Миришкор ва Кўкдала туманларида "доллорфурушлар" қўлга олинди
Департаментнинг Миришкор ва Кўкдала туман бўлимлари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаролар ашёвий далиллар билан ушланди.
👉 nasafnews.uz/1765-.html
Nasafnews расмий саҳифаси
💼 OPEN WEB ACADEMY'DA BO'SH ISH O'RNI
Biz 18-25 yoshdagi mas'uliyatli va harakatchang qizlarni sotuv bo'limi menejeri lavozimiga ishga taklif qilamiz.
🙋♀️ Agar siz ushbu vakansiya men uchun deb hisoblasangiz, quyidagi havola orqali batafsil ma'lumot oling hamda rezyume yuboring
➡️ @owa_hr_bot
📍 Manzil: Qarshi shahri, Yoshlar markazi binosi, 3-qavat
Telegram | Instagram | Facebook
Қашқадарёлик журналист ИИБга чақиртирилди
“Daryo” сайти журналисти Отабек Қўлдошев 2024 йилнинг 3 июнь куни Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди биносидаги очиқ судда “Бахти Ташкентский” томонидан янграган маълумотни сайтда ёритгани учун гумонланувчи сифатида ИИБга чақиртирилган. Маълумот учун, Отабек Қўлдошев Деҳқонбод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари ва “Daryo” сайтининг Қашқадарё вилоятидаги мухбири лавозимларида ишлаган.
👉 nasafnews.uz/1763-.html
Nasafnews расмий саҳифаси
Ўзбекистонда илк бор кибер спортнинг "counter strike" тури бўйича "вилоят ҳокими кубоги" ўтказилди
Мусобақада 800 дан ортиқ ёшлар иштирок этиш истагини билдириб рўйхатдан ўтди. Шунингдек, Тошкент шаҳар, Самарқанд, Бухоро, Сурхондарё вилоятларининг ёшлари мусобақада иштирок этди. Ушбу мусобақа вилоятимизда илк бор вилоят ҳокимлиги, вилоят ёшлар ишлари бошқармаси ҳамда Nasafnews.uz сайти билан ҳамкорликда ташкил этилди.
👉 nasafnews.uz/1760-.html
Nasafnews расмий саҳифаси
#ТEЗКОР
❄️ Konditsioner sotib olmoqchimisiz?
📣 Sitronic 24 konditsioneri + Premier Sovutgich Sovg'aga
📣 Sitronic 12 konditsioneri + 32 Smart TV Sovg'aga
📣 Konditsioner + BEPUL O'rnatib berish
Ma'lumot uchun:
📲71-230-77-99
📍Do'konlarimiz
Telegram | Instagram | Youtube
Қарши шаҳар ҳокимлиги Россиянинг қатор компаниялари билан навбатдаги келишувни имзолади
Шу кунларда Россия Федерациясининг Рязань вилоятида бўлиб турган Қарши шаҳри ҳокимлиги делегацияси рус компанияларида меҳнат қилаётган ватандошларимиз, жумладан, ёшларимиз билан учрашувлар ўтказди. Учрашув давомида ёшларимизнинг меҳнат фаолиятлари ва яшаш шароитлари билан яқиндан танишилди.
Бундан ташқари, делегация бир қатор компаниялар, хусусан "Шатц” туманидаги ИП “АГАПКИНА” ҳамда ООО "ЕРАХТУРЛЕС” корхоналарида мигрант ходимларга яратилган шароитлар билан танишиб, бўш иш ўринларига фуқароларимиз, жумладан, ёшларни сифатли ва юқори маошлик ишларга жалб қилиш бўйича келишувларга эришди.
Nasafnews расмий саҳифаси
#ANOMAL_ISSIQ_BOSHLANDI
🔥 Sovutgichlarni Juda Arzon Bozor Narxida xarid qiling:
✅ Premier 211L 3,799,000 so'm yoki 12 oyga 316,583 so'mdan bo'lib to'lang
Malumot uchun:
📲71-230-77-99
Telegram | Instagram | Youtube
⚡️Ниғматилла Йўлдошев иккинчи муддатга бош прокурор лавозимига тасдиқланди
Сенаторлар қаршиларсиз, бетарафларсиз уни яна 5 йилга бош прокурор лавозимига маъқуллади.
Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️Қарши шаҳар ҳокимлиги делегацияси Россия компаниялари билан келишувга эришди
Шу кунларда Россия Федерациясининг Рязань вилоятида бўлиб турган Қарши шаҳри ҳокимлиги делегацияси "Динамо" миграция агентлигида ватандошларимиз билан учрашиб, мулоқот ўтказди. Мулоқот давомида кўтарилган айрим масалалар жойида ўз ечимини топди.
Бундан ташқари, делегация бир қатор компаниялар раҳбарлари билан учрашиб, музокаралар олиб борди. Учрашувда Рязань вилоятида фаолият олиб борувчи "Просторы Полесья" компанияси билан 50 та, "ГК Фабрикант" компанияси билан 200 та бўш иш ўринларига фуқароларимиз, жумладан ёшларни сифатли ва юқори маошли ишларга жалб қилиш ҳамда мазкур компанияларнинг ишлаб чиқариш филиалларини Қарши шаҳрида ташкил этиш бўйича келишувларга эришилди.
Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️Қашқадарёда сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
Жорий йилнинг 20-24 июнь кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли Қашқадарё вилоятининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, жумладан: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️Counter strike бўйича Қашқадарё вилояти ҳокими кубоги қачон ўтказилиши аниқ бўлди. @karimovuz Telegram-каналидан 'геолокация'ни олишингиз мумкин.
Мусобақа Pandora Game club'да бўлиб ўтади.
Instagram орқали кузатинг👇
https://www.instagram.com/reel/C8ZJ4XBMwzV/?igsh=b2NjYmFta2t4cnQ=
Барча иштирокчилар мусобақа куни шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан келиши шарт!
Бошланиш вақти: 21-июнь, соат 08:00
⚡️Қашқадарёлик спортчи Осиё чемпиони
Эроннинг Теҳрон шаҳрида кураш бўйича катталар ўртасида навбатдаги Осиё чемпионати бўлиб ўтди.
Унда, қитъамизнинг 20 га яқин давлатлари орасида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган Нишон тумани, "Қирққулоч" маҳалласида яшовчи Арслон Тожиев -81 кг вазн тоифасида иштирок этиб, ўз вазнида барча рақибларини мағлубиятга учратди ва Осиё чемпиони бўлди.
Nasafnews расмий саҳифаси
Yemak'да 'доставка'да ишлаб бир кунда 300.000 сўмгача пул топса бўлади. Агар Сиз ҳам етказиб бериш хизматига ишга кирмоқчи бўлсангиз унда +998991600107 рақамига қўнғироқ қилинг.
Читать полностью…Ғузор тумани ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Қарши шаҳридаги «Чақар» маҳалла фуқаролар йигинида ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишлаб келган Азимов Ғузор тумани ҳокимига ўринбосар этиб тайинланди. Аввалроқ, Қарши шаҳар "Оқтепа" МФЙ ҳоким ёрдамчиси Ғузор ҳокимига қурилиш бўйича ўринбосари этиб тайинланганди.
👉 nasafnews.uz/1758-.html
Nasafnews расмий саҳифаси
Шавкат Мирзиёев ва Юн Сок Ёль Ўзбекистон-Корея бизнес форумида иштирок этдилар
Корея томонидан тадбирда SK Group, Lotte Corporation, KOGAS, POSCO, Samsung, LG, Hyundai, KIA, Doosan, BoMI, Эксимбанк, EDCF жамғармаси, Корея тараққиёт банки каби 80 дан ортиқ етакчи компания ва банк-молия институтлари раҳбарлари қатнашди.
Корея молиявий институтлари билан ҳамкорликни чуқурлаштириш муҳимлиги таъкидланди. Саммит доирасида ижтимоий ва инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириш бўйича EDCF жамғармаси билан умумий қиймати 2 млрд долларлик ҳамкорлик дастури имзоланди.
Ш.Мирзиёев корейс ишбилармон доиралари вакилларига Ўзбекистон Ҳукумати барча келишувларни ўз вақтида ва самарали амалга оширишда фаол қўллаб-қувватлашини айтди.
Nasafnews расмий саҳифаси
Қашқадарёлик спортчи Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритди
Канадада ўтказилган «Мел Зажаc Жр Халқаро сузиш мусобақаси»нинг дастлабки кунида қашқадарёлик спортчи Илья Сибиртсев 800 метрга эркин усулда сузиш бўйича юқори натижани қайд этиб, олтин медални қўлга киритди.
У Париж-2024 Олимпиадасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади.
Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️"Санам" фабрикаси Россия компанияси билан 1 миллион долларлик келишувга эришди
Қашқадарё вилоят ҳокимининг ўринбосари О.Рустамов бошчилигидаги делегацияси Россия Федерациясига бўлиб қайтди. Вилоят делегацияси Россия компаниялари билан музокаралар олиб бориб, улар билан келишувга эришмоқда.
Ҳусусан, Нижний Новгородда жойлашган ООО "Текстильснаб" ва "Санам'' МЧЖ ўртасида 1 миллион долларга тикувчилик маҳсулотларини, эркаклар кўйлаклари, ўй халатлари, болалар кўйлакларини экспорт қилишга эришилди.
Nasafnews расмий саҳифаси
ҚарДУда пичоқбозлик бўлгани ҳақида хабар тарқалди
Ижтимоий тармоқларда Қарши давлат университетида пичоқбозлик бўлгани айтилган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилоят прокуратураси расмий муносабат билдирди.
👉 nasafnews.uz/1761-.html
Nasafnews расмий саҳифаси
Самад Сувонқулов вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг қарори билан Сувонқулов Самад Муродуллаевич судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди. Самад Сувонқулов тайинловга қадар Сурхондарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимида фаолият юритиб келган.
Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️Киберспортнинг “Counter strike” тури бўйича “Қашқадарё вилояти ҳокими кубоги”нинг биринчи кунидан видео лавҳа.
Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсух 23-26 июнь кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади.
Nasafnews расмий саҳифаси
Қашқадарёда Киберспорт бўйича вилоят ҳокими кубоги мусобақаси старт олди
Расмий манба бугун эрта тонгдан Қарши шаҳрида жойлашган “Қатағон қурбонлари хотираси музейи”да ёшлар ойлиги доирасида республикамиз миқёсида илк маротаба ёшлар ўртасида киберспортни ривожлантириш мақсадида “Counter strike” мусобақаси ташкил этилгани ва бу мусобақада иштирок этиш учун 800 дан ортиқ юртдошларимиз рўйхатдан ўтиб, 50га яқин жамоалар мусобақада беллашаётганини маълум қилди.
Илк маротаба ташкил этилган ушбу лойиҳада мезбонлар, Бухоро, Самарқанд, Сурхондарё, Навоий, Хоразм, Жиззах, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳридан энг кучли жамолар иштирок этмоқда.
Мазкур мусобақани онлайн кузатиб бориш👉https://www.youtube.com/live/3T5HXHCATf4?si=I5lWLXIU8Gm9uH0l
Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️"Nasafnews'' обуначилари диққатига! Эртага Олий суд раиси ўринбосари Қашқадарёда сайёр қабул ўтказади
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари И.Муслимов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Қашқадарё вилояти аҳолисининг суд-ҳуқуқ соҳасига доир мурожаатларини ўрганиш мақсадида оммавий сайёр қабул ўтказилади.
Сайёр қабул жорий йилнинг 21 июнь куни соат 9:00 да Қарши шаҳридаги Нуронийлар масканида бўлиб ўтади.
Сайёр қабул жараёнида фуқаролар судлар фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича мурожаат қилишлари мумкин.
Мурожаат учун телефон:+998939335151
Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️Мактаб битирувчилари электрон шаҳодатномаларини қаердан юклаб олиши мумкин?
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бунинг қуйидаги икки усулини тақдим этган:
➖ Ягона интерактив давлат хизматлари (my.gov.uz) порталидаги Умумий ўрта таълим тўғрисида шаҳодатнома маълумотини олиш давлат хизмати орқали;
➖ Электрон шаҳодатнома ахборот тизимига шахсий маълумотларини киритиш орқали.
Маълумот ўрнида, 11-синф мактаб битирувчиларининг шаҳодатнома маълумотлари Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг ОТМга қабул бўйича электрон платформасига интеграция қилинган. Шу боис, олий таълим муассасаларига электрон ҳужжат топшириш жараёнида битирувчининг шаҳодатнома маълумотлари автоматик тарзда тақдим этилади.
Nasafnews расмий саҳифаси
Президент Шавкат Мирзиёев мактабгача ва мактаб таълими сифатини ошириш, педагоглар малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.
Nasafnews расмий саҳифаси
Чироқчида 91 нафар мактаб битирувчиларига олтин ва кумуш медаллар топширилди
Тумандаги 125 та умумтаълим мактабларининг 11-синфини 3575 нафар ўғил-қиз тамомлади. Улар орасида иқтидор ва истеъдодлар талайгина. Буни битирувчиларнинг 72 нафари фанларни аъло баҳоларга ўзлаштиргани ва намунали хулқи учун олтин медал, 19 нафари эса кумуш медалга сазовор бўлганида кўриш мумкин.
👉 nasafnews.uz/1759-.html
Nasafnews расмий саҳифаси
❗️Қашқадарёда 17-19 июнь кунлари сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин
Гидрометеорология хизмати агентлиги маълум қилишича, 17-19 июнь кунлари Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
"Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз", - дейилади расмий хабарда.
Nasafnews расмий саҳифаси
Кўкдала нимстанциясида ёнғин чиқди. Ҳолат юзасидан расмийлар изоҳ берди
Маълумотларга кўра, бугун, 15-июнь 20:30 лар атрофида Кўкдала туманида жойлашган Кўкдала нимстанциясининг 10 кВа ўчириб-қўшиш ҳужраси (ячейкаси)да носозлик кузатилиб, қисқа туташув содир бўлган.
"Ижтимой тармоқларда акс этган "нимстанциядаги ёнғин" мазкур қисқа туташувнинг оқибатида юз берган. Айни пайтга келиб ёнғин тўлиқ ўчирилган. Электр таъминотида юзага келган носозликни тезкор бартараф этиш чоралари кўрилмоқда", - дейилади "Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари" АЖ хабарида .
Nasafnews расмий саҳифаси
Siz yaqinlaringizga g’amxo’rlik qilib hayitlik bering, Aynimo esa sizga hayitlik beradi 🥳
🏷️ Aynimoga tashrif buyurib siz 500.000 so’mlik xaridni amalga oshirsangiz aynimo sizga 50.000 so’mlik vaucherni hadya sifatida taqdim etadi.
🎉 Shuningdek 1.000.000 so’mlik xarid uchun 150.000 so’mlik vaucher, 1.500.000 so’mlik xarid uchun 250.000 so’mlik vaucher, 2.000.000 so’mlik xarid uchun esa 350.000 so’mlik vaucherni hadya sifatida qo’lga kiritasiz!
📌 E’tibor bering ushbu xarid ichida istalgan mahsulotni xarid qilishingiz mumkin ya’ni aksiya mahsulotlarini xarid qilib ham vaucherni qo’lga kiritishingiz mumkin.
Vaucher 1-avgustga qadar amal qiladi!
🚀 Shoshiling, Ushbu imkoniyat 15-16-17 iyun kunlari aynimoning har ikkala Qarshi va Buxoro filliallarida va shuningdek Aynimo kids va aksessuar tarmoqlarida ham amal qiladi.
Murojaat uchun:
📝 @Aynimo_operator
📞 | +998945455015
Telegram | Instagram | aynimouzbekistan?_t=8ZXaYZ7nXta&_r=1">TikTok