"Nasafnews.uz" сайтининг телеграмдаги расмий саҳифаси! Биз Қашқадарё ҳаётига оид расмий ва ишончли хабарларни ёзамиз. Ҳамкор саҳифалар: @Qashqadaryo_axboroti @Chiroqchiaxboroti Мурожаат учун: @nasafnewsuzgayoz Реклама:https://t.me/nasafnewsuzreklama/2
Ўрта Осиё примадоннаси – Юлдуз Қаршида куйлайди
Қадрли @nasafnewsuz обуначилари!
Ўзбекистон халқ артисти, Туркманистон, Тожикистон ва Қозоғистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Усмоновадан вилоятимиз аҳли учун хуш хабар.
Жорий йилнинг 24-октябрь куни соат 19:00 да Қарши шаҳридаги “Мўжиза” ресторанида хонанданинг концерти бўлиб ўтади.
Шошилинг, чипталар сони чегараланган.
Мурожаат учун: +998 (99) 220-60-60
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Нидерландиялик блогер 15 доллар эвазига эконом классдан VIP классга ўтиб олгани ҳақида маълум қилди
Ижтимоий тармоқларида тарқалган видеога кўра, «Афросиёб» поездида нидерландиялик блогер 15 доллар эвазига эконом классдан VIP классга ўтиб олган. У шунчаки поезд ходимларининг олдига бориб, 15 доллар тўлагани ва VIP классга ўтгани ҳақида ҳикоя қилган ва «ўзимни поезд хўжайинидек ҳис қиляпман», деб айтган.
Ушбу воқеа 2023 йилнинг 6 июл санасида содир бўлган. Маълумотларга кўра, блогернинг бу ҳаракати поезд бошлиғининг ишдан олиниши билан якунланган.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Фаластин-Исроил зиддияти бўйича баёнот берди
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Фаластин-Исроил можароси ҳудудида тинч аҳоли орасида кўплаб қурбонларга олиб келган ва бутун Яқин Шарқдаги вазиятни сезиларли даражада мураккаблаштирган ҳолат кескинлашганидан жиддий хавотир билдиради.
Биз курашаётган томонларни қуролли қарама-қаршиликни тез фурсатларда тугатиш ва инқирозни сиёсий ҳамда дипломатик воситалар орқали ҳал қилиш учун барча чораларни кўришга чақирамиз.
Сўнгги воқеалар муносабати билан ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз ва барча жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Сурхондарё ҳокими икки туман раҳбарини огоҳлантириб, 14 нафар ҳокимлик ва ташкилот масъулларни ишдан олди
Улуғбек Қосимов раҳбарлигида ўтказилган "ҳокимлик соати"да фуқаролар мурожаатига бефарқлик қилганлар жазоланди. Икки нафар ҳоким огоҳлантирилди. Мурожаатлар билан ишлаш бўйича янгича ёндашув йўлга қўйилди.
👉 nasafnews.uz/1546-.html
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Таълим сифати ва қишки мавсумга тайёргарлик ҳақида маълумот берилди
Қарши туманидаги 71-умумий ўрта таълим мактабида "Куз қиш мавсумига тайёргарлик ва сифатли таълимга эришиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар" мавзусида пресс-тур ва матбуот анжумани ўтказилди. Туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи туманда амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди.
👉 nasafnews.uz/1545-.html
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Гоооооол
Андрес Чавез сўнгги дақиқаларда Нефтчи дарвозасини ишғол этиб, ҳисобни 2:0 кўринишга келтирди.
Ўйин якунланди: "Насаф" 2:0 "Нефтчи"
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️Неъматов Насаф жамоасини голдан сақлаб қолди.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️Ўзбекистон ҳар йили Россиядан 2,8 миллиард куб метр газ сотиб олади
Эртага Россиядан Ўзбекистонга газни импорт қилишга старт берилади. Бу тадбирда Шавкат Мирзиёев, Тоқаев ва Путиннинг иштирок этиши кўзда тутилган. Ўзбекистон ҳар йили Россиядан 2,8 миллиард куб метр газ сотиб олади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Green Card иштирокчиларига 10 та маслаҳат
Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчихонаси Diversity Visa 2025 дастурида иштирок этиш ниятида бўлганлар учун 10 та муҳим маслаҳат билан танишиб чиқишни тавсия этди. Демак:
➖dvprogram.state.gov сайти орқали дастур шартлари билан танишиб чиқинг. Агар дастур талабларига жавоб бермасангиз, унда иштирок этманг;
➖Фақат АҚШ ҳукуматининг расмий веб-сайтларида келтирилган маълумотларга таянинг. DV2025 дастури бўйича маълумотни тақдим этувчи ягона расмий манба «.gov» билан якунланган веб-сайтлар ҳисобланади;
➖dvprogram.state.gov сайти орқали ариза топширинг. Бу дастурда иштирок этишнинг ягона йўлидир. Сохта веб-сайтлар ёки фирибгарларга алданиб қолманг;
➖Дастурда иштирок этиш учун ариза топшириш бепул. Аризангизни бепул тўлдириб беришни таклиф этадиган ёки тўлов орқали дастурда имкониятингизни ошириб беришни ваъда қиладиган шахслардан эҳтиёт бўлинг;
➖Охирги 6 ой ичида олинган фотосуратдан фойдаланинг. Ариза топшириш вақтида эски фотосуратдан фойдаланиш дастурдан четлатишга сабаб бўлади;
➖Бир иштирокчи фақатгина бир марта ариза топшириши мумкин. Бир дастур мавсуми давомида, бир мартадан кўп ариза топширган шахслар дастурдан четлатилади;
➖Сиз билан бирга саёҳат ёки иммиграция қилмайдиган тақдирда ҳам, аризангизга турмуш ўртоғингиз ва 21 ёшдан кичик ва турмуш қурмаган барча фарзандларингизни киритиш кераклигини ёдда тутинг. Дастурда иштирок этиш учун танланган ҳолатингизда ҳам, аризангизга хато ёки тўлиқ бўлмаган маълумот киритган бўлсангиз, дастурдан четлатилишингизни инобатга олинг;
➖Махсус тасдиқлов рақамингизни (confirmation number) сақлаб қўйинг. 2024 йил май ойида дастур бўйича танлов натижасини текшириш учун ушбу рақам керак бўлади;
➖Дастур бўйича танлов 2024 йил май ойида бўлиб ўтади. Дастурда иштирок этиш учун танлаб олинганингиз ҳақида маълумотга эга бўлишнинг ягона йўли dvprogram.state.gov/ESC сайти орқалидир. Бирон-бир хат ёки e-mail орқали келган эълонларга алданиб қолманг, бу турдаги хатлар фирибгарлик усули эканини ёдда тутинг;
➖Дастурда танлаб олинганлик — виза учун суҳбатда иштирок этиш ёки виза олиш кафолатини бермаслигини ёдда тутинг.
Diversity Visa 2025 дастури бўйича Green Card лотереясида иштирок этиш учун аризалар қабули 4 октябрдан бошланиб, 7 ноябргача давом этади.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Ўрта Осиё примадоннаси – Юлдуз Қаршида куйлайди
Қадрли @nasafnewsuz обуначилари!
Ўзбекистон халқ артисти, Туркманистон, Тожикистон ва Қозоғистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Усмоновадан вилоятимиз аҳли учун хуш хабар.
Жорий йилнинг 24-октябрь куни соат 19:00 да Қарши шаҳридаги “Мўжиза” ресторанида хонанданинг концерти бўлиб ўтади.
Шошилинг, чипталар сони чегараланган.
Мурожаат учун: +998 (99) 220-60-60
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️⚡️Баҳодир Жалолов финалда қозоғистонлик рақиби устидан ғалаба қозонди
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Баҳодир Жалолов финалда азалий рақибларидан бири, қозоғистонлик Камшибек Конкбаев устидан яна бир бор ғалаба қозониб, Осиё ўйинлари чемпионига айланди.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️Ҳасанбой Дўсматов Осиё ўйинлари чемпиони бўлди
Бокс бўйича Ўзбекситон терма жамоаси аъзоси Ҳасанбой Дўсматов (-51 кг) финал жангида таиландлик Титисан Панмотни мағлубиятга учратишга эришди.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Қашқадарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Рустамов Олимхон Бакиевич Қашқадарё вилояти ҳокимининг ўринбосари — вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
О.Рустамов бунга қадар инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
idea sizni xursand qilishda davom etadi🤩
5-oktabrdan 8-oktabrgacha ko'plab maishiy texnikani muddatli to'lovga oyiga atigi 99 000 so'mdan xarid qilishingiz mumkin🔥
🌐Batafsil ma'lumot:
Telegram | Instagram
📍Bizning manzillar:
Filiallar
Batafsil ma'lumot uchun:
✍️Yozing: @ideauz_chat
☎️Qo'ng'iroq qiling: 71-230-7799
🌐 promo.idea.uz
Ноқонуний текшириш учун туман солиқ инспекцияси раҳбарининг жавобгарлиги таъминланди
Бизнес-омбудсман девони
Қашқадарё вилояти шўъбаси
етакчи инспектори Nasafnews.uz'га маълум қилишича, тадбиркорлик субъектида ноқонуний текшириш ташаббуси билан чиққан Ғузор тумани ДСИ бошлиғи маъмурий жавобгарликка тортилган.
👉 nasafnews.uz/1543-.html
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Қашқадарёда 4 тонна истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари тўхтатиб қолинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кўкдала туман бўлими томонидан ИИБ ва ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда катта миқдоридаги яроқсиз гўштларни олиб кетаётган фуқаро қўлга олинди.
👉 nasafnews.uz/1548-.html
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️Спортчиларимиз Ўзбекистонга етиб келди
Хитой Халқ Республикасининг Ханчжоу шаҳрида 23 сентябрь – 8 октябрь кунлари ўтказилган XIX ёзги Осиё ўйинларида юксак маҳорат ва жасорат кўрсатиб, 22 та олтин, 18 та кумуш ва 31 та бронза, жами 71 та медалга сазовор бўлган музаффар спортчиларимиз 9 октябрь куни Ватанимизга қайтиб келишди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёвнинг XIХ ёзги Осиё ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон спорт делегацияси аъзоларига йўллаган табрикларини Бош вазир Абдулла Арипов ўқиб эшиттирди.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Faqat ideada Bozordek Arzon aksiya boshlandi⚡️
Endi siz ko'plab smartfonlarni bozordek ajoyib narxlarda muddatli to'lovga xarid qilishingiz mumkin💫
Aksiya 31-oktyabrgacha davom etadi😊
🌐 Ma'lumot uchun:
Telegram | Instagram
📍Bizning manzillar:
Filiallar
Batafsil ma'lumot uchun:
✍️Yozing: @ideauz_chat
☎️Qo'ng'iroq qiling: 71-230-7799
🌐 promo.idea.uz
Ўзбекистон Бош вазири А.Арипов Осиё ўйинларининг тантанали ёпилиш маросимида иштирок этди
Ханчжоу олимпия спорт маркази стадионида XIX ёзги Осиё ўйинларининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди.
Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири Ли Цяннинг таклифига биноан айни пайтда ишчи ташриф билан ушбу мамлакатда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов мазкур тадбирда иштирок этди.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️⚡️Ўзбекистон Осиё ўйинларидаги иштирокини бешинчи ўрин билан якунлади
Ўзбекистон делегацияси 🥇22 та олтин, 🥈18 та кумуш ва 🥉31 та бронза медалларини қўлга киритди (жами 71 медаль).
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
"Насаф" учрашувда ҳисобни очди. Жаба киритган голни ҳакам офсайд борлигини қайд этди. Аммо, ВАР орқали гол инобатга олинди.
Энди бемалол гооооол, деб ёзиш мумкин.
"Насаф" 1:0 "Нефтчи"
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️Бирозда сўнг Суперлига 21-туридан ўрин олган "Насаф" - "Нефтчи" баҳси старт олади. Рўзиқул Бердиев шогирдлари "Марказий"га етиб келди.
Учрашувнинг муҳим жараёнларини @nasafnewsuz Telegram-каналидан кузатиб боришингиз мумкин.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Миришкорда ИИБ бошлиғи ташаббуси билан 1000 дан ортиқ теримчиларга ош, 200 нафарига совғалар тарқатилди
Туманда аҳолининг банд бўлмаган, мавсуимий ишларда фаол қатлами пахта йиғим-теримида иштирок этиб, илғор, бошқаларга ўрнак бўлаётган фаол теримчилар рағбатлантирилиб борилмоқда.
👉 nasafnews.uz/1544-.html
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Oyiga atigi 99 000 so'mdan texnika kerakmi? idea bor! 🔥
8-oktabrgacha ko’plab texnikani oyiga ATIGI 99 000 so'mdan xarid qilishga shoshiling🤩
*Aksiya mahsulotlari soni cheklangan
🌐 Ma'lumot uchun:
Telegram | Instagram
📍Bizning manzillar:
Filiallar
Batafsil ma'lumot uchun:
✍️Yozing: @ideauz_chat
☎️Qo'ng'iroq qiling: 71-230-7799
🌐 promo.idea.uz
⚡️Баҳодир Жалолов Камшибек Конкбаевни мағлуб этган жангини томоша қилинг.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Халоков делегациямиз ҳисобига навбатдаги олтин медални тақдим этди
Бокс баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Абдумалик Халоков делегациямиз ҳисобига галдаги олтин медални тақдим қилди. -57 кг вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз финалда япониялик Шудаи Ҳарадани мағлуб этиб, Осиё ўйинлари чемпионига айланди.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Президент Қозон шаҳрига етиб борди
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерациясига расмий ташрифи Қозон шаҳрида бошланди. Давлатимиз раҳбарини Россия Бош вазирининг ўринбосари - саноат ва савдо вазири Денис Мантуров ва Татаристон Раиси Рустам Минниханов кутиб олди.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Шавкат Мирзиёев Путин таклифига биноан Россияга боради
Instagram орқали кузатинг!
❗️20 октябрь санасидан чипта нархлари 100% га оширилади
2023 йилнинг 20 октябрь санасидан маҳаллий йўналишлардаги йўловчи поездлари чипта нархларининг тариф қисми 50% га, юқори тезликда ҳаракатланувчи "Афросиёб" электропоездлари чипталари тўлиқ нархи 100%га оширилади — Ўзтемирйўловчи АЖ
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️Ипотека кредити бўйича субсидия бериш бошланди
Субсидия даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга ижтимоий мезонлар асосида берилади. Субсидиялар бир оилага (оила аъзоларининг биттасига) фақат 1 марта берилади. Фуқаролар ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун my.gov.uz портали орқали электрон тарзда ариза юборишлари мумкин.
Маълумот учун:
➖ қишлоқларда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 3 бараваридан (2 млн 466 минг сўм) 6,9 бараваригача (5 млн 671 минг 800 сўмгача);
➖ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларида белгиланган МҲТЕКМнинг 3 бараваридан (ҳозирда 2 млн 466 минг сўм) 8 бараваригача (6 млн 576 минг сўмгача);
➖ Тошкент шаҳрида белгиланган МҲТЕКМнинг 3 бараваридан (2 млн 466 минг сўм) 9,2 бараваригача (7 млн 562 минг 400 сўмгача) бўлган оилалар юқори даромадга эга эмас, дея эътироф этилади.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси