⚡️Қашқадарёлик спортчи UFC'даги дебют жангида ғалаба қозонди
ММА жангчиси Рамазон Темиров UFC’даги дебют жангида америкалик Си Жей Вергарани биринчи раунддаёқ нокаутга учратиб ғалаба қозонди.
Мусобақадан сўнг UFC матбуот хизмати 4 нафар спортчига бонус берилишини маълум қилди. Мазкур рўйхатда Рамазон Темиров ҳам ўрин олган.
Ушбу жангчиларга қўшимча бонус сифатида 50 минг доллар миқдорда мукофот пуллари берилади.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
⚡️⚡️Фан олимпиадалари маркази ташкил этилади
“Иқтидорли ёшлар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-346-сон) қабул қилинди
Қарорга кўра, Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклида Фан олимпиадалари маркази (Марказ) ташкил этилади.
2025 йилдан Марказ томонидан:
• 5–8-синф ўқувчилари ўртасида олимпиадаларда юқори натижаларни қайд этган иқтидорли ўқувчилар базаси шакллантирилади ва уларни халқаро олимпиадаларга мақсадли тайёрлаш йўлга қўйилади;
• ҳар бир фан йўналиши бўйича ўқув дастурлари, адабиётлар, методик тавсиялар, қўлланмалар ва журналлар яратилиб борилади;
• ўқувчиларни фан олимпиадаларига тайёрловчи тренер-ўқитувчиларнинг узлуксиз касбий ривожланиши учун зарур шароитлар яратилади, уларга янги методикалар ўргатиб борилади;
• фан олимпиадалари бўйича миллий терма жамоаларнинг хорижий давлатлар терма жамоалари билан қўшма йиғинлар ўтказиш амалиёти йўлга қўйилади;
• ўқувчилар учун халқаро олимпиадаларда руҳий босимни енгиш бўйича семинарлар ҳамда мотивацион тренинглар ташкил қилинади;
• иқтидорли ёшлар учун “интеллектуал оромгоҳлар” ташкил этилади.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
Шаҳрисабзда маҳалла раиси жаримага тортилди
Ижтимоий тармоқларида Шаҳрисабз туманидаги маҳалла раиси пахта теримига чиқмаганларга бола пули берилмаслигини айтган овозли хабари тарқалди. Ҳолат юзасидан Давлат меҳнат инспекцияси ўрганиш ўтказиб, маҳалла раисини жавобгарликка тортди.
👉 nasafnews.uz/1865-.html
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
📣 Faqat 3 kun! LG Televizorlari -50% gacha chegirmada!
11-12-13 oktabr kunlari zamonaviy LG televizorlariga KATTA chegirmalar e'lon qilamiz:
— LG 43" (43LM5772PLA) - 50% chegirmada 151 667 so'mdan;
— LG 43" (43UQ81009LC) - 40% chegirmada 275 400 so'mdan;
— LG 50" (50NANO756QA) - 30% chegirmada 419 300 so'mdan;
— LG 55" (55UR78009LL) - 30% chegirmada 419 300 so'mdan oyiga;
🏃🏻 Shoshiling, mahsulotlar soni cheklangan!
📣🗿📣
📣 Только 3 дня! Объявляем скидки до -50% на телевизоры LG в idea!
11-12-13 октября выгодные цены на телевизоры LG в рассрочку:
- LG 43" (43LM5772PLA) со скидкой 50% - 151 667 сум
- LG 43" (43UQ81009LC) со скидкой 40% - 275 400 сум
- LG 50" (50NANO756QA) со скидкой 30% - 419 300 сум
- LG 55" (55UR78009LL) со скидкой 30% - 419 300 сум
🏃🏻 Торопитесь, количество товаров ограничено!
Batafsil: | Подробно:
📞 71-230-7799 | Chat
Instagram | Youtube | Do'konlarimiz
⚡️ Журналистлар уюшмасининг собиқ раиси Мудофаа вазирига маслаҳатчи бўлди
2022 йилдан буён Президент Администрациясида бош консультант лавозимида ишлаб келаётган Олимжон Ўсаров бошқа ишга ўтганлиги айтилмоқда.
Маълум бўлишича, О.Ўсаров Мудофаа вазирининг ватанпарварлик тарғиботи, маънавий-маърифий масалалар ва ёшлар ишлари бўйича маслаҳатчиси лавозимида иш бошлаган.
Ихтисослигига кўра, О.Ўсаров журналист, ҳуқуқшунос. Филология фанлари номзоди, доцент. 2-даражали адлия маслаҳатчиси (подполковник ҳарбий унвонига тенглаштирилган). Меҳнат фаолияти давомида Олий суд Ахборот хизмати раҳбари, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ахборот ва оммавий коммуникациялар масалалари қўмитаси аъзоси, “Нуроний” газетаси ва “Кексалик гашти” журнали Бош муҳаррири, 2021-2022 йилларда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси вазифаларида ишлаган.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
⚡Қўлда терилган пахтанинг ҳар бир килограмми учун 2 минг 500 сўмдан ҳақ тўланади
Бугунги кунгача тижорат банклари томонидан (қўл терими учун) 1500 сўмдан кредит маблағлари ажратилиб, теримчиларга ушбу миқдордаги сумма ҳар бир килограмм учун бериб келинаётган эди. Бу ўз навбатида бир мунча қийинчилик туғдириб, теримчиларни мавсумий ишга жалб қилиш ҳолатларида ноқулай вазиятни келтириб чиқарди.
Мазкур ҳолатларни ҳар томонлама ҳисоблаб ва ундан кейин теримчиларни моддий рағбатлантиришни янада кучайтириш мақсадида бугундан бошлаб, республикамиздаги барча ҳудудлардаги теримчиларга пахта терим нархи (қўл терими учун)ни ҳар бир килограмм учун 2500 сўм этиб белгилаш қайд этилган. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар бермоқда.
Бунда ушбу маблағнинг 2000 сўми Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан, 500 сўми кластер ҳисобидан ажратилиб, даланинг ўзида теримчиларга тарқатилади.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
❗️Ўзбекистонда марбург геморрагик иситмасини олдини олиш чора-тадбирлари кўрилмокда
Санэпидқўмитага кўра, марбург вируси иситмасини олдини олиш ва унинг эҳтиёт чораларини кучайтириш мақсадида дунёнинг кўплаб мамлакатларида билан бир каторда Ўзбекистонда ҳам давлат чегарасини кесиб ўтиш жойларида фаолият юритаётган Cанитария назорат пунктларининг хушёрлиги оширилган.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
⚠️Diqqat ⚠️Diqqat ⚠️Diqqat
📞 Murojaat uchun telefonlar:
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи Қашқадарёда сайёр қабул ўтказди
ЙҲХХ раҳбари полковник Ш.Ибрагимовнинг сайёр қабули ташкил этилиб, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ масалалар юзасидан фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилган. Шунингдек, йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган подполковник И.Идиров таништирилган.
👉 nasafnews.uz/1861-.html
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
❗️Қасддан баданга енгил шикаст етказиш жиноий эмас, маъмурий ҳуқуқбузарлик тоифасига ўтказилди
Шунингдек, мазкур ҳуқуқий нормани янги тавсифий белгилар билан тўлдириш, ярашув институтига кирувчи маъмурий ҳуқуқбузарликлар доирасини кенгайтириш белгиланмоқда.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчага кўра, ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса:
🔹БҲМнинг 5 бараваридан 25 бараваригача миқдорда жарима солишга;
🔹15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлиши белгиланмоқда.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
❗️Қаршидаги газ заправкада ёнғин ва портлаш содир бўлди
7 октябрь куни соат 15:45 да Қашқадарё вилояти, Қарши тумани “Дашт” МФЙ ҳудудидан ўтувчи, “Ғузор-Қарши” автомобиль йўлида жойлашган автомобилларга суюлтирилган газ қуйиш шохобчасида “Камаз-512” русумли автомобилидан газ сақлаш ёмкостига газ қуйиш вақтида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган. Чақнаш натижасида ёнғин юзага келган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар беришича, ёнғин-қутқарув экипажи соат 15:56 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 16:00 да ўраб олинган ва соат 16:45 да ўчирилган.
Ёнғин натижасида шохобча биносининг 22 кв.м майдонда том қисми ёниб зарарланган.
Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
⚡️Раҳбар кадрларни баҳолаш маркази ташкил этилади
Ҳукумат Қарорига кўра, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги муассислигида Раҳбар кадрларни баҳолаш маркази ташкил этилади.
Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:
• ижтимоий-психологик тадқиқотлар асосида давлат фуқаролик хизматчилари учун базавий, алоҳида лавозим ёки лавозимлар гуруҳи учун компетенсиялар модельи ҳамда индикаторларини ишлаб чиқиш;
• давлат фуқаролик хизматчиларини шахсий-профессионал диагностика қилиш, компетенсиялар модельи асосида комплекс баҳолаш;
• компетенсияларни баҳолаш жараёнида фойдаланиш учун доимий равишда янги услубларни ишлаб чиқиш, ўзлаштириш ва жорий қилиш;
• компетенсияларни баҳолаш натижалари асосида раҳбар кадрлар учун шахсий-профессионал ривожланиш траекториясини ишлаб чиқиш ва замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда амалга ошириш;
• раҳбарлик лавозимига номзодларни умумий касбий билими, қадриятлари ва ақлий салоҳиятини аниқлаш бўйича тест синовларини ҳамда психологик сўровномалар ўтказиш;
• раҳбар кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш ва мониторинг қилиш, кадрларга бўлган эҳтиёжни прогноз қилиш, уларни саралаб олиш ва жой-жойига қўйиш жараёнларига рақамли технологияларини ва замонавий усулларни кенг жорий этиш;
• фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича эксперт-таҳлилий фаолият, илмий тадқиқот ва изланишларни олиб бориш.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
Кучли таъсир қилувчи моддаларни интернетда тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш учун жавобгарлик белгиланди
Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-971-сон, 05.10.2024 й.) билан айрим кодексларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Унга кўра, Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп моддаларни телекоммуникация тармоқларидан ва Интернетдан фойдаланиш орқали қонунга хилоф равишда муомалага киритганлик, ушбу жиноятларни вояга етмаганларни жалб қилган ҳолда содир этганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилмоқда.
Шунингдек гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп моддаларни, кучли таъсир қилувчи ва заҳарли моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда олганлик, сақлаганлик, ташиганлик ёки жўнатганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланмоқда.
Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш, ўша ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланиши белгиланди:
➖БҲМнинг 50 бараваригача миқдорда жарима;
➖360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
➖3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
➖1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш;
➖3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
Ўзбекистонда чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиёт агентлиги ташкил этилади
Ўзбекистонда экология ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилиб, чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиёт агентлиги ташкил этилади. Шунингдек, чиқиндилар билан боғлиқ хизматларни тадбиркорларга бериш тендерлари онлайн кузатилиб, барча чиқинди тўплаш шохобчаларига видеокузатув камералари ўрнатилади.
Шунингдек, Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш маркази негизида Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиёт агентлиги ташкил этилади, у чиқиндилар билан боғлиқ ишлар учун масъул бўлади.
2025 йил 1 мартдан санитар тозалаш корхоналарининг самарадорлик кўрсаткичлари аниқланади.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
⚡️Айтишларича, Қашқадарё вилоят ЙҲХБ бошлиғи лавозимида фаолият юритаётган полковник Азиз Садиров Тошкент вилояти ЙҲХБ бошлиғи этиб тайинланган.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
Қашқадарёнинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 13 октябрь куни Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечқурун айрим жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 13-18, кундузи 22-27, айрим жойларда 30 даражагача илиқ бўлади.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
⚡️Қашқадарёда тунда белгиланмаган жойга чиқинди ташлаган фуқаро жаримага тортилди
Мазкур ҳолат Қарши шаҳри, Комилон маҳалласи ҳудудида ўрнатилган кузатув камерасига тушиб қолган. Камерадаги тасвирлар орқали аёл киши тунда йўл четига чиқинди ташлаганлиги аниқланиб, Қашқадарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Қарши шаҳар бўлими томонидан баённома расмийлаштирилди ҳамда ушбу фуқарога нисбатан МЖтКнинг 91-1-моддаси асосида жарима қўлланилди.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
Қашқадарёлик тик-токерга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ижтимоий тармоқларида Сардор Гангстер номи билан танилган фуқаро қиз фарзанд кўрмаслигини, хотини қиз туғса чиқиндига ташлаб юборишини айтиб видео чиқиш қилган эди. Ушбу ҳолат бўйича тик-токерга нисбатан Жиноят кодексининг 140-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
Қашқадарёда ўқитувчи ўқувчини калтаклагани айтилмоқда
Қашқадарёда мактаб ўқувчиси ўқитувчи калтаклагани айтилган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, ҳолат жорий йилнинг 9 октябрь куни Шаҳрисабз туман 33-умумий ўрта таълим мактабида соат 10:30 атрофида содир бўлган. Мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси У.С. (аёл киши) 5-"б" синф ўқувчиси М.П.га мактабдаги "бошқа ўқувчиларга ҳурматсизлик қилма" деб таъкидлаганидан сўнг, ўқувчи М.П. ўқитувчини ҳақоратлашга уринган, дейилади расмий хабарда.
Шунингдек, ушбу ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ матбуот хизмати ҳам изоҳ берди. Изоҳда айтилишича, мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳолат юзасидан қўшимча ахборот берилиши маълум қилинган.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
Varikozi bo'lgan bemorlar orasida eng talabgor flebolog doktor Sevara yana Qarshida!
Muhtaram Qashqadaryo ahli!
Varikozdan 35 daqiqada GARANTIYALI xalos bo'lishni istaysizmi?
10-oktyabr kuni soat 15.00 dan boshlab, 11-oktyabr kuni soat 16.00 gacha barchangizni Qarshidagi Obi Zam Zam Med klinikasiga taklif qilamiz.
Klinika manzili: Qarshi shahri, Otchopar mahallasi, "Ona va bola" markazi yonida (Mo'ljal: Detskiy bolnitsa).
Qabulga yozilish uchun: 91 828-01-01
Қаршидаги "роддом" салкам 2.5 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди
“Ўзенергоинспексия” Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирда Қарши шаҳрида жойлашган Республика ихтисослаштирилган Она ва бола саломатлиги маркази Қашқадарё вилояти филиалида 4 дона чиллер совутиш тизимини (қуввати 612.6 кВт) электр тармоқларига тўғридан-тўғри уланганлиги аниқланди.
👉 nasafnews.uz/1863-.html
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
Endi Sovitkichlar - Tuxum Narxida!
🥚🥚🥚
Batafsil:
📞 71-230-7799 | Chat
Instagram | Youtube | Do'konlarimiz
⚡️Қашқадарёда фаолият юритувчи прокурорлар аттестациядан ўтказилмоқда
Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилишича, айни пайтда, Бош прокуратура Малака кенгаши томонидан белгиланган режа-жадвалга асосан Қашқадарё вилояти прокуратураси органларида хизмат қилаётган ходимлар белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилмоқда.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
#Shoshiling
🫧 Kir yuvish mashinalari - Sovun Narxida!
🏷 Loretto (6kg) Stalnoy - 9 860 so'mdan
🏷 Loretto (6kg) Qora - 10 682 so'mdan
🏷 Premier (7kg) Oq - 11 230 so'mdan
🏷 Midea (7kg) Oq - 13 671 so'mdan
🏷 LG (7kg) Kulrang - 19 150 so'mdan*
*Barchasi 12 oylik muddatli to'lovga kunlik to'lov narxi hisobga olingan.
Batafsil:
📞 71-230-7799 | Chat
Instagram | Youtube | Do'konlarimiz
⚡️Ўзбекистон олтин-валюта захиралари яна рекорд ўрнатди ва 41 млрд доллардан ошди
Марказий банк маълумотларига кўра, 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг расмий захира активлари сентябрь ойида 1,98 миллиард долларга ошган ҳолда 41,14 миллиард долларни (+5 фоиз) ташкил этмоқда. Бу 2013 йилдан бери юритиладиган статистик маълумотларнинг бутун даври учун навбатдаги рекорд кўрсаткич ҳисобланади.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Москва шаҳрига жўнаб кетди
Президент 7-8 октябрь кунлари МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси доирасидаги тадбирларда иштирок этади.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
Муротжон Азимов Қашқадарё вилояти шахмат федерацияси раҳбари этиб сайланди
Шунингдек, Ёшлар ишлари агентлигининг вилоят бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Аброр Аҳмедов бир вақтнинг ўзида федерация раҳбарининг биринчи ўринбосари, вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Убайдулла Орипов эса вилоят шахмат федерацияси раҳбари ўринбосари этиб сайланди.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси
❗️2 kun qoldi! Sovitkichlar Bozor narxida + 32 Smart Tv Sovg'aga!
Bunaqasi hali bo'lmagan!
🏷 Premier 317 (black) - 583 250 so'mdan 12 oyga + 32 Smart TV sov'gaga
🏷 Premier 317 (silver) - 624 916 so'mdan 12 oyga + 32 Smart TV sov'gaga
🏷 Premier 317 (silk inox) - 649 916 so'mdan 12 oyga + 32 Smart TV sov'gaga
Shoshiling, mahsulotlar soni cheklangan!
Batafsil ma'lumot uchun:
📲71-230-77-99
📍 Do'konlarimiz
Telegram | Instagram | Youtube
❗️Faqat 3 kun! Sovitkichlar Bozor narxida + 32 Smart Tv Sovg'aga!
Bunaqasi hali bo'lmagan! 4-5-6 oktabr kunlari idea do'konlarida Premier Sovitkichini xarid qilib 32 Smart Tv mutlaqo bepul sovg'aga olasiz. Barchasi muddatli to'lovga va boshlang'ich to'lovlarsiz!
Shoshiling, mahsulotlar soni cheklangan!
Batafsil ma'lumot uchun:
📲71-230-77-99
📍 Do'konlarimiz
Telegram | Instagram | Youtube
⚡️Рақобат қўмитаси "Hamkorbank" АТБга нисбатан молиявий жарима қўллади
"Hamkorbank" АТБнинг онлайн микроқарз банк хизмати реклама ахборотида истеъмолчиларни чалғитувчи маълумот берилганлиги аниқланган. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, мазкур банк хизмати рекламасида “Онлайн микроқарз” – “Зудлик билан пул керакми, 50 миллион сўм - Ҳамкор иловасида онлайн микроқарз расмийлаштиринг!” мазмунидаги ташқи реклама жойлаштирилган. Бунда фақатгина кредитнинг миқдори ҳақида ахборот берилган бўлиб, ушбу кредитнинг қолган муҳим шартлари реклама ахборотида кўрсатилмаган.
Рекламани бундай кўринишда бўлиши фойдаланувчиларни чалғитувчи ёки чалғитишга олиб келувчи ҳолатни ифодалаши мумкин. Шунга кўра, қўмитанинг махсус комиссияси томонидан “Реклама тўғрисида”ги қонун талаблари бузилиш аломатлари юзасидан "Hamkorbank" АТБга нисбатан белгиланган тартибда молиявий жарима қўллаш ҳақида қарор қабул қилинган.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси