда бориб келди.
У бунга қадар Қашқадарёдан Нукус, Бухоро ҳудудлари ва пойтахтга велосипедда саёҳат қилган.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
Нишонда содир бўлган ЙТҲда бир нафар фуқаро вафот этди
Қашқадарё вилояти Нишон туманида Nexia машинаси Gentra билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. ЙТҲ натижасида Nexia ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб вафот этган.
👉 nasafnews.uz/1872-.html
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
⚡️ IELTS 8.5 natijaga ega instructor kursiga qabul!
✅ Intensive IELTS va
✅ Speaking
❗️Eng kamida intermediate darajasidagilar qabul qilinadi.
Instructor natijalari:
Listening 9
Reading 9
Writing 7.5
Speaking 8
Overall: 8.5
Qabul uchun aloqa:
@Bekhruz_chat
@Bekhruz_Bellingham
+998917175108
Халқаро спорт устаси Бобур Саттаров Ўзбекистон шахмат федерацияси Бош котиби лавозимига тайинланди.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
Шаҳрисабзда ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фуқаро қўлга олинди
“Абу Али ибн Сино” номидаги жамоат саломатлиги техникумига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, эвазига жами 3 800 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.
👉 nasafnews.uz/1870-.html
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
⚡️Сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш бўйича Президент қарори эълон қилинди
“Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-358-сон, 14.10.2024 й.) қабул қилинди
Қарорга кўра, қуйидагиларни назарда тутувчи Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегияси тасдиқланди:
• Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилга қадар ривожлантириш бўйича эришиш лозим бўлган мақсадли кўрсаткичлар, шу жумладан:
• сунъий интеллект асосида яратилган дастурий маҳсулотлар ва кўрсатиладиган хизматлар ҳажмини 1,5 миллиард АҚШ долларига етказиш;
• ЯИДХП (my.gov.uz) да сунъий интеллект асосида кўрсатилаётган хизматлар улушини 10 фоизга етказиш;
• сунъий интеллект йўналишида фаолият юритувчи илмий лабораториялар сонини 10 тага етказиш ҳамда юқори қувватли ҳисоблаш серверларини ишга тушириш;
• Ҳукуматнинг сунъий интеллектга тайёрлик индексида (Government AI Readiness Index) Ўзбекистонни биринчи 50 та ўриндаги давлатлар қаторига киришига эришиш.
2025 йил 1 сентябргача лойиҳалар ва илмий-амалий тадқиқотларни зарур маълумотлар билан таъминлаш мақсадида қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ барча ахборот хавфсизлиги чораларини кўрган ҳолда “катта маълумотлар” базаси яратилади.
2026 йил 1 майгача сунъий интеллект технологияларини жорий этиш лойиҳалари доирасида маълумотларни қайта ишлаш учун мўлжалланган ҳисоблаш қувватлари ишга туширилади.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
Кўкдала туманида истеъмолга яроқсиз гўшт тўхтатиб қолинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кўкдала тумани бўлими томонидан ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда “Умакай” ЙПХ масканида ўтказилган тезкор тадбирда “Қарши-Самарқанд” йўналишида ҳаракатланиб келаётган “Cobalt” русумли автотранспорт воситаси тўхтатиб кўздан кечирилганда фуқаро Ж.Ч. хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган қорамол гўштини ўтказиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, жами 400 кг. гўшт ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
🌧 Sovuq havoni Qaynoq aksiyalar bilan isitamiz🌞
Yomg'irlar boshlanishi va havo salqinlanishi tufayli kayfiyatingizni hech ham tushurmang.
☑️ Sitronik Konditsioner + Premier Sovitgich Sovg'aga🎁
Batafsil:
📞 71-230-7799
Narxlar | Instagram | Do'konlarimiz
⚡️Футбол бўйича 2026 йилда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига саралаш босқичида терма жамоамиз БАА устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
Бугун Ўзбекистон БААга қарши майдонга тушади. Терма жамоамиз ўйинни ушбу таркиб билан бошлайди.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
Labo ҳайдовчиси маст пиёдани уриб юбориб, уни пахта даласига ташлаб кетди
Қарши туманида Labo ҳайдовчиси пиёдани уриб юборганидан сўнг уни автомобилига ортиб, маҳалладаги пахта майдони ёқасига ташлаб кетган. Оқибатда у тез тиббий ёрдам кўрсатилмагани сабабли вафот этган. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланиб, унга қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.
👉 nasafnews.uz/1868-.html
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
Адлия вазирлиги ССВни огоҳлантирди
Адлия вазирлиги томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида 2023 йилда 21 та ҳолатда, 2024 йилнинг ўтган даврида 16 та ҳолатда дори воситалари интеллектуал мулк ҳуқуқларига риоя қилмаган ҳолда давлат рўйхатига олинганлиги аниқланди.
Жумладан, “MAGNE B6”, “IMUDON”, “SMEKTA”, “DUSPATALIN”, “ELEVIT” каби товар белгилари остида ишлаб чиқариладиган дори воситаларининг контрафакт нусхалари – “Magne B6”, “Nest Imudon”, “Smecta”, “Grand Imudon”, “MER DUSPATANIM”, “ELEMALVIT” кўринишида турли фармацевтика корхоналари номига интеллектуал мулк ҳуқуқларига риоя қилмаган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказилган.
Шу сабабли Адлия вазирлиги томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига огоҳнома киритилиб, дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларни давлат рўйхатдан ўтказилишида қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилишини олдини олиш бўйича комплекс чора-тадбирлар кўриш лозимлиги, бундай ҳолатлар такроран содир этилганда қонунчиликда белгиланган жазо чоралари қўлланилиши ҳақида огоҳлантирилди.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
❗️“Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирларни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди
Қарорга кўра, қуйидаги лицензия талаб ва шартлари жорий этилмоқда:
➖Зиёратчиларга гуруҳ раҳбари этиб Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан тузиладиган шартнома асосида диний билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассисни тайинлаш;
➖штатида диний таълим йўналишлари бўйича таълим муассасаси ёки Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг битирувчиси бўлган камида бир нафар мутахассиснинг мавжудлиги;
➖вояга етмаган фуқароларга хизмат кўрсатмаслик;
➖1 млн АҚШ доллари миқдордаги маблағни “Зиёрат” жамғармасига захира қилиб қўйиш;
➖ўз фаолиятини туроператор ва турагентлар орқали амалга оширмаслик;
➖зиёратчилар учун Саудия Арабистони Подшоҳлигининг фақат “Умра” визасини расмийлаштириш;
Бунда, “Умра” визасидан ташқари виза билан фуқароларни олиб бориш ноқонуний фаолият ҳисобланади.
➖“Умра” хизматларини Саудия Арабистонидаги ҳамкор ташкилот ўртасида имзоланадиган шартномага мувофиқ амалга ошириш ҳамда улар томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларни банк муассасалари орқали амалга ошириш;
➖зиёратчиларга “Умра” амалларини бажаришлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш ва сифатли “Умра” хизматларини кўрсатиш, шунингдек, Саудия Арабистонининг Макка ва Мадина шаҳарларида зиёратчиларга ўз вақтида тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этиш;
➖халқаро йўналишларда йўловчи ва юк ташиш бўйича 2 йилдан кам бўлмаган тажрибага эга ҳамда ушбу давр мобайнида йўловчи ташишнинг халқаро ва миллий қонунчилик талабларини бузмаган авиакомпаниялар билан ҳамкорлик қилиш, шунингдек, зиёратчиларни юборишдан олдин уларга бориш-келиш авиачипталарини харид қилиш;
➖зиёратчиларни тоифаси 3 юлдуздан кам бўлмаган меҳмонхоналарга жойлаштириш;
➖“Умра” хизматини учинчи давлатлар орқали кўрсатмаслик;
➖“Умра” хизматини лицензияда кўрсатилган манзилдан бошқа жойда жойлашган ваколатхона ва филиал орқали амалга оширмаслик.
Шунингдек, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича фаолият учун лицензия олиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималар миқдорлари БҲМнинг 200 баравари (75 млн сўм) этиб белгиланган.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси