2024 йил Ўзбекистонда «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили» деб эълон қилинди.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
“Nasafnews” жамоаси Сизни ва оила аъзоларингизни кириб келаётган 2024 йил муносабати билан самимий табриклаб, жамийки эзгу ниятларни билдиради.
@nasafnewsuz'ни танлаганингиз учун раҳмат. Байрам муборак бўлсин!
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️Ота-оналарнинг ҳар қандай ёшдаги фарзандлари контракти учун тўлаган пуллари даромад солиғидан озод қилинади
Президент томонидан имзоланган Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Солиқ кодексига солиқ ҳисоботларини 3 йил бут сақлашга оид ўзгартириш киритилди (илгари 5 йил эди).
Камерал солиқ текширувида қуйидаги солиқ назорати тадбирларини ўтказиш тақиқланди (қўшилган қиймат солиғининг ўрнини қоплаш (қайтариш) мақсадида ўтказиладиган камерал солиқ текшируви мустасно):
▫️солиқ тўловчи ҳудудига кириш;
▫️солиқ тўловчи ҳудуди ва биноларини кўздан кечириш;
▫️солиқ тўловчидан ҳужжатларни талаб қилиб олиш ва уни чақиртириш;
▫️солиқ тўловчининг ҳужжатлари ва буюмларини олиб қўйиш.
Эндиликда солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун 3 йил ичида жавобгарлик масаласи кўриб чиқилиши керак, 3 йилдан кейин шахс ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарликка тортилиши мумкин эмас (илгари 5 йил эди).
Ота-оналар ҳар қандай ёшдаги фарзандларининг прoфессионал ва олий таълим ташкилотларида ўқиши учун тўлаган пуллари даромад солиғидан озод қилинади.
Илгари фақат 26 ёшгача бўлган фарзандлар учун тўланган пуллардан даромад солиғи олинмаган.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Компрессор станциялари ёрдамида газ конидаги босим максимал миқдорга тикланди
“Гирсан” кони 1989 йилда, “Чўлқувар” кони эса 2007 йилда ўзлаштирилган бўлиб, конлар тузилиши жиҳатдан мураккаб захираларга эга. Узоқ йиллар давомида уларнинг ишлатилиши қазиб чиқариш ҳажмининг пасайиши, захиралар ва қатлам босимининг табиий тушишига олиб келмоқда. Газни барқарор етказиб беришда конларда кичик компрессор станцияларнинг ўрнатилиши технологик ечим ҳисобланади.
👉 nasafnews.uz/1615-.html
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Қашқадарёда солиқ инспекцияси корхонага алоқаси йўқ фуқарони жавобгарликка тортди
Солиқ органи томонидан корхонага умуман алоқаси бўлмаган мурожаатчининг акаси Ш.Э Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-моддаси 2-қисмига асосан жавобгарликка тортилган. Бизнес омбудсман аралашуви билан Ш.Эга нисбатан маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарори бекор қилинган.
👉 nasafnews.uz/1613-.html
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
😎60% gacha CHEGIRMALAR siz aziz mijozlarimiz uchun 30-dekabrgacha cho'zildi!
Endi siz maishiy texnika va elektronikani ARZON narxlarda muddatli to'lovga xarid qilishga aniq ulgurasiz 🚀
idea - bayramona kayfiyat vaqti 🎄 ✨
📍Bizning do'konlar.
✍️Yozing: @ideauz_chat
☎️Qo'ng'iroq qiling: 71-230-7799
Telegram | Instagram
⚡️Давлат раҳбари Нишон туманида қуёш электр станциясини ишга туширди
Президент Шавкат Мирзиёев “China Energy Engineering Corporation” компанияси вице-президенти Ву Юнь ва “China Gezhouba Group” компанияси бошқаруви раиси Линь Сяодан билан биргаликда Нишон ва Қоровулбозор туманларида қуёш электр станцияларини ишга туширди
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Санкт-Петербург шаҳридаги МДҲ норасмий саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Автомототранспорт воситаларини сотиш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди
Ўзбекистон Республикасида янги автомототранспорт воситаларини чакана сотиш тартибини янада такомиллаштириш ҳамда истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарори (2023 йил 25 декабрь куни №683) эълон қилинди.
👉 nasafnews.uz/1611-.html
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
❗60%GACHA CHEGIRMALARNI UZAYTIRAMIZ!
Yangi yil arafasida idea orzularni amalga oshirishda davom etadi.
- SSmart Televizorini 24 oyga atigi 99 000 so'mga🎆
- Honor X8a smartfonini 24 oyga 164 000 so'mga xarid qilishingiz mumkin🎇
28-dekabrgacha ulgurib qoling!🏃♂️
📍Bizning do'konlar.
✍️Yozing: @ideauz_chat
☎️Qo'ng'iroq qiling: 71-230-7799
Telegram | Instagram
Танзила Норбоева: «Ўзбекистон ҳеч кимга мустамлака бўлмайди»
«Мана кўряпсизлар, интернетда «Ўзбекистонни у қиламиз, бу қиламиз», деган қандайдир чиқишлар бўлиб кетди. Ўзбекистон ҳеч қачон ҳеч кимга мустамлака бўлмайди бундан кейин, бўлиб бўлди», – дея россиялик ҳарбий сиёсатчи Захар Прилепиннинг гапларига муносабат билдирди Сенат раиси.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️Асила Мирзаёрова йилнинг энг яхши аёл паралимпиячи номинацияси билан тақдирланди
15 ёшида кўриш қобилиятини йўқотган қашқадарёлик енгил атлетика бўйича чемпион Асила Мирзаёровага Отабек Умаров ёрдам бериб, ҳамроҳлик қилди.
Асила ТОКИО-2020 ва Ханчжоу-2022 ёзги Паралимпия ўйинлари совриндори, жаҳон чемпиони.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
💥ideadan ajoyib yangilik!
Ko'plab mijozlarimiz talablariga binoan 60% gacha Chegirmalar aksiyamizni 28-dekabrgacha UZAYTIRAMIZ🚀
idea - Yangi yilni yangi texnika bilan kutib oling✨
📍Bizning do'konlar.
✍️Yozing: @ideauz_chat
☎️Qo'ng'iroq qiling: 71-230-7799
Telegram | Instagram
❗️Муборак туманида шамол тезлиги (15 м/с) бироз кучайиб чанг тузонлари бошланмокда. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти Гидрометеорология маркази хабар бермоқда.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Қашқадарёлик 38 нафар ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга Президент совғалари топширилди
Вилоят раҳбари Муротжон Азимов болаларга уй-жойлар калитини топшириб, уларнинг кўнглига улашилган қувонч Президентнинг уларга бўлган меҳри ва алоҳида эътибори эканлигини таъкидлади.
👉 nasafnews.uz/1608-.html
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Оилангиз барча ташвишлардан ҳимоя қилувчи ишончли қўрғонингиз бўлсин — Саида Мирзиёева
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ўзбекистонликларни кириб келаётган янги йил билан табриклади.
«Янги йил – оила даврасида нишонланадиган энг муҳим байрамлардан бири. Бу айём бизга болалик давримизни, янги йил мўъжизасини интизорлик билан кутганимизни, қор ўйнаганларимизни, ўша пайтлардаги сеҳрли лаҳзаларни эслатади. Биз Қорбобога ишонган, қор хатлар ёзган, бир-биримизга янги йил омадли келишини тилаган дамларимиз…
Менинг сизларга тилагим – оилангиз барча ташвишлардан ҳимоя қилувчи ишончли қўрғонингиз бўлсин. Янги йилнинг ҳар куни ўзаро англашув, меҳр-муҳаббат, ҳаётимиздаги энг олий неъмат – оилага таянч бўлиш нақадар муҳимлигини эслатиб турсин. Фарзандлар кулгиси хонадонингиз файзи бўлсин, ўйлаган барча ниятларингиз эса рўёбга чиқсин».
Nasafnews расмий саҳифаси
Қашқадарёлик бир нечта ёшлар суд залидан кафиллик асосида озод қилинди
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ўртасида ўзаро ҳамкорлик Меморандумига асосан, Қашқадарё вилояти Жиноят суди ва Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳамкорлигида тўғри йўлдан адашиб жиноят содир этган бир неча нафар ёшлар Янги йилда жамиятда ўз ўринларини топишлари учун имконият берилди ва Ёшлар иттифоқининг кафиллик хати асосида суд залидан озод қилинди ҳамда яқинлари бағрига қайтарилди.
Суд жараёнида жамоат ҳимоячиси сифатида қатнашадиган Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши судланувчиларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлаш шунингдек, келгусида ушбу ёшларни кафилликка олиш тўғрисидаги таклифини билдирди ва бу ҳақда судга кафолат хати тақдим этди.
Суд жиноят содир этган ёшларни муқаддам судланмаганлиги, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги ҳамда содир этган жиноятини ўзи тўла қонли англаб етмаганлигини инобатга олиб, уларга нисбатан қўлланилган озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлган жазони бекор қилди ва судланувчиларни суд залидан озод қилди.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
❗Faqat 30-dekabr kuni ko'plab smartfonlarga 60% chegirma e'lon qilamiz
✅ MI 13 LITE 8/128 - 60% 167,600 so'mdan
✅ MI 13 LITE 8/256 - 60% 175,600 so'mdan
✅ Redmi Note 11s 6/128GB - 60% 88,000 so'mdan
✅ Redmi Note 11s 6/64GB - 60% 88,000 so'mdan
✅ Redmi Note 12 Pro+ 5G 8/256gb - 60% 159,600 so'mdan oyiga xarid qiling!
idea - yangi yilni yangi smartfon bilan kutib oling
📍Bizning do'konlar.
✍️Yozing: @ideauz_chat
☎️Qo'ng'iroq qiling: 71-230-7799
Telegram | Instagram
"Жиҳод" қилишни хоҳлаган қашқадарёлик йигит 7 йилга қамалди
Ижтимоий тармоқлар орқали халқаро террористик ташкилотлар ғоявий раҳнамоларининг «ҳижрат» ва «жиҳод»га чорловчи аудио-видео маърузаларини тинглаб, томоша қилган. Натижада, у Telegram'да 11 та канал очиб, экстремистик мазмундаги ғояларни тарғиб қилиш билан шуғулланган.
👉 nasafnews.uz/1614-.html
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Чироқчида илк бор хусусий мактаб очилди
Тижорат банкининг 1.8 млрд сўмлик кредити ҳамда тадбиркорнинг 2.2 млрд сўмлик маблағи эвазига барпо этилган "Қорабуруғ" хусусий мактабида 220 нафар ўқувчини қабул қилиш, уларга таълим бериш учун барча қулайликлар яратилди.
👉 nasafnews.uz/1612-.html
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Қашқадарёда Nexia ёниб кетди ва бошқа автомобилларга бориб урилган.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Тадбиркорлар учун мотивацион лойиҳа
Сўнгги йилларда тадбиркорлик янги босқичга кўтарилди. Ишбилармонлар учун кенг имконият ва имтиёзлар яратилди. Натижада бу соҳага қизиқувчи ёшлар, хотин-қизлар кўпайди.
Ўз бизнесига эга инсонларнинг сони ортиши ва тадбиркорлик соҳасининг тарғиботи йўлида Савдо-саноат палатаси янги лойиҳага қўл урибди. Палатанинг хабар беришича, тез кунда ЎзМТРК билан ҳамкорликда янги теледастур – “ТАДБИРКОРЛИК –ТАҚДИРИМДА” туркум кўрсатувлари намойиш қилинади. Эндиликда мамлакат иқтисодий ҳаётида муҳим ўрин тутадиган бизнес вакилларининг ҳикояси "Ўзбекистон 24" телеканали орқали янграйди.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Farzandingiz eng so’nggi kompyuterlar, eng zamonaviy jihozlar, har qanday ob-havo sharoitida ham barqaror harorat tizimga ega maktabda sifatli ta’lim olishini istaysizmi?
Unda bu taklif aynan Siz uchun!!!
Chiroqchi tumani “Obod” mahallasi “Qoraburug’” qishlog’ida shaharlardagi eng zamonaviy maktablardan qolishmaydigan yangi “Qoraburug’ xususiy maktabi” ish boshlamoqda.
Eng asosisyi, maktab Sizga quyidagilarni taklif etadi:
- Xorijiy va mahalliy o’quv dasturlari;
- Chuqurlashtirilgan aniq fan darslari;
- Bepul tushlik.
Eslatma!
Tanlov asosida maktabning 5-10 sinflariga o’quvchilar qabuli boshlandi.
Murojaat uchun
☎️ 97 318 12 95
☎️ 99 410 30 05
☎️ 88 305 86 00
Ҳудудларда метан "заправка"лар фаолияти қайта тикланди
"Ўзтрансгаз" акциядорлик жамияти, Муборак магистрал газ қувурлари бошқармаси томонидан олиб борилган қурилиш ва таъмирлаш ишлари якунланиб, айни дақиқаларда ушбу ҳудудларда жойлашган улгуржи истеъмолчиларда газ таъминоти босқичма-босқич қайта тикланмоқда.
• Шаҳризабз шаҳрида 4 та
• Чироқчи туманида 9 та
• Яккабоғ туманида 4 та
• Китоб туманида 2 та
• Шаҳрисабз туманидаги 2 та автомобильларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолияти тикланди.
Маълумотларга кўра, аҳоли истеъмолчиларига табиий газ таъминоти бугун соат 17:00 дан бошлаб тикланади.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️Қашқадарёда 21 та метан "заправка" вақтинча ёпилди
"Ҳудудгаз Қашқадарё" ГТФ матбуот хизмати @nasafnewsuz'га маълум қилишича, Муборак МГҚБ нинг 02/86-сонли факсограммасига асосан таъмирлаш ишлари якунлангунга қадар, Шаҳрисабз шаҳри, Чироқчи, Яккабоғ, Китоб ва Шаҳрисабз туманида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Юқоридаги ҳудудларда жойлашган 21 та автомобильларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси ҳам вақтинча иш фаолиятини тўхтатади.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️Картадан кредит ва бошқа тўловларга эгасининг розилигисиз пул ечиб олиш қатъий тақиқланмоқда
Марказий банк "мижознинг розилигисиз ва уни огоҳлантирмаган ҳолда унинг картасидан кредит ва бошқа қарз тўловлари учун маблағ ечиб олиш" амалиётига чек қўйишни талаб қилмоқда.
Марказий банк бу борадаги қонунбузилиш ҳолатларини танқид қилиб, тижорат банклари, тўлов тизими операторлари ва тўлов тизимларига кўрсатма хат юборган.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
❗️2024 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди
Президент фармонга кўра, 2024 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:
🔹барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар):
▫️22 март – жума;
▫️11 апрель – пайшанба;
▫️18 июнь – сешанба;
▫️3 сентябрь – сешанба;
▫️31 декабрь – сешанба.
🔹6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун:
▫️2 январь – сешанба;
▫️23 март – шанба;
▫️12 апрель – жума;
▫️31 август – шанба;
▫️30 декабрь – душанба.
🔘 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда кўчирилади:
▫️6 январь – шанба кунидан 2 январь – сешанба кунига;
▫️13 апрель – шанба кунидан 12 апрель – жума кунига;
▫️14 декабрь – шанба кунидан 30 декабрь – душанба кунига.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
17 нафар шахс асоссиз равишда фермер хўжалиги ходимлари сифатида қайд этилганлиги аниқланди
Фермер хўжалигининг раҳбари (17 нафар шахсни) ишчилар рўйхатидан чиқариб беришини сўраб, Косон тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимига мурожаат қилган, бироқ мурожаат ижобий ҳал қилинмаган. Бизнес-омбудсман аралашуви билан фермернинг муаммоси ҳал этилди.
👉 nasafnews.uz/1610-.html
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Омбудсман ўрганиши ортидан Қашқадарёда 17 ёшли қизга никоҳ ўқиган диний вакилга чора кўрилди
Косон туманидаги бир оила 17 ёшли қизини тўйи белгинганлиги аниқланиб, тўй ва унга боғлиқ барча маросимлар тўхтатилди. ФҲДЁ томонидан қайд этилган никоҳ гувоҳномаси бўлмай шаръий никох ўқиган диний вакил жавобгарликка тортилиши чоралари кўрилди.
👉 nasafnews.uz/1609-.html
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Қашқадарёда "ўқитувчилар қурултойи" ўтказилди
Тадбирда Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев иштирок этиб, ўқитувчилар билан очиқ мулоқот ўтказди.
Тадбир давомида вазирлик томонидан янги баҳолаш тизими жорий қилинган умумтаълим мактабларида шаффофликни таъминлаган таълим муассасаларига замонавий турдаги 2 та электрон доска, 2 та телевизор тақдим этилди.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси