"Nasafnews.uz" сайтининг телеграмдаги расмий саҳифаси! Биз Қашқадарё ҳаётига оид расмий ва ишончли хабарларни ёзамиз. Ҳамкор саҳифалар: @Qashqadaryo_axboroti @Chiroqchiaxboroti Мурожаат учун: @nasafnewsuzgayoz Реклама:https://t.me/nasafnewsuzreklama/2
❗️Импорт автомобилларни фақат уларнинг расмий дилерлари томонидан сотилиш талаби бекор қилинди
"Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш тизими соддалаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ҳукумат қарори (382-сон, 14.08.2023 й) қабул қилинди
Қарорга кўра:
➖ янги импорт автомобиллар фақат юридик шахслар - ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг расмий дилерлари томонидан сотилиши бекор қилинади;
➖ электр энергиясини электр таъминоти шартномасида белгиланган ҳажмлардан (ойлик шартномавий миқдордан) ортиқча истеъмол қилган юридик шахсларга электр энергияси етказиб беришни тўхтатиб қўйиш амалиёти тугатилади;
➖ тадбиркорнинг устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинганда, кредиторларни ёзма равишда хабардор қилиш ва оммавий ахборот воситаларида бу ҳақда эълон бериш талаби бекор қилинади;
➖ солиқ тўловчиларга солиқ органларининг сайёр солиқ текширувлари ва солиқ аудити натижалари бўйича қабул қилган қарорлари устидан тўғридан-тўғри судга шикоят қилиш ҳуқуқи берилади.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Журналистларга тан жароҳати етказган фуқарога жиноят иши очилди
“Zoʼr ТV” телерадиокомпанияси ходимларига тан жароҳати етказилганлиги ҳолати юзасидан ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Ички ишлар вазирининг матбуот котиби Ш. Ғиёсов хабар берди.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
❗️Тошкент шаҳридаги йўл ўтказгичнинг 5 та тўсини қулагани ҳақида хабардан сўнг, тафсилотларни ўрганиш учун воқеа жойига борган Zo'r Tv телеканали тасвирчиси калтакланди.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Ҳудудларга “Президент совғаси” жамланмасини етказиб бериш бошланди
Бу йил 1-синфга чиқиши режалаштирилган 732 960 нафар болалар учун “Президент совғаси" хариди амалга оширилиб, туман бўлимлари орқали ҳудудларга етказилмоқда.
1-синф ўқувчиларига бериладиган “Президент совғаси” таркибида 12 турдаги ўқув қуроллари мавжуд.
“Президент совғаси” жорий йилнинг 25 августига қадар вазирликнинг adm.maktab.uz электрон базасига киритилган болалар сонига мос равишда умумтаълим мактабларига етказилади.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
🟩🟩🟩
📢NEW JOB VACANCIES IN KARSHI
🗣Broadway school o'quv markazida yangi akademik o'quv yilidan ishlash imkoniyatini qo'ldan boy bermang!
🟢2019- yildan beri markazimiz kuchli pedagoglar bilan birgalikda mijozlarga sifatli xizmat ko'rsatib, o'quvchilarning o'z maqsadlariga erishishlarida katta hissa qo'shib kelmoqda.
🟢Agarda sizda kuchli jamoa va barcha sharoitlarga ega markazda ishlash istagi bo'lsa, pastdagi havola o'rqali o'tib bizga ariza qoldiring!
✅ ARIZA YUBORISH 👈
🙏Barcha yaqinlaringizga ushbu e'lonni yetib borishida yordam berishingizni so'raymiz!
@broadwayschool 👈
Қашқадарё, Бухоро ва Хоразм полвонлари “ИИБ КУБОГИ”да беллашди
Қашқадарё вилояти ИИБ – 3-сектор раҳбари Шуҳрат Сатволдиев ташаббуси билан Миришкор тумани Помуқ шаҳарчасида спортнинг миллий кураш тури бўйича “ИИБ БОШЛИҒИ КУБОГИ” мусобақаси ўтказилди.
Қашқадарё, Бухоро ва Хоразмдан келган полвонлар бош соврин учун курашдилар. Мусобақа доирасида 7 та боланинг суннат тўйи қилиб берилган.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Прокуратура электр энергия ва табиий газдан ноқонуний фойдаланилган 2 527 та ҳолатни аниқлади
Ноқонуний ҳолатлар юзасидан 2 493 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида, жиддий қонун бузилишлари юзасидан 34 та жиноят ишлари қўзғатилди. Тадбирлар давомида 40.2 млрд сўм зарар аниқланган.
👉 nasafnews.uz/1500-.html
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Yirik narxlar pasayishni BOSHLANDI🔥
17-avgustgacha siz ko'plab yirik maishiy texnikani HAMYONBOP narxlarda muddatli to'lovga xarid qilishingiz mumkin🤩
idea - foydali xaridlar vaqti🛍
🌐Batafsil ma'lumot:
Telegram | Instagram
📍Bizning manzillar:
Filiallar
Batafsil ma'lumot uchun:
✍️Yozing: @ideauz_chat
☎️Qo'ng'iroq qiling: 71-230-7799
Банк филиалининг собиқ раҳбари Россияда қўлга олинди
2019-2020-йилларда Қарши шаҳридаги банк филиали бошлиғи лавозимида ишлаб, бошқа шахслар номига кредит бериш тўғрисида қалбаки ҳужжатларни расмийлаштириб, пул маблағларини ўзлаштириб юборган.
👉 nasafnews.uz/1498-.html
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Таълим муассасаларида 4 сентябрдан дарс жараёнлари бошланади
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, мактабларда 2023/2024-ўқув йили 4 сентябрдан бошланади.
— 1 сентябрь — жума (байрам куни);
— 2 сентябрь — шанба (олти кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун қўшимча дам олиш куни);
— 3 сентябрь — якшанба (дам олиш куни).
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️Қашқадарёда қуёш панелларни ўрнатиш бўйича йиллик режа бажарилди
"Бугунги кунда ижтимоий соҳа ва тадбиркорлик объектлари ҳамда аҳоли хонадонларида 250 мегаватт қуёш панеллари ўрнатилди.
Бу борада Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё, Сирдарё ва Фарғонада ишлар тўғри ташкил қилиниб, ижтимоий соҳа объектларида қуёш панеллари ўрнатиш бўйича йиллик режа бажарилди", - Президент.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
"Бундан буён кўчат экиш тадбирлари ҳар йили тасдиқланадиган инвестиция дастури асосида амалга оширилиши белгиланди. Бу мақсадлар учун ҳар йили аввалги йилларга нисбатан 10 баробар кўп - 500 миллиард сўм йўналтирилади", - Шавкат Мирзиёев
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Эндапратез, юрак пароги, қандли диабет - агентлик 60 дан ортиқ бемор болаларни даволаш учун маблағ ажратди
Қашқадарё вилояти ёшлар ишлари бошқармаси ташаббуси билан барча туман, шаҳарларда яшовчи 14-30 ёшгача бўлган 62 нафар бемор болаларни даволаниши учун 500 миллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилди.
👉 nasafnews.uz/1497-.html
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
2023 йил 1 ноябрдан давлат рақами белгилари берганлик учун тўлов миқдорлари ўзгаради:
1. Автотранспорт воситаларига рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,5 баравари миқдорида;
2. Мототранспорт воситалари, мотороллерлар ва тиркамаларга (ярим тиркамалар) давлат рақами белгилари учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,75 баравари миқдорида;
3. Транзит рақам белгилари учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 фоизи миқдорида;
4. Яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир жуфт рақам белгилари ўрнига янги рақам белгиси бериш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,5 баравари миқдорида;
5. Яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир дона давлат рақам белгиси ўрнига янги давлат рақам белгиси бериш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,75 баравари миқдорида бўлади.
Давлат рақами белгиларини бериш учун тўлов миқдорлари охирги марта 2011 йилда ўзгарган.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
idea’da YIRIK NARXLAR PASAYISHI🔥
Faqat 11-dan 17-avgustgacha yirik maishiy texnikani ARZON narxlarda muddatli to’lovga va boshlang’ich to’lovsiz xarid qiling☄️
idea - foydali xaridlar vaqti😇
🌐Batafsil ma'lumot:
Telegram | Instagram
📍Bizning manzillar:
Filiallar
Batafsil ma'lumot uchun:
✍️Yozing: @ideauz_chat
☎️Qo'ng'iroq qiling: 71-230-7799
1 сентябрдан хорижий тилни билган тиббиёт олийгоҳи талабасига БХМнинг 3 баробар миқдорида стипендия тўланади
2023/2024 ўқув йилидан тиббиёт олий таълим муассасалари ҳамда Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумларида таҳсил олувчи, хорижий тилларни яхши ўзлаштирган талабалар рағбатлантириб борилади.Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирининг 2023 йил 11 августдаги тегишли буйруғи қабул қилинди.
(C1 ва IELTS 7,5 сертификатига эга бўлиш талаб этилади ва сертификатлар амал қилиш давридагина тўлов амалга оширилади)
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Мексика давлати орқали Америкага юборишни ваъда қилган шахс қўлга олинди
Муқаддам фирибгарлик жинояти учун судлаган Х.Ж. фуқаро Ш.О.ни пул эвазига Мексика давлати орқали Америка Қўшма Штатларига ишлаш учун юборишини айтиб, 5000 АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинди.
👉 nasafnews.uz/1503-.html
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Кўкдала туманидаги чойхонада ёнғин чиқди. Ёнғин оқибатида чойхонанинг 260 метр квадрат қисмига зарар етди
Жорий йилнинг 13 август куни Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида янги қуриб битказилаётган чойхонада ёнғин чиқди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, кеча, 13 август куни соат 21:22 ларда Кўкдала тумани ФВБ диспетчерлик хизматига туман ҳудудидаги “Хўжаобод” МФЙ ҳудудида жойлашган янги қуриб битказилган чойхонада ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган. Хабарга кўра, ёнғинга 2 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилиниб, соат тахминан 21:25 ларда воқеа жойига етиб борган ва соат тахминан 22:30 ларда тўлиқ ўчирилган.
Юзага келган ёнғин туфайли тадбиркор С.Т.га қарашли чойхона биносининг 260 метр квадрат майдони – ички ва том қисми ёниб зарарланган.
Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ, ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Қашқадарёда 377 млрд сўмлик қарздорлик ундирилди
Мажбурий ижро бюросининг Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан давлат солиқ идоралари фойдасига 377 млрд сўмлик қарздорликлар ундирилди. 194 млрд сўмлик мулклар аукционга чиқарилди.
👉 nasafnews.uz/1502-.html
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Шаҳрисабз шаҳар Арабон бозори яқинида 'дрифт' уюштирилгани акс этган видео тарқалди.
Ҳолат юзасидан расмий муносабат кутамиз.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Деҳқонобод туманига янги прокурор тайинланди
Янги тайинловга қадар Лазиз Ҳамраев туман прокурори лавозимида фаолият юритиб келаётган эди. Манбага кўра, Касби туманига Бош прокуратурада фаолият юритган прокурор тайинланиши мумкин.
👉 nasafnews.uz/1501-.html
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
ДХХ ходимлари Қашқадарёда наркотик савдосига қарши тезкор тадбир ўтказди
«Сурхондарё – Тошкент» йўналишида ҳаракатланаётган «Нексия» Кўкдала туманида жойлашган «Умакай» ЙПХ масканида тўхтатилди. Автотранспорт воситаси кўздан кечирилганида, унинг салон қисмига яшириб қўйилган 935 гр «опий» ва 200 гр «гашиш» моддалари борлиги аниқланди.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
Тошкент вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди
А. Абдуллаев 1968-йил Қашқадарё вилояти Китоб туманида туғилган. Маълумоти-олий. 1991-йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини тамомлаган. “Шуҳрат” медали соҳиби.
👉 nasafnews.uz/1499-.html
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
⚡️Шукуруллохон Нисбатхонов Марғилон шаҳар ҳокими этиб тайинланди
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
🔥 Aynimo kidsdan yana bir ajooyib imkoniyat !
Kiyilganda qulaygina va qizchalaringiz obraziga betakrorlik baxsh etuvchi 139.900 so’m sotilgan oyoq kiyimlarni siz 99.900 so’mga xarid qilishingiz mumkin.
📐Razmerlari 28 dan 35 gacha
📌 Ulgurib qoling, ushbu imkoniyat ikkala Qarshi va Buxoro filliallarimizda ham 15-avgustga qadar davom etadi.
Murojaat uchun:
📝 @Aynimo_operator
📞 | +998945455015
Aynimo KIDS rasmiy sahifalari :
Telegram | Instagram
❗️10 миллион ниҳол нобуд бўлган
Кўчатлар суғориш тизими йўқ ҳудудларга экилгани сабаб 10 миллион ниҳол нобуд бўлган. Дарахт кўчатларини йўллар бўйида экиш ишлари 33 та туман ва шаҳарда умуман бажарилмаган.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
❗️Бухоро, Қашқадарё ва Наманганда атиги 15 фоиз ерлар эҳтиёжманд оилаларга берилган.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
◽️ Kirish imtihonlarida to‘plagan ballingiz past chiqdimi? Tashvishlanmang!
UZBMB (DTM) doirasida tashkil qilingan test sinovi natijalaringizga ko‘ra University of Business and Science talabasiga aylaning!
Siz sirtqi ta’lim shakliga imtihonsiz qabul qilinasiz!
E’tiborlisi, UBS'da sirtqi ta’lim shaklida ham grant asosida tahsil olish imkoniga egasiz.
Zamonaviy va ta’lim sifati yuqori universitetda o’qish imkoniyatini qo’ldan boy bermang!
📩 Hujjatlaringizni onlayn tarzda topshirishingiz mumkin.
☎️ Telefon: +998957092625
+998957672625
📄 Litsenziya (№041778, 05.10.2022-y.)
Эндиликда ҳар бир дарахтга паспорт берилади
Тошкент шаҳар ҳокимлигининг таъкидлашича, пареллел равишда бугунгача экилган ва экилаётган ҳар бир дарахтга паспорт бериш ва уларнинг парвариши учун масъулларни бириктириш ҳамда ўсиш жараёнини назорат қилинади.
👉 nasafnews.uz/1495-.html
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
❗️Долларнинг расмий курси 408,03 сўмга, евро курси эса 498,69 сўмга қимматлади
Марказий банк хорижий валюталарнинг 11 августдан янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди.
➖ 1 АҚШ доллари —12075.03 (+408.03) сўм;
➖1 евро — 13 307.89 (+498.69) сўм;
➖1 Россия рубли — 123.77 (+3.78) сўм.
👍 Nasafnews расмий саҳифаси