nasafnewsuz | Неотсортированное

Telegram-канал nasafnewsuz - Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

23101

"Nasafnews.uz" сайтининг телеграмдаги расмий саҳифаси! Биз Қашқадарё ҳаётига оид расмий ва ишончли хабарларни ёзамиз. Ҳамкор саҳифалар: @Qashqadaryo_axboroti @Chiroqchiaxboroti Мурожаат учун: @nasafnewsuzgayoz Реклама:https://t.me/nasafnewsuzreklama/2

Подписаться на канал

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

⚡️Маданият ва санъат, кутубхона ва музейлар соҳасида фаолият олиб бораётган ходимларнинг ойликлари 2024 йил 1 апрелдан 20 фоизга, 2025 йил 1 январдан яна 15 фоизгача бўлган миқдорда оширилади.

👍 Nasafnews расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

⚡️UzAuto Motors бугундан Cobalt, Damas ва Labo’га шартнома беришни бошлайди

Бугун, 12:00 да 2024 йил ишлаб чиқарилиши режалаштирилган Chevrolet Cobalt, Damas ва Labo автомобилларининг бутун ҳажми учун онлайн контрактация очилади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда.

Автомобил харид қилиш учун шартномани фақат онлайн тарзда расмийлаштириш мумкин. Эътибор қаратинг, шу кунларда барча Чевролет дилерлик марказлари савдо тизимидан ўчирилади ва автосалонларнинг барчаси ёпиқ бўлади.

👍 Nasafnews расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Қашқадарё вилоят ҳокими, ДХХ ҳудудий бошқармаси бошлиғи ва ИИБ бошлиғи иштирок этган тадбирда 350 дан ортиқ ёшлар иштирок этиб, 30 дан ортиғи ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.

👍 Nasafnews расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Қиш мавсумида тоғларли ҳудудларда яшовчи аҳоли учун газ баллонлар муҳим саналади. "Ҳудудгаз Қашқадарё" ГТФ томонидан газ баллонларни етказиб бериш ишлари давом этмоқда.

📍Шаҳрисабз тумани, Ғилон қишлоғи

Nasafnews расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

"Қўли узун" ўқитувчи ўқувчини калтаклади. Ҳолат туман ҳокимлиги назоратига олинди

Ижтимоий тармоқларда Ғузор тумани Пачкамар МФЙда жойлашган 40-умумий ўрта таълим мактаб филиалида ўқитувчи А.Х. томонидан 3-синф ўқувчиси Э.С ни калтаклагани акс этган видеолавҳа тарқалди. Ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги муносабат билдирди.

👉 nasafnews.uz/1605-.html

Nasafnews расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

🎄idea'dan bayramona narxlarni qarshi oling!

ERTADAN BOSHLAB va 24-dekabrgacha maishiy texnika va elektronikani 60%GACHA CHEGIRMA bilan xarid qilishning noyob imkoniyatiga ega bo'lasiz! 🚀⚡️

idea - yangi yilga yangi texnika bilan✨

📍Bizning do'konlar.
✍️Yozing: @ideauz_chat
☎️Qo'ng'iroq qiling: 71-230-7799
Telegram | Instagram

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Қарши шаҳрининг айрим кўчаларида транспорт қатнови чекланади

Янги йил байрами муносабати билан 2023-йил 20-декабрдан бошлаб, Қарши шаҳрининг айрим кўчаларида транспорт воситалари қатнови вақтинча чекланади. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати маълум қилди.

👉 nasafnews.uz/1603-.html

Nasafnews расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

“Коррупцияга қарши курашишдек мураккаб жараёнларда энг олдинги сафларда бораётган оммавий ахборот воситалари ўрнини алоҳида қадрлаймиз” — Шавкат Мирзиёев

Nasafnews расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

⚡️Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний амалий ташриф билан Тошкентга келди. Олий мартабали меҳмонни Президентимиз Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

Nasafnews расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

SUVTEKIN narxlarda smartfon kutgan edingizmi? Unda idea'ga shoshiling🚀

Faqat 21-dekabrgacha kuchli va zamonaviy smartfonlarni SUPER narxlarda boshlang'ich to'lovsiz muddatli to'lovga rasmiylashtirishga ulgurib qoling🌟

*Mahsulotlar soni cheklangan

📍Bizning do'konlar.
✍️Yozing: @ideauz_chat
☎️Qo'ng'iroq qiling: 71-230-7799
Telegram | Instagram

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Ис газидан огоҳ бўлинг!

Nasafnews расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

“Esse change” ва “Milano” номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан ИИБ ва божхона ходимлари билан ҳамкорликда “Умакай” ЙПХ масканида ўтказилган тезкор тадбирда “Тошкент-Самарқанд-Қарши” йўналишида ҳаракатланиб келаётган “Nexia-3” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда, фуқаро Д.З. жами 2 150 қути хорижда ишлаб чиқарилган “ESSE CHANGE” ва “MILANO” номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини Қарши шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши  қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
Nasafnews расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири қамоққа олинганлиги тасдиқланди

Азиз Воитов қамоқда экани расман тасдиқланди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Абидов маълум қилди. У иқтисодий жиноятлар билан боғлиқ иш юзасидан тергов қилинмоқда.

👉 nasafnews.uz/1601-.html

👍 Nasafnews расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Ижтимоий тармоқларида тарқалган видео бўйича вилоят ИИБ расмий муносабат билдирди

Маълум бўлишича, фуқаро “Лада-ларгус” русумли автомобилнинг ҳайдовчисига ташланиб урмоқчи бўлиб, автомашинанинг ойналарини темир жисм билан уриб синдирган. Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, воқеа жойида бўлган ички ишлар органи ходимининг хатти-ҳаракатига ҳуқуқий баҳо берилиши маълум қилинган.

👉 nasafnews.uz/1600-.html

👍 Nasafnews расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

⚡️Мактабларда қишки таътил 28 декабрьдан бошланади

Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги тизимидаги умумтаълим, ижод, ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлари ўқувчилари учун жорий ўқув йилининг II чорак сўнгги куни 2023 йил 27 декабрь, қишки таътилнинг илк куни 28 декабрь саналади.

➖ Таътил 2024 йил 10 январьгача (14 календарь кун) давом этади.

III чорак дарслари 2024 йил 11 январьдан бошланади.

👍 Nasafnews расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

“Ўзини “кўча” деб атайдиган жиноий гуруҳлар бўладими, коррупцияга берилган мансабдор шахслар бўладими, ким қонунга беписанд қараб, давлат ва жамиятга зарар етказадиган бўлса, биз бунга ҳеч қачон жим қараб туролмаймиз.

Кўчаларимиз, маҳаллаларимиз, ҳаётимиз том маънода тинч ва тоза, жиноятдан холи бўлиши керак.

Янги Ўзбекистонда қонун устувор, жиноятга жазо муқаррар бўлиши шарт. Ва албатта шундай бўлади”,

Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси Президенти.

👍 Nasafnews расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

❗️Ўзбекистон Республикаси ўз хавфсизлигини таъминлаш учун етарли даражада Қуролли Кучларига эга.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 153-модда.


👍 Nasafnews расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Қашқадарё ҳокими ёшлардан қатор таклифлар олди

Қаршида "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви ўтказилди. Учрашувда сўз олган вилоят ҳокими маълум қилишича, йил якунига қадар муаммоси аниқланган 15 минг 855 нафар ёшларнинг деярли барча муаммолари ҳал этилиб, ушбу мақсадларга қарийиб 22 млрд сўм маблағ сарфланган.

👉 nasafnews.uz/1606-.html

👍 Nasafnews расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Bayramona 60%gacha CHEGIRMALAR ⚡️

❗️Faqat 22-23-24-dekabr kunlari ko'plab maishiy texnika va elektronikani mo'jizaviy narxlarda 60%GACHA CHEGIRMA bilan xarid qilishingiz mumkin 🚀✨

📍Bizning do'konlar.
✍️Yozing: @ideauz_chat
☎️Qo'ng'iroq qiling: 71-230-7799
Telegram | Instagram

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Омбудсман Косонда директорлардан бири вояга етмаган қизни келин қилгани ҳақидаги хабарга изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда "Косондаги мактаб директори вояга етмаган қизни келин қилди» мазмунидаги видео хабар тарқалди. Болалар омбудсмани тумандаги 59-мактаб директори жорий йилнинг 27 ноябрь куни фарзандининг никоҳ тўй маросимини ўтказганини тасдиқлади.

👉 nasafnews.uz/1604-.html

Nasafnews расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

❗️Бюджет ҳисобидан корпоратив йиғилишларни ташкил этиш тақиқланди

Бош вазир Абдулла Арипов топшириғи билан барча турдаги давлат ташкилотлари ва ҳокимликларга бюджет ва ундан ташқари маблағлар ҳисобидан (ходимлар ўз ойликлари ёки рағбат пулларидан ташкил этиши бундан мустасно) Янги йил байрами муносабати билан корпоратив йиғилишларни ташкил этиш ҳамда байрам дастурхонини ёзиш тақиқланди.

Nasafnews расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Коррупцияга қарши курашиш бўйича юксак халқаро мукофотнинг айнан юртимизда ўтказилиши - Янги Ўзбекистон бу соҳада бор кучини сафарбар қилишга тайёрлигининг ёрқин ифодаси.

Nasafnews расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

⚡️Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний Тошкентда коррупцияга қарши курашни ифодаловчи монументни очдилар.

Nasafnews расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди

Хитойнинг Ганьсу ва Цинхай музофотларида зилзила оқибатида кўплаб одамлар қурбон бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик йўллади.

Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди, жабрланганлар шифо топишини тилади.

Nasafnews расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Қашқадарё аҳолиси диққатига!

Қиш мавсумида истеъмолчиларнинг табиий ва суюлтирилган газ таъминоти ҳамда тизим билан боғлиқ мурожаатларини тезкор тинглаш ва ечим топиш мақсадида, “Ҳудудгаз Қашқадарё“ газ таъминоти филиали раҳбарияти, шаҳар ва туман газ таъминоти бўлими бошлиқларининг телефон рақамларини маълум қилади.

☎️ 1104-Колл-маркази 24/7
☎️ 104-Авария-диспетчерлик хизмати 24/7


Муродов Ғолиб Неъматович - директор
📞99-010-05-18

Темиров Анвар Бекмуродович - бош муҳандис
📞98-475-00-20

Зоиров Ўткир Зиёдович табиий газ ҳисоби ва тижорат бўйича директорнинг ўринбосари
📞99-010-06-94

Шукуров Комил Баҳодирович суюлтирилган газ таъминоти бўйича директор ўринбосари
📞91-218-44-04

Маманазаров Отабек Тешаевич матбуот котиби 
📞99-010-05-29

Жумаев Миртемир Ибодуллаевич «Қаршишаҳаргаз» газ таъминоти бўлим бошлиғи
📞99--118-72-22

Шерғозиев Акмал Юлдошевич «Нишонтумангаз» газ таъминоти бўлим бошлиғи
📞99-010-05-48

Камалов Абдуҳамид Акбарович «Қаршитумангаз» газ таъминоти бўлим бошлиғи
📞90-882-08-88

Ғиёсов Шокир Кенжайевич «Косонтумангаз» газ таъминоти бўлим бошлиғи
📞98-777-27-88
99-354-44-00

Пардаев Ориф Очилович «Шаҳрисабзшаҳаргаз» газ таъминоти бўлим бошлиғи
📞97-618-04-77

Турдиев Равшан Панжиевич «Шаҳрисабзтумангаз» газ таъминоти бўлими
📞99-010-05-38

Аҳмедов Насимжон Нўмонжонович «Китобтумангаз» газ таъминоти бўлими бошлиғи
📞99-010-05-92
98-880-87-01

Равшанов Толиб Тагирович «Касбитумангаз» газ таъминоти бўлими бошлиғи
📞99-010-06-32

Намозов Алишер Қурбонович «Миришкортумангаз» газ таъминоти бўлими бошлиғи
📞99-310-32-23

Ҳайитов Элбек Қўзийевич «Қамашитумангаз» газ таъминоти бўлими бошлиғи
📞99-010-05-89

Бердиев Обид Норпўлатович «Ғузортумангаз» газ таъминоти бўлими бошлиғи
📞97-585-10-85

Тариқулов Ғанишер Омонович «Яккабоғтумангаз» газ таъминоти бўлими бошлиғи
📞99-010-05-34

Назаров Маҳаммади Омонуллайевич «Деҳқонободтумангаз» газ таъминоти бўлим бошлиғи
📞91-262-77-07

Норбойев Абдимурод Рузиқулович «Чироқчитумангаз» газ таъминоти бўлим бошлиғи
📞99-010-05-83

Авазов Акмал Рустамович «Муборактумангаз» газ таъминоти бўлим бошлиғи
📞 91-471-48-66

Шодиев Икром Баратович «Кўкдалатумангаз» газ таъминоти бўлим бошлиғи
📞 95-779-89-27

Nasafnews расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Амударё сувининг камайиши Қашқадарёда сув тақчиллигига сабаб бўлмаслиги маълум қилинди

"Қашқадарё сув таъминоти" МЧЖ мажлислар залида жамият раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Анжуманда ОАВ ва блогерларга Қашқадарё вилоятида ичимлик суви таъминоти ва канализация хизматлари кўрсатиш тарифларининг шаклланиши ва истеъмолчиларнинг тўлов интизоми борасидаги муаммолар хусусида атрофлича маълумот берилди.

Шунингдек, ОАВ вакиллари масъулларга бир нечта саволлар билан юзланишган. Ҳусусан,
Амударё суви билан боғлиқ ҳолатнинг Қашқадарёга таъсири бўйича масъуллардан изоҳ сўрашган.

Nasafnews расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

⚡️"Ходимлар ўз вақтида ойлик ололмаса, давлатдан норози бўлади", Муротжон Азимов маошларни ўз вақтида тўлаш бўйича йиғилиш ўтказди

Қашқадарё вилояти сектор раҳбарлари, туман ва шаҳар ҳокимлари ҳамда масъул ташкилотлар раҳбарлари иштирок этган "ZOOM" орқали йиғилишда вилоят ҳокими Муротжон Азимов иш ҳақлари, пенсия ва нафақаларни ўз вақтида тўлаш масалаларини муҳокама қилди.

"Мани номимдан ҳар бирига топшириқ чиқарасизлар. Биринчи навбатда иш ҳақини тўлаш масаласини ҳал қилсин. Бу аҳолининг кайфияти билан боғлиқ. Агар фараз қилинг, ишчи ходимлар ўз вақтида ойлик ололмаса, эртага давлатдан норози бўлади", - деди вилоят ҳокими Муротжон Азимов.

Nasafnews расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Қашқадарёда 74,1 млн долларлик станция ишга тушди. У кунига 1,5 млн м3 газ босимини кўтариб беради

Углеводород қазиб олиш ҳажмларини барқарор сақлаб туриш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Жанубий Тандирча” конида янги сиқув компрессор станцияси фойдаланишга топширилди. Ушбу лойиҳа бош пудратчи – “Enter Engineering” компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилди.

👉 nasafnews.uz/1602-.html

👍 Nasafnews расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

❗️Қашқадарёда қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келган "Cobalt" йўловчиси бошқа бир машина ҳайдовчисини урмоқчи бўлди.

👍 Nasafnews расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Ғузорда бензин нархини асоссиз оширилиши бўйича назорат тадбири бошланди

Ғузор тумани ҳокими Бекзод Суюнов бошчилигидаги сектор раҳбарлари тумандаги автомобильларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида бўлиб, бензин ёқилғисини нархларини асоссиз оширилиши бўйича назорат тадбирини бошлади.

👉 nasafnews.uz/1599-.html

👍 Nasafnews расмий саҳифаси

Читать полностью…
Подписаться на канал