nasafnewsuz | Неотсортированное

Telegram-канал nasafnewsuz - Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

23101

"Nasafnews.uz" сайтининг телеграмдаги расмий саҳифаси! Биз Қашқадарё ҳаётига оид расмий ва ишончли хабарларни ёзамиз. Ҳамкор саҳифалар: @Qashqadaryo_axboroti @Chiroqchiaxboroti Мурожаат учун: @nasafnewsuzgayoz Реклама:https://t.me/nasafnewsuzreklama/2

Подписаться на канал

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

❗️@nasafnewsuz манбасига кўра, Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Б.Тешаев Қарши туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимига тайинланган.

Хабар расман тасдиқланмаган.

👍 Nasafnews расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига директор тайинланди

Азизов Абдулла
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори этиб тайинланди.

Бунга қадар у “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ бошқаруви раисининг рақамлаштириш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

👍 Nasafnews расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Зоир Алиқуловни деҳқонободликлар тўн кийдириб кузатишди

👍 Nasafnews расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

❗️@nasafnewsuz манбасига кўра, Шаҳрисабз шаҳрининг собиқ ҳокими Акрам Сулаймонов Деҳқонобод туманига ҳоким бўлиб ўтиши кутилмоқда.

👍 Nasafnews расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

⚡️Қарши туманига янги тайинланган ҳоким Зоир Алиқулов 24 соат ишлашга ваъда берди

👍 Nasafnews расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

❗️Беҳзоджон Юсупов ўз аризасига кўра, Қарши тумани ҳокими лавозимидан озод этилди.

👍 Nasafnews расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Қашқадарёлик Асила Мирзаёрова Пара Осиё ўйинларида навбатдаги медалини қўлга киритди

Пара-енгил атлетиканинг аёллар ўртасида Т 11 классида 200 метрга югуриш баҳсларида иштирок этган Асила Мирзаёрова маррага учинчи бўлиб етиб келди ва бронза медалга сазовор бўлди.

👍 Nasafnews расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги 'бизнес-тренер' Ислом Иброҳимовни қидирувга берди. Маълум қилинишича, Иброҳимов Жиноят кодексининг 168-модда (фирибгарлик) 4-қисми, “а” банди билан айбланмоқда.

👍 Nasafnews расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

⚡️"2024-йил Қашқадарёда тиббиёт йили бўлади", - Президент Шавкат Мирзиёев

👍 Nasafnews расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

🏡⛺️Xonadoningizdagi gaz jihozlarining soz holatda ekanligiga doimo e’tiborli bo’ling!

🔥🔥Zero, gazdan belgilangan tartibda foydalanish natijasida, o’zingiz va yaqinlaringiz salomatligini asragan bo’lasiz!


✍️ “Hududgaz Qashqadaryo” gaz ta’minoti filiali matbuot xizmati

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Келгуси йилда Қашқадарёда экин майдонларининг агрокимёвий тупроқ таҳлилини ўтказадиган 10 та мобиль лаборатория ташкил қилинадиган бўлди.

Яна бир масала – вилоятда 1,4 миллион гектар яйлов бор. Бу – 7 миллион бош қорамол ва қуй-эчки учун табиий озуқа базаси.

Лекин, Миришкор, Муборак ва Нишонда 20 фоиз яйлов деградацияга учраган, яна 25 фоизида яшил қоплама йўқ.

Шу боис, келгуси йилда 100 минг гектар яйловни яшил экинлар билан қоплаш дастурини амалга ошириш вазифаси қўйилди.

Бунда қурғоқчилик, иссиқ ва чўлланишга қарши уруғчилик хўжаликлари ташкил қилинади, мева-сабзавот ва доривор ўсимликлар экилади, кўп йиллик дарахтзорлар барпо қилинади, сув тежовчи технологиялар жорий этилади ҳамда қуёш энергиясида ишлайдиган насослар ўрнатилиб, ёмғирлатиб суғориш пилот лойиҳаси ишга туширилади.

Бундан ташқари, Чорва моллари генетик тадқиқоти лабораторияси ташкил қилиниб, Испаниянинг “Ассаф” қўйларидан янги миллий зотлар кўпайтирилади.

Мутасаддиларга 1,4 миллион гектар яйловнинг электрон харитасини яратиш ва 100 минг аҳолини банд қилиш бўйича топшириқлар берилди.

👍 Nasafnews расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Йиғилишда Шаҳрисабз аэропортида фуқаро авиацияси йўлга қўйилиши таъкидланди.

1 январдан бошлаб Шаҳрисабз аэропортига янги ATR самолёти парвозлари йўлга қўйилиб, Самарқанд, Бухоро, Хоразм ва водий вилоятларига маҳаллий рейслар кўпайтирилади. Тошкент-Қарши йўналишида авиарейслар ҳафтасига 2 мартадан 7 мартага оширилади.

Натижада, авиачипталар нархи 2 баробар арзонлашади, хорижий ва маҳаллий сайёҳлар оқими эса 3 баробар кўпаяди.

Мутасаддиларга “Тахтақорача” довонидан ўтиш талабларини енгиллаштириш топширилди.

Келгуси йилда “Тахтақорача” довонида янги тоннел ва йўл қуриш лойиҳаси бошланади. Хитойлик инвесторлар билан бирга Самарқанд билан Шаҳрисабзни боғловчи 30 километр йўлни таъмирлаш ишлари бошланади.

Шунингдек, “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” йўлининг Қашқадарёдан ўтган 100 километр қисмини таъмирлашга 122,5 миллион доллар жалб қилинади.

Умуман, келгуси йилда хорижий сайёҳларни 500 мингтага етказиш вазифаси қўйилди.

👍 Nasafnews расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Йиғилишда вилоятда ўтказилган ўрганишлар натижасида аниқланган муаммо ва имкониятлар ечимлари билан кўриб чиқилди.

Келгуси йилда вилоятга 1 миллиард доллар тўғридан-тўғри инвестиция жалб қилиш заминини ҳозирдан яратиш лозимлиги қайд этилди.

Жумладан, Деҳқонобод, Китоб ва Қарши туманларидаги саноат зоналарида бўш турган 100 гектар ерларга тадбиркорлар 300 миллион доллар инвестиция киритиб, 3,5 мингта иш ўрни яратиш ташаббуси билан чиққан.

Шу каби, Қарши шаҳри ва Китобда ишлатилмаётган пахта терминалларида саноат технопаркини ташкил қилиб, камида 5 мингта доимий иш ўрни яратиш имконияти бор.

Гўшт, сут, мева-сабзавотни қайта ишлаш соҳасида 50 миллион долларлик лойиҳаларни ишга тушириш топширилди.

Қозон шаҳрида имзоланган 337 миллион долларлик 21 та лойиҳа ва Ўзбекистон-Хитой бизнес форумида келишилган 352 миллион долларлик 20 та лойиҳани якунига етказиш вазифаси қўйилди.

👍 Nasafnews расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

⚡️Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Абдураҳмонов Иброҳим Йўлчиевич қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланди.

Бу ҳақда Қашқадарёда бўлиб ўтаётган йиғилишда маълум қилинган.

👍 Nasafnews расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

⚡️Айтишларича, олий таълим, фан ва инновациялар вазири Абдураҳмонов Иброҳим Йўлчиевич қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланиши кутилмоқда.

Хабар расман тасдиқланмаган.

👍 Nasafnews расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

⚡️Манбага кўра, Шаҳрисабз шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари ҳоким вазифасини вақтинча бажариш юклатилди.

👍 Nasafnews расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Табиий газдан ноқонуний фойдаланувчилар аниқланди

“Ҳудудгаз Қашқадарё” газ таъминоти филиали матбуот хизмати маълум қилишича, “Моддий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва коррупцияга қарши сиёсатни амалга ошириш” бўлими томонидан рейд тадбирлари ўтказилган. Тадбир давомида бир нечта қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган.

👉 nasafnews.uz/1558-.html

👍 Nasafnews расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

⚡️Деҳқонобод туманига ҳоким тайинланди

Бугун халқ депутатлари Деҳқонобод тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўриб чиқилди.

Сессияда депутатлар Сулаймонов Акром Исомиддинович Деҳқонобод тумани ҳокими лавозимига тасдиқлашди.

А.Сулаймонов 1969 йилда Чироқчи туманида туғилган.

Тайинловга қадар у Шаҳрисабз шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.

👍 Nasafnews расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

⚡️Сулаймонов Акром Исомиддинович бошқа ишга ўтиши муносабати билан Шаҳрисабз шаҳар ҳокими лавозимидан озод этилди.

👍 Nasafnews расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

⚡️⚡️Қарши туманига янги ҳоким тайинланди

Бугун халқ депутатлари Қарши тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўриб чиқилди.

Сессияда депутатлар Алиқулов Зоир Халиловични Қарши тумани ҳокими лавозимига тасдиқлашди.

Зоир Алиқулов 1979 йилда Қарши шаҳрида туғилган. Ички ишлар академияси, академиянинг магистратура ва олий академик курсларини тамомлаган.

Тайинловга қадар у Деҳқонобод тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.

👍 Nasafnews расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

⚡️Қашқадарёда янги тайинловлар бўлиши ҳақида хабар тарқалди

Ижтимоий тармоқларида бугун Қашқадарёнинг уч ёки тўртта туманида тайинловлар амалга оширилиши ҳақида хабарлар тарқалди.

Daryo.uz мухбири вилоят ҳокимлиги масъули билан суҳбатлашди. Ҳокимлик масъули тайинловлар расман тасдиқланганидан сўнг, расмий ахборот беришини маълум қилган.

👍 Nasafnews расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

⚡️Айтишларича, Яккабоғ тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи лавозимидан озод этилибди.

👍 Nasafnews расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

⚡️Бош вазир Абдулла Арипов Беларусь Республикаси Бош вазири билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги мамлакатимиз ҳукумати делегациясининг Бишкек шаҳрига ташрифи доирасида 25 октябрь куни “Ала-Арча” қароргоҳида Беларусь Республикаси Бош вазири Роман Головченко билан икки томонлама учрашув ўтказилди.

👍 Nasafnews расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Қарши шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича йиғилиш ўтказилди.

👍 Nasafnews расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Йиғилишда вилоят ёшлари билан ишлаш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

Сўнгги йилларда вилоятда янги пайдо бўлган электротехника, озиқ-овқат ва қурилиш материаллари каби соҳалар учун кадрлар тайёрлаш яхши йўлга қўйилмагани кўрсатиб ўтилди.

Масалан, Қарши шаҳридан ташқари бошқа бирорта туманда IT марказлар фаолияти йўлга қўйилмаган. Ваҳоланки, 60 та коллежда бўш турган 28 минг квадрат метр майдонда ҳам ишлаб чиқариш, ҳам амалий таълимни йўлга қўйса бўлади.

Ана шундай бўш турган бино негизида китоблик тадбиркор IT кластер ва университет очиш ташаббуси билан чиққан. Президент бу таклифни маъқуллади.

Вилоят ва туман ҳокимларига ҳар бир тумандаги иш берувчиларнинг ўрта бўғин мутахассисларига эҳтиёжини аниқлаш, коллеж ва техникумлар йил давомида қайси касб бўйича нечта мутахассис тайёрлаши лозимлигини белгилаб бериш ҳамда таълим муассасаларида иш берувчиларнинг амалий устахонаси ва цехларини очиш топширилди.

Бу ишларга 30 миллиард сўм ажратилади.

👍 Nasafnews расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

⚡️Қашқадарё республикада энг кўп дон ва пахта етказиб беради

Лекин вилоятда иш ўрнини кўп яратадиган мато тўқиш 30 фоиздан ошмайди, матони бўяш йўлга қўйилмаган. Ваҳоланки, буни ҳисобидан қўшимча 60 минг ёшлар ва аёлларни банд қилиб, 500 миллиард сўм тушумни таъминлаш мумкин.

Шу боис келгуси йил давомида вилоятда 370 миллион долларлик 33 та йирик лойиҳа ишга туширилади. Бу орқали тайёр трикотаж маҳсулот ишлаб чиқариш 1,6 баробар, мато ишлаб чиқариш 3,1 баробар ошиб, 8 мингта иш ўрни яратилади.

Вилоятда Тўқимачилик технопаркини ташкил қилиш ва у ерга Европанинг таниқли брендларини олиб келиш топширилди.

Президент бу йилги мавсумдан тўғри сабоқлар чиқариб, қишлоқ хўжалигидаги ёндашувларни ҳам ўзгартириш вақти келганини кўрсатиб ўтди ҳамжа ҳозирда келгуси йилдан бошлаб фермерларга кластерларни ихтиёрий танлаш ҳамда ҳосилнинг шартномадан ортиқча қисмини эркин сотиш имкониятини бериш масаласи муҳокама қилинаётганини айтди.

👍 Nasafnews расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Вилоятда йилнинг тўрт мавсумида туристларни жалб қилиш учун салоҳият бор.

Лекин, бу ҳозир Шаҳрисабз тумани, Шаҳрисабз шаҳри ва Китоб билан чекланган. Йил бошидан вилоятга 180 минг хорижий сайёҳ келган, холос.

Янги тажриба қилиниб, германиялик ҳамкорлар билан Шаҳрисабз туманидаги 3 та туризм маҳалласининг мастер-режаси тайёрланди.

Бунда, 450 миллион доллар қўшимча инвестиция ва йилига 1 миллион сайёҳ жалб этадиган инфратузилма яратилмоқда. Натижада тадбиркорларда иштиёқ кучайиб, бу лойиҳаларнинг 367 миллион доллари ёки 81 фоизини уларнинг ўзи тикаяпти.

Буни ҳисобидан Шаҳрисабзни ўзида йилига қўшимча 500 миллиард сўм тушум кутилаяпти, 5 мингта янги доимий иш ўрни пайдо бўлаяпти.

Мутасаддиларга шу тажриба асосида йил якунигача Қамаши тумани ва Қарши шаҳрида ҳам лойиҳаларни ишга тушириш топширилди.

👍 Nasafnews расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Қарши шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Давлатимиз раҳбари дунёдаги вазият ва зиддиятлар тобора кучайиб бораётгани, бундай шароитда бефарқ бўлиб, “кун ўтса бўлди” қабилида иш тутадиган раҳбарлар энг катта душман эканини қайд этди.

Мамлакатимиз, халқимиз тинчлиги, фаровонлиги ва келажаги учун янги корхоналар, иш ўринлари, янги бозорлар, инвестиция, катта-катта тушумлар керак”, - деди Президент.

Ҳоким ва вазирлар асосий ҳамкор давлатлар бозоридаги тебранишлар, савдо чекловлари давом этаверса, маҳсулотларни қаерга ва қандай сотиш керак, қайси корхонага қандай кўмак бериш зарур, деган масалалар устида бош қотириши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

👍 Nasafnews расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

⚡️Айтишларича, Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Бобур Тешаев лавозимидан озод этилган.

Хабар расман тасдиқланмаган.

👍 Nasafnews расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

⚡️Ёзишларича, қишлоқ хўжалиги вазири Воитов Азиз Ботирович лавозимидан озод этилибди.

👍 Nasafnews расмий саҳифаси

Читать полностью…
Подписаться на канал