nasafnewsuz | Неотсортированное

Telegram-канал nasafnewsuz - Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

23101

"Nasafnews.uz" сайтининг телеграмдаги расмий саҳифаси! Биз Қашқадарё ҳаётига оид расмий ва ишончли хабарларни ёзамиз. Ҳамкор саҳифалар: @Qashqadaryo_axboroti @Chiroqchiaxboroti Мурожаат учун: @nasafnewsuzgayoz Реклама:https://t.me/nasafnewsuzreklama/2

Подписаться на канал

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

⚡️“Қашқадарё ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича илғор ҳудудга айланди” – Президент

Мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиб, ҳудудини намунали қилган вилоят ва туманлар кўплиги таъкидланди.

Масалан, ёш тадбиркорларимиз ташкил қилган 261 та корхонанинг йиллик айланмаси 100 миллиард сўмдан ошди.

Илгари бу борада Тошкент шаҳри якка пешқадамлик қилган бўлса, бугунги келиб Тошкент вилояти, Самарқанд, Андижон, Наманган, Фарғона ёшларининг бизнесдаги натижалари пойтахтдан қолишмаяпти.

Қорақалпоғистон, Қашқадарё, Навоий, Сирдарё ва Хоразм ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича илғор ҳудудларга айланди.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Президент Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар билан учрашуви бошланди.

Давлатимиз раҳбари бутун Ўзбекистон ёшларини қутлуғ айём – Ёшлар куни билан самимий муборакбод этди.

Кейинги йилларда иқтисодиётимиз тез суръатлар билан ўсиб, барча соҳаларда имкониятларимиз ортиб бораётганида, ҳеч шубҳасиз, сиз ёшларнинг ҳам муносиб ҳиссангиз бор.

Билагида куч-ғайрат, ҳар бир ҳаракатида азму шижоат жўш урган йигитларимизни, билим ва одобда, ақл-заковатда тенгсиз қизларимизни кўриб, ҳар қандай халқ, ҳар қандай давлат бизга ҳавас қилса арзийди.

Катта-катта давлатлар, дунёнинг энг нуфузли компаниялари бугун бизга нега ишонмоқда? Нега миллиардлаб доллар инвестиция киритмоқда?

Бу, албатта, бежиз эмас. Чунки, ҳамкорларимиз ёшларимизнинг илм-фан, таълим, IT, маданият, санъат ва спортдаги ютуқларини кўриб, салоҳиятимизга баҳо бермоқда, эртанги кунимиз пойдевори мустаҳкам эканига ишонч ҳосил қилмоқда
”,

- деди Президентимиз.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

«Сарой» МФЙдаги 11 нафар ёшларга ҳомийлик асосида зарур асбоб-ускуналар топширилди

Жорий йилнинг апрель ойидан бошлаб «Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Бош директори Шуҳрат Аслановга бириктирилган «Сарой» маҳалла фуқаролар йиғинидаги ишсиз ёшлар билан манзилли ишлаш бўйича бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

👉 nasafnews.uz/2093-.html

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

"UGAM RIVER" туристик мажмуасидан тайёр ҳолда топшириладиган апартамент ҳамда тижорий мулкларни сотиб олинг!

Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Угам дарёси бўйида жойлашган ушбу мулкларни муддатли тўлов асосида сотиб олишингиз мумкин!

🛍 БАРЧА ЛОТЛАРНИ КЎРИШ

"E-auksion" мобиль иловасини юклаб олинг!
➡️ App Store          ➡️ Play Market

📍Сотув офиси геолокацияси

☎️ +998712022111 Call марказ
☎️ +998908282111 Сотув офиси

@onlineauksionuz

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Давлат раҳбари Бобир Абдихоликовни мукофотлади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёшлар куни муносабати билан юртимизнинг фаол ва ташаббускор  ёш авлод вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони эълон қилинди.

Фармонга кўра, футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси - Абдихоликов Бобир Алишер ўғли  «Келажак бунёдкори» медали билан мукофотланди.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

😎 Yarim pulini tolang, qolgani bizdan!

30-iyunga qadar naqd to’lov uchun texnikalarga 50% gacha chegirma davom etmoqda.

*Mahsulotlar soni cheklangan!
__

😎 Платите только половину, а остальное мы сами!

До 30 июня, при покупке за полную стоимость, скидка до 50% продолжается.

*Количество техник ограничено.

71-209-99-44
texnomart.uz

👇Obuna bo'ling:
@texnomart

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

#Tezkor

KATTA CHEGIRMALAR - Lokatsiyalar

❗️Faqat bugundan! idea'da Konditsionerlarga va Sovitkichlarga -50% gacha KATTA CHEGIRMADA

❗️- 50% 🔻 ARCTIC 12" (2AW12HE) - 398 000  199 000 so'mdan
❗️- 40% 🔻 SITRONIC 12" (A4JIRID1) - 499 000  299 400 so'mdan
❗️- 50% 🔻 INDESIT 210L (125А) - 299 000  149 500 so'mdan
❗️- 50% 🔻 LORETTO 211L (220I/DF-BL) - 349 000 174 500 so'mdan
❗️- 40% 🔻 PREMIER 261L (261TFD/W) - 329 000 197 400 so'mdan
❗️- 40% 🔻 KLEO 290L (UCR365I) - 399 000 239 400 so'mdan
❗️- 40% 🔻LORETTO 317L (330INFBL) - 619 000 371 400 so'mdan 24 oyga*

☑️ Boshlang'ich to'lov - YO'Q
☑️ Kafillar kerak emas
- YO'Q
☑️ Ovoragarchilik - YO'Q

📍Manzillarimiz 👉 Lokatsiyalar

Shoshiling! Aksiya faqat 30-iyungacha muddatli to'lovga amal qiladi va tovarlar soni cheklangan!

Batafsil ma'lumot:
📞 71-230-7799 | Chat Muxlisa

👉 -50% CHEGIRMALAR | Instagram | Do'konlarimiz

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

❗️Алимент миқдорини ошириш таклиф этилди

26 июнь куни Сенат мажлисида алимент тўловлари тизимидаги муаммолар муҳокама қилинди.

Ҳозирда бир бола учун алиментнинг энг кам миқдори — 306 минг сўм, бу эса 2025 йил учун белгиланган минимал истеъмол харажатлари (669 минг сўм)дан икки бараварга кам.

Сенатор Орзигул Мўйдинова алимент миқдорини боланинг ёши ва эҳтиёжларига қараб қайта кўриб чиқиш зарурлигини таъкидлаган.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Матбуот тарихи – Уйғониш даври тарихининг бир бўлагидир!

Президент Шавкат Мирзиёевнинг матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табригидан:

"Бепоён медиаоламда холис ва ҳаққоний ахборот тарқатиш билан бирга, миллий манфаатларимизни қатъий ҳимоя қиладиган журналист аҳлининг машаққатли меҳнатини муқаддас сарҳадларимизда сергак турган Ватан посбонларининг жасоратига қиёсласак, ўйлайманки, ўринли бўлади.

Ушбу қутлуғ айёмда мамлакатимизда амалга оширилаётган тарихий ишларга ўз истеъдоди, профессионал маҳорати билан муносиб ҳисса қўшиб келаётган оммавий ахборот воситаларининг барча ходимларига халқимиз номидан юксак ҳурмат ва эзгу тилаклар изҳор этиш мен учун катта шарафдир".


@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Косонда 2,5 ёшли бола хусусий боғчада вафот этди

Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берган. Маълум бўлишича, ҳодиса 2025 йил 20 июн куни Л. Ҳ тегишли хусусий боғчада содир бўлган. 2,5 ёшли З.Ини эрталаб Л.Ҳ уйидан боғчага олиб кетган. Кўп ўтмай унинг яқинларига қизалоқнинг тоби бўлмай қолгани ҳақида хабар берилган.

👉 nasafnews.uz/2090-.html

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Қашқадарёда ёшлар учун катта шоу гала-консцерт бўлиб ўтди!

“Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик!” шиори остида ўтказилган шоу гала-концертда дастлаб, ҳарбий отлиқлар ва ёшлар иштирокида парад ташкил этилиб, иштирокчиларга Ёшлар ишлари агентлигининг мегалойиҳалари тарғиб қилинди.

Тадбирни вилоят ҳокими Муротжон Азимов очиб берди ва ёшларга табрик йўллади. Сўнгра, "Шижоат ва ғайрат" ҳарбий-спорт мусобақасининг ҳудудий босқичи ғолиблари ва ўз соҳаларида энг фаол бўлган етакчи ёшлар тантанали тарзда тақдирланди.

Концертда республикамиздан келган “Божалар” гуруҳи, Зиёда, сўз усталари, машҳур бошловчилар ҳамда 85 мингдан ортиқ ёшлар иштирок этди.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

#Tezkor

KATTA CHEGIRMALAR - Lokatsiyalar

❗️Faqat bugundan! idea'da Konditsionerlarga va Sovitkichlarga -50% gacha KATTA CHEGIRMADA

❗️- 50% 🔻 ARCTIC 12" (2AW12HE) - 398 000  199 000 so'mdan
❗️- 40% 🔻 SITRONIC 12" (A4JIRID1) - 499 000  299 400 so'mdan
❗️- 50% 🔻 INDESIT 210L (125А) - 299 000  149 500 so'mdan
❗️- 50% 🔻 LORETTO 211L (220I/DF-BL) - 349 000 174 500 so'mdan
❗️- 40% 🔻 PREMIER 261L (261TFD/W) - 329 000 197 400 so'mdan
❗️- 40% 🔻 KLEO 290L (UCR365I) - 399 000 239 400 so'mdan
❗️- 40% 🔻LORETTO 317L (330INFBL) - 619 000 371 400 so'mdan 24 oyga*

☑️ Boshlang'ich to'lov - YO'Q
☑️ Kafillar kerak emas
- YO'Q
☑️ Ovoragarchilik - YO'Q

📍Manzillarimiz 👉 Lokatsiyalar

Shoshiling! Aksiya faqat 30-iyungacha muddatli to'lovga amal qiladi va tovarlar soni cheklangan!

Batafsil ma'lumot:
📞 71-230-7799 | Chat Muxlisa

👉 -50% CHEGIRMALAR | Instagram | Do'konlarimiz

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Вилоят ҳокими Европа Иттифоқининг юртимиздаги расмийларини қабул қилди

Муротжон Азимов ҳамда Савдо-саноат палатасининг вилоят ҳудудий бошқармаси раҳбари Европа Иттифоқининг юртимиздаги элчиси Тойво Клаар бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Учрашувда вилоятнинг иқтисодий барқарор ўсиш суръатлари ҳақида батафсил маълумот берган вилоят ҳокими Европа Иттифоқига аъзо бўлган давлатлар билан энг истиқболли соҳаларда, хусусан, таълим, қишлоқ хўжалиги, туризм, экология, кичик ва ўрта бизнес, яшил энергетика ҳамда саноат каби қатор йўналишларда ҳудудий лойиҳаларни амалга ошириш ва тажриба алмашиш бўйича фаол ҳамкорликка тайёр эканлигини билдирди.

Сўнгра делегация аъзоларига Мираки туризм маҳалласида амалга оширилган лойиҳалар таништирилди. Меҳмонлар томонидан эса ҳудудда яратилган шароит ва имкониятлар юқори баҳоланди.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Қашқадарёнинг 4 та ҳудудида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Ғузор, Қарши, Қамаши туманлари ҳамда Қарши шаҳар бўлими томонидан ишлаб чиқариш бинолари ҳамда дала майдонида тижорат мақсадида электр тармоқларига ўзбошимчалик билан уланганлик ҳолатлари аниқланди.

👉 nasafnews.uz/2089-.html

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:

Бекзот Мардонович Мавлонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;

Азиз Юлдашевич Магрупов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи инвестициялар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси лавозимидан озод этилди.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Давлатимиз раҳбари ҳозирги вақтда дунё нотинч ва мураккаб бўлиб бораётганини, тинчлик – энг буюк неъмат, инсон қадри ва адолат – энг олий қадрият экани ҳар қачонгидан ҳам чуқур ҳис этилаётганини таъкидлади.

Юксак билимли, дунёқараши кенг, замонавий фикрлайдиган, технологик саводхон ёшлари кўп бўлган юртда тинчлик ва тараққиёт, ўзаро жипслик ҳамиша барқарор бўлади.

Ёшларимизга сифатли таълим ва тарбия бериш, замонавий касб ва ҳунарлар, хорижий тилларни ўргатиш, ҳаётда муносиб ўрин топиши учун зарур шароитлар яратиш энг асосий вазифамиз ва бурчимизга айланган
”,

- деди Президент.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

30 июнь — Ёшлар куни муборак бўлсин!

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

🔴Qarshi shahridagi 🥇-raqamli “ARTEL official magazin bilan g'olib bo'ling ” aksiyasi grand final g'oliblarining iliq izohlari! 💥

💌 🥰Har bir ishtirokchining yutug‘i – bu mehnat, ishtiyoq va ishonchning mukofoti. G‘oliblarimiz o‘z iliq izohlarida Artelga minnatdorchilik bildirar ekan, bu aksiya ularning hayotida chinakam unutilmas xotiraga aylangani ta’kidlab o‘tishdi.

👏🥳
Biz barcha g‘oliblarimizni yana bir bor chin yurakdan tabriklaymiz!

📍Manzil : Qarshi shahar Islom Karimov k. 360

✔️Murojaat uchun:
📞+998955051122✉️
📞+998943305555✉️


Bizga obuna bo’ling: ⬇️

📱Instagram 📱Telegram

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Тошкентда фаолият юритувчи ҳокимлар “Қашқадарё тажрибаси”ни ўргангани келди

Тошкент вилоятидаги ҳокимлар Президентимиз топшириғига кўра, “Қашқадарё тажрибаси”ни ўрганиш учун вилоятимизга келди.

Қисқа қилиб айтганда, Шаҳрисабз, Яккабоғ ва Кўкдалада ишга тушган янги лойиҳалар “Ислоҳотлар штаби”га тайёр андоза. Республикадаги барча туман ҳокимлари Шаҳрисабз, Яккабоғ ва Кўкдалани келиб кўрсин, ўргансин, ўзида ҳам мана шундай янги-янги лойиҳаларни қилсин”,

- деган эди Президентимиз вилоятимизга ташрифи чоғида.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Қашқадарёлик 200 нафарга яқин ёшлар саёҳатга чиқди

Қашқадарёда Долзарб 90 кунлик ташаббус доирасида ёшларимизнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида қашқадарёлик ёшларимиз учун республикамиз бўйлаб саёҳат ташкил этилди.

Саёҳат давомида 200 нафарга яқин ёшлар Яккабоғ, Шаҳрисабз туманлари ҳамда Шаҳрисабз шаҳарларида бўлиб манзилларда Ёшлар ишлари агентлигининг мегалойиҳаларини тарғибот қилишди. Бундан ташқари ёшларимиз Самарқанд ҳамда Бухоро вилоятларида бўлишади.

Саёҳатчи ёшлар бугун Самарқанд вилоятида бўлиб турибди.


@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Қашқадарёда яна 60 нафар фуқаронинг уй-жойларига эгалик ҳуқуқлари эътироф этилди

Кеча Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессиясида яна 60 нафар фуқарога уй-жойга нисбатан мулк ва ижара ҳуқуқлари расман эътироф этилди.

📍 Ҳудудлар бўйича:

🔹 Касби тумани — 19 нафар
🔹 Қамаши тумани — 8 нафар
🔹 Миришкор тумани — 3 нафар
🔹 Қарши тумани — 7 нафар
🔹 Қарши шаҳар — 2 нафар
🔹 Нишон тумани — 7 нафар
🔹 Ғузор тумани — 3 нафар
🔹 Чироқчи тумани — 3 нафар
🔹 Шаҳрисабз шаҳар — 2 нафар
🔹 Косон тумани — 6 нафар

Эндиликда ушбу фуқаролар ўз уй-жойлари ва ер участкалари устидан қонуний ҳуқуқларга эга бўлишади. Бу эса уларнинг мулкий ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини ва расмий тартибда фойдаланиш имконини беради.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Қашқадарёлик ёш ўқитувчилар Германияга малака оширишга юборилмоқда

Европага, яъни, Германияга 2 ойлик малака ошириш курсларига кетаётган 24 нафар ўқитувчилар билан вилоят раҳбари яқиндан мулоқот қилди. Учрашувда Муротжон Азимов методика ва амалий машғулотлар орқали билимларини ошириб, вилоятимизда жорий этишда муваффақият тилади.

👉 nasafnews.uz/2091-.html

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

#Tezkor

KATTA CHEGIRMALAR - Lokatsiyalar

❗️Faqat bugundan! idea'da Konditsionerlarga va Sovitkichlarga -50% gacha KATTA CHEGIRMADA

❗️- 50% 🔻 ARCTIC 12" (2AW12HE) - 398 000  199 000 so'mdan
❗️- 40% 🔻 SITRONIC 12" (A4JIRID1) - 499 000  299 400 so'mdan
❗️- 50% 🔻 INDESIT 210L (125А) - 299 000  149 500 so'mdan
❗️- 50% 🔻 LORETTO 211L (220I/DF-BL) - 349 000 174 500 so'mdan
❗️- 40% 🔻 PREMIER 261L (261TFD/W) - 329 000 197 400 so'mdan
❗️- 40% 🔻 KLEO 290L (UCR365I) - 399 000 239 400 so'mdan
❗️- 40% 🔻LORETTO 317L (330INFBL) - 619 000 371 400 so'mdan 24 oyga*

☑️ Boshlang'ich to'lov - YO'Q
☑️ Kafillar kerak emas
- YO'Q
☑️ Ovoragarchilik - YO'Q

📍Manzillarimiz 👉 Lokatsiyalar

Shoshiling! Aksiya faqat 30-iyungacha muddatli to'lovga amal qiladi va tovarlar soni cheklangan!

Batafsil ma'lumot:
📞 71-230-7799 | Chat Muxlisa

👉 -50% CHEGIRMALAR | Instagram | Do'konlarimiz

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

"Ҳудудгаз Қашқадарё" газ таъминотига янги раҳбар тайинланди

Эрназаров Улуғбек Раҳматиллаевич “Ҳудудгаз Қашқадарё” газ таъминоти филиали директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

У. Эрназаров бунга қадар “Ҳудудгазтаъминот” АЖ бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

ДХХ томонидан 2 тонна 135 кг гиёҳвандлик воситалари ёқиш йўли билан йўқ қилинди

26 июнь – Халқаро гиёҳвандликка қарши курашиш куни муносабати билан Давлат хавфсизлик хизмати ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан мусодара қилинган 2 тонна 135 кг 188 гр гиёҳвандлик воситалари ёқиш йўли билан йўқ қилинди.

Шундан:
99 кг 882 гр героин,
202 кг 555 гр опий,
415 кг 124 гр гашиш,
395 кг 739 гр марихуана,
613 кг 94 гр каннабис ўсимлиги,
153 кг 15 гр кўкнор бошоғи ва сомони,
57 кг 847 гр мефедрон,
29 кг 603 гр a-PVP,
5 кг 750 гр спайс,
5 кг 544 гр катинон ва бошқалар.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Абитуриентлар сони сўнгги 7 йилдаги энг кам даражага тушди

Жорий йилда 732 минг 411 нафар абитуриент рўйхатдан ўтди. Бугун 23:59 гача тўловларни амалга оширмаганлар ҳисобига тестга кирувчилар сони янада камайиши мумкин.

Абитуриентларнинг гендер таркиби қуйидагича:

эркаклар — 346 минг 299 нафар;
аёллар — 386 минг 112 нафар.

Сўнгги 7 йилдаги абитуриентлар сонига назар ташласак, 2025 йилда рўйхатдан ўтганлар сони энг паст кўрсаткични ташкил этмоқда:

▪️2019 йил — 1 млн 66 минг 925 нафар
▪️2020 йил — 1 млн 484 минг 85 нафар
▪️2021 йил — 948 минг 211 нафар
▪️2022 йил — 1 млн 214 минг 232 нафар
▪️2023 йил — 1 млн 18 минг 7 нафар
▪️2024 йил — 894 минг 279 нафар
▪️2025 йил — 732 минг 411 нафар

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Қўшни давлатлардан контрабанда йўли билан олиб келинган наркотик моддалар тўхтатиб қолинди

Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ва ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Сурхондарё вилоятининг Узун туманида яшовчи, 1995 й.т. шахс Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб келинган 896 гр “гашиш” моддасини келгусида сотиш мақсадида Денов тумани ҳудудидаги хуфия жойга яшириш учун олиб бораётган вақтида қўлга олинди.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг яшаш хонадонидан ҳам 2 кг 260 гр “опий” моддаси тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан:

Саидлазиз Саидасилович Саидкаримов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Назорат инспекцияси бошлиғи лавозимидан;

Уткиржон Ғайратович Кодиров бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳудудлар билан ҳамкорлик қилиш ва таҳлилий материалларни тайёрлаш департаментининг раҳбари лавозимидан;

Жахонгир Жовахирлаевич Ибрагимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Режалаштириш ва ахборот таъминоти департаменти раҳбари ўринбосари лавозимидан озод этилди.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

⚡️Саида Мирзиёева янги лавозимга тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Президент Администрацияси тузилмасига ўзгартиришлар киритилди. Президент Администрацияси раҳбари лавозими ташкил қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Саида Шавкатовна Мирзиёева Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари лавозимига тайинланди.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Читать полностью…
Подписаться на канал