"Елкада қанча масъулият бор. Сиз эса, ижтимоий тармоқларида айланиб юрибсиз", - Муротжон Азимов туман ҳокимининг аудиоси бўйича муносабат билдирди
Бугун вилоят ҳокими Муротжон Азимов раҳбарлигида бир қатор муҳим масалаларда йиғилиш ўтказилди. Вилоят раҳбари йиғилишда туман ҳокимининг аудиоси ҳамда ҳокимликда фаолият юритмасада "ҳокимиятдан чиқаяпман" мазмунидаги топшириқлар бериш ҳолатлари бўйича мурожаатлар келаётгани ҳақида ҳам тўхталган.
👉 nasafnews.uz/1567-.html
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Сохта қарздорлик сабабли экспорт қилувчи корхона фаолияти вақтинча тўхтади
Муборак туман солиқ инспекцияси мансабдор шахслари томонидан 2019 йил 26 декабрда МЧЖга қўшилган қиймат солиғидан 414 679 732 сўм қарздорлик юзага келтирилган. Бизнес-омбудсман аралашуви билан ушбу қарздорлик асоссиз эканлиги тасдиғини топди.
👉 nasafnews.uz/1565-.html
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️Ўзбекистонда махсус футбол давлат канали ташкил қилинади
Президент қарорига (ПҚ–355-сон, 03.11.2023 й.) кўра, Ўзбекистон футбол ассоциацияси тизимида 2024 йил 1 июнгача футбол учрашувларини намойиш қилиш, футболни аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида футбол бўйича махсус телеканал ташкил қилинади.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️Қашқадарёда "Қўғирчоқ театри" фойдаланишга топширилди - Nasafnews.uz'дан махсус видео
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
🔥Faqat Ucellda 4G-smartfonlar 799 000 UZSdan boshlanuvchi super narxlarda!
Ucell ofislarida atigi 799 000 UZS evaziga "ZTE Blade A31" 4G-smartfonini xarid qiling va sovg‘asiga 6 oyga mutlaqo bepul “Doimiy 25” tarifiga ega bo‘ling!
Batafsil: www.ucell.uz/3jzc
Қашқадарё 29 йил кутган “Қўғирчоқ театри” қурилиб, фойдаланишга топширилди
Лойиҳа қиймати 25 млрд сўм бўлган мазкур бинонинг очилиш маросимида Қашқадарё вилояти сектор раҳбарлари, Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
👉 nasafnews.uz/1564-.html
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
❗️Холматов тепган тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. 1-тайм якунланди.
"Пахтакор" 0:1 "Насаф"
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Беш турдаги автомобиллар учун шартнома бериш бошланди. Автосалонда эса навбатлар юзага келмоқда.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
❗️Эҳтиёт бўлинг, ижтимоий тармоқлар, хусусан телеграм мессенжери орқали турли ютуқли ўйинлар ёки танловларда иштирок этиш учун таклиф этилаётган ҳавола (линк)ларга кириб, алданиб қолманг!
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️Ўзбекистон ва Франция Президентлари Регистон майдонида.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Barchaga sevimli bo'lgan 99 000 so'mlik aksiyasi aynan sizni kutmoqda🔥
Faqatgina 3 kun, 3-4-5-noyabr kunlari siz keng turdagi maishiy texnikani oyiga ATIGI 99 000 so'mdan xarid qilishingiz mumkin🤩
idea'ning barcha filiallarida kutib qolamiz✨
🌐 Ma'lumot uchun:
Telegram | Instagram
📍Bizning manzillar:
Filiallar
Batafsil ma'lumot uchun:
✍️Yozing: @ideauz_chat
☎️Qo'ng'iroq qiling: 71-230-7799
🌐 promo.idea.uz
⚡️Франция президенти Эммануэль Макрон расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди
Олий мартабали меҳмонни Самарқанд халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.
Бугуннинг ўзида Регистон майдонида Шавкат Мирзиёев ҳамда Эммануэль Макрон учрашади. Шундан сўнг давлат раҳбарлари Боқий шаҳарга ташриф буюришади.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Ҳурматли фуқаролар! Ижтимоий тармоқларда асоссиз ва ёлғон хабар тарқатиш, қонун билан жавобгарликка сабаб бўлади.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Президент Администрациясида янги тайинлов амалга оширилди
Ёзиев Гайратулла Хабибуллаевич — Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Давлат хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.
Ёзиев Гайратулла Хабибуллаевич 2022-йилда Президентимиз томонидан тантанали равишда тақдирланган эди.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Бошқарма бошлиғига тегишли МЧЖ собиқ "электросет" биносини сотиб олди
Шаҳрисабз шаҳридаги собиқ "Электросет" биноси e-auksion.uz платформасига сотувга қўйилган. 2,19 гектар ер майдонига эга кўчмас мулк "DR BOBOEV HEALTH CENTER" MCHJ томонидан сотиб олинган.
👉 nasafnews.uz/1566-.html
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️⚡️Ёзишларича, Open budget'да 2023 йилда 1,5 мингдан ортиқ овоз йиғган лекин, ғолиб бўлмаган лойиҳалар учун 2024 йилда маблағ ажратилади.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Ўзбекистон Россиядан нефть импортини 1 млн тоннага чиқармоқчи
Ўзбекистон, Россия ва Қозоғистон энергетика вазирликлари ўртасида уч томонлама шартнома имзоланди.
Ҳужжатда қайд этилишича, “Омск – Павлодар – Чимкент – Шагир” нефть қувури орқали юк ташишни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Томонлар узоқ муддатли асосда 2024 йилда ва кейинги йилларда нефть хомашёси етказиб беришни 1 миллион тоннага етказиш устида иш олиб боради.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
2023 йил мавсумида амалда қанча пахта териб олингани ҳануз номаълум. Топширилган пахта бўйича электрон ҳисобварақ-фактура расмийлаштириш муддати 3 кун олдин тугади. Ҳали солиқчилар шаклланган фактуралар бўйича умумий маълумотларни очиқлагани йўқ.
"Норасмий олинган маълумотларга қараганда терим учун 3,6 триллион сўм берилган. Машина терими (243 минг тонна) билан ҳисоблаганда бу жами 2 564 000 тонна пахтага чўт беради.
Шунчаки қизиқ, терилган ва қоғозда кўрсатилган фарқ 40 кун бўлмасаям, 6 ойда билиниб қолади-ку. Келаси йилга июндаёқ тола тугаб қолса, текстилчилар октябргача нима иш қилади? Калава, тайёр мато экспорти-чи? Экспорт 500 миллион долларга тушиб кетса, буни қандай тушунтиришади? Пахта ёғи дефицит бўладими? Бир неча юз минг тонна кунжара, шелуха бўлмаса, гўшт нархи осмонга чиқиб кетадими? Бунга жавобан инфляцияни чизишни бошлаймизми? Ё гўшт нархини чеклаймизми?", – деб ёзмоқда иқтисодчи Отабек Бакиров.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️Шавкат Мирзиёев афғон халқига инсонпарварлик ёрдами кўрсатишни сусайтирмасликка чақирди
Президент Шавкат Мирзиёев афғон халқига инсонпарварлик ёрдами кўрсатишни сусайтирмасликка, бу юртдаги ўткир ижтимоий муаммоларни ҳал этишга қаратилган аниқ механизмларни ишлаб чиқишга чақирди
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️UzAuto Motors беш турдаги автомобилга шартнома очилганини эълон қилди
UzAuto Motors компанияси Damas, Labo, Cobalt, Onix ва Captiva 5 автомобиллари учун шартнома тузиш очилганини эълон қилди.
Расмда автомобилларни етказиб бериш муддатлари келтирилган.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
🟣Қарши шахрида илк бор Финляндиядан келтирилган 𝐊𝐎𝐍𝐄 лифтлари қаерда ишлатилишини биласизми албатта “𝐒𝐔𝐋𝐓𝐎𝐍 𝐒𝐀𝐑𝐎𝐘” турар жой мажмуасида.
⚡️Премиум сифатидаги турар жой мажмуамизни жихозлаш учун энг яхши тизимларни ишлатамиз.
⏫️𝐊𝐎𝐍𝐄 кўтариш ускунаси , замонавий технологиялар, юқори ишончли фаолият, кабиналарнинг эксклюзив материаллари ва йўловчилари учун қулайлик каби хусусиятларни ўз ичига олади.
🟣Мавжуд бўлган нотўғри тушунчаларга қарамай, хонадонлар ва зинада электр қуввати ўчиб қолганда, лифт умуман тўхтаб қолмайди.
Ҳаттоки электр қуввати ўчиб қолса ҳам, захира электр таъминоти туфайли лифт ишлашни давом этаверади.🔌
“𝐒𝐔𝐋𝐓𝐎𝐍 𝐒𝐀𝐑𝐎𝐘” дан хонадон харид қилинг ва Султонлардек хаёт кечиринг.👑
Сотув бўлими:☎️+998987777000
+998554055050
“Ҳурматли Президент, мен очиқ гапирмоқчиман. 7 йилдан буён Сиз минтақани барқарорлаштириш, иқтисодиётни ривожлантириш йўлида очиқ сиёсат олиб бораяпсиз. Биз бу сиёсатингизни қўллаб-қувватлаймиз ва уни амалга оширишда Сизга ёрдам бермоқчимиз.
Биз 2021 йилда Иқтисодий йўл харитасини имзолаган эдик. Бугунги музокараларда эса Сиз билан стратегик ҳамкорлик ўрнатишга келишиб олдик”, — Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макрон
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️Ўзбекистон ва Франция Президентлари тунги Самарқанд бўйлаб сайр қилдилар
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ 2023 йилнинг 1 ноябридан чипталар нархини қуйидагича белгилади:
➖маҳаллий йўналишлардаги йўловчи поездлари чипта нархларининг тариф қисми 44% га;
➖юқори тезликда ҳаракатланувчи "Афросиёб" электропоездлари чипталари:
Тошкент — Бухоро — Тошкент
VIP 530 000 сўм
Бизнес 385 000 сўм
Эконом 280 000 сўм
Тошкент — Қарши — Тошкент
VIP 455 000 сўм
Бизнес 325 000 сўм
Эконом 235 000 сўм
Тошкент — Самарқанд — Тошкент
VIP 330 000 сўм
Бизнес 230 000 сўм
Эконом 170 000 сўм.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️Сардор Раҳимхон – “Вақф” фонди раҳбари ўринбосари - “Вақф” хайрия ишлари бўйича директори вазифасига тайинланди
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди бошқаруви аъзоларининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда «Юрак амри» номли хайрия ишлари билан танилган Сардор Раҳимхон (Санжар Раҳимов) Фонд раҳбари ўринбосари – “Вақф” хайрия ишлари бўйича директор лавозимига тайинлангани эълон қилинди.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️Бугун Қашқадарё вилояти ташкил топганига 99 йил бўлди
1924 йилнинг 1 ноябрида Қашқадарё алоҳида маъмурий бирлик сифатида, Республика вилоятлари сафидан жой олган.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси