Деҳқонободда ўтказилган кўпкарида вилоят ҳокими зот айтди
Деҳқонобод туманининг, "Тоғайтемир" маҳалласида кўпкари ва кураш мусобақалари ташкил этилди. Муротжон Азимов Деҳқонободда ўтказилган катта кўпкарида зот айтди. Вилоят ҳокими томонидан айтилган зот(бир миллион сўм пул, туя ва музлаткич)ни Қарши туманидан Жалил полвон қўлга киритди.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️Қашқадарёда метан 'заправка'лар учун чеклов ўрнатилди
Ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши туфайли табиий газни биринчи навбатда аҳоли хонадонлари, электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда ижтимоий соҳа обектларига етказиб бериш чоралари кўрилмоқда.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, вилоятдаги мавжуд автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларига табиий газни етказиб бериш жорий йилнинг 8 декабридан ҳар кунлик эрталаб соат 06:00дан соат 15:00га қадар белгиланди.
"Вилоятимиздаги барча ҳайдовчилардан ўз автоуловларига газ тўлдиришда ҳар кунлик белгиланган 06:00 – 15:00 вақт оралиғида газ тўлдириш ишларини техника хавфсизлиги қоидалари асосида амалга оширишларини сўраймиз", - дейилади вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабарида.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Aynimo Qarshi filliali qishki mavsumga tayyor 🔥
📌 Eslatib o’tamiz, ish vaqtimiz dam olish kunlarisiz ertalabki soat 10:00 dan kechki 23:00 gacha
📍Manzil: Eski bozor, Qarshi Mall savdo binosining pastki qavatida.
@aynimouzbekistan
“Янги кун - янги қиёфа - янгича ҳаёт” – Президент ташаббуси тоғайтемирликлар ҳаётида туб бурилиш ясади
Деҳқонободдаги маҳаллада 200 га яқин электр устунлар ва 8,4 км линиялар, маҳалла биноси, сув сақлаш ҳовузи ва тадбиркорлик объектлари қурилди. Шунингдек, мактабнинг иссиқлик тизими янгиланиб, "Workaut'' майдончаси фойдаланишга топширилди.
👉 nasafnews.uz/1593-.html
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
❗️10 фоизли чегирмага эга бўлишни хоҳласангиз +998882004000 рақамига қўнғироқ қилинг ёки Telegram орқали @muborakstore_admin'га ёзинг.
Фақат @nasafnewsuz обуначилари учун 15% чегирма қилиб берилади.
Промо-код: Nasafnews'дан келдик.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️Қашқадарёда сайёр давлат хизматлари кўрсатиш йўлга қўйилди
Фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида Қашқадарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси томонидан фуқароларнинг мурожаатларига асосан яшаш манзилига борган ҳолда сайёр давлат хизматлари кўрсатиш йўлга қўйилди.
Хорижга чиқиш биометрик паспорти, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг ИД-картасини олиш учун📞 (71) 200-00-24 call марказига қўнғироқ қилишлари мумкин.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️Иқтисодиёт ва молия бош бошқармасига вақтинча вазифа бажарувчи раҳбар тайинланди
Маҳмадалиев Баҳром Самадович - вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Б.Маҳмадалиев 1968 йил Қамаши туманида туғилган. Тошкент молия институтини тамомлаган. У ушбу тайинловга қадар вилоят Статистика бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Маълумот учун, вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келган Файзулла Юсупов Чироқчи тумани ҳокими этиб тайинланган эди.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️Uzbekistan Airways талабалар учун чегирма эълон қилди
Қишки таътил арафасида ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари талабалари учун маҳалий йўналишлар авиачипталари тарифидан 50% чегирма эълон қилинди.
Чегирма 2023 йил 23 декабрдан бошлаб 2024 йил 7 январига қадар амалга ошириладиган авиақатновлар учун амал қилади.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
❗️Миришкор тумани энг яхши инглиз тили ўқитувчисидан айрилди
Вилоят ҳокими Муротжон Азимов соғлиқни сақлаш ва фармацевтика тизими ходимлари билан учрашди. Унда соҳа ривожи ва йўл қўйилган камчиликлар танқидий муҳокама қилинди. Йиғилишда вилоят ҳокими миришкорлик ўқитувчи аёлнинг эрта вафоти ҳақида тўхталиб ўтди.
"Аёл бирламчи звено томонидан тўлиқ назоратга олиниб, аҳволи тўғри баҳоланган ва туғруқ тўғри режалаштирилганда, бугун орамизда бўлар, 2 нафар фарзанди етим бўлиб қолмас эди", - деди вилоят раҳбари.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️UzAuto Motors 2024 йилдан Gentra ишлаб чиқаришни тўхтади
Компаниянинг Spot'га маълум қилишича, бу аллақачон муҳокама қилинган бўлиб, автомобил ишлаб чиқарувчиси буни “GM Global” сиёсати билан боғламоқда.
Мазкур автомобил учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватлари янги моделларга йўналтирилади.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Қашқадарёнинг тоғли ҳудудларида замонавий туризм объектлари барпо этилади
Ўзбекистон Президентининг «Қашқадарё вилоятининг тоғли-рекреацион ҳудудларида замонавий хизмат кўрсатиш ва туризм объектларини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида» қарор қабул қилинди.
👉 nasafnews.uz/1591-.html
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️5 daqiqa vaqtingizni ajrating va qashqadaryolik yoshlarni qo‘llab-quvvatlang!
President Tech Award tanlovi bo'lyapti va unda bitta Qashqadaryodan Yemak loyihasi va 4 ta Toshkent shahridan boshqa loyihalar qatnashmoqda
Qashqadaryoda ushbu loyiha rivojlanishi uchun Sizning ovozingiz juda ham muhim! Do'stlarimizga ovoz bering va qo'llab-quvvatlang!
Ushbu videoni ko'rgandan so'ng ovoz.yemak.uz saytiga kiring
Ovoz berishda qiynalsangiz, bizga yozing. Yordam beramiz: @Yemak_Support
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️Ўзгидромет 9-12 декабрь кунлари учун дастлабки об-ҳаво прогнозини тақдим этди
Унга кўра:
➖ 10-11 декабрь кунлари республика бўйлаб ёғингарчилик (ёмғир, кейин қорга айланиши мумкин);
➖ 11-12 декабрь кунлари эса ҳароратнинг кескин пасайиши, кечалари -7°С -10°С совуққача, кундузи 0°С -3°С совуққача, шимолда -12°С -17°С совуққача, кундузи -5°С -10°С совуққача пасайиши;
➖ пойтахтда ушбу кунлари ҳаво харорати минимуми -10°С гача пасайиши мумкин.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
"12 733 гектар ер майдонлари талон - торож қилинган", - Бош прокуратура ҳайъатининг йиғилиши бўлиб ўтди
Йиғилишда бир қатор масалалар танқидий муҳокама қилинган. Ҳусусан, Бош прокурор Н.Йўлдошев Прокуратура органлари фаолиятига ошкоралик бериш, бунда кенг жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари, блогер ва журналистлар билан алоқаларни мустаҳкамлашга устувор аҳамият қаратиш ҳақида тўхталиб ўтган.
👉 nasafnews.uz/1589-.html
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун!
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
❗️Ўзингиз ва яқинларингизни фирибгарлар тузоғига тушиб қолишидан ҳимоя қилинг
Фирибгарлар томонидан такроран Ўзбекистон Республикаси Президентининг видеотасвирига сунъий интеллектга асосланган дастур ёрдамида қайта ишлов берилиб, аудиоёзувларни сохталаштириш йўли орқали гўёки “Инстаграм” ва “Фейсбук” ижтимоий тармоқлари ҳамда “Телеграм” мессенжери орқали турли хил канал ва гуруҳларда “Гўёки фирибгарлар жазосиз қолмаслигини таъкидлаб, брокерларга алданиб қолган фуқароларга пулларини ундириб беришни ҳисобга олиб, Юридик хизматларини яратдик” мазмунидаги хабарлар келса, асло уларга ишонманг. Ушбу хабарлар ёлғон.
Шунингдек, Бош Вазир Абдулла Арипов, тадбиркор Зафар Ҳошимов ҳамда Алишер Усмоновнинг аудио ёзувларини сохталаштириб, ёлғон хабар тарқатишмоқда.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31 йиллиги муносабати билан тадбир ташкил этилди
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа соҳа ташкилотлари томонидан Конституция кўчаси ва кўргазмалар ташкил этилиб, иштирокчилар учун ҳуқуқий викториналар ўтказилди.
Тадбирда вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари, нуронийлар ва ёшлар, ОАВ вакиллари ҳамда ҳарбий хизматчилар иштирок этишди.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Ёшлар иттифоқи ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари қалбига қувонч улашди
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси ўзи таҳсил олган Косон туманидаги 9-мактаб ҳудудига 100 дона манзарали, мевали кўчатларни ўқувчи ёшлар билан экди.
Шунингдек, ушбу мактабда ва уйда таълим олаётган 20 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларига Ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилояти Кенгаши томонидан қишки кийимбошлар берилди.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
❗️Олий суднинг катта консультанти фуқародан 10.000 АҚШ доллари олган пайтида ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинди.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Райимова Дилноза Қарши Давлат Университети ўқитувчиси. У 2020 йилдан буён "Жисмоний маданият назарияси ва методикаси" ҳамда "Жисмоний тарбия ва Олимпия ҳаракати тарихи" фанларини талабаларга ўргатиб келади. Райимова Дилноза мунтазам спортнинг гимнастика тури билан шуғилланади.
У ҳозирда "Бошланғич синф ўқувчиларни гимнастика воситалари орқали жисмоний тайёргарлигини ривожлантириш" илмий иш (PhD) устида изланмоқда.
Бугун Дилноза ўқитувчилар ва жамоатчилик вакиллари учун навбатдаги очиқ дарсини ўтказди.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Президент ташаббуси билан “Олтин бошоқ”да илк маҳалла биноси қурилиб, 29 йилдан сўнг мактаб таъмирланди
Давлат раҳбари илгари сурган дастур асосида Қашқадарёдаги эътибордан четда қолган 4 та маҳалланинг қиёфаси тубдан ўзгариб, аҳоли учун муносиб шароит яратилмоқда. Миришкорда 1 км сув хўжалиги каналлари бетонлашмоқда. 200 га яқин электр устунлар, 10 км ички йўллар, янгиланмоқда.
👉 nasafnews.uz/1592-.html
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Muddatli to'lov oyiga 99 000 so'mdan🤩
7-dekabrgacha siz smartfonlarni, kichik maishiy texnikani va elektronikani boshlangich to'lovsiz MUDDATLI TO'LOVGA oyiga 99 000 so'mdan xarid qilishingiz mumkin🚀
Texnikani UNUMLI NARXLARDA sotib olish imkoniaytini qo'ldan boy bermang🔥
🌐 Ma'lumot uchun:
Telegram | Instagram
📍Bizning manzillar:
Filiallar
Batafsil ma'lumot uchun:
✍️Yozing: @ideauz_chat
☎️Qo'ng'iroq qiling: 71-230-7799
⚡Қарғиш учун ҳам жавобгарлик белгиланмаган
Ижтимоий тармоқларда «қарғиш учун ҳам жавобгарлик белгиланмоқда» мазмунидаги хабарлар тарқатилиб, гўёки Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига тегишли ҳавола ҳам келтириб ўтилган.
Адлия вазирлиги мазкур хабар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2023 йил 4 декабрдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Муротжон Азимов аҳоли хонадонларида ижарада турувчи талабалар шароитларини ўрганиш учун топшириқ берди
Бугун вилоят ҳокимлигида "ҳокимлик соати" ўтказилди. Йиғилишда Муротжон Азимов Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг вилоят бошқармаси ва олийгоҳлар ректорларига муҳим масалада топшириқ берди. Шунингдек, вилоят раҳбари ОАВ билан билан тарғиботни кучайтириш ҳақида тўхталиб ўтди.
👉 nasafnews.uz/1590-.html
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
🔊“Gigabayt ovi” mavsumi ochildi!
Ucelldan yoqimli syurprizlar xohlaysizmi? Bu oson! “Gigabayt ovi” aksiyasida ishtirok eting va Ucell mobil ilovasida ro‘yxatdan o‘ttb, sovg‘a sifatida internet-trafik oling.
• Ucell mobil ilovasini yuklab oling;
• Aksiyada ishtirok etish taklifini qabul qiling;
• Ekranda bizning o‘yin personajimiz – “Barsik”ni (ustiga bosib) tuting!
Diqqat! Aksiyada faqat Ucell mobil ilovasining yangi foydalanuvchilari qatnasha oladilar.
Aksiya 31.12.2023-y.gacha amal qiladi.
Batafsil: www.ucell.uz/3k2q
⚡️⚡️Ўзбекистонликларнинг ҳайдовчилик гувоҳномаси БААда ҳам тан олинади
Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов бошчилигидаги делегация Бирлашган Араб Амирликлари Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга доир масалаларни муҳокама қилиш, Амирликлар томонидан сўнгги йилларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш йўналишида амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар билан танишиш мақсадида мазкур мамлакатга ташриф буюрди.
Абу-Даби шаҳрида БАА Бош вазири ўринбосари — Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Шайх Сайф бин Зоид Ол Наҳаён билан бўлиб ўтган учрашувда томонлар ўзаро амалий ҳамкорликнинг долзарб масалалари, хусусан, трансмиллий уюшган жиноятчилик, терроризм, экстремизм, одам савдоси ва кибержиноятларга қарши биргаликда курашиш, мазкур йўналишларда ходимларнинг малакасини ошириш ва ўзаро тажриба алмашишни муҳокама қилдилар ҳамда истиқболдаги режаларни белгилаб олдилар.
Ташриф доирасида “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумати ўртасида ҳайдовчилик гувоҳномаларини ўзаро тан олиш ва алмашиш тўғрисида”ги Англашув меморандуми икки давлат ички ишлар вазирлари томонидан имзоланди.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️⚡️Президент Шавкат Мирзиёев Дубайга амалий ташрифининг иккинчи кунида Бирлашган Араб Амирликлари раҳбарияти ҳамда етакчи компаниялар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Ҳоким ўринбосари имконияти чекланган рассом қизнинг суратларини сотиб олиб, мурожаатини қаноатлантирди
3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Қарши шаҳридаги Абдулла Орипов номидаги ижод мактабида байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда Қашқадарё вилоят ҳокими ўринбосари Анвар Қобилов, вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқарма бошлиғи Убайдулла Орипов ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Ёш ижодкорлар томонидан тайёрланган ижодий асарлар Анвар Қобилов ва Убайдулло Орипов томонидан сотиб олинди. Шунингдек, ҳоким ўринбосари ёш ижодкорнинг мурожаатини шу жойни ўзида ҳал этиб, унга тикув машинаси бериладиган бўлди.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси